Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Бефарқ эмасмиз эмас айнан бефарқ ва беғаммиз. Нафақат ўзимизнинг, балки болаларимиз, невара-эвараларимизнинг тақдири ҳал бўлиб кетаётган бўлса ҳам ғиринг демаймиз.
Лекин телевизор олдида ўтириб, пенсия ёшини ўзгартиришга қарши бутун Парижни, Франциянинг шаҳар ва қишлоқларини синдириб ташлаётган французларни муҳокама қиламиз.
Инилеев айтганидай, Боримиз шу!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
🔥19👍7😢3
Нима дедингиз?

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍38❤3🔥2
👍26❤6🙏1
​​КАМЕРУНЛИК КИЛИАН МБАППЕ

Килиан МБАППЕ бугунги кунда дунёнинг энг қиммат, энг машҳур ва энг кучли футболчиси, Роналду-Месси эрасининг ҳақли меросхўри ҳисобланади. 24 ёшида Франция терма жамоасининг капитани, Жаҳон чемпиони, узундан узун рекордлар эгаси. Унинг биргина твити сабабли Франция футбол федерацияси президенти мансабидан учиб кетди (твитнинг роли катта бўлди). У бутун бошли федерация қоидаларини ўзига мослаб ўзгартиришга эришган ягона футболчи. Уни Парижда қолишга кўндириш учун Қатар амирлари-ю, Франция президенти шахсан аралашиб, илтимос қилишига тўғри келган….

Мбаппе ҳар сафар зафар қучганида ижтимоий тармоқларда камерунликлар жон жаҳдлари билан унинг француз эмас, балки камерунлик эканлигини урғулашга, исботлашга ва бу билан фаҳрланишга ҳаракат қиладилар. Ҳатто Мбаппени ўз ватани, миллатини сотган сотқинликда айблайдиган камерунликлар ҳам бор.

Тўғри, унинг отаси камерунлик, онаси жазойирлик ва унинг ўзи Парижда туғилган, Франция фуқароси ҳисобланади. Мантиқан у учала фуқароликка ҳам бемалол даъво қилиши мумкин. Мен бошқа нарса ҳақида айтмоқчиман.

Узунқулоқ гапларга кўра, Мбаппе ҳали ўсмир пайтида, ҳали машҳур эмас оддий болакай пайтида унинг отаси Камерун футбол федерациясига ўғлини миллий теома жамоага олишларини сўраб мурожаат қилган экан. Аммо федерациядагилар унинг отасидан бунинг учун пора сўрашган ва шу сабабдан у ўз ватани масъулларидан хафа бўлиб, ўғлини Франция терма жамоасига берган дейишади.

Бу гапларда ҳақиқат бор ёки йўқлигини билмайман, аммо улар Африка ва Осиё давлатларида мавжуд бўлган бир муаммони порахўрлик ва таниш-билишчиликни ва уларнинг оқибатларини кўрсатиб беради. Ушбу иллатлар урчиган давлатларда истеъдодли болалар пули ёки таниши бўлмаганлиги, қайсидир бой ёки тренернинг ўғли бўлмаганлиги учун катта саҳнага чиқмасдан йўқ бўлиб кетишлари сир эмас.

Шундай бўлгандан кейин ўз давлатида кўзга кўриниш, муваффақиятларга эришиш имкони бўлмаган, муваффақиятларга эришса ҳам муносиб эътибор ажратилмаганда бошқа жойларда ўз ўрнини топган ёшлардан хафа бўлиш, уларни ватан ҳоини деб айблаш қанчалик тўғри бўлади?

Бу гап фақат футболгагина эмас, барча соҳаларга даҳлдор гап. АҚШга кетишга мажбур бўлган шаҳматчиларимиз, дунё фан олимпиадаларида олтин медал олиб келган ўқувчиларга мақтов ёрлиқлари берилиб, билимли ёшлар чет давлатларга “суриб юборган” ҳолатлар бунга мисол бўлади.

Шулардан келиб чиқиб, Килиан Мбаппе ўзини французман деб ҳисоблайдими, камерунликлар уни камерунлик ёки сотқин деб ҳисоблайдими, бу аҳамиятга эга эмас. Мбаппе шахси Франция, Камерундан ўтиб, Пеле, Марадона ва Зиданларга ўхшаб халқаро мақомга эга бўлиб бормоқда.

Асосийси, агар давлатлар ўз юртидаги Мбаппеларни, фақат футболда эмас, барча соҳалардаги талантларни йўқотишни, улар ўз ватанида гуллашларини хоҳласа ўз худбинликлари, шахсий манфаатларини четга суриб, ёшлар сиёсатида ҳалол ва адолатли тизимни йўлга қўйишлари керак деб ўйлайман. Бундай тизим бўлмагач, ўз йўлини бошқа давлатлардан топганлардан хафа бўлиш керак эмас.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍35❤5😢2🙏1
ГРИЕЗМАН НЕГА СОЧЛАРИНИ АТИРГУЛРАНГГА БЎЯБ ОЛДИ ?

Сўнгги пайтларда Франция терма жамоаси ўйинчиси Антуан Гриезман сочларини атиргулрангга бўяб олгани муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.

У сочларини нега бу рангга бўяб олганлигига изоҳ берибди.

“Сочларимни кўкка ёки атиргулрангга бўяшим керак эди. Оила аъзоларим билан овоз бердик. Уйда 3 аёл ва иккита эркакмиз. Аёллар атиргулрангга овоз беришди ва ютиб чиқишди” деган Гриезман.

Гриезманнинг оиласида демократия ҳукм суришидан ташқари яна бир қизиқ маълумот бор. Гриезменнинг икки қизи ва бир ўғли бор. Қизиғи шундаки, унинг уччала фарзанди ҳам бир кунда, 8 апрелда дунёга келишган.

Сочларининг рангги сирини айтган Гриезман бир кун келиб 3 болани бир кунда дунёга келтириш сирини ҳам айтади деб умид қиламиз. 🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁25👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маънавиятсиз, козёл экансан. Маҳалла қатга қаравотти? Пақат сигерет чекманглар 🚬🤣🐮

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁18👍1
РАМАЗОНГА МУНОСИБ БЎЛИШ КЕРАК (эмасми?)

Муассасамизда талабалар гуруҳини қабул қилдик. Турар жой билан таъминлаб ресторанда овқатларини бердик.

Гуруҳда рўза тутган 4 нафар мусулмон бор эди ва бутун гуруҳ уларнинг ҳурмати учун мослашди.

Уларнинг ўзларига алоҳида турар-жой ажратилди, махсус ҳалол таомлар тайёрланди, эрталаб улар ҳаммадан олдин туриб нонушта қилганлари учун улар учун рўза вақтида махсус нонушта берилди. Кечқурунги овқат оғиз очиш вақтига тўғриланиб, кечиктирилди ва барча келиб овқатлагмасдан кутиб ўтирди.

Кетар чоғи барчадан хоналарни тоза аҳволда қолдириш сўралди ва гуруҳ бизга ташаккурлар айтиб қайтиб кетди.

Улар кетгач, тозалаш хизматимиздаги қизлар телефон қилди. Борсам улар “Мусулмонларнинг хонаси” ҳақида гаплашаётган экан. Диний мотивни аралаштираётган бўлса ҳам аҳвол билан танишмагунча индамай хонага кирдим.

Хонанинг аҳволини сўз билан таърифлаб бера олмайман. Киришим билан димоғга бир неча кундан бери қолган овқатларнинг аччиқ ҳиди урилди. Хонага бомба тушгандай. Ҳамма ёқ остин устун, эрталаб нонуштага берган овқатларимизнинг бир қисми ювилмаган идишларда, яна бир қисми ерда сочилиб ётибди. Нон бўлаклари, ушоқлари барча хоналар, ошхона ва залларда сочилиб ётибди.

Таърифни узоқ давом эттирмаслик учун бир фаррош бир соатда тозалайдиган жойни иккита фаррош эрталабдан тушликкача тозалади ва бугун ҳам ҳидни йўқотиш учун ойналарни очиб, атирлар сепиб юришибди.

Кейинроқ ҳам ишчиларнинг “мусулмонларнинг хонаси”, “уларга кўрсатилган ҳурматга раҳмат” ҳақидаги гапларини эшитиб қолдим ва ўзим тўқиб чиқарган аргументлар билан уларни диний мотивларни аралаштиомасликка чақирдим.

Аммо ўзимга қарши бу ишни оқлашга аргумент йўқ. Тўғри, кўпчиликка ўхшаб “бу ерда диннинг айби йўқ”, “4 одамнинг қилган иши бутун мусулмонлар шундай эканлигини билдирмайди” ва ҳоказо деган аргументларни топишим мумкин. Умуман олганда шундайлигини биламан.

Аммо барибир одам бир нарсани байроқ қилиб олдинга чиқиб, шу нарсанинг ҳурматини талаб қилганидан кейин ўзи ҳам шунга муносиб бўлиши керак деб ўйлайман. Чунки бундай ҳолат биринчи марта бўлиши эмас. Турли хил ҳолатларда турли шаклда бундай ҳолатлар юз берган ва “Яна араблар”, “яна мусулмонлар” дейилганда араблар, турклар (баъзан ўзбеклар ҳам), мусулмонларнинг ҳимоясига аргумент топа олмай қолган ҳолатларим кўп бўлган.

Менимча эътиқод эркинлиги ва ҳурмати яхши, аммо аввало одамгарчилик қадрияти барибир бирламчи бўлиб қолаверади.

Барча рўзадорларга яна бир бор сабр, куч-қувват тилайман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😱15😢6👍5❤3
ПЕДОФИЛИЯНИНГ ИЛДИЗИНИ ҚУРИТИШ КЕРАК

Хивада Адлия бошқармаси раҳбари ва ФВБ раҳбари меҳрибонлик уйи раҳбари ёрдами билан у ердаги вояга етмаган 15-17 ёшли қизларни зўрлаб, жинсий алоқада бўлиб келганлиги ҳақидаги хабардан барчангиз хабардор бўлган бўлишингиз керак.

Бу хабар кўпчилик қатори менинг ҳам таъбимни хира қилди ва айбдорларга нисбатан нафратимни қўзғатди.

Ҳозир ҳиссиётларимни босиб олиб, ушбу воқеага қисқа муносабатларимни билдирмоқчиман.

1. Авваламбор айбдор педофилларнинг айблари судгача етиб боргани, ва ниҳоят оммага ошкор бўлгани яхши бўлибди. Акс ҳолда бу иш давом этавериши мумкин эди.

2. Воқеадан хабар топган жамият воқеани бир овоздан қоралаётгани ва унинг қанчалар жирканч эканлигини бир хилда ҳис қилаётганлиги қувонарли ҳолат. Ҳеч ким педофил, педофилия нима деб саволлар бермаяпти, аксариятда бу жирканч иллат ҳақида тасаввур пайдо бўлибди. Ҳатто қизларни ёш эрга бериш тарафдорлари, улар қанча ёш бўлса шунча зўр бўлади деб ўйлайдиган одамлар, потенциал педофиллар юз берган воқеани оқлай олмасдан жим турибдилар.

3. Қўлга тушган педофилларга енгил жазолар берилганлиги жамиятда ижтимоий ноҳақлик мавжудлигини, агар воқеа оммага чиқмаса, барчпаи шундай босди босди бўлиб кетиши мумкин бўлганлигини кўрсатади.

4. Бу воқеа қандай қилиб судгача борганлиги ва нега айнан бугун оммага ошкор бўлганлиги муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бунинг ортида айримлар таҳмин қидаётганидай сиёсий сабаблар бор бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам ушбу сабаблар жамиятдаги бир катта муаммони муҳокамага олиб чиқди.

5. Кўпчилик ўйлаётганидай воқеа икки педофил ҳақида эмас. Бир пайтлар христиан черковларида ушланган бир педофил ҳолат кенг тарқалганлигини кўрсатган ва дунё бўйлаб барча черковларда, ҳатто Ватикангача минглаб дин пешволари йиллар, ҳатто асрлар давомида педофилия билан шуғулланиб келганлигини кўрсатган эди. Хивадаги ҳолат ҳам ўзбек жамияти юқори сфераларида, нафақат етимхона ўқувчилари, умуман қора халқ дардини айтиб бориши керак бўлган қатлам орасида кенг тарқалган бўлиши эҳтимоли юқори.

6. Афсуски, халқнинг хотираси калта. Бир неча йил олдин худди шундай ҳолат водийда, янглишмасам Марғилондаги бир меҳрибонлик уйида ҳам юз бериб келганлиги маълум бўлган ва халқнинг нафратига сабаб бўлган эди. Водий ва Хоразм, давлатнинг икки чеккасидаги бир хил ҳолат муаммонинг кўлами қанчалар кенглигини кўрсатади. Аллақачон, Хивадаги педофиллар Хоразмга хизмат сафарига борган ҳамкасбларига ҳам меҳрибонлик уйи қизларини “тортиқ қилганликлари” ҳақида хабарлар чиқа бошлади.

7. Ўзбек жамияти эркакларида ёш қизларга мойиллик борлиги сир эмас. Қизнинг ёшига уйланиш, қизни ёш эрга бериш, ҳатто фоҳишаларнинг ёшроғини танлаш жамиятда одатий ҳол эканлиги барча биладиган, аммо айтилмайдиган бир мавзу. Муаммога адвокатлик қилмаган ҳолда, бу иллатнинг кенг тарқалганлиги ортида тарихимиз, эски урф-одатларимизнинг ҳам ҳиссаси катта эканлигини айтиб ўтмоқчиман. Асосийси, бугунга келиб жамият бунинг педофилия эканлиги, жирканч иллат эканлигини ангдаб етаётганлиги яхши янгилик. Энди, жамият консенсуси мавжуд пайтда, ушбу иллатга қарши курашнинг тизими йўлга қўйиб олиниши керак.

8. Айтганимдай, муаммо икки педофил ва унинг меҳмонларидангина иборат эмас. Бу Ўзбекистон етимхоналари (ўз номи билан айтсам таъсирлироқ чиқса керак) Ўзбекистоннинг етим тизимига айланиб бўлган кўринади. У ердаги етимлар дардини кимга айтишини билмайдилар. У ердаги йигитлар хўрланса ва қизлар зўрланса, уларнинг дардини эшитадиган ота-оналари йўқ. Давлат уларни ҳимоя қилиш учун қўйган одамлар уларни сотса ва уларни ҳимоя қилиши керак бўлган қозилар уларни сотиб олса, улар учун чора борми? Келажакда йигитлар жиноят қилиб қамалиб, қизлар фоҳиша бўлиб, чет элга сотилиб кетсалар жамият уларнинг ўтмиши билан қизиқмай лаънатлаб, дийдиё қилиб ўтираверади.

9. Ушбулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон меҳрибонлик уйлари тубдай ислоҳ қилиниши, назорат кучайтирилиши ва чет эл тажрибаларидан ўрганиб, келажакда етимхоналарни тугатиб, бола олиб сақлашнинг самарали тизимини жорий қилиш керак.
🔥13👍9
10. Педофилия масаласига келсак.

Кимлардир қўлга тушганларни қозиққа ўтқазиш, ўлим жазоси жорий қилиш ва ҳоказоларни талаб қилиш ҳолатлари ҳам бўлмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Конституция ва қонунлар устуворлигини унутмаслик керак. Уларга 1,5 йил уй қамоғи берилиши қанчалар ноқонуний бўлса, уларни қозиққа ўтқазиш ҳам шундай ноқонуний ҳисобланади. Асосийси, уларга қонунда белгиланган мутаносиб жазо берилсин. Яна бир гап. Айримлар уларнинг оила аъзоларини шарманда қилиш ва ҳоказоларни гапирмоқда. Сал фарлсатни ишлатиш керак. Уларнинг оила аъзолари ҳам жабрдийдалпр бўлиб, улар шу шармандалик билан яшашлари керак. Аммо улар ўзлари қилмаган иш учун жавоб бермасликлари керак.

11. Педофилияга қарши кастрация қилиш таклифлари берилмоқда. Дунё тажрибасида бу бор нарса. Аммо бор экан деб жорий қилиб, кейин эплай олмай барчасини дабдала қилиш керак эмас. Чунки барчаси бир педофилнинг жинсий аъзосини кесиш билан тугамайди. Бунинг амалга оширилиш тизимини йўлга қўйиш керак бўлади.

12. Ва ниҳоят сўз бошидаги гап. Жамият педофилия мавзусига қарши бирлашгани катта имконият. Бундан фойдаланиб, ОАВларда, таълим тизимида, ташкилотларда, диний муассасаларда ва бошқа барча жойларда педофилияга қарши тарғиботлар мунтазам олиб борилиши ва “қора халқ”қа бу мавзу “деҳқон тили”да тушунтирилиши керак. Фақатгина шу йўллар билан педофилиянинг илдизини қуритиш мумкин. Агар барча нафрат ва ҳаракатлар иккита педофилни қаматишга қаратилган бўлса, мавзуни кўтаришдан маъно йўқ.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍25🔥9
#Ғаройибот

БЎЙНИГА ПИЧОҚ УРИЛГАН ЎРДАК

Франциянинг Бретань вилоятида одамлар бўйнига пичоқ урилган ўрдакни кўриб қоладилар. Ўрдак бўйнидаги пичоқ билан бемалол яшаб юрган экан. У ейди, юради, ҳатто учади, фақат бўйнидаги пичоқ ҳаракатларига халақит бераркан.

Одамлар бу ҳақда тегишли органларга хабар беришгач, ветеринарлар ўрдакни ухлатиб ушлаб, операция қилиб бўйнидаги пичоқни олишибди. Ҳозир ўрдакнинг бўйни тузалиб, табиатга қўйиб юборилибди.

Энди ўрдакнинг бўйнига ким пичоқ урганлигини топиш учун полицияга ариза беришибди.

Ҳаётда шундай ғаройиб воқеалар ҳам юз бериб туради.

ПС. Сурат “Pinocchio et sauvageons » уюшмасига тегишли.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍16😢1
-Бу сотаётган балиқларингизнинг ҳужжатлари борми?
-Қанақа ҳужжат? Ўлганлиги ҳақида гувоҳномами? 🤔🐟

🤣🤣🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁14👍2
Ачинарлиси, буйруқни берган одам жавобгар бўлмайдиган, балки буйруқни бажаришдан бошқа иложи бўлмасдан бу ишни қилган ходимнинг боши кесиладиган бундай тузумнинг бири икки бўлмайди.

Адолат, садоқат истайдиган бундай тузумда ҳеч қачон адолат ва садоқат бўлмайди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍13😢5
МЕН СКОПТОФОБ ЭКАНМАН?

Болалигимдан ҳозиргача кўп фобиялар, яъни қўрқувларим, нуқсонларимдан ўзим, характерим устида ишлаш, ўқиш, ўрганиш эвазига қисман ёки тўлиқ қутула олганман. Аммо қутула олмаганларим, устида ишлаётганларим ва ҳатто менга қийинчиликлар туғдирадиган фобияларим ҳали ҳам бор. Улардан бирининг номини ва таърифини бугун билиб олдим. Мен скоптофоб эканман.

Тўғрироғи, мен доим скоптофоб бўлганман ва қўрқаманки, бир умр шундай бўлиб қоламан. Буни доим билганман, ундан азоб чекканман, фақат унинг номи ва илмий деталларига қизиқиб кўрмаган эдим.
👍1
Скоптофобия нима? Бу бир вақтнинг ўзида ижтимоий фобиялар ҳамда махсус фобиялар туркумига кирувчи мураккаб бир фобия бўлиб, унга кўра одам ўзида ўзгалар нигоҳидан, оммадан қўрқиш, ҳаяжонланиш ҳис қилади.

Скоптофоб одам омма олдида гапирса, камера олдида ёки микрофонда, ҳатто телефонда гапирса ўзида ҳаяжон, руҳий босим ҳис қилади. Давранинг ёки маҳалнинг аҳамиятига қараб фобиянинг аломатлари қуйидагича бўлиши мумкин:
ҳаддан зиёд паникага тушиш, қўрқув, юрак тез уриб кетиши, нафас етишмаслиги, кўнгил айниб қайд қилиш истаги пайдо бўлиши, оғиз қуриши, бадан титраши, юз қизариб, қулоқлар битиши ва ҳатто мускуллар қотиб қолиб, баданга оғриқ етиши ва ҳоказо.

Скоптофоб одам омма олдида гапира олмаслигидан ташқари ўзгаларнинг нигоҳини ўзига жалб қиладиган бошқа вазиятлар, масалан бошқалар олдида мақтов ёки дакки эшитиш, оддийгина табрик сўзи ёки таъзия айтишда ҳам ҳаяжонга берилиши, ҳижолатдан ерга кириб кетгудай бўлиши мумкин.

Скопофобиянинг сабаблари сифатида болаликда кўпчилик олдида давомли равишда калака қилиниш (масалан жисмоний ёки бошқа бирон нуқсони устидан) кўрсатилган. Тўғри менда ҳам болаликда ва ўсмирликда бундай ҳолатлар кўп бўлган. Идеалистлигим, қоидаларга амал қилишга, яхши ва тўғри бўлишга интилишим, яхши ўқишим, дарсдан қочмаслигим, иллатларни инкор қилишим, жисмонан нимжонроқ бўлганлигим устидан кулишган. Аммо менда скопофобия бу воқеалардан ҳам олдин, туғилганимдан бери бордай туюлади. Чунки эсимни таниганимдан бери тортинчоман, муваффақиятларимни ҳаммага кўрсатгим келади, аммо уларни ҳамма кўришидан уяламан. Мақтовлар ёқади, аммо уларни эшитишга тоқат қила олмайман. Кимдир ҳақли равишда мақтаса ҳам ерга ҳаяжондан ерга кириб кетгудай бўламан ва қандай жавоб қилишни билмай, ақлим шошиб қолади.

Болалигимда шеърлар машқ қилганман, аммо уларни бировга кўрсатишга, ўқиб беришга уялиб яшириб юрардим.

Мендан доим телефон қилмайсан деб хафа бўлиб юришади. Телефонда гаплашсам, энг яқин одамларим, ҳатто ота-онам билан гаплашсам ҳам ҳаяжонланиб, қандайдир ёқимсиз босим босиб туради. Шунинг учун жуда мажбур бўлмасам телефон қилмайман.

Микрофон ва камерани айтмасам ҳам бўлади. Қўлимга микрофон олсам ёки камера нигоҳи қараса миям тўхтаб, биладиган нарсаларим ҳам эсимдан чиқиб, ҳаяжондан терлаб, нафасим бўғзимга тиқилиб қолади. Шу сабабдан, фикрларимни доим ёзма мақола қилиб ёзаман ва интервьюларни рад этаман. Чунки интервьюлар, ҳатто кўп тайёргарликдан кейин ёзиб олинган видеоларда ҳам ҳаяжонланиб, кўп азобланиб, натижаларидан ҳеч қачон кўнглим тўлмаган. Ҳатто ўзим яхши биладиган мавзуда интервью бериб, фикрларим чалкашиб, эсимдан чиқиб, ҳеч нарса билмайдиган одамдай уялиб қолган ҳолатларим ҳам бўлган. Буларнинг барчаси одамга руҳий азоблар беради.

Парадокс шундаки, мен доим омма билан мунтазам алоқада бўладиган, ҳатто оммага гапирадиган, нутқ сўзлайдиган соҳаларда ишлаганман.

Туристлар билан гид бўлиб ишлаганимда уларга тағин чет тилида соатлаб гапиришим керак бўларди. Ҳозир ҳап туристлар гуруҳларига оммавий мурожаат қиладиган ҳолатдарим кўп бўлади. Ўзис ташкил қилган уюшма фаолияти давомида даврани олиб бориш ва ҳатто конференциялар бериш, соатлаб жиддий мавзуларда гапиришимга тўғри келарди. Буларнинг барчаси мендан катта тайёргарлик ва метиндай руҳий куч талаб қилган.

Телеграмдаги муаллифлик каналимда аудио суҳбатлар қилганда мени ҳеч ким кўрсаётганлиги сабабли босим камроқ бўлади. Аммо шунда ҳам доим узоқ тайёргарлик кўраман ва дастлабки дақиқалар босимини ўтказиб олишимга тўғри келади.

Скоптофобияни тушунтириш учун ўзимдан мисоллар олдим, аммо биламанки мен ёлғиз эмасман. АҚШдаги бир статистикада аҳолисининг 7%и, бутун умр давомида 13%и скоптофобиядан қийналиши ёзилган. Ижтимоий босимлар юқори бўлган шарқ жамиятларида бу фоиз анча юқори бўлиш эҳтимоли бор.

Ушбу матнни ўқиганлар орасида ҳам мен каби скоптофоблар бор бўлиши мумкин ва улар ўзларининг фобиялари ҳақида маълумотлар олишлари ажаб эмас.

Фикрларингизни изоҳларда ёзишларингиз мумкин.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍15🔥4
​​АМИР ТЕМУР ЎЗБЕКЛАРНИНГ БОБОСИМИ? ПАРАДОКСНИ ҚАНДАЙ ЕЧИШ КЕРАК?

Тарихдан биламизки, ўзбеклар Марказий Осиёга келиб Темурийлар империясини парчалаган, темурий ҳукмдорларни сиқиб чиқариб, ўрнига ҳокимиятга келганлар.

Бир сиёсий парадокс кўпчиликни ҳайратлантиради. Ўзбеклар, яъни бизларнинг ота-боболаримиз, жумладан Шайбонийхон бошлиқ ўзбеклар бўлса, нега ҳозирги сиёсат уларни ёмон деб Амир Темурни бобомиз дейди?

Биласизми, худди шундай парадокс французларда ҳам бор. Бир пайтлар босқинчи франклар ҳозирги французларнинг ота-боболари Галларни енгиб, йўқ қилиб, ўрнига ҳокимиятга келганлар. Ҳозирда французлар босқинчи франкларни нафақат улуғлайдилар, балки уларнинг номини олиб, давлатларини Франция, миллатларини французлар деб айтайдилар. Шу билан бирга улар ўзларининг асл ота-боболари галлар эканлигинини биладилар.

Улар бу парадоксни қандай ечганлар?

Биринчидан, бу парадокс Францияда ҳам ҳалигача баҳсларни юзага келтириб туради. Айрим француз миллатчилари ўзларини француз деб аталишларига қарши чиқиб, Галлия, гал миллати деб айтилишини таклиф қиладилар.

Иккинчидан, миллат бу сунъий ижтимоий қурилма бўлиб, унинг тарих ҳақиқатига тўғри келмаслигини, аксинча кўпроқ манфаатларига тўғри келишини кўпчилик тушунади ва шу сабабдан, бу уларга муаммо туғдирмайди.

Франция тарихида франклар Галлардан кўра кўпроқ муваффақиятларга эришганлар ва шонли ўтмишга эгадирлар. Шу сабабли, ўзларини Франклар авлоди деб эълон қилиш французларнинг манфаатларига кўпроқ тўғри келади. Шу билан бирга улар Галлардан ҳам воз кечмайдилар, аксинча уларни ҳам ўз аждодлари деб ҳисоблайдилар. Биздан фарқли равишда франклар ва галлардан бирини яхши, бошқасини ёмон деб тасвирламасдан, иккаласини ҳам ўзлариники деб тақдим этадилар. Умуман олганда, бу тўғри ҳам.

Энди Ўзбекистонга қайтсак, хоҳлаймизми ёки йўқми, Амир Темур ва унинг империяси, Шайбонийхон ва унинг империяси ҳозирги Ўзбекистоннинг тарихи ҳисобланади. Тарихжа бизни кўплаб империялар босиб олганлиги, динлар, тиллар ўзгариб кетганлигини ҳисобга олсак, улардан бир “яхшиси”ни танлаб олиб, қолганларини ёмонлаш нотўғри бўлади деб ўйлайман.

Бининг форсий, хоразмий, сўғдий тилда гапирган давларимиз туркий тилда гапирган даврларимиздай, зардуштий, буддист, шомоний, атеист бўлган даврларимиз мусулмон бўлган даврларимиздай қадрлидир. Чунки ҳукмдорлар, босқинчилар, империялар, динлар келган ва кетган. Улар ўз ҳиссаларини қўшган, баъзан ҳаёт тарзимизни тубдан ўзгартирган. Аммо аҳолимиз ўша-ўша бўлган. Ҳеч бир босқинчи аҳолини 100% ўзгартира олмайди. Туб аҳоли доим кўпчиликни ташкил қилади.

Шу жумладан Амир Темур давоида ҳам Шайбонийхон даврида ҳам қандай номланишларидан ташқари ўша-ўша аҳоли бўлган. Худди Ўзбекистон ССР, мустақил Ўзбекистон ва Янги Ўзбекистонда ўша-ўша аҳоли бўлгани каби. Ҳукмдорлар, тузумлар, конституциялар ўзгаради, аммо одамлар ўша-ўша давом этаверади.

Шундан келиб чиқиб, Амир Темурни ҳам, Шайбонийхонни ҳам бир хилда улуғлашимиз мумкин ва улардан бирини ёмон қилиб кўрсатиш бизнинг манфаатларимизга тўғри келмайди. Тўғри Амир Темурнинг тарихи шонлироқ бўлган, аммо бу Шайбонийхонники ёмон бўлган дегани бўлмайди.

Менимча парадоксни ижобий ҳал қилишдан сиёсатимиз ҳам, халқимиз ҳам ютади.

Дарвоқе, бугун Амир Темурнинг таваллуд куни. Барчага #Темурдей муборак!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍28❤1
Яхши динга ўхшаяпти? 😜 Бу динга сиғинадиган танишларингиз борми? 🙏🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁17😱3👍2🔥2
Орамизда эзилганлар ёки эзилаётганлар борми? 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁32👍1
Депутатлар, хусусан экология масъуллари шундай қонун лойиҳаларини таклиф қилишлари керак аслида.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍17
Менам гапирмадим 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁30👍1