Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Итининг турини билолмаяпман. Булдокми, чўпонми ё гуржими? 🤔😂

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁15👍5
ФРАНЦИЯДА АЁЛНИ ЎЛДИРИШСА, ҲАММА ЖОЙДА ЎЛДИРАВЕРСА БЎЛАДИМИ?

Аёлларнинг ҳуқуқлари борасида таҳлилий мақолалар ёзганимда, уларнинг ҳуқуқлари топталган ҳолатларда, уларни урган ёки ўлдирилганлиги ҳақида хабарлар чиққанида танқидий муносабатлар билдирганимда айрим мизогинлар, аёлларни ҳайвон ёки предмет деб биладиган нусхалар фикрларимга нисбатан фикр билдира олмасдан менга "Сенинг Франциянгда фалондай экан" деб ёзиб қолишади. Одатда шахсга ўтадиган пасткашларнинг даражаларига тушиб жавоб бермайман. Аммо уларнинг йиғиндиси ҳосил бўлганда умумий қилиб бир таҳлилий-оммабоп жавоб қайтараман. Зора бу уларга жавоб бўлиш баробарида уларга етиб бормаётган томонларни очиқлаб, кўрга ҳасса, оғизга чайнаб берилган нон бўлиб хизмат қилса.

Мавзуга киришдан олдин бир-икки ҳолатга қисқача жавоблар.
👍3
Биринчидан, "Менинг Франциям эмас, французларнинг Францияси". У ерда яхши ёмон гапларга французларнинг ўзлари жавоб берадилар. Мен ўзбек аёлларининг муаммоларига, ўзбек жамияти иллатларига куюниб ёзяпманми, демак "Менинг Ўзбекистоним" ҳақида ёзяпман. Уни мендан айириб олиб, патентлаб олганлар патентларини кўрсатишлари мумкин.

Иккинчидан, фикрга нисбатан фикр билдиришнинг ўрнига "Сенинг Франциянг" ҳақида гапириш бу шахсга ўтиш дейилади ва пасткашлик ҳисобланади. Умуман олганда, юқорида айтганимдай, менинг Франциям бўлмагач, бу уринишлар менга бир грамм ҳам тегмайди ва ўқни бехуда ҳавога отган пасткаш бўлиб қолаверасиз.

Энди мавзунинг ўзига қайтамиз. Ўзбекистонда аёлни урган ё ўлдирган ҳолат танқид қилинганда менга Франциядаги мисол билан жавоб беришга ҳаракат қилганлар аслида "Ана, деморатия ва инсон ҳуқуқлари разми бўлган Францияда ҳам аҳвол шундай-ку" дейиш билан биргаликда "Бас шундай экан, бизни аёлларни одам ўрнида кўрмаслигимизга, уларни ўзимиз хоҳлагандай уриш, зўрлаш, хўрлаш ва ўлдиришимизга қўйиб бер" демоқчи бўладилар.

Энди бу ҳолатга жавоб.

Биринчидан, Францияда ҳам аёлни урадиган ва ўлдирадиган бўлса, демак бу Ўзбекистонда ҳам бемалол уриб ўлдираверса бўлади дегани бўладими? Бундай қоида қаердан чиққан?

Иккинчидан, ким, қачон, қаерда Францияда аҳвол зўр, аёлларнинг ҳуқуқлари идеал ҳолатда деб айтган? Франциядаги аҳвол балки Ўзбекистондагидан яхшироқ бўлиши мумкин, аммо Францияда ҳам аёллар ҳуқуқлари борасида кўп муаммолар ва ечимини кутаётган ислоҳотлар бор. Айримларнинг кўнгилхотиржамликлари учун бўлса ҳам айтай, Францияда ҳам аёллар ҳуқуқлари аҳволи ёмон. Мана айрим статистик маълумотлар:

- Францияда эркаклар 1844 йилдан сайлаш ҳуқуқига эга бўлган бўлсалар, аёллар бу ҳуқуққа бор йўғи 1944 йилда эришганлар.
- 1930 йилларда парламентга сайланган уч нафар аёлни парламентга бошига рўмол ўраб киритганлар ва уларнинг касбий таклифларини жиддий олмасдан нуқул кийинишлари, кўринишларини муҳокама қилганлар.
- Катта ижтимоий курашлардан сўнг 1975 йилда аборт қилдирии ҳуқуқи қўлга киритилган.
- Мана бу гапга эса томингиз кетиб қолиши аниқ. 2013 йилгача Францияда аёлларда шим кийиш ҳуқуқи бўлмаган. Тўғри, амалда аёллар аллақачон шим кийиб юришган, аммо 1800 йилда Наполеон даврида қабул қилинган ва амалда бўлган қонунга биноан француз аёллари шим кийишлари мумкин бўлмаган. 1900 йиллар бошларида аёлларга фақат велосипед ҳайдаганда ва отга минганда шим кийишга қисқа муддат рухсат берилган холос. 1970 йилларда бир депутат аёлни шимда келгани учун парламентга кииритишмаган ва у "Агар шимим халақит қилаётган бўлса, марҳамат шимимни ечиб кираман" деб тўполон қилганидан сўнг истисно тарзида киритишга мажбур бўлишган. Маълумот учун 2022 йилда ҳам депутат аёллар парламентга жинси шимда келишга ҳақлари йўқ.

Энди жиддийроқ маълумотлар:

- 2019 йилда 230 000 нафар фрацуз аёллари эрлари ёки собиқ эрлари томонидан жисмоний ёки жинсий зўравонликка учраганлар.
- француз аёллари француз эркакларидан 22% кам миқдорда маош оладилар
- 2021 йилда 122 нафар аёл эри ёки собиқ эри томонидан ўлдирилган. Тўғри, аёли томонидан ўлдирилган эркаклар ҳолатлари ҳам бор. Оилавий зўравонликлардаги ўлимларда аёлларнинг ҳиссаси 82% экан
- Ва ҳоказо.

Мана Франциядаги аҳвол. Ўзининг манфур хоҳишларини хаспўшламоқчи бўлиб, Францияга осиладиганлар, мен бу маълумотларни билмайман, Францияда аёллар ҳуқуқлари идеал ҳолатда деб ҳисоблайман деб ўйлайсизларми?

Дунёда аёлларнинг ҳуқуқлари идеал ҳолатда бўлган жамият ва давлат мавжуд эмас. У Францияда ҳам, АҚШда ҳам, Хитой, Ҳиндистон ёки Бразилияда ҳам йўқ. Фақат айрим жойларда вазият бошқаларидан яхшироқ холос.

Шундан келиб чиқиб, аёлларни уриш, хўрлаш, зўрлаш, дискриминация қилиш, ҳайвон ёки предмет ўрнида кўриш, ўлдириш Францияда ҳам, АҚШда ҳам, Хитой, Африка, Ўзбекистонда ҳам бир хилда аянчли ва вахшийликдир.
👍16😱2
Бундан буён, аёлларни одам ўрнида кўрмайдиган пасткаш, мияси чириган, зосбинавис нусха бўладиган бўлсангиз "Сенинг Франциянгда", "Ўзи кўзини сузгандир", "Аёл боши билан ярим тунда нима қилиб юрибди?" ва ҳоказо деб баҳона қидириб юрмасдан асл башарангизни очиб, борингизни тан олиб қўяверинг.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍28
Бечора қўйларнинг куни бўрига қолибди.

Бу мансабни эгаллаган одам бола дўппосланган ҳолатни олдин тагига етишни сўраётгани, яъни қандайдир сабабга кўра болани урса бўлади деб ҳисоблаётгани аянчли ҳолатдир.

Хўш, тагига етдик ҳам дейлик. Қандай сабаб бўлса ўқитувчининг қилмиши вахшийлик бўлмай қолади? Дейлик бола бетарбия, ифлос, боринг ашаддий жиноятчи. Қачондан бери ўқитувчи дегани ўзи ҳукм чиқариб, ўзи ижро этиб, болани самосуд қилишга ҳаққи бор?

Бу худди аёлни эри ўлдирганда ёки бирон ёш қиз зўрланганда "олдин нима бўлагинин билиш керак", "балки айб ўзидадир", "балки ҳиёнат қилгандир","ярим тунда кўчада нима қилиб юрибди" ва ҳоказо деганга ўхшаган ҳолат. Ваҳоланки ҳеч нарса аёлнинг ўлдирилишини, қизнинг зўрланишини, боланинг дўппосланишини оқламайди. Бундай ҳолатда таги нима бўлишидан қатъий назар ҳолат қораланиши ва айбдор жазоланиши керак.

Блогерларга ташланиш эса опанинг "ҳақиқий мулозим" эканлигидан далолат. Демак келажаги бор аёл экан.


"Уч замон" каналига ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍18😱4❤3
​​БИЗ ШУНДАЙ АВЛОД ВАКИЛИМИЗ

Биз шундай авлод вакилларимиз:

- Бизнинг деворларимизда қаёққа ўтсангиз ҳам қараб турадиган хитойлик қизлар суратлари ёпиштирилиб турарди

- Биз қора сақичдан ичидан Турбо машина, Ван-Дамнинг суратлари чиқадиган, 5 минутда чириб қоладиган ширали сақичларга ўтганмиз

- Биз қорни катта, омбир билан бураб канал алмаштирадиган телевизордан илк рангли телевизорларга, кассетали видеомагнитофонларга, улардан DVD дискларга ўтганмиз

- Биз телефон рақамларини бармоқ билан барабанда терадиган, жетон ташлаб ёки почтада кабинадан телефон қиладиган даврлардан бозорларда битта телефон қилиб беришга пул тўлаб бировларнинг уяли телефонларидан фойдаланадиган, ҳатто уларни бир кечага ижарага олиб келадиган даврларни кўрганмиз

- Биз илк компьютерларни интенрет кафеларда клиплар кўриб, ютса ечинадиган қизлар бор шашкаларни ўйнаб кашф қилганмиз

- Биз дискетдан дискка, дискдан флешкага, флешкадан ҳард дискларга ўтган даврларни кўрганмиз

- Биз аудио кассеталар муомаладан йўқолишидан олдин уларни ручка билан айлантириб ишлатган сўнгги авлодларданмиз

- Биз октябрят бўлиб, пионер бўлишга тайёргарлик кўриб юрганда давлатимиз мустақил бўлиб қолгани учун тадбир бекор бўлиб кетган авлод вакилларимиз

- Биз гугурт 1 тийин бўлган ва 1 миллион сўм бўлган замонларни кўрганмиз

- Биз буғдой далаларидан комбайн орқасидан тўкилган бошоқларни териб, кун кўрган, одамлар маккажўхори, оқжўхори, ҳатто супурги донларини нон қилиб еган даврларни кўрганмиз

- Биз ҳар бир маҳалланинг, туманнинг, шаҳар ва вилоятнинг "разбор"лари, мафиялари бор бўлган, юртни давлат эмас "кўча" бошқарган даврларни кўрганмиз

- Телевизорда диний сериаллар берилиб, ҳар жой ҳар жойларда ваҳобийлар деган радикал диндорлар чиқиб қабрларни бузган, масжидларда имомларни ҳақоратлаган, ўз она-оналарини кофир деб болта билан чопган ва ниҳоят террорчиликлар қилган замонларни кўрганмиз

- Биз ўқитувчилар, шифокорлар жамиятда энг обрўли, давлат томонидан яхши таъминланган ва эъзозланган дарвлардан уларни далаларда хўрлашгаса бўлган "ўтиш" даврига гувоҳ бўлганмиз

- Биз мактабда ўқишни сентябрда пахта теришдан бошлаб, декабрда тезак ортиш билан давом эттириб, баҳорда чигит экиш, плёнка ёйиш, ўтоқ ва қатқалоқ қилиш билан давом эттириб, ўқув йилини буғдой, шоли, беда ўриш билан тугатган авлод вакилларимиз

- Биз ҳатто пойтахт Тошкентга, баъзан ўз вилоятининг марказига бориб кўрмаган миллионлаб одамларнинг дастлаб Қозоғистонга, кейин Россияга, сўнгра, Туркия, Жанубий Корея ва ниҳоят чириган Ғарбга тарқалиб кетишини кўрганмиз

- Биз ўзи туғилган давлати мавжуд бўлмаган, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, технологик ва экологик ўзгаришлар, инқилоблар ва барча соҳаларда "ўтиш" даврини яшаб келаётган авлод вакилларимиз

- Биз туғилганлик гувоҳномаси СССРники, паспорти Ўзбекистонники бўлган, на тўлиқ совет одами, на тўлиқ мустақиллик одами бўлган, аммо иккаласига ҳам расман даъво қила оладиган "аросат" авлод вакилларимиз

- Биз барча ўтиш ва ўзгаришлардан тегишли хулоса қилган, ўзлари кўп ишларни қойиллата олмаган, чет элларда, баъзан энг оғир ишларда ишлаб юриб соғлигини йўқотса ҳам, миллионлаб суперконтрактлар тўласа ҳам болалари, келгуси авлодлар биз кўрган қийинчиликларни кўрмасин, ўқисин, одам бўлсин, фаровон ҳаёт кечирсин, давлатимиз тепасига келиб, уни барча иллатлардан тозалаб қудратли давлатга айлантирсин дейдиган ниятлари пок, кўнгли тоза авлол вакилларимиз!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍36😢7🔥3😁2
Президент ёки Шерали Жўраевга пахта қўйиш эмас. Фаросат, қаерда нима қилишни билиш жуда муҳим нарса.

Биринчи суратда ҳоким ёрдамчиси фуқаронинг уйига кир туфлиси билан киряпти, президент эса унинг уйини кир қилмаслик учун оёқ кийимини ечиб киряпти.

Иккинчи суратда ҳонанда Абдулла Қурбонов пахта даласига бориб, туфлисини кир қилмаслик учун оёқларига пакет кийиб оляпти, президент ва Шерали Жўраев эса туфлилари кир бўлса ҳам у ерга бемалол боряпти.

Умуман олганда бировнинг уйига киришга борган одам оёқ кийимини ечишга, пахта даласига борган одам оёқ кийимлари кир бўлишига тайёр бўлиб бориши керак.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍42❤3
Нифига себя, узбек!

Муассасамизга қурилишда ишлайдиган бир неча руслар мижоз бўлиб келди. Уларнинг ишхонаси пулини тўлаб брон қилган эди.

Компания номи французча ва брон қилган одам француз бўлганлиги учун мижозлар руслар эканлигини билмаган эдим. Улар кириб келиши билан кўринишларидан дарров руслар эканлигини билдим.

Уларни шу атрофда яшайдиган маҳаллий циганлар орқасидан келиб қўрқитган экан, таниш циганлар мени кўриб, ҳурматимни қилиб қайтиб кетишди.

Руслар қийналиб зўрға французча гапиришарди ва мен одатга кўра ишни француз тилида олиб бордим ва барчасини французча инглизча тушунтирдим.

Циганлардан қўрқиб гангиб қолган ва французчани ва инглизчани яхши тушунмаганидан баттар ожиз қолган рус йигит нимадир сўрамоқчи бўлди-ю, сўролмади. Французчасини топа олмади. Нима, гапир, тушунтир десам "Майли, қўявер" деб кета бошлади.

Охири, қайси тилда гапирасан, тушунтир десам, "Барибир тушунмайсанку" дегандай оҳангда "Рашшн" деди. Унга рус тилида жавоб бердим "Бўлмаса рус тилида гапир".

Мижоз қотиб қолди ва анча енгил тортди. Дардини айтди, тушунтирдим, ёрдам бердим. Кейин сўради:
- Сен қаердансан?
- Ўзбекистондан
- Нифига себя

У менинг ўзбеклигимни билгач янада ҳайратда қолган бўлса, қаердаги бир ўзбек муассаса раҳбари эканлигини билгач, томи янада кетиб қолди. У тинмасдан "Нифига себя" дерди.

Менам гапни чўзмасдан уларга рухсат бердим ва ишимни давом эттирдим. Орадан бир неча сония ўтгач, йўлини топиб кетишдими экан деб чиқиб улар кетган томонга қарадим. Улар анча узоқлашиб қолган эдилар. Узоқ бўлса ҳам бир овоз эшитиларди: "Нифига себя!

😂😂😂

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁35👍26🔥8🙏1
Ўқувчимиз саволи:

Ассалом адаш ака вактиз буганда франциядаги кредитлар фоизини куриб беринг чет элликлар ун

Жавоб:

Ассалому алайкум.

Асосий савол Франциядаги кредит фоизлари эмас, юқоридаги каби хабарлар фирибми ёки йўқми?

Жавоб, ҳа, бу ёлғон.

1. Тўғри, Францияда фоизлар арзон. Илгарироқ 2-2,5% лик кредитлар бор эди. Ҳозир 3-4% ларга кўтарилди, барибир арзон.

2. Франция чет эл фуқароларига кредит берадими? Франция ўз давлати ҳудудида яшаш, ишлаш ва ҳоказо ҳуқуқларига эга бўлган фуқароларгагина кредит бериши мумкин. Шунда ҳам осонгина бериб қўймайди. Жуда кўп ҳужжатбозликлар, текширувлар, кафолатлардан кейин беради.

3. Франция банклари чет эллардаги фуқароларга кредит бериш учун алоқага чиқадими? Албатта йўқ. Кредит бермайдиган одамларига алоқага чиқиб кредит таклиф қилиш мантиқсизлик-ку. Ўзи умуман, Франция банклари кредит таклиф қилиб юрмайди. Керак бўлса кредит олувчининг ўзи кредит сўраб боради. Ёки банкдаги тегишли ходимлари ўзларининг мижозларининг шароитидан келиб чиқиб маслаҳатлар бериши мумкин. Фақат ўз мижозларига.

Чет элликлар эса Франциядан кредит олмоқчи бўлса, олдин у ерга яшаш (ишлаш, бизнес ва ҳоказо) учун бориши ва ҳужжатларни қўлга киритишлари керак бўлади.

4. Франция  банклари кредит бериш учун 100 доллар сўрайдими? Пул бермоқчи бўлган одамнинг пул сўрашининг ўзи мантиқсизлик-ку. Шунинг ўзиёқ фирибгарликни билдиради. Банк ҳаражатлар пулини олади, бу 100 евро (доллар эмас) бўлиши мумкин, аммо буни фақат кредит чиққанидан кейин олади.

5. Кредит бераман деб алоқага чиққан "Франция банки"нинг "IP" адресларини текшириб кўринг, Африкадан топасиз.

Хулоса, бундай таклифларга ишонманглар. Франциядаги фоизлар нол фоиз бўлса ҳам буни сизга Африкадаги магенниклар орқали таклиф қилмайди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍10
Бу суратлардаги "ҳужжатлар" ҳатто фотошоп ҳам эмас. Оддий вордда ёзиб безак берилган А4 қоғоз холос.

Таклиф Ватсап ёки Фейсбук орқали берилган бўлса керак. Франция банклари ижтимоий тармоқлар, хусусан Ватсап ёки Мессенжер орқали қидириши ва рус тилида таклиф юбориши ақлга сиғадими?

Бу сизга 100 миллион пулни мерос қолдириб, ўлиб кетган африкалик қариндошингизнинг қариндошлари ўйлаб топган янги найранг бўлади.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁13👍4😱2
"Боламиз менга ўхшасин", "Йўқ, менга ўхшасин" деб тортишиб юриб, охири келишиб олмаса оқибати мана шундай бўлади 😜

Келишиб яшанглар-ей 🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁24😱2👍1
Замон ривожланиб кетди. Замонга мос бўлимлар ҳам очила бошлади 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁20😱3🔥1
​​ONIX-жамиятимизнинг қиймат эталони!

Onix автомоби билан бўлаётган воқеаларга турли хил муносабатлар билдириляпти. Кимлардир ёпирилиб навбатга ёзилаётганларни "қўйлар" деб атаётган бўлса, яна кимлардир шундай ҳолатни юзага келтирган монополлар ҳамда давлатни айбламоқда.

Ҳеч қандай тарафкашлик қилмасдан мен афандининг гапини айтмоқчиман: барчаларингизнинг гапларингиз тўғри. Юз бераётган воқеларга ноинсоф монополлар, подага ўхшаб ёпирилган қўйлар ва ушбу вазиятнинг юзага келишига асосий сабабчи бўлган давлат, хуллас барчамиз айбдордирмиз.

Аммо буларнинг барчаси оқибатлар, натижалар ва айсбергнинг барчага кўриниб турган қисми холос. Бу воқеаларнинг ижтимоий (социологик) сабаблари қандай деган саволни ҳам ўйлаб кўриш ортиқчалик қилмайди.

Тасаввур қилинг, бир қоп тилла ёки бриллантни олиб келиб тўкишди ва ундан олиб қолганлар олди, қолганлар қолди. Табиийки, кўпчилик, айниқса имконияти борлар ундан олиб қолишга, бойиб қолишга ҳаракат қилади. Чунки ўша олтин ёки бриллиантдан олиш ундан олганларга иқтисодий, ижтимоий ва рамзий қиймат беради.

Жамиятларда замон ва маконларда турли буюмлар, матолар, махсулотлар, касблар, рамзлар жамиятларнинг қиймат эталонига айланган. Қиймат касб этаётган рамзларга қараб жамиятларнинг ривожланганлик, илғорлик ва (кўзи) тўқлик даражасига ҳам баҳо бериш мумкин.

Ўзбекистондаги танишларим мендан баъзан қандай машинам борлиги, телефонимнинг маркаси, уйим ва маошимни сўраб туришади.

Аслида биринчидан бу маълумотлар менинг шахсий ҳаётим маълумотлари ҳисобланиб, уларни дуч келган одам билан бўлишишга мажбур эмасман. Иккинчидан, мен истиқомат қилаётган жамиятда бу маълумотлар жамият эталонида қийматга эга бўлмаган маълумотлар ҳисобланади. Масалан Париж кўчаларида Порш, Мазератти, Жагуар, Алпин ва ҳоказо деган қимматбаҳо машиналарни оддий машиналар қаторида кўчаларга қўйиб кетадилар ва бошқа машиналар қатори уларнинг ҳам бурчаклари қирилиб ётган бўлиши мумкин. Қўлидаги телефони эски Самсунг ёки ҳатто Нокиа бўлган одамнинг ҳисоб рақамида миллион пули бор бўлиши мумкин ва буни билишнинг иложи йўқ.

Тўғри, қимматбаҳо машиналарга қизиқадиганлар, ҳар сафар Айфоннинг энг сўнгги версияси чиққанда ундан оладиганлар ҳам бор, аммо бу жамиятнинг аксарият қисми учун аҳамиятга эга ҳисобланмайди.

Мендан шахсий маълумотларимни сўрайдиган танишларим учун телефон версияси, машина маркаси ва ҳоказо маълумотлар инсонга, унинг ижтимоий даражасига баҳо бериш, ҳатто ҳурмат қилиш ёки қилмаслик, дўст бўлиш ёки бўлмаслик, бирон фойдадан умид қилиш ёки қилмаслик учун муҳим ижтимоий эталон ҳисобланади.

Энди шу ҳолатни бутун ўзбек жамияти, миллионлаган инсонлар миқёсида тасаввур қилиб кўринг. Иқтисодий қийинчиликларга эга, ижтимоий соҳалари-таълим, тиббиёт, илм-фан соҳалари ўз қийматини йўқотган жамиятда кўпчилик эриша олмайдиган бошқа "марралар" қиймат топади.

Бу марралар пора билан сотиб олинган мансаблар, қарз қилиб бўлса ҳам бошқаларга муҳим кўриниш учун сотиб олинган автомобиль ва телефонлар, қўшниникидан бир қарич баланд қилиб қурилган уйлар, шоҳона тўйлар ва ҳоказолар шаклида намоён бўлади. Яқинлардан бери бу рўйхатга умрага ёки ҳажга бориб келган бўлиш ҳам қўшилди.

Яхшими ёки ёмонми, бу бизнинг жамиятимиз реаллиги ҳисобланади. Монополлар ҳам, порахўрлар ҳам, қўйлар ҳам, жамиятнинг оёқларидан тортаётган ноинсофлар ҳам ўзимиз, барчамиз ҳисобланамиз.

Onix га ёзилганларга янги эришилган марралар моро бўлсин! Чунки дунё миқёсида бир чақага арзимайдиган марра бўлса ҳам бу ўзбек жамиятида ўз қийматига эга бўлган марра ҳисобланади.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍15😢2
Сенатнинг сайти ҳаккерлар ҳужумига учрабди.

Кўз тегмасин, ўзбекнинг ҳаккерлари ҳам тарбияли, одобли. Ўзи бузиб кирган сайтига ҳам салом бериб киради 😜✌🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁17🔥4
ДУНЁДА БЎЛАЁТГАН ЁКИ БЎЛИШ ЭҲТИМОЛИ БОР БЎЛГАН УРУШЛАР
(тўлиқ бўлмаган рўйхат)

- Россия-Украина
- Арманистон-Озарбайжон
- Қирғизистон-Тожикистон
- Хитой-Тайван
- Шимолий Корея-Жанубий Корея
- Эрон-Саудия Арабистони
- Саудия Арабистони-Яман
- Сербия-Хорватия
- Туркия-Сурия
- Сурия-Исроил
- Исроил-Фаластин
- Эфиопия-Сомали
- Афғонистон
- Ироқ
- Марказий Африка республикаси
- Буркина Фасо
- Мали
- Ҳоказо...

Ҳа йўғ-а, ҳали 3-Жаҳон уруши бошланмади!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😱7😢5👍1😁1
​​ЎЗБЕКИСТОНДА РОССИЯНИНГ ПУТИНПАРАСТ ТЕЛЕКАНАЛЛАРИНИ ВА УЛАРНИНГ ИНТЕРНЕТ САЙТЛАРИНИ ЁПСА НИМА БЎЛАДИ?

1. Ўзбекистондаги путинпарастлар дод-вой қилишни, ҳаммани-ҳукуматни, раҳбарларни, диндорларни, атеистларни, либералларни, мўътадилларни, ҳамма ҳаммани миллатчиликда айблашни бошлашади.

2. Россиянинг путинпараст телеканаллари Ўзбекистонга ахборот ҳужумларини бошлайдилар. Ўзбекистондаги бир бомж хола чиқиб "Ўзбекистонда бирни дискриминация қилади" деб интервью беради. Ўзбекистондаги сиёсий ва ижтимоий фаолларни номма-ном қоралаб, барчани навоийхонликда (худди украинларни бандераликда айблаганларидай), қодирийшуносликда айблашади. Руслан Давлетовни ўзбек тилини ҳимоя қилишда (гуноҳни қара кўз тегмасин), ҳатто президент оиласини русофобликда айблашади.

3. Шу пайтгача Ўзбекистондан Россияга туппа-тузук бораётган махсулотлар "рус стандартлари"га яроқсиз бўлиб чиқиб, махсулотларимиз чегараларда йўқ қилиб ташлаш бошланади.

4. Россия дипломатияси Ўзбекистон жанубида ИШИД аскарлари тўпланишни бошланганлиги ҳақида хабарларни тарқатади. Ҳатто Толибон ва толибонга бўй сунмайдиган кучлар томонидан хуружлар ҳам юз бериши мумкин.

5. Орадан вақт ўтиши билан шовқинлар, дод-войлар босилишни бошлайди. Онда-сонда путинпарастларни хуморлари тутиб қолиб, ҳаммадан аразлаб, аламзада бўлиб юрадилар.

6. Яна бироз вақт ўтгач, путинпарастлар ўзларини енгил ҳис қила бошлайдилар. Уларнинг миялари сигарет чекишни ташлаган кашанданинг ўпкаси, ичишни ташлаган алкашнинг жигаридай дарддан қутилишни бошлайди.

7. Аста-секин улар муқобил маълумотларни олишни, улар билан танишишни бошлайдилар. Айрим инкор қилиб бўлмас фактлар билан танишганларида илгари ўзлари тўғри деб билган, тортишган, илгари сурган ғоялари мантиққа тўғри келмаганлигини англаганларида ўз юзларига кўзгу тутгандай ҳижолат бўладилар, айримларига аччиқ ботади. Энг оғир босқичи мана шу.

8. Ва ниҳоят нотўғри йўлда эканлигини англаб тинч, тўғри ҳаётга қайтган собиқ радикал диндорлардай тўғри йўлга қайтадилар. Ўзлари, яқинлари, ватанлари фашистик империализмнинг таъсири остида бўлганлигини, ўзлари шунга анча ҳисса қўшганларини тушуниб етадилар.

9. Шундай бўлганида уларни камситиш, ерга уриш керак эмас. Уларга осон эмас. Улар миялари қудратли мафкуравий машиналар томонидан ювилган жабрдийдалар ҳисобланадилар.

10. Ниҳоят Ўзбекистоннинг ахборот мияси бир ёт мафкура кирларидан ювилади. Фақатгина умуман ўзгармайдиган ашаддийларгина ашаддий диний радикалларга ўхшаб кўринмас бўлиб яширин кутишга кетадилар.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍26❤3😢2