ДЗЮДОЧИЛАРИМИЗ КУННИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИЛАР
Бугун дзюдочиларимиз Шукуржон Аминова ва Муроджон Йўлдошевлар ғалаба билан бошладилар.
Иккаласига ҳам навбатдаги босқичларда омадлар тилаймиз. Диёранинг муваффақиятини такрорлаб бизни хурсанд қилсинлар!

👍11🙏10❤1
КЎРМАГАННИНГ КЎРГАНИ ҚУРСИН
Кеча Диёра тарихга кирди. Унинг ғалабаси бутун бир миллат, балки минтақамиздаги халқларни хурсанд қилди, ғурурга тўлдирди. Бундан ташқари, Диёранинг бир иши унга чексиз ҳурматлар келтирди. У рақиби мағлубият шокидан ўзини йўқотиб, тушкунликка тушиб қолган пайтда ўз ғалабасини нишонламасдан, вазиятда ўзини муносиб тутганлиги ҳатто Япония ОАВларида ҳам олқишланди.
Аммо кечадан бери иккита кўнгилни хира қиладиган ҳолат юз бермоқда.
Биринчиси, яна ўша ўзимизнинг зомбинавис диний радикаллар. Улар кечадан бери Диёранинг муваффақиятидан хурсанд бўлиш ўрнига уни бегона эркаклар билан “қучоқлашганликда”, эрини эса “даюсликда” айблаб ёзиб ётишибди. Майли, букрини гўр тузатади. Булар ўзимизнинг ички муаммоларимиз, ўз ичимизда қолаверади.
Аммо иккинчи тоифа одамлар борки, улар юртимизни, миллатимизни шарманда қилаяптилар. Кўрмаганнинг кўргани қурсин. Тарихимизда дзюдодан бир марта олтин медал олиб қолган эканмиз Инстаграмни эгаллаган, қилган ишлари ва ёзган гапларини ота-оналари, яқинлари кўрмайдиган бефаросат, бетарбиялар япон дзюдочиси Абенинг саҳифасига кириб, уни ҳақоратлаб, камситиб, ерга уриб ёзиб ётибди эканлар.
Япон спортчисининг мағлубияти, қайғуси ўзига етмаётганмиди? Уни яна ҳақорат қилиш, камситиб мазза қилиш учун одам қандай мазохист, касал бўлиши керак?
Бу миллатимиз ЧИҚИНДИЛАРИнинг қилган ишидан уялган Диёра Инстаграмда уларни бу ишни қилишни тўхтатишга чақириб пост ёзишга мажбур бўлди.
Ғалаба қозонган Диёра, ҳақорат қилаётганлар бу ғалаба учун бир грамм ҳисса қўшган эмаслар. Пировардида, ғалабадан ҳаволанишга, ўзларини, Диёрани ва миллатимизни шарманда қилиб унинг рақибига алоқага чиқишга ҳақли эмаслар.
Бу гапни уларга биргина Диёра ёки мен эмас, имкон қадар кўпчилик айтиши керак.
Илтимос, бу постни ўқиганлар, зиёлилар, ижтимоий фаоллар, блогерлар, ОАВ вакиллари ва барча яхши инсонлардан ўзлари ҳам изоҳларини қўшиб постни тарқатишни, агар ижтимоий тармоқларда ҳақддидан ошаётганларни кўриб қолсалар қараб турмасдан тартибга чақиришларини илтимос қилиб қоламан.
Биз эртага иш ишимизга, ўз ҳаётимизга қайтамиз. Диёранинг кўзлари ҳали жаҳон ареналарида япон рақибаси ва бошқа спортчиларнинг кўзларига тушади. Ўшанда у бир гуруҳ бефаросатларни деб уялиб юрмаслиги керак.
Диёра, бундайларга эътибор берманг. Ғалаба нашидасини суринг.

👍27❤4😱2🔥1
РУСТАМ ЙИЛИМТИҚ: “Қизингизни спортга берсангиз уни бақувват “портнер”га қўйиб берасиз”
Мана диннинг душмани, давлатнинг душмани, халқнинг душмани, аёлларнинг душмани қандай бўлади аслида. Вояга етмаган қизларниям ҳирс кўзи билан кўради.
Биронта атеист, ғайридин, дунёвий қарашларга эга инсон аёлни, қизингизни, опа-синглингиз, онангиз, келинойингизни жинсий объект сифатида ерга уриб, ҳуқуқларини топтамайди.
Кечагина Диёранинг ғалабасидан бутун халқ, эркакгу-аёл, диндор-у динсиз хурсанд бўлганида бир гала зомбисифат радикаллар чемпионимиз ва унинг оиласини ҳақоратлаганининг гувоҳи бўлиб ажабланган эдик.
Радикаллар қўзиқоринга ўхшаб ердан ўсиб чиқмайди, онасининг қорнидан ўз онасини секс объекти деб ўйлайдиган исқиртмия бўлиб туғилмайди. Уларни мана бу Рустам йилимтиққа ўхшаган “диний пир”лар радикаллаштирадилар.
Биз эса бундай бузғунчи пирларнинг юзини очишдан тўхтамаймиз. Уларга чора кўриш, жамиятимизни аҳлатга айланишининг олдини олишни эса давлатга, органларимизга қўйиб берамиз.
https://t.me/uchzamon

👍22😱2😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Музаффарбек Тўрабоев ярим финалда.
Музаффарбек асли ўзбек курашидан чиққан шекилли. Иккала курашини ҳам кўрдим. Асосан қаддини баланд тутиб тикка туриб курашаркан. Имкон қадар гиламга ётиб курашмасликка интиларкан.
Япон дзюдоси ва ўзбек курашидаги энг асосий фарқлар - дзюдода икки хил - тикка туриб курашиш ва гиламга ётиб курашиш мумкин. Шу сабабли, айрим дзюдочилар ерга ётишгача боришдан қўрқишмайди, ҳатто ерда ётиб курашишни ёқтирадиган дзюдлчилар бор. Ўзбек кураши эса курашчининг қадди букилмаслик, ерга ётмаслик, ҳатто тиззаси ерга тегмасликка асосланганлиги учун курашчилар имкон қадар ерга ётмасликка ҳаракат қилади ва тикка туриб курашишда жуда кучли бўладилар.
Музаффарбекка навбатдаги босқичларда омад тилаймиз ва навбатдаги олтин медални олиб келишини тилаб қоламиз.
Унинг ярим финалдаги рақиби озарбайжонлик Зелим Костоев бўлади.

👍16🔥3😢1
Uch zamon
Музаффарбек Тўрабоев ярим финалда. Музаффарбек асли ўзбек курашидан чиққан шекилли. Иккала курашини ҳам кўрдим. Асосан қаддини баланд тутиб тикка туриб курашаркан. Имкон қадар гиламга ётиб курашмасликка интиларкан. Япон дзюдоси ва ўзбек курашидаги энг асосий…
Жаҳон чепмиони бўлган ёки бошқа улкан мусобақаларни ютган бўлишига қарамасдан бир ёки иккита ғалабадан ўта олмаётган, медал учун курашларда туриб бера олмай ҳеч бўлмача бронза медали ола олмаётган спортчилар кетма-кетлигини кўриб, Диёранинг қилган иши қанчалар қаҳрамонлик эканлигини, унинг медалининг қиймати анча баланди эканлигини ҳис қилиш мумкин.
Медалдан олдинги барча ғалабалар спорт ва жисмоний тайёргарлик махсули, аммо олиналиган ҳар бир медал бу мия, онг ва руҳий кучнинг махсулидир.
Мияси, сабри, ғолиблик руҳи чидаган, туриб бера олган, рақибдан қўрқмаган ва уни енга олган, ақлан ва онг томонлама етукликка эриша олган спортчиларгина медаллар учун курашадилар.
Музаффарбек Тўрабоев озарбайжонлик рақибига ютқазди.
Энди у бронза медали учун курашга чиқади. Рақиби испаниялик (фамилиясидан грузин) Николоз Шеҳаразадишвили бўлади.
Музаффарбекка руҳий ва ақлий ғалаба тилаймиз.

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

👍7😁1
Uch zamon
Жаҳон чепмиони бўлган ёки бошқа улкан мусобақаларни ютган бўлишига қарамасдан бир ёки иккита ғалабадан ўта олмаётган, медал учун курашларда туриб бера олмай ҳеч бўлмача бронза медали ола олмаётган спортчилар кетма-кетлигини кўриб, Диёранинг қилган иши қанчалар…
Музаффарбек Тўрабоев эплади!
Яшавор полвон! Бронза! 🥉
Яшавор полвон! Бронза! 🥉
❤8👍2😁1
Алишер Юсупов бронза учун курашади.
Дзюдода курашмаганлик, курашишдан қочганлик учун 3 та огоҳлантириш олиб, шунинг ҳисобига ютқазиб чиқиб кетишларига чидай олмайман.
Шундан шунга келдинг, 4 йил тайёргарлик кўрдинг. Дзюда 4 минут, Golden score да таҳминан яна шунча давом этиши мумкин.
Майли иппон бўлиб йиқилиб ютқазиб кет, “омади келмади” ёки “рақиби кучлироқ” экан деймиз. Аммо курашмаганинг учун огоҳлантириш олиб ютқазишинг мумкинлигини билиб туриб ҳаракат қилмаслик ношукурлик-да энди. Ўша ерда курашиб, медални олиб кейин чарчоқдан ўлиб қолмайсанми? 🤯
Тўғри, ўзим Алишер қилган ишнинг юздан бириниям қилмаганман ва менга гапириш осон. Бунинг устига ўзим оз-моз дзюдо билан шуғулланиб кўрганим учун унинг нималарни ҳис қилаётганини ва нима учун курашмай огоҳлантиришлар олганинини ҳам тушунаман. Барибир шундай муҳим паллада бундай мағлубият алам қиляпти.
Алишерга навбатдаги баҳсларда омад ва бронза медалини олишни тилаб қоламиз.

👍8😁1
Uch zamon
Алишер Юсупов бронза учун курашади. Дзюдода курашмаганлик, курашишдан қочганлик учун 3 та огоҳлантириш олиб, шунинг ҳисобига ютқазиб чиқиб кетишларига чидай олмайман. Шундан шунга келдинг, 4 йил тайёргарлик кўрдинг. Дзюда 4 минут, Golden score да таҳминан…
Офарин, Алишер!
Қайғуриб, урушиб, охири бронза олиб бердим. 😂
Бронза медал муборак, Алишер! 🥉

😁7👍5
БОКСДА “ТРАНСГЕНДЕРЛАР” : фейк ва нотўғри маълумотлар, бор гаплар ва мужмал ҳолатлар
Парижда бўлиб ўтаётган олимпиада ўйинларида спорт тури бўйича икки боксчининг иштироки муҳокамаларга ва норозиликларга сабаб бўлмоқда. Булар жазойирлик Иман Хелиф ва тайванлик Ю Тинг Линлар бўлиб, улардан иккинчиси бизнинг юртдошимиз Ситора Турдибековага қарши жангга чиқиб ғалабани қўлга киритди.
Бу иккала спортчи ҳақида ҳар ким эшитганига, миш-мишларга қараб турли фикрларни билдирмоқда. Кимлардир уларни олдин ўғил бола бўлиб кейин жинсини ўзгартирган деса, яна кимлардир уларни трансгендерлар деб атамоқда. Тарқалган гапларни умумлаштирса, улар иккаласи эркак киши ва улар аёлларга қарши жанга чиқяпти деб ишониляпти.

❤4👍3
Барча биладиган айрим радикал қатлам вазиятдан фойдаланиб қолиб ушбу воқеаларда “гендер тенглигининг оқибатлари”ни кўрмоқда ва бунда “ЛГБТни қўллайдиган Париж”ни айбдамоқда. Албатта бу тоифадаги одамларда азалдан мантиқ билан муаммо бўлган. Чунки биринчидан икки спортчи эркак ва трансгендер бўлса бунинг гендер тенглиги, яъни эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигига даҳли йўқ. Иккинчидан, олимпиада Париж шаҳрида ўтган бўлса у ерда иштирок этган ҳар бир спортчи билан юз берган муаммога Париж айбдор бўлавермайди. Ваҳоланки, спортчилардан бири мусулмон жахойирлик бўлиб, у рингга кўтарилганида унинг муҳлислари Жазойир ва Фаластин байроқлари билан қўллаб турдилар. Демак, у спортчи билан боғлиқ муаммога на Парижнинг, на еврейларнинг, на массонларнинг, на эътиқоднинг даҳли йўқ экан.
Энди асосий муаммога қайтамиз. Хўш, бу иккала спортчи эркак ёки трансгендерми?
Жавоб: ЙЎҚ. Уларнинг иккаласи ҳам қиз бола бўлиб туғилган ва ҳозирда ҳам ўзларини аёл деб ҳисоблайдиган аёллардир.
Уларни эркак ёки транс деб тарқалган хабарларнинг барчаси ёлғон, фейк ва нотўғри маълумотлардир.
Унда гап нимада?
Гап шундаки, бу иккала споотчида эркаклик гормонлари, жумладан тестостерон ҳажми ортиб кетганлиги билан боғлиқ муаммолар бор. Буни улар хоҳламаган, бу нарса уларда табиий юз беради ва улар бу “табиий” ҳодисанинг қурбонларидирлар.
Ҳаётда эркакларда аёллик гормонлари ортиб кетиб, эркакнинг кўкраги чиқиб, ўзи аёлсифат бўлиб қолган ёки аёлларда эркаклик гормони ортиб кетиб, аёлга соқол ва мўйловлар ўсиб чиққан ҳолатларини кўпчилик эшитган ёки ўқиган.
Бу иккала спортчидаги ҳолат шундай. Уларга эркаклик жинсий аъзоси ўсиб чиқиб, улар эркак ёки транс бўлиб қолган эмаслар. Улар ҳатто қизлар билан катта бўлиб, ўзларини қиз боламан деб ҳисоблайдилар. Фақат улардаги эркаклик гормонлари улардаги кўриниш ва жисмоний хусусиятларини, жумладан мускулларини эркакларга ўхшатиб, ёки шунга яқин қилиб қўйган.
Баъзан эркакшода аёл ва қизлар ўзимизнинг жамиятларда ҳам учраб туради. Ҳамма унинг қиз бола эканини билади, лекин эркаксифат кўриниш ва хусусиятлари сабабли одамлар уларнинг орқаларидан гапириб юришади, лекин жамият олдида уларни аёл деб тан оладилар.
Аслида, бу икки аёлни “эркак” ёки “транс” деган миш-мишларга Газпром ва Россия ҳомийлик қиладиган АИБА ташкилоти сабабчи. У ўтган жаҳон чемпионатида бу қизларни “эркак хромосомалари бор” деб чнмпионатдан четлатган, лекин исботини келтириб бермаган. Менимча келтириб беролмайдиям, чунки бундай тестларни ўтказиш тақиқланганига 20-30 йиллар бўлган.
Хўш, шундай бўлгач, уларни нима қилиш керак?
Бу савол мени ҳам ўйлантирди ва якуний жавобим йўқ.
Бир томондан, табиатан муаммоси борлиги инсон ўз орзуларини амалга оширишига, масалан барча қатори спорт билан шуғулланиш, олимпиадаларда иштирок этиш ва медалларни қўлга киритишга халақит бермаслиги керак. Чунки улар ҳам одам. Эркаклар билан қатнашсин деёлмаймиз, чунки улар эркак эмас, паролимпиадага қаинашсин деёлмаймиз, чунки улар ногирон эмас. Улар аёл, фақат уларда гормонлар билан муаммо бор.
Бошқа томондан, улардаги эркаклик гормонлари миқдори ҳаддан ташқари кўп, яъни уларга допинг даражасида таъсир қилиб, аёллардан яққол устунлик берадиган даражада бўлса, бу мужмал муаммони юзага келтиради.
Футболдаги Пол Погба ҳозир тестостеронини оширадиган гормонли дорилар истеъмол қилгани учун футболдан 4 йилга четлатилган. Чунки у ичган дорилар сабабли унинг организми, мушаклари эркакларникидан ҳам кучлироқ бўлади.
Погба ва юқоридаги икки споричиларнинг фарқи шундаки, Погба буни сунъий қабул қилган. Боксчи қизларнинг организми эса гормонларни табиий ишлаб чиқаради ва улар буни тўхтата олмайди. Шундай бўлгач, уларни Погбага ўхшаб дисквалификация қилиш ҳам адолатсизлик бўлади.
Шу сабабларга кўра, менда ҳозирча муаммога якуний чора йўқ. Мен агар гормонлар миқдори таъқиқиланган моддалар даражасида ёки ундан юқори бўладиган бўлса, адолатсизлик бўлса ҳам бундай спортчиларни иштирок эттирмасликни таклиф қилган бўлардим.

👍5❤3
Акс ҳолда, ҳозир олимпиадада юз бераётганидай, улардаги эркаклик жисмоний хусусиятлари, мушакларидаги куч миқдори бошқа кучсизроқ аёл спортчиларга нисбатан адолатсизликни юзага келтиради.
Хулоса ўрнида, агар сиз у спортчиларни эркак ёки транс деб юрган бўлсангиз нотўғри гапириб юрибсиз. Шу гапга ишониб уларни ҳақорат қилиш ва ерга уриш ҳам нотўғри. Менимча, ҳозирги вазиятда энг кўп азоб чекаётган, босимлар, ҳақоратлар ва таҳдидлар остида яшаётганлар шу спортчиларнинг ўзлари бўлади. Уларнинг ўрнида бўлмаганимиз учун биз буни билмаймиз ва уларнинг ўрнида бўлиш ҳеч биримизга насиб қилмасин.
Шунинг учун ҳиссиётларни бир четга суриб, муаммони бир яқинингиз, балки оила аъзонгиз, балки ўзингизнинг муаммонгиз деб ўйлаб кўриб, унга чора излаб кўринг. Умид қиламизки, бу муаммоларга тез орада чоралар топилади.
Дониёр Рўзметов
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Хулоса ўрнида, агар сиз у спортчиларни эркак ёки транс деб юрган бўлсангиз нотўғри гапириб юрибсиз. Шу гапга ишониб уларни ҳақорат қилиш ва ерга уриш ҳам нотўғри. Менимча, ҳозирги вазиятда энг кўп азоб чекаётган, босимлар, ҳақоратлар ва таҳдидлар остида яшаётганлар шу спортчиларнинг ўзлари бўлади. Уларнинг ўрнида бўлмаганимиз учун биз буни билмаймиз ва уларнинг ўрнида бўлиш ҳеч биримизга насиб қилмасин.
Шунинг учун ҳиссиётларни бир четга суриб, муаммони бир яқинингиз, балки оила аъзонгиз, балки ўзингизнинг муаммонгиз деб ўйлаб кўриб, унга чора излаб кўринг. Умид қиламизки, бу муаммоларга тез орада чоралар топилади.
Дониёр Рўзметов
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
👍10❤3😢3😁1
ДЗЮДО ЖАМОАМИЗДАГИ ХОРАЗМЛИКЛАР
Париж олимпиадасида дзюдочиларимиз муносиб иштирок этиб, ҳозирча Ўзбекистон қўлга киритган 1 олтин ва 2 бронза медални олиб бердилар. Медал олмаган дзюдочиларимиз ҳам мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.
Биз, хоразмликлар учун янада фахрланадиган томони дзюдо жамоамизнинг эркаклар категорияларида ярми, аёллар категорияларида қарийб 100%ини хоразмлик полвон йигит қизлар ташкил қилар экан. Жами 11 дзюдочимиздан 8 нафари хоразмлик экан.
Эркаклар категорияларида 6 полвондан 3 нафари Хоразм воҳасидан :
- 73 кг : Муроджон Йўлдошев
- 81 кг : Шарофиддин Болтабоев (Амударё тумани, Қорақалпоғистон)
- 100кг+ : Алишер Юсупов
Аёллар категорияларида 5 нафар полвон қизларнинг барчаси хоразмлик:
- 48 кг : Ҳалимажон Қурбонова
- 52 кг : Диёра Келдиёрова (Хоразм келини)
- 57 кг : Шукуржон Аминова
- 70 кг : Гулноза Матниёзова
- 78 кг : Ирисхон Қурбонбоева
Ушбу маълумотлар, бир томондан Хоразм воҳаси Паҳлавон Маҳмуд ва достонлардаги Гўрўғли ва Ҳирмондалиларнинг юрти эканлиги бежиз эмаслигини билдиради.
Бошқа томондан, Хоразм диёри инсонларга, жумладан аёл ва қизларига ҳам бирдай инсон сифатида қарайдиган, қизларини ҳам ўғил болаларидай ўқитиб, спорт билан шуғулланишга имкон берадиган дунёвий ва замонавий воҳа эканлигини билдиради.
Менимча, Хоразмда қадимдан илм-фан, санъат ва маданият ривожланган, ҳам олимлар ҳам саркардалар етишиб чиққанлиги хоразмликлардаги ушбу бағрикенглик ва замон билан ҳамнафаслик, жамиятни орқага тортувчи унсурларга берилмаганлик хусусиятлари билан боғлиқдир.
Хоразмликларнинг аёл ва қизларга, келинларига эркаклар билан бирдай қараш, тенгма-тенг имкониятлар бериш одати минтақамиздаги барча ҳудудларга ўрнак бўлса арзийди.
Биз Ўзбекистонимиз ривожига ва машҳурлигига ҳисса қўшаётганимиздан фахрланамиз!

🔥19👍12❤2
Голливуд фильмларидаги ўзга сайёраликларнинг кўзлари Ер сайёрасини мана шундай кўришса керак. Улар нуқул АҚШга келиб тушаверишади 🤖😂👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарвоқе, Диёра Келдиёрованинг чемпионлиги бир тасодиф ёки омад эмас, аксинча у ҳозирда дунёдаги яққол ва ягона чемпион эканлигига яна бир исбот.
Уйиммзга меҳмонлар келиб, дзюдо бўйича жамоавий баҳсларни кузата олмасдан фақат ҳисобларни кўриб ўтиргандим.
Билганим, Канадани 4-0 га ютгач, навбатдаги босқичларда Италия ва Жанубий Кореяга қарши баҳсларда шарафимизни асосан қизларимиз муносиб ҳимоя қилиб, йигитларимиз ютқазиб медалсиз қолгандик.
Натижада Диёра ҳам баҳсларда иштирок этганлиги ва яна бир марта ғолиб бўлганлиги ҳам ёритилмай қолиб кетди.
Бугун Диёранинг рақиби ким бўлган экан деб қизиқиб кўргандим. У кореялик амалдаги жаҳон чемпиони Мими Ҳуҳ бўлган экан. Бу курашда ҳам Диёра яққол устунлик қилиб, рақибининг қўлини “калит” усулида олиб, мағлубиятини тан олдириб ютган экан.
Шундай қилиб, Диёра дунёга ҳукмронлигини ўрнатиш учун 3 нафар олимпиада чемпионлари ва амалдаги жаҳон чемпионини енгиб, енгиш мумкин ва керак бўлган барча рақибларини ҳалол ютиб, ўзининг тенгсиз эканлигига шубҳа қолдирмади.

👍32❤9🔥2😍1
Олға Иман Келиф! 🥊💪🥇
Илгари Иманни танимасдим, кимлигини билмасдим, менга қизиқ ҳам эмасди. Кўпчилик пода қўйларга ўхшаб бир тарафга қараб чопиб, марашни бошласа мен одатимга кўра гап нимадалигини билиб кейин хулоса чиқариш учун маълумотни яхшилаб текшириб кўраман.
Агар иштонини бошига кийиб шайтонлаётганлар икки тоифадаги зомбилар - арабқуллар ва путинқуллар бўлса, маълумотни 7 марталаб текшираман.
Хуллас, текширувлар шуни кўрсатдики, Иман зомбилар айтаётган монстр, маҳлуқ, транс ва эркак эмас, бу воқеаларда жабрдийда экан. Ҳақиқатни юзага чиқариш учун ақли, фаросати жойида бўлган ҳамма ҳаракат қилиб кўрди. Олимпия қўмитаси тушунтириш берди, ОАВлар маълумотларни элакдан ўтказиб, бор гапни айтди, зиёлилар ва ўқимишлилар вазиятни таҳлил қилиб тушунтирди, Иманнинг отаси видео чиқиш қилиб, қизининг туғилганлик гувоҳномаларигача кўрсатди. Иманнинг иштонини ечиб кўрсатмагани қолди холос.
Аммо гапни гапир уққанга деганларидай, зомби ўз номи билан зомби. Уни фақат гўр тузатади.
Бир ожиза жабрдийдани зомбиларга оёқости қилдириб қўйиш ақли бор одамга тўғри келмайди.
Бугун биринчи марта унинг ярим финал ўйинини кўрдим. Кўрдим ва муҳлислик қилдим. Бир боксчидай жанг қилди. Уни енга олмаганларга арпа уни баҳона.
Унга финалда ҳам омад тилайман ва зомбилар куйиб ўлиши учун ҳам олтин медал олиши учун муҳлислик қиламан. У фақат рақиби устидан эмас, балки Путин, унинг ташкилоти АИБА, путинқуллар, диний радикаллар устидан ғалаба қозонсин ва ўзи, ота-онаси, юрти Жазойирга чемпионликни олиб берсин.
Олға Иман! 🥊🥇💪
ПС. Суратларда Эрон маликаси. Унинг гўзаллигига ошиқ бўлиб, совчи қўйиб, рад жавобини олган 13 ошиғи ишқ дардида ўзларини ўлдирганлар.

👍9😁7🔥2❤1
Uch zamon
Олға Иман Келиф! 🥊💪🥇 Илгари Иманни танимасдим, кимлигини билмасдим, менга қизиқ ҳам эмасди. Кўпчилик пода қўйларга ўхшаб бир тарафга қараб чопиб, марашни бошласа мен одатимга кўра гап нимадалигини билиб кейин хулоса чиқариш учун маълумотни яхшилаб текшириб…
Иманннинг кичкина пайтидаги суратлари.
👍18
Uch zamon
Олға Иман Келиф! 🥊💪🥇 Илгари Иманни танимасдим, кимлигини билмасдим, менга қизиқ ҳам эмасди. Кўпчилик пода қўйларга ўхшаб бир тарафга қараб чопиб, марашни бошласа мен одатимга кўра гап нимадалигини билиб кейин хулоса чиқариш учун маълумотни яхшилаб текшириб…
А на ОИ - первый большой скандал. Я бы прошёл мимо, но очень уж занятная получается история. Многоуровневая, многослойная. Люблю такое. Показывает, как порой сложна жизнь, и почему её никак не получится расписать двумя красками.
Скандал случился в женском боксе. Алжирская спортсмена Иман Хелиф в 1/8 финала за 46 секунд победила итальянку Анджелу Карини. Без нокаута. Карини расплакалась, отказалась продолжать бой и проигнорировала протянутую руку соперницы.
Почему? Потому что считает Иман Хелиф мужчиной. Не без оснований, конечно. Международная боксёрская ассоциация, IBA (она же AIBA), именно за это дисквалифицировала Хелиф на Чемпионате мира в 2023 году, а уже в этом полностью отстранила от соревнований. Но Олимпийскому комитету IBA не указ (у них сложные отношения, но об этом ниже), так что это отстранение было проигнорировано. По правилам ОИ, Хелиф - женщина.
Проблема в том, что Иман Хелиф - не трансгендер. Во всяком случае, по той информации, что нам более или менее достоверно известна, она действительно родилась женщиной. В смысле - со всеми половыми признаками женщины. Поэтому обычный тест на половую принадлежность, на который ориентируется Олимпийский комитет, подтверждает её официальный пол. Она - женщина. А следовательно, имеет право выступать в соревнованиях для женщин.
У Иман то, что называет "расстройство полового развития" (DSD). Её организм содержит XY-хромосомы, и как следствие, у неё высокий уровень тестостерона. Именно эти два параметра исследовали в IBA перед дисквалификацией.
Дополнительная сложность состоит в том, что в Алжире операции по смену пола запрещены, под запретом даже гормональная терапия, так что у Хелиф нет даже теоретической возможности привести своё внешнее состоянии в соответствие с внутренним. Кроме того, алжирская федерация, вообще, с гневом отрицает любые обвинения в том, что у Хелиф есть проблемы с гендерной идентичностью.
---------------
Если ситуация вам уже кажется сложной и запутанной, то погодите. Давайте расскажу, что не так с IBA, на которую теперь все ссылаются, прямо или косвенно, от Джоан Роулинг до Илона Маска. Одна из главных проблем IBA - то, что это откровенно пророссийская ассоциация, я бы даже сказал внутрироссийская. Возглавляет её Умар Кремлёв - это, как вы можете догадаться, псевдоним, на самом деле его фамилия Лутфуллоев. И своей деятельностью Кремлёв свой псевдоним оправдывает целиком и полностью - вплоть до членства в небезызвестном байкер-клубе «Ночные волки».
Свой нынешний пост Кремлёв занял в декабре 2020-го. К тому моменту в МОК уже приостановили деятельность IBA "из-за нарушения требований МОК в плане финансов, управления, судейства и этики". Уже в апреле 2021-го (!) генеральным спонсором IBA внезапно стал "Газпром", а ещё через несколько месяцев Кремлёв объявил, что погасил все долги, о которых говорили в МОК (они превышали 20 млн долларов).
В ответ МОК инициировал расследование деятельности IBA. Это расследование, которое возглавлял канадский адвокат Ричард Макларен, показало, что IBA манипулировало результатами матче на ОИ в Бразилии и на многих последующих соревнованиях. В IBA результаты расследования, естественно, не признали.
Самый огонь, как вы понимаете, начался в 2022-м. Во-первых, Кремлёв перенёс большую часть деятельности IBA из Лозанны в Москву. Во-вторых, отказался отстранять российских и белорусских спортсменов от соревнований. И более того - отстранил национальную боксёрскую федерацию Украины, после чего потребовал, чтобы украинские боксёры на соревнованиях IBA выступали под нейтральным флагом!
В мае Кремлёв переизбрался на пост руководителя IBA. Ну, как "переизбрался". Его единственный конкурент, нидерландец Борис ван дер Ворст, был попросту снят с выборов за "агитацию вне электорального периода". Позже Спортивный арбитражный суд отменил это решение. Но проводить новые выборы в сентября IBA отказалась!
В 2023 году федерация бокса США объявила, что будет бойкотировать любые турниры под эгидой IBA. Позже к ним присоединились федерации Польши, Швейцарии, Нидерландов, Великобритании, Ирландии, Чехии, Швеции и Канады.

👍2🔥1
Uch zamon
Олға Иман Келиф! 🥊💪🥇 Илгари Иманни танимасдим, кимлигини билмасдим, менга қизиқ ҳам эмасди. Кўпчилик пода қўйларга ўхшаб бир тарафга қараб чопиб, марашни бошласа мен одатимга кўра гап нимадалигини билиб кейин хулоса чиқариш учун маълумотни яхшилаб текшириб…
В ответ IBA начала создавать в этих странах альтернативные организации, чтобы принять их в свои ряды. Итогом всего этого в июне прошлого года стало лишение IBA статуса организации, признанной МОК.
Теперь вы понимаете, какие люди обвинили (фактически голословно, никаких конкретных доказательств представлено не было, никакие результаты тестов и анализов не обнародованы) Иман Хелиф в том, что она - мужчина.
Источник: Элмир Валеев

❤2😱2👍1