ТАРИХ ВА ОНА ТИЛИ ФАНЛАРИНИНГ ҚИСҚАРИШИ ҲАҚИДАГИ ГАПЛАРГА МУНОСАБАТИМ
ОАВда мактабларда она тили, ОТМларда тарих соатлари қисқариши ҳақида маълумот берилди. Тўғрироғи бу ҳақдади саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жавоб берганлар.
Бошидан айтиб қўяй, менда бу борада иккала вазирнинг берган жавобларидан бошқа маълумотлар йўқ ва масаланинг тафсилотларидан хабардор эмасман.
Вазирлар жавобларининг деталларига киришдан олдин эътиборимни тортган бир нарсани айтиб ўтмоқчиман. Иккала вазир ҳам "оптимизация қилиш" ва "қисқартириш" ҳақида гапирмоқда. Уларнинг қисқартиришдан асл мақсадларини билмаганлигим учун мен мақсадлари таълим соҳасига давлат ажратаётган пулларни тежаш ва иложи бўлса мақсадли ва фойдали ишлатиш деб таҳмин қилдим.
Шундан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ниятларини эзгу деб ўйлаб айтишим мумкинки, агар мақсад пулни тежаш бўлса, ишни соатларни қисқартиришдан эмас, балки директор ўринбосарлари сони, котибалар сони ва шунга ўхшаган сони бор сифати йўқ ўринларни қисқартириш каби ишлардан бошланса яхшироқ бўлар эди деб ўйлайман.
Яна бир очиқ савол, ижтимоий фанлар, хусусан тарих ва она тили соатлари қисқаргач, уларнинг ўрнини бошқа фанлар эгаллайдими ёки қисқартирилган соатлар ҳисобига таълимдаги умумий соатлар сони қисқарадими ? Масалан қисқарган соатлар ҳисобига шанба куни умуман дарс бўлмайдиган ва ҳафтанинг бошқа кунларида дарслар эрта тугайдиган бўладими ёки соатлар қисқарганининг иш шароитларига таъсири йўқми ?
ОТМларда ижтимоий фанлар.
Энди фанларнинг ўзига келсак, ОТМларда тарих ва бошқа ижтимоий фанларнинг умумлаштирилиши ҳисобига қисқартирилиши бу барча ОТМларга тегишлими ёки фақат мутахассислиги ижтимоий соҳалар бўлмаганларгами ? Вазир мактабда, лицейда такрорланадиган нарсалар ОТМда яна такрорланмаслиги учун шундай фанлар умумлаштирилади дебди. Бир томондан бу яхши фикр. Аммо урғуни айнан ижтимоий-гуманитар соҳаларга берилиши бу ушбу соҳалар кераксиз дегандай хулоса беряпти. Шунинг учун масалага ижтимоий ёки аниқ фанлар деб эмас балки мутахассислик соҳасими ёки йўқми деб қараган маъқул. Масалан аниқ ва табиий фанларда таҳсил олувчиларда ижтимоий фанлар ҳиссасини, ижтимоий фанларда таҳсил олувчиларда аниқ ва табиий фанларнинг ҳиссасисни қисқартириш ҳисобига оптималлаштириш мумкин.
Бундан ташқари, ижтимоий гуманитар соҳалар, хусусан социологлар, сиёсатшунослар, этнографлар, антропологлар, файласуфлар ва ҳоказолар тайёрлайдиган ихтисослашган олийгоҳлар очиб, янги олийгоҳларда бу фанлар соатларни ошириш ҳисобига бошқа ОТМларда камайтириш мумкин.
Яна бир йўли, дунёнинг ривожланган мамлакатларидаги каби талабаларга мутахассислик фанларидан ташқари барча фанларни рўйхат қилиб бериш керак ва ҳар бир талаба ўзига ёққан фанга ёзилаверсин. Орада барча фанлардан озгина қисқаритилади ва қисқартиришлар миқдори билинмай кетади.
Мактабларда она тили.
Мактабларда она тилининг қисқартирилишига вазир Ўзбекистонда она тилининг ўқитилиш методларининг мураккаблиги ва бекорга соатларни ўғрилаб, охирида ўқувчилар барибир она тилидан саводсиз бўлиб чиқаётганликларини айтибди. Сўзига исбот ва чора сифатида инглиз тили мисолини ҳам келтирибди.
Ўзбек тилини ўқитиш методлари мураккаб ва бесамарлиги борасида вазир ҳақ деб ўйлайман ва бу муаммони бир куни албатта ҳал қилиш керак бўлади. Бу борада инглиз, немис, француз каби кенг тарқалган тилларнинг тажрибаси биз учун жуда фойдали бўлади. Масалан мен француз тилини эски мураккаб совет методикасида қийинчиликлар билан ўрганиб, мактабда замонавий коммуникатив методлар ёрдамида дарс берганман. Шу сабабдан, иккаласининг фарқини биламан. Ўзбек тили ҳам худди шундай. Ҳали ҳам илгариги мураккаб методлар ёрдамида давом этмоқда ва улар ўзбекларнинг ўзлари учун ҳам жуда қийин ҳисобланади.

Kun.uz
Мактабларда она тили, ОТМларда тарих соатлари қисқаради — Шерзод Шерматов ва Ином Мажидов изоҳи
ОТМлардаги ўқув дастурларида тарих фани, умумий ўрта таълим мактабларида эса она тили фани соатлари қисқартирилмоқда.
Аммо ўзбек тилини ўргатиш методларининг мураккаблиги ва соатлар сонини қисқартириш бошқа-бошқа масалалар. Вазир "Бизга сон эмас ва сифат керак" деяпти. Жуда яхши. Аммо соатларини қисқартириб ташласа ҳозирги мураккаб методлар самарали бўлиб қолмайди. Янгисини қурмагунча эскиси бузилмайди деган гаплар бор. Вазирнинг ўзи тан олиб айтганидай янги методлар ҳали ишлаб чиқилмаган. Улар ишлаб чиқилганда ҳам соатларни камайтириш имконини берадими ёки йўқми? Улар бўйича она тили ўқитувчилари қайта тайёрланиши керак бўлади ва бу бир неча йиллар давом этадиган жараёнларни босиб ўтишни талаб этади.
Шунинг учун, агар ниманидир қисқартириш керак бўлса, ишни кераксиз иш ўринларини қисқартириш, ремонт ва бошқа хўжалик эхтиёжлари учун сарфланаётган кераксиз ҳаражатларни аниқлаб, ишни шуларни қисқартиришдан бошлаган маъқул деб ўйлайман. Белгиланган режага кўра албатта қандайдир соатлар қисқартирилиши керак бўлса, унда эътиборни фақат ўзбек тилига қаратиш керак эмас. Чунки мураккаб бўлса ҳам ўзбек тилини ўргатиш методининг бори шу. Уни қисқартириш фақат сифатни ёмонлаштиради холос.
Хулоса ўрнида, агар мен таҳмин қилган гаплар тўғри бўлса, режалар мухлати шошираётган бўлса ҳам ишни шошқалоқлик билан қилмаслик керак деб ўйлайман. Халқимизда "Шошган қиз эрга ёлчимас" деган мақол бор. Агар менга қандайдир деталлар маълум бўлмаса, вазирликлардан ойдинликлар кутиб қоламиз!
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

#КунАнекдоти
ҚОЛГАН ИККАЛАСИ КИМ ?
Аёл эрига дебди :
- Дадади, сиз бахтлимисиз ?
- Албатта бахтлиман онаси. Дунёнинг энг гўзал аёли, дунёнинг энг билимдон аёли, дунёнинг энг ақлли аёли меники бўлгач, нега бахтли бўлмай ?
Эр қараса аёли тўсрайиб ўтирганмиш. Эр сўрабди :
- Яна нима бўлди ? Бахтлиман деяпманку
- Қолган иккаласи ким ?

НОШУКУР ФРАНЦУЗЛАР
Кўчага сайр қилишга чиқдим. Одатда юрадиган жойлардан узоқлашиб, анҳор бўйлаб юриб кетдим. Йўл-йўлакай бир ҳиёбонга ўхшаган жойга дуч келдим. Километрлаган ҳудудда 100 йиллик дарахтлар меъморчилик асаридай узун чўзилиб кетган. Уларнинг орасидан юриб осмонга қарасангиз баландлигидан бошингиз айланади, олдинга қарасангиз охирини кўрмайсиз...
Шунда миямга фикрлар ёпирилиб кела бошлади. Бу французлар қанчалар ношукур эканликларини ақлимга сиғдира олмай томим кетиб қолай деди.
Ростда, бу шаҳарда ҳоким, унинг қариндошлари йўқми? Бойлар, тадбиркорлар, халққа ўтказиб қўйган мансабдорлар қаёққа қараяпти? Агар кесиб мебел қилиб сотса етти авлодига етадиган дарахтлар ястаниб ётсаю, улар буни кўрмасалар. 100 йиллар бурун дарахтларни кесиб кетган ота-боболарнинг руҳлари чирқирамайдими? Жуда бўлмаса, кесиб ўрнига арча экиб ташлашса ҳам бўлар эдику. Йўқ, аксинча бир тийин фойда келмайдиган текин ҳиёбон қилиб қўйишибди. Астағфируло.

Коронавирус кўр қилган деса, бу вирус ҳали яқинда тарқалди. Бундан ташқари унинг аломатлари орасида кўзни кўр қилиш дегани йўқ. Бошқа яна қандай вирус бўлиши мумкин? Халққа, юртга, она табиатга фойдаси тегиб турган дарахтларни кесиб ташламасликни қандай тушиниш мумкин.
Хуллас, билмадим. Ўзи Франция, Париж деганларини ҳамма таниганидан нимага экан деб ўйлагандим. Энди тушунгандай бўляпман. Бу ношукур французлар халққа тегишли мулкларга ҳиёнат қилмайдилар шекилли. Бу кунингдан баттар бўлгурлар йўлнинг нариги томонида текин кутубхоналар қурганлари, текин овқатлантирадиган ресторанлар қилганлари, текин озиқ-овқатлар берадиган марказлар яратганларини ўйласам ўзимни бир нарса қилиб қўйгим келади.
Шунинг учун тинчгина, йўлимда давом этаман ва текин ҳиёбоннинг роҳатбахш ҳавосидан тўйиб нафас олиб ўзимга келишга ҳаракат қиламан. Ўзларининг фойдасини ўзлари билмаса менга нима.
Майли, мен кетдим. Бир икки, бир икки, бир ўн икки...
Чуғулистонлик Чулун таппи
(Дониёр Рўзметов)
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Хуллас, билмадим. Ўзи Франция, Париж деганларини ҳамма таниганидан нимага экан деб ўйлагандим. Энди тушунгандай бўляпман. Бу ношукур французлар халққа тегишли мулкларга ҳиёнат қилмайдилар шекилли. Бу кунингдан баттар бўлгурлар йўлнинг нариги томонида текин кутубхоналар қурганлари, текин овқатлантирадиган ресторанлар қилганлари, текин озиқ-овқатлар берадиган марказлар яратганларини ўйласам ўзимни бир нарса қилиб қўйгим келади.
Шунинг учун тинчгина, йўлимда давом этаман ва текин ҳиёбоннинг роҳатбахш ҳавосидан тўйиб нафас олиб ўзимга келишга ҳаракат қиламан. Ўзларининг фойдасини ўзлари билмаса менга нима.
Майли, мен кетдим. Бир икки, бир икки, бир ўн икки...
Чуғулистонлик Чулун таппи
(Дониёр Рўзметов)
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
ХЎЖА НАРСИДДИН АФАНДИ ПАРИЖДА. НАВБАТ ЮНЕСКОГА !
Париждаги "Булак" кутубхонаси ўз фондларининг бойлиги ва хилма-хиллигини намойиш этиш ҳамда ўқувчиларни кутубхонага қизиқтириб, жалб қилиш учун турли мавзуларда кечалар ташкил қилиб туради. Шундай кечалардан бири шарқнинг энг машхур афсонавий шахсларидан бири Хўжа Насриддин Афандига бағишланган эди.
Кечада Париж шаҳрида истиқомат қилувчи ота-оналар ўз фарзандлари билан ташриф буюриб, Хўжа Насриддин латифаларини тинглаш билан бирга кутубхонадаги ушбу шахсга атаб дунёнинг турли давлатларида ва турли даврларда чоп этилган китоблар билан танишган эдилар. Кеча баҳонасида менинг ўзим ҳам биз билган "Афанди" ҳақида фақат биз эмас, балки бутун дунё билишини ва китоблар чоп этганлигини билиб олган эдим.
Намойиш этилган китоблар орасида 17-18 асрлардан бошлаб 20 асргача Туркия, араб давлатлари, Россия, Озарбайжон, Руминия, Болгария, Франция ва бошқа кўплаб давлатларда чоп этилган китоблар бор эди. Китоб намуналарини томоша қилиб, барча халқлар "Афанди"ни ўзлариники деб билганликларини ва ўз тасаввурларидагидай тасвирлаганликларини кўриш мумкин. Афсуски, улар орасида ўзбек тилида чоп этилганлари йўқ эди ва китобни топа олмаганим учун менга уни кутубхона фондига қўшиш насиб этмади.
Биз кўпинча Амир Темур шахсига Хўжа Насриддин шахсини советлар қарши қўйганлар деб биламиз. Мен 1878 йилда француз тилига турк қўлёзмаси орқали қилинган таржимада Хўжа Насриддин Амир Темурнинг масқарабози деб таништирилганлигини билиб олдим.
ОАВда Тожикистон ЮНЕСКОга Хўжа Насриддин латифаларини номоддий маданий бойликлар рўйхатига қўшиш таклифини берганлиги ҳақида хабарлар чиқди. Хабарга кўра, ташаббус Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон томонидан илгари сурилган.
Мен албатта бу ташаббусни қўллаб-қувватлайман ва бундан хурсандман. Бу ҳали бор йўғи ташаббус эканлигини ҳисобга олиб, у бир кун келиб рўёбга чиқишига тилак билдираман.
Аммо ЮНЕСКОга "Бизники" деб киритиш билан биргаликда, Хўжа Насриддин шахсига ўзимиз ҳам яхшироқ эътибор берсак ёмон бўлмайди. Масалан Афанди латифаларини қидирган ҳар бир ўзбек биринчи кирган китоб дўконидан уни топса, ана шунда Хўжа Насриддин ҳақиқатдан бошқалар қатори бизники десак бўлади.
"Булак" кутубхонасидаги кўргазма пайтида суратга туширган китобларимни кўриш қулай бўлиши учун Телеграфга жойлаяпман. Уларни томоша қилинг, фақат тарқатганда муаллифни кўрсатишни унутманг.
Телеграфдаги суратларга ҳавола : https://telegra.ph/Bulakdagi-afandi-07-13

Telegraph
"Булак" кутубхонасидаги Хўжа Насриддинга атаб чоп этилган китоблар
"Булак" кутубхонасидаги Хўжа Насриддинга атаб чоп этилган китоблар (Барчаси эмас. Фақат намойиш этилганлари орасидан айримлари)
ЎЗИМ ҲАР ЖОЙДАМАН, АММО ВАТАН ҚАЛБИМДА ВА УЙИМДАДУР
Ўзбекистонда кўпчилик Евроремонт, еврокомфортга интилаётган бир пайтда биз Францияда Ўзбекистонни яратиб, ўзбеккомфорт қилиб олганмиз. ❤🤘
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Ўзбекистонда кўпчилик Евроремонт, еврокомфортга интилаётган бир пайтда биз Францияда Ўзбекистонни яратиб, ўзбеккомфорт қилиб олганмиз. ❤🤘
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Олдинги сафар "ZOOM" орқали вебинар ташкил қилиш ҳақидаги сўровномаларда ҳар сафар 100 дан ортиқ киши ижобий жавоб берди. Шундан келиб чиқиб навбатдаги савол. Агар вебинар бўладиган бўлса, сизга қайси кунлар кўпроқ маъқул бўлади ?
Anonymous Poll
7%
Душанба
7%
Сешанба
6%
Чоршанба
6%
Пайшанба
12%
Жума
16%
Шанба
31%
Якшанба
52%
Менга барча кунлар тўғри келади
14-ИЮЛЬ - ФРАНЦИЯ МИЛЛИЙ БАЙРАМИ !
Бугун Францияда миллий байрам. Бу мантиқан биздаги "Мустақиллик байрами"га ўхшаш байрам, аммо французлар мустамлака бўлмаганликларини ҳисобга олиб, уни "Мустақиллик байрами" деб айтиб бўлмайди. Французлар машхур "француз инқилоби"ни амалга ошириб, охирида Франция қироли Людовик 16 ва қиролича Мария-Антуанеттанинг бошини кесганлар.
14 июь куни қиролнинг қудрати рамзларидан бири бўлган Бастилия қамоқхонаси халқ томонидан босиб олинган ва бузиб ташланган. "Француз инқилоби"даги халқнинг қиролга қарши илк улкан ғалабаси сифатида ушбу кун халққа инқилобни охирига етказишга ишонч берган.
"Француз инқилоби" дунёдаги энг машхур инқилоб бўлиб, у дунёдаги бошқа кўплаб инқилобларга, хусусан барчамиз билган "рус инқилоби"га асос бўлган.

"Француз инқилоби"нинг бошқа инқилоблардан фарқи ёки ўзига ҳослиги нимада ? У нима учун бунчалар машхур ? Француз инқилоби фақат французлар учун эмас, балки бутун дунё халқлари учун табиий ва универсал ҳуқуқларни илгари сурган. Инқилобчилар дунёдаги барча инсонлар бир хил ҳуқуқ ва эркинликлар билан туғиладилар ва ҳеч ким дини, ирқи, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши ва бошқалар учун ерга урилиши керак эмас деган ғояларни илгари сурганлар. Инқилоб туфайли барчамиз биладиган ва Конституцияларимизга асос бўлган "Инсон ҳуқуқлари декларацияси" қабул қилинган.
Мен барча французларни миллий байрамлари билан муборакбод этаман!
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Мен барча французларни миллий байрамлари билан муборакбод этаман!
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Кўпдан бери шу ҳақда ўйлайман. Канал аъзолари қайси ҳудудлардан эканлар ? Сиз қаердансиз ?
(вариантлар сиғиши учун вилоятларни бирлаштиришга мажбурман)
(вариантлар сиғиши учун вилоятларни бирлаштиришга мажбурман)
Anonymous Poll
27%
Андижон-Наманган-Фарғона
8%
Сирдарё-Жиззах
17%
Қашқадарё-Сурхондарё
12%
Бухоро-Самарқанд-Навоий
19%
Хоразм-Қорақалпоғистон
1%
Туркманистон
0%
Қозоғистон
0%
Қирғизистон
1%
Тожикистон
15%
Тошкент шаҳри ва вилояти
ҲАРБИЙ ҲАРАЖАТЛАР
Дунёда ҳарбий ҳаражатлар 2019 йилда 1 триллион 917 миллиард долларни ташкил килган. Агар шу пулнинг ярми хайрли ишларга сарфланганда дунёда очарчилик, камбағаллик, эпидемиялар, урушлар, ноҳақ ўлимлар бўлмаган бўлар эди...
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Дунёда ҳарбий ҳаражатлар 2019 йилда 1 триллион 917 миллиард долларни ташкил килган. Агар шу пулнинг ярми хайрли ишларга сарфланганда дунёда очарчилик, камбағаллик, эпидемиялар, урушлар, ноҳақ ўлимлар бўлмаган бўлар эди...
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Биз ҳаммамиз касалмиз ! "Камчилик комплекси" !
Бир танишим айтиб берганди. Унинг бир таниши Россияда йиллар давомида ишлаб, топган пулларига сотиб олаверган машиналарининг сони 6 та бўлиб кетган экан. Улар Нексия, Ласетти, Кобальт, Малибу ва ҳоказо турдаги машиналар бўлиб, ҳар сафар қандай янги машина чиқса ва русум бўлса, у бошқалардан қолишмай деб машиналарни сотиб олаверган экан. Энг қизиғи, у танишининг уйида биттаям машина қўйиш учун гараж ёки жой бўлмаганлигидан унинг 6 та машинаси доим кўчада қаторлашиб турар экан. Бунинг устига у мунтазам Россияда ишлаганлиги сабабли унинг машиналари деярли ҳеч қачон ҳайдалмас экан. У эса йилда бир марта уйига келганида 6 та машинаси борлигини айтиб ҳаммага мақтанар экан...
… Ҳожибой Тожибоевнинг бир ҳажвиясини барча эслайди. Унда ўзбек одам қўшнисининг уйи баландроқ бўлиб қолгани учун ўзининг уйига яна битта қават қуради. Буни кўрган қўшни ҳам ўз уйининг устига яна битта қават қуриб, устига антенна ўрнатиб, унинг устига байроқ ҳам тикиб қўяди. Бу ҳажвияга ҳамма кулган эди, чунки бу ҳолат ҳаммага таниш бўлиб, ҳазилнинг ичида ҳақиқатнинг ҳиссаси кўпроқ эди. Яъни бу ҳажвияга кулганда барчамиз ўзимизнинг, мавжуд бўлган ўз камчиликларимизнинг устидан кулганмиз, тан олганмиз, лекин нима учун бундаймиз, нега бундай кулгули ишларни қиламиз деб ўзимизга савол бермаганмиз. Бермаймиз ҳам. Чунки биз муаммоларнинг илдизларини англаб етишга, уларни таҳлил қилишга ва энг асосийси уларга ечимлар топиб, аҳволни яшилашга одатланмаганмиз. Биз тинчгина концертга бориб кулиб келамизда эртаси куни уйимизнинг тепасига иккинчи байроқни иламиз.
Шундай бўлса ҳам, муаммони англаш, тушуниб етиш учун мулоҳазалар қилиб кўриш зарар қилмайди...
...Бошқа тиллардан сўзма-сўз таржима қилганда таҳминан "Камчилик комплекси", "Пастлик комплекси", ёки рус тилидан ўзбек тилига таржима қилиниб, қабул қилинган версиясига кўра, "Тўлиқсизлик комплекси" деган ибора бор. Бунинг фанда балки чиройлироқ таржимаси ҳам бордир, асосийси таржима эмас, балки унинг нима эканлигини тушуниб олиш. "Камчилик комплекси" бу...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Kamchilik-kompleksi-07-14

Биз ҳаммамиз касалмиз ! "Камчилик копмлекси" !
Бир танишим айтиб берганди. Унинг бир таниши Россияда йиллар давомида ишлаб, топган пулларига сотиб олаверган машиналарининг сони 6 та бўлиб кетган экан. Улар Нексия, Ласетти, Кобальт, Малибу ва ҳоказо турдаги машиналар бўлиб, ҳар сафар қандай янги машина…
14 июль, Франция миллий байрами муносабати билан болалар билан паркка бориб келдик. Йўлда бир кўчадан ўтдик.
Бутун бир кўчани соябонлар билан чиройли қилиб безашибди ва бу ажойиб манзара ҳосил қилибди. Суратни сизлар билан улашгим келди.
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Бутун бир кўчани соябонлар билан чиройли қилиб безашибди ва бу ажойиб манзара ҳосил қилибди. Суратни сизлар билан улашгим келди.
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"КУФ-СУФ" МАСАЛАСИ ҲАЛ БЎЛДИ.
Бугун "Uchzamon" каналида УзА расмий сайтида Фарғона вилояти ҳокимининг сурати фотошоп қилиниб, ёнидаги одамлар суратдан олиб ташланганлигини ҳажвия қилган эдим.
Постни Фейсбукда ҳам қўйганимдан кейин унга муносабат билдирилиб, бироздан кейин агентликнинг расмий сайтига оригинал суратлар жойлаб қўйилди.
Бироздан кейин, УзАнинг янги директор ўринбосари Ҳушнудбек Худойбердиев ўз блогида "фокус-мокус" учун узр сўраган ва эртага бу ишни қилганларга чора кўрилишини ёзган.
Ҳушнудбек ишни узр сўрашдан бошлашига тўғри келганлигини ҳисобга олмаса, унинг агентликка келиши яхши бўлганлиги кузатилмоқда. Агентлик фаолиятидаги камчилик танқид қилинганида унга муносиб муносабат билдирилиб, хато зудлик билан тўриланди.
Мен Ҳушнудбек ва УзАнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилайман.

"УЧ ЗАМОН"НИНГ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАЕРДАН ?
Ўзимга қизиқ бўлганлиги учун кеча каналда "Сиз қаердансиз ?" деб савол қўйган эдим. Саволга доимгидек энг фаоллар, жаъми 485 киши жавоб бердилар. Шу сабабдан уларнинг жавобларини "Каналнинг ўқувчилари" деб эмас, балки "Каналнинг энг фаол ўқувчилари" деб ҳисоблаб, уларнинг қаерданлигини билиб олдим. Дарвоқе, вариантлар сўровномага сиғиши учун вилоятларни бирлаштириб ёзишимга тўғри келганди.
Жавоблар қуйидагича :
1. Андижон-Фарғона-Наманган : 25%
2. Хоразм Қорақалпоғистон : 19%
3. Қашқадарё-Сурхондарё : 17%
3. Тошкент шаҳри ва вилояти : 17%
4. Бухоро-Самарқанд-Навоий : 13%
5. Сирдарё-Жуззах : 7%
6. Туркманистон : 1%
7. Тожикистон : 1%
8. Қозоғистон : 0%
9. Қирғизистон : 0%
Мен сўровномада жавоб берган барча фаол ўқувчиларимча миннатдорчилик билдираман. Бошқаларни ҳам фаолликка чорлаб қоламан. Ўқувчилар сони ва фаоллар сони кам бўлган вилоят ва республикалардан бўлган ўқувчиларни канални ўз дўстлари ва танишларига тавсия қилишларини сўрайман.
Олдин айтганимдай, менга "Сизнинг каналингизни кўпчилик ўқиши керак" деб ботдан кўп ёзишади. Мен каналимни кўпчилик ўқиши учун барча ишни қилмоқдаман. Ижод қиляпман, постлар қўйяпман ва тарқатяпман. Аммо Телеграмнинг алгоритми Фейсбукка ўхшаган эмас. Оммалашган пост олдинга чиқиб кўриниб бормайди. Пост энг зўри бўлса ҳам каналнинг ичида қолади ва ташқаридагилар кўра олмайдилар.
Канални кўпроқ одам ўқишининг йўли, фақат канални бошқаларга тавсия қилиш ва постларни улашишдир. Шунинг учун фаол ёки фаол эмаслигингизга қарамасдан каналга ўзингизга маъқул пост қўйилганда фақат смайлик қўйиш билан чекланмасдан, уни ўзингиз аъзо бўлган гуруҳларга тарқатинглар. Чунки "Уч замончилар", яъни СИЗЛАР, камчилик эмас кўпчилик бўлишга муносибсизлар!
Олға, Уч замончилар!
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Ўзимга қизиқ бўлганлиги учун кеча каналда "Сиз қаердансиз ?" деб савол қўйган эдим. Саволга доимгидек энг фаоллар, жаъми 485 киши жавоб бердилар. Шу сабабдан уларнинг жавобларини "Каналнинг ўқувчилари" деб эмас, балки "Каналнинг энг фаол ўқувчилари" деб ҳисоблаб, уларнинг қаерданлигини билиб олдим. Дарвоқе, вариантлар сўровномага сиғиши учун вилоятларни бирлаштириб ёзишимга тўғри келганди.
Жавоблар қуйидагича :
1. Андижон-Фарғона-Наманган : 25%
2. Хоразм Қорақалпоғистон : 19%
3. Қашқадарё-Сурхондарё : 17%
3. Тошкент шаҳри ва вилояти : 17%
4. Бухоро-Самарқанд-Навоий : 13%
5. Сирдарё-Жуззах : 7%
6. Туркманистон : 1%
7. Тожикистон : 1%
8. Қозоғистон : 0%
9. Қирғизистон : 0%
Мен сўровномада жавоб берган барча фаол ўқувчиларимча миннатдорчилик билдираман. Бошқаларни ҳам фаолликка чорлаб қоламан. Ўқувчилар сони ва фаоллар сони кам бўлган вилоят ва республикалардан бўлган ўқувчиларни канални ўз дўстлари ва танишларига тавсия қилишларини сўрайман.
Олдин айтганимдай, менга "Сизнинг каналингизни кўпчилик ўқиши керак" деб ботдан кўп ёзишади. Мен каналимни кўпчилик ўқиши учун барча ишни қилмоқдаман. Ижод қиляпман, постлар қўйяпман ва тарқатяпман. Аммо Телеграмнинг алгоритми Фейсбукка ўхшаган эмас. Оммалашган пост олдинга чиқиб кўриниб бормайди. Пост энг зўри бўлса ҳам каналнинг ичида қолади ва ташқаридагилар кўра олмайдилар.
Канални кўпроқ одам ўқишининг йўли, фақат канални бошқаларга тавсия қилиш ва постларни улашишдир. Шунинг учун фаол ёки фаол эмаслигингизга қарамасдан каналга ўзингизга маъқул пост қўйилганда фақат смайлик қўйиш билан чекланмасдан, уни ўзингиз аъзо бўлган гуруҳларга тарқатинглар. Чунки "Уч замончилар", яъни СИЗЛАР, камчилик эмас кўпчилик бўлишга муносибсизлар!
Олға, Уч замончилар!
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
ШИФОКОРЛАРГА РАҲМАТ, АКМАЛ БУРХОНОВГА ОМАД !
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланибди.
Бу инсон бир интервьюси билан машхур бўлган эди. У "Ўзбекистонда коронавируснинг устидан ғалаба тиббиётники эмас, давлатники" дегандай гап айтиб, танқидларга қолган эди.
Мана ҳозир, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият давлатнинг қўлидан чиқиб, ҳамма бир-бирини, амалдорлар халқни, халқ амалдорларни айблайдиган давр бошланди. Амалдор эндиги муваффақиятсизликлар тиббиётники деб билармикан ёки давлатники дебми ?
Индамасдан беморларни даволашда давом этаётган ягона касб эгалари шифокорлар бўлиб қолмоқдалар. Мен фурсатдан фойдаланиб, фидокор шифокорларга минг бор ташаккур айтаман.
Мен Акмал Бурҳоновга вазиятлардан тўғри хулосалар чиқаришини ва тўғри маънода муваффақиятларга эришишини тилаб қоламан.