Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Марказий Осиё иттифоқи : ҚЎШНИЧИЛИК ВА ТАШҚИ АЛОҚАЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ ?

""Марказий Осиё иттифоқи"га турли сабабларга кўра ташқи кучлар, айниқса минтақада империал амбицияларга эга бўлган давлатлар қарши бўладилар ва иттифоқ тузилмаслиги учун барча ишни қиладилар" деб кўп бор айтилди. Иттифоқ тузилган пайтда бундай давлатларнинг иккитаси, Россия ва Хитой иттифоқнинг ёнма-ён қўшниси бўлишини ҳисобга олган ҳолда тузиладиган иттифоқнинг ҳозирги ва келажакдаги муносабатлари қандай бўлиши керак ? деган савол ўртага чиқади.

Бундан ташқари, "Туркия ва Озарбайжон ҳам иттифоққа қўшилса яхши бўларди", "Тожикистон Эрон билан яқин муносабатда бўлишни хоҳлайди" ва фикрлар билдирилмоқда. Шундан келиб чиқиб, Иттифоқ, унинг яқин ва узоқ қўшнилари билан муносабатлари қандай бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб бериш керак бўлади.

Сўзнинг бошиданоқ бир асосий гапни, тўғрироғи тамойилни айтиб қўйишим керак...


Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Qoshnichilik-va-tashqi-aloqalar-06-10

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Минг бор узр, мен энди бу одамга бошқа ёрдам бера олмайман 😜😂.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!

ЭЙФЕЛЬ МИНОРАСИ 25 ИЮНДА ОЧИЛАДИ.

Коронавирус сабабли Эйфель минораси 13 мартда ёпилганидан бери ҳали очилмаган эди.

Ниҳоят Франция бутун дунё сайёҳларининг орзуси бўлмиш "Темир хоним"ни хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда очишга рухсат берди. Коронавирус хавфи тўлиқ кетмаганлиги сабабли, миноранинг 3 қаватидан фақат иккинчи қавати очилади. Биринчи қаватдаги ресторанлар ва миноранинг учинчи қавати ёз ўрталарига бориб очилиши режалаштирилган.

Минорага олиб чиқадиган лифтларга рухсат берилмаганлиги сабабли иккинча қаватга фақат пиёда чиқиш мумкин бўлади.

Ҳарна-да, умуман мумкин бўлмагандан кўра пиёда бўлса ҳам орзуни амалга ошириш мумкин бўлса, бу катта гап!

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Нима айб иш қилганини билмадиму, гулнинг катталигига қараганда айби унча мунчага кечириладиган айб эмас шекилли 😜😂

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"КАДР.УЗ" ЮТУБ КАНАЛИГА ИНТЕРВЬЮ БЕРДИМ ! ТОМОША ҚИЛИНГЛАР !

Шу пайтгача фиркларимни фақат ёзма таҳлилий мақолалар орқали билдириб келар эдим. "Кадр.уз" канали ташаббускори, укамиз Аббос Серобовнинг таклифини қабул қилиб, биринчи марта интервью бердим. Суҳбат давомида бир неча мавзуларга оид саволларга жавоб бердим. Эринмаганларни интервьюни кўриб чиқишга таклиф қиламан. Осон бўлиши учун мавзулар қуйидаги дақиқалардан бошланади :

01:00 Францияда коронавирус пандемияси қандай кечмоқда ?

11:17 Франция ҳукумати карантинда ишсиз қолган аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатдими ?

17:00 Францияда яшаш қимматми ?

20:05 Францияда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида маҳаллийчилик борми ?

23:40 Франция қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш бўйича Европада 1-ўринда...

30:00 Французлар француз тилини севадими ?

35:58 Французларнинг сиёсатга муносабати қандай ?

40:00 Пандемия даврида дунё туризми ?

55:52 Марказий Осиё иттифоқи ғояси ҳақида !

Интервьюни кўриш ва "Кадр.уз" каналига обуна бўлиш учун ҳавола : https://www.youtube.com/watch?v=DWrYszMRuhc

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИТТИФОҚИ ҲАҚИДА.

"Кадр.уз" сайтига берган интервьюмнинг Марказий Осиё Иттифоқига бағишланган қисмини алоҳида қўйяпман. Тўлиқ кўриб чиқишга эринганлар кўришлари мумкин.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ТЕМИР ХОТИН"НИНГ ТЕМИР ҲАҚИҚАТЛАРИ! ЙИҒЛАНГЛАР, ҚЎЧҚОР АКАЛАР!

- Шляпа кийиб, галстук таққан кетмон дастасиям сизни ҳақоратлаши мумкин. Алам қилмайдими?
- Раҳбар бўлгандан кейин койийдиде...
...
- Энди сизнинг бор умидингиз болларингиздан. Болларингизни ўқитиб катта одам қилмоқчи бўласиз. Лекин улардан катта одам чиқмайди...
...
- Бизз яхши яшаяпмиз...Яхши яшаяпмиз...Ҳой, сенга биров ҳаётидан нолияптими?
- Ҳамма гап шунда-да, нолимайсиз. Наҳотки, ИНГРАБ ҚЎЙИШГА ҲАМ ҚОДИР ЭМАССИЗ?...

ЙИҒЛАНГ, ҚЎЧҚОР АКА, ЙИҒЛАНГ! 😢

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
PALOV IKKI MARTA UNESCOGA KIRGANINI BILARMIDINGIZ?

Nomoddiy madaniy meros namunalarini UNESCOga "o'ziniki" qilib kiritish xuddi musobaqaga o'xshaydi. Qo'shiqlar, raqslar, afsonalar, an'analar va taomlanish urf-odatlari ba'zan bir vaqtning bir necha xalqlarga hos bo'ladi. Shu sababdan, ko'pincha ayrim davlatlar boshqalar o'ziniki qilib olmasidan oldin egallash maqsadida UNESCOga hujjat qilib, o'ziniki qilib oladi. Bunga misollar ko'p.

Ba'zan ko'plab davlatlar birgalashib, umumiy hujjat asosida rasmiylashtirgan holatlari ham bo'ladi. Masalan, Navro'z, Buyuk Ipak yo'li kabi meros bir necha davlatlar tomonidan birgalikda taqsimlangan.

2016 yilda, ya'ni bir vaqtda palovni UNESCOga O'zbekiston va Tojikiston o'ziniki qilib kiritadi. O'zbekiston "Palov tayyorlash madaniyati va an'analari" deb kiritgan bo'lsa, Tojikiston "Osh palov taomi tayyorlash ijtimoiy madaniy muhiti" deb kiritadi.

Shunday qilib, Palov ikki martalab UNESCO ro'yxatiga kirgan taom hisoblanadi.

👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"30 КИШИЛИК ТЎЙ" ПОРАХЎРЛИККА ЗАРБА БЕРАДИ. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ?

Мен ҳозир бу ҳақда эмас, балки ўзбек тўйларининг порахўрлик муаммосига алоқаси ҳақида сўз юритмоқчиман.

Коронавирус сабабли, бутун дунёда инсонлар йиғиладиган тадбирлар таъқиқланди. Ўзбекистонда ҳам дастлаб тўйлар ўтказилиши тақиқланиб, кейинчалик 30 киши билан тўй қилишга рухсат берилди. Илгари гўё камида 200-300, қишлоқларда 1000-2000 кишигача инсонларсиз тўйлар ўтмайдигандай туюларди. Бу ўзбек инсонининг ақлига сиғмайдиган иш эди. "Ғарб давлатларида бир ресторанда 20-30 киши ўтириб тўй ўтказиб қўявераркан" деган гаплар киноя билан қабул қилинар эди. Бироқ, коронавирус сабаб бўлиб, 30 киши билан тўйлар ўтказила бошлагач, нафақат бунинг мумкин эканлиги, ҳатто бунинг яхши ва самарали эканлиги аён бўла бошлади. Демак, унинг вирусдан кейин ҳам жорий этилиши эхтимоли бемалол тасаввурга сиғиши мумкин бўлиб қолди.

Бу ўзбек тўйларининг исрофгарчилик ва "иқтисод" қисми эди. Аммо "тўй" деб аталган маросим исрофгарчилик ва иқтисод масалаларидан кенгроқ аҳамиятга эгадир. Тўғрироғи, бу масалалар тўйнинг асл ижтимоий сабабларининг кўринадиган оқибатлари ҳисобланади холос.

Тўй - "Ўзбек инсон" (Хомо узбекус)нинг ҳаётидаги энг катта ижтимоий ҳодиса ҳисобланиб,...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/30-kishilik-toy-poraxorlikka-zarba-beradi-06-12

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
БИЛИМ УЛАШАДИГАН КАНАЛ ВА УНИНГ ОБУНАЧИЛАРИ !

Бир илмли дўстимиз "Каналимни ёпаман. Ҳар сафар постлар қўйганимда обуначилар камайиб кетяпти" деб ёзди. Унинг Фейсбукда қўядиган постларини блогерлар олиб каналларига қўйиб, обуначиларнинг сонини оширадилар, унинг ўзи каналига қўйса, обуначилар чиқиб кетади. Тескари дунё, тўғрими ? Бу худди деҳқондан тўғридан-тўғри энг ширин, энг мазали ва энг арзон меваларни олишдан кўра худди шу меваларни тилдор, гапга чечан олиб сотарлардан қимматга олиб егандай гап.

Мен дўстимизга "Хатолар билан ёзмагандан, фақат фойдали постлар қўйгандан, ҳеч қачон ғийбат, шов-шув тарқатмагандан кейин обуначилар камаяди-да" деб ҳазил қилдим.

Ҳазилим аслида чин эди. "Дахwат, к6рен факат йегламен" деб ёзадиган каналларнинг обуначилари ортиб бораверади. Билим улашадиган, фойдали ва қизиқарли постлар улашадиган каналлар гуллаб кетганини кўрмадим. Канал обуначилари ортиши учун албатта хайп қилиш, скандаллар чиқариш, ғийбатлар тарқатиш керак бўлади. Яна бир йўли, "Шум бола"да айтганидай "Қип яланғоч аёлларнинг суратлари"ни тарқатиш керак.

Аммо илмли одам бундай ишларни қилишни ўзига эп кўрмайди. Менимча эп кўрсаям қила олмаса керак.

Мен дўстимга ҳазил қилдиму, унинг гаплари шахсан менга ҳам тааллуқли. Чунки мен ҳам илмли, фойдали постлар қўйганимда ростдан обуначиларнинг сони пасая бошлайди. Бу бир томондан яхши, каналда фақат илмни қадрига етадиган, асл инсонлар қолади. Лекин кўп доиралар каналининг сони оз инсонларни гений бўлса ҳам қабул қилмайдилар.

Менга обуначилар "бу постингизни республикадаги барча инсонлар ўқишлари керак. Бу жуда долзарб муаммо" деб ёзадилар. Тўғри, мен ҳам шундай деб ўйлайман. Мақола ёзиб, билимларимни улашишимдан мақсадим ҳам шу. Аммо бор йўғи минг обуначиси бор каналда чиққан мақола зархал ҳарфлар билан ёзилган бўлса ҳам бировнинг эътиборига тушмайди. Чунки бу мақолани бор йўғи кам сонли фаол инсонлар ўқийдилар, тўғри деб топадилар ва шу ерда барчаси тугайди.

Менга реклама алмашиш таклифлари кўп келади. Пуллик рекламалар бериб канални танитишни ҳам тавсия қилишади. Блогерлардан илтимос қилишимни ҳам маслаҳат беришади. Буларнинг бари менинг стилим эмас ва мен учун қулай эмас. Худога шукур, менда обуначилар, ўқувчилар борасида муаммо йўқ. Бундан-да кўпроқ бўлиши хоҳлардим, аммо табиий йўл билан ўзи ортиб бораётгани ҳам етади.

Бироқ, каналнинг обуначилари каналга содиқ бўлсалар, уни қўллаб-қувватлашлари, постларни тарқатишлари, дўстларга тавсия қилишлари зарар қилмайди.

Келинг, дўстлар, "Уч замон"ни қўллаб-қувватлайлик. Сифатли ва фойдали постлар қўядиган, ғийбатларни ўзига эп кўрмайдиган "деҳқон"нинг каналининг обуначилари ҳам бошқалардан қолишмаслигини исботлайлик !

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти.

ШИЛЛИҚҚУРТ ВА ТОШБАҚА.

Бир шиллиққурт милицияга келиб тошбақадан шикоят қилибди. Милиция ундан нима бўлганлигини сўрабди. Шиллиққурт бўлган воқеани гапириб берибди:
- Кеча йўл бўйида юриб кетаётгандим. Орқадан тошбақа минг тезликда югуриб ўтиб кетди. Унинг шамолидан мен йиқилиб тушдим. Ўрнимдан туриб қарагунимча тошбақа яна минга қўйиб кўздан ғойиб бўлган экан.
Илтимос, тошбақани топиб жазосини берсангизлар. 😜😂😂

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ТАНҲО ЛОЛАҚИЗҒАЛДОҚ!

Сайр қилиб юриб кўриб қолдим...

Бир неча гектар ердаги ўтлар ўриб ташланган. Кенг майдондаги ўрилган ўтларнинг орасидан бир дона лолақизғалдоқ бир қарич баланд бўлиб бўй чўзиб узоқдан кўриниб турибди. Унга қараган одам атрофдаги ўрилган ўтларни унутиб, бор эътиборини лолақизғалдоқ таратаётган гўзалликка қаратади...

Ҳаёт ҳам баъзан шундай. Бутун дунёда яхши инсонлар қолмагандай, илм-фан бўғилгандай, адолат, ҳақиқат деган тушунчалар ўриб ташлангандай бўлади. Шунда бир илмли, мард, ҳалол инсон бўй чўзиб чиқади-да, ўзининг илми, гўзал хулқи билан дунёдаги барча муаммоларни, салбий иллатларни унуттириб юборади. Ундан илҳом олган инсонлар ижобий кайфият ва эзгу туйғулар билан яна ўз йўлларини давом эттирадилар...

Ҳаётда ўрилиб, текисланиб турадиган ўтлар эмас, бўйи бир қарич ўсиб турадиган гўзал лолақизғалдоқлар бўлинг, дўстлар!

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Бу постнинг Аваз Олимов... узр, Авазбек Олимов ўзини "Авазбек" деб айтишни "маданиятли" қилиб сўраганига даҳли йўқ 😜


"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
АНДИЖОН : ТИЗИМЛИ МУАММОГА ТИЗИМЛИ ЕЧИМ КЕРАК !

Андижонда бир йигитнинг ички ишлар ҳодимлари томонидан калтакланиб ўлдирилиши билан вазиятга муносабатлар билдириляпти. Доимгидай ижтимоий тармоқлар фаол, тегишли расмий доиралар жим. Майли, афсуски бу янгилик эмас ва тегишли расмий доиралардан, вазирликлару, депутатлардан ҳам жавоб кутишда давом этамиз.

Кўпчилик ҳақли равишда айбдорларни жазолашни талаб қилмоқда ва бор эътиборни жазо муқаррарлигининг таъминланишига қаратгандай. Чунки узр билан қутулиш, жазосизлик ҳолатлари кўпайиб кетганлигидан инсонлар айбдорларнинг жазо олишларига ишонч ҳосил қилиш учун хавотир билан кузатмоқдалар.

Аммо бор эътиборни айбдорларнинг жазо олишига қаратиш керак эмас деб ўйлайман. Менимча бу вазиятда айбдорлар жазоларини оладилар. Чунки ИИВ уларни ҳибсга олиб, ўзи расман маълумот бердими, демак уларни жазолашга рози ва тайёр. Бу билан вазирлик жиноятга жазо муқаррарлигиниям кўрсатмоқчи деб ўйлайман. Шу сабабдан, бу жараённи ҳам кўздан қочирмаган ҳолда, бор эътиборни бошқа томонга қаратиш керак.

Ўзбекистонда қийноқлар муаммоси чуқур илдиз отган тизимли муаммолардан бири ҳисобланади. Андижондаги воқеа тизимли муаммонинг ичидаги хусусий бир ҳолат холос. Бу муаммонинг тизимлилиги сабабли давлатимизнинг ўзи уни тан олиб, танқид қилиб, унга қарши агентлик ҳам таъсис этган. Аммо "ҳолва" деган билан оғиз чучимаганидек, тизимли муаммога қарши амалий ишлар қилинмагунча, тизимли ечимлар жорий этилмагунча, бу муаммони бартараф этиб бўлмайди. Андижондаги ҳолатда айбдорлар қўлга тушди ва жазосини оларлар, аммо республиканинг турли жойларида биз билмаган қанча ҳолатлар бор эмаслигига, барча ҳолатларда айбдорлар ўз жазоларини олишларига кафолат борми ? Бугун бу йигит қурбон бўлган бўлса, эртага мен, сиз ёки бошқа киши қурбон бўлмаслигига кафолат борми ?

Албатта, йўқ. Қайси милиция участкасида нималар бўлаётганлигини қайси биримиз била оламиз ? Бу йигит ўлиб кетди. Жойи жаннатда бўлсин. Маҳкамаларда дарров ўлмасдан бирон ички аъзолари эзилиб кетганлигидан кейинроқ ўлиб кетадиганлар нечта ? Ўлмай фақат калтакларни еб чиқиб кетадиганлар ёки калтакларга чидай олмай айбни бўйнига олиб қамалиб кетадиганлар қанча ?

Ички ишлар ҳодимлари калтакласа, терговчилар калтаклашни буюрса, бу фақат уларнинг кўнгилхушлигидан бўлмаса керак. Тўғри, қисман бу ҳам бўлиши мумкин, аммо асосий мақсад қандайдир жиноятни уларнинг бўйнига қўйиш, балки илиш бўлади.


Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Andijon--tizimli-muammoga-tizimli-yechim-kerak-06-13

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ФИНЛАНДИЯ - ТАЪЛИМДА ФАНЛАРНИ БУТУНЛАЙ ОЛИБ ТАШЛАГАН ИЛК ДАВЛАТ.

Финландия таълим соҳаси дунёдаги энг яхши ва энг самарали таълим тизимларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, финландияликларнинг таълим тизими дунёдаги бошқа таълим тизимларидан ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Финландияликлар дунёдаги интизомга, рамкаларга асосланган таълим тизимларини инсоннинг эркинликларини чеклайди ва уларни форматлаб, ўз имкониятларини юзага чиқаришга халақит беради деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун улар қатъий дарс соатлари, давомат, танаффус, форма ва ҳоказо деган нарсаларнинг ўрнига ўқувчиларнинг қизиқишларига қараб эркин суҳбатлар, қизиқарли тажрибалар, ўйинлар шаклида таълим берадилар. Бундан ташқари улар фанларни она тили, математика, тарих, география, биология каби соҳаларга ажратишдан кўра уларни умумлаштиришни маъқул кўрадилар. Масалан бир мавзу бир вақтнинг ўзида ҳам физикага, ҳам химияга, ҳам математика ва географияга тегишли бўлиши мумкин. Шундай пайтда ўқитувчилар дарс, яъни суҳбат-муҳокамалар давомида мавзуга оид барча қирраларни биргаликда таҳлил қиладилар.

Эндиликда, финландияликлар ўқувчилар барча фанларни билишлари шарт эмас, фақатгина ўзларига ёққан фанларни ўргансалар етади деган хулосага келибдилар ва дунёда таълим тизимидан барча фанларни олиб ташлаган илк давлатга айланибдилар. Дунёнинг бошқа давлатларида ўқувчиларга билим даражаси ва имкониятларидан қатъий назар барча фанлар ўтилади, лекин натижа бўлиш ёки бўлмаслиги кафолатланмаган.
Финландиялик ўқитувчилар ҳам бир вақтнинг ўзида бир неча соҳаларга оид билимларни бера олишлари учун янги тизимга мослаб малака оширибдилар.

Ана шунақа гаплар!

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
5 ДАВЛАТ БИРЛАШИШИ - ЭНГ ОСОН ВА ЗАРУР ВАРИАНТ !

Иттифоқ тузишнинг миллионта вариантлари бор : "Туркий давлатлар иттифоқи", "Қадим эроний ёки форсий иттифоқ", "Собиқ СССР давлатлари иттифоқи", "ЕОИИ", "Ислом динига асосланган иттифоқ", "Туркистон бирлиги", "Турон иттифоқи", Афғонистон ва Шарқий Туркистонни ўз ичига оладиган "Марказий Осиё иттифоқи" ва ҳоказо.

Биз яқин орада ЕОИИга кириб кетиш арафасида турибмиз. Вақт биз хоҳлагандай бемалол емас. Яқин 2-3 йил ичида Ўзбекистонни ҳам киритиб олишса, Марказий Осиё кетди дегани. Юқоридаги вариантлардан энг осони ва энг зарури собиқ 5 республиканинг бирлашишидир. Чунки биз хоҳламасак ҳам география тақдиримизни бирлаштириб қўйибди. Лекин бешаламиздан биронтамиз Иттифоққа кирмай қоладиган бўлсак, бу диний бўладими, туркий бўладими, бошқа бўладими, иттифоқ тўлиқ бўлмайди.

20 та туркий давлат бирлашсаю, Тожикистон сувни тўсиб қўйса, иттифоқ бир пулга чиқади. Туркийлар ва форсийлар алоҳида иттифоқ қилишга интилиши бизни бўлишни хоҳловчиларга ҳам қўл келади.

Агар 5 давлат бирлашиб олса, ундан кейин туркий давлатлар билан ҳам, форсий давлатлар билан ҳам, Афғонистон билан ҳам, бошқаси билан ҳам ўзимиз хоҳлагандай дўстона алоқа қилаверишимиз мумкин бўлади. Жуда эплай олсак, Европа иттифоқига ўхшаб Иттифоқни кенгайтиришимиз ҳам мумкин бўлади. Лекин энг биринчи бўлиб, урушмасдан, талашмасдан, дискриминасия қилмасдан, ажралмасдан беш давлат бирлашиб олиши керак.

Биз - туркийлар ҳам, форсийлар ҳам, бошқалар ҳам ўз ЭГОларимизни бир четга суриб, бор эътиборимизни бирлашиб олишга қаратишимиз керак.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САРИҚ НИМЧАЛИЛАР (Ретро)

Ушбу видеони бултур шу куни туширган эдим.

Кўплаб дўстларимиз Франциядаги сариқ нимчалилар ҳаракати ҳақида кўп савол берар эдилар. Россия каналлари кўрсатадиган тавсирлар тўғрими, сариқ нимчалилар вахший одамларми деб сўрар эдилар.

Ҳаракатнинг 31 ҳафтаси куни дўстларга кўрсатиш учун шу видеони туширган эдим. Бир қарасам полиция уларни ўраб оляпти.

Сал қолса, мен ҳам ичида қолиб кетар эдим. Чунки одатда полиция ўраб олгач, иккала тарафдан провакация бошланиб охири тўполон билан якунланар эди. Видеонинг охирида кўрсангиз тезда чиқиб кетганман.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon