Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ФРАНЦИЯДА СВЕТ ҚАНДАЙ ЎЧАДИ?

Январь ойидан бошлаб Францияда свет ўчиши мумкин экан. Бу қандай юз бермоқда? Юз беради эмас, айнан юз бермоқда? Чунки жараён аллақачон бошланган ва ҳозир бу жараён қандай кетаётганлигини айтиб бермоқчиман.

Ёз ойларидаёқ, газ ва свет билан муаммолар бошланганида Франция ҳукумати омма фикрини свет ва газ ўчиши мумкинлиги ҳақидаги эҳтимолга тайёрлашни бошлади.

Шу билан бирга бунинг юз беришининг олдини олиш учун давлатнинг газ заҳираларини 100% тўлдириб, келгусида газ келиб туришини таъминловчи шартномалар имзолай бошлади.

Газ олиши қийинроқ бўлган Германияга газ бўйича ёрдам эвазига уларнинг фаолияти тўхтатилган кўмир билан ишлайдиган электр станцияларини қайта ишга тушириб, электр таъминоти бўйича кафолатлар олди.

Стратегик аҳамиятга эга бўлган йирик корхоналарга энергияни тежаш бўйича тавсиялар берилиб, аҳолига ҳам энергия тежаш йўллари педагогик шаклларда ўргатилиб борилди. Масалан бутун Франция уйидаги ҳароратни 1°С га туширса ва кир ювиш, қуритиш аппаратларини тунда ишлатса, бу қанча энергияни иқтисод қилиши мисоллар билан тушунтирилди.

Декабрь ойига келиб, қиш совуқ келса, барибир энергия етмай қолиши ойдинлашаётгандай бўлмоқда. Масалан доимгидай 100% эмас, 10% энергия етмай қолиши мумкин. Бу табиийки, светнинг ўчишига олиб келади.

Бу хабар бир ой олдиндан барча ОАВлар орқали айтилмоқда.

Зарур бўлиб қолганда светнинг ўчирилиши қандай ташкиллаштирилади?

Свет ҳар доим ҳамма жойда ўчмайди. Аксинча, навбатма-навбат республиканинг барча ҳудудларида 1 ёки 2 марта бир неча соатгагина ўчирилади. Масалан фалон туманда икки соат, ундан кейин нариги туманда икки соат ва ҳоказо. Шу билан етмаётган энергия муаммоси ҳал қилинади.

Қачон қайси ҳудудларда свет ўчиши рўйхатини билиш ва бу ҳақда огоҳлантириш учун телефонларга ўрнатиладиган махсус дастур ишлаб чиқилган ва аҳолига уни ўрнатиш сўралмоқда.

Свет старетегик аҳамиятга эга корхоналар, объектлар бор ҳудудларда ўчирилмайди.

Свет ўчган ҳудудларда ўша соатларда мактаблар ишламайди. Поездлар юрмайди. Аҳоли ўз ҳудудида свет ўчишидан турли алоқа воситалари орқали бир кун олдин огоҳлантирилади. Бу пайтда свет бўлмаганлиги сабабли табиийки телефон ва интернет ҳам ишламайди. Шу сабабли, фавқулотда ҳолатлар учун антеннасиз ҳам телефон қилса бўладиган номерлар йўлга қўйилган.

Свет иложи борича одамларга свет унчалик керак бўлмайдиган соатларда ўчирилади. Свет ўчиш навбати ўтгач (бу бир ёки икки марта юз бериши мумкин) барчаси яна изига тушиб кетади.

Хуллас, уйингизда икки соат свет ўчиши мумкинлиги (балки ўчмаслиги ҳам мумкин) учун шунча оворагарчилик, шунча сарсонлик, шунча тушунтиришлар, шунча хавотирлар.

Мендан бир оғиз сўрашса, светни қандай ўчириш кераклигини тушунтириб берган бўлардим, аммо бу аҳмоқ французлар мендан фикр сўрармиди? Билганларингизни қилинглар, ўжар эшаклар. Свет ўчадиган бўлса, смс юбориш эсларингиздан чиқмасин лекин. 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁13👍11😢2
​​ИБТИДОИЙ ЎРМОН БАРПО ҚИЛИШ ЛОЙИҲАСИ ҲАҚИДА

Франциялик ботаник Францис Алле ибтидоий ўрмон яратиш лойиҳасини амалга оширяпти экан.

Ибтидоий ўрмон нима? Инсоннинг умуман ҳиссаси, даҳли бўлмасдан табиатнинг ўзи яратган ўрмон ибтидоий ўрмон деб аталади. Ботаник олим афсус билан айтишича бундай ўрмон Европа ҳудудида деярли қолмаган ва ҳатто мавжуд ўрмонларни ҳам одамлар ўз манфаатларига қараб экканлар.

Ибтидоий ўрмон яралишига таҳминан 1000 йиллар, агар олдин дарахтлари кесилган ўрмон ўрнида яратилса 800 йиллар кетар экан.

Франция ва унга қўшни давлатлар чегараларида яратилаётган 70 000 гектарлик ибтидоий ўрмон лойиҳаси ҳам худди шундай тарзда яратилиши режалаштирилган. Унга мавжуд бўлган ўрмонлар ҳудуди танланган ва келгуси 800 йил ичида унинг ичига инсон зоти кирмаслиги, аралашмаслиги, ҳатто бирон ниҳол экмаслиги белгиланган. Табиат ўрмонни қандай хоҳласа, шундай яратиши керак. Шунда бу ўрмоннинг табиатга ва инсонларга фойдаси катта бўлади.

Менимча нусха олишга ва бизнинг ҳудудларимизда ҳам йўлга қўйишга арзийдиган лойиҳа.

Фақат бизнинг айрим дарахткесар зомби раҳбар ва тадбиркорларимиз дастидан ўрмон 800 йил туролмаса керак деб қўрқаман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍9🔥8❤1😁1
Uch zamon
​​ИБТИДОИЙ ЎРМОН БАРПО ҚИЛИШ ЛОЙИҲАСИ ҲАҚИДА Франциялик ботаник Францис Алле ибтидоий ўрмон яратиш лойиҳасини амалга оширяпти экан. Ибтидоий ўрмон нима? Инсоннинг умуман ҳиссаси, даҳли бўлмасдан табиатнинг ўзи яратган ўрмон ибтидоий ўрмон деб аталади. Ботаник…
Бизда бирон ботаник олим чиқиб Ўзбекистонда ҳам ибтидоий ўрмон яратайлик деса ва бу фикр президентга ёқиб қолса, ҳар бир вилоят ҳокими ўз вилоятида мустақилликкача бўлган 8 ойда янги ибтидоий ўрмон яратиб қўйса керак.

😜✌🤣
😁30😢3👍1
Буюклашиб боряпман кўз тегмасин 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁26👍5😢2
"Yema" реклама учун бир соат берса еб қўймас эдим лекин 🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁18👍3
Ношукур қора халқнинг газ йўқ, свет йўқ деган нолишларини эшитиб эшитмаганга олиб турган мулозим 😎✌🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁13👍2😍1
Ҳайр, Бразилия!
Мағлублар устидан рақсга тушиб мазаҳ қилаётувдинглар.
Охирида кулган мазза қилиб кулади. Рақс тушиш навбати энди бизга
дебди Кнол хоним 💃✌🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁16👍2🔥1
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁29👍3
Нима дедингиз?

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍9🙏3
​​ЎЗБЕКИСТОНДА 4 МИЛЛИОН ТОННА РАДИОАКТИВ ЧИҚИНДИЛАР БОР ЭКАН

ОАВ тарқатган маълумотларга кўра Ўзбекистонда 4 миллион тонна радиоактив чиқиндилар бор экан. Қазилма бойликлар эмас, айнан чиқиндилар. Яъни уларни на ишлатиб, на сотиб бўлади. Уларни сақлаш эса хавфли.

Радиоактив чиқиндиларнинг энг хавфлиларининг умри бир неча минг, ҳатто бир неча ўн минг йилларга тенг. Яъни уларни барча қоидаларига амал қилиб, 500 метр ер остига кўмгандан кейин ҳам ўртача эллик минг йил хавфли бўлиб тураверади. Мисол учун Чернобил атом станцияси ҳудудидаги радиоактив чиқиндиларнинг буткул "ўлиши" учун таҳминан 48 000 йил керак бўларкан.

Ўзбекистонда атом электр станцияси, ядро қуроли ва ҳоказолар бўлмаса бунча чиқинди қаердан келди? Барчаси совет даври мероси. Ҳудудларимизда қазиб олинган уран совет илм-фани ва армиясини ривожлантиргач, унинг чиқиндилари қайтиб ўз ҳудудларимизга юборилган.

Бизда-ку, 4 миллион тонна. Қўшнимиз Қозоғистонда 240 миллион тонна экан. Минг эмас, ҳа МИЛЛИОН тонна.

Маълумотларга кўра, Қозоғистон (балки Ўзбекистон ҳам) пул эвазига ривожланган давлатлар чиқарган радиоактив чиқиндиларни қабул қилишда давом этмоқда. Бу дегани, атомдан буткул воз кечган Марказий Осиё ҳудуди келгусида улкан радиоактив қабристонга айланиш хавфи бор. Ўзбекистон ва Қозоғистон АЭС қуришга интилаётгани ҳисобга олинса, бу жараён янада тезлашиши мумкин.

Юртларимиздаги "профессионаллик даражаси", порахўрлик, ажратилган пулларни ўмариш "маданиятимиз" ҳисобга олинса 50 000 йил ҳудудларимизда турадиган миллион тонна чиқиндиларни ўзимизга қарши қўйилган атом бомбалар деб атасак бўлади.

Маълумот учун, энг кўп радиоактив чиқиндилар чиқарадиган, ривожланган давлатлар, хусусан ўз электр энергиясининг 75 фоизини АЭСлардан оладиган Франция мазкур чиқиндиларни ўз ҳудудига кўммайди. Балки қашшоқ ва ривожланмаган Африка ва Осиё давлатлари, билишимча, Қозоғистонга пул тўлаб, уларнинг ҳудудларига жўнатади.

Мен ушбу хавотирларим бекор ва мен ноҳақ бўлиб чиқишимни жуда хоҳлардим. Шундай бўлса-да, мутасаддилар АЭС, радиоактив чиқиндилар, уларнинг ортиб кетмаслиги ва сақланиши борасида жиддий бош қотирсалар ва шуғуллансалар ёмон бўлмайди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😱18😢7👍3
​​- 14 октябрь: Нголо Конте ЖЧга боролмайдиган бўлди
- 21 октябрь: Майк Мегнан ЖЧга боролмайдиган бўлди
- 31 октябрь: Пол Погба ЖЧга боролмайдиган бўлди
- 14 ноябрь: Преснел Кимпембе ЖЧга боролмайдиган бўлди
- 16 ноябрь: Кристофер Нкуку ЖЧга боролмайдиган бўлди
- 19 ноябрь: Карим Бензема яраланиб ЖЧда ўйнай олмайдиган бўлди
- 23 ноябрь: Лукас Эрнандес биринчи ўйинда жароҳат олиб ЖЧдан чиқиб кетди
- Ҳозирга келиб Варан, Конате, Коман, Тео Эрнандес, Чуамени, Упамекано касалланиб машғулотларда иштирок этмаяпти.

Бу ўйинчилар Франция терма жамоасининг асосий ўйинчилари бўлиб, ўзлари бир жамоа бўлиб ЖЧда ўйнашлари мумкин эди. Аммо улар ЖЧда иштирок эта олмадилар ва иштирок эта олмасликлари мумкин.

Шунга қарамасдан, Франция терма жамоаси иккинчи, учинчи таркиб ўйинчиларини аралаштириб бўлса ҳам финалга етиб келди. Бу жасоратни эътироф этмасдан бўлмайди.

Французлар финалга Аргентинага ўхшаб совға қилинган пеналтилар, рақибларга нисбатан исқирт ўйин ва муомалалар, нолиб йиғлашлар орқали етиб келмадилар.

Французлар Марокаш устидан ғалаба қозонгач байрам қилиб сакраб юришга шошмасдан марокашлик рақибларини овутиб, далда бериш билан машғул бўлдилар.

Менимча финалда ғолиб бўлишга бир жамоагина муносиб. Мен ФИФАнинг астойдил ёрдами орқали ғолиб бўлишга интилаётган жамоани айтмаяпман.

Французларга омад!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍25😁4🔥2
ОГОҲ БЎЛИНГ, БУ ХАВФЛИ!

Ижтимоий тармоқларда айрим диний "пирлар" бор. Уларнинг ғоялари пала-партиш, қолоқ, тупойча ва уларнинг минглаган зомби муридлари ҳам ўзларига ўхшаган оғзи шалоқ, тили тўмпоқ.

Табиийки, уларнинг на динга, на жамиятга фойдалари йўқ. Аксинча. Чунки улар динни ўргатмайдилар, уларнинг аҳлоқлари, нутқлари ва улар ишлатадиган лексика минимум ақли, фаросати, илми бор одамни диндан чиқарса чиқарадики, аммо динни ўргатмайди. Улар тарғиб қиладиган мавзулар эса асосан жамиятни қолоқлаштириш, тараққиётни йўққа чиқариш, инсонларни эътиқодлари, жинслари, ижтимоий шароитларига қараб дискриминация қилиш устига қурилади.

Даражалари, хавфлари, сиёсий-мафкуравий миссияларидан қатъий назар уларнинг барчалари қўрқадиган бир тоифа инсонлар бор. Булар Аёллар!
👍28😢1
Аёллар дунёдаги инсонларнинг иккидан бири, барчанинг онаси, бувиси, аёли, синглиси, қизи, невара қизи аёллардир. Аммо уларда аёлларга нисбатан фобия шу қадар кучлики, уларнинг бор билим, идрок, куч ва потенциаллари аёлларни назорат қилиш, уларга жамиятда илм олиш, тараққий қилишга, умуман рўшнолик кўришга имкон бермаслик, уларни ҳали онглари ривожланмасданоқ ЭРга (эркак назоратига) бериб қутулиш, уриб, зўрлаб, хўрлаб ўрниларида ушлаб туришга қаратилган.

Мен ёшларимизни тупойлаштирувчи миссияни бажарувчи оғзи шалоқ "пирлар"дан унчалик хавотир қилмайман. Улар камида жамиятнинг маргинал, тупой қатламларини маълум бир тупойча ғоялар атрофида бирлаштириб, уларнинг ҳаётларига мазмун бериб келмоқдалар. Кўпида эса сиёсатга, давлат хизматларига хизмат қилиб мазкур қатламларни бошқаришга ёрдам бериб келмоқдалар.

Аммо тармоқларда жамиятнинг зиёли қатламларини ҳам маргиналлар сингари бошқариб, уларни ҳам тупойлаштириш, қолоқлаштириш, сўнгги пайтларда жамиятимизни радикаллаштириш билан очиқчасига шуғулланиб келаётган бир "пир" борки у бошқалардан хавфлироқдир. Унинг билими, стили, потенциали юқорилиги (эътироф учун раҳмат шарт эмас) туфайли унга эргашувчилар, ишонувчилар, лаққа тушувчилар ва ниҳоят ўзлари билмаган ҳолда жамиятнинг оёғидан тортувчилар орасида жамиятимизнинг зиёлилари, блогерлар, таъсирли журналистлар ва ҳоказолар ҳам бор. Ушбу жиҳати билан бу "пир" юқорида саналганларидан ажралиб туради.

Яхши томони, "пир"имиз сўнгги пайтларда" "асл чеҳраси"ни очиб, унинг мавзулари, тарғиботлари, миссиялари ҳам тепадаги ҳамкасб(ҳаммиссия)лариникидан фарқ қилмаслигини ошкора кўрсата бошлади.

У ҳам аёлларга қарши кураш, уларни иложи бўлса эртароқ, имкон қадар ёшроқ (балки динда айтилганидай 6-9 ёшдаёқ) эркак назоратига бериш ғояларини тарғиб қилиб, унинг бу ишига халақит берганларни феминист, элгебете, шайтоний ғояларни илгари сурувчилар деб айблаб келмоқда.

Авваламбор жамиятда таниш бўлмаган ақидалар, сўзларни реклама қилиб, оммалаштириб бергани учун элгебетелар, феминистлар, шайтоний ғояларни илгари сурувчилар "пир"га раҳмат айтсалар бўлади.

Ундан кейин, "пир"га меҳр қўйган зиёлилар ниҳоят унинг ҳам бошқалардан фарқ қилмаслигини, унинг асл мақсадлари жамиятимизни қолоқлаштириш, аёлларимизни нейтраллаштириш, "ўйиндан чиқариш" ва эркакларга қул қилиб бериш эканлигиги англаб етишлари мумкин бўлади.

Ва ниҳоят, "пир" ким бўлишидан қатъий назар у Ўзбекистондаги 13 миллион аёлларнинг устидан ҳукм чиқаришга, менинг, сизнинг онанинг, аёлингиз, сингил ва қизларингизнинг тақдирларини ҳал қилишга ҳаққи йўқ. У ҳатто ўз онаси, аёли, синглиси ва қизининг тақдири ҳақида ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ.

Ўзбекистон диний эмас, дунёвий демократик республика ҳисобланиб, давлатда инсон ҳуқуқлари, жумладан аёллар ҳуқуқлари кафолатланган. Ушбу қонунларни бузишга, аёлларни дискриминация қилишга тарғиб қилиш, умуман дунёвий давлатнинг асосларига прозэоитизм йўли билан ҳужум қилиш қонунлар билан тақиқланган.

"Пир"имиз ҳозирча сиёсатимизга, сиёсатчиларимизга фойдаси тегаётгандирки, унга қўйиб беришгандир. Вақти ва ўрни келса ўзлари йиғиштириб олишар.

Аммо ижтимоий тармоқлардаги инсонлар бундай "пирлар" ва уларнинг ғояларидан эҳтиёт бўлишлари, огоҳ бўлишлари керак.

Илон гипноз қилаётганида кўзингизга жаннат кўриниши мумкин, аммо ўлжа сифатида охир оқибат сиз ем бўлиб кетишингиз мумкин.

Саломат (огоҳ) бўлинглар!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍24😢1
Аргентина муҳлислари, қалайсизлар? ✌🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍8😁4😢1
😁4👍3
Францияга қойил. Мбаппега қойил. 🇨🇵👍
👍19❤5😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Франция президенти Эммануэль Макрон шахсан ўзи майдонга тушиб Мбаппени овута олмаяпти. У бир неча минут ерда ўтирган Мбаппега гапирди, Мбаппе қарагани ҳам йўқ...

Агар Мбаппе ўзбек бўлганида олдига президент борса қўлини кўксига қўйиб, шартта ўрнидан туриб олиб, тиржайиб турган бўларди 🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁36🔥3👍1
Аёлни ҳимоя қилиш учун уларни автобусда эркаклардан ажратиш керак экан.
Нима дедингиз феминистлар? 😜✌

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍7😁4
Forwarded from Uch zamon
АЁЛЛАР УЧУН АЛОҲИДА ВАГОН КЕРАКМИ?

... Тошкент метроси жуда тирбанд бўладиган жамоат транспорти эканлиги бор гар. Айниқса, эрталаб ва кун ботарда, одамлар иш-ўқишга борадиган ва қайтадиган пайтларда у ерда ит эгасини танимай қолади.

Шундай пайтда, аҳлоғи ёмон, нияти бузуқ айрим эркаклар аёлларга, ёш қизларга тегажоқлик ёки зўравонлик қилишлари мумкин. Илгарироқ, бир йигитнинг 13 ёшли қизга тегажоқлик қилгани бунга мисол бўлади.

Шундай ҳолатларнинг олдини олиш ва аёл-қизларни бузуқ эркаклардан ҳимоя қилиш учун аёллар учун алоҳида вагон қилиш таклифи билдирилди...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Ayollar-uchun-alohida-vagon-01-04

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍6😢1
Твитнинг эркаги (аёллар ўқимасин). Твитни тарқатиб юборинглар, зора пири комилларимиз ҳаловат топсалар.
🤣✌

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁39👍7❤1