Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Мадҳия энг кучлиларни ҳам йиғлатади барибир! 🇺🇿🍾👏
❤9🔥6😁1
1. Қизларнинг тасавуурида турмушга чиққандан кейинги эри
2. Қизларнинг турмушга чиққандан кейинги эри.
😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁7😢3
Сизнингча, Олимпиада очилиш маросимида кўзлари фақат ЛГБТларни, Франция деса фақат трансгендерларни кўрадиганлар Парижда бўлиб ўтаётган грек-рим кураш мусобақаларидаги “жазолаш” ҳолатини кўриб бузуқ ҳаёлларига яна нималар келади? 😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁12👍1
Акбар Жўраееев! Кумуш! 🥈

Ҳақиқий чемпион шундай бўлади. Кумуш олганига юпатиб бўлмаяпти. Олтиндан бошқасига кўнмайдиган менталитет!

Ғалаба муборак, чемпион! 🍾👏
👍18🔥3
Разамбееек Жамалоооов! Олтииин! 🥇

Кучлиларнинг кучлиларини енгиб финалга етиб келган эди. Финалда япон курашчисини янчиб ташлаб ғалаба қозонди!

Ураааа! 🍾👏
🔥15👍1
🥇🥇🥇🥇🥇🥇
+
🥈
+
🥉🥉🥉
=
🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅

Ҳозирча! 🍾
🔥9❤1
Айрим медаллар пешона тери билан олинади. Буниси қон кечиб қўлга киритилди.
Таъми янада тотлироқ бўлади! 👏
😱4👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасанбойнинг ғалабасидан кейин бокс бўйича тренеримиз Тўлқин Қиличевнинг юраги ҳуруж бериб қолибди. 😭

Яхшиямки, шу атрофда инглиз делегацияси шифокорлари бор экан биринчи ёрдам кўрсатиб, ўлимдан сақлаб қолишибди.

Ҳозир касалхонада муолажа оляпти экан ва аҳволи яхши экан. 👍

Тезроқ тузалиб, кўрмагандай бўлиб кетишига тилак билдирамиз! 🙏
🙏15😱1
Абдумалик Халоқооооов! Навбатдаги олтин! 🥇

Урааааа!

Қирғиз бауримизга ҳам кумуш медал муборак! 🥈 Тарихга кирди!
👍9🔥3😁1
Светлана Осиповаааа! Кумуш! 🥈

Тарихимиздаги 3-олимпик медални келтирган аёл! 👏🍾
🔥6👍2😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Светлана, истараси иссиқ спортчимиздан раҳматлар! 👏🙏

ПС. Абдурашид Одилов каналидан олинди.
❤13👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноҳақлик бўлди, ўйин тугаган эди деб тарқатилаётган видеони секинлаштириб қайта ва қайта кўрдим.

Афсус, тугамаган экан.

Ҳар бир маълумотни кўр-кўрона тарқатишдан олдин шундай текшириб кўриш керак.
❤4👍1😁1
Навбатдаги АФСОНА! Баҳодир Жалолооооов! 🥇🥇

5 та финал, 5 та олтин!

Темур қиличи етмаган жойни,
Бокс билан олди Ўзбегим! 👏🍾
🔥14👍3😁2
Ҳозирча медалларимиз сони:

🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇
🥈🥈
🥉🥉🥉
Жами:
🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅

Ураааа! 🍾
🔥7🙏1
Uch zamon
Ноҳақлик бўлди, ўйин тугаган эди деб тарқатилаётган видеони секинлаштириб қайта ва қайта кўрдим. Афсус, тугамаган экан. Ҳар бир маълумотни кўр-кўрона тарқатишдан олдин шундай текшириб кўриш керак.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана бу ерда видеонинг тўлиқроғи бор экан.
Рақибга 3 очко келтирган зарба ҳақиқатдан 00:00 бўлгандан кейин берилган экан. Барчаси тез ва милли секундлар ичида юз бергани учун ҳакам ҳали жангни тўхтатиб улгурмагани учун у ҳисобга олинган экан.

Бу билан мен юқоридаги хатоимни тўғирлаб қўйяпман.

Якуний натижага келсак, бу зарба рақибга 3 очко келтирганда ҳисоб 3-3 бўлди. Якуний қарор эса умумий ҳолат ва фаоллик учун берилди. Таэквондода тенг бўлиб қолса фаолликка қараб ҳакам ғолибни кўрсатади.

Афсуски, Светлана чарчагандир балки нофаолроқ эди ва бу унинг зарарига ишлади.

Нима бўлганда ҳам кумуш медал биринчисига ёмон натижа эмас. Ишончим комилки, таэквондочимиз кучли бўлиб қайтади ва Диёрага ўхшаб рақибидан реванш олади.
👍13😢4
ЭлГэБэТэ дейсизми, тРанс дейсизми, бошқа дейсизми, муҳаббат шаҳри Париж биз учун омадли ва файзли келди.

Ким не изласа топқусидир.

Биз медаллар ва эзгуликлар изладик ва топдик! 🥇🍾💐

Салбийлик излаганлар ҳам хафа бўлиб қолмадилар!
👍22🔥9❤2
​​206-82-62=13. ОЛИМП ЧЎҚҚИСИГА ЙЎЛ ФОРМУЛАСИ.

Париж олимпиадасида 204 давлат вакиллари иштирок этди. Плюс, қочоқлар жамоаси ва нейтрал спортчилар жамоаси. Жами : 206.

Шулардан бор йўғи 82 жамоа медаллар олишга муваффақ бўлди. Яъни 124 давлат вакиллари умуман медал ола олмади. 75 давлат ҳеч қачон медал олмаган. Кап Верде ва Албания каби давлатлар ўз тарихларида илк медални (шуям бронза медали) қўлга киритдилар.

Медал олган давлатлардан фақат 62 тасигина олтин медал ола олди.

Ушбуларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон спортчилари қўлга киритган ғалабаларни бемалол тарихий деб аташ мумкин. Айрим давлатлар 1 ёки бармоқ билан санарли сондаги спортчилар билан иштирок этдилар. Ўзбекистон 90 нафар спортчи билан иштирок этди.

Бу дегани, Олимпиада ўйинларида иштирок этишнинг ўзи ҳам машаққатли йўл ва шунинг ўзи бир медалдай гап.

Кеча бир аҳмоқ юртдошимиз олимпиадада муносиб иштирок этган, аммо медал ололмаган бир спортчимизни ҳақоратлаб ёзганини кўриб қолдим. Ўзи спортчи қилган ишнинг мингдан бирини қилган ёки йўқлигиги сўрасам буни қиёматда билишимни айтиб, кейин мени ҳам ҳақоратлашга ўтди.

Бели оғримаганнинг нон ейишини кўр деб шуни айтадилар. Юртимиз номидан олимпиадага борган спортчи борки, улар қитъа, жаҳон чемпионатларида, халқаро турнир ва мусобақаларда муносиб иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллаб, умрларини шунга бағишлаб, олимпиадага йўлланмани қўлга киритганлар. Агар осон бўлганда, 206 мамлакат ҳар бир спорт турининг ҳар бир категорияси бўйича спортчиларини юбориб, олимпиада ўйинлари бир йил давом этган бўлар эди.

Олимпиада ўйинларига фақат зўрларнинг зўрлари боради. Уларнинг орасида муносиб ўрин эгаллаш осон бўлмайди.

Яна бир жиҳат. Медаллар жадвалининг юқори қисмини бой, ривожланган ва барча имкониятлари бор давлатлар эгаллаган. Уларнинг қаторида бўлиш учун улар қатори тизимли ривожланишни йўлга қўйиш ва спортчиларда ғолиблик менталитетини ярата олиш талаб этилади.

Юқоридаги барча рақамлар ва параметрлар ҳисобга олинса, Ўзбекистоннинг Париждаги натижаларининг қиймати қанчалар баланд эканлиги ойдинлашади.

206 қўмита орасида 13-ўринни эгаллаш, 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритиш бу мисли кўрилмаган муваффақият ҳисобланади. Бунга олимпиадада муносиб иштирок этган, медалга озгина етмай қолган, омади келмаган, ҳакамлик қурбони бўлган ва бошқаларни ҳам қўшсак, биз натижалардан фақат хурсанд бўлишимиз керак!

Мен барча чемпионларимизни муборакбод этаман ва миллий делегациямизнинг барча иштирокчиларига, ҳатто футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман!

Ураа! 🍾💐👏
👍24❤7🔥2
Диққат.

Кўнгли нозиклар, боши кесилган қиролича, маърифатпарвар аёллар ва яланғоч эркаклар чиқиб қолишидан қўрқадиганлар бугун олимпиаданинг ёпилиш маросимини кўрманглар.

😜😂👍
😁17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазиримизнинг аҳволи шу бўлгандан кейин халқнинг оми қатламидан хафа бўлмасак ҳам бўлар экан.

1. Эркак киши аёл кийимини кийиб чиқмаганлиги, у боксчиларнинг аёл эканликлари ҳар томонлама исботланди.

2. Агар шундай бўлганда ҳам бош вазир одам Жазоир давлати, Хитой тайпеи билан дипломатик инцидент яратиб, душманлик кайфияти яратмаслиги керак.

3. Тайланд ва Хитой тайпеининг фарқига бормаслиги бу мансабдаги одам учун шармандалик, ҳатто касбий хато ҳисобланади.

4. Спортчиларимиз қанча мардлик кўрсатиб, обрўйимизни кўтарган бўлсалар, вазиримиз ишшайган популистик чиқиши билан барчасини бир пул қилиб ерга кўмибди.

5. Фарқларига қарамай барча инсонларни бирдай ҳурмат қилиб ўрнак кўрсатиши керак бўлган одам организмида муаммолари бор одамни дискриминация қиляпти. Бу дегани ўшандай муаммолари бор аёллар Ўзбекистонда бемалол бош вазир даражасида дискриминацияга учрар экан.

6. Ўзи Путиннинг олдига чиқиб қўлини кўксига қўйиб ерга кириб кетгудай таъзим қилганида муносиб эмаслигини билгандим. Буниси ошиб тушибди.
👍16😱3❤2😢2
Одамларга қўйиб берса оғзи қонаб кетгунча морал ўқийди.

Лекин одамларга ақлли, фойдали постни ўқитишдан кўра, чиройли қизларнинг суратига ва 18+ ҳазилларга лайк бостириш, коментлар ёздириш осонроқ.

Бош вазирдан хафа бўлган ўрис. 😭😀

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍6😁6😢3