УРУШ ИЗЛАГАНГА УРУШ, ЕЧИМ ИЗЛАГАНГА ЕЧИМДИР ДУНЁ
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги воқеалардан хабардорсиз. Ота-бобосининг молини талашиб ётишибди. Ким ҳақ ким ноҳақлигини билишнинг иложи ҳам йўқ. Бирини айблаб, иккинчисини оқлай деса бири қош, бири кўз, қардош қўшниларимиз.
Энг асосийси, ишончим комилки, юз бераётган воқеаларнинг сабаблари шу воқеалар юз беришига, иккала тарафдан шунча инсонлар ўлишига, юз минглаб аҳоли турар жойларини ташлаб кетиб, хорликда юришларига арзимайди.
Чегара муаммоси, демаркация қилинмаган ҳудудлар ва ҳоказо. Буларнинг барчаси сафсата эканлигини Ўзбекистон-Тожикистон чегаралари очилганда кўрдик.
Бир пайтлар Ўзбекистон-Тожикистон алоқалари шунчалар ёмон эдики, Исроил-Фаластин муаммолари ҳал бўлса, бўладики, бу муаммолар ҳал бўлмаса керак деб ўйлаш мумкин эди. Халқаро қоидаларга зид равишда чегаралар миналанган, халқлар ажратилган, транспорт қатновлари тўхтатилган эди.
Аммо икки президентнинг хоҳиши билан чегаралар 2 йил ёки 2 ойда эмас, 2 кунда очилиб кетганди. Муаммолар ҳеч қандай чуқур эмас, ечим эса осонгина экан.
Умуман олганда, Марказий Осиёдаги барча муаммолар, сув, чегара, электр энергияси, транспорт, порахўрлик, монополия ва ҳоказоларнинг ечими бир нарсага-Сиёсий ирода ва хоҳишга боғлиқ.
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги муаммолар ҳам шундай. Агар хоҳлашса, аллақачон ҳал қилишган бўларди. Буни Тожикистондаги авторитар ҳокимият қиляптими, Қирғизистондаги халқига кучи етмайдиган ожиз ҳокимият қиляптими, чегарадаги отасининг молини бўлиша олмайдиган оми одамлар қиляптими, балки барчасини учинчи кучлар қиляптими, аҳамияти йўқ. Асосийси, ечими биргина сиёсий иродага боғлиқ бўлган арзимас муаммоларни сақичдай чўзиб, юрт фарзандларини қурбон қилиб юришибди.
Барчаларига, барчамизга инсоф ва арзимас муаммолар қулига айланмаслигимиз учун куч, ақл, фаросат берсин.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon

👍17😢2
"Нурсултонни Астанага ўзгартиринглар" деб буйруқ берса, шаҳарнинг номини ўзгартиришнинг ўрнига адашиб Назарбоевнинг ҳужжатдаги исмини ўзгартириб қўйишибди 😂👍
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁30
ҚИСМАН САФАРБАРЛИК НИМАНИ БИЛДИРАДИ?
Бугун Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинишини маълум қилди. Ўзи шундоғам урушга жўнатишга одам топа олмаётганида яна 300 000 нафар аскар топа олиш ёки олмаслиги, уларни сафарбар қила олиш ёки қила олмаслиги, бунинг уруш тақидирига таъсири ва ҳоказолар алоҳида бир мавзу.
Қисман сафарбарлик қилинишининг ўзи кўп нарсаларга ойдинлик киритувчи алоҳида бир мавзудир. Хўш, бу қисман сафарбарлик эълон қилиниши нималарни билдиради?
Биринчидан, бу Украинадаги урушнинг Россия давлати, уни махсус ҳарбий операция деб кўрсатишга уруниб келаётган Путин ва унинг жамоаси томонидан тан олинишини билдиради.
Иккинчидан, нафақат урушнинг тан олиниши, балки аҳволи чатоқлигини, ютқазаётганлигини тан олинишини билдиради.
Карта ўйинидаги "Дурак" ўйини мисолида тушунтираман. Путин февраль ойидан бери биз карта ўйнамаяпмиз, фақат карталарни аралаштириб ўтирибмиз, биз учун Украина ҳеч ким эмас деб келаётган эди. Ваҳоланки, Россия аллақачон карталарни сузиб, Украинани мажбурлаб ўйинни бошлаб юборганлигини ҳамма кўриб турган эди.
Агар туз кўзир ядро қуроли, карол кўзир оммавий мобилизация бўлса, қисман мобилизация таҳминан Дама кўзир ёки валет кўзирни билдиради. Ўртага валет кўзирни ташлашга мажбур бўлган ўйинчи, аввало ўйинни анчадан бери ўйнаётганлигини ва ниҳоят аҳволи жуда яхши эмаслигини тан олгани бўлади.
Учинчидан, қисман мобилизация Путин бундан буён давлатнинг нафақат ҳарбий заҳираларини, балки иқтисодий ва молиявий заҳираларини ҳам расман уруш ҳаражатларига йўналтиришини билдиради. Уруш тан олинмаган пайтда у бу ишни қилишга расман ҳаққи йўқ эди. Энди давлатнинг пулларини урушга сарфлаши, одамларни урушга боришга мажбурлаши ва ниҳоят баҳона қилиб "карол кўзир" ёки "туз кўзир"ни ишлатиши мумкин бўлади.
Аммо карта ўйинида дама, карол, туз кўзирларнинг ўртага ташланиши ғалабани англатмайди. Масалан рақиб ўйинчи кўзирни кўтариб олиб, ўйинни давом эттириб, ўйин охирида кўзирларни ўзига қайта ишлатиши ва ўйинни ютиб қўйиши мумкин. Ёки ўйин ҳолати шундай бўлиши мумкинки, унинг якунида ўйинчи қўлида дама, карол, туз кўзирлари билан ютқазиб қўйиши мумкин.
Ўйин, уруш бу стратегия. Ҳозирча Россия ўртага карталарини ташлаш билан, Украина (тўғри, НАТО давлатлари ёрдами билан бўлса-да) стратегия қилиш билан шуғулланмоқда.
Валет ёки дама кўзирини ўртага ташлаган Россия янада қийинроқ аҳволда қолмоқда. Чунки унинг иқтисодий имкониятлари урушга йўналтирилиши, давлатда иқтисодий-ижтимоий қийинчиликларни келтириб чиқаради ва бу Россияда ички норозиликлар янада кучайишига олиб келади. Ўзлари хоҳламаган урушга бориб ўлишни хоҳламаган руслар, уруш ҳаражатларини чўнтакларидан, болаларининг рисқидан тўлашлари Россияни СССРнинг сўнгги йилларидаги ҳолатга олиб келиши мумкин.
Кўраверайликчи, ўйин давом этяпти. Карталар ҳали қўлларда.

🔥9👍7
ҚАҲРАМОН АЁЛ
CNN журналисти Кристиан Аманпур Эрон президенти билан интервью учун бошига рўмол ўрашни рад этибди ва интервью бекор қилинибди.
Ўз юртида ҳижоб ўрамагани учун аёлларини ўлдираётган золим инжиқлигини АҚШга бориб ҳам ўтказмоқчи бўлибди. Аммо америкалик озод аёл унга бармоқлари орасидан энг узунини кўрсатибди.
Тез орада Эроннинг қонини ичиб келаётган муллалар жаҳаннамдаги ўз жойларини топиб, навқирон Эрон аёллари ҳам озодликка чиқадилар деб умид қиламиз.

🔥16❤3👍1
Эрон полицияси Маҳса Аминини ўлдирганидан кейин бошланган намойишларда жумладан ушбу ёш қизларни ҳам отиб ўлдирган: Ғазал Челави (32 ёш), Ҳанане Киа (23 ёш), Меҳса Модои (18 ёш).
Кимлигингиз, дунёқарашингиз ва сиёсий-мафкуравий позициянгиз қандайлигидан қатъий назар айтингчи, кўзларида қувонч ва ҳаёт завқи чақнаб турган шу ёш қизлар бир ҳижоб учун ўлдириб юборилишга муносибмидилар?
Маълумот учун, ҳозирга қадар 35 нафардан ортиқ инсон ўлган.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Кимлигингиз, дунёқарашингиз ва сиёсий-мафкуравий позициянгиз қандайлигидан қатъий назар айтингчи, кўзларида қувонч ва ҳаёт завқи чақнаб турган шу ёш қизлар бир ҳижоб учун ўлдириб юборилишга муносибмидилар?
Маълумот учун, ҳозирга қадар 35 нафардан ортиқ инсон ўлган.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😢15👍5😱5
ЗЕЛЕНСКИЙ НАТОГА (ҲОЗИР) ҚАБУЛ ҚИЛИНМАСЛИГИНИ БИЛМАЙДИМИ?
Россия Украинанинг бир неча вилоятларини аннекция қилиб олиши ортидан Владимир Зеленский Украинани тезлаштирилган тартибга НАТОга қабул қилишни сўраб мурожаат қилди. Қисқа муддатларда НАТО Украинани ҳозирча НАТОга қабул қила олмаслигини билдириб баёнот берди. Буни путинпарастлар худди Зеленский ўз "ҳомийси" НАТО томонидан шармандаларча рад этилди деб хурсанд бўлган бўлсалар, Украина ҳудудий яхлитлиги тарафдорлари "НАТО Украинани ҳозирча қабул қила олмаслиги аниқ эди-ку, Зеленский рад жавобини олишини била туриб нега яна сўради" деб ҳайрон бўлишди.
Хўш, Зеленсикий мен, сиз ва оддий одамлар билиб турган нарсаларни билмайдими? Дўстларни хафа, душманларни хурсанд қилишини билиб туриб, минг марта рад жавобини олган нарсани қайта сўрадими?

👍14
Бошида масхарабоз деб калака қилинган Зеленский ўзини давлат раҳбари ва ҳарбий қўмондон эканлигини исботлаб бўлди. Аммо унинг яна бир қирраси дунёдаги аксарият давлат раҳбарларида йўқ эканлигини кўпчилик пайқамайди. Ҳатто ривожланган давлатларда ҳам сиёсий коммуникация, дипломатик коммуникация, ҳарбий коммуникация ва ҳоказолар билан бутун бошли департаментлар, жамоалар, мутахассислар ишлайдилар ва давлат раҳбарларининг ҳар бир ҳаракатлари, қарорлари, кўринишлари, сўзлари, ташаббусларигача ўргатиб турадилар. Ёш, замонавий ахборот технологиялар, санъат ва бошқаларнинг моҳир ижрочиси Зеленский эса сиёсий, ҳарбий, дипломатик ва ҳоказо коммуникацияларни ўзи олиб боради. Балки унинг ҳам ёнида маслаҳатчилари, жамоаси бордир, аммо уларнинг раҳбари унинг ўзи бўлади.
Зеленский воқеалар ривожини, давлатлар позицияларини, қачон нимани сўраш ёки сўрамаслик кераклиги, қандай шаклда сўраш кераклини, сўрашнинг оқибатларида нималарга эришиши мумкинлигини нозик ҳис қилади. У худди моҳир шаҳматчига ўхшайди. Баъзан ниманидир бериб юбориши ёки барчага кулгили бўлган фигурани илгари суриши мумкин, аммо зийрак кузатувчи (ҳамма эмас) икки-уч юришдан кейин у кўп нарсаларга эришганлиги, ҳатто муваффақият қозонганлигининг гувоҳи бўлади.
Украинанинг бирламчи манфаатлари фақат Украинанинг ўзига керак. Кўпчилик айтганидай бошқалар, жумладан Ғарб давлатлари у ерда ўз манфаатларини ҳимоя қилмоқдалар. Агар улар Украинада манфаат кўрмай қолсалар ёки манфаатларига зарар кўрсалар, секингина "ўйин"дан чиқишлари, Украинани ўз ҳолига ёки Россияга ташлаб қўйишлари ҳам мумкин. Умуман олганда бу сиёсат. Бу гаплар ҳеч кимга сир эмас.
Шундай экан, Зеленский бирон иш қилганида албатта Россияга принципиал қаршилиги ёки Ғарбга садоқати учун эмас, балки Украина манфаатларидан келиб чиқиб амалга оширади.
Масалан, бир неча йиллардан бери Россия бизга бостириб келади деб юрган Украина февраль ойида АҚШ Россия бостириб келади деб огоҳлантирганида "Бўлмаган гап" деб туриб олди. АҚШ махсус хизматлари ёки Украина махсус хизматлари буни билмаганмиди? Албатта биларди. Аммо уруш бўлиши муқаррар бўлган пайтда Украина дод солиб, ўз ҳудудларидаги барча чет эл, хусусан Ғарб корхоналари, сармоядорларини кетказиб юбориши ўз мағлубиятига олдиндан имзо чекишга тенг бўларди. Чунки бу билан Украина ўз иқтисодиётини синдирар, ғарбликларни кетказиб юбориб, Россияга "Мана ҳамма кетди, битта ўзим қолдим, энди мени хоҳлаганингдай босиб олавер" деган бўларди. Путин гитлерчасига бостириб кирганида Украина ҳудудларида ғарбликлар (фуқаролар ва корхоналар) турган эди. АҚШдан мустақил бўлишга интилаётган Европа давлатлари Украина гапига ишониб, уруш бўлмайди деган хулосага келган эдилар. Масалан Франция махсус хизматлари раҳбари жумладан Украинада уруш бошланишини кўра олмагани учун ишдан олинди.
Бир томондан Россия Украинадаги ғарб фуқаролари ва корхоналарни йўқ қилишга, Ғарб билан тўқнашувга журъат қила олмасди ва кўзига қарашга мажбур эди. Бошқа томондан эса Ғарб давлатлари Украина ҳудудларидаги манфаатлари сабабли Россияга босим қилишга ва Украинага мисли кўрилмаган даражада ёрдам қилишга мажбур эдилар.
Бу орада, Зеленский гоҳ Европа иттифоқига, гоҳ НАТОга қабул қилишларини қайта-қайта сўраб, Ғарбга босим ўтказар эди. Бундай қистовларни у дуч келган пайтда эмас, ҳар сафар Россия бирон қирғин уюштирган, бирон катта шаҳарни босиб олган ёки шунга ўхшаган аянчли ҳолатдан кейин ва Украинага албатта ёрдам керак бўлган пайтда қилади.
"Бола йиғламаса она кўкрак бермайди" деган гап бор. Зеленский эса, Украина оч бўлган пайтда "йиғлаш"ни қойиллатиб келмоқда. У ҳар сафар бирон ёрдам керак бўлганида Ғарбдан бера олмайдиган нарсасини сўрайди ва сўралган нарсани бера олмаган Ғарб жавобини моддий ва ҳарбий ёрдам билан қоплайди. Сўровларнинг Украинада юз берган аянчли воқеалар фонида сўралиши Ғарб оммасининг фикрини юмшатиб, уларнинг давлат раҳбарлари ёрдамларни халқидан қўрқмасдан босимларсиз беришларига имкон яратади.

👍30
Масалан, Украинанинг НАТОга қабул қилинмаслиги фонида АҚШ сенати Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам тўғрисида қонун имўоладилар ва Европа давлатлари Украинага янги ҳарбий техникалар юборадиган бўлдилар.
Шу ва шу каби сўроқлар орқали Зеленский Ғарбни Украина воқеаларига чуқур олиб кириб, уларнинг манфаатларини Украина манфаатларидан узилмас ҳолга олиб бормоқда. Украина мағлубияти Ғарбнинг ҳам мағлубиятини билдиргач, Ғарб Украиани қанча пул кетса ҳам, қандай қийинчиликларга дуч келса ҳам ўз манфаатларилай ҳимоя қилишга мажбур бўладилар. Қайта-қайта сўралавергач, шароитга қараб Украина номзоди Европа иттифоқи, НАТОга қабул қилинди, ваҳоланки, илгари унинг номзодини кўриб чиқиш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас эди.
Зеленскийнинг ҳамма биладиган нарсаларни сўраб рад жавобини олиши, ғарб оммаси, университетлари, олимлари билан фаол агитация олиб бориши, юз берган ҳар бир фожиадан кейин қандайдир ғалати баёнотлар қилиши оддий кўзга кўринмас сиёсий коммуникациянинг нозик мастерклассларидир. У нега бундай қилганлигини билмоқчи бўлсангиз, бир-икки доналар сурилгандан кейин нималар юз беришини кузатиб туринг.

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

👍23❤9
2000 ЕВРОГА СОТМОҚЧИ БЎЛГАН КЎЗАСИНИ 9 МИЛЛИОН ЕВРОГА ОЛИШИБДИ
Францияда бир аёл бувисидан қолган хитой чинни кўзасини кимошди савдосида сотмоқчи бўлибди. У кўзани 1500-2000 евроларга олишса керак деб ўйлаб, кимошдига келмасдан кўзани бировдан бериб юборибди. Унга экспертлар шундай пулга сотилади дейишган экан.
Кимошди савдоси бошлангач, савдога бир неча хитойликлар аралашиб, нархни мисли кўрилмаган даражагача кўтариб, охири 9 миллион еврога сотиб олишибди.
2000 евродан умид қилган аёлнинг ҳолатини тасаввур қила олмаяпман. Жуда хафа бўлса керак. 😜
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Францияда бир аёл бувисидан қолган хитой чинни кўзасини кимошди савдосида сотмоқчи бўлибди. У кўзани 1500-2000 евроларга олишса керак деб ўйлаб, кимошдига келмасдан кўзани бировдан бериб юборибди. Унга экспертлар шундай пулга сотилади дейишган экан.
Кимошди савдоси бошлангач, савдога бир неча хитойликлар аралашиб, нархни мисли кўрилмаган даражагача кўтариб, охири 9 миллион еврога сотиб олишибди.
2000 евродан умид қилган аёлнинг ҳолатини тасаввур қила олмаяпман. Жуда хафа бўлса керак. 😜
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁21👍5❤3😢1
Биргина постига 3 миллионта лайк. Қойил 😜👍
ПС. Кўролмайдиганлар буни фейк деб ўйлайди 😂
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ПС. Кўролмайдиганлар буни фейк деб ўйлайди 😂
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁33👍7🔥4
ЎЗГАНИНГ СУРАТИНИ ТАРҚАТМАНГ. АЙНИҚСА АҲМОҚОНА ҲАЗИЛЛАРИНГИЗ УЧУН
Сўнгги кунларда Фейсбукда ушбу суратни кўпчилик, жумладан дўстларимиз орасидагилар ҳам тарқатганлигини кузатдим. Кўпчилик унда гўёки бир ҳазил қилгандай киноялар ёзган эди.
Менга нима деб ўтказиб юбормоқчи бўлгандим-у, барибир постлардаги нолойиқлик ва номуносибликлар эътиборимни тортганди.
Унда гўё Россиядан қочиб келган руслар пахта териб юрганлари тасвирланган эди. Бу иддаоларнинг ҳазил бўлса ҳам сафсата эканлигини фаросати бор одам суратга бир қарашдан билиб олган бўлар эди.
Биринчидан, Россиядан келган руслар Ўзбекистонгача қочиб келиб, шу ерда кун кўришга пули бор руслардир ва улар Ўзбекистондан Ғарбга ёки бошқа давлатга етиб олгунча етадиган пуллари бор русладир. Кун кўриш учун пахта теришга мажбур бўладиган руслар Россиядан кета олмай болаларини мажбурликдан урушга юбормоқдалар.
Иккинчидан, пахта териш бу меҳнат, ўғирлик эмас. Агар мобадо руслар ростдан пахта теришга мажбур бўлса, бунга кулиш эмас, ачиниш керак. Умуман олганда, бунинг ёмон жойи йўқ.
Учинчидан, суратдаги инсонлар ўзимизнинг "ўзбекча" руслар эканликлари уларнинг юзларидан, кўринишларидан, далада ҳам ўз юртидагидай дадил турганликларидан билиниб турибди. Улар, балки уларнинг ота-боболари қанча авлоддан бери Ўзбекистонда туғилган бўлсалар керак ва улар ҳар биримиз каби ўзбекистонликлар ҳисобланадилар.
Тўртинчидан, Ўзбекистонда 120 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қиладилар ва уларнинг кўпчилиги вилоятларда, қишлоқларда ҳам истиқомат қиладилар ва барча қатори пахта ҳам терадилар, кўча ҳам супурадилар. Самарқандда йўл тозалаб, ўлиб кетган Диананинг кўриниши шу қизлардан бошқача эдими? Мен ўзим биладиган бир неча рус оилалари оддий ўзбек оилалари каби далаларда меҳнат қилиб кун кўрадилар. Суратдаги қизлар балки пахта тергандир, балки йўл-йўлакай суратга тушгандир. Нима аҳамияти бор? Билиб билмай, таниб танимай улардан бирининг суратини олиб, ижтимоий тармоқда калака қилиб кулинишини мен шахсан ўзимни калака қилингандай қабул қилган бўлар эдим.
Бу сурат ўзбекистонлик русларникими, Россиядан келган русларникими, умуман русларники эмас бошқа бировларникими, танларининг рангги ва кўринишлари сабабли уларнинг суратларини олиб тарқатиш, тағин калака қилиб тарқатиш ирқчилик дейилади. Бу ишни қилганлар, ҳазиллашиб қилган бўлсалар ҳам ўзларининг тубанлашганликларидан уялишлари керак.
Ва ниҳоят, ушбу скринда бу аёл ҳақиқатдан ҳам Россиядан келиб пахта терган рус эмас, балки суратлари ноҳақ тарқатилган ўз юртдошимиз эканлигининг исботи. Бу аёл ўз юртида ўз юртдошлари томонидан шундай ирқчилик, миллатчиликка дуч келиши тўғрими? У кимга нима ёмонлик қилди?
Бировнинг суратини билмай туриб тарқатишдан олдин, ўзингизни, йўқ, қизингиз ёки онангизни унинг ўрнига қўйиб кўринг. Ўзбекистонда, Россияда ёки бошқа бирон давлатда қизингизнинг суратини тармоқдан олиб "Чурка кўча тозалаяпти", "Узбечка фоҳишалик қиляпти" ва ҳоказо деб тарқатиб юборишса, қандай ёмон таъсир қилади?
Ёш бола эмасмиз. Айрим аҳмоқликларни қилмаслик учун озгина фикрласак, фаросатни ишлатсак етарли. Илтимос, билмай туриб бировларнинг суратларини калака қилиб тарқатманглар.

👍26🔥1
ДИНОЗАВРДАН БЎЛГАНЛАР
Менинг товуқларим динозаврлардир. Тўғрироғи, дунёдаги барча товуқлар тирик динозаврлардир. Сал илмийроқ қилиб айтса, уларнинг келиб чиқиши қадимдаги динозаврлар билан бир илдизга бориб тақалади. Худди одамлар ва маймунлар миллион йиллар олдин қайсидир бир илдизга бориб тақалганидай.
Агар тарихда одамлар эмас, товуқлар тараққий этиб кетганида ва уларда илм-фан ривожланиб кетганида қандай бўлган бўлар эди?
Менимча 19 асрларда Дарвин деган битта хўроз чиқиб, "Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши" деган китоб ёзган ва ушбу китобда товуқлар ва динозаврларнинг битта илдизга бориб тақалишларини кўрсатиб берган бўлар эди.
2022 йилга келиб эса айрим давлатлардаги хўрозлар товуқхонада бир неча товуқни хотин қилиб олиш, уларнинг бошларидаги тожларини беркитиш ва тухум туғадиган жойларидан оёқларигача ёпишнинг ҳаракатида юрган бўлар эдилар.
Улар Дарвин деган хўрознинг эволюция тўғрисидаги фикрларига ишонганларни "Динозаврлардан бўлганлар" деб ўзларича ҳақоратлаб, товуқларнинг ҳуқуқларини талаб қилганларни ёмон кўриб юрган бўлар эдилар.
Бўлди, бугунча товуқларни кўпроқ боқиб юбордим шекилли, товуқча фалсафалар яна гуллай бошлади. Уларни товуқхонасига олиб кира қолай. Менинг динозаврчаларим!
🐔😜😂

👍15😁6
Мари Кюри:
- Сорбонна университети фан дипломини олган илк аёл
- Францияда фан соҳасида докторлик даражасига эга бўлган илк аёл
- Биринчи бор Нобель мукофоти олган аёл
- Нобель мукофотини икки марта олган ягона аёл
Нобель мукофотини иккита алоҳида соҳалар бўйича олган ягона аёл.
Асли полшалик аёл Францияда чет эллик бўла туриб, шунча ишларни амалга оширган. На илм-фанда, на жамиятда аёлларга имкониятлар берилмаган, ҳатто аёлларда сайлов ҳуқуқи бўлмаган замонларда унинг жасорати, илм-фанда эгаллаган ўрни бутун дунёга аёллар ҳам таълим олиши, университетларда ўқиши, фан доктори бўлиши, ҳатто иккиталаб Нобель мукофоти олиши мумкинлигини исботлаб берган.
Ҳозирда дунёдаги жамиятларда, жумладан Ўзбекистонда аёллар ўқиши, ишлаши, илм-фан билан шуғулланиши, жамиятда ўз ўрнини топиши деган тушунчалар шаклланиши, менталитетлар бундай қарашларни қабул қила олишида Мари Кюри каби аёлларнинг роли катта.
Айтишларича, буюк олим Пьер Кюрининг аёли бўлган Марига журналист "Буюк даҳонинг турмуш ўртоғи бўлиш қандай?" деб савол беради. Мари Кюри унга "Буни билмоқчи бўлсангиз эримдан сўраб кўринг" деб жавоб беради.
Мари Кюри ўзини аёл сифатида камситилишини рад этган ва инсон сифатида ҳурмат қмлишларига эришган буюк даҳо аёл бўлган.

👍33❤2
Итининг турини билолмаяпман. Булдокми, чўпонми ё гуржими? 🤔😂

😁15👍5