Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
6 ёшли DR7 U9га ўтди

2023 йилнинг илк ҳушхабари: йил бошидан бери U7 лар билан футбол ўйнаб келаётган 6 ёшли DR7 - Диёрни клубида U9 , яъни ўзидан катта болалар жамоасига ўтказишди. Ўз тенгиларидан илгарилаб кетибди ва катталар билан ўйнаб турнирларга пишиб борсин дейишди.

Меҳнатдан қочмаслиги, чарчаш нималигини билмай ишлаши ва урадиган голларига қараб “Мини Роналду” дейишади. Кумирлари Роналду, Мбаппе, Роналдиньо, аммо бошқа буюк футболчиларни ҳам ҳурмат қилади ва улардан ўрганади.

Диёрга омад тиланглар ва кимда Инстаграм бор бўлса саҳифасига обуна бўлиб қўйинглар. Янгиликларни ўша ерда қўйиб борамиз. Обуначилари сони CR7 никига етмаётганига хафа бўлиб юрибди 😂.

Инстаграм саҳифаси : @diyorrozmetov_official .

Олға, DR7 💪⚽️

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍31😁4
Фейсбукда 90% ўқувчилар эркак иштирок этиши керак деяпти. Сиз нима дейсиз? Танишларингизчи? Бошқаларга ҳам юборинглар.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍18😁5😱2
Дунёда ҳайкаллар кўп, аммо дунёдаги инсонларга ҳақиқий фойдаси тегадиган ягона ҳайкал бу Мерилин Монро ҳайкали бўлади 😜👏🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁38👍8
​​Шу видео кеча таъбимни хира қилганди. Бугун ҳам ҳаёлимдан кетмаяпти.

Тушунишимча, болакайлар ўтин "ўғирлашган". Халқда нон ўғриси ўғри эмас деган гап бор. Чунки нон ўғирлаган одам қорни очликдан, ўлмаслик учун ўғирлайди.
Ўзбекистондаги газ, свет билан боғлиқ фожиавий аҳвол ҳеч кимга сир эмас. Тўғри, ҳеч ким очликдан ўладиган аҳволда эмас. Аммо бугунги кунимизнинг нони ҳам, суви ҳам, ўлмасликнинг гарови ҳам ўтин, таппи бўлиб қолган замонда ўтин ўғирлаш ўғирлик бўладими?

Ўтинни тонналаб, сотиш учун ўғирласа ҳам пул қиляпти дейиш мумкин, аммо совуқда титраб турган болакайлар жуссалари кўтара оладиган миқдорда уйига ёрдам бўлиши учун терган (хўп, сўрамасдан) ўтин жиноятми?

Агар ушбу ҳолатда жиноят бор бўлса, жиноятчилар бу болакайлар эмас. Асл жиноятчилар тепароқда, жуда тепада, иссиқ кабинетларда ўтирибдилар.

Яна бир нарса. Мен чидай олмайдиган товушлардан бири бу болалар йиғиси. Видеодаги болаларнинг йиғиси қулоғимдан чиқмаяпти. Видеога олаётган, сўроқ қилаётган одам балки уларни урмагандир, сўкмагандир, жарима ҳам тўлатмагандир. Видеони ҳам балки ҳазил учун олиб, кейин болаларни қўйиб юборгандир. Аммо ўша қиса муддатларда болалар руҳан ўлиб бўлдилар-ку. Улар ёлғондан йиғлаб, соҳта хавотир қилмаяптилар-ку. Ўзбекнинг бу ўғлонлари, жамиятимизнинг келажаклари қаҳратон совуқда уйига ёрдам қиламан деб таваккал билан ўтин ўғирлаб, уни елкаларида кўтарган болалар энди оилаларига 200 000 сўм жарима келтириб қўйганларига ичикиб йиғлаяптилар-ку.

Бу болаларнинг руҳини, ғурурини синдирганлар қандай қилиб келажакда улардан ғурурли бўлишни, қўлини кўксига қўйиб хўп деб турмайдиган бўлишни кутадилар?

Тепада ўтирганлар, номер БИРдан тортиб шу видеони олаётган йигитгача, ҳаммаларингиз шу болаларнинг ўрнига ўз фарзандларингизни, невараларингизни қўйиб кўринглар...

Видеони тарқатинглар. Бошқалар ҳам кўрсин. Ўзбек ўғлонларининг кўз ёшларини, ичикиб йиғлаганларини, ғурурлари синганини ҳамма, айниқса асосий жиноятчилар кўрсин.

Эй, баттар бўлиб кетларинг-э 🤦‍♂️😭

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😢25😱5
ҚОР КУРАМАЙДИГАН ТИЗИМ КЕРАК

Ўзбекистон иқлими континентал, ҳар йили қиши совуқ бўладиган, қор ёғадиган давлат ҳисобланади. Минг йилда бир марта қор сепаласа менсация бўдадиган Африка ёки яқин шарқ давлати эмас. Ўзбекистонда озми, кўпми ҳар йили қор ёғади.

Бу дегани бу Ўзбекистонликлар, ўзбек ҳукумати учун янгилик эмас. Ҳар ҳолда янгилик бўлиши керак эмас. Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади деган хабар чиққандан бери қор ёғгунча бўлган воқеалар ривожини кузатиб, одамда ҳокимларимиз Ўзбекистонга биринчи марта келиб қолганлар шекилли деган тасаввур пайдо бўляпти.

Кеча Самарқанд ҳокими куюниб вилоят масъулларини койиб, ҳаммани қор ковлашга, ҳашарга жалб қилгани акс этган видеони кўрдим. Ундан кейин Учтепа ва бошқа туманлар ҳокимлари кўчага чиқиб шахсан қор тозалаганларининг видеолари чиқди. Албатта Андижон подшоси…узр ҳокими, кечқурун мажлис қилиб масъулларни икки соат қорда куттиргани ҳақида янгиликлар чиқди. Буларнинг барчаси республика мактабларини, бутун таълим тизимимизни овора қилиш фонида юз берди.
👍1
Мен Самарқанд ҳокими барчани ҳашарга, қор курашга жалб қилганида халқ учун жон куйдирганига, Уч тепа ҳокими чин кўнгилдан қор кураганига, ҳокимларнинг барчаси халқни ўйлаганига шубҳа қилмайман. Гап уларнинг ниятларида эмас. Гап тизимда. Гап тухум қисилиб қолганда ниначига ўхшаб типирчилашга тушганларида.

Қишнинг ғами ёзда кўрилмайдими? Агар давлат, тизим, ҳоким бошқарувчилар мавжуд бўлса қиш олдидан миллион тонналаб тузлар йўл идораларига, ташкилот ва идораларга, мактабларга тарқатиб, тайёрлаб қўйилмайдими? Ҳар бир вилоят ва туманлар учун қор тозаловчи машиналар сотиб олиниб, шай қилиб қўйилмайдими?

Боринг Уч тепа ҳокими қўлига белкурак олиб қор курасин. У икки қўли, бир дона белкурак билан қанча вақтда қанча жойнинг қорини курайди? Самарқанднинг барча раҳбарлари, давлат хизматчилари ўз ишларини ташлаб қўйиб, -20 градусда қўлларига белкурак олиб қор курасинлар. Улар бутун Самарқанд вилоятининг қорларини қанча вақтда кураб бўладилар? Улар кураб бўлгунча ёз келмайдими? Умуман, қорни нима учун улар, милиция ходимлари, ҳокимлар тозалашлари керак?

Ўзини ҳурмат қилган, чириб кетмаган давлатда бу ишларни тегишли хизматлар тегишли машина ва ускуналар билан қилмайдиларми?

Бир қор тозалайдиган машина 1000 киши қўлда кураган қорни қисқа муддатларда тозалайди. Пул ҳам, вақт ҳам, энергия ҳам иқтисод бўлади. Давлат хизматчилари ҳам қор кураб юрмай ўз ишларини қиладилар.

Ҳозир Ўзбекистонда юз бераётган ишлар бутун давлат тизимларининг аҳволини кўрсатади. Афсуски, бизда барча тизимлар шундай ишлайди. Таълимда ҳам, тиббиётда ҳам, бошқа соҳаларда ҳам қор ёғганда қўлга белкурак олиб кўчага чиқадилар.

Ўзбекистондаги қиш муаммоларини ҳал қилишнинг осон йўлини айтаман. Раҳмат шарт эмас.

Бирон вазир, ҳоким ёки монопол давлат ҳисобидан чет элга хизмат сафарига борасиз, қиммат меҳмонхоналарда ётиб, қиммат ресторанларда таомланиб, учрашувлар қиласиз.

Ўзбекистон учун 1 миллион тонна туз керак бўлса, 2 миллион тонна деб ёзасиз. Керакли бир миллион тоннани олиб келиб шай қилиб қўйиб, бир миллион тонна тузнинг пулини чўнтакка урасиз.

Ундан кейин дейлик 1000 дона қор тозалайдиган машина керак. 2000 дона керак деб ёзасиз. Керакли мингта машинани олиб келиб шай қилиб қўйиб, мингта машинанинг пулини чўнтакка урасиз.

Ўзбекистонда қор тозалайдиган давлат хизматларига 1000 та ходим ўрнига 2000 та ходим деб ёзасиз ва мингта ходимнинг маошини чўнтакка урасиз.

Бир йилда қор 10 кун ёғса 20 кун ёғди деб ёзасиз ва ўн куннинг иш ҳақлари ва ҳаражатларини чўнтакка урасиз.

Хуллас, Ўзбекистонда қишга тайёргарлик учун, ҳозиргидай ҳолатлар юзага келмаслиги учун нима керак бўлса 2 баробар қилиб ёзиб, ярмини чўнтакка урасиз. Чўнтакка урганингиз ҳалолингиз бўлсин. Халқнинг пули бўлса ҳам майли, ҳалол бўлаверсин. Асосийси, ишлайдиган, тухум қисилиб қолганда қор курашга тўғри келмайдиган тизимни йўлга қўйиб берсангиз бўлди.

ПС. Иссиқлик тизимига уланмаган пешни ушлаб суратга тушган Шовот тумани ҳокими суратга тушиб бўлгач, пеш иссиқмаслигини тушуниб етган деб умид қиламан. 😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😢17👍7😁5❤2🙏1
Байрам муборак! 🇺🇿✌️
👍17❤6🔥4
Дардлари бошқа товуқлар!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍20😁3😢1
Чирчиқда ходимга пичоқ тираганлар ҳақиқий айбдорлар олдига келса қўлини кўксига қўйиб “Раҳмат, ҳаммаси жойида” деб туради. Қаҳрининг 1000 дан бирини ҳақиқий айбдорларга кўрсатганида муаммо қолмасди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍8😢4
Швейцариялик футболчилар математикадан уйга вазифаларини Жаҳон чемпионати пайтида ечаётган пайти 👍😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁21👍2
#КунАнекдоти!

ПУТИН ДИКТАТОР

- Эшитдингми, Россияда бир журналистни қамашибди.У "Путин диктатор, у халқнинг мулкини ўзлаштириб, ўзи бойиб ётибди" деб ёзган экан.
- Йўқ, эшитмагандим. Шунда уни нега қамашибди? Путинни ҳақорат қилгани учунми?
- Йўқ. Россия давлат сирларини ошкор қилгани учун.
😜😂😂

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
😁24👍6😢3
Айни газ ва свет инқирози фонида бемалол “Уч томонлама газ иттифоқи”ни тузиб юборишяпти шекилли. Яъни мустақиллигимизни Россияга сотиб юборишяпти. Баттар ҳам қилади. Нима қила оламиз?

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👍8😢8😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, +18!! Кўнгли бўшлар тингламасин.

Мана бу пайтавасоқол шунча гапни оддий ўқувчи бир одамни бошқасидан зўр деб айтгани учун гапирибди.
Яхшиям Ўзбекистон дунёвий давлат. Агар мана бунга ўхшаганлар орзу қилган тузум бўлганида бу пайтавасоқол қизнинг юрагини ростдан суғириб олган бўларди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
😱3👍2🔥1
Uch zamon
Диққат, +18!! Кўнгли бўшлар тингламасин. Мана бу пайтавасоқол шунча гапни оддий ўқувчи бир одамни бошқасидан зўр деб айтгани учун гапирибди. Яхшиям Ўзбекистон дунёвий давлат. Агар мана бунга ўхшаганлар орзу қилган тузум бўлганида бу пайтавасоқол қизнинг юрагини…
Қизларга таҳдид қилган имом ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда ўқувчи қизларга таҳдид ва ҳақорат қилган Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов ишдан олинган.

Кеча, 28 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси йиғилишида шу масала кўриб чиқилган. Йиғилишда имом-хатибнинг мазкур ҳолати имомлик мақомига мутлақо тўғри келмаслигига алоҳида урғу қаратилган.

Айниқса, ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган “фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиш” ва “ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриш” деган бандлар А.Баҳромов томонидан қўпол равишда бузилгани айтилган.

"Афсуски, Авазхўжа Баҳромов мазкур хатти-ҳаракати билан меъёрий ҳужжатлар талабларини қўпол равишда бузиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мазкур йўналишдаги буйруқлари, ички тартиб қоидалари ҳамда меҳнат мажбуриятларига риоя этмагани маълум бўлди", дейилган идора хабарида.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Авазхўжа Баҳромовнинг мазкур хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан иш олиб бораётгани айтилган.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу мавзу бўйича охирги (умид қиламан) пост.

Имом ишдан бўшатилишидан олдин у мана бу "раддия"ни чиқарган эди. Мен қилмаганман, мен гапирмаганман деб эмас. Узр, қизишиб гапириб юборибман деб узр сўраб ҳам эмас. Нўноқларча "Монтаж қилиб тарқатишган" деб. Тағин ҳадислар ортига яшириниб. Майли, унинг бебуртлиги, қилган ишини тан олмаслиги ўз йўлига, жазосини олишига умид қиламиз.

Видеодаги яна бир ҳолат: одамлар ишониб қизларини бериб қўйган ўқув маркази раҳбарининг аҳволини кўринг.

Аввало ўқув марказига шундай домлаларни йиғган, шундай сўконғич вазиятларга имкон яратган. Ва ниҳоят марказдаги аҳвол оммага ошкор бўлганда қизларни ҳимоя қилишнинг ўрнига золим тарафда туриб гувоҳлик беряпти.

Қизларини, ёш ўғилларини шундай марказларга, ҳужраларга берадиган ота-оналар тупойлар десам қўпол гапирган бўлмайман менимча.

Одамлар ақлларини йиғиштириб олсалар ёмон бўлмасди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👍21😁2
ДИНДОР ВА АТЕИСТ ЎРТАСИДАГИ ФАРҚ

Бир кишига қозоқ ўтови билан қирғиз ўтови ўртасида қандай фарқ бор деб савол берилганида у “Қозоқ ўтовида қозоқ, қирғиз ўтовида қирғиз яшайди” деб жавоб берган эди. Яъни ўтов билан ўтовнинг фарқи йўқ, барчаси бир хил нарса. Унинг ўлчамлари, ранглари, безаклари ўзгариши мумкин, у ўтов бўлиб қолаверади.

Диндор (динидан қатъий назар) ва атеист ўртасидаги фарқ ҳам шундай. Бири худога ишонадиган, иккинчиси худога ишонмайдиган одам. Яъни уларнинг иккааласи ҳам одам. Улар бирон иш қилганларида, муваффақиятларга эришганларида ёки хатоларга йўл қўйганларида буни диндор ёки атеист бўлиб эмас, балки одам бўлиб амалга оширадилар. Барчаси уларнинг характерлари, интеллектуал даражаси, ижтимоий аҳволи ва ҳоказолардан келиб чиқиб ҳаракат қиладилар.

Ушбулардан келиб чиқиб, диндорлар ва атеистлар орасида ҳам яхши ва ёмонлари, инсофли ва инсофсизлари, ҳалол ва фирибгарлари бор бўлади.

Бирон атеист қилган хато учун барча атеистлар жавоб бермаганидай бирон имом қилган хато учун барча имомлар жавобгар бўлмайдилар. Сўконғич, оғзи шалоқ, инсофсиз, ғирром, исқирт табиатли бўлган дин вакиллари (диний блогер, соҳта пир, имом ва ҳоказолар) оилаларида кўрган тарбиялари, табиатларидаги чиркинлик ва албатта уларнинг муҳитлари яратиб берган имкониятлар сабабли шундай бўладилар. Айнан шу сабабларга кўра ўз қидмишларини ҳаспўшлаш учун диндан фойдаланадилар. Айримлар эса диндан очиқчасига қурол сифатида фойдаланади. Уларга эргашадиган зомбилар ҳам ўзларининг билим, тўғрироғи билимсизлик даражаларидан келиб чиқиб уларга қурбон бўладилар.

Ижтимоий тармоқларда ўз динини ва диндошларини шарманда қилиб юрганлар, масжид ва ҳужраларда разил ишларни қилаётганлар шундай ишларни қилмайдиган диндор ва имомларнинг номларини булғайдиган одамлардирлар.

Шунинг учун, дунёвий жамиятдаги бош тамойиллардан бири, эътиқоди, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, ирқи ва бошқа фарқларидан қатъий назар барча тенг, яъни барча одам эканлиги ҳисобланади.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👍39🙏1
Ўқинг, фақат йиғламанг! 😢😠

読んでください、しかし泣かないでください。
ある日、誰かがたくさん退屈しました。 それで、彼は自分に言った、私は日本語で書くつもりだそして私はそれをfbに投稿するつもりです。 誰が理解できるかがわかります。
現在、あなたは彼のテキストを日本語で読んでいます。 わかりますか? もしそうなら、あなたはこの記事に笑いのうそつきを置きます。 頑張ってください。


"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
😁39👍3😢2🙏1