Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Шаҳар кутухонасига бориб келдик. Каникулда бўлсалар ҳам болалар китобларини ўқиб бўлишган экан. Уларни топшириб, янги китоблар олиб келдик. Китобларни танлашдан олдин болалар кутубхонанинг болалар учун ажратилган бўлимида ўтириб, уларни ўқиб кўриб, ўзларига ёқиш ёқмасликларини ҳал қиладилар.
Кутубхона замонавий, шинам ва гўзал.

Китобларни олиш ҳам, қайтариб бериш ҳам автоматлашган. Тушунмасангиз тушунтиришга бир ишчи турибди, барчасини ўзингиз қиласиз. Охирги видеода китобларни қайтариш жараёнини кўришингиз мумкин.

Кутубхона шаҳарга тегишли бўлганлиги учун бепул. Фақат обуна бўлиб қўйсангиз бўлди. Истаганча китоб ёки DVD, CD дискларни олишга ҳаққингиз бор.
Айрим суратларни улашяпман. Китобларни ўқийдиган болалар, 50 та китобни иккита қопда кўтарадиган камина бўлади 😜📚🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍16❤3
Бир кам дунё 🤣👍

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍10😁8
Маладес эркак экан лекин бирад 🤣👍

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁12
ФУТБОЛДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ

Тан олиб айтингчи, қайси бирингизнинг хабарингиз бор, ҳозирги кунларда, 20 июлдан бери 20 августгача Австралия ва Янги Зеландияда футбол бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мен ҳали ўйинларни диққат билан кўриб бораётганларни айтмаяпман. Менимча, кўпчилик эмас.

Кўплаб соҳаларда бўлгани каби футболда ҳам аёлларга эътибор эркаклардан кўра анча паст эканлиги ҳақиқат. Буни эркак ва аёл футболчилар маошлари ўртасидаги фарқларда ҳам кўриш мумкин. Мисол учун энг кўп маош оладиган эркак футболчининг даромади шу мавқедаги аёл ҳамкасбиникидан қарийб 30 марта кўпдир. Камроқ ва энг кам ойлик оладиган футболчилар ўртасидаги фарқ ҳам шундайлигидан паст лигалардаги аёл футболчилар кўпинча маошсиз, беғараз ўйнайдилар ва кун кўриш учун бошқа жойларда ишлайдилар.
👍11❤2😢1
Қуйида энг кўп маош оладиган 5 аёл футболчининг рўйхати. Таъкидлаш жоизки, улардан 4 нафари АҚШ футболчилари ва бир нафари европалик 2 марта олтин тўп соҳибаси ҳисобланади. АҚШга урғу берганимнинг сабаби, дунёда аёллар футболига эътибор бериладиган ягона давлат АҚШ бўлади, чунки у ерда футболга аёллар спорт тури деган қараш мавжуд. Рэгбига ўхшаган Америка футболи эркакларники дейилади. Хуллас, рўйхат:

1. Алекс Морган - 7,1 миллион доллар (0,8 миллион маош, 6,3 миллион футболдан ташқари)
2. Меган Рапиное - 7 миллион доллар (0,7 миллион маош, 6,3 миллион футболдан ташқари)
3. Алексиа Путеллас - 4 миллион доллар (0,8 миллион маош, 3,2 миллион футболдан ташқари)
4. Тринити Родман 2,3 миллион доллар (0,8 миллион маош, 1,5 миллион футболдан ташқари)
5. Жюли Эртз - 2 миллион доллар (0,7 миллион маош, 1,3 миллион футболдан ташқари)

Солиштириш учун, энг кўп даромад топадиган 5 эркак футболчиларнинг рўйхати:

1. Криштиано Роналдо - 200 миллион доллар(140 миллион маош, 60 миллион футболдан ташқари)
2. Килиан Мбаппе - 128 миллион доллар (110 миллион маош, 18 миллион футболдан ташқари)
3. Лионел Месси - 120 миллион доллар (65 миллион маош, 55 миллион футболдан ташқари)
4. Неймар - 85 миллион доллар (55 миллион маош, 30 миллион футболдан ташқари)
5. Муҳаммад Салаҳ - 53 миллион доллар (35 миллион маош, 18 миллион футболдан ташқари)

Кўриб турганингиздай, футболда аёлларнинг ўрни ва мавқелари борасида ҳали қилинадиган ишлар кўп. Юқоридаги таъкидлар ривжланган, инсон ҳуқуқлари анча илгарилаган давлатларга хос эканлиги ҳисобга олинса, аёллар футбол ўйнаши керак эмас деб ҳисоблайдиган ва/аёлларга футбол ўйнашни (ёки рўмолсиз ўйнашни) тақиқлайдиган жамиятларда аҳвол қанчалар аянчли эканлигини тасаввур қилиш мумкин.

Қизларни ўқитиб, эркин ва мустақил ҳаётга ўргатишда давом этавериш керак. Шунда келажакда қизларимиз эркаклар ркхсат беришларини кутмасдан жамиятда, спортда, футболда ҳам ўз ўринларини ўзлари топиб оладилар.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍17❤2
Нима пост қўйсангиз ҳам норози бўладиган, фикрингизга қўшилмайдиганлар топилади.
Ҳатто мана шу шафтоли суратига ҳам бир нарса дейдиганлар топилади 😀🤣👍

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁37👍3😱1
Ким бу одам? Танишларингиз бўлса уларга юборинглар. Ўзингиз бўлсангиз тан олинглар 🤣😜👍

Диёрнинг Фейсбук ва Инстаграмига обуна бўлиш эсингиздан чиқмасин.

Фейсбук: https://www.facebook.com/profile.php?id=100095111618593

Инстаграм 👉 www.Instagram.com/diyor_rozmetov
😁11👍3
#КунАнекдоти!

ЯПОНИЯЛИК ЭР-ХОТИН ЖАНЖАЛИ

Япониялик эр-хотин жанжаллашяпти.
- Яшимото лами йў те камико
- Кимо шия Мика хачи туми ?

Бу гапдан сўнг хотини ялинишга тушибди :
- Кума яте кулиато мате якии
- Бу ети кимо се конопе
Худди бир нарса тушунадигандай сиз анекдотни охиригача ўқидингиз! 😜🤣

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁22
Кутганларга хушхабар. Икки хотинлиликка рухсат берилибди. Агар иккинчи хотинингиз мотоцикл бўлса.

Раҳмат шарт эмас 🤣👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍8😁4😍2
ЖПСи дуо қиладиганларга юборсангизлар бўларкан 😜👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁15🙏1
Масалан сиз яшайдиган ҳудудда (қаерлигини айтинг) бу одат борми? Қаерларда борлигини биласиз?
👍3