Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ҲОЗИРЖАВОБ ЧЕРЧИЛ.

Бир депутат аёл Черчилга нафратини билдириш учун унга "Агар мен сизнинг аёлингиз бўлганимда сизнинг қаҳвангизга заҳар солиб қўйган бўлар эдим" дейди.

Гапга чечан Черчил эса унга "Агар мен сизнинг эрингиз бўлганимда ўша заҳар солинган қаҳвани ичган бўлар эдим" деб жавоб беради ва мот қилади.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉
https://t.me/uchzamon
Ижтимоий тармоқларда айланавериб, сийқаси чиқиб кетган, лекин ҳар сафар ҳаммани қизиқтирадиган бир мавзу бўйича савол. Кўпхотинликка қандай қарайсиз ?
public poll

Қаршиман – 78
👍👍👍👍👍👍👍 52%

Қўллаб-қувватлайман – 73
👍👍👍👍👍👍👍 48%

👥 151 people voted so far. Poll closed.
#Маҳаллийтуризм! #Mahalliyturizm!

РАПҚОН ШАҲАРЧАСИ

Рапқон шаҳарчаси ҳақида эшитганмисиз?

Фарғона вилояти, Бешариқ туманида жойлашган, ҳудуди 3000 гектардан сал ошадиган Рапқон шаҳарчаси аллақачон республикага танилган.

Рапқон сўлим табиати, тоза ҳавосидан ташқари ўзининг ширин-шакар мевалари, деҳқончилик махсулотлари, айниқса пиёз етиштириш бўйича илғорлиги билан танилган.

Рапқондаги "Оқмозор бува" зиёратгоҳи маҳалиий аҳоли орасида машҳур бўлиб, у ерга инсонлар зиёратга ва ҳордик чиқариш учун ҳам борадилар.

Рапқоннинг бутун республика танийдиган яна бир томони бу "Рапқон спорт мактаби"дир. Мактаб республика миқёсидаги мусобақаларни қабул қилиб туришидан ташқари у ердан етишиб чиққан машҳур спортчилар билан ҳам фаҳрланиши мумкин. Биргина мисол қилиб, машҳур боксчи Шоҳжаҳон Эргашев шу мактабдан етишиб чиққанлигини эслатиш кифоя деб ўйлайман.

Фарғонага йўлингиз тушса, Рапқонга албатта боришни тавсия қиламан.

Кредит : Нишонов Умиджон

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Кўпхотинлик : рухсатми ёки тақиқ ?

Бугун "Кўпхотинликка қандай қарайсиз ?" деб сўровнома қўйган эдим. Унда қатнашган 151 инсоннинг қарийб ярми (73 киши, 48%) кўпхотинликни қўллаб-қувватлашини билдирган бўлса, ярмидан кўпроғи (78 киши, 52%) унга қаршилигини билдирган. Жамиятимизда одатда "кўпхотинлик" мавзусига ҳолис ва соғлом муносабат билдирилмайди. Унинг оқибатлари ҳам кўнгил, яъни ҳиссиётларга асосланиб билдирилади. Ваҳоланки, қонунлар "кўпхотинлик"ни тақиқлаган бўлса, бу ишни фақатгина эхтиросларга таяниб қилмаган. Бу "иллат"нинг жамиятнинг тақдирига таъсири ва оқибатлари таҳлил қилинса, кўпхотинлик фақат "тўшак"дангина иборат эмаслиги аён бўлади.

Қуйидаги ушбу мавзуга бағишланган мақоламни улашяпман. Эринмасдан ўқиб чиқишни тавсия қиламан.


Кўпхотинликни ёқлаётган ёки тарғиб қилаётганлар (асосан эркаклар, чунки аксарият аёллар қарши бўлмоқда) нинг илгари сураётган “асос”лари таҳминан қуйидагилар :

- Ислом дини бунга рухсат беради.

- Ўзбекистонда кўпхотинлилик кенг тарқалган. Фақат у қонун билан таъқиқланганлиги учун ҳамма жойларда яширинча қилинмоқда.

- Хотинининг устига хотин оладиганлар мухтож аёлларга яхшилик қиладилар.

Уларнинг фикрича, шу ва шунга ўхшаган асосларга кўра, Ўзбекистонда кўпхотинлиликка рухсат бериш керак экан.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Kopxotinlilik-07-03

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ХАВФСИЗЛИК БИРИНЧИ ЎРИНДА!

Кун.уз Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманида 4 йил давлмида "Феррари"га ўхшаш машина ясаганлиги ҳақида репортаж берди.

Уста ҳақида анчадан бери билардим. Репортаж учун Кун.узга ҳам миннатдорчилик билдираман, зеро эътибор устага рағбат бериши турган гап.

Аммо машина ичини кўрсатилганда, ташқарисидан гўзал машина ичкаридан хавфсиз эмаслиги аён бўлди. Оддий хавфсизлик камари, хавфсизлик ёстиқчалари, ўриндиқлардаги шароитлар йўқлиги "Феррари" учун хавф-хатарнинг уяси эканлигини билиш учун катта билим керак эмас.

"Демонстрация" пайтида видеони "ишқилиб халокатга учрашмасин" деб хавотир билан кўрдим.

Менинг устага дўстона ва "земляклик" маслаҳатим. Машина тошбақа тезлигида ёки самолёт тезлигида юрадими, асосийси хавфсиз бўлиши керак. Машинанинг ташқарисини ясашни қандай ўрганган бўлсангиз, унинг хавфсизлик анжомларини ясашни ҳам шундай ўрганиб, уларни ўрнатиб олинг.

Машинангизнинг тагидан шамол ўтиб турганда ичидаги инсонлар манзилга эсон-омон етиб борсинлар!

👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти !

Бир бойвачча одам вазир танишига телефон қилибди :

- Ака, шу ўғлимга ёрдам қилмасангиз бўлмайди. Университетга олиб кириб қўйдим, эплаб кета олмади. Ўзимнинг компаниямда иш бердим, қўлидан иш келмади. Нуқул ичиб, кайф-сафо қилиб, қизлар билан юргани юрган. Шу ўғлимни ёнингизга ишга олсангиз ва ўзингиз қараб туриб, уни одам қилиб берсангиз. Унга шундай иш берингки, ҳам иш ўргансин, ҳам пулнинг қадрига етадиган бўлсин, ҳам одамларга фойдаси тегадиган бўлсин.

- Майли ака, вазир бўлишимда кўп ёрдамингиз тегган. Энди сизнинг ўғлингизга ёрдамим тегса тегибди. Ўғлингизни бир катта бўлимга бошлиқ қилиб ишга оламан ва 9 миллион 600 минг сўм ойлик белгилайман. Бўладими ?

- Йўқ, йўқ, бунақа ишда у яна талтайиб кетади. Унга ойлиги камроқ, обрўси ҳам пастроқ иш берсангиз.

- Унда ўғлингизни лойиҳа менежери қилиб ишга оламан ва унга 6 миллион 500 минг сўм ойлик тайинлайман. Нима дейсиз ?

- Йўқ, буям кўп. Ундан ҳам кам ойлик берадиган иш йўқми ?

- Бўлмаса ўша лойиҳалар бўлимида оддий ходим қилиб ишга оламан ва 3 миллион 450 минг сўм ойлик тайинлайман. Қалай ?

- Йўқ, буям бўлмайди. Биронта узоғи билан 1-1.5 миллион сўм атрофида ойлик берадиган, вазирликка даҳли йўқ, обрўсиям йўқ, ўқитувчими, шифокорми, журналистми ёки шунга ўхшаган ишлар йўқми ?

- Афсуски йўқ, ака. Ўғлингизни бундай ишларга ололмайман.

- Нимага ололмайсиз ?

- Бунақа ишларга олиш учун Университетда ўқиган, дипломи бор, билими кучли, фидокор ва ҳалол одам бўлиши керак!

😎😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Мамнуният билан сизларга "Уч замон" каналининг янги логотипини тақдим этаман.
ТАРИХНИНГ АЧЧИҚ САҲИФАЛАРИДАН!

Сталин, Рузвелт ва Черчил 2-Жаҳон урушининг ғолиблари сифатида мағлуб Германиянинг тақдирини ҳал қилиш учун йиғилишади.

Йиғилишда Сталин Германиянинг энг сара 50 000 нафар зобитини отиб ташлашни таклиф қилади. Черчил эса Англия аҳолиси ҳеч қачон бундай шафқатсизликни қабул қилмайди, мен қаршиман деб норозилик билдиради. У ўзининг сўзини қўллаб-қувватлашидан умид қилиб, Рузвелтга юзланади. Рузвелт эса Сталин ва Черчилга тиржайиб қарайдида, шундай дейди: "Ўртоклар, муаммони жанжалсиз ҳал қилайлик. Мен иккалангизга ҳам тўғри келадиган таклиф айтаман. Яхшиси, келинглар 50 000 нафар зобитнинг ўрнига 49 000 нафар зобитни отиб ташлаймиз".

Бу билан у ўзининг Сталин билан рози эканлигини кўрсатади. Черчил эса ўша лаҳзада бундан буён Англиянинг кучсиз давлатга айланганлигини ва бундан буён дунёнинг тақдирини бошқа давлатлар ҳал қилишларини тушуниб етади ва маюс тортади!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
#Ретро.

Бир сафар Лувр музейига борганимизда музей олдидаги ҳайкалларнинг қип яланғоч эканлигини кўриб, ҳайкални ўзбекона миллийча қилиб кийинтириб қўйишга қарор қилдик. Ва буни қўлдан келганча амалга оширдик.

Опа туппа тузук аёл бўлди қолди. Қалай чиқибди? Баҳо беринглар 😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ! ПЕТИЦИЯГА ҚАТНАШИНГ. ҚАРШИ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ТАРҚАТИНГ.

Эсингизда бўлса, "Хотира ва қадрлаш" кунини "Ғалаба куни" га ўзгартириш тарафдорлари "Менинг фикрим" порталида петиция қилиб, 9-майни "Ғалаба ва хотира" кунига ўзгартириш бўйича сўровнома ўтказаётганликларини хабар қилганимда мазкур петицияни оммалаштириб, унга қаршилар қўллайдиганлардан икки баробар олдинга чиқиб олган эдик. Шундан кейин, хотиржамликка берилиб, петицияни кузатмай қўйдик.

Ҳозирги кунга келиб, уни қўлловчилар қайта ҳаракат қилиб, яна олдинга ўтиб кетибдилар. Улар 5452 овоз берган бўлсалар, биз, яъни қаршилар 2757 овоз билан тўхтаб қолганмиз.

Хуллас, петиция ҳали ҳам давом этяпти ва ўзбек тилли халқнинг бундан хабари йўқ.

Мен барчаларингизни ушбу петицияда иштирок этишга, қарши овоз беришга ва бу хабарни тарқатишга чақираман.

Петицияга ҳавола: https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4044

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
#Маҳаллийтуризм! #Mahalliyturizm!

ХОРАЗМНИНГ ОЛТИН ХАЛҚАСИ.

Кўпчилик Хоразм ҳақида тасаввурга эга эмас. Билганларнинг кўпчилиги эса Хоразмни Хива шаҳридан иборат деб тасаввур қилади.

ЮНЕСКО ташкилоти Хоразмнинг қадимий марказларини ўз ичига олган "Хоразмнинг олтин халқаси" деган харита чиқарган.

1924 йилдаги "Миллий чегараланиш"дан сўнг қадим Хоразм цивилизация марказлари ҳозирги Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон ҳудудларида ажралиб қолган.

Хоразмнинг" Калтаминор" ва "Тозабоғёп" маданиятлар эр. ав. 6-1 минг йиллик даврларни ўз ичига олган.

Хоразмнинг Сиёвуший Хоразмшоҳлардан Ўрта асрларгача пойтахтлари Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган.

Ўрта асрлардаги Хоразмшоҳлар давлати пойтахти Туркманистон ҳудудида қолган.

Хива шаҳри эса Хоразмнинг энг сўнгги давлати-Хоразм хонлигининг пойтахти бўлган.

Хивага борганда у ерда Хоразмнинг сўнгги 4 асрлик тарихини кўриш мумкин. Хоразмнинг бир неча минг йиллик тарихини кўриш учун "Олтин халқа" бўйлаб саёҳат қилиш керак бўлади.

👉 https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!

Маълумотларга кўра, Қозоғистон коронавирус тарқалиш тезлиги бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб олди. Ушбу интерактив карта бунга гувоҳлик бермоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 45719 нафарга етган. Шундан фақат 15404 нафари соғайган. 188 киши эса COVID-19 қурбони бўлган.

Қозоғистон вирусга қарши қатъий чораларни янада кучайтирди.

Афсуски, сўнгги кунларда Марказий Осиё давлатларининг барчасида вируснинг навбатдаги тўлқини юз бераётганлиги кузатилмоқда.

Мен минтақамиз аҳолисини огоҳликка ва карантин қоидаларга амал қилишга чақираман. Ҳукуматларимизни эса вирусга қарши самарали курашишга ва тегишли чораларни сусайтирмасликка чорлайман.

Тез орада бу вирусдан қутулиш насиб этсин!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
КАНАЛИМИЗ АЪЗОЛАРИДАН БИРИНИНГ ИЛТИМОСИГА КЎРА УШБУ ТАҲЛИЛИЙ МАҚОЛАМНИ УЛАШЯПМАН. Эринмай ўқинглар!

"Олди-берди" - урф-одатларимизнинг хамиртуруши !

Менинг тўйим қишлоқда, хоразмча урф-одатлар асосида бўлиб ўтган. Тўй базмини 1000 га яқин стулларда ўтирган кишилардан ташқари яна минга яқин инсонлар тикка турган ҳолда томоша қилганлар. Тўйгача ва туйдан кейиин сарфлаган ҳаражатларимизнинг кўплиги ўртача ойлик олиб яшайдиган европалик ёки америкаликни қўрқитиб юборишга етарди. Яъни бу бизнинг шароитимизда оилавий ишлаб топилган бир неча йиллик иқтисодларимизни бир тўйда сарфлаб юборганмиз...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Oldi-berdi---urf-odatlarimizning-hamirturushi-06-12

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
"УЧ ЗАМОН" канали ТАҲЛИЛИЙ МАҚОЛАЛАР РЎЙХАТИ !
(Рўйхатни тарқатишингиз мумкин)

Каналимизнинг Қадрли аъзолари!

Канал очилганига кўп бўлмаган бўлса ҳам анча таҳлилий мақолалар қўйилди ва натижада янги қўшилган аъзоларимиз олдин қўйилган мақолаларни кўрмай қоладиган бўлдилар. Шуни ҳисобга олиб, ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида барча мақолаларни рўйхатга тузиб чиқдим. Энди керак пайтда керакли мақолани топишларингиз осон бўлади.

1. ЎЗИМ ВА ҚАРАШЛАРИМ ҲАҚИДА !
2. Мақсад жазолаш эмас, балки инсонларнинг қонун ва қоидаларга амал қилишларига эришиш бўлиши керак
3. Аёл одам эмас(ми?)!
4. Саломат бўлинг, сиз Гўзалсиз !
5. КОРОНАВИРУС ЭКОЛОГИЯ УЧУН ҲУШХАБАР(МИ?) !
6. Мен адлия вазирлиги биланман. Франция тажрибаси бўйича қўшимча тавсиялар.
7. Мен Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилишига қаршиман !
8. Тизим ҳиёнаткор бўлмасин, ёхуд бир аъзо қурбон қилинса, бутун тана азоб чекади
9. "Сардоба"дан сабоқлар : "Сарез" кўли муаммоси.
10. “Мен айбдор эмасман!”
11. Саноғи кўп эмас, сифати баланд уйлар қурайлик!
12. 9 май - Буюк мафкуравий курашлар куни !
13. Кўчирмачилик тараққиётимиз оёғига урилган болтадир !
14. Муаммо саксовулнинг илдизида
15. Бағрикенглик ва инсонпарварлик - энг буюк туйғулар !
16. ФОҲИШАНИНГ СОЧИНИ ЭМАС, БОШИНИ ОЛСА ҲАМ ФОЙДАСИ ЙЎҚ
17. АМИР ТЕМУР ҲАЙКАЛИ: МУАММОНИНГ ИЛДИЗИ ҚАЕРДА?
18. Францияда "Болалар уйлари" йўқ экан!
19. Мустақиллигимизни қўлдан бой бермай турайлик!
20. "30 КИШИЛИК ТЎЙ" ПОРАХЎРЛИККА ЗАРБА БЕРАДИ. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ?
21. АНДИЖОН : ТИЗИМЛИ МУАММОГА ТИЗИМЛИ ЕЧИМ КЕРАК !
22. ХАЛҚ ВА УНИНГ БАРЧА ХИЗМАТЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА ! Давлат нима эканлигининг миллион марта соддалаштирилган кўриниши
23. НЕГА КИТОБЛАР ЁҚИЛАДИ ?
24. БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ НИМА ?
25. Журналистиканинг фундаментал қоидалари : КНҚҚҚН !
26. Қочоқ, Мигрант ва Турист. Трилогия. 1-қисм. Қочоқ
27. Қочоқ, Мигрант ва Турист. Трилогия. 2-қисм. Мигрант
28. Қочоқ, Мигрант ва Турист. Трилогия. 3-қисм. Турист
29. Кўпхотинлик : рухсатми ёки тақиқ ?
30. "Олди-берди" - урф-одатларимизнинг хамиртуруши !
31. ЎЗБЕКИСТОННИНГ СИЁСИЙ МАНЗАРАСИ
32. Устоз, "нормалний" болаларга ҳам дарс берасизми?
33. Турист эмас, меҳмон кутадиган Ўзбеклар !
34. ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР ЎГАЙ ЭМАС !
35. Тан берган мағлуб, ҳаракат қилган ғолиб !
36. Битта Ўзбекистон бўлиб бирлашайлик !
37. СУИЦИД, ЁХУД ОДАМ ЎЗИНИ НЕГА ЎЛДИРАДИ ?
38. Франция президентининг соҳибқирон юртини кўриш орзуси
39. Калтак – келажакнинг кушандаси
40. "Ўзбек" деган номнинг масъулияти
41. Ўқитувчи ва шифокор : жамиятнинг паст табақа вакилларими ?
42. ИНҚИЛОБЛАРДА АЁЛЛАРНИНГ РОЛИ

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ! БЎШ КЕЛМАНГ. ПЕТИЦИЯНИ ОММАЛАШТИРИНГ. ТАРҚАТИНГ!

Азиз дўстлар. Кечаги постимдан кейин петицияга 500 дан ортиқ киши қарши овоз берди ва ҳозир 3200 дан ошдик.
Ме сизлар билан фаҳрланаман!

Аммо уни қўлловчилардан ҳам 300 киши овоз берди.
"Ўзбекни ўз ичидан хоин чиқмаса енгиб бўлмайди" деганларидай петициянинг моҳиятини тунунмай, отасини ўлдирганга онасини олиб бориб беришга тайёрларнинг барчаси ўзбеклар эканлиги ачинарли.

Шунинг учун бўш келманглар. Агар қарши овоз берадиган 5000 ўзбек топилмаса, биз ғолиб бўлишга муносиб эмасмиз. Петицияни тарқатинглар, оммалаштиринглар, тушунтиринглар.

Петицияга ҳавола: https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4044

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ЎЗБЕКИСТОННИНГ СИЁСИЙ МАНЗАРАСИ

"ХДП" партиясининг раисининг «Тошкентда 5 болали оила 2,5 млн сўм ойликка яшай олади» дегани, "Экология партияси"нинг вакили "Биз дунёдаги АЭСни қўллайдиган ягона партиямиз" дегани, "ЎзЛиДеП" партияси раисининг "Биз кўп гўшт еб юборяпмиз" дегани ёки “Миллий тикланиш” партиясининг раиси фуқарога "Мендан ҳеч нарса кутманг, сиз мени сайламагансиз" дегани бир томондан халқнинг кулгусига қолган бўлса, бошқа томондан аҳолини "портлатиб" юбориб, уларнинг кескин норозилигига сабаб бўлган эди.

Бир қарашда, Ўзбекистонда демократия ва партия раислари ўзлари маъқул деб топган гапни ҳатто нотўғри бўлса ҳам айтишга ҳақлилар дейиш мумкин. Аммо сиёсатда партиялар маълум бир ғояларни ҳимоя қиладилар ва "сиёсий манзара" фонида маълум позицияларга эга бўладилар. Шу сабабдан улар бирон гап гапирганларида, бирон амаллар қилганларида гаплари ва амаллари ўз ғоялари ва позицияларига мантиқан тўғри бўлиши керак бўлади. Аксинча бўлса, улар юқоридагидай ўзларининг ким эканликларини ва қандай ғояларни ҳимоя қиладиган партия эканликларини билмасдан кулгуга қоладилар.

Тушунарли бўлиши учун кичик бир масалсифат қилиб таърифлаб бераман.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Ozbekiston-siyosiy-manzarasi-07-04

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
Азиз дўстлар, "ZOOM" дастури орқали учрашув ва вебинарлар ташкил қилиш ҳақида ўйлаяпман. Ўқувчиларимиз орасида кимлар "ZOOM"дан фойдаланишни билади ва фойдаланади ?
public poll

Мен "ZOOM"дан фойдаланишни биламан ва фойдаланаман – 61
👍👍👍👍👍👍👍 53%

Мен "ZOOM"дан фойдаланишни билмайман, аммо ўрганиб олишим мумкин – 39
👍👍👍👍 34%

Мен "ZOOM"дан умуман фойдаланмайман ва фойдаланмоқчи эмасман – 15
👍👍 13%

👥 115 people voted so far. Poll closed.
#Маҳаллийтуризм! #Mahalliyturizm!

АЙДАРКЎЛ !

Бир йили Ўзбекистонга "ВИП" туристлар гуруҳини саёҳатга олиб бордим. Программада бир тун "Айдаркўл" яқинидаги Янгиқозғон қишлоғи ёнида ўтовларида тунаш ҳам бор эди. Буни туристларнинг ўзлари сўраган бўлсалар ҳам қулайлик ўтовнинг "комфорти" борасида хавотирда эдилар.

"Янги қозғон" қўпол қилиб айтганда "цивилизациядан ҳар томондан камида 100-200 км узоқда" жойлашган. Ҳаво тоза, радиация йўқ, шовқин йўқ, тунда юлдузлар чиройли кўринади.

Туристлар туяларда сайр қилдилар, маҳаллий шароитда овқатландилар, гулҳан атрофида исиниб, оқин йигитнинг қўшиқларини тинглаб, рақсларга тушдилар. Кейин ўтовларига кириб, уйқуга кетдилар.

Эртаси куни, "Айдаркўл"га бориб, чўлнинг ўртасида мовий денгиз манзарасини томоша қилиб, гўзалликдан баҳра олдилар.

Саёҳат охирида улар ўтовлар ичида дунёнинг 5 юлдузли меҳмонхоналариданда қулай ухлаганликларини айтиб, ўтган бир кеча-кундузни саёҳатларининг энг унутулмас қисмлари деб айтдилар.

👉 https://t.me/uchzamon
"ZOOM" БЎЙИЧА СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ.

Бугун "ZOOM" дастури орқали учрашув ва вебинарлар ташкил қилиш ниятим борлигини айтиб сўровнома ташкил қилган эдим. Сўровномада 115 киши иштирок этди.

Иштирок этганлардан жаъми 100 киши "ZOOM"дан фойдаланишини ёки зарур бўлса, ўрганишини билдирган. 15 киши эса фойдаланмаганлигини ва фойдаланмоқчи эмаслигини айтган.

Сўровномада иштирок этмаганлар орасида ҳам "Zoom"дан фойдаланувчилар етарлича топилишини ҳисобга олиб, вебинар ва учрашувларнинг ташкилотчилиги ҳақида ўйлашни бошладим.

Амалий ишга ўтишдан олдин сизларга яна бир икки саволлар билан мурожаат қиламан. Иложи бўлса, сўровнома қўйилганлигини кўрсангиз унга жавоб беринглар.

Сўровномада иштирок этган ва иштирок этмаган барчага катта раҳмат.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon