Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Ношукур қора халқнинг газ йўқ, свет йўқ деган нолишларини эшитиб эшитмаганга олиб турган мулозим 😎✌🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁13👍2😍1
Ҳайр, Бразилия!
Мағлублар устидан рақсга тушиб мазаҳ қилаётувдинглар.
Охирида кулган мазза қилиб кулади. Рақс тушиш навбати энди бизга
дебди Кнол хоним 💃✌🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁16👍2🔥1
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁29👍3
Нима дедингиз?

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍9🙏3
​​ЎЗБЕКИСТОНДА 4 МИЛЛИОН ТОННА РАДИОАКТИВ ЧИҚИНДИЛАР БОР ЭКАН

ОАВ тарқатган маълумотларга кўра Ўзбекистонда 4 миллион тонна радиоактив чиқиндилар бор экан. Қазилма бойликлар эмас, айнан чиқиндилар. Яъни уларни на ишлатиб, на сотиб бўлади. Уларни сақлаш эса хавфли.

Радиоактив чиқиндиларнинг энг хавфлиларининг умри бир неча минг, ҳатто бир неча ўн минг йилларга тенг. Яъни уларни барча қоидаларига амал қилиб, 500 метр ер остига кўмгандан кейин ҳам ўртача эллик минг йил хавфли бўлиб тураверади. Мисол учун Чернобил атом станцияси ҳудудидаги радиоактив чиқиндиларнинг буткул "ўлиши" учун таҳминан 48 000 йил керак бўларкан.

Ўзбекистонда атом электр станцияси, ядро қуроли ва ҳоказолар бўлмаса бунча чиқинди қаердан келди? Барчаси совет даври мероси. Ҳудудларимизда қазиб олинган уран совет илм-фани ва армиясини ривожлантиргач, унинг чиқиндилари қайтиб ўз ҳудудларимизга юборилган.

Бизда-ку, 4 миллион тонна. Қўшнимиз Қозоғистонда 240 миллион тонна экан. Минг эмас, ҳа МИЛЛИОН тонна.

Маълумотларга кўра, Қозоғистон (балки Ўзбекистон ҳам) пул эвазига ривожланган давлатлар чиқарган радиоактив чиқиндиларни қабул қилишда давом этмоқда. Бу дегани, атомдан буткул воз кечган Марказий Осиё ҳудуди келгусида улкан радиоактив қабристонга айланиш хавфи бор. Ўзбекистон ва Қозоғистон АЭС қуришга интилаётгани ҳисобга олинса, бу жараён янада тезлашиши мумкин.

Юртларимиздаги "профессионаллик даражаси", порахўрлик, ажратилган пулларни ўмариш "маданиятимиз" ҳисобга олинса 50 000 йил ҳудудларимизда турадиган миллион тонна чиқиндиларни ўзимизга қарши қўйилган атом бомбалар деб атасак бўлади.

Маълумот учун, энг кўп радиоактив чиқиндилар чиқарадиган, ривожланган давлатлар, хусусан ўз электр энергиясининг 75 фоизини АЭСлардан оладиган Франция мазкур чиқиндиларни ўз ҳудудига кўммайди. Балки қашшоқ ва ривожланмаган Африка ва Осиё давлатлари, билишимча, Қозоғистонга пул тўлаб, уларнинг ҳудудларига жўнатади.

Мен ушбу хавотирларим бекор ва мен ноҳақ бўлиб чиқишимни жуда хоҳлардим. Шундай бўлса-да, мутасаддилар АЭС, радиоактив чиқиндилар, уларнинг ортиб кетмаслиги ва сақланиши борасида жиддий бош қотирсалар ва шуғуллансалар ёмон бўлмайди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😱18😢7👍3
​​- 14 октябрь: Нголо Конте ЖЧга боролмайдиган бўлди
- 21 октябрь: Майк Мегнан ЖЧга боролмайдиган бўлди
- 31 октябрь: Пол Погба ЖЧга боролмайдиган бўлди
- 14 ноябрь: Преснел Кимпембе ЖЧга боролмайдиган бўлди
- 16 ноябрь: Кристофер Нкуку ЖЧга боролмайдиган бўлди
- 19 ноябрь: Карим Бензема яраланиб ЖЧда ўйнай олмайдиган бўлди
- 23 ноябрь: Лукас Эрнандес биринчи ўйинда жароҳат олиб ЖЧдан чиқиб кетди
- Ҳозирга келиб Варан, Конате, Коман, Тео Эрнандес, Чуамени, Упамекано касалланиб машғулотларда иштирок этмаяпти.

Бу ўйинчилар Франция терма жамоасининг асосий ўйинчилари бўлиб, ўзлари бир жамоа бўлиб ЖЧда ўйнашлари мумкин эди. Аммо улар ЖЧда иштирок эта олмадилар ва иштирок эта олмасликлари мумкин.

Шунга қарамасдан, Франция терма жамоаси иккинчи, учинчи таркиб ўйинчиларини аралаштириб бўлса ҳам финалга етиб келди. Бу жасоратни эътироф этмасдан бўлмайди.

Французлар финалга Аргентинага ўхшаб совға қилинган пеналтилар, рақибларга нисбатан исқирт ўйин ва муомалалар, нолиб йиғлашлар орқали етиб келмадилар.

Французлар Марокаш устидан ғалаба қозонгач байрам қилиб сакраб юришга шошмасдан марокашлик рақибларини овутиб, далда бериш билан машғул бўлдилар.

Менимча финалда ғолиб бўлишга бир жамоагина муносиб. Мен ФИФАнинг астойдил ёрдами орқали ғолиб бўлишга интилаётган жамоани айтмаяпман.

Французларга омад!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍25😁4🔥2
ОГОҲ БЎЛИНГ, БУ ХАВФЛИ!

Ижтимоий тармоқларда айрим диний "пирлар" бор. Уларнинг ғоялари пала-партиш, қолоқ, тупойча ва уларнинг минглаган зомби муридлари ҳам ўзларига ўхшаган оғзи шалоқ, тили тўмпоқ.

Табиийки, уларнинг на динга, на жамиятга фойдалари йўқ. Аксинча. Чунки улар динни ўргатмайдилар, уларнинг аҳлоқлари, нутқлари ва улар ишлатадиган лексика минимум ақли, фаросати, илми бор одамни диндан чиқарса чиқарадики, аммо динни ўргатмайди. Улар тарғиб қиладиган мавзулар эса асосан жамиятни қолоқлаштириш, тараққиётни йўққа чиқариш, инсонларни эътиқодлари, жинслари, ижтимоий шароитларига қараб дискриминация қилиш устига қурилади.

Даражалари, хавфлари, сиёсий-мафкуравий миссияларидан қатъий назар уларнинг барчалари қўрқадиган бир тоифа инсонлар бор. Булар Аёллар!
👍28😢1
Аёллар дунёдаги инсонларнинг иккидан бири, барчанинг онаси, бувиси, аёли, синглиси, қизи, невара қизи аёллардир. Аммо уларда аёлларга нисбатан фобия шу қадар кучлики, уларнинг бор билим, идрок, куч ва потенциаллари аёлларни назорат қилиш, уларга жамиятда илм олиш, тараққий қилишга, умуман рўшнолик кўришга имкон бермаслик, уларни ҳали онглари ривожланмасданоқ ЭРга (эркак назоратига) бериб қутулиш, уриб, зўрлаб, хўрлаб ўрниларида ушлаб туришга қаратилган.

Мен ёшларимизни тупойлаштирувчи миссияни бажарувчи оғзи шалоқ "пирлар"дан унчалик хавотир қилмайман. Улар камида жамиятнинг маргинал, тупой қатламларини маълум бир тупойча ғоялар атрофида бирлаштириб, уларнинг ҳаётларига мазмун бериб келмоқдалар. Кўпида эса сиёсатга, давлат хизматларига хизмат қилиб мазкур қатламларни бошқаришга ёрдам бериб келмоқдалар.

Аммо тармоқларда жамиятнинг зиёли қатламларини ҳам маргиналлар сингари бошқариб, уларни ҳам тупойлаштириш, қолоқлаштириш, сўнгги пайтларда жамиятимизни радикаллаштириш билан очиқчасига шуғулланиб келаётган бир "пир" борки у бошқалардан хавфлироқдир. Унинг билими, стили, потенциали юқорилиги (эътироф учун раҳмат шарт эмас) туфайли унга эргашувчилар, ишонувчилар, лаққа тушувчилар ва ниҳоят ўзлари билмаган ҳолда жамиятнинг оёғидан тортувчилар орасида жамиятимизнинг зиёлилари, блогерлар, таъсирли журналистлар ва ҳоказолар ҳам бор. Ушбу жиҳати билан бу "пир" юқорида саналганларидан ажралиб туради.

Яхши томони, "пир"имиз сўнгги пайтларда" "асл чеҳраси"ни очиб, унинг мавзулари, тарғиботлари, миссиялари ҳам тепадаги ҳамкасб(ҳаммиссия)лариникидан фарқ қилмаслигини ошкора кўрсата бошлади.

У ҳам аёлларга қарши кураш, уларни иложи бўлса эртароқ, имкон қадар ёшроқ (балки динда айтилганидай 6-9 ёшдаёқ) эркак назоратига бериш ғояларини тарғиб қилиб, унинг бу ишига халақит берганларни феминист, элгебете, шайтоний ғояларни илгари сурувчилар деб айблаб келмоқда.

Авваламбор жамиятда таниш бўлмаган ақидалар, сўзларни реклама қилиб, оммалаштириб бергани учун элгебетелар, феминистлар, шайтоний ғояларни илгари сурувчилар "пир"га раҳмат айтсалар бўлади.

Ундан кейин, "пир"га меҳр қўйган зиёлилар ниҳоят унинг ҳам бошқалардан фарқ қилмаслигини, унинг асл мақсадлари жамиятимизни қолоқлаштириш, аёлларимизни нейтраллаштириш, "ўйиндан чиқариш" ва эркакларга қул қилиб бериш эканлигиги англаб етишлари мумкин бўлади.

Ва ниҳоят, "пир" ким бўлишидан қатъий назар у Ўзбекистондаги 13 миллион аёлларнинг устидан ҳукм чиқаришга, менинг, сизнинг онанинг, аёлингиз, сингил ва қизларингизнинг тақдирларини ҳал қилишга ҳаққи йўқ. У ҳатто ўз онаси, аёли, синглиси ва қизининг тақдири ҳақида ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ.

Ўзбекистон диний эмас, дунёвий демократик республика ҳисобланиб, давлатда инсон ҳуқуқлари, жумладан аёллар ҳуқуқлари кафолатланган. Ушбу қонунларни бузишга, аёлларни дискриминация қилишга тарғиб қилиш, умуман дунёвий давлатнинг асосларига прозэоитизм йўли билан ҳужум қилиш қонунлар билан тақиқланган.

"Пир"имиз ҳозирча сиёсатимизга, сиёсатчиларимизга фойдаси тегаётгандирки, унга қўйиб беришгандир. Вақти ва ўрни келса ўзлари йиғиштириб олишар.

Аммо ижтимоий тармоқлардаги инсонлар бундай "пирлар" ва уларнинг ғояларидан эҳтиёт бўлишлари, огоҳ бўлишлари керак.

Илон гипноз қилаётганида кўзингизга жаннат кўриниши мумкин, аммо ўлжа сифатида охир оқибат сиз ем бўлиб кетишингиз мумкин.

Саломат (огоҳ) бўлинглар!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍24😢1
Аргентина муҳлислари, қалайсизлар? ✌🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍8😁4😢1
😁4👍3
Францияга қойил. Мбаппега қойил. 🇨🇵👍
👍19❤5😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Франция президенти Эммануэль Макрон шахсан ўзи майдонга тушиб Мбаппени овута олмаяпти. У бир неча минут ерда ўтирган Мбаппега гапирди, Мбаппе қарагани ҳам йўқ...

Агар Мбаппе ўзбек бўлганида олдига президент борса қўлини кўксига қўйиб, шартта ўрнидан туриб олиб, тиржайиб турган бўларди 🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁36🔥3👍1
Аёлни ҳимоя қилиш учун уларни автобусда эркаклардан ажратиш керак экан.
Нима дедингиз феминистлар? 😜✌

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍7😁4
Forwarded from Uch zamon
АЁЛЛАР УЧУН АЛОҲИДА ВАГОН КЕРАКМИ?

... Тошкент метроси жуда тирбанд бўладиган жамоат транспорти эканлиги бор гар. Айниқса, эрталаб ва кун ботарда, одамлар иш-ўқишга борадиган ва қайтадиган пайтларда у ерда ит эгасини танимай қолади.

Шундай пайтда, аҳлоғи ёмон, нияти бузуқ айрим эркаклар аёлларга, ёш қизларга тегажоқлик ёки зўравонлик қилишлари мумкин. Илгарироқ, бир йигитнинг 13 ёшли қизга тегажоқлик қилгани бунга мисол бўлади.

Шундай ҳолатларнинг олдини олиш ва аёл-қизларни бузуқ эркаклардан ҳимоя қилиш учун аёллар учун алоҳида вагон қилиш таклифи билдирилди...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Ayollar-uchun-alohida-vagon-01-04

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍6😢1
Твитнинг эркаги (аёллар ўқимасин). Твитни тарқатиб юборинглар, зора пири комилларимиз ҳаловат топсалар.
🤣✌

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁39👍7❤1
Мана бу 50 ёшга чиққан одам ҳали ҳам қррбобо борлигига ишониб уни динга тарғиб қилиб, шеър айтиб ўтирибди?

Энсаларингиз массаж бўлиб кетмаслиги учун видеони улашмайман 🙄🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁10👍2😱1
​​МИЛЛАТИНГГА ҚАЙТАДИ

Нидерландия билан ўйингача Аргентинага бефарқ эдим. Яхшиям кўрмасдим, ёмон ҳам кўрмасдим. Ҳатто Саудия Арабистонига ютқазганларида аргентиналиклар ва Мессига раҳмим келиб, вазиятдан чиқиб кетишларини тилаган эдим.

Нидерландия-Аргентина ўйинида аргентиналикларнинг исқирт ўйинларидан кейин энсам қотган бўлса, мағлуб бўлиб, руҳан синган рақибнинг устидан калака қилганлари учун уларни ёмон кўриб қолдим. Ҳакамнинг ёрдами, совға қилган пенальти билан ғолиб чиққан Месси рақиб жамоа мураббийи устидан кулиб, ҳакамни айблаб ношукурлик қилгани унинг асл менталитетини кўрсатиб қўйди.

Аргентинанинг исқирт ўйини Хорватияга қарши ўйинда ҳам давом этди. Ушбу ўйинда ҳам ҳакам Мессининг танқидига учрамаслик учун унга пенальти совға қилиб хорватларнинг ўйинини бузиб берди.

Ва ниҳоят аргентиналиклар Францияга қарши ўйинда ўзларининг исқирт ўйинларини давом эттирдилар. Ромеро Франция дарвозабони Ллорисни ўлдириб қўяй деди, ҳакам индамади. Олдинги ўйинларда муҳлислар устига тўп тепиб ҳурматсизлик қилган Паредес Варанни беланги қилиб охири чиқариб юборди, ҳакам индамади. Ҳакам йўқ жойдан Мессига ЖЧдаги 5-пенальтини совға қилди.

Французлар қаҳрамонлик билан ҳисобда тенглашиб, тарихдаги энг ёрқин финални тақдим этдилар. Мбаппе финалда 3 та гол, пенальтилар сериясини қўшиб ҳисоблаганда 4 гол уриб тарихга кирди.

Ўйиндан кейин Аргентина дарвозабони Эмилиано Мартинес гўё рақибни ҳурмат қилгандай бўлиб Мбаппе олдига келиб қўл ташлашиб кетди. Аммо бетарбия дарвозабон олтин қўлқоп совринини олдига ушлаб, қўпол қилиқ кўрсатиб барчанинг нафратига учради. Унинг қилиқлари шу билан тугамади.

Кийиниш хонасига киргач у жамоадошлари билан Мбаппени ўлган деб айтиб 1 минут сукут сақлашни таклиф қилиб қўйшиқлар айтиб ўзининг паст, исқирт менталитетини намойиш қилди.

Чемпионат давомида аргентиналик мухлислар ирқий камситувчи қўшиқлар айтиб танқидларга дучор бўлган эдилар. Аргентина ўйинчиларининг қилиқлари сабабли бутун дунё кўзи олдида бутун аргентина миллати вакилларига нисбатан антипатия пайдо бўлди. Нима қилсанг миллатингга қайтади деганлари шу бўлса керак.

Барчаси шу билан тугади деб ўйлагандик, янглишган эканмиз.

Ўз юртларига қайтиб борган аргентиналик футболчилар ўзларининг ғалабаларини нишонлаш ўрнига рақиб, хусусан бутун дунё меҳрини қозонган Мбаппе устидан калака қилишда давом этдилар. Исқирт дарвозабон Эмилиано Мартинес қўлига Мбаппе тасвири туширилган қўғирчоқни олиб юриб, аргентиналиклардан бошқа барчанинг нафратига дучор бўлди.

Айримларга ўхшаб мен "Бу фақат дарвозабоннинг аҳмоқлиги, барча аргентиналиклар ундай эмас" деган бўлардим. Аммо афсуски Аргентина пойтахти кўчаларидаги мухлислар ҳам ирқий камситувчи қўшиқлар айтиб, хочга илинган Мбаппе суратларини ёқиб, ўзларининг исқирт, паст маданиятли халқ эканликларини намойиш этдилар.

Мен миллатчиликнинг биринчи душманиман. Аргентиналик дўстларим ҳам бор. Аммо яқин орада аргентиналикларни нормал халқ сифатида кўришимга вақт керак бўлади.

Менимча бундай ғалабадан кўра Франция ва Марокашнинг мардонавор мағлубиятлари шарафли ҳамда ҳурматга сазовор бўлди. ФИФАнинг ёрдами билан ЖЧни қўлга киритган Аргентина ҳам давлат сифатида, ҳам миллат сифатида ўзларининг асл башараларини намойиш этиб, нафратга сабаб бўлдилар.

ПС. Ғолибларга ярашаверади ва ҳоказо деб аргентиналикларнинг исқиртликларини оқлайдиганлар, ҳаспўшлайдиган пасткашлар, рус кемаси томон даф бўлинглар. Раҳмат.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍19😁4❤2
Зерикиб қолмасликларингиз учун 😜

Бошланглар:
- Ёмон ачишибди-да
- Ғолибларни таҳлил қилинмайди
- Бўлди энди, тўхтатинг
- Мард бўлиб мағлубиятни тан олинг...

Давоми фантазияларингизга ҳавола 😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁9👍5
Раҳмат ва фойдадан фоиз шарт эмас. 😜🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁19👍8😱2
Эмилиано Мартинес Мбаппенинг олдида
ва
Эмилиано Мартинес Мбаппенинг ортидан

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍7😁5😢3😱2