Туни билан ишлайдиганлар, доим мажлиси чиқиб қоладиганлар ва уларнинг аёлларига юбориб қўясизлар 🤣
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon

😁17👍1
Бошига телефон тегиб ёрилиб ҳеч ким ўлмаган. Ўқитувчи ўқувчига ёмон бўлсин деб телефон отмайди. Олдин ўзингни ўқитувчининг ўрнига қўйиб кўр.…
Давом эттиришингиз мумкин.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Давом эттиришингиз мумкин.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😢5😱2🙏1
Афғонистонда номаҳрам эркак севган қизи билан кўчага чиққани учун аёлни ўлдиришибди.
Дунёда 100 дан ортиқ давлатларда аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонунлар йўқ ёки фақат қисман мавжуд.
Асосан мусулмон жамиятларида аёлларнинг ҳуқуқлари энг камситилади, аксарият ҳолларда аёллар жавобгар бўлиб чиқадилар ва жазоланадилар.
Дунёда аёлларнинг фундаментал ҳуқуқлари кафолатланиб, улар тўлақонли инсон деб қабул қилинмагунларича барчаси жойида деб ишониш керак эмас.
Халқаро аёл ва қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни билан, азиз аёллар!
ПС. Дарвоқе, суратларни ижтимоий тармоқлардаги бир видеодан скрин қилиб олдим. Видеодаги аёлга ўзбекчалаб паранжингни оч деб гапиришяпти. Бу дегани, бу исқирт соқолтойлар миллатдошимизни ўлдиришган.

😢7😱4❤1👍1
“ЗАМОНАВИЙ ҚИЗ БЎЛСАНГ МЕН БИЛАН ЁТ!”
Ютуб ижтимоий тармоғидаги “Parda Podcast »да 8-март байрами асносида ўзининг баҳсли чиқишлари билан машҳур бўлган тарихчи Бахтиёр Алимджанов билан бўлган суҳбат бу сафар ҳам турли мунозараларга сабаб бўлди. Унинг замонавий қиз ва бокираликни бир-бирига боғлаб гапирган парчаси жамиятимизнинг анъанавий қисмининг норозиликларига сабаб бўлган бўлса, айрим прогрессист инсонлар видеони тўлиқ кўришни ва унда “жуда яхши гаплар” айтилганлигини айтишди.
Мен ўз одатимга кўра узиб олинган қисқа парчадан хулоса чиқармаслик учун видеони тўлиқ кўриб чиқдим. Ҳозирдан айтиб қўя қолай, видеони кўриш менга жуда оғирлик қилди. Бунга юқоридаги икки тоифа инсонларнинг фикрларидаги иддаолар эмас, балки умуман бошқа сабаблар мураккаблик туғдирди.
Айтиб қўяй, мен юқоридаги икки тоифанинг ҳам фикрларига қўшилмайман ва нейтрал позициядан туриб ўз фикрларимни билдираман.

👍4❤2
Биринчидан, видео суҳбатда тизгин, на маъно, на мақсад ва на фойда топа олмадим. Тарихчи бир боғдан, бир тоғдан келиб, бир капитализм, бир социализм, бир феминизм, бир СССР, бир мустақиллик, бир идеаллик, бир замонавицлик, бир жинсий эркинлик ва ҳоказо мавзуларга тартибсиз равишда кириб чиқиб, баъзан бир-бирига тескари фикрларни илгари сурган ҳолда уларнинг ҳеч бирини очиб бермаган бўлса, яна бир ҳолларда мантиқсиз ва менинг назаримда бемаъни фикрларни илгари сурган.
Тарихчи бир томондан аёлларга “сизлар зўрсизлар, ҳамма нарса сизларга бўлиши керак” деб такрорлаган бўлса ҳам аслида баъзан яширинча, баъзан ошкора сексизм қилганлигига гувоҳ бўлдим. Айниқса, нотиқ бу сўзларни ўз одатига кўра ўзини ҳаммадан, айниқса аёллардан тепадаман, ақллироқман деган позицияда ишониш қийин бўлган даражадаги манманлик билан айтганлиги менда ёқимсиз ҳисларни туғдирди.
Аёлларнинг ҳуқуқлари борасида эришилган ютуқларга асосан эркаклар сабабчи экан. Бунга масалан, Ҳамза шу йўлда ўлдирилганлиги мисол қилиб келтирилган. Аммо ўзи келтирган статистикадаги паранжи ташлаганлиги учун ўлдирилган 2700 нафар аёлларнинг ролини нолга чиқаргандай бўлган.
Ахир эркаклар томонидан яратилган ва барча “қуроллар” эркакларнинг қўлида бўлган жамиятда бир Ҳамзага 2700 нафар аёл хуни тўғри келганда менимча бу ютуқларда аёлларнинг ҳам озгина бўлса-да роли бор деб ўйлайман.
Бундан ташқари, аёллар жуда айёр бўлади, ҳамма нарсани бировнинг зиммасига юклаб қўяди каби кўплаб луқмалар аслида муаллифда ич-ичидан мизогиния борлигини кўрсатгандай бўлган.
Ундан кейин, капитализмдаги “идеал аёл тимсоли” борасида урғулар бериб айтган муаллиф бизда ўша идеал аёл тимоли йўқлигини такрорлайди. Албатта мақсадни тушуна олмаган бўлмасам-да, ўзи қўйган саволга муаллиф ҳеч бўлмаса ўзи жавоб бермайди. Хўп капитализм яратди дейилаётган идеал аёл тимсоли қандай эди ва ҳеч ким билмайдиган ва яратмаган, фақат муаллиф биладиган ўзбек аёлининг идеал тимсоли қандай экан?
Кинояли яна бир икката саволлар. Хўп, жамиятимизда идеал аёл тимсоли яратилмаган экан, идеал эркак тимсоли яратилганми? Муаллиф ўша идеал эркак тимсолига тўғри келадими?
Яъни муаллиф аёлларнинг маълум идеални ярата олмаганларини танқид қилишга маънан ҳақлими?
Умуман, сиёсий-ижтимоий тизимларнинг аёллар ҳуқуқлари борасидаги роллари ҳар бири катта бир мавзу. Капитализм, социализм, коммунизм, Ғарб жамиятлари, СССР, мустақил Ўзбекистондаги аёлнинг роли, тимсоли ва ҳуқуқлари қориштириб ташланадиган мавзулар эмас. Агар муаллиф фикрларини тўғри баён эта олмаган, шунинг учун тушунарсиз ҳолат юзага келган десак, у ҳеч бўлмаса сал пастроққа тушиб, ўз фикрларини камтарлик билан “менимча” деб баён этса, вазиятни тўғри тушунса бўлар эди.
Энди суҳбатнинг энг баҳсли жойи, замонавийлик ва бокиралик мавзуси. Мен кўпчилик эътибор бермай тарафларга бўлинаётган бир жиҳатга эътибор бердим.
Бошловчи қиз, аёлларга “сизларнинг идеал қиёфангиз йўқ, сизлар эркаклар туфайли эркинликка чиққансизлар”, зиёли одам қандай с*ексни хоҳлаши ва у қандай кайф қилиши каби ва ҳоказо гаплар айтилаётганда муаллифга “ўзбек жамиятида мана шунга эришиш қийин бўлгани учун сиз оила қурмагансиз-да” деб шахсий савол беришади. Барчаси шундан бошланади. Менинг назаримда шу саволдан муаллиф гапларининг тизгинни йўқотиб қўйиб, “қарши ҳужум”га киришади ва бу унинг ичидаги айтмай келаётган гапларини айтиб юборишига сабабчи бўлади.
Ёши, кийиниши, қарашлари, балки жинсий ориентацияси каби муаллифнинг шахсий иши бўлган сабабларга кўра унинг уйланмай юрганлиги унинг учун нозиқ ва оғриқли мавзу эканлиги кўриниб қолгандай гўё. Аммо бу гаплар иккинчи даражали. Унинг айтган гапларига қайтамиз.
У “замонавий аёл бокира бўладими, биров билан жинсий алоқада бўладими, бу унинг ўзининг иши” демаяпти. Шу ерда прогрессистлар “жуда яхши фикрлар айтилди” деб ўйлашяпти.
У “европалашганман дейди, лекин қиз боламан дейди” деб гап бошлаб, қизга агар замонавий бўлсанг “идём потр**мся” деяпти. Кейин унга “Мангача с*кс бўлмаган бўлса, сани ҳеч ким хоҳламаган бўлса, ман биринчи бўламан” деяпти.

YouTube
EKSKLYUZIV: IDEAL AYOL, KOLONIAL FEMINIZM, 8-MART | BAXTIYOR ALIMDJANOV
Parda Podcast’da 8-mart uchun maxsus son! Podkastimizning bugungi mehmoni tarix fanlari nomzodi Baxtiyor Alimdjanov bilan zamonaviy qiz obrazi, kolonial feminizm, paranji va 8-mart tarixi haqida suhbatlashdik.
Parda Podcast - xotin-qizlar muammolarini yoritish…

👍6😁2
Сал кейинроқ “Бир хилларига айтаман, юр машинадан тушиб анави очиқ жойга бориб ўпишиб турайлик дейман. Камера бўлсачи дейди. Кўрса кўраверсин, мақтанасан, Алимжонов мани ўпти дейсан дедим” деяпти.
Биринчидан, Европада “идём потр*хаемся деса бориб ётиб кетаверади, машинадан тушиб очиқ жойга бориб ўпишиб турайлик” деса бориб ўпишиб туради деб ўйлаш камида билимисизлик ва фаросатсизлик бўлади. Европа катта қитъа ва унда турли давлат ва одатлар бор. Ғарб эса ундан ҳам катта ва ранг баранг. Ғарб ва Европадаги жамиятларнинг ҳеч бирида муаллиф айтганидай қилинмайди.
Қилинади, фақат фоҳишар турадиган махсус жойларда фоҳишаларга шундай дейилади ва пул эвазига шундай қилинади. Европадаги аксарият аҳоли худди ўзбеклар каби ўқиб, ишлаб, ўзини ҳурмат қилиб, дуч келган тарихчи билан ётиб кетавермайди.
Иккинчидан, европалашган, замонавий бўлса шундай деб ўйлаб, уларни тўшакка таклиф қилиш, очиқ жойга чиқиб ўпишиб туришга чорлаш ҳамда унга ўзи билан ўпишишни мақтов деб ерга уриш камида шилқимлик, кўпида Жиноят кодексидаги жинсий тажовуз билан боғлиқ бир начча моддаларга таалуқли жиноят бўлади.
Ғарб ва Европада ҳам, Ўзбекистонда ҳам шундай. Замонавийлик, европалашганлик = фоҳишалик деган қоида ҳеч қаерда йўқ. У бу ишни ўз яхши кўрган қизи, хотинига қилса ҳам шундай бўлади. Видеодаги фикрларига қараганда у бу гапни севган қизи ёки хотинига эмас бошқа бир неча қизларга айтган. Умаман олганда, менинг фикримча, замонавийми, анъанавийми, европалашганми, ғирт ўзбекми, аёл киши бокира бўлиш ёки ётиш, ким билан бўлиш ёки бўлмаслигини ўзи ҳал қилиши керак.
Муаллиф бу борада сал ўзини босиб олиб, қарашларини танқидий таҳлил қилиб олса зарар қилмайди деб ўйлайман.
Муаллифнинг ушбу гаплари, ижтимоий тармоқлар энди ривожланган пайтлардаги бир воқеаларни эсга туширди. Ўзини замонавий, ҳатто феминист деб ҳисоблайдиган қизлар аёлларнинг эркинликларини илгари сурганларида айрим айёр ва сурбет йигитлар уларга “бокирамисин ёки йўқми?” деб савол бериб оғзини ёпишга уринишарди. Биринчидан бу савол шахсий бўлиб, қиз унга жавоб берса ҳам, бермаса ҳам худди йигитни доминант позицияга олиб чиққандай бўларди. Қиз жавоб бермаса “Ана жавоб беролмайсан” дейиларди. Жавоб бериб “Ҳа бокираман” деса “Гапларинг амалинга тўғри келмаяпти, нега ўзинг талаб қилган эркинликдан фойдаланмаяпсан, нега ётмаяпсан” дейиларди. Агар “йўқ, бокира эмасман” деса “Ишонмайман, эркин эканлигингни исботла, мен билан ёт” дейиларди. Хуллас, ҳар қандай ҳолатда аёл киши учун таҳқирловчи, ерга урувчи, унинг интим ҳаётини тафтиш қилувчи ушбу оддий бир савол қизнинг оғзини ёпишда жуда фойда келтирарди. Ҳатто саволнинг тузоғига тушиб, йигит билан ётиб қўйиб, оғзи бутунлай ёпилган қизлар ҳам бўларди.
Тарихчи “замонавий қиз”га бераётган таклиф менга ўша тузоқ саволни эслатди. Афсуски, бундай савол ва бундай таклиф аёлларнинг ҳуқуқларини тиклашга эмас, аксинча уларни янада ерга уришга хизмат қилади.
Шундай экан, мен аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлашни истасак, мавзуларни аралаштириб, фикрларни чалкаштириб, яхшилик қиламан деб манманлик билан уларни ерга уриб қўймаслигимиз керак деб ўйлайман.
Муаллифнинг фикрлари ҳақидаги фикрларим уни мизогин, аёлларга қаршидай қилиб кўрсатиб қўйган бўлса узр. Ишончим комилки, аслида ундай эмас. Менимча муаллифнинг фикр билдириш шакли ва у тегиб очмай ўтиб кетган мавзулар сони шундай тасаввур пайдо қилган. Аммо у нотўғри ва тескари самарали фикрларини ҳам тўғирлаб олиши зарар қилмайди.
Хулоса ўрнида, суҳбатни ҳам шакл ва ҳам моҳият жиҳатдан бефойда ва аёлларнинг ҳуқуқларига тескари самарали деб ҳисобласам ҳам, унинг яхши тажриба бўлганлигини таъкидлашим керак. Суҳбатда айтилган фикрлар тўғри ё нотўғри, фойдали ёки бемаъни бўлишидан қатъий назар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади ва барчани ушбу мавзуларда ўйлашга, фикрларини жамлашга ва фикрлар алмашилишига сабабчи бўлди. Шу маънода суҳбатни ютуқ деб аташ ва унинг ташаббускорларига раҳмат айтиш мумкин.
ПС. Суҳбатни тўлиқ кўриш учун ҳавола :
https://youtu.be/RRrWUNEaXB0?si=zEIVmimJdnYo0ws-
Дониёр Рўзметов

👍22❤1
ДАВЛАТНИНГ 126 КИЛОЛИК БОЛАЛАРИ
Хитойда бир бой Zibo Cuju футбол клубини сотиб олади. У клуб бош мураббийига ўзининг 35 ёшли, 126 килолик ўғлини ҳужумчи постига қўйишни буюради. Эркатой ўғил 10 рақамини, жарима тўпларини, пенальтиларни тепиш ва бошқа ҳуқуқларни ҳам олади.
Ёмон натижалари оқибатида жамоа 6-турга келибоқ 2-лигага тушиб кетади…
Мен интернетда чиққан бир воқеанинг қисқа мазмунини ёздим. Воқеа аниқ бўлиб ўтганми, ҳа бўлса, айнан шундай бўлганми, билмайман ва буни билиш менга унчалик қизиқ эмас.
Менга ушбу воқеанинг “қиссадан ҳисса”си қизиқ.
Воқеа бирон соҳага унинг имкониятлари, қўлидан келиш келмаслигига қарамасдан ўз ўғлини олиб кириб қўйигнинг оқибатлари яхши бўлмаслигини кўрсатади. Бундай қарордан фарзандини яхши кўриш бўлмайди. Аксинча, югурадиган ва гол урадиган постга 126 килолик ўғлини қўйиб қўйиш нафақат шу постга муносиб бўлган бошқа ҳужумчиларни бу имкониятдан маҳрум қилади, балки бу ўз жамоасини билиб туриб ўз қўли билан “ўлдириш”, ўз манфаатларига ҳиёнат қилиш эканлигини кўрсатади.
Энди тасаввур қилинг, бирон давлатнинг барча соҳалари, вазирликлари, ҳокимликлари, тепадан пастгача бўлган барча соҳалар “гол урадиган постлар”га ўғли, қариндоши бўлгани, таниш-билиш бўлгани ёки пора бергани учун “126 килолик” номзодларни қўядиган бўлса, ушбу давлатнинг келажаги қандай бўлади?
Бу риторик савол эди.

👍11🔥6❤1
Кўп йиллар олдин бир амаки хотини кийиниб тайёр бўлиб чиқишини кутиб туриш учун машинасини шу ерга қўйган экан…
😄🤣👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😄🤣👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁21👍1
#4унган4унди
Столнинг миллати аҳамиятсиз 🤣👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Столнинг миллати аҳамиятсиз 🤣👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁19👍2
Барчага Наврўз муборак! 🍀🌷🌺
Кўп йиллардан бери ҳақиқий хоразмча “Гўк барак” емаган эдик. Хоразмда кўк барак исмалоқ ёки ялпиздан эмас беданинг энди униб чиққан ниҳолларидан пиширилади ва бунга таъм ва калория жиҳатдан тенг келадигани бўлмайди.
Беда тополмаганимиз учун кўп йиллардан бери баракни исмалоқдан пишириб келаётган эдик. Ниҳоят беда топдик. Наврўзга ажойиб совға бўлди. Болалар ҳам ҳақиқий гўк барак мазасини тотиб кўрдилар.
😋😍🙏

👍18❤7
Популистларга овоз бериш формуласи
“Кўнглимиздаги гапларни айтяпти. Ҳақиқий қўйпарвар шу бўлса керак. Шунга овоз берамиз. Баааааа” 🐑🤣💪👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
“Кўнглимиздаги гапларни айтяпти. Ҳақиқий қўйпарвар шу бўлса керак. Шунга овоз берамиз. Баааааа” 🐑🤣💪👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁11👍4😢3
Бир секунддан кейин бу болажонларнинг луғатлари янги сўкиниш сўзлари билан бойийди 🤣👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁25😱1
Эркаклар маҳорат билан қойиллатадиган ишлардан бири 😂👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁12👍7❤1
Спорт тренерим мени ишлашга руҳлантириш учун “Ичингдаги шерни уйғот” деб маслаҳат берди.
У ичимдаги шерни қандай тасаввур қилганини билмадим-у, ҳар эҳтимолга қарши шернинг расмини улашяпман 😂💪👍

😁27👍1