ФЕЙСБУКДОШ ДЎСТЛАРИМ!
Телеграм каналимга барча фейсбукдош дўстларни ҳам ҳурмат, ҳам манфаат юзасидан битта битталаб таклиф қилиш учун эринмасдан миллионта пост қилиб, ҳаммани "отметка" қилиб чиқдим. Баҳонада умримда биринчи марта Фейсбукдан "огоҳлантириш" ҳам олдим 😜.
Менга ёқимли бўлгани, камсонли мен эслолмаган ғалати профилларни ҳисобга олмагандан, деярли барча дўстларимнинг профиллари мавжуд ва фаол профиллар экан. Улар камида постларимга "лайк" қўйган, изоҳ ёзган ва/ёки постларимни улашганлар.
Менинг эътиборимни кўпроқ тортгани бошқа нарса. Ҳар бир кишида 2 ва ундан ортиқ профил бор бўлган ҳолатлар жуда кўп экан. Бир кишида 6 та профилгача борини санадим. Ҳар сафар профил очганда мен билан дўстлашишни хоҳлаганингиз учун албатта раҳмат, лекин "шунча профил одамга нимага керак?" деб ўйлаб қоламан. Ўзи шундоғам интернет ва рақамлар асрида барча иштимоий тармоқлардаги прлфиллар, мейллар, иш юзасидан ишлатиладиган программаларнинг логин ва паролларининг ичида йўқ бўлиб қоламиз. Бунинг устига яна 2, 3, 6 талаб профилларингиз ҳам борлигига қойил, Фейсбукдош дўстларим!
Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола:
t.me/uchzamon

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

#КунАнекдоти!
ИККИ ДАНГАСА СУҲБАТИ !
- Эшитдингми, Ғарбда пул кўп эмиш
- Йўғе ?
- Ҳа, иккаламиз бир йўлини қилиб, шу ерга кетишимиз керак
- Яхши бўларди
- Самолётдан тушиб, аэропортдан чиқишимиз билан кўчаларда пуллар ётармиш. Хоҳлаганча олиб олаверар эканмиз
- Ия, ия, ия, нафасингни шамол учирсин. Ўзи самолётда энди чарчаб келган бўлсак, дарров ишламаймизку. Бир икки кун дам олиб олайлик бошда. 😜😂😂
Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon

Forwarded from Akbaroov
Facebook ijtimoiy tarmogʻida oʻzining bir qator mulohazalari va hajviy loyihalari bilan tanilgan Doniyor Roʻzmetov akamiz Telegramʼda ham oʻz kanallarini ochdilar.
Barchangizni ushbu kanalga aʼzo boʻlishingizni tavsiya qilaman. Afsuslanmaysiz!
https://t.me/uchzamon

"Бир дўстим билан Париждан Франциянинг Британия вилояти томон машинада йўлга чиқдик. Францияга келганимга ҳали кўп бўлмаган ва бу давлатнинг одатларини яхши билмайдиган пайтларим эди. Автомагистрал йўлга чиқиб олгандан кейин табиийки дўстим машинани йўл қоидаларига биноан катта тезликда ҳайдай бошлади.
Автомагитрал йўлнинг айрим жойларида тезликнинг лимити соатига 130 километр қилиб белгиланган бўлса, бошқа жойларида соатига 110 километр қилиб белгиланган эди. Йўл бўйлаб маълум масофаларда машиналарнинг тезликларини ўлчаб турадиган фоторадарлар ўрнатилган эди.
Энг қизиғи, фоторадарлар келишидан бир неча километр олдин "Диққат, олдинда фоторадар бор. Тезлик лимити фалон километр" деб ёзилган кап-катта огоҳлантирувчи йўл белгилари чиқар эди. Ҳар сафар белгини кўрганида дўстим, спедометрга қарар ва агар белгиланган тезликдан ортиқ тезликда ҳайдаб бораётган бўлса, тезликни пасайтириб, радарга тушмасдан ўтиб кетар эди.
Мақоланинг давоми 👉 https://bit.ly/2KfKH3Z

Ноу сиёсат, Ноу дин, Ноу мафкура !
Булар ҳаётда мен ўзимга белгилаб олган чегаралар ! Мен сиёсатчи, диндор ёки идеолог эмасман. Булар борасида етарлича билим ва тажрибаларга эга бўлгач, мен булар билан шуғулланмасликка қарор қилганман.
Мен ўзимни зиёли инсон, илм кишиси деб ҳисоблайман. Шу сабабдан, сиёсий мавзуларга муносабат билдирсам сиёсатчи сифатида эмас, сиёсатшунослик нуқтаи назаридан фикр билдираман. Фикрларимда ғараз, сиёсий мақсад ёки манфаатлар бор бўлмайди.
Диний мавзулар юзасидан фикр билдирсам мен албатта қайсидир динга қарши бўлмайман. Аксинча принципиал равишда бағрикенглик тарафдори сифатида мен барча динларни, диндорларни ва динсизларни бирдай ҳурмат қиламан. Диний мавзуда фикр билдирсам диншунослик, бағрикенглик томонидан фикр билдираман.
Мен учун "Ўзбекистон миллий манфаатлари" ва "Умуминсоний қадриятлар" деган мафкуралар бор. Қолганларининг менга даҳли йўқ.
Ҳурмат билан,
Дониёр Рўзметов

#Муносабат!
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ - ДАВЛАТНИНГ УСТУНЛАРИ !
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг маошларини 4 миллион сўмдан ортиғини давлат бюджетига ўтказилиши ҳақидаги хабарга кўпчилик муносабат билдирди. Асосан салбий ва бу қарорнинг нотўғри эканлигини билдирган хабарлар. Муносабатларнинг фойдаси борми ёки йўқми, билмайман, барибир шу юртнинг тақдирига бефарқ бўлмаган фарзанди сифатида ўзимнинг фуқаролик позициямни билдиришни маъқул деб топдим.
Оддий фаррошдан тортиб то республика президентигача бўлган давлат хизматчилари - давлатнинг устунлиги, унинг мавжудлигининг гарови ҳисобланадилар. Буни билиш учун сиёсатшунослик соҳасида ўқиб чиқиш ҳам шарт эмас. Чунки улар давлатдан маош олиб, оила боқадилар ва ўзларини, ҳаётларини давлатга бағишлайдилар.
Шундай экан, давлат мустаҳкам бўлишни, ўз ҳимоячиларидан айрилиб, ўз мавжудлигини хавф остига қўйишни истамаса давлат хизматчиларининг маошларини бу усулда олиб қўйиши эмас, аксинча уларни қўллаб-қувватлашу керак. Чунки қайсидир хизматчига 4 миллиондан ортиқ бериб келинган бўлса, уларнинг хизматлари шу қийматга муносиб деб ҳисобланган. Уларнинг маошларининг бир қисми олиб қўйилиши эса уларга, уларнинг салоҳиятларига нисбатан адолатсизлик бўлади. Бу эса давлатга содиқ хизматчилардан жудо бўлинишига олиб келиши мумкин.
Тўғри, ҳозир аҳвол оғир, лекин бунга маоши юқори бўлган хизматчилар айбдор эмаслар ва шу сабабдан бадалини ҳам улар тўлашлари керак эмас. Сиёсий бўғувчи ташкилот эканлиги маълум бўлган ХВТнинг тавсияси давлатимиз раҳбариятини ўз манфаатларига қарши иш қилишга мажбур қилиши керак эмас. Ташкилотнинг пул бериш шарти шу бўлса, унинг пулидан воз кечиш ёки қарз бериш шартларини ўзгартиришларини талаб қилиш керак деб ўйлайман.
Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ - ДАВЛАТНИНГ УСТУНЛАРИ !
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг маошларини 4 миллион сўмдан ортиғини давлат бюджетига ўтказилиши ҳақидаги хабарга кўпчилик муносабат билдирди. Асосан салбий ва бу қарорнинг нотўғри эканлигини билдирган хабарлар. Муносабатларнинг фойдаси борми ёки йўқми, билмайман, барибир шу юртнинг тақдирига бефарқ бўлмаган фарзанди сифатида ўзимнинг фуқаролик позициямни билдиришни маъқул деб топдим.
Оддий фаррошдан тортиб то республика президентигача бўлган давлат хизматчилари - давлатнинг устунлиги, унинг мавжудлигининг гарови ҳисобланадилар. Буни билиш учун сиёсатшунослик соҳасида ўқиб чиқиш ҳам шарт эмас. Чунки улар давлатдан маош олиб, оила боқадилар ва ўзларини, ҳаётларини давлатга бағишлайдилар.
Шундай экан, давлат мустаҳкам бўлишни, ўз ҳимоячиларидан айрилиб, ўз мавжудлигини хавф остига қўйишни истамаса давлат хизматчиларининг маошларини бу усулда олиб қўйиши эмас, аксинча уларни қўллаб-қувватлашу керак. Чунки қайсидир хизматчига 4 миллиондан ортиқ бериб келинган бўлса, уларнинг хизматлари шу қийматга муносиб деб ҳисобланган. Уларнинг маошларининг бир қисми олиб қўйилиши эса уларга, уларнинг салоҳиятларига нисбатан адолатсизлик бўлади. Бу эса давлатга содиқ хизматчилардан жудо бўлинишига олиб келиши мумкин.
Тўғри, ҳозир аҳвол оғир, лекин бунга маоши юқори бўлган хизматчилар айбдор эмаслар ва шу сабабдан бадалини ҳам улар тўлашлари керак эмас. Сиёсий бўғувчи ташкилот эканлиги маълум бўлган ХВТнинг тавсияси давлатимиз раҳбариятини ўз манфаатларига қарши иш қилишга мажбур қилиши керак эмас. Ташкилотнинг пул бериш шарти шу бўлса, унинг пулидан воз кечиш ёки қарз бериш шартларини ўзгартиришларини талаб қилиш керак деб ўйлайман.
Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Уйда қолинг ва ижобий фикрлашни ўрганинг!
Ўзини ҳунукман деб ҳисоблаб сиқиладиган эркаклар диққатига : Сиқилманг, биз ўзбеклардаги бир мақолга кўра "олманинг чиройлисини эшак ейди". 😜😂
Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Ўзини ҳунукман деб ҳисоблаб сиқиладиган эркаклар диққатига : Сиқилманг, биз ўзбеклардаги бир мақолга кўра "олманинг чиройлисини эшак ейди". 😜😂
Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Тескари дунё!
Бир танишим сигарет сўраб қолди. Мен "Узр, чекмайман" деб жавоб бердим. Шунда ёнимизда турганларнинг барчаси менга худди мен бирон гуноҳ иш қилгандай ҳайрон бўлиб қарашди. Улар мендан "Ие чекмайсанми?" деб сўрашди. Мен "чекувчилар оламида битта чекмайдиган ўзга сайёралик" бўлиб қолганлигим учун жуда ҳижолат бўлдим. Кейин янада баттарроқ уятга қолмаслик учун уларга ҳеч қачон сигарет чекмаганлигимни айтмай қўя қолдим! 😬😜

Бир сафар Лувр музейига борганимизда музей олдидаги ҳайкалларнинг қип яланғоч эканлигини кўриб, ҳайкални ўзбекона миллийча қилиб кийинтириб қўйишга қарор қилдик. Ва буни қўлдан келганча амалга оширдик.
Опа туппа тузук аёл бўлди қолди. Қалай чиқибди? Баҳо беринглар 😜
Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Опа туппа тузук аёл бўлди қолди. Қалай чиқибди? Баҳо беринглар 😜
Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
👍1
#Коронафакт!
Бугунги кунга келиб, дунёда 4,5 миллиард аҳоли, таҳминан ер юзининг 60%и ўз уйларида қолмоқда. Коронавирус, дунёнинг деярли барча давлатларига етиб борди. Коронавирус юқтирганлар сони 2,3 миллион нафарга етиб, вафот этганлар сони 150 минг кишидан ортди.

#Коронафакт !
Ушбу Европа давлатларида ҳозирча уйда қолиш чоралари қуйидаги саналаргача узайтирилган :
Германия : 4 май
Белгия : 3 май
Испания : 25 апрель
Франция : 11 май
Греция : 27 апрель
Италия : 3 май
Португалия : 2 май
Англия : 7 май
Швейцария : 27 апрель
Маълумот учун, Ўзбекистонда : 10 майгача.

МАДАНИЯТ НИМА?
Инсонда ҳайвоний туйғу ва ҳиссиётларнинг барчаси мавжуд. Улар туфайли, инсонлар бир-бирига жаҳл қилади, жанглар қилиб бир-бирини ўлдиришгача боради.
Инсоннинг бошқа ҳайвонлардан фарқи шундаки, у тирик жонзотлар ичида вахший ҳиссиётларини жиловлай олган ва юриш-туриш, ўзини тута билиш ва ҳаёт кечириш қоидаларини ишлаб чиқа олган жонзотдир. Бу қоидаларнинг мажиуи "маданият" деб аталади.
Дунёда нимаки эзгулик бўлса, барчаси маданиятнинг хизмати эвазига. Аксинча, дунёдаги барча қабихлик ва пасткашликлар маданиятсизликнинг оқибатидир. Шунинг учун, пул билан ўлчанмайдиган маданиятни эътибордан қолдирмаслигимиз ва ота-боболардан келаётган маданиятимизни келгуси авлодларга етказишимиз керак!
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon

Потлач – удумларимиз «қариндош»и !
Олимларнинг таъкидлашларича, ҳозирда Америка қитъасида яшовчи индейслар Сибирдан Америкага бундан 40-50 минг йиллар олдин Аляска орқали ўтиб кетишган дейишади. Ўрта Осиё халқлари, яъни бизнинг ота-боболаримиз ҳам қачонлардир Сибир ўрмонларидан чиқиб келиб, минтақага тарқалишганликларини биламиз. Менимча бу гапда ҳақиқат бор, чунки битта индейсни ўзбекча кийинтириб Ўзбекистонга олиб келиб қўйсангиз, ўзбеклар унинг индейс эканлигини била олишмайди. Юз кўриниши ва қомат тузилиши жуда ўхшаш.
Лекин мен бу ҳақда эмас, минг йиллар давомида ўзгармай давом этиб келаётган бошқа бир ўхшашлигимиз ҳақида гапирмоқчиман. Индейсларда "потлач" деган урф-одат бор. Унга кўра бой ёки камбағаллигидан қатъий назар ҳар бир индейс йиллар давомида йигган бойликларини кўз-кўз қилиб, ўзи уйига меҳмон қилиб чақирган инсонларга тарқатиб юборади.
Мақоланинг давомини қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин : https://telegra.ph/Potlach-04-20

Билмаган ва тушунмаганлар учун – ИЖЖОН !
Дунёда бой ва ширин ошхоналар кўп, аммо уларнинг барчалари ўзига хос ва санъат даражасига кўтарила олган эмас. Шулардан хом гўштдан ширин таом тайёрлаб, уни деликатес, ноёб таом даражасига олиб чиқа олган халқлар саноқлидир. Буларга мисол қилиб, француз ошхонаси, қадимий Эфиопия ошхонаси...ва Хоразм ошхонасини айтиш мумкин...
Ижжон асосан янги сўйилган қўй ёки ҳўкиз гўштининг энг ширин жойидан лаҳм (хоразмча "сўм") гўшт жойидан қилинади. Бундай гўшт ҳозирги кунда ҳам қиммат ҳисобланиб, уни оддий халқ ҳар доим сотиб олиб ея олмайди ва кўп миқдорда ея олмайди.
Мақоланинг давомини қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин :https://telegra.ph/Ijjon-04-20
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Дунёда бой ва ширин ошхоналар кўп, аммо уларнинг барчалари ўзига хос ва санъат даражасига кўтарила олган эмас. Шулардан хом гўштдан ширин таом тайёрлаб, уни деликатес, ноёб таом даражасига олиб чиқа олган халқлар саноқлидир. Буларга мисол қилиб, француз ошхонаси, қадимий Эфиопия ошхонаси...ва Хоразм ошхонасини айтиш мумкин...
Ижжон асосан янги сўйилган қўй ёки ҳўкиз гўштининг энг ширин жойидан лаҳм (хоразмча "сўм") гўшт жойидан қилинади. Бундай гўшт ҳозирги кунда ҳам қиммат ҳисобланиб, уни оддий халқ ҳар доим сотиб олиб ея олмайди ва кўп миқдорда ея олмайди.
Мақоланинг давомини қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин :https://telegra.ph/Ijjon-04-20
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
👍1
#КунАнекдоти!
ПРИНЦИПЛИ ЭРКАК
Кечқурун эр-хотинига дебди:
-Онаси, дўконга бориб менга сигарет олиб келиб бер
-Ия, дадаси кеч бўлди. Эртага оларсиз шуни
-Хотин, мени севасанми?
-Бу нима деганингиз
-Севасанми ёки йўқми? Тўғрисини айт
-Севаман
-Ундай бўлса, мен бир нарса деганда "Эртага, индинга" демасдан бир айтганда қил. Бўлмаса севгинга ишонмайман
-Уфф, бўпти...
Шундай деб хотини дўконга чиқиб кетиб, сигарет олиб келиб берибди.
Эртаси эрталаб эр уйқудан туриб, юз-қўлларини яхшилаб совунлаб ювиб, нонушта қилиб, у ёққа бу ёққа ўтиб юрганмишу, хотинига гапирмасмиш. Хотини савол берсаям жавоб бермасмиш.
Охири хотинининг тоқати тоқ бўлибди.
-Нега гапирмай юрибсиз? Севишимни исботладимку. Сигаретингизни олиб келиб бердим. Яна нима қилай?
-Хотин, буни ўзинга қарши олма. Бу принцип масаласи. Мен ҳукумат уйда ўтир деган пайтда кўчага чиқадиган инсон билан гаплашмайман. Сен кеча карантин қоидасини бузиб, сигаретга бориб келдинг. Шунинг учун мени тўғри тушун...
- 😜🤣😳
👉https://t.me/uchzamon

2019 йилда дунё бўйлаб 38 миллион (ҳа, ўттиз саккиз миллион) авиарейслар амалга оширилган. Бу ҳар ойда 3 миллиондан ортиқ рейс дегани бўлади. 2020 йилда ҳам шунча ёки бундан ортиқ рейслар амалга оширилиши кутилаётган эди. Аммо жорий йилнинг февраль ойидан рейслар сони пасайишни бошлаган бўлса, март-апрель ойларида рейслар деярли амалга оширилмади ёхуд, минимум эхтиёжлар учунгина амалга оширилмоқда. Май ойида ҳам парвозлар бўлмаслиги ва ёз ойларида рейслар қайта амалга ошадими ёки йўқлиги савол остидалигини ҳисобга олсак, 2020 йилда камида 10 миллионта рейслар амалга оширилмайди дегани бўлади.
Бу дегани, бир неча юз миллионлаб инсонлар парвоз қилмайдилар ва авиакомпаниялар пул ишламайдилар. Оқибатда кўплаб компаниялар банкротга учрайди ва йўқ бўлиб кетади.
Ҳодисанинг экологияга фойдаси, миллиардлаб тонна керосин ишлатилмайди ва атмосферага иссиқлик газлари ташланмайди.
Ҳар нарсанинг яхши ва ёмон томонлари бор !