Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Телеграмдаям шу аҳвол 😜🤣

Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
ФРАНЦИЯДА АҲОЛИСИ ЙЎҚ, АММО ҲОКИМИ БОР ҚИШЛОҚЛАР БОР

Уни буни қўйинглар. Францияда 6 та қишлоқда 100 йилдан бери бир донаям одам йўқ, лекин ҳокимлари бор экан.
😜🤣👍

Сурат муаллифи: MaxPPP

Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!

Бугунги кунга келиб, дунёда 4,5 миллиард аҳоли, таҳминан ер юзининг 60%и ўз уйларида қолмоқда. Коронавирус, дунёнинг деярли барча давлатларига етиб борди. Коронавирус юқтирганлар сони 2,3 миллион нафарга етиб, вафот этганлар сони 150 минг кишидан ортди.

Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
#Коронафакт !

Ушбу Европа давлатларида ҳозирча уйда қолиш чоралари қуйидаги саналаргача узайтирилган :

Германия : 4 май
Белгия : 3 май
Испания : 25 апрель
Франция : 11 май
Греция : 27 апрель
Италия : 3 май
Португалия : 2 май
Англия : 7 май
Швейцария : 27 апрель

Маълумот учун, Ўзбекистонда : 10 майгача.

Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Бировларнинг ҳаётига, ишига бурнини тиқадиганларга қарши чора. Радикал, лекин самарали 😜😂

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Карантинга атаб қора ният тилаяптимикан дебман. Э, қора ниятингдан ўргилдим. Кўрмайман 🤣😜

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
МАДАНИЯТ НИМА?

Инсонда ҳайвоний туйғу ва ҳиссиётларнинг барчаси мавжуд. Улар туфайли, инсонлар бир-бирига жаҳл қилади, жанглар қилиб бир-бирини ўлдиришгача боради.

Инсоннинг бошқа ҳайвонлардан фарқи шундаки, у тирик жонзотлар ичида вахший ҳиссиётларини жиловлай олган ва юриш-туриш, ўзини тута билиш ва ҳаёт кечириш қоидаларини ишлаб чиқа олган жонзотдир. Бу қоидаларнинг мажиуи "маданият" деб аталади.

Дунёда нимаки эзгулик бўлса, барчаси маданиятнинг хизмати эвазига. Аксинча, дунёдаги барча қабихлик ва пасткашликлар маданиятсизликнинг оқибатидир. Шунинг учун, пул билан ўлчанмайдиган маданиятни эътибордан қолдирмаслигимиз ва ота-боболардан келаётган маданиятимизни келгуси авлодларга етказишимиз керак!

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Потлач – удумларимиз «қариндош»и !

Олимларнинг таъкидлашларича, ҳозирда Америка қитъасида яшовчи индейслар Сибирдан Америкага бундан 40-50 минг йиллар олдин Аляска орқали ўтиб кетишган дейишади. Ўрта Осиё халқлари, яъни бизнинг ота-боболаримиз ҳам қачонлардир Сибир ўрмонларидан чиқиб келиб, минтақага тарқалишганликларини биламиз. Менимча бу гапда ҳақиқат бор, чунки битта индейсни ўзбекча кийинтириб Ўзбекистонга олиб келиб қўйсангиз, ўзбеклар унинг индейс эканлигини била олишмайди. Юз кўриниши ва қомат тузилиши жуда ўхшаш.

Лекин мен бу ҳақда эмас, минг йиллар давомида ўзгармай давом этиб келаётган бошқа бир ўхшашлигимиз ҳақида гапирмоқчиман. Индейсларда "потлач" деган урф-одат бор. Унга кўра бой ёки камбағаллигидан қатъий назар ҳар бир индейс йиллар давомида йигган бойликларини кўз-кўз қилиб, ўзи уйига меҳмон қилиб чақирган инсонларга тарқатиб юборади.

Мақоланинг давомини қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин : https://telegra.ph/Potlach-04-20
Билмаган ва тушунмаганлар учун – ИЖЖОН !

Дунёда бой ва ширин ошхоналар кўп, аммо уларнинг барчалари ўзига хос ва санъат даражасига кўтарила олган эмас. Шулардан хом гўштдан ширин таом тайёрлаб, уни деликатес, ноёб таом даражасига олиб чиқа олган халқлар саноқлидир. Буларга мисол қилиб, француз ошхонаси, қадимий Эфиопия ошхонаси...ва Хоразм ошхонасини айтиш мумкин...
Ижжон асосан янги сўйилган қўй ёки ҳўкиз гўштининг энг ширин жойидан лаҳм (хоразмча "сўм") гўшт жойидан қилинади. Бундай гўшт ҳозирги кунда ҳам қиммат ҳисобланиб, уни оддий халқ ҳар доим сотиб олиб ея олмайди ва кўп миқдорда ея олмайди.

Мақоланинг давомини қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин :https://telegra.ph/Ijjon-04-20

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
👍1
#КунАнекдоти!

ПРИНЦИПЛИ ЭРКАК

Кечқурун эр-хотинига дебди:
-Онаси, дўконга бориб менга сигарет олиб келиб бер
-Ия, дадаси кеч бўлди. Эртага оларсиз шуни
-Хотин, мени севасанми?
-Бу нима деганингиз
-Севасанми ёки йўқми? Тўғрисини айт
-Севаман
-Ундай бўлса, мен бир нарса деганда "Эртага, индинга" демасдан бир айтганда қил. Бўлмаса севгинга ишонмайман
-Уфф, бўпти...

Шундай деб хотини дўконга чиқиб кетиб, сигарет олиб келиб берибди.

Эртаси эрталаб эр уйқудан туриб, юз-қўлларини яхшилаб совунлаб ювиб, нонушта қилиб, у ёққа бу ёққа ўтиб юрганмишу, хотинига гапирмасмиш. Хотини савол берсаям жавоб бермасмиш.

Охири хотинининг тоқати тоқ бўлибди.

-Нега гапирмай юрибсиз? Севишимни исботладимку. Сигаретингизни олиб келиб бердим. Яна нима қилай?

-Хотин, буни ўзинга қарши олма. Бу принцип масаласи. Мен ҳукумат уйда ўтир деган пайтда кўчага чиқадиган инсон билан гаплашмайман. Сен кеча карантин қоидасини бузиб, сигаретга бориб келдинг. Шунинг учун мени тўғри тушун...

- 😜🤣😳

👉https://t.me/uchzamon
#Коронафакт !

2019 йилда дунё бўйлаб 38 миллион (ҳа, ўттиз саккиз миллион) авиарейслар амалга оширилган. Бу ҳар ойда 3 миллиондан ортиқ рейс дегани бўлади. 2020 йилда ҳам шунча ёки бундан ортиқ рейслар амалга оширилиши кутилаётган эди. Аммо жорий йилнинг февраль ойидан рейслар сони пасайишни бошлаган бўлса, март-апрель ойларида рейслар деярли амалга оширилмади ёхуд, минимум эхтиёжлар учунгина амалга оширилмоқда. Май ойида ҳам парвозлар бўлмаслиги ва ёз ойларида рейслар қайта амалга ошадими ёки йўқлиги савол остидалигини ҳисобга олсак, 2020 йилда камида 10 миллионта рейслар амалга оширилмайди дегани бўлади.

Бу дегани, бир неча юз миллионлаб инсонлар парвоз қилмайдилар ва авиакомпаниялар пул ишламайдилар. Оқибатда кўплаб компаниялар банкротга учрайди ва йўқ бўлиб кетади.

Ҳодисанинг экологияга фойдаси, миллиардлаб тонна керосин ишлатилмайди ва атмосферага иссиқлик газлари ташланмайди.

Ҳар нарсанинг яхши ва ёмон томонлари бор !

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
ФИЛОЛОГ

Баъзан хатолар билан ёзилган матнни танқид қилган филологга ўзга сайёраликдай қарашади. Филолог учун хато ёзиш жарроҳ учун қоринни нотўғри кесиш, уста учун бинони нотўғри қуриш, ошпаз учун латтадай овқат қилиш билан бир хилдир ☝️☝️☝️

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Аъзолар орасида муаллифни биладиганлар ва каналга янги қўшилганлар бор. Ораларингизда Чуғулистонни кимлар билади, кимлар билмайди ?
Anonymous Poll
18%
Мен биламан
82%
Мен билмайман
ЧУҒУЛИСТОН ҲАҚИДА

Чуғулистон бу тўқима, яъни мавжуд бўлмаган давлат бўлиб, у географик ва маъмурий жиҳатдан дунёдаги ҳеч қайси давлат (ёки давлатларнинг) ҳудудига тўғри келмайди. Чуғуллар вазият ва мавзуга қараб орамизда ҳар биримизнинг характеримизга, образимизга тўғри келишлари ёки ҳеч биримизга тўғри келмасликлари мумкин. Шунинг учун баъзан «Чуғуллар» кимларгадир ўзларини эслатиб юборса, муаллиф буни атайлаб ёзган бўлмайди. Чуғулистоннинг бош қаҳрамони — 130 ёшли Чулун таппи ота ҳисобланади.
Чуғулистондаги ҳикояларнинг жанри ўзига ҳос бўлиб, у жанр ўзбек адабиёти учун янгилик ҳисобланади. Бу жанрни Дониёр Рўзметов ўзбек ҳажвий жанрлари ҳамда АҚШ, Франция, Германия, Белгия каби давлатларда қўлланиладиган янги ҳажвий матбуот жанрини уйғунлаштирган ҳолда яратган.

Сўровнома натижалари кўпчилик аъзолар Чуғулистон миш-мишларини билмаслигини кўрсатди. Шу сабабдан, "Билганлар билмаганларга айтиб берсин" демасдан, ижозатларингиз билан, мазкур ҳажвияларни ҳам улашиб бораман 😜

👉https://t.me/uchzamon
ЧУҒУЛИСТОННИНГ ЭНГ СЎНГГИ МИШ-МИШИ!

Чуғул миллий қаҳрамони - Кўрпачаботир !

"Шундай қилиб, бугун мен сизларга ўз тимсолим бўлмиш Чуғулистоннинг янги қаҳрамони - Кўрпачаботирни таништирмоқчиман.

Кўрпачаботир бошқа қаҳрамонларга ўхшаб учмайди, сакрамайди, деворларга ёпишмайди. Унинг жисмоний жойлашган жойи асосан кўрпачанинг устидан иборат бўлсада, амалда унинг жанг майдони, қаҳрамонлик фаолиятининг ҳудудлари ижтимоий тармоқлар орқали бутун дунёни эгаллаб олади. Кўрпачаботир ўтирган жойида Фейсбук, Инстаграм, Твиттер, Телеграм ва бошқа тармоқларда ўзига очиб олган профили ва баъзан профиллари орқали бутун дунёдаги душманларга қарши жанглар қилади, эзгу миш-мишларни тарқатади. У ҳеч кимдан қўрқмайди, ҳеч кимга тан бермайди ва жинси, ирқи, оғирлиги, ҳунуклик даражаси, билагининг каттлигидан қатъий назар истаган одамга қарши жангга киришиб кетаверади".

Тўлиқ матнни ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Korpachabotir-04-20

👉https://t.me/uchzamon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйда қолинг ва кайфиятни кўтаринг! 😍

Ниҳол мукофоти совриндори
Dilnoza Artikova ўз уйидан сизлар учун гўзал рақс йўллайди. 💃

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
ҚОНУН ДОИМ 1-ЎРИНДА БЎЛИШИ КЕРАК!

Ижтимоий тармоқларда бир инсон "Пандемия даврида қонунлар 10-даражага тушиб қолади" деб ёзибди. Бу гапни у қонун устуворлигини талаб қилган депутатга нисбатан айтган.

Ҳар ким ўзининг шахсий фикрига эга бўлиш ҳуқуқига эга. Тўғрироғи, ҳар ким ўз билим, тажриба ва фикрлаш даражасидаги фикргагина эга бўла олади. Аммо бу фикрнинг нотўғри эканлиги айтиб қўйиш бизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Барча замон ва маконларда, қирғинбарот ва тинч кунларда, пандемиялар хавф солганда ва саломатлик ҳукм сурганда фақатгина қонунлар устувор бўлган жамиятлар вазиятдан чиқиб кетганлар!

Қонунлар нафақат ўнинчи, балки 2-ўринга туширилиши эса қонунсизликка, давлатнинг қонунлари ўрнини жунгли қонунлари эгаллашига ва зўрлар заифларни янчиб ташлашига олиб келган. Натижада давлат ўз легитимлигини йўқотган ва фуқаролар ким кучли бўлса, ўшанинг устуворлигини тан олганлар.

Шунинг учун, давлатда ҚОНУНЛАР ҲАР ДОИМ 1-ЎРИНДА БЎЛИШИ КЕРАК!

👉https://t.me/uchzamon
#Билармидингиз ?

МИЙО КЎПРИГИ

Франциядаги Мийо кўприги ҳақида билармидингиз ? Бу кўприкнинг техник лойиҳасини ишлаб чиқишнинг ўзига 13 йил (1987-2001) кетган. Ундан кейин уч йил давомида қурилиб, 2004 йилда очилган.

Кўприк дунёдаги ердан энг баланд кўтарилиб қурилган кўприклардан бири бўлиб (342 метр), унинг остидан бемалол Эйфел минорасини олиб ўтиш мумкин. Узунлиги 2460 метр бўлган кўприк узра соатига 200 километр тезликда шамол эсиб туради. Кўприк иккита департаментни боғлашидан ташқари манзарасининг гўзаллиги туфайли ва технология тараққиёти рамзи сифатида дунёдан кўплаб туристларни жалб этади.

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ, НЕФТ СОТИБ ОЛАМАН!

Эшитдингизларми, бугун Америка нефтининг нархи -37$ гача тушиб кетибди. Ҳа, минус ўттиз етти доллар. Бу дегани бир барил нефт сотиб олсангиз сотувчи 37$ пул беради дегани бўлади.

Айни карантинда ётиб пул керак бўлган пайтда юз берганини қаранг буни. Агар кимдир Америка нефтини сотиб юрганларни таниса менга айтиб юборсин. 10 миллион тонна нефт керак бўлаётувди. Агар ким шуни топиб бера олса, рози қиламан. Менга пулнинг ўзи етади. Нефтнинг ҳаммасини уни топиб берган одамга бераман. Гапим гап.

Энди бу эълонни ҳамма ёққа тарқатинглар. "Уч замон" нефт сотиб олмоқчи экан, унинг каналига обуна бўларкансизлар денглар. Ҳай, баракалла 😜👏👍

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
АЁЛ ОДАМ ЭМАС(!)МИ ?

Коронавирус пандемиясининг дунёдаги салбий оқибатларидан бири бу оилавий зўровонликлар ҳисобланади. Бу фақат Ўзбекистонгагина эмас, балки бутун дунёга ҳос муаммо. Жуфтликлар жуфт бўлишларига қарамасдан одатда ҳеч қачон бунча кўп муддат бирга яшашга маҳкум бўлган эмаслар. Кимдир ишлайди, кимдир меҳмонга боради, кимдир ишлари билан машғул бўлади. Хуллас, ойлар давомида уй ичида бир-бирининг қошу-кўзларига "ошиқ бўлиб" ўтирмайди. Бунинг устига коронавируснинг ваҳимаси, бозорларда нархларнинг ошиши, кимларнингдир ишсиз қолиши, болаларнинг мактабга бормасликлари, эртанинг хавотирларини қўшса, бу инсонларга қўшимча руҳий босим юклайди. Натижада инсонлар агрессив, яъни тажаввузкор бўлиб қолишлари мумкин. Бундай пайтда албатта кучли кучсизга нисбатан зўравонлик қилади.

Хотинни уриш мумкин ва ҳатто уриш керак деб ҳисоблайдиган консерватор жамиятларда бу ҳол хавфли кўриниш олиши мумкин. Ўзбек жамияти тўлиқ бўлмаса ҳам қисман шундай жамият эканлигини ҳисобга олсак, сўнгги кунларда ОАВларда чиқаётган эри хотинини ўлдирганлиги ҳақидаги хабарларнинг илдизини англагандай бўламиз.

Олдинроқ, мен оилавий зўравонлик мавзусида таҳлилий мақола ёзган эдим. Уни сизларга қайта улашмоқдаман. Агар у сизга бирон нарсаларни тушунишга, хулосалар чиқаришга ёрдам берса, бундан хурсанд бўламан. Мақолани ўзингиз зарур деб билган ва имконинигз етган барча жойларга тарқатишингиз мумкин.

Мақолани ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Ayol-odam-emasmi-04-21

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon