Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ҚОЧОҚ, МИГРАНТ ВА ТУРИСТ. Трилогия.

Кеча "Сизнингча "турист" ким?" деб савол бериб сўровнома ўтказдим. Бу саволни Фейсбукда ҳам бердим. Жавоблардан кўпчилик туризм нима ва турист ким эканлигини яхши билмаслиги аён бўлди ва бу мени ажаблантирмади. Илмий тадқиқотлар доирасида бу вазиятга кўп бор дуч келганмиз ва туризм ҳақида инсонларга имкон қадар кўпроқ маълумот бериш керак экан деган хулосага келганман...

Биз баъзан туристларга ҳавас қиламиз. "Туристларга мазза" деймиз. "Мигрантлар" ҳақида гап кетса иккига бўлинамиз. Бирларимиз "Ажаб бўлибди, айб ўзларида, ўз юртида шукур қилиб юрмайдими?" десак, бошқаларимиз "Улар мажбурликдан кетган, уларга ҳам осон эмас" деймиз. "Қочоқлар"га келганда эса табиий равишда кўпчилгимизнинг раҳмимиз келади. Лекин бу учала тоифадаги инсонлар кимлар деб сўралса, буни нафақат тушунтириб бера олмаймиз, балки ўзимиз ҳам яхши тушунмаймиз.

Маълумот учун, 2017 йилдан бери ҳар йили дунёда 1.5 миллиарддан ортиқ турист саёҳат қилган, 2000 йилдан бери таҳминан 200 миллионга яқин мигрантлар ўз юртларини ташлаб бошқа юртларга кетган ва 2008 йилдан бери таҳминан 185 миллион киши қочоқликнинг аччиқ кунларини тотиб кўрган. Ҳайратланарли даражада катта сонлар, тўғрими ?

Мен мазкур мулоҳазаларим доирасида имконим ва билим савиям даражасида бу учала тоифадаги инсонларнинг кимлар эканликларини соддалаштириб тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Бугун трилогия мақоланинг 1-қисми «қочоқлар»га бағишланган қисмини эълон қиламан. Эринмай ўқиб чиққанлар афсусланмайди...

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"Марказий Осиё иттифоқи" ғоямизни кўплар қўллаб-қувватласа ҳам буни очиқ ойдин айтишмаётган эди. Кеча Путиннинг интервьюси чиққач, бирлашишимиз ҳаётий зарурат эканлиги янада ойдинлашди ва инсонлар мустақил равишда бирлашишга чорлаш бошладилар.

Шундай пайтда ҳар ким ўзи мустақил тарғиб қилиб юрмасдан биз билан бирлашиши керак. Бирлашиш шундан бошланади. Биргаликда биз бу буюк ғояни амалга оширамиз.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Қочоқ, Мигрант ва Турист. Трилогия. 1-қисм. Қочоқ.

... Француз режиссёри Матьё Касовитз 1 дақиқа 38 сониялик видео тақдим этди. Видеода бахтли европалик оила тасвирланган (европаликларга таъсир қилиши учун атайлаб европалик оила тасвирланган). Ўрта ёшлардаги ота ва она, уларнинг 2-3 ёшлардаги қизи ва 6-7 ёшлар атрофидаги ўғли. Улар ҳазил-ҳузуллар билан дастурхон атрофига ўтираётганларида электр розеткасида қисқа туташув юз бериб, унинг ёнида турган ўйинчоқ айиқчага тегиб, ёнғин юз беради. Қўшни хонада чиққан ёнғин катталашиб, оила ёнгинни кўрган пайтларида уйнинг анча қисми ёнғин ичида қолиб бўлган бўлади. Шунга қарамасдан оила ўзларига тобора яқинлашиб келаётган ёнғиндан жон борича қочиб ташқарига чиқадиган эшикка томон югурадилар. Улар шошганча эшикни очсалар, эшикнинг ташқариси нимагадир қалин бетон девор билан ёпилиб қолган бўлади. Улар жон-жаҳдлари билан деворни уриб, одамларни ёрдамга чақирадилар. Лекин ҳеч ким уларга ёрдамга келмайди, бетон деворни олиб ташлаб, уларни ташқарига чиқармайди. Ва ниҳоят уларнинг устига олов бостириб келиб, ўлимдан қутулишнинг иложи қолмайди. Улар ўз ўлимларини бўйинларига оладиларда бир-бирларини қучганча ...(ёниб кетадилар).

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Qochoq-06-23

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев коррупцияда айбланиб, иши судда кўрилаётган эди. Ниҳоят суд унга 11 йилу 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлабди.

"Марказий Осиёнинг демократия ороли" деб аталадиган Қирғизистонда собиқ президентларнинг барчаси чет элга қочиб кетган эди. Атамбаев қочиб кетмасдан, президентлик муддатини охиригача тугатиб, кейин қамалиб кетган биринчи президент бўлди. Роза Отунбаева собиқ вақтинчалик президент бўлиб, у ўз вақтида президентликни топширган.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ЎРДАК ФАЛСАФАСИ.

Ўрдакларга мазза. "Дунёни сув босса тўпиғига чиқмайди" деган мақол шуларга қараб ўйлаб топилганми деб ўйлаб қоламан.

Уларга юрт тақдири нима, сайловларнинг қандай ўтгани нима, дунёда миллатчилик кучайиб, одамгарчилик йўқолиб бораётгани нима фарқи йўқ. Чунки улар ўрдакларку.

Ўрдаклар сувга тушса чўкмайдилар, ерда юрса ботмайдилар. Айримлари ҳатто осмонга ҳам уча олади.

Дунёда коронавирус тарқалганлигининг уларга фарқи йўқ. Ҳатто парранда грипи тарқалганда ҳам товуқлар жар солди, қушларнинг фиғони фалакка учди. Аммо ўрдаклар "ғақ" демади.

Ўрдакларга берсангиз ейди, урсангиз ўлади. Лекин ўзидан ташаббус чиқариб бирон иш қилмайди, ташаббуш билан чиққанларга қараб ҳам қўймайди.

Бўлди, тушлик пайти иссиқда юрса, одамнинг бошидан иссиқ ўтиб, ўрдакларга қараб ҳам фалсафа сўқийверар экан. Тез сояга ўтиб, дам олиб олмасам бўлмайди. А лаббай? 😜

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ХОТИНИ ЙЎҚНИНГ УЙҚУСИ ЙЎҚ.

Бир дўстимизга "Нега тунда ухламаяпсан?" десам "Хотини йўқнинг уйқуси йўқ" дейди.

Шундайми, тунда ухламаётган хотини йўқлар? 😜

Аёлларнинг ҳеч бирининг хотини йўқ. Агар унинг гапига ишонилса, аёллар тунда умуман ухламас экан-да.

Тўғрисини айтаверинглар, аёллар, тунда ухламай нима қиласизлар? 😜😂

Нима бўлсаям, тунда ухлаганлар ва ухламаганларга хайрли тун! 😊🌙😴

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Сизнингча "мигрант" ким ? (беҳазил савол)
public poll

Чет элда ишлаб кейин юртига қайтиб келадиганлар – 90
👍👍👍👍👍👍👍 36%

Барчаси – 85
👍👍👍👍👍👍👍 34%

Чет элда ишлашга кетиб қолиб кетадиганлар – 53
👍👍👍👍 21%

Билмайман – 15
👍 6%

Ким ўз юртига пул юборса ўшалар – 9
👍 4%

👥 252 people voted so far.
Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Туркманистон президентлари парадга бормадилар. Назарбаевга коронавирус баҳона бўлди. Ҳатто Хорватия президенти "Самолётим бузилиб қолди" деб баҳона қилди. Ва ниҳоят, Қирғизистон президенти Жээнбеков Москвага учиб борса ҳам парадга бормасликнинг йўлини топди.

Парадга бормасликка дух топмаган Лукашенко ва Токаевлар ҳеч бўлмаса "Георгий тасма"сини тақмасликка ва кўкракларига ўзларининг миллий байроқларини тасма қилиб тақишга куч ва фаросат топдилар...

Йиғланг, Қўчқор ака, йиғланг!😢🤕


"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"Ҳурматли Ароқ,

Режага кўра сен мени бой, қўрқмас ва қувноқ қилиб қўйишинг керак эди. Мен кеча бўлиб ўтган тўйдаги видеоларни кўриб чиқдим. Сен билан бир гаплашиб олишимиз керак!" 😜

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Қочоқ, Мигрант ва Турист. Трилогия. 2-қисм. Мигрант.

1930 йилларда Совет Иттифоқи Марказий Осиёнинг аҳолисини колхозлар ва совхозларда ишлашлари учун уларларни ўтроқлашитириш сиёсатини олиб боради. Тарихдан шаҳарлар ва қишлоқларда яшашга одатланган ҳозирги Ўзбекистоннинг аҳолисини ўтроклаштириш борасида унчалик муаммолар бўлмаган бўлса ҳам, Марказий Осиёнинг кўчманчи аҳолиси, жумладан қозоқларни, қирғизларни ва туркманларни ўтроклаштиришда советлар катта тўсиқларга дуч келадилар. Ота-боболарининг кўчманчи хаёт тарзларидан воз кечишни истамаган қозоқларни ўтроклаштириш учун советлар уларнинг чорваларини тортиб олиш ва ҳатто чорваларни атайлабдан қириб ташлаш ёки ёқиб юбориш каби дахшатли чораларни ҳам қўллаганлар.

Натижада 1930-1932 йиллар оралиғида 4 миллион нафар қозоқларнинг қарийб ярми аянчли ҳолатда ОЧЛИКДАН (отишдан, осишдан ёки қатоғондан эмас) қирилиб кетадилар. Миллионлаган қозоқлар Ўзбекистон, Қирғизистон, Хитой, Туркия ва Европа ҳудудларига жон сақлаш учун тарқалиб кетадилар. Дунё тарихида бирон миллатнинг бунчалик катта қисми тизимли равишда шавқатсизларча қириб ташланганлиги ҳолатлари кузатилган эмас. Оқибатда ҳозирга келиб, Қозоғистон катта инсоний йўқотишлар ҳисобига дунёнинг аксарият давлатлари қатори ўтроқ давлатга айланган.

Ўтроқлаштириш учун қозоқларни шу кўйларга солган советлар минтақамизнинг аҳолисининг хаёт тарзини бутунлай кўчманчилик, миграция деган нарсалар нималигини билмайдиган, узоғи билан ўз туманининг марказига бориб келиб кун кечирадиган, агар мобадо Москвага бориб келгудай бўлса, ўзини худди космосга чиқиб келгандай ҳис қиладиган "ўтроқ" тизимга ўргатиб қўйганлар...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Migrant-06-25

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ГАНГАМ СТАЙЛ!

Муаммоларнинг охири бўлмайди. Бири тугаса иккинчиси тайёр туради. Айрим муаммоларни узоқ вақтлар давомида ечишга тўғри келса, айримларини ҳеч қачон еча олмаймиз.

Шунинг учун, ҳеч қачон тушкунликка тушмаслик ва ижобий бўлиб қолиш керак. Биз ҳам ижобий бўламиз ва рақсга тушамиз.

Хоп-хоп-хоппа Гангамстайл! 😜😂👍

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

Шарқ давлатларидан бирининг подшоси ўз давлатидаги вазиятни ўз кўзлари билан кўриш ва ҳолис баҳо бериш мақсадида шаҳар ва қишлоқларга бориб кўришга қарор қилибди.

У шаҳар ва қишлоклар оралаб ўтиб юриб борар экан ҳар сафар ўз маслаҳатчиларига саволлар бериб, жавоблар олиб борибди :

- Мана бу завод кимники ?
- Бу сизнинг ўғлингизга қарашли завод, подшоҳим...

- Мана бу фабрикалар кимники ?
- Булар куёвларингизга тегишли, подшоҳим...

- Мана бу конлар кимники ?
- Буларнинг барчаси сизнинг қариндошларингизники, подшоҳим...

Подшо ўз саройига қайтгач, маслаҳатчи ва вазирларини йиғиб, ўз хулосалари билан бўлишибди :

- Ҳайрли кун, ҳурматли маслаҳатчилар ва вазирлар. Биласизлар, мен ҳолис инсонман. Мен ҳеч қачон бирон нарсани ўз кўзим билан кўрмагунча хулоса чиқармайман. Шу сабабдан бугун шаҳар ва қишлоқларимизга сафар қилиб, юртимиздаги вазиятни ўз кўзларим билан кўриб, қуйидаги хулосага келдим :

Юртимизда вазият яхши эмас экан. Мен нима сабабдан ривожланмай қолаётганлигимизни энди тушундим. Халқ намунча дангаса бўлиб кетган ? Ҳар куни, ҳамма завод, фабрика ва конларда фақат менинг оила аъзоларим ва қариндошларим меҳнат қилиш билан оворалар. Нима, бу мамлакатда факат менинг қариндошларим яшайдиларми ? Бошқалар ватан тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшмайдиларми ?

Менинг назаримда, бу дангаса халқни ишлатишнинг иккита йўли бор. Биринчиси, уларга дангасалик ва ишсизлик учун солиқ солинглар. Иккинчиси, уларга завод, фабрика ва конларда текин ишлаб бериш мажбуриятларини юкланглар. Ана ўшанда кўрамиз бу дангасаларнинг аҳволини!...

Мажлис якунида давомли қарсаклар янгради !!! Ундан сўнг, барча мулозим ва амалдорлар подшога дангаса халқни меҳнаткаш қилиш устида ишлашга ваъда бериб, тарқалдилар!


"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Шу гапларни айтишга куч ва журъат топа олган сенаторларимизга минг бор ташаккур.

Улар "Юртдошларимизни қўрқитмоқчи эмасмиз" деб истиҳола қилмоқдалар, аслида улар имкон қадар юмшоқ қилиб, сихни ҳам кабобни ҳам куйдирмай ёзганлар. Ўзи бу мақолани юз бериши мумкин бўлган бошқа тахликали оқибатлар билан бойитиш мумкин эди.

Эринмасдан ўқиб чиқишни тавсия қиламан.👇👇👇

https://xabar.uz/keyz
#КунАнекдоти!

Статистик маълумотларга кўра, йўлларда содир бўладиган аварияларнинг 40%ига алкогол ичиб машина ҳайдаган ҳайдовчилар сабабчи бўлар эканлар.

Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, қолган 60% аварияларга сув, чой ва бошқа ичимлик ичиб ҳайдайдиган ҳайдовчилар сабабчи бўлар эканлар.

Ҳой, сувхўр, чойхўр ҳайдовчилар, инсофингиз борми? Кўзга қараб ичсангизлар бўлмайдими? Одам деган ича олса ичиши керак, бўлмаса йиғиштиринглар ичишни. Ўзингизни ўйламасангиз одамларни ўйланглар. 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
⚡️Хозир чуқур таҳлилларга асосланган каналлар жуда кам. Агар сиз геосиёсий ва геоиқтисодий таҳлилларни ўқишни хоҳласангиз @centerasiastudy каналига қўшилинг.

Каналда, муаллифнинг сиёсий, тарихий ва бошқа ижтимоий жараёнлар доирасидаги фикрлари сарказм орқали бериб борилади. Шахсан ўзим кузатиб бораман. Жуда сифатли контент.

Каналга қўшилинг: @centerasiastudy
Forwarded from Asanov formati
Тема: Мавзу: Ҳозирги замон ўзбек тили тарихи. Россия империясидан бугунгача.
Время: 27 июн 2020 15:00 Исламабад, Карачи, Ташкент

Подключиться к конференции Zoom
https://zoom.us/j/96280652020?pwd=YytCdzZqUHZPUnFRUGRFZThEWFlvdz09

Идентификатор конференции: 962 8065 2020
Пароль: 511510
Найдите свой местный номер: https://zoom.us/u/aedFsLfd5T
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
ЖАҲОН МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ КУНИ МУБОРАК, АЗИЗ ЖУРНАЛИСТЛАР!

Мана бу картага диққат билан қаранг. Ундаги ранглар, қора: аҳвол жуда ёмон, қизил: аҳвол чатоқ, апелсин ранг: муаммолар бор, сариқ ранг: аҳвол яхшироқ ва оқ ранг: аҳвол яхши.

Бу дунёдаги матбуот ва сўз эркинлиги картаси эди. 2019 йилда дунёда 49 нафар журналист халок бўлган. Бу сўнгги 20 йилдаги энг паст кўрсаткич, чунки 20 йил ичида йилига 80 нафар журналист халок бўлган. 2019 йилда 389 журналист қамоқда, 59 журналист гаровда бўлган.

Одатда байрамда фақат яхши гаплар, байрам сўзлари айтилади. Мен эса юқоридаги рақамларни эслатиб ўтишни маъқул кўрдим.

Журналистлик дунёдаги энг оғир ва энг хавфли касблардан биридир.

Мен дунёдаги барча журналистларга, ўзим шахсан билган ва таниган дўстларимизга мазкур картанинг рангги оппоқ бўлишини, уларнинг қаламлари ўткир, ҳаётлари хавфсиз, қадрлари баланд, оилалари фарофон бўлишини тилаб қоламан.

Жаҳон матбуот эркинлиги куни муборак, дўстлар!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Уни буни қўйинглар. Парижда уй-жойлар нархлари рекорд даражада ошиб, бир метр квадратининг ўртача нархи 10 750 еврога тенглашибди.

Шаҳарнинг 4-кварталида нарх энг юқори, метр квадратига 14 250 евро бўлган бўлса, 20-кварталда энг паст нарх, квадрат метрига 8940 еврога тенг бўлибди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon