Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
МЕН МИЛЛИАРДЕР БЎЛМОҚЧИМАН!

2018 йилда "Forbes" журнали Кайли Женнерни "21 ёшли дунёнинг энг ёш миллиардери" деб дунёга бонг урган эди.

Энди журнал Кайлини ёлғон маълумот берганликда айблаб, унга берилган мақомни қайтиб олмоқчи экан. Журналнинг айтишича Кайли атайлаб миллиардерлар рўйхатига кириш учун ўз даромадларини уч марта ошириб кўрсатган эмиш.

Менга улардан қайси бири ҳақлигининг қизиғи йўқ. Менга қизиқ жойи даромадларини ошириб кўрсатиб, "Forbes"нинг миллиардерлар рўйхатига кирса бўларкан.

Сизларга айтсам, мен ҳам бу рўйхатга кирмоқчиман. Бунинг учун даромадларимни бор йўғи миллиард марта ошириб кўрсатсам бўлди экан. Кейинги йили мақомни тортиб олсаям майли. Ҳаётда бўлмаса ҳам журналда миллиардер бўлганим қоларкан.

Илтимос, буни ҳеч кимга айтманглар, чунки бировга айтса, режа амалга ошмай қолармиш. Агар миллиардер бўлолмай қолсам, орангизда кимдир бировга айтиб қўйган бўлади 😜🤣💵


"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Францияда "Болалар уйлари" йўқ экан!

Бугун 1 июнь-Халқаро болалар куни. Ушбу кун муносабати билан 4 йил олдин "Францияда "Болалар уйлари" йўқ экан!" деган мақола ёзган эдим.
Кўпчиликка қизиқ ва фойдали бўлар деган мақсадда уни улашмоқдаман.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Fransiyada-bolalar-uylari-yoq-ekan-06-01

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола

👉 https://t.me/uchzamon
SO'X EKSKLAVI HAQIDA

Ma'lumki, shu yil 31 may kuni O'zbekistonning So'x eksklavida istiqomat qiluvchi aholi bilan Qirg'iziston Respublikasi fuqarolari o'rtasida suv uchun nizo kelib chiqdi.  

So'x qanday hudud, u qay tarzda paydo bo'lgan?

So'x - So'x daryosini o'z ichiga olgan holda 220 kv kmni tashkil etuvchi O'zbekistonning eksklavidir. Tuman 1990 yilda tashkil topgan. Tuman markazi - Ravon qishlog'i. Tuman anklav xududida joylashgan bo'lib, atrofi Qirg'iziston Respublikasi bilan chegaradosh (135 km). Bu hudud to'laligicha Qirg'izistonning Botken viloyati tomonidan o'rab olingan. O'zbekiston va Qirg'iziston o'rtasida ko'plab ziddiyatlarga sabab bo'ladigan bu tumanning 19 aholi yashash bo'limlarida 69,000 atrofidagi odam istiqomat qiladi. Aholini 0,2% ni o'zbeklar, 99,4% ni tojiklar va boshqa millatlar tashkil qiladi.

Eksklav 1955-yilda siyosiy xaritada paydo bo'lgan. Uning paydo bo'lish sababi borasida aniq ma'lumot mavjud emas, faqatgina mish-mishlar. Ba'zi manbaalarga ko'ra hudud qirg'iz va o'zbek Kommunistik Partiyasi rasmiylari o'rtasidagi qimor o'yinida qirg'iz rasmiysi tomonidan yutqazib qo'yilgan. Boshqalariga ko'ra esa kommunistlarning bu hududni o'zbeklarga berish sababi quyidagicha: hududning asosiy yo'llari Qirg'izistonda joylashganiga qaramay O'zbekiston bilan bog'langan, chunki qirg'iz tomoni asosan tog'lardan iborat. 

So'x ziddiyati Sovet davridan so'ng ham davom etdi. 1991-yilda davlatlar mustaqillikka erishganidan ko'p o'tmay, O'zbekiston-Qirg'iziston o'rtasida o'zbek tomoniga eksklavga qirg'iz hududidan o'tuvchi yo'llar orqali borishga ruhsat etuvchi kelishuv imzolandi. 

2001-yil yanvarida O'zbekiston quvurlar zararlangani vaji bilan Qirg'izistonga gaz uzatishni to'xtatib qo'ydi. Bishkek bunga So'xni O'zbekiston bilan bevosita bog'lash imkonini beruvchi 20 kv kmlik hudud ustidagi muzokaralarda ijobiy natijaga erishish uchun bosim deya baholadi. 

  2001-yil fevralida davlatlar So'x chegaralarini aniqlashtirib beruvchi va So'xni O'zbekiston bilan bog'lovchi hudud borasidagi memorandumga imzo chekishdi. Rasmiy Toshkent bu hudud o'rniga boshqa hudud berishni taklif qilgan edi. Biroq, keyinchalik, kelishuv Qirg'izistonda ommaga havola etilgandan so'ng qirg'izlar orasida “qirg'iz yerini O'zbekistonga qo'shqo'llab topshirish milliy manfaatlarga nisbatan xoinlikdir” mazmunidagi noroziliklar avj olib ketdi. Shu sababli Bishkek kelishuvni rad etishga majbur bo'ldi va muzokaralar haliga qadar davom etmoqda. 

 Shundan beri so'xliklar eksklavga kirib chiqish uchun har ikki mamlakatning bir qancha chegara punktlaridan o'tishga majburlar. O'z navbatida qirg'iz fuqarolari ham mamlakatning sharqiy va g'arbiy qismlariga o'tish uchun So'x hamda minalangan hududlarni bosib o'tishlariga to'g'ri keladi. 

 Bu kabi qiyinchiliklar shunday ham qashshoq bo'lgan So'x va Botkenning iqtisodiy ahvoliga jiddiy ta'sir ko'rsatadi. Ishsizlik darajasi yuqori bo'lib, aholi asosan qishloq xo'jaligi bilan shug'ullanadi. Yoshlarning ko'pchiligi ish izlab xorijga ketishga majbur. 

@centerasiastudy Телеграм каналидан олинди.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
РОССИЯ ИМПЕРИАЛИЗМИНИНГ "МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИНТЕГРАЦИЯСИГА МУНОСАБАТИ ВА ТАЪСИРИ ҲАҚИДА ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ҚАРАШЛАРИ.

Мен Ислом Каримовнинг китобларининг муҳлиси эмасман. Аммо унинг "Ўзбекистон 21 аср бўсағасида. Хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" китоби жуда юксак савияда ёзилган бебаҳо маълумотларга бой китоб эканлигини таъкидлашни лозим деб биламан. Каримов қандай инсон бўлган, қандай президент бўлган, нима яхши ёки ёмон ишларни қилганлигидан қатъий назар Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасига таҳдидлар ва келгуси режалар китобда ҳолис ва мукаммал таҳлил қилинган.

Китобдаги "Марказий Осиё интеграцияси" ва унга Россиянинг муносабати бир мақола мисолда тушунтириб берилган. Қуйида иқтибосларни келтираман. Эринмасдан ўқиб, ўзингиз хулоса қилишингиз мумкин.

Иқтибосларни ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Rossiya-imperializmi-markaziy-osiyo-integrasiyasiga-munosabati-06-01

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ИЛОН МАСКНИ УЛУҒЛАМАНГ. У НАВБАТДАГИ ЛОХ.

Ижтимоий тармоқлардаги Илон Маск ҳақидаги постларни кўрдингизларми? "Илон Маск тарихий иш қилди. Бу пайтда биз қаёқдаги ишлар билан бандмиз. Ундоқ, Бундоқ" Илон Маск навбатдаги лох, мана нима Илон Маск!

Тушунтираман. Тарихда биз машинани, поездни, самолётни яратдикми? Йўқ. Қаёқдаги лохлар миллиардлаб пул сарфлаб уларни яратди, мана энди биз ишлатиб юрибмиз. Билл Гейтс ва Стив Жобслар лох бўлиб миллиардлар сарфлаб турли компьютер ва телефонларини яратдилар. Биз эса уларни бор йўғи 100-1000$ га олиб ишлатяпмиз.

Зукерберг Фейсбукни, Дуров (дурак) Телеграмни яратди, биз уларни текинга ишлатиб ётибмиз.

Барибир эртага текинга ёки арзонга ишлатаверадиган бўлсак, лох бўлиб миллиардларни сарфлаб фазога кема учириб нима қиламиз, тўғрими?

Шундай экан, Илон Маск навбатдаги лох. У бутун умрини, пулларини сарфлаб осмонга ракета учирди, эртага Марсга одамларни юбора бошлайди. Ана ўшанда биз пулини тўлаб, Марсга бориб келиб юраверамиз.

👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Александр Македонский "Самарқанд мен тасаввур қилганимдан ҳам гўзалроқ экан" деган экан. Самарқанд ҳозир ҳам Шарқ гавҳари бўлиб қолмоқда. Вақт топсангиз албатта Самарқандга боринг. Асло афсусланмайсиз.


"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Марказий Осиё иттифоқи : ҚАНДАЙ ТИЛ СИЁСАТИ ?

Иттифоқ тузиладиган бўлса, табиий равишда иттифоқнинг тил сиёсати ҳам кун тартибига чиқади.

Иттифоқнинг расмий тили ёки тиллари қайсилар бўлади ва нима учун ? 

Мавзунинг "юраги"га кирмасдан олдин биз кўпроқ ўрнак оладиган Европа Иттифоқида бу муаммо қандай ҳам қилинганлигига эътибор қаратамиз.

Европа Иттифоқида қандай ?

Европа Иттифоқига 28 давлат аъзо бўлиб, иттифоқнинг расмий тиллари...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Qanday-til-siyosati-06-01

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Фейсбукдаги "Маслаҳат.уз" деган гуруҳда бир бузғунчи, оғзи шалоқ, паразитнавис биттаси бор эди. Гуруҳда у нима қилсаям, нима десаям, кимни нима деб ҳақорат қилсаям админлар унга ҳеч нарса демас, жуда иложи бўлмай қолса ёлғондан тартибга чақириб қўйилар эди. Лекин у билан айтишган, тортишган, баҳслашганлар бир зумда гуруҳдан чиқарилар ёки блокланар эди. Агар гуруҳдан чиқарилмаса ҳам фаросати, озгина ғурури бор одам "Борэ" деб гуруҳдан ўзи чиқиб кетар эди. Шу сабабли, жуда кўплаб зиёли инсонлар у гуруҳни тарк этди. Шунда "Нега бунга ҳеч ким индамайди?" деганимда "Бу админлардан бирининг холаваччаси, шунинг учун бемалол шундай юраверади" деб жавоб берганди.

Фарғона ҳокими қайта-қайта қовун тушурсаям кетавермаганида "Бу ҳокимга нега ҳеч ким индамайди?" деб сўраганимда "У тепада кимнингдир холаваччаси, шунинг учун у ҳеч қачон кетмайди" дейишганди.

Менда "Маслаҳат.уз" борасида ҳам, Фарғона ҳокими борасида ҳам исбот йўқ. Умуман буни менга қизиғи ҳам йўқ. Лекин иккала ҳолатда ўхшашлик бор!

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти !

Мактабда математика дарси бормокда. Ўқитувчи савол беряпти :

- Бир отряд пионер йўлда бораяпти. Ярми оқ кўйлакда, ярми кўприкдан йиқилиб тушибди. Менинг дадамнинг ёши нечада ?
- 67 да.
- Тўғри, қаердан билдинг ?
- Чунки менинг дадам тракторчи...

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"ҲУЖАЙРА.УЗ" КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГЛАР!

"Уч замон" каналини очганимда ыеч иккиланмасдан, ҳатто ўзимга ҳам айтмасдан канал ҳақида муаллифлик канали, "Ҳужайра.уз"да ўз ўқувчиларига тавсия қилган инсон ихтиолог олим Бахтиёр Шералиев бўлади. Бахтиёрнинг тавсиясига кўра каналимга қўшилган ўқувчилар менинг ҳам энг фаол ўқувчиларимдан бўлиб келмоқдалар.

"Уч замон" ўқувчилари орасида Бахтиёрни ёки "Ҳужайра.уз"ни билмайдиганлар бор бўлиши мумкин.

Телеграмда каналлар сони жуда кўп ва улардан 90%и ҳайпга ихтисослашган пўчоқ каналлар ҳисобланади. Қолганларининг аксарияти эса кундалик воқеаларнинг шарҳловчиларидирлар. Қўрқмасдан ўз мутахассислик соҳаси бўйича илмий, маърифий ва амалий канал очишга журъат қилган инсонлар кам.

Бахтиёр Шералиев шу ишга журъат қилиш билан бирга, уни муваффақиятли амалга ошириб келаётган инсонлардан бири бўлади. Мен сизларга "Ҳужайра.уз" каналини тавсия қиламан.

Каналга уланиш учун ҳавола: https://t.me/hujayrauz

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Марказий Осиё Иттифоқи : МИЛЛИЙ ЎЗЛИКЛАР НИМА БЎЛАДИ ?

Париж шарқ тиллари ва цивилизациялари кутубхонасида Марказий Осиё давлатлари республикаларида чоп этилган китобларни каталогга киритишдан олдин уларнинг мазмунини билиб олиш учун варақлаб, яхшилаб қараб чиқар эдим. Шунда 1991 йилдан кейин 5 республикада чоп этилган "Тарих" китобларини бирма-бир солиштириб, марказий осиёликлар, яъни бизларни "Миллий ўзлик чемпионати" ўйнаётган спортчиларга ўхшатардим.

Гап бир умумий тарих, айни сулола ва давлатлар ва бир хил номдаги воқеалар ҳақида борардию, лекин ҳар бир давлат уларни ўз давлати тарихига "миллий" қилиб мослаб олган бўларди.

Ҳеч кимни хафа қилмаслик учун мисоллар келтирмайман, аммо 5 республика чоп этган китобларни ўқиган одам ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини била олмай, бемалол бизларнинг барчамизни ёлғончиликда айблаши мумкин эди. Соддалаштириб айтганда, отасидан қолган бир уйининг 5 та алоҳида хонасида яшайдиган 5 ака-ука ўша уйда яшаган ота-боборларини "ФАҚАТ МЕНИНГ БОБОМ", улар қилган ишларни "ФАҚАТ МЕНИНГ БОБОМ ҚИЛГАН ИШЛАР" деб талашаётгандай эди...

Мақолани Телеграфда ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Milliy-ozliklar-nima-boladi-06-03

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИТТИФОҚИ" ҒОЯСИ БЎЙИЧА ЧОП ЭТИЛГАН МАҚОЛАЛАР РЎЙХАТИ !

"Марказий Осиё иттифоқи" ғоясининг турли жиҳатларини мақолаларда ёритиб боряпман. Фақат мақолалар турли саналарда чоп этилганлиги учун уларни топиш учун қидиришга тўғри келади.

Мақолаларни топишни осонлаштириш учун уларни "Телеграф"да бир сахифага жамладим. Янги мақолалар чоп этилганда рўйхатни тўлдириб бораман.

Мақолалар рўйхати қуйидаги ҳаволада : https://telegra.ph/Maqolalar-royxati-06-03

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

Афандининг хотини очкўз ва очофат экан. Қаерга меҳмонга борсалар, дастурхондаги барча нарсалардан ейвериб нуқул афандини уялтирар экан. Бу афандининг жонига тегиб кетибди ва хотинига дебди : "Бугундан бошлаб бирон жойга меҳмон борадиган бўлсак, дастурхондан ҳеч нарса олиб емайсан. Агар бирон нарса егинг келадиган бўлса, менга айтсанг, ўзим олиб бераман. Келишдикми?". "Келишдик" дебди хотини.

Бир куни улар яна меҳмонга боришибди. Боришлари билан афандининг хотини дастурхондаги ноз-неъматларни кўриб, кўзлари чақнаб кетибди. Кейин афандига қараб "Б" дебди. Афанди дастурхонга қарабди. Қараса, дастурхонда "Б" ҳарфи билан келадиган ҳеч нарса йўқ эмиш. Кейин "нима у Б?" деб хотинидан сўрабди. Хотини "Беченье" дебди. Афандининг жаҳли чиқибди, лекин меҳмонда бўлганликлари учун хотинига печеньедан битта олиб берибдида "Буни "беченье" эмас "печенье" деб айтилади" деб тушинтирибди.

Бироздан кейин хотини афандига қарабдида "Я" дебди. Афанди дастурхонга қараса, "я" билан келадиган ҳеч нарса йўқ эмиш. Кейин хотинига қараб, "нима у "Я" деса, хотини тиржайиб " яна беченьееее" дермиш! 😜🤣

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Мустақиллигимизни қўлдан бой бермай турайлик!

... 2018 йил 1 май куни Францияда "Халқаро меҳнаткашлар куни" муносабати билан бўлиб ўтган намойишлар бўлиб ўтади. Эммануэл Макроннинг яқин маслаҳатчиларидан бири, унинг сафарларини ташкил қилишга масъул бўлган Александр Беналла намойишлар пайтида полицияларга буйруқ бериб намойишчиларни калтаклаттиради ва унинг ўзи ҳам бир нечта намойишчиларни калтаклайди. Бу ҳодисани намойишчилар телефонларига ёзиб оладилар.

Дастлаб видео овоза бўлмайди. Июл ойида кимдир видеони ижтимоий тармоқларга чиқариб юборади ва мавзу Франциядаги "тренд" мавзуга айланади. Халқ ва айниқса мухолиф партиялар Макрондан Беналлага нисбатан чора кўришни талаб қиладилар. Ўша пайтда бор йўғи битта ҳодиса бор эди ва Беналлага номига бўлсада маъмурий чора кўрилса кифоя эди. Шу билан энди ёнган олов ўчган ва барчаси изига тушган бўлар эди. Аммо муваффақиятларидан маст бўлиб юрган Макроннинг кибри (ёки бошқа сабаблар) бунга йўл қўймайди. Макрон нафақат Беналлага чора кўрмайди, балки у бутун халқни ва сиёсий рақибларини беписандлик билан игнор қилишда давом этади...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Mustaqillikni-bermay-turaylik-06-04

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Кара жорго", қозоқ халқ ашула ва рақси 😍👍

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
КАПТАР ТУФАЙЛИ ЖАРИМАДАН ҚУТУЛИБ ҚОЛИБДИ!

Уни буни қўйинглар! Германиянинг Виерсен деган жойида бир ҳайдовчи тезлик 30 қилиб белгиланган жойда соатига 54 км тезликда ҳайдаб бораётган экан радарга тушибди. Фақат радар суратга туширган пайтда машинанинг олдидан каптар учиб ўтиб айнан ҳайдовчининг юзини яшириб қолибди.

Немис полициячилари эса "Майли, омади бор экан" деб ҳайдовчига у тўлаши керак бўлган 105 еврони тўлаттирмайдиган бўлишибди. Улар ҳайдовчини машинанинг номери орқали топиб олсалар ҳам бўлар эди, лекин улар тақдир берган имкониятни ҳайдовчига ҳадя қилишга қарор қилишибди. Улар бу ҳақда ўзларининг Фейсбукдаги саҳифаларида пост қилиб, омадли ҳайдовчини келажакда бу берилган имкониятдан тўғри хулоса чиқаришга чақиришибди.

Сизнингча бизда ҳайдовчига шундай имконият беришган бўлармиди ?

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon