Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Uch zamon
Лаънати атеистлар, исломофоб ғайридинлар, дин душманлари чириган Ғарб, массон ва еврейлар динимизни шарманда қилмоқдалар 😜✌🤣 "Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Илғор дунё машина, самолётдан фазо кемаларига, Марсни эгаллашга интилса, бизнинг атеист массонларимиз машинадан туяга ва эшакка қайтишни орзу қиладилар.

Прогресс сири шунда. Шунинг учун бутун бизнинг тараққиётимизга ҳайрат ва ҳасад билан қарайди. 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁10👍8😢3
Иккиюзламачи, икки стандартлилар, шу ердамисизлар? 🤔✌🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁20❤2
ТУРКИЙ ТИЛЛАРДА БИР-БИРИНИ ТУШУНИШ ҚИЙИН БЎЛСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

ОАВда Туркий давлатлар ташкилоти саммитида ўзбек мулозими инглиз тилидан ўзбек эмас рус тилига таржима қилганлиги ва буни билиб қолган нутқ сўзловчи "Барибир рус тилига таржима қиладиган бўлсангиз ўзим рус тилида гапира қоламан" деб рус тилида гапирганлиги ҳақида хабарлар чиқди.

Ҳақли равишда бу хабар кўплаб юртдошларимизнинг норозиликларига, хафа бўлишларига сабабчи бўлди. Чунки икки турк тилли қариндош "Тилимиз, қонимиз бир" деб гаплашса ва уларга бир ўзбек рус тилига таржима қилиб берса, бундан аянчли ва абсурд ҳолат йўқ.

Шундан келиб чиқиб кўпчилик туркий тилли давлатларда ҳамма ўз тилида гапирсин, улар бир-бирларини тушунадилар демоқдалар.

Ҳақиқатдан ҳам шундайми? Жавоб: Йўқ!

Тўғри, туркий тиллар дунёдаги кўплаб тиллар оилаларидаги тилларга қараганда бир-бирларига анча яқин, туркий халқлар бошқалардан (масалан француз, испан, португал, италияликлар) фарқли равишда қийинчилик билан бўлса-да бир-бирларини тушуниш имкониятлари бор.
Лекин айнан қийинчилик билан. Агар қийналгиси келмаса, чет тилларига уқуви бўлмаса умуман тушунмаслиги ҳам мумкин. Бу тиллар бежиз алоҳида тиллар эмас. Уларнинг ўзига хосликлари, лингвистик (лексик, фонетик, грамматик ва ҳоказо) фарқлари мавжуд ва улар баъзан бутунлай фарқли. Шу сабабли, туркий халқларнинг ҳар бири ўз тилида гапирса бемалол тушунади деб ўйлаш нотўғри бўлади. Ўзбекистоннинг бошқа бир вилоятларидаги ўзбекларнинг аксарияти хоразмчани тушунмайди-ю, қандай қилиб ҳамма қозоқчани, қирғизчани, туркча ва туркманчани, озарбайжончани билиши мумкин? Тушунишлари, айрим сўзларни тушуниб қолишлари, икки сафардан бирида гап нима ҳақдалигини англаши ҳам мумкин. Аммо қисқа муддат давом этадиган саммитда бир марта сўзланадиган нутқларда президентлар ва уларнинг жамоалари зўр бериб сўзланган нутқларни тушунишга ҳаракат қилиб ўтиришлари эмас, аксинча бемалол ўтириб, қийинчиликларсиз қардошларининг нутқларини тўлиқ англаб етишлари керак бўлади.

ОАВ хабаридаги турк тилли мулозим ўз она тилида эмас инглиз тилида гапиришни бошлаганининг сабаби ҳам шунда.

Ўрисқулларимиз хурсанд бўлмай турсинлар.

Хўп, юқоридаги реалликдан келиб чиқиб, ташкилотнинг 5 аъзоси ва 1 кузатувчиси рус тилини билишини ҳисобга олиб, ҳаётни "осонлаштириб" рус тилида гапираверса тўғри бўладими?

Жавоб: албатта йўқ!

Ўзи ташқилот айнан туркий ТИЛЛИ, яъни тил ўзлигига биноан йиғилган давлатларнинг ташкилоти бўлса, тарихий ва геосиёсий сабпбларга кўра бу ташкилотнинг муваффақиятига энг қарши давлат Россия бўлса, ташкилотнинг 90% аъзолари бу ташкилотга айнан Россиянинг таъсиридан чиқиш учун бирлашаётган бўлса, осонликка интилиб рус тилидан фойдаланиш камида катта хато бўлади. Ўзбек мулозими фитратида рус тилига таржима қилгиси келиши эса янада оғирроқ, яъни қуллик психологияси устун келаётганлигини билдиради. Айнан шу қулликдан чиқиш учун ҳам рус тилини ишлатмаслик маъқул деб ўйлайман. Масалан инглиз тилида гапирган мулозим ва рус тилига таржима қилгиси келган мулозим ўртасида биринчиси тўғрироқ йўлни танлаган деб ўйлайман.

Хўп, унда нима қилиш керак?

Париж сиёсий фанлар институтида ўқиган пайтимизда "Халқаро савдо ташкилоти" йиллик саммитининг "нусхаси"ни лойиҳа сифатида амалга оширганмиз. Лойиҳада Франция, Италия, Канада, АҚШнинг нуфузли олийгоҳлари талабалари иштирок этган. Биз, ҳар биримиз ХСТнинг бирон давлатининг вакили сифатида уни ўрганишимиз, манфаатлариги англашимиз ва ҳимоя қилишимиз керак эди. Бунинг учун бизга ХСТнинг масъул кадрлари келиб йўл-йўриқларини ўргатишган.

Лойиҳанинг кулминацион нуқтаси Канаданинг Монреал шаҳрида бўлиб ўтган "Халқаро савдо ташкилоти йиллик саммити" (нусхаси) бўлган ва саммит худди ташкилотнинг ҳақиқий саммитидай ташкил қилинган. Ҳар биримиз ўзимизни давлатларнинг вакилларидай ҳис қилишимиз, манфаатларни ҳимоя қилишимиз, ҳамкорликлар ўрнатишимиз, шартномалар имзолашимиз ва саммит доирасида нутқлар сўзлашимиз учун барча шароитлар яратилган.

Барчаси ҳақиқийдай, фақат бу бор йўғи талабалар ўқув лойиҳаси эди. Аммо ўша саммит 5 тилга синхрон таржима қилинган. Зал атрофидаги кабиналарда профессионал таржимонлар барча нутқларни инглиз, француз, испан, итальян, немис тилларига тўғридан-тўғри таржима қилар эдилар ва биз ўзимиз тушунмайдиган тилда қилинган нутқни қулоқчиндаги тегишли тил каналини ёқиб эшитардик.

Яна бир марта такрорлайман. Бу бор йўғи талабалар ўқув лойиҳаси эди. Бутун бошли туркий давлатлар саммитида, расмий учрашувларда, тадбирларда ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, турк, озарбайжон, боринг инглиз тилли таржимонларни шай қилиб қўйиш қийинмиди?

Умуман ташкилот ва унинг келажагига умид мавжуд бўлса, юртларимизда бир-бирларимизнинг тилларимизни ўрганиш, ўргатиш, таржимонлар тайёрлаш ишларига жиддий ёндашиш керак. Шунда, биринчидан келажакда юалқларимиз орасида бир-бирларини тушунадиганларнинг сонлари ортади. Иккинчидан, таржимонлар рус тилига таржима қилишлари шарт бўлмайди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍23
ЯХШИСИ ЭРИМ ДЎЗАХДА ЁНСИН

Динни яхшилаб ўрганмаган, Қуръонни яхшилаб ўқимаган, қопга кириб кетган бир аёл "Эрим билан иккаламиз жаннатга тушайлик" деб тилак билдирибди. Бир қарашда эзгу тилак.

Аммо содда аёл билмайдики, агар унинг ниятига биноан эри ҳам жаннатга тушадиган бўлса, эрига 72 нафар ҳур берилади ва унинг эрига кераги бўлмайди. Аксинча унинг ўзи ҳам ҳурга айланиб яна бир жаннати эркакка 72 ҳурнинг биттаси қилиб бериб юборилади. Жуда омади келса, майли эрига ҳур қилиб берилар, шунда ҳам у эрининг 72 ҳуридан бири бўлади. Агар у жаннатда ҳам эрининг ягона хотини бўлиб олмоқчи бўлса, эрининг жаннатий ҳуқуқлари бузилади ва бунга йўл қўйилмайди.

Менимча, динни яхшилаб ўрганган, Қуръонни яхшилаб ўқиган, калласи ишлайдиган, фаросати жойида бўлган аёл ҳеч қачон эрим жаннатга тушсин демаса керак. Мендан бошқа 71 хотинли бўладиган бўлса яхшиси дўзахда ёнсин деб тилак билдирса керак.

🤣🤣🤣🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁19👍3😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илгарилари ўзбек футболи шарҳловчилари энг зерикарлилари эди. Ҳозир анча яхшиланиб қолибди кўз тегмасин

⚽😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁17👍3
Баъзан айримларга паролларимни бериб "Ол, ўрнимга ўзинга ёқадиган постни ўзинг ёзиб олақол" дегим келади.

😜✌🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁21👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чимкентда 3 талаба қиз магазиндан чиқаётган бир йигитни қувлаб, ушлаб олиб зўрлаганмиш.

Ўзи очиқ кийингандир. Айб ўзида. Магазинга бир ўзи бормаслиги керак эди. Ўзи кўзини сузмаса қизлар бекорга зўрламайди 🤣✌

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁28👍3
Uch zamon
Чимкентда 3 талаба қиз магазиндан чиқаётган бир йигитни қувлаб, ушлаб олиб зўрлаганмиш. Ўзи очиқ кийингандир. Айб ўзида. Магазинга бир ўзи бормаслиги керак эди. Ўзи кўзини сузмаса қизлар бекорга зўрламайди 🤣✌ "Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун…
ЭРКАКЛАРГА ЗЎРАВОНЛИК МУАММОСИ

Ушбу видеодаги ҳолат ҳазилми, жиддийми, билмайман. Кўпчилик реклама демоқда. Ҳазил бўлса жуда яхши.

Мен аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, уларга нисбатан қилинадиган зўравонликларга (руҳий, жинсий, жисмоний ва ҳоказо) қарши эканлигимни биласизлар. Мен аёлларнинг ҳуқуқларини нафақат бу дунёда, ҳатто нариги дунёда ҳам ҳимоя қилишим ҳатто айрим ўйласа миясида қисқа туташув бериб қоладиганларга ёқмаганлигига ҳам гувоҳ бўлгансиз.

Аёлларга нисбатан зўравонликдан ташқари деярли ҳеч ким гапирмайдиган бошқа бир мавзу бор. Бу эркакларга, эрларга нисбатан қилинадиган зўравонлик.

Тўғри, бу аёлларнинг муаммолари каби кўп сонли, тизимли ва илдиз отган муаммо эмас. Аммо бундай ҳолатларда эркакнинг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди.

Аёллар ҳуқуқлари борасидаги илдамлашлар туфайли аёл киши хўрланса, унинг тарафини оладиганлар топилади. Аммо агар аёл эркакни (эрини) урадиган, хўрлайдиган, зўрлайдиган бўлса, эркак шармандаликдан қўрқиб ҳам буни бировга айта олмайди.

Ўзбекистонда бундай статистика борми ёки йўқми, билмадим, Францияда 80% ҳолларда эркаклар аёлларни зўрлаши, ўлдириши ҳолатлари кузатилса, қолган 20 % ҳолатларда эркаклар зўрланиб, ўлдирилар экан (хотирамда қолган таҳминий статистика).

Бу дунёдаги барча жамиятларга хос феномен бўлиб, французлардан фарқли равишда ўзбек жамиятида эркак хотинидан калтак ейишини, бахтсиз эканлигини бировга айта олмайди.

Ва эркакларни эркаклар ва аёллар томонидан руҳан, жисмонан ва жинсий зўрланиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай ҳолатда эркак видеодаги каби йиғлаб дардини айтиб ўтирмайди. Ё ўзини бир нарса қилади ёки бир умр яшириб, жим чидаб ўтади.

Шундай экан, бир кулишиб олгандан кейин зўравонлик қурбонлари бўлган эркаклар муаммоси ҳақида ҳам бир ўйлаб, қайғуриб қўйсак ёмон бўлмайди менимча.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍9😁4
Зеленский Херсонга борди. Уруш бошланганидан бери у халқи, армияси ичида яшаяпти.

Ал Бункерий эса ўзи бошлаган уруш бошидан бери ҳали бирон марта ҳеч бўлмаса жанглардан узоқ бўлган фронтга бўлса-да ўз аскарлари олдига далда беришга бормади.

Икки саркарда, икки олий бош қўмондон, икки хил танлов!

Холис баҳо бериш учун кимдир тараф бўлиш ҳам шарт эмас.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍11❤3
СЕН ВАТАНИНГ УЧУН НИМА ҚИЛДИНГ?

(Сизга шундай дейдиганларга шу рўйхатни юборасизлар. Ўзингиздаги мисолларни ҳам қўшсангиз бўлади)

1. Сен топган даромадингдан шу ватанга солиқ тўлаганингда унинг бюджетига ҳисса қўшасан.

2. Сен уй-жой, мулк солиғи тўлаганингда шу ватан бюджетига ҳисса қўшасан.

3. Сен шу ватанда корхона очганингда, пул ишлаб топганингда, ишчиларингга маошлар тўлаганингда солиқ орқали шу ватан бюджетига ҳисса қўйшасан.

4. Сен ҳар бир нарса сотиб олганингда, ҳатто бир дона нон сотиб олганингда бундан ҚҚС (қўшимча қиймат солиғи) тўланади. Яъни сен топган тутганинг, еб-ичганинг, кийган-кечирганинг, минганинг, эккан терганинг, ҲАММА нарса учун шу ватан бюджетига ҳисса қўшасан.

5. Сен монополлардан машина, электротехника ва бошқа махсулотларни сабр қилиб катта нархларда сотиб олганингда шу ватан.
бюджетига ҳисса қўйшасан.

6. Сен уйингдаги газ, светга пул тўлаганингда пул билан, газ, свет йўқлигида сабринг, тоқатинг билан ҳисса қўшасан.

7. Сен ҳар сафар маош олганингда сенинг меҳнатингнинг бир қисми давлатга тўланади (меҳнат, йўл ва ҳоказо фондларга). Сенинг маошинг бўлмаса ватан аллақачон вайрон бўлган бўларди.

8. Сен сиёсий беқарорликлар, иқтисодий қийинчиликлар, ижтимоий адолатсизликлар, экологик муаммоларга чидаганингда, ҳамма ёқни бузиб ташламаганингда ватанга ҳисса қўшасан.

9. Сен таълим олиб кадр бўлиб етишганингда, армияда бепул (ривожланган давлатларда ҳарбийлик касб ва унга пул тўланади) хизмат қилганингда шу ватанга хизмат қиласан.

10. Россия, Қозоғистон, ҳатто ривожланган давлатларда яшаб уйингдагиларга пул юборганингда, уй-жой қурганингда, машина сотиб олганингда, болаларингни ўқитганингда шу ватан бугуни ва келажагига ҳисса қўшасан.

11. Умуман, сен шу ватанда туғилганингдаёқ (сендан шу ерда туғиласанми ёки йўқми деб сўрашмаган), бола ҳолингда пахта терганингда, мактабда ўқиб катта бўлганингда, ота-онанга хурсандчилик келтирганингдаёқ ватанга ҳисса қўшиб бўлгансан.

12. Бу ватан сенга ота-боболарингдан мерос қолган, сен унинг хизматкори эмас эгасисан. Сен ватанга ҳам, сенинг хизматингда бўлиши керак бўлган мулозимларга, порахўр ва монополларга ҳам қарздор эмассан. Аксинча Ватан сенга фаровон ҳаёт, буюк келажак қилиб беришга қарздор. Ватан шуларни қила олмаса, сени бахтли қила олмаса, уйинга газ-свет, соғлом ҳаёт ва бепул таълим, иқтисодий-сиёсий барқарорлик, ижтимоий адолат, тоза ҳаво ва тоза сувни таъминлаб бера олмаса, сендан ҳеч ким "ВАТАН УЧУН НИМА ҚИЛДИНГ?" дейишга ҳақли эмас.

13. Умуман олганда, Ўзбекистондаги модел индивидуал (ўзинг учун ўл етим) эмас, жамоавий модел ҳисобланади. Яъни Ватан ҳамманики. Бу катта дастурхондай гап. Унга ким кўпроқ, ким камроқ, кимдир умуман ҳисса қўшмайди ёки қўша олмайди (масалан ногиронлар, ишсизлар, ёш болалилар, беморлар ва ҳоказо), лекин у ердан ҳамма кун кўради. Ҳеч кимга "Сен ватанга нима қилдинг?" дейилмайди.

14. Эсга тушганида тўлдириб бораман...

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍27❤8
2024 йилда Францияда бўлиб ўтадиган олимиада ўйинлари учун Франция республикаси ва француз инқилоби рамзларидан бири бўлган фригия қалпоғи тасвири танланибди.
Бу худди бизда дўппи ёки чўгирма танлангандай гап. Миллий фахр, миллий рамз.
Баҳо берингларчи.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍25❤4
​​Ўлай агар бу қизни танимайман. У ҳақида хабарлар чиққачгина билдим. Судлар адолатига шубҳа қилмаслик учун ҳатто дастлаб ўрганмагунча, етарли маълумот олмагунча шубҳаланмадим. Ростдан айби бор бўлса, ноҳақдан бировни айбламай дедим.

Кейин видео ва суратларни кўрдим. Тан оламан, улардаги ҳолатлар менга ёқмади. Холис қолиш учун уларда жиноят аломатларини қидирдим. Ҳатто иблисга... узр замҳоким опа ва судя опага адвокатлик қилдим.

Аммо не ажабки, бу қизнинг қилиқларида жиноят топа олмадим. Айтганимдай, улар кўпчилик каби менга ҳам ёқмади, бу менинг яшаш тарзим, тарбиям, маънавиятим ва ҳоказоларга тўғри келмади. Аммо бу менинг муаммом. У қиз қонунни бузмаган ҳолда менга ёқмаган, лекин ўзига ёққан ишни қилиши мумкин. У менга мен қандай яшашимни ўргатмаяпти, мени яшаш тарзим учун 5 суткага қамамаяпти-ку.

Ҳуқуқий демократик давлатда инсонлар қонун билан тақиқланмаган ишни бизга ёқмаса ҳам қила олишлари керак. Худди биз қонунни бузмасдан қилаётган ишларимиз бошқаларга ёқмаслиги мумкинлиги каби. Агар қўлига ҳокимият берилса, қонунларни менсимасдан ёқмаганни қаматтирсак бу қонунсизликка, инсонларнинг адолатга, давлатга ишонмаслигига олиб келади. Ўзи ҳозирги аҳволимизга ҳам мана шундай одамлар ва мана шундай ҳолатлар сабабчи.

Ғамгин постни ижобий якунлаш учун маънавияти имкон берганларга постдаги блогернинг гўзал суратига боқишни тавсия қиламан. Маънавияти рухсат бермаганларга, олдин суратга тўйиб қараб олиб, кейин негатив изоҳлар ёзишда давом этишларида куч-қувват тилайман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍19😁3❤2🔥1😱1
​​ГАП ПРИНЦИПДА

Айрим етиб бормаганлар учун яна-да чуқурроқ тушунтириш.

5 суткага қамалган блогер қиз воқеасида гап унинг қилиқларини қўллаш ёки қўлламаслик, оқлаш ёки оқламасликда эмас. Гап принципда, қонун устуворлигида. Гап ҳокимият қўлида бўлганлар қонунларни бузиб, уларни суистеъмол қилиб, ўзлари истаган одамни ўзлари истаганча қамоққа тиқиб юбормасликларида.

Олдинги постда айтганимдай,

- мен бу блогер қизни танимаганман ва танимайман
- унинг қилиқлари менга ёққани йўқ, аксинча менинг тарбиям, маънавиятим, яшаш туриш тарзим ва тасаввурларимга тўғри келмади
- аммо у қизнинг қилган қилиқлари қонун билан тақиқланмаган ва жазога тортишга асос бўла олмайди
- масалан яланғочлик, очиқчасига порнографик сурат ва видеоларни тарқатганида, жамоатчилик тартибини, одамларнинг тинчини бузганида, болаларнинг руҳига таъсир қилганида қонун бузилган бўларди. Аммо унинг яланғочлиги бир араб рақсидаги яланғочликка ҳам етиб бормайди, қилиқлари жиноятдан кўра аҳмоқликка, балки ғирт аҳмоқликка тўғри келади.
- ҳаёт албатта жазолашдангина иборат эмас. Агар инсон қонун бузилиш чегараларига яқинлашиб юрган бўлса, лекин қонунни бузмаган бўлса, уни тартибга чақириш, тўғри йўл кўрсатиш, огоҳлантириш, бошқаларни ҳурмат қилишни талаб қилиш ва ҳоказо деган йўллар ҳам бор
- Ва ниҳоят, у қизга нисбатан қўлланган жазога келсак:
1. У қизнинг 1,5 яшар боласи бор экан.
2.У қиз қилган ишлари учун узр сўраган, бошқа қилмасликка ваъда берган, аниқки иши судга тушгач минг бор афсусланган ва енгиллик сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29-моддаси 2-қисмига кўра, маъмурий қамоққа олиш чораси қуйидаги тоифаларга қўллаш мумкин эмас:

- ҳомиладор аёлларга;
- 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга;
-14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга;
- 18 ёшга тўлмаган шахсларга;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга.

Яъни юқоридаги фактларга биноан бу қизни нафақат қамаш учун асос бўлмаган, балки уни қамаш ноқонуний бўлган.

Аммо ҳокимият қўлида бўлган ҳоким ёрдамчиси ва судя опалар қизни қамашга ҳукм чиқаришган.

Энди яна принцип масаласига қайтамиз.

Ҳоким ёрдамчиси, судя деган одам ўзи хохлаганча қонунни бузиб, хохлаган одамини қамай олиши ҳеч биримиз ҳеч қачон қабул қилмалигимиз керак бўлган ҳолатдир. Бу фоҳишага нисбатан қилинадими, наркоманга нисбатан қилинадими, ўғрига ёки тўғрига нисбатан қилинадими, ноқонуний қамалмаслиги, ҳокимлар, судялар хоҳлаган одамини ўзлари хоҳлагандай қамай олмасликлари керак.

Бу сафар майли ибосиз бир блогерни қамашган, яна бир сафар яна бир нарса қилганни ноқонуний равишда қамашади. Блогернинг қилиқлари бизга ёқмагани, яна кимнингдир ўзи, эътиқоди, қарашлари ёқмагани учун баттар бўлсин деймиз ва ҳокимларга, судяларга қонунни бузишларига қўйиб берамиз.

Бу нарсани сизни ёки мени ноқонуний қамагандагина тушунишимиз эмас, ҳозирданоқ, қонунлар бузилгандаёқ тушунишимиз, қонунлар устуворлигини принцип деб ушлаб талаб қилишимиз керак. Қилиқлари бизга ёқмаган қизни ноқонуний қамаганларида жим турсак, сизни ёки мени ноҳақ қамаганларида ҳам жим турилади.

Ва асосийси, жамиятда ҳеч қачон қонун устуворлиги таъминланмайди. Бунга фақат қонунни бузган ҳоким ва судялар эмас, ўзимизга ёқмаганларни қамашларига йўл қўйиб бериб шерик бўлган бизлар ҳам айбдор бўламиз.

Ақлингизни йиғиб олинглар, фаросатингизга етиб бормаётган нарсаларни тушунтириб берилганда шуурингизни сал очинглар. Буни танангизда ҳис қилиш учун ўзингиз, яқинингиз қамалганда йиғлаб қонунсизликдан жабр кўрганингизгача кутманглар.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍28❤3😱1
​​БАЙРОҚНИ ХАЛҚҚА ҚАЙТАРИШ КЕРАК

Бир неча йил олдин Қозоғистонда бир киши ўз давлати байроғини ўз уйига осгани учун Қозоғистоннинг "давлат тўғрисидаги қонуни"ни бузганликда айбланиб жазога тортилган ва бу Қозоғистонда катта норозиликларга сабаб бўлган эди.

Бу воқеа қандай якун топди ва шундан бери Қозоғистонда байроқ тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилдими ёки йўқми, билмайман. Аммо юз берган ҳолатда бир жиҳат бор эди. Тўғри, ватанпарвар қозоқ фуқароси қилган ишини ўз ватани, байроғига ҳурмат юзасидан қилган, аммо шу билан бирга ўз давлати қонунларига кўра у ҳақиқатдан ҳам қонунбузар, яъни жазога маҳкум эди.

Ўзбекистон ҳам Қозоғистонга ўхшаб қонунларини собиқ СССРдан олиб мослаб олганлигини ҳисобга олсак, бизнинг қонунимиз ҳам Қозоғистонникига ўхшаса керак. Постни ёзишдан олдин "Байроқ тўғрисидаги қонун"имизни қайта ўқиб чиқдим ва байроғимиз халқники эмас фақат расмий доираларники, расмий маросим ва тадбирларники деган хулосага келдим.

Масалан мен чет давлатда истиқомат қилувчи ватанпарвар фуқаро сифатида байроғимиз тасвири туширилган, ишлатилган кийимлар, шарфлар, буюмлар ва ҳоказоларни сотиб олгим, фарзандларимизнинг кўзларини, мияларига рамзий рангларимизга ўргатгим келади. Чунки Францияда шундай ва французлар ўз байроқлари билан фахрлана олишлари, уни ўзлари, турмуш тарзларига киритишлари учун вариантлар кўп. Мен АҚШдаги "байроқ культи"ни айтмай қўя қолай.

Ўзбекистонда эса кўпи билан фақат расмий байроғимизни сотиб олиш мумкин. Фахр билан айтишим мумкинки, бизнинг уйимизда байроғимиз доим бор.

Менимча байроғимизни севишимиз, асрашимиз, қадрлашимиз керак, фақат ҳамма нарса меёрида бўлгани яхши. Масалан, байроққа ҳурмат сифатида уни ҳожатхона қоғози, ич кийимлар ва ҳоказо ҳолатларда ишлатилишини тақиқлаб бўлса-да (шунда ҳам бу либерал эркинликлар тарафдорлари учун чеклов ҳисобланади), байроқ тасвирлари ва рангларидан тижорий мақсадларда фойдаланишга рухсат бериш керак деб ўйлайман. Мен бу халқимиз томонидан яхши кутиб олиниб, бу тижорат муваффақиятга эришса керак деб ўйлайман. Чунки менинг кузатишларимга кўра халқимиз байроғимизни яхши кўради ва у билан фахрланади. Шу сабабли, байроқ тасвири бор буюмлар, кийим-кечакларни бажонидил сотиб олади деб ўйлайман.

Агар депутатларимиз "Байроқ тўғрисидаги қонун"имизга ўзгартиришлар киритиш ва унга нисбатан тақиқларни олиб ташлаш ва енгиллаштиришни таклиф қилсалар менимча халқимиз қўллаб-қувватлаган ва ўз байроғини ўз ихтиёрига қайтарилишини ёқлаган бўлар эди.

Сўнг сўз ўрнида, барчани бароғимиз қабул қилинган кун билан муборакбод этаман!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍26😢1
Марказий Осиё халқлари бир хиллиги (бир гўрлиги 😜) нинг исботи.

Эгизакларнинг умрлари узун бўлсин !

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁9😢4🔥3👍2
Бугунги Қатар 2-0 Эквадор ўйинидан кейин Эквадор ўйинчилари 😜✌🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁10👍2
Биз фақат ўз аёлларимиз ёпиниши, уйда ўтириши, номаҳрамлар билан қучоқлашмаслиги тарафдоримиз.

Биз бошқа аёллар кўзларимизни қувнатиб очиқ юришларига, улар билан қучоқлашиб суратларга тушишга қарши эмасмиз 😜✌🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁28👍2🔥2
Кун.узда тақдир тақозоси билан Францияга бориб қолган, бошидан аянчли кунларни ўтказган, аммо умрининг охирида Ўзбекистонга қайтиб бориш ва ўз укасини топиш насиб қилган бир ўзбек ҳақида ҳикоя чоп этилибди.

Аммо пост бу ҳақда эмас. Ҳикоя остида ёзилган айрим изоҳлар таъбимни хира қилди. Бир томондан уларнинг савияси, улар тўкаётган аҳлатдан кўнглим айниган бўлса, бошқа томондан орамизда шундай изоҳлар ёзадиган ва шундай изоҳларни кулгули деб топиб ҳоҳолайклар қўядиган инсонлар ҳам борлигига ачиндим.

Гапни чўзмасдан скринларни қўйяпман. Ўзингиз баҳо беринг.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😢7👍2