Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
#КунАнекдоти !

Мактабда математика дарси бормокда. Ўқитувчи савол беряпти :

- Бир отряд пионер йўлда бораяпти. Ярми оқ кўйлакда, ярми кўприкдан йиқилиб тушибди. Менинг дадамнинг ёши нечада ?
- 67 да.
- Тўғри, қаердан билдинг ?
- Чунки менинг дадам тракторчи...

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"ҲУЖАЙРА.УЗ" КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГЛАР!

"Уч замон" каналини очганимда ыеч иккиланмасдан, ҳатто ўзимга ҳам айтмасдан канал ҳақида муаллифлик канали, "Ҳужайра.уз"да ўз ўқувчиларига тавсия қилган инсон ихтиолог олим Бахтиёр Шералиев бўлади. Бахтиёрнинг тавсиясига кўра каналимга қўшилган ўқувчилар менинг ҳам энг фаол ўқувчиларимдан бўлиб келмоқдалар.

"Уч замон" ўқувчилари орасида Бахтиёрни ёки "Ҳужайра.уз"ни билмайдиганлар бор бўлиши мумкин.

Телеграмда каналлар сони жуда кўп ва улардан 90%и ҳайпга ихтисослашган пўчоқ каналлар ҳисобланади. Қолганларининг аксарияти эса кундалик воқеаларнинг шарҳловчиларидирлар. Қўрқмасдан ўз мутахассислик соҳаси бўйича илмий, маърифий ва амалий канал очишга журъат қилган инсонлар кам.

Бахтиёр Шералиев шу ишга журъат қилиш билан бирга, уни муваффақиятли амалга ошириб келаётган инсонлардан бири бўлади. Мен сизларга "Ҳужайра.уз" каналини тавсия қиламан.

Каналга уланиш учун ҳавола: https://t.me/hujayrauz

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Марказий Осиё Иттифоқи : МИЛЛИЙ ЎЗЛИКЛАР НИМА БЎЛАДИ ?

Париж шарқ тиллари ва цивилизациялари кутубхонасида Марказий Осиё давлатлари республикаларида чоп этилган китобларни каталогга киритишдан олдин уларнинг мазмунини билиб олиш учун варақлаб, яхшилаб қараб чиқар эдим. Шунда 1991 йилдан кейин 5 республикада чоп этилган "Тарих" китобларини бирма-бир солиштириб, марказий осиёликлар, яъни бизларни "Миллий ўзлик чемпионати" ўйнаётган спортчиларга ўхшатардим.

Гап бир умумий тарих, айни сулола ва давлатлар ва бир хил номдаги воқеалар ҳақида борардию, лекин ҳар бир давлат уларни ўз давлати тарихига "миллий" қилиб мослаб олган бўларди.

Ҳеч кимни хафа қилмаслик учун мисоллар келтирмайман, аммо 5 республика чоп этган китобларни ўқиган одам ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини била олмай, бемалол бизларнинг барчамизни ёлғончиликда айблаши мумкин эди. Соддалаштириб айтганда, отасидан қолган бир уйининг 5 та алоҳида хонасида яшайдиган 5 ака-ука ўша уйда яшаган ота-боборларини "ФАҚАТ МЕНИНГ БОБОМ", улар қилган ишларни "ФАҚАТ МЕНИНГ БОБОМ ҚИЛГАН ИШЛАР" деб талашаётгандай эди...

Мақолани Телеграфда ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Milliy-ozliklar-nima-boladi-06-03

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИТТИФОҚИ" ҒОЯСИ БЎЙИЧА ЧОП ЭТИЛГАН МАҚОЛАЛАР РЎЙХАТИ !

"Марказий Осиё иттифоқи" ғоясининг турли жиҳатларини мақолаларда ёритиб боряпман. Фақат мақолалар турли саналарда чоп этилганлиги учун уларни топиш учун қидиришга тўғри келади.

Мақолаларни топишни осонлаштириш учун уларни "Телеграф"да бир сахифага жамладим. Янги мақолалар чоп этилганда рўйхатни тўлдириб бораман.

Мақолалар рўйхати қуйидаги ҳаволада : https://telegra.ph/Maqolalar-royxati-06-03

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

Афандининг хотини очкўз ва очофат экан. Қаерга меҳмонга борсалар, дастурхондаги барча нарсалардан ейвериб нуқул афандини уялтирар экан. Бу афандининг жонига тегиб кетибди ва хотинига дебди : "Бугундан бошлаб бирон жойга меҳмон борадиган бўлсак, дастурхондан ҳеч нарса олиб емайсан. Агар бирон нарса егинг келадиган бўлса, менга айтсанг, ўзим олиб бераман. Келишдикми?". "Келишдик" дебди хотини.

Бир куни улар яна меҳмонга боришибди. Боришлари билан афандининг хотини дастурхондаги ноз-неъматларни кўриб, кўзлари чақнаб кетибди. Кейин афандига қараб "Б" дебди. Афанди дастурхонга қарабди. Қараса, дастурхонда "Б" ҳарфи билан келадиган ҳеч нарса йўқ эмиш. Кейин "нима у Б?" деб хотинидан сўрабди. Хотини "Беченье" дебди. Афандининг жаҳли чиқибди, лекин меҳмонда бўлганликлари учун хотинига печеньедан битта олиб берибдида "Буни "беченье" эмас "печенье" деб айтилади" деб тушинтирибди.

Бироздан кейин хотини афандига қарабдида "Я" дебди. Афанди дастурхонга қараса, "я" билан келадиган ҳеч нарса йўқ эмиш. Кейин хотинига қараб, "нима у "Я" деса, хотини тиржайиб " яна беченьееее" дермиш! 😜🤣

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Мустақиллигимизни қўлдан бой бермай турайлик!

... 2018 йил 1 май куни Францияда "Халқаро меҳнаткашлар куни" муносабати билан бўлиб ўтган намойишлар бўлиб ўтади. Эммануэл Макроннинг яқин маслаҳатчиларидан бири, унинг сафарларини ташкил қилишга масъул бўлган Александр Беналла намойишлар пайтида полицияларга буйруқ бериб намойишчиларни калтаклаттиради ва унинг ўзи ҳам бир нечта намойишчиларни калтаклайди. Бу ҳодисани намойишчилар телефонларига ёзиб оладилар.

Дастлаб видео овоза бўлмайди. Июл ойида кимдир видеони ижтимоий тармоқларга чиқариб юборади ва мавзу Франциядаги "тренд" мавзуга айланади. Халқ ва айниқса мухолиф партиялар Макрондан Беналлага нисбатан чора кўришни талаб қиладилар. Ўша пайтда бор йўғи битта ҳодиса бор эди ва Беналлага номига бўлсада маъмурий чора кўрилса кифоя эди. Шу билан энди ёнган олов ўчган ва барчаси изига тушган бўлар эди. Аммо муваффақиятларидан маст бўлиб юрган Макроннинг кибри (ёки бошқа сабаблар) бунга йўл қўймайди. Макрон нафақат Беналлага чора кўрмайди, балки у бутун халқни ва сиёсий рақибларини беписандлик билан игнор қилишда давом этади...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Mustaqillikni-bermay-turaylik-06-04

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Кара жорго", қозоқ халқ ашула ва рақси 😍👍

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
КАПТАР ТУФАЙЛИ ЖАРИМАДАН ҚУТУЛИБ ҚОЛИБДИ!

Уни буни қўйинглар! Германиянинг Виерсен деган жойида бир ҳайдовчи тезлик 30 қилиб белгиланган жойда соатига 54 км тезликда ҳайдаб бораётган экан радарга тушибди. Фақат радар суратга туширган пайтда машинанинг олдидан каптар учиб ўтиб айнан ҳайдовчининг юзини яшириб қолибди.

Немис полициячилари эса "Майли, омади бор экан" деб ҳайдовчига у тўлаши керак бўлган 105 еврони тўлаттирмайдиган бўлишибди. Улар ҳайдовчини машинанинг номери орқали топиб олсалар ҳам бўлар эди, лекин улар тақдир берган имкониятни ҳайдовчига ҳадя қилишга қарор қилишибди. Улар бу ҳақда ўзларининг Фейсбукдаги саҳифаларида пост қилиб, омадли ҳайдовчини келажакда бу берилган имкониятдан тўғри хулоса чиқаришга чақиришибди.

Сизнингча бизда ҳайдовчига шундай имконият беришган бўлармиди ?

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4-ҲОКИМИЯТГА ЎЗ ҲОКИМИЯТИНИ БЕРИШ КЕРАК!

Журналистлик дунёдаги энг хавфли ва нозик касблардан бири. Улар икки ўт орасида меҳнат фаолиятларини олиб борадилар. Агар улар ҳокимиятни танқид қилсалар ҳокимиятнинг тазйиқи остида қоладилар, агар танқид қилмасалар халқнинг таъналари остида қоладилар.

Шундан келиб чиқиб, улар олтин ўрталиқни топишлари ёки ўз ҳаётларини хавф остига қўйишлари керак бўлади.

Журналистика 4-ҳокимият дейилади. Бу амалий таъсирга эга бўлган норасмий мақом ҳисобланади. Амалий фойдаси бўлгач, журналистлар 4-ҳокимият бўлишларига имкон яратиш керак деб ҳисоблайман.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
БЕРЛИН ДЕВОРИ.

Германия мана шу девор билан шарқий ва ғарбий Германияларга бўлиб қўйилган бўлган. Ҳозир бу деворнинг қолдиқлари бўлиниш, деворлар билан ажратиш яхши эмаслигини билдирувчи рамз бўлиб турибди.

ПС. Бу суратни Берлинга борганда туширган эдим.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ТАНИШИНГ, МОЛОССИЯ РЕСПУБЛИКАСИ.

Бу қайси давлатнинг байроғи эканлигини топдингизми? Йўқ, бу чала ясалган Ўзбекистон байроғи эмас. Бу Молоссия республикаси деб номланган виртуал республиканинг байроғидир.

Республика 1977 йилда ташкил топган Буюк Вулдстейн республикасининг ўрнида 1999 йил 3 сентябрь куни ташкил қилинган бўлиб, АҚШнинг ичида анклав ҳудудда жойлашган. Майдони 5300 метр квадрат. Расман конституцион демократик республика, амалда ҳарбий диктатура ҳисобланади.

Бир умрлик президенти Кевин Бо (Baugh). Пойтахти президент номидан келиб чиқиб Баугстон. Республикада расман 4 фуқаро, Кевин Бо, унинг аёли ва иккита фарзанди бор. Қўшимча қабул қилинган фуқаролар билан жами 20 фуқаро, 4 та ит, мушук ва қуёнлар бор.

Ана шунақа гаплар!

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
РАНГДОШ БАЙРОҚЛАР!

Ўзбекистон, Сьерра-Леоне ва Молоссиянинг байроқларида кўк, оқ ва яшил ранглар горизонтал йўл-йўл шаклда жойлашган.

Сьерра-Леонедаги ранглар, Ўзбекистон ва Молоссиянинг байроқларининг рангларига тескари равишда тепадан пастга яшил-оқ-кўк бўлиб жойлашган.

Ўзбекистон байроғида рангларни қизил чизиқлар ажратиб туради ва ярим ой ҳамда 12 та юлдуз ҳам бор.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"Ўзбек халқининг тақдирини ўз тақдиримдан ажратиб қаролмайман...

Кўҳна Византия қадим русга қандай таъсир кўрсатган бўлса, қадим ўзбек адабиёти Марказий Осиёга шундай таъсир этган".

(Чингиз Айтматов)


"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
МАЙДОНА КЕЛГИН!!!

Минг йиллар ичида тарихингдир бор.
Осиё уйингдир, ватан бетакрор.
Ғанимлар домига тушмагин зинҳор.
Ғафлат уйқусидан уйғона келгин.
Бирлашмоқ йўлида майдона келгин.

Тожигим Фирдавсий тўнини кийиб.
Навоий боғига киргин суюниб.
Қалбингда оғалар меҳрни туйиб.
Спитамен каби туғёна келгин.
Бирлашмоқ йўлида майдона келгин.

Қирғиз Ўзбегимга минг йиллик йўлдош.
Ўғузхон ўғлидир икки қариндош.
Оғаларни ёв деб бўлмангиз бевош.
Ғафлат уйқусидан уйғона келгин.
Бирлашмоқ йўлида майдона келгин.

Қозоғим Қобланды ботирларинг бор.
Ўзбек Қўнғироти сенда ҳам бисер.
Бизмиз дўмбирада асли икки тор.
Ғафлат уйқусидан уйғона келгин.
Алпомиш ботирим майдона келгин.

Туркманим пойинга тушай пояндоз.
Махтумқули шеъри менга ҳам мерос.
Саманингни миниб қўлга олиб соз.
Ғафлат уйқусидан уйғона келгин.
Салжуқий Бекларим майдона келгин.

Ўзбегим бизларга келди замона.
Фитналар занжирин отгин ҳар ена.
Дўстларинг ёнида тургин мардона.
Ғафлат уйқусидан уйғона келгин.
Бирлашмоқ йулида майдона келгин.

Ғанимлар қўлида қолмасин бу эл.
Фитналар домида сўлмасин бу эл.
Осиё шерлари кел ёнимга, кел.
Ғафлат уйқусидан уйғона келгин.
Беш Арслон бирлашиб майдона келгин!

Темурмалик.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИТТИФОҚИ ва ЕВРОПА ИТТИФОҚИ.

Баъзан "Европа Иттифоқи" деганда 27 давлат эканлигига (Англия чиқиб кетганидан бери) қараб жуда улкан ҳудудларда жойлашган бир ташкилот кўз олдимизга келади. Аслида эса, иттифоқнинг ҳудуди Марказий Осиёнинг ҳудуди билан қарийб бир хил.

Шундай айни ҳудудларда Европада Марказий Осиёдан кўра олти баробардан кўп аҳоли истиқомат қилади.

Марказий Осиё минтақасидаги табиий бойликлар ва мавжуд имкониятлар ҳисобга олинса, "Марказий Осиё иттифоқи" ўз аҳолисини бемалол боқиш қувватига эга эканлигини тасаввур қилиш мумкин.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon