Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
БИЛИМ УЛАШАДИГАН КАНАЛ ВА УНИНГ ОБУНАЧИЛАРИ !

Бир илмли дўстимиз "Каналимни ёпаман. Ҳар сафар постлар қўйганимда обуначилар камайиб кетяпти" деб ёзди. Унинг Фейсбукда қўядиган постларини блогерлар олиб каналларига қўйиб, обуначиларнинг сонини оширадилар, унинг ўзи каналига қўйса, обуначилар чиқиб кетади. Тескари дунё, тўғрими ? Бу худди деҳқондан тўғридан-тўғри энг ширин, энг мазали ва энг арзон меваларни олишдан кўра худди шу меваларни тилдор, гапга чечан олиб сотарлардан қимматга олиб егандай гап.

Мен дўстимизга "Хатолар билан ёзмагандан, фақат фойдали постлар қўйгандан, ҳеч қачон ғийбат, шов-шув тарқатмагандан кейин обуначилар камаяди-да" деб ҳазил қилдим.

Ҳазилим аслида чин эди. "Дахwат, к6рен факат йегламен" деб ёзадиган каналларнинг обуначилари ортиб бораверади. Билим улашадиган, фойдали ва қизиқарли постлар улашадиган каналлар гуллаб кетганини кўрмадим. Канал обуначилари ортиши учун албатта хайп қилиш, скандаллар чиқариш, ғийбатлар тарқатиш керак бўлади. Яна бир йўли, "Шум бола"да айтганидай "Қип яланғоч аёлларнинг суратлари"ни тарқатиш керак.

Аммо илмли одам бундай ишларни қилишни ўзига эп кўрмайди. Менимча эп кўрсаям қила олмаса керак.

Мен дўстимга ҳазил қилдиму, унинг гаплари шахсан менга ҳам тааллуқли. Чунки мен ҳам илмли, фойдали постлар қўйганимда ростдан обуначиларнинг сони пасая бошлайди. Бу бир томондан яхши, каналда фақат илмни қадрига етадиган, асл инсонлар қолади. Лекин кўп доиралар каналининг сони оз инсонларни гений бўлса ҳам қабул қилмайдилар.

Менга обуначилар "бу постингизни республикадаги барча инсонлар ўқишлари керак. Бу жуда долзарб муаммо" деб ёзадилар. Тўғри, мен ҳам шундай деб ўйлайман. Мақола ёзиб, билимларимни улашишимдан мақсадим ҳам шу. Аммо бор йўғи минг обуначиси бор каналда чиққан мақола зархал ҳарфлар билан ёзилган бўлса ҳам бировнинг эътиборига тушмайди. Чунки бу мақолани бор йўғи кам сонли фаол инсонлар ўқийдилар, тўғри деб топадилар ва шу ерда барчаси тугайди.

Менга реклама алмашиш таклифлари кўп келади. Пуллик рекламалар бериб канални танитишни ҳам тавсия қилишади. Блогерлардан илтимос қилишимни ҳам маслаҳат беришади. Буларнинг бари менинг стилим эмас ва мен учун қулай эмас. Худога шукур, менда обуначилар, ўқувчилар борасида муаммо йўқ. Бундан-да кўпроқ бўлиши хоҳлардим, аммо табиий йўл билан ўзи ортиб бораётгани ҳам етади.

Бироқ, каналнинг обуначилари каналга содиқ бўлсалар, уни қўллаб-қувватлашлари, постларни тарқатишлари, дўстларга тавсия қилишлари зарар қилмайди.

Келинг, дўстлар, "Уч замон"ни қўллаб-қувватлайлик. Сифатли ва фойдали постлар қўядиган, ғийбатларни ўзига эп кўрмайдиган "деҳқон"нинг каналининг обуначилари ҳам бошқалардан қолишмаслигини исботлайлик !

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти.

ШИЛЛИҚҚУРТ ВА ТОШБАҚА.

Бир шиллиққурт милицияга келиб тошбақадан шикоят қилибди. Милиция ундан нима бўлганлигини сўрабди. Шиллиққурт бўлган воқеани гапириб берибди:
- Кеча йўл бўйида юриб кетаётгандим. Орқадан тошбақа минг тезликда югуриб ўтиб кетди. Унинг шамолидан мен йиқилиб тушдим. Ўрнимдан туриб қарагунимча тошбақа яна минга қўйиб кўздан ғойиб бўлган экан.
Илтимос, тошбақани топиб жазосини берсангизлар. 😜😂😂

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ТАНҲО ЛОЛАҚИЗҒАЛДОҚ!

Сайр қилиб юриб кўриб қолдим...

Бир неча гектар ердаги ўтлар ўриб ташланган. Кенг майдондаги ўрилган ўтларнинг орасидан бир дона лолақизғалдоқ бир қарич баланд бўлиб бўй чўзиб узоқдан кўриниб турибди. Унга қараган одам атрофдаги ўрилган ўтларни унутиб, бор эътиборини лолақизғалдоқ таратаётган гўзалликка қаратади...

Ҳаёт ҳам баъзан шундай. Бутун дунёда яхши инсонлар қолмагандай, илм-фан бўғилгандай, адолат, ҳақиқат деган тушунчалар ўриб ташлангандай бўлади. Шунда бир илмли, мард, ҳалол инсон бўй чўзиб чиқади-да, ўзининг илми, гўзал хулқи билан дунёдаги барча муаммоларни, салбий иллатларни унуттириб юборади. Ундан илҳом олган инсонлар ижобий кайфият ва эзгу туйғулар билан яна ўз йўлларини давом эттирадилар...

Ҳаётда ўрилиб, текисланиб турадиган ўтлар эмас, бўйи бир қарич ўсиб турадиган гўзал лолақизғалдоқлар бўлинг, дўстлар!

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Бу постнинг Аваз Олимов... узр, Авазбек Олимов ўзини "Авазбек" деб айтишни "маданиятли" қилиб сўраганига даҳли йўқ 😜


"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
АНДИЖОН : ТИЗИМЛИ МУАММОГА ТИЗИМЛИ ЕЧИМ КЕРАК !

Андижонда бир йигитнинг ички ишлар ҳодимлари томонидан калтакланиб ўлдирилиши билан вазиятга муносабатлар билдириляпти. Доимгидай ижтимоий тармоқлар фаол, тегишли расмий доиралар жим. Майли, афсуски бу янгилик эмас ва тегишли расмий доиралардан, вазирликлару, депутатлардан ҳам жавоб кутишда давом этамиз.

Кўпчилик ҳақли равишда айбдорларни жазолашни талаб қилмоқда ва бор эътиборни жазо муқаррарлигининг таъминланишига қаратгандай. Чунки узр билан қутулиш, жазосизлик ҳолатлари кўпайиб кетганлигидан инсонлар айбдорларнинг жазо олишларига ишонч ҳосил қилиш учун хавотир билан кузатмоқдалар.

Аммо бор эътиборни айбдорларнинг жазо олишига қаратиш керак эмас деб ўйлайман. Менимча бу вазиятда айбдорлар жазоларини оладилар. Чунки ИИВ уларни ҳибсга олиб, ўзи расман маълумот бердими, демак уларни жазолашга рози ва тайёр. Бу билан вазирлик жиноятга жазо муқаррарлигиниям кўрсатмоқчи деб ўйлайман. Шу сабабдан, бу жараённи ҳам кўздан қочирмаган ҳолда, бор эътиборни бошқа томонга қаратиш керак.

Ўзбекистонда қийноқлар муаммоси чуқур илдиз отган тизимли муаммолардан бири ҳисобланади. Андижондаги воқеа тизимли муаммонинг ичидаги хусусий бир ҳолат холос. Бу муаммонинг тизимлилиги сабабли давлатимизнинг ўзи уни тан олиб, танқид қилиб, унга қарши агентлик ҳам таъсис этган. Аммо "ҳолва" деган билан оғиз чучимаганидек, тизимли муаммога қарши амалий ишлар қилинмагунча, тизимли ечимлар жорий этилмагунча, бу муаммони бартараф этиб бўлмайди. Андижондаги ҳолатда айбдорлар қўлга тушди ва жазосини оларлар, аммо республиканинг турли жойларида биз билмаган қанча ҳолатлар бор эмаслигига, барча ҳолатларда айбдорлар ўз жазоларини олишларига кафолат борми ? Бугун бу йигит қурбон бўлган бўлса, эртага мен, сиз ёки бошқа киши қурбон бўлмаслигига кафолат борми ?

Албатта, йўқ. Қайси милиция участкасида нималар бўлаётганлигини қайси биримиз била оламиз ? Бу йигит ўлиб кетди. Жойи жаннатда бўлсин. Маҳкамаларда дарров ўлмасдан бирон ички аъзолари эзилиб кетганлигидан кейинроқ ўлиб кетадиганлар нечта ? Ўлмай фақат калтакларни еб чиқиб кетадиганлар ёки калтакларга чидай олмай айбни бўйнига олиб қамалиб кетадиганлар қанча ?

Ички ишлар ҳодимлари калтакласа, терговчилар калтаклашни буюрса, бу фақат уларнинг кўнгилхушлигидан бўлмаса керак. Тўғри, қисман бу ҳам бўлиши мумкин, аммо асосий мақсад қандайдир жиноятни уларнинг бўйнига қўйиш, балки илиш бўлади.


Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Andijon--tizimli-muammoga-tizimli-yechim-kerak-06-13

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ФИНЛАНДИЯ - ТАЪЛИМДА ФАНЛАРНИ БУТУНЛАЙ ОЛИБ ТАШЛАГАН ИЛК ДАВЛАТ.

Финландия таълим соҳаси дунёдаги энг яхши ва энг самарали таълим тизимларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, финландияликларнинг таълим тизими дунёдаги бошқа таълим тизимларидан ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Финландияликлар дунёдаги интизомга, рамкаларга асосланган таълим тизимларини инсоннинг эркинликларини чеклайди ва уларни форматлаб, ўз имкониятларини юзага чиқаришга халақит беради деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун улар қатъий дарс соатлари, давомат, танаффус, форма ва ҳоказо деган нарсаларнинг ўрнига ўқувчиларнинг қизиқишларига қараб эркин суҳбатлар, қизиқарли тажрибалар, ўйинлар шаклида таълим берадилар. Бундан ташқари улар фанларни она тили, математика, тарих, география, биология каби соҳаларга ажратишдан кўра уларни умумлаштиришни маъқул кўрадилар. Масалан бир мавзу бир вақтнинг ўзида ҳам физикага, ҳам химияга, ҳам математика ва географияга тегишли бўлиши мумкин. Шундай пайтда ўқитувчилар дарс, яъни суҳбат-муҳокамалар давомида мавзуга оид барча қирраларни биргаликда таҳлил қиладилар.

Эндиликда, финландияликлар ўқувчилар барча фанларни билишлари шарт эмас, фақатгина ўзларига ёққан фанларни ўргансалар етади деган хулосага келибдилар ва дунёда таълим тизимидан барча фанларни олиб ташлаган илк давлатга айланибдилар. Дунёнинг бошқа давлатларида ўқувчиларга билим даражаси ва имкониятларидан қатъий назар барча фанлар ўтилади, лекин натижа бўлиш ёки бўлмаслиги кафолатланмаган.
Финландиялик ўқитувчилар ҳам бир вақтнинг ўзида бир неча соҳаларга оид билимларни бера олишлари учун янги тизимга мослаб малака оширибдилар.

Ана шунақа гаплар!

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
5 ДАВЛАТ БИРЛАШИШИ - ЭНГ ОСОН ВА ЗАРУР ВАРИАНТ !

Иттифоқ тузишнинг миллионта вариантлари бор : "Туркий давлатлар иттифоқи", "Қадим эроний ёки форсий иттифоқ", "Собиқ СССР давлатлари иттифоқи", "ЕОИИ", "Ислом динига асосланган иттифоқ", "Туркистон бирлиги", "Турон иттифоқи", Афғонистон ва Шарқий Туркистонни ўз ичига оладиган "Марказий Осиё иттифоқи" ва ҳоказо.

Биз яқин орада ЕОИИга кириб кетиш арафасида турибмиз. Вақт биз хоҳлагандай бемалол емас. Яқин 2-3 йил ичида Ўзбекистонни ҳам киритиб олишса, Марказий Осиё кетди дегани. Юқоридаги вариантлардан энг осони ва энг зарури собиқ 5 республиканинг бирлашишидир. Чунки биз хоҳламасак ҳам география тақдиримизни бирлаштириб қўйибди. Лекин бешаламиздан биронтамиз Иттифоққа кирмай қоладиган бўлсак, бу диний бўладими, туркий бўладими, бошқа бўладими, иттифоқ тўлиқ бўлмайди.

20 та туркий давлат бирлашсаю, Тожикистон сувни тўсиб қўйса, иттифоқ бир пулга чиқади. Туркийлар ва форсийлар алоҳида иттифоқ қилишга интилиши бизни бўлишни хоҳловчиларга ҳам қўл келади.

Агар 5 давлат бирлашиб олса, ундан кейин туркий давлатлар билан ҳам, форсий давлатлар билан ҳам, Афғонистон билан ҳам, бошқаси билан ҳам ўзимиз хоҳлагандай дўстона алоқа қилаверишимиз мумкин бўлади. Жуда эплай олсак, Европа иттифоқига ўхшаб Иттифоқни кенгайтиришимиз ҳам мумкин бўлади. Лекин энг биринчи бўлиб, урушмасдан, талашмасдан, дискриминасия қилмасдан, ажралмасдан беш давлат бирлашиб олиши керак.

Биз - туркийлар ҳам, форсийлар ҳам, бошқалар ҳам ўз ЭГОларимизни бир четга суриб, бор эътиборимизни бирлашиб олишга қаратишимиз керак.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САРИҚ НИМЧАЛИЛАР (Ретро)

Ушбу видеони бултур шу куни туширган эдим.

Кўплаб дўстларимиз Франциядаги сариқ нимчалилар ҳаракати ҳақида кўп савол берар эдилар. Россия каналлари кўрсатадиган тавсирлар тўғрими, сариқ нимчалилар вахший одамларми деб сўрар эдилар.

Ҳаракатнинг 31 ҳафтаси куни дўстларга кўрсатиш учун шу видеони туширган эдим. Бир қарасам полиция уларни ўраб оляпти.

Сал қолса, мен ҳам ичида қолиб кетар эдим. Чунки одатда полиция ўраб олгач, иккала тарафдан провакация бошланиб охири тўполон билан якунланар эди. Видеонинг охирида кўрсангиз тезда чиқиб кетганман.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
ДАВЛАТ НИМА? ХАЛҚ КИМ? ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ХАЛҚНИНГ ХИЗМАТЧИСИМИ ЁКИ ХЎЖАЙИНЛАРИМИ?

Ўзбекистонда давлат ва унинг хизматчилари борасида кўпинча на халқда, на давлат хизматчиларида билим ва тасаввур бор бўлмайди. Тўғрироғи, нотўғри тасаввур мавжуд бўлади. Бу нотўғри тасаввурга кўра, давлат хизматчилари халқнинг бошқарувчилари, хўжайинлари бўладилар.

Натижада, хизматчилар хоҳласалар халқни сарсон қилишлари, сигирдай соғишлари, буйруқ беришлари ёки уриб ўлдиришлари мумкин деб ўйлайдилар ва энг ачинарлиси, халқ ҳам буни тўғри деб қабул қилади.

Аслида давлат хизматидаги энг паст мақомдаги ишчидан то давлат раҳбари, яъни президентгача халқнинг хизматчиси бўлиб, улар халққа бўй сунишга ва ҳисоб беришга мажбурдирлар. Уларнинг тақдирларини, хизмат қилиш ёки қилмасликларини ҳам халқ ҳал қилиши керак.

Мазкур мақолада, бу ҳақда соддалаштириб, қисқача маълумот беришга ҳаракат қилдим.

Ҳаволага ўтиб, мақолани ўқинглар ва хулоса чиқаринглар.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Xalq-va-uning-barcha-xizmatchilari-diqqatiga-06-15

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзлари индамай эргашиб юриб, яна баъзан нолиб ҳам қўйишади. Қўйлар! 😜😬

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
"Kun.uz" ҳам ўзимизга ўхшаган қитмир. Ўзини "Авазбек" деб айтилишини сўраган Авазбек ҳақида "Аваз Олимов" деб ёзиб видео қиляпти 😂👍

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МИНИ ЮБКАНИНГ ФРАНЦИЯГА КИРИБ КЕЛИШИ. 1965 ЙИЛ.

Иккинчи Жаҳон уруршидан олдин Франция жамияти кўп жиҳатлардан ҳозирги ўзбек жамиятига ўхшаб кетган. Жинси шим, калта юбка, соч кесиш ва бошқа кўп нарсалар АҚШдан Францияга урушдан кейин кириб келган.

Масалан, 1965 йилда мини юбка кириб келган ва кейинчалик бутун Европага тарқалган. Ушбу видеода французлар мини юбкани биринчи марта кўриб унга фикр билдирмоқдалар.

Кимлардир яхши деб топган бўлса, бошқаларга ёқмаган. Айримлар эса қаршилигини билдиролмай киноя билан жавоб берган.


"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФРАНЦИЯДА ЧЕЧЕНЛАР БИР ШАҲАРГА 3 КУН ДАВОМИДА ҚУРОЛЛИ ҲУЖУМ УЮШТИРДИ.

Франциянинг Дижон шаҳрида араб наркодилерлари 16 ёшли чечен йигитни уришлари шаҳарда катта жанжални келтириб чиқарди. Айтишларича, чечен йигит ўзининг серб ва албан дўстларини ҳимоя қилиш учун шаҳарнинг наркодилерлари олдига борганида араблар чечен йигитни уришган.
Бундан хабар топган бутун Франция, Белгия ва Германиядан келган 100-200 атрофида чеченлар қуролланиб уларни кутаётган арабларга қарши кетма-кет 3 тун ҳужум қилганлар.

Ҳужумлар оқибатида иккала томондан кўплаб инсонлар яраланганлар. Кам сонда бўлган полиция вазиятга аралаша олмаганлиги сабабли ҳеч ким қўлга олинмаган.

Чеченлар вакили "Биз шаҳарга ҳужум қилмадик ва шаҳар аҳлига қарши эмасмиз. Биз бу ерга миллатдошимизни урган арабларни жазолаш учун келдик" деб айтган.

Ютубдан олинган ушбу видеода чеченларни кутаётган қуролланган арабларни кўришингиз мумкин.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
ШИЛЛИҚҚУРТ ФАЛСАФАСИ.

Шиллиққуртлар нега Марсга уча олмайди?

Шиллиққуртнинг тезлиги соатига 0,047 км бўлади. Бу дегани бир кунда 1 км 128 метр, бир йилда 411 км 72 метр дегани бўлади.

Шиллиққурт 3, 5, 7 йил орасида, дейлик ўртача 5 йил умр кўраркан. Шунда, у 2058 км 60 метр масофа босиб ўтаркан.

Шиллиққурт ҳам шиллиққуртлар ҳуқуқларига кўра куннинг 8 соатини ухлаб, 8 соатини кайф-сафо билан, қолган умрини юриб ўтказади деб ҳисобласак, у юришга 686 км 20 м кетказаркан.

Табиийки, шиллиққурт доим максимал тезликда юрмайди. Ўтириб нафас ростлайди, чарчаганда секин юради. Бунинг ҳисобига ярмини олиб ташлаймиз ва 343 км 10 метр қолади.

Шуни 5 йил умрга бўлсак, кунига 188 метр, соатига 7,83 метр бўлар экан.

Мен ҳали шиллиққуртларнинг орасида дангасалари бор бўлиши мумкинлигини, ёнидан ўтиб кетган тошбақанинг шамолида йиқилиб тушиш хавфини ва бошқа ҳаётий муаммоларни ҳисобга олмаяпман.

Энди ўзингиз айтинг, шундай тезлик билан юриб Марсга бориб бўладими? Уйининг бўсағасидан чиққунча умри ўтиб кетадику.

Шиллиққуртларга қараб туриб, одамлар хулоса чиқарсалар ва шиллиққурт бўлиб яралмаганларига шукур қилсалар бўлар экан. Баъзан кунига 188 метр ҳам юриб қўймай чўзилиб ётаверадиган дангаса инсонлар борлигини ҳисобга олсак, одамзод эришган илм-фан ютуқлари қандай юз берган экан деб ўйлаш мумкин.

Қандай бўларди? Илм кишиси эрталаб сайрга чиққанида олдидан бир шиллиққурт чиқиб қолади ва эътиборини тортади. Шу билан у киши олдидаги 10 километрни юриб ўтгунча шиллиққурт ҳақида ўйлайди, фалсафа юритади, ҳисоб-китоблар қилади. Қарабсизки, бир сайрга бориб келгунча кетмасидан олдин эътибор қилмаган нарсаларини билиб келади ва инсонларга улашади. Тан олинг, сиз ҳам постдаги гапларга ҳеч қачон эътибор бермаган эдингиз ва мана энди билиб олдингиз.

Шу тарзда илм-фан ривожланиб бораверади.
Шиллиққуртлар эса бундай қила олмаганлари учун Марсга уча олмайдилар!

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon