Сиз нималар бўлаётганини тушуняпсизми? 😃
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon

👍5😁4😢1
“АБДУҚОДИР ҲУСАНОВ МИХ БИЛАН БОЛҒАЛАРНИ ҚОҚАР ЭМИШ”
Ўз меҳнати билан обрў қозониш, ўрнини топиш деганда иккиланмасдан Франциянинг “Ланс” футбол клуби ҳимоячиси, юртдошимиз Абдуқодир Ҳусановни кўрсатиш мумкин. У Францияда тўп сурган илк ўзбек футболчиси бўлади. У Францияга келганида бор йўғи 19 ёшда эди. У келганида “Ланс” клуби чемпион ПСЖдан кейин Франциянинг вице чемпиони эди ва жамоа ушбу муваффақият учун меҳнат қилган ўйинчилардан ташкил топган бўлиб, ҳеч ким бор йўғи 100 000 еврога олиб келинган, давлати бирон марта жаҳон чемпионатида иштирок этмаган ёш ўзбек йигитига ўйнашга ўрнимни бераман деб кутиб тургани йўқ эди.
“Ланс”га келгач, у меҳнат қилишни, сабр билан ўз вақти келишини кутишни бошлади. Пиар, шов-шув қилмади, интервьюлар бермади, бировга “пахта қўймади”. Ҳатто “Ланс” муҳлислари унинг жиддий кўринишига ҳазил қилиб бир марта жилмайишини кутиб юрар эдилар.

👍20❤1😁1
Биринчи мавсумнинг ўзидаёқ у ўзига берилган ҳар бир қисқа имкониятдан унумли фойдаланиб, ўз имкониятларини намойиш этиб ва жамоада ўз ўрнига эга бўлишга муносиб эканлигини кўрсатиб борди.
Ўтган мавсумда у рақибнинг бақувват ўйинчиларидан бири Жонатан Давидни елкаси билан уриб, деярли учириб юборгач, рақиб бориб реклама панелига урилиб “ёпишгач” “Ланс” муҳлислари уни “қоя”, “монстр” деб атай бошладилар. Абдуқодир Ҳусановнинг яқинда Ницца клуби ўйинчиси Али Абди билан икки марта елкама елка тўқнашгач, уни “учириб” юборгани видеоси тарқалгач, “Ланс” муҳлислари учун у деярли Лансни ҳимоя қилувчи ва тегиб бўлмас муқаддас қоя рамзига айланди. Ҳатто унинг жамоадошлари ҳам у ҳақда ярим ҳазил аралаш шундай деган. Томассон “Мен машғулотларда унга дуч келмасликка ҳаракат қиламан”. Ланснинг афсонавий дарвозабони Брис Самба “Мен ундан қўрқаман. Ростдан қўрқаман”.
Маълумот учун, “Ланс”нинг сўнгги 5 та ўйинида Абдуқодир Ҳусанов муҳлислар томонидан “энг зўр ўйинчи” деб топилди ва 8-тур ўйинларидан кейин у Франция чемпионатининг рамзий терма жамоасига киритилди.
Ҳозирга келиб, муҳлислар энди Абдуқодир Ҳусановни ҳеч қачон заҳирага ўтирғизмаслик керак деётган бўлсалар, бошқа томондан улар Абдуқодир бу таланти билан тез орада каттароқ, буюкроқ клубларга ўтиб кетишидан хавотир билдирмоқдалар.
Фикрларимни ажойиб руҳда якунлаш учун, ижтимоий тармоқларда “Ланс” муҳлислари Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ёзаётган айрим фикрларни улашаман. Ўқинглар, кулинглар, фахрланинглар. Ўзларингиз ҳам изоҳлар ёзинглар ва бошқаларга ҳам улашинглар:
- Абдуқодир Ҳусанов ва Чак Норрис бир марта учрашган. Олимлар бу ҳодисани “Биг Банг” деб атайдилар
- Шимолда қуёш чиқмаслигининг сабаби Абдуқодир Ҳусанов уни тўсиб туради (Тушунтириш: Ланс клуби Франция шимолида жойлашган. Абдуқодирни қуёшни тўсишга қодир кучли, баҳайбат деб ҳазил қиляпти)
- Абдуқодир Ҳусанов мих билан болғаларни қоқар эмиш
- Абдуқодир Ҳусанов “Киндер” тухумларидан омлет пишириб беришга қодир
- Вол Стрит биржаси дунёда бор йўғи 3-ўринда туради. Чунки биринчи ва иккинчилари Абдуқодир Ҳусановнинг шимининг ичида турибди
- Агар Абдуқодир Ҳусанов хонага кирса, уни ҳатто Жилбер Монтангье ҳам кўради (Тушунтириш: Жилбер Мотангье франциялик кўзи ожиз санъаткор. Бу ерда Абдуқодир Ҳусановнинг ёрқинлигига шаъма қилиняпти)
- Агар Абдуқодир Ҳусанов “Риколани мен яратганман” деса, ҳатто швейцарияликлар ҳам овозини ўчиради (Тушунтириш: “Рикола” Швейцариядаги конфет бренди)
- Абдуқодир Ҳусанов кикер (стол устида ўйналадиган ўйинчоқ футбол) да ҳам боши билан шўнғишга қодир
- Абдуқодир Ҳусанов “Супер Марио” ўйинини бирон марта сакрамасдан якунлабди
- Бир куни рақиб ўйинчиси Абдуқодир Ҳусановнинг оёғига тепибди ва ўзининг оёғи операция бўлиб, бир йилдан сўнг юришни бошлабди
- Бир куни Абдуқодир Ҳусанов ва Супермен қўл йиқитиш бўйича беллашибди. Шарти - мағлуб бўлган трусигини шимининг устидан кийиши керак экан
- Абдуқодир Ҳусанов болалигида қорбобога хат ёзмас экан. У қорбобога ултиматум (мажбурият) юборар экан
- Чак Норрисга урушишни Абдуқодир Ҳусанов ўргатган экан
- Абдуқодир Ҳусановни Россия армиясига рўпара қилинг, рус аскарлари четга чиқиб йўл беради
- Абдуқодир Ҳусанов чексизликни 2 марта санаб тугатган экан
- Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” клубига кетаётиб отасига дебди : “Дада, бундан буён уйнинг хўжайини сизсиз”.
😂😂😂💪
Абдуқодирга келгуси ўйинларда фақат омадлар тилаб қоламиз!

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

🔥32👍19😁9❤1😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабларга биноан Абдуқодир Жонатан Давидни ва Али Абдини учириб юборган видеоларини улашяпман.
Айтиб қўяй, сифатига жавобгар эмасман. Видеоларни интернетдан ўғирлаб, кўримли шаклга келтирдим холос. 😃💪
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Айтиб қўяй, сифатига жавобгар эмасман. Видеоларни интернетдан ўғирлаб, кўримли шаклга келтирдим холос. 😃💪
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍40😁7
АҲУ ДАРЁИ, Эроннинг навбатдаги қаҳрамони.
Бизда зомбилар аёлларимизни қопга тиқишни орзу қилиб, ҳукуматнинг ожизлиги олдида буни деярли уддалаб бораётган бир пайтда Эрон жамиятида аёллар ўзларининг бўғилган, олинган эркинликларига исён сифатида бош кийимларини, мана энди кийимларини ечмоқдалар. Уларнинг бошқа йўқотадиган нарсалари қолмаган. Улар барибир эрксиз яшайдиган бўлса бу умрни расман шариат полициясига қамоқхонасида яшашни, балки у ерда ўлиб кетишни маъқул кўрмоқдалар. Акс ҳолда, бир кун келиб, Афғонистондаги каби бор йўғи нафас олиш ва туғиш ҳуқуқ (мажбуриятлари) лари қолади холос.
Шундай қаҳрамонлардан навбатдагиси Аҳу Дарёи бўлади. 2022 йилда “ҳижобини тўғри ўрамагани учун” Эрон полицияси маҳкамасида жон берган Маҳса Аминидан кейин жамият учун, аёллар эркинлиги учун ўзини қурбон қилаётган яна бир ёш қиз.
Қадимий ва навқирон Эроннинг аёлларининг жасоратига тан бериш керак барибир.

😢13👍9❤2😁1😱1🙏1
Uch zamon
АҲУ ДАРЁИ, Эроннинг навбатдаги қаҳрамони. Бизда зомбилар аёлларимизни қопга тиқишни орзу қилиб, ҳукуматнинг ожизлиги олдида буни деярли уддалаб бораётган бир пайтда Эрон жамиятида аёллар ўзларининг бўғилган, олинган эркинликларига исён сифатида бош кийимларини…
Бадан, яланғочлик мавзуси ибтидоий замонлардан бери нозик, фалсафий ва ижтимоий муҳокамаларга сабаб бўлиб келаётган мавзу ҳисобланади. Шунинг учун, кўплаб анъанавий, қадимий урф-одатларга асосланган жамиятларда бу мавзу табу ҳисоблангани учун уни англаш, тушуниш ва тушунишга интилиш ҳам тақиқланган иш ҳисобланади. Яланғочликка дуч келинганида сабаб, мақсад ва мавзу нима бўлишидан қатъий назар кўзни бошқа тарафга буриш ва қарамаслик керак ҳисобланади, тамом.
Ўрни ва вақтига қараб бу ҳам тўғри.
Аммо бадан сиёсий мақсадда ишлатилганида яланғочлик фақатгина бадандан иборат бўлмайди. Албатта аёлнинг баданини кўриш билан эротика ёки ўн саккиз плюс жанрни кўрилавермайди.
Тушуниш учун ушбу мавзудаги талаба қиз мисолини оламиз. Бу ерда гап жинсий примитив шаклда кийимини ечиш, яланғоч бўлиш, баданини кўрсатишда эмас.
Агар яланғоч бўлгиси, кийимини ечгиси келса, у бу ишни уйидаям қилиши мумкин эди ва ҳар кун қиладиям.
Агар у баданини бировга кўрсатгиси келса, ҳатто бировлар билан ётгиси келса, у бу ишни яширинча бемалол қилиб юриши, ҳатто фоҳишалик қилиши ҳам мумкин эди. Шунда у ечинарди ҳам, баданини ҳам кўрсатарди.
Унинг қилган иши сиёсий исён, бадани эса сиёсий қурол. Унинг қилган иши Эронда камида 10 йил қамоқ жазоси билан жазоланади.
У баданини кўрсатгиси келганида 10 йил қамоқ ва ҳатто қамоқда зўрланиш, ўлиб кетиш хавфини зиммасига олиб ечинмаган бўларди.
Шунинг учун сиёсий билим ва савия етарли бўлмаса, воқеага фақат примитив ҳайвоний кўз билан қараб баҳо бериш керак эмас. Мен бирон воқеа, ҳодиса ҳақида пост қилсам буни бир қизнинг ечинганини улашиш учун қилмайман. Канал енгил кўнгилҳушлик канали эмас. Пост чиқарилмасдан олдин у менинг мингта таҳлил ва цензурамдан ўтиб, кейин чиқади. Ва сизларга имкон қадар содда, тушунарли, баъзан айрим шуъури тайёр бўлмаган инсонлар учун ёқимсиз, аммо фойдали шаклда етказиб берилади.
Ушбу мавзу ҳам бундан мустасно эмас. 🙏

👍28❤5😱1😢1
Доктор:
- Кунига 2 литр сув ичинг
- Икки литр? Жуда кўп-ку. Бунча суюқликни қандай ичаман?
…
Ўша куни бироздан сўнг 🍺🍺🍺🍺🍺💪😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
- Кунига 2 литр сув ичинг
- Икки литр? Жуда кўп-ку. Бунча суюқликни қандай ичаман?
…
Ўша куни бироздан сўнг 🍺🍺🍺🍺🍺💪😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁9😱1
ЭРКАКНИНГ ҲАР БИР МУВАФФАҚИЯТИ ОРТИДА АЁЛ ТУРАДИ
Бир гуруҳ туристлар тимсоҳларни кўришга борибдилар. Тимсоҳ боқувчи миллиардер уларга агар ким тимсоҳлар ётган ҳовуздан сузиб ўтиб тирик қолса, унга 10 миллион доллар бераман дебди.
Ҳамма жим бўлиб бир-бирига қараб турганида бир эркак сувга сакраб, сузиб, тимсоҳлар орасидан ўзини олиб қочиб, бир амаллаб нариги тарафга тирик ўтиб олибди. Миллиардер ваъдасида туриб унга 10 миллион долларни олиб чиқиб берибди.
Кечқурун муваффақиятни нишонлаб бўлгач, меҳмонхонада ўз хоналарига киргач, эр хотинига дебди:
- Хотин, ҳеч кимга айтмасанг сенга бир сирни айтаман. Мен ҳовузга ўзим сакраганим йўқ. Кимдир мени орқамдан итариб юборди. Кейин ўлмаслик учун сузиб, ҳаракат қилишга мажбур бўлдим ва охири муваффақиятга эришдим.
- Биламан. Сизни итариб юборган одам мен эдим…
Қиссадан ҳисса. Эркакнинг ҳар бир муваффақияти ортида ҳар доим аёл туради.
😂😂😂🍾

😁17👍5🔥1
ТУНЕЛНИНГ НАРИГИ ТАРАФИ
Ироқ парламенти қизларга 9 ёшдан бошлаб уйланишни қонунлаштирди. Бундан ташқари, аёлларга ажрашиш, ўз боласига васийлик қилиш ва меросхўр бўлиш тақиқланди.
Бу хабарни радикал диндорларга ёқиш учун дастлаб “Жума муборак” юбориб юриб, ҳозир қатордан қолмаслик учун қопга ўранишга ўтган, “шариат” деса тушуниб тушунмай оғзидан сўлаги оқадиган, “шариат аёлларга энг кўп ҳуқуқларни беради” деса ўқиб, текшириб ҳам кўрмай “Мошолло” деб ўтирадиган, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилсак бизларни ҳақорат қиладиган аёлларга юбориб қўйиш керак.
Улар радикал пирлар, уларнинг муридлари алдовида дунёвий жамиятдаги эркинликларидан нафратланиб, кўзларини юмганча кириб бораётган тунелнинг нариги тарафидаги чиқиш охири мана шундай ҳаёт тарзига олиб боради.
Эркаклар-ку, майли, соқол қўйса, элга қўшилиб масжидга бориб келиб юрса кунини кўради. Аммо шариат бошқарувига ўтган жамиятлар - Афғонистон, Судан, Сомалия, Ироқ, Сурия, Чад ва Мали ҳудудларидаги “ИШИД”чилар бошқарадиган ҳудудларда аёлларнинг ҳуқуқлари максимум чекланиб, улар бола туғиб берувчи предмет даражасига туширилганлар.
Умуман олганда, у ерларнинг қонунларига кўра бу нормал ҳолат дейиш мумкин, чунки деярли ҳеч ким ўқиб кўрмаган шариат қонунлари шундай. У ердаги радикал диндорлар ўзлари берган ваъда - “шариат ўрнатиш”дан ортиқ иш қилаётганлари йўқ. Айб ўз вақтида уларни қўллаб қувватлаганларда, дастлаб “Жума муборак” юборган, кейин қопга киришга, ундан кейин эрига 4 хотин олишга рози бўлганларда, илм ўрнига зулмни танлаганлардадир.
Афсуски, бизнинг жамиятимизнинг ҳам анча инсонлари, жумладан аёллар ушбу тунелга кириб йўлга тушдилар ва киришда давом этмоқдалар. Ўз вақтида орқага қайтиб ёруғликка чиқиш ёки тунелнинг охиригача етиб бориб, нариги тарафидан чиқиш ҳар кимнинг ўз қўлида.
Биз ва биз каби ойдинларнинг вазифаси бошқалар кўрмаётган хавфларни кўрганда ҳақорат ва таҳдидларга дуч келсак ҳам огоҳлантириб қўйишдир.

👍22❤2😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎҚИТУВЧИДАН ҚЎЛИНГНИ ТОРТ
Ўқувчиларнинг калтакланишига қанчалик қарши бўлсам, ўқитувчининг калтакланиши, хўрланиши, ишлатилишига ундан ортиқ қаршиман.
Видеодаги ҳолатдаги исқирт аёлга қонундаги тегишли жазонинг энг охирини бериш керак. Бу ерда оддий безорилик эмас, олдиндан тайёрланган, уриш ниятида келиб, ўқувчилар олдида намойишкорона уриб, хўрлаб, ўғлига видеога олдиришни режалаштириб келган.
Онани худо ургани, ундан бўлган боланинг тарбияси чиққан жойига кириб кетгани бир гўр. Аммо видеода додлаб қочаётган болаларнинг психологияси, улар кўрган саҳнанинг даҳшатига ким жавоб беради?
Видеони кўриб кўнглим жуда хира бўлди. Исқиртлар, қолоқлар, ёввойилар, ўқитувчидан қўлларингни тортинглар.

😱14👍10😢7
Apple ни тишланган олма деб ўйлайдиган соддалар учун лайфхак. Раҳмат шарт эмас 🙏☝️😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁13
Грек афсоналари қаҳрамонлари, худолари, Зевс, Аполлон, Посейдон ва ҳоказоларни мактабда ўрганамиз, биламиз. Ҳинд қаҳрамонлари, худолари Рам, Кришна, Шиваларни биламиз, сериалларини севиб томоша қилганмиз, тақлид қилганмиз. Европа, рус эртакларини ўқиб катта бўлганмиз.
Ўзимиздаги достонларни тушуниб тушунмай ўқиганмиз, яхши кўрган бўлсак ҳам аҳамиятини англамаганмиз. Улар биздаги грек, рим, ҳинд, миср афсоналаридан кам бўлмаган аҳамиятга эга бойлигимиз эканлигини билмаганмиз.
Ушбу суҳбатни эринмасдан томоша қилишни тавсия қиламан. Агар мағзини англаб тингласангиз сарфлаган вақтингиз нега бор йўғи 1 соат 40 минут бўлганлигигагина афсусланасиз.
Мана ҳавола:
https://youtu.be/LHYSs_gLHio?si=TJ9NDmaxXjTm1Jzg

YouTube
Goʻroʻgʻli dostonlari turkumi yohud dostondagi yashirin maʼnolar @QURULTOY
Biz oldingi dasturlarda adabiyot haqida, yozma badiiy asarlar haqida gaplashgandik. Bu safar xalq ogʻzaki ijodi, folklor haqida gaplashamiz.
Oʻzbek xalq ogʻzaki ijodining eng yirik va mashhur namunalaridan biri Goʻroʻgʻli dostonlari turkumidir. Oʻnlab dostondan…

👍14
2053 ЙИЛДА ИСЛОМ ДИНИ ДУНЁДА 1-ЎРИНГА ЧИҚАР ЭКАН
2053 йилга бориб Ислом дини сон жиҳатдан 1-ўринга чиқар экан.
2024 йилда эса Ислом дини Христиан динидан кейин 2-ўринда экан. Динсизлар эса 3-ўринда экан.
Динсизлар 2067 йилда христиан динини ортда қолдириб, дунёда ислом динидан сўнг 2-ўринга чиқар экан. 2084 йилда эса 1-ўринга чиқиб, сони ортишда давом этар экан.
2100 йилда дунёдаги илк 3 эътиқод қуйидагича бўлар экан:
1. Динсизлар : 3 227 122 198 киши
2. Ислом: 2 719 062 142 киши
3. Христиан дини: 2 033 610 368 киши
Албатта бу ҳозиргача маълум бўлган маълумотлар ва динамикаларга асосланган статистик ҳисоб-китоблардир. Дунёдаги сиёсий, иқтисодий, демографик, геосиёсий (урушлар) ва санитария (пандемия, эпидемиялар) ҳодисалари ва ҳоказолар бу сонларга таъсир қилиши мумкин.
Изоҳларда маданият билан ўз фикрларингизни билдиришларингиз мумкин.

👍7😁3
ЎЛИК ВА ЎГАЙ ТИЛЛАР: ҚАДИМГИ ХОРАЗМ, СЎҒД ВА БАҚТРИЯ ТИЛЛАРИ
(Эринмай ўқишни ва тарқатишни тавсия қиламан)
Дунёда ўлик ва тирик тиллар бор. Улар фанда ҳам шундай номланади. Бу тиллардан ташқари ўгай тиллар ҳам борки, уларни ёки бошқа тилларга “бола” қилиб бериб юборишган, ёки уларни бошқа тиллар “эгаллаб” олганлар. Қадимги Хоразм, Сўғд ва Бақтрия тиллари ўгай тилларга яхши мисол бўлади. “Қадимги” деганда аслида уларни “ўлик тиллар” деб тушуниш керак.
Ҳозирда бу тилларни “Эрон тиллари”, “Форс тиллари”, “Шарқий Эрон тиллари” ва ҳатто айримлар тожик тилига даҳлдор деб айтадилар. Нафақат айтадилар, балки илмий томондан тасдиқлашга ҳаракат қиладилар.

👍5