Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
🥇+🥈🥈+🥉=4 медал билан ҳозирча мезбон Франциядан олдинга ўтиб 6-ўринга кўтарилдик.

Давомли бўлсин! 👏🙏
🔥11👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асила Мирзаёрованинг рекорд ўрнатган видеоси!
👍9❤7😢1
Ҳозирча медалларимизнинг барчасини қизларимиз олаётганларига эътибор беринглар.

Медаллар жадвалида “эркаклар медали” ва “қизлар медали” деган алоҳида бўлим йўқ. Давлат номи бор, тамом. Қизлар олган медал ҳам, йигитлар олган медал ҳам бир хил қийматга эга.

Ҳозир шу қизларимиз бўлмаса медаллар жадвалида нечанчи ўринда бўлган бўлардик? Бу риторик савол эди.

Бу “қизлар уйда ўтирсин”, “қизлар спорт билан шуғулланмасин”, “қизлар ўқимасин”, “қизлар эркаклардан паст туриши керак” дейдиганларга сабоқ бўлиши керак.

Қизларимиз туфайли медаллар олиш имконимиз икки баробар кўп бўлади.

Йигит ва қизларимизнинг ҳар бири келтирган медаллар йиғиндиси битта Ватаннинг шуҳрати кўтарилишига хизмат қилади!

Олға, қизлар! Олға, йигитлар! Олға Ўзбекистон!
👍17🔥7❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юлдуз Усмоновани айрим сиёсий ва ижтимоий мавзуларда гапирмагани маъқул деб билсам-да, санъат соҳасида у мен учун буюк инсон ҳисобланади.

Юлдуз Усмонованинг яна бир ўзига хослиги бор. У ҳаётда жуда кўп бор йиқилиб, ўрнидан туриб, қайта йиқилиб, бурни ерга ишқаланиб, яна қайта туриб, ўз ўрнини сақлаб келаётган метин иродали инсон ҳисобланади.

Ушбу видеодаги вазиятда у бошидан кўп оғир кунлар ўтган инсон сифатида бошқа бир “йиқилган” ёш қизни биргина амали билан қайта турғазиб тўғри йўлга солиб қўйди.

Видеодагм нуфузли фестивалда раққоса қизнинг бошидаги гултожи тушиб кетиб, у ҳаяжондан саҳнада йиғлай бошлаган. Бундай вазиятда тажрибасиз, ёш ҳар қандай инсон руҳан синиб қолиши мумкин. Буни кўриб қолган Юлдуз Усмонова қўшиқ айтиб турган жойида дарров уни бағрига босиб, юпатиб, руҳини кўтариб, бошқадан рақсни давом эттириб кетишига сабабчи бўлди.

Юлдуз Усмонова бекорга ЮЛДУЗ эмас. Унда исмидаги ҳарфларни катта ҳарфлар билан ёздиришга муносиб инсонийлик, буюк қалб ҳам бор. 👏
👍32❤2😢1
Woooow! Бирданига иккита медал 🥇🥉.

Ядро улоқтириш спорти бўйича юртдошларимиз Қудратиллахон Маъруфхўжаев олтин медални ва Толиббой Йўлдошев бронза медалини қўлга киритдилар!

Ураааа! 👏👏👏
👍15❤2😍2
Эрининг турқини кўрмайдиган бўлибди. Яхшиям болалари ёнида кўз тегмасин 😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁15
Навбатдаги олтиииин! 🥇

Элбек Султонов ядро улоқтириш спортидан олтин медални қўлга киритди.

Урааа! 👏👏👏
👍7🔥1
🥇🥇🥇+🥈🥈+🥉🥉= 7 🏅
👍8🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элбек Султоновнинг 1-ўринни олган пайтидаги ҳиссиётлари. Бечора бахти ва хурсандчилигини ичига сиғдира олмаяпти. 😍😭
Биргаликда ҳис қилинг.

Манба: Ҳайрулла Ҳамидов.
🔥15❤5👍1
Бронзааа 🥉

Моҳигул Ҳамдамова диск улоқтириш спортидан 3-ўринни қўлга киритди.

Урааа! 👏👏👏
🔥17👍5
Асадбееек Тоштемирооов! 🥋🥇

Асадбек пара таэквондо бўйича рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмай 38-17 ҳисобида ғалаба қозониб олтин медалини қўлга киритди.

Табриклааар! 👏👏👏
🔥9👍3
Ухлаб қолманглар. Бугун камида икки спортчимиз олтин 🥇 олиш имкони бор. Барча спортчиларимизга энг юксак ўринни тилаймиз! 🙏
👍12
Кумуууш! 🥈

Гулжаной Наимова пара таэквондодан 2-ўринни олди.

Офарин! 👏👏👏
🔥10👍3
Ва ниҳоят бугуннинг сўнгги олтини!

Ёрқинбек Одилов найза улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритди!

Урааа! 🥇👏
👍18
🥇🥇🥇🥇🥇
🥈🥈🥈
🥉🥉🥉
=
🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅🏅
👏👏👏
👍18🔥7❤3
Куннинг илк медали! Кумуш! 🥈

Кечаги сокин кундан кейин спортчиларимиз бугун кунни яна медал билан бошлашди. Узунликка сакраш бўйича Дониёр Салиев 2-ўринни қўлга киритди!

Баракалла! 👏
👍12🔥3
Бронза! 🥇

Нурхон Қурбонова ядро улоқтириш спортида 3-ўринни қўлга киритиб, ҳисобимизга бронза медалини қўшиб қўйди.

Офарин! 👏
👍9🔥4
Паралимпиада афсонаси! Урааа 🥇🥇!

2 карралаб чемпион бўлган олимпиадачиларимиздан кейин навбат паралимпиадачиларимизга келди.

Бобуржон Омонов ўз рекордини ўзи янгилаб, Токиодан кейин Париж паралимпиадасида ҳам ядро улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритиб, тарихга кирди.

Офарин! 👏👏👏
👍18🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БОБОМУРОД ҲАМДАМОВ ВАФОТ ЭТДИ 😭

Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Туркманистон халқ артисти, буюк санъаткор, Хоразм санъати дарғаларидан бири, камтар ва ҳокисор инсон Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди.

Бу хабар нафақат хоразмликлар, балки бутун Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақаси халқлари учун қайғули хабардир.

Мен ҳофизнинг оила аъзоларига, яқинларига, барча юртдошларимизга, буюк ҳофизнинг барча муҳлисларига ҳамдардлик билдираман.

Ҳофизнинг жойлари жаннатда бўлсин! 😭🙏

Постни жонсиз бир сурат билан эмас, Бобомурод Ҳамдамов юракдан фахр ва кўзда ёш билан айтган бир дил изҳорларидан парча билан чиқаришга қарор қилдим. Кўринглар, бошқалар билан ҳам улашинглар.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😢20❤4