Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
​​МАШИНАНИ АЁЛДАЙ ҲАЙДАНГ

Кўпинча аёл киши машина ҳайдашни билмайди деган айтилади. Масалан йўлда рулда аёл киши эканлигини кўрса, унинг тез ҳайдамагани, светофорда 2 секунд кейинроқ ҳаракатлана бошлагани ва бошқа ҳаракатлари нуқсон деб кўрилиб “Машина ҳайдаш аёлларга эмас” деб хулоса қилинади. Энг радикал мачолар, қадимчи зомбилар ҳатто аёлларга машина ҳайдашни тақиқлаш керак деб ҳисоблайдилар.

Францияда йўллардаги авариялар бўйча статистикалар чоп этилди. Унга кўра, ўлим билан тугаган аварияларнинг 84%и эркаклар томонидан содир этиларкан.

- Аварияларда ўлганларнинг 84%и,
- Алкогол ичиб машина ҳайдаганларнинг 93%и
- Ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинганларнинг 84%и
- Ва ҳоказолар эркаклар экан.

Шундан келиб чиқиб, ташаббускорлар “Машинани аёлдай ҳайданг” деган шиор остида аҳолини огоҳликка чақиряпти эканлар.

Уларга кўра, “аёлдай ҳайдаш” дегани манзилга тирик етиб бориш дегани экан.

Бу маълумотларга сиз нима дейсиз? Аёллар машина ҳайдашни билмайдиларми?

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
❤14👍4
Женифер Лопесни кўриб ҳатто Эйнштейн ҳам тирилиб келибди. Сиз эса эрингиздан хафа бўласиз 😜😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁16😍2
Илон Маск:
- Хитой ҳеч қачон Тесла машиналарининг копиясини чиқара олмайди.

Хитой : 😂😂😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁14👍6
Бахт келса қўша келади деб тўғри айтишган экан. Лотареяда 125 миллион доллар ютганимдан икки кун ўтиб ҳаётда биринчи марта ҳақиқий севгини топдим.

Севгилим жуда меҳрибон, тақводор. Айниқса менга кўпроқ бу дунё ўткинчилиги ва у дунёнинг боқийлиги, жаннатнинг гўзаллиги, у ерда мендай яхши инсонни 72 нафар хурлар кутиб олишини, менинг улкан тилла қасрларим бўлишини такрор ва такрор айтади.

Шу бахт бўлмай нима? 😍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁33🔥3
УРИНГ, БОЛАНГИЗ АЖОЙИБ ҚУЛ БЎЛИБ ЕТИШАДИ

Яқинда футбол турнирига бордик. Бир қора танли француз ота яхши футбол ўйнаётган ўғлидан кўнгли тўлмай дастлаб унга бақириб турди. У ҳар бақирганида бола қўрққанидан кўзлари довдирарди. Охири ота ўғлини чақириб олиб ҳамманинг олдида калтаклаб, тузукроқ ўйна деб юборди. Ўғли йиғлаб, кўз ёшларини артиб, яна ўйинга тушиб кетди…

Худди шундай ҳолатни араб танишларимда ҳам кузатдим. Бизни ҳам калтаклаб катта қилишган. Ўзбекистонда доим болани уриш мавзуси кўтарилганда ҳатто кўпчилик зиёли деб биладиган айрим инсонлар ҳам болани уришни ёқлаб чиқадилар.

Мулла билганини ўқийди. Чунки бизнинг билганимиз, бизга ўргатилгани, йиллар, асрлар давомида қонимизга сингани, урф-одатларимизга киргани шу.

Чуқурроқ ўрганиб кўрсам, дунёда боласини урадиган давлат ва жамиятлар, боласини ардоқлайдиган давлат ва жамиятлар бор экан. Тўғри, болани уруш глобал муаммо ва у афсусеи барча давлатларда бор. Аммо умумлаштириб олиб қаралганда бола урар ва бола ардоқлар жамиятлар бор экан.
👍8❤2
Мен атайлабдан “боласевар” деб ажратмадим, чунки урадиганлар ҳам, ардоқлайдиганлар ҳам бола севар жамиятлар бўлиб, улар ўзларининг “методлари”ни болаларини севганлари, болаларига яхши бўлади деб ишонганлари учун қўллайдилар.

Болаларини ардоқлайдиган давлатларга тарихан мустамлакачи, қулдор бўлган давлатлар Англия, Франция, Россия ва улар билан урф-одатлари ўхшаш бўлган давлатлар кирар экан. Инглиз, француз ва рус болалари калтакдан кўра меҳр, қўрқувдан кўра журъат, жазодан кўра эркинлик билан катта бўлар эканлар.

Айримлар ҳавас ёки ҳасад қиладиган, дунёни бошқаради деб ҳислбланадиган еврейларнинг сири бу боласини ардоқлаш ҳисобланади. “Еврей она” деган атама бор. Бу дегани еврей онанинг боласи дунёда энг кўп меҳр олади, ҳеч қачон калтак емайди, хўрлик кўрмайди. Фақат мақталади, ширин ва руҳлантирувчи сўзлар эшитади. Шу сабабли у келажакда муваффақиятли инсон бўлиб етишади.

Собиқ мустамлакалар, қуллар макони бўлган ўлкалар, асосан ҳожалари томонидан калтакланган, ғурурлари синдирилган, баданлари калтакланиб натижаларга эришилган ҳудудлардаги одамлар бугунги кунда фаровонликка эришган бўлсалар ҳам болаларини уришни тўғри ва зарур деб билар эканлар.

Қадим замонлардан қулдорлар қуллар итоаткор бўлишлари, ўзларидан қўрқишлари учун уларни урганлар, баданларига озор берганлар. Шунда инсондаги инстинктлар кейинги сафар эгаси айтган ишни қилса яна калтак ейишини инсоннинг онг остига сингдириб борган.

Динларда ҳам одамлар ўз худоларига қулдай итоаткор бўлишлари учун уларни болаликларидаёқ уриб, баданларига озор бериш орқали уларнинг онглари бошқарилган.

Калтак еб, шу орқали ўқиган, натижаларга эришган ва ҳатто буюк ишлар қилган инсон ҳам онг ости инстинклари орқали қултабиат, қўрқоқ ва журъатсиз бўлиб қолаверади.

Армияда “дембел”ларидан калтак еб эзилган “дух”нинг орзуси дембеллик тизимини йўқ қилиш эмас, балки ўзи ҳам дембел бўлиб, духларни эзиш бўлади. Қайнонаси эзган келин ўзи қайнона бўлганида келинини баттар эзиши мумкин.

Калтак еб, хўрланиб катта бўлган болалар ҳам катта бўлгач, “Биз ҳам калтак еганмиз, ўлмаганмиз” деб болаларни калтаклашни ёқлаб, балки ўзи ҳам калтаклаб, ўз боласини қултабиат қилиб юраверади.

Калтакланмаган, болалигидан баданига озор бериш орқали ғурури синдирилмаган, журъат ва яратувчанлик туйғулари ўлдирилмаган, бир иш қилсам урмасмикан, жазолашмасмикан деган ҳадик билан инстинктлари шаклланиб қолмаган болалар инглиз, француз ва русларга ўхшаб эркин бўладилар.

Сиз уларни алкаш, наркоман, маънавиятсиз, чўчқа ва ҳоказолар деб ҳақоратлашингиз мумкин. Аммо ўша алкашлар ўзини дунёда энг зўои деб билиб, биздайларнинг энг зўримизни ҳам писанд қилмайди. Чунки уларнинг ота-оналари уларни империалистик руҳда, қиролдай катта қилган, бизни эса ота-онамиз ҳам, устозларимиз ҳам калтаклаб, қулдай катта қилган. Шу сабабдан, ҳатто катта бўлгач ҳам раҳбарларимиз, ҳокимларимиз, прокурор ва милицияларимиз бизни калтаклайверади. Чунки калтаклайдиган раҳбар ва мулозимларимиз ҳам ўзлари калтакланиб энди калтаклай оладиган мақомга эришган қултабиатлар ҳисобланадилар.

Яна такрорлайман, боласини калтаклайдиганлар, ўқитувчиси ҳам калтаклаши керак деб ҳисоблайдиганлар боласини яхши кўрмайди дегани эмас. Аксинча, улар бу ишни боласини яхши кўрганидан қиладилар. Гап уларга ота-боболаридан (африкаликлар, араблар, бизлар, Осиёдаги кўплаб жамиятлар) қолган қуллик удумларида, замонга мос бўлмаган, инсонни ардоқлаш ўрнига ерга урадиган таълим ва тарбия методларидадир.

Калтак сабабли бизнинг энг камбағалимиздан тортиб, ҳатто давлатимиз тепасидаги раҳбарларимизгача шууримизда итоаткорлик, қултабиатлик бор. Ўзимиздан каттароқ, бойроқ, кучлироқ, савлатлироқ одамнинг кўзига қарай олмаймиз. Чунки бизга ерга қарашни, қўлимизни кўксимизга қўйишни ва эгилишни ўргатишган.

Бирон ташаббус қилмоқчи бўлсак, бирон янгиликка қўл урмоқчи бўлсак, бирон гапни айтмоқчи бўлсак, болаликда еган калтакларимиз кишандай бўлиб бизни тортиб қолади. Бир амаллаб кишанни узиб, журъат қилсак, бизни ҳозир ҳам калтаклаб жойимизга қўйиб қўйишлари, ҳатто уриб ўлдиришлари мумкин.
❤8👍3
Шундай экан, калтак бу жамиятимизнинг, ривожланишимизнинг, эркинлигимизнинг энг биринчи душмани ҳисобланади. Болангизни урсангиз, улар энг яхши қул бўлиб катта бўладилар.

21 асрда глобал замонда яшаяпмиз. Айфон 15 чиқса, хатни каптар орқали учириб юрмай иккиланмай Айфон сотиб оламиз. Мерседес, Тесла машиналари чиқса эшак яхши деб юрмай машиналарни олишга интиламиз. Урф-одатлар ҳам шундай. Уларнинг зўрлари, бизникидан яхшироқлари бор бўлса, “эшак миниб юрмай”, яхшироғини қўллашимиз керак. Болаларимизни калтаклашни оқлаб юрмай уларни ардоқлашни бошлашимиз керак.

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍15❤3🔥2
Жаҳон тиллари, Вуз городок қизлари борми?

131 да юрадиганларга юбориб қўйинглар 😜🚌👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁19❤5👍1
Раҳбариятга муаммоларнинг ҳал қилинганлиги ҳақида ҳисобот беришдан олдин муаммоларни ҳал қилиш жараёни 😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁10😢3
- Дўстларинг 2 та болали бўлди. Сен нега уйланмай юрибсан?
- Яхши қиз йўқ.
- 😂👍

ПС. Яхши қиз йўқ деб уйланмай юрганларга юбориб қўйинглар 😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁7
Audio
👍3
Uch zamon
Audio
Renaud - Miss Maggie (1985)

Femmes du monde ou bien putains
Qui, bien souvent, êtes les mêmes
Femmes normales, stars ou boudins
Femelles en tout genre, je vous aime

Même à la dernière des connes
Je veux dédier ces quelques vers
Issus de mon dégoût des hommes
Et de leur morale guerrière

Car aucune femme sur la planète
N’s’ra jamais plus con que son frère
Ni plus fière ni plus malhonnête
A part peut-être, Madame Thatcher

Femme je t’aime parce que
Lorsque le sport devient la guerre
Y’a pas de gonzesses, ou si peu
Dans les hordes des supporters

Ces fanatiques fous furieux
Abreuvés de haine et de bière
Déifiant les crétins en bleu
Insultant les salauds en vert

Y’a pas de gonzesse hooligan
Imbéciles et meurtrière
Y’en a pas, même en Grande-Bretagne
A part, bien sûr, Madame Thatcher

Femme je t’aime parce que
Une bagnole entre les pognes
Tu n’deviens pas aussi con que
Ces pauvres tarés qui se cognent

Pour un phare un peu amoché
Ou pour un doigt tendu bien haut
Y’en a qui vont jusqu’à flinguer
Pour sauver leur auto-radio

Le bras d’honneur de ces cons-là
Aucune femme n’est assez vulgaire
Pour l’employer à tour de bras
A part, peut-être, Madame Thatcher

Femme je t’aime parce que
Tu vas pas mourir à la guerre
Parce’ que la vue d’une arme à feu
Fait pas frissonner tes ovaires

Parc’que dans les ranges des chasseurs
Qui dégomment la tourterelle
Et occasionnellement les beurs
J’ai jamais vu une femelle

Pas une femme n’est assez minable
Pour astiquer un revolver
Et se sentir invulnérable
A part, bien sûr, Madame Thatcher

C’est pas d'un cerveau féminin
Qu’est sortie la bombe atomique
Et pas une femme n’a sur les mains
Le sang des Indiens d’Amérique

Palestiniens et Arméniens
Témoignent du fond de leurs tombeaux
Qu’un génocide c’est masculin
Comme un SS, un torero

Dans cette putain d’humanité
Les assassins sont tous des frères
Pas une femme pour rivaliser
A part peut-être, Madame Thatcher

Femme je t’aime, surtout, enfin
Pour ta faiblesse et pour tes yeux
Quand la force de l’homme ne tient
Que dans son flingue ou dans sa queue

Et quand viendra l’heure dernière
L’enfer s’ra peuplé de crétins
Jouant au foot ou à la guerre
A celui qui pisse le plus loin

Moi je me changerai en chien
Si je peux rester la Terre
Et comme réverbère quotidien
Je m’offrirai Madame Thatcher
❤2
Агар “Титаник” фильми Ҳиндистонда олинган бўлганида мана қандай бўлган бўларди? 😂👍

PS. Романтикани дабдала қилди бу ҳиндлар 😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁12
Эй гўзал аёллар!

Оилали эркакларнинг қалби қулфланган бўлади. Қанчалик уринманг уни оча олмайсизлар.

Ҳурмат билан! 😜😂🗝️

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁21👍4❤1
​​ДУБАЙ МАЛИКАСИ ЭРИНИ УЧ ТАЛОҚ ҚЎЙДИ

БАА бош вазири, шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактумнинг қизи, Дубай маликаси Маҳра Инстаграм тармоғи орқали эрини “уч талоқ” қўйди.

Гап шундаки, қизлари туғилганидан икки ой ўтиб, куёв тўра Мана бин Муҳаммад бин Рашиднинг ҳиёнатлари тўғрисида миш-мишлар чиққан. Малика балки миш-мишларнинг исботини топган бўлса керакки, эри билан ажрашишнинг мусулмон оламидаги илк оригинал шаклини яратиб берди.

У Инстаграм тармоғи орқали эрига “I divorce you, I divorce you and I divorce you » (Талоқ талоқ талоқ) деб ёзган постини “Сенинг собиқ хотининг деб имзо чекиб якунлаган. Ва бу билан у эрини қизғонадиган кўплаб мусулмон аёлларининг орзусини ўзи мисолида амалга оширган.

Одатда Ислом динида эркаклар “уч талоқ” орқали аёлидан осон ажрашиб кетишлари мумкин. Малика Маҳранинг уч талоғи мусулмон оламидаги аёл эрига берган илк уч талоқ бўлса керак ва бу билан у қайсидир маънода Ислом динида аёллар ҳуқуқлари, гендер тенглиги бооасида ислоҳот олиб кирди деб айтиш мумкин.

Бундан ташқари, Маҳра эрининг Ислом дини тамойилларига кўра 4 хотингача олиш ҳуқуқини топтаб, эри фақат ўзиники бўлишини талаб қилган.

Малика Маҳранинг Инстаграм саҳифасидаги сурат ва лавҳаларга қаралса, у ҳижоб ёки қора қопга ўхшаш паранжиларда эмас, балки дунёвий, балки ўз давлати миллий кийимларида юришини кузатиш мумкин.

Бундан келиб чиқадики, биздаги зомбилардан кўра мусулмонроқ, эътиқодлироқ бўлган Дубай маликаси Ислом динининг ислоҳ қилинган замонавий, инсонийроқ шаклига амал қилар экан.

Нима дедингиз?

ПС. Сурат сизнинг эътиборингизни жалб қилиш учун танланмади. Суратдаги соҳибжамол малика Маҳранинг ўзи бўлади.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
🔥14👍6😁2😱1
Audio
La symphonie des éclairs, Zaho de Sagazan.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
❤2
ПАРИЖ ОЛИМПИАДАСИДА “ЯНГИ СПОРТ ТУРИ”

Маълумотларга кўра, Париж олимпиадасида спортчиларга 300 мингдан ортиқ презервативлар тарқатилар экан. Бу ҳар бир спортчига кунига 2 донадан тўғри келар экан.

Сидней олимпиадасида 70 минг, Лондон олимпиадасида 100 минг дона тарқатилган экан. Париж севги муҳаббат шаҳри бўлиб, инглизлардан ортда қоламизми деб бу рақамларни 3 баробар ошириб юборибди. Натижада спортчилар ўзларининг спорт турлари қолиб, янги спорт тури билан шуғулланишлари хавфи юзага келибди. Энди спортчилар мусобақада чарчаган ҳолда иштирок этса ёки медал ола олмаса, билаверасизки, у бошқа спорт туридан медал олиб олган бўлиши мумкин.

Эҳ Париж, Париж, қўймайсан ҳеч 😍😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁24👍3❤1
Тиниб тинчимаган фотографлар тўлин ой чиққан куни Эйфел минорасига ўрнатилган Олимпиада эмблемаси ораси орқали чиройли суратга олишибди.

Баҳо беринг.

Муаллиф: Грег Мартин.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍11🔥4❤2😍2