Uch zamon
734 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
14-ИЮЛЬ - ФРАНЦИЯ МИЛЛИЙ БАЙРАМИ !

Бугун Францияда миллий байрам. Бу мантиқан биздаги "Мустақиллик байрами"га ўхшаш байрам, аммо французлар мустамлака бўлмаганликларини ҳисобга олиб, уни "Мустақиллик байрами" деб айтиб бўлмайди. Французлар машхур "француз инқилоби"ни амалга ошириб, охирида Франция қироли Людовик 16 ва қиролича Мария-Антуанеттанинг бошини кесганлар.

14 июь куни қиролнинг қудрати рамзларидан бири бўлган Бастилия қамоқхонаси халқ томонидан босиб олинган ва бузиб ташланган. "Француз инқилоби"даги халқнинг қиролга қарши илк улкан ғалабаси сифатида ушбу кун халққа инқилобни охирига етказишга ишонч берган.

"Француз инқилоби" дунёдаги энг машхур инқилоб бўлиб, у дунёдаги бошқа кўплаб инқилобларга, хусусан барчамиз билган "рус инқилоби"га асос бўлган.
"Француз инқилоби"нинг бошқа инқилоблардан фарқи ёки ўзига ҳослиги нимада ? У нима учун бунчалар машхур ? Француз инқилоби фақат французлар учун эмас, балки бутун дунё халқлари учун табиий ва универсал ҳуқуқларни илгари сурган. Инқилобчилар дунёдаги барча инсонлар бир хил ҳуқуқ ва эркинликлар билан туғиладилар ва ҳеч ким дини, ирқи, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши ва бошқалар учун ерга урилиши керак эмас деган ғояларни илгари сурганлар. Инқилоб туфайли барчамиз биладиган ва Конституцияларимизга асос бўлган "Инсон ҳуқуқлари декларацияси" қабул қилинган.

Мен барча французларни миллий байрамлари билан муборакбод этаман!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Кўпдан бери шу ҳақда ўйлайман. Канал аъзолари қайси ҳудудлардан эканлар ? Сиз қаердансиз ?

(вариантлар сиғиши учун вилоятларни бирлаштиришга мажбурман)
Anonymous Poll
27%
Андижон-Наманган-Фарғона
8%
Сирдарё-Жиззах
17%
Қашқадарё-Сурхондарё
12%
Бухоро-Самарқанд-Навоий
19%
Хоразм-Қорақалпоғистон
1%
Туркманистон
0%
Қозоғистон
0%
Қирғизистон
1%
Тожикистон
15%
Тошкент шаҳри ва вилояти
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ҲАРБИЙ ҲАРАЖАТЛАР

Дунёда ҳарбий ҳаражатлар 2019 йилда 1 триллион 917 миллиард долларни ташкил килган. Агар шу пулнинг ярми хайрли ишларга сарфланганда дунёда очарчилик, камбағаллик, эпидемиялар, урушлар, ноҳақ ўлимлар бўлмаган бўлар эди...

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Биз ҳаммамиз касалмиз ! "Камчилик комплекси" !

Бир танишим айтиб берганди. Унинг бир таниши Россияда йиллар давомида ишлаб, топган пулларига сотиб олаверган машиналарининг сони 6 та бўлиб кетган экан. Улар Нексия, Ласетти, Кобальт, Малибу ва ҳоказо турдаги машиналар бўлиб, ҳар сафар қандай янги машина чиқса ва русум бўлса, у бошқалардан қолишмай деб машиналарни сотиб олаверган экан. Энг қизиғи, у танишининг уйида биттаям машина қўйиш учун гараж ёки жой бўлмаганлигидан унинг 6 та машинаси доим кўчада қаторлашиб турар экан. Бунинг устига у мунтазам Россияда ишлаганлиги сабабли унинг машиналари деярли ҳеч қачон ҳайдалмас экан. У эса йилда бир марта уйига келганида 6 та машинаси борлигини айтиб ҳаммага мақтанар экан...

… Ҳожибой Тожибоевнинг бир ҳажвиясини барча эслайди. Унда ўзбек одам қўшнисининг уйи баландроқ бўлиб қолгани учун ўзининг уйига яна битта қават қуради. Буни кўрган қўшни ҳам ўз уйининг устига яна битта қават қуриб, устига антенна ўрнатиб, унинг устига байроқ ҳам тикиб қўяди. Бу ҳажвияга ҳамма кулган эди, чунки бу ҳолат ҳаммага таниш бўлиб, ҳазилнинг ичида ҳақиқатнинг ҳиссаси кўпроқ эди. Яъни бу ҳажвияга кулганда барчамиз ўзимизнинг, мавжуд бўлган ўз камчиликларимизнинг устидан кулганмиз, тан олганмиз, лекин нима учун бундаймиз, нега бундай кулгули ишларни қиламиз деб ўзимизга савол бермаганмиз. Бермаймиз ҳам. Чунки биз муаммоларнинг илдизларини англаб етишга, уларни таҳлил қилишга ва энг асосийси уларга ечимлар топиб, аҳволни яшилашга одатланмаганмиз. Биз тинчгина концертга бориб кулиб келамизда эртаси куни уйимизнинг тепасига иккинчи байроқни иламиз.

Шундай бўлса ҳам, муаммони англаш, тушуниб етиш учун мулоҳазалар қилиб кўриш зарар қилмайди...

...Бошқа тиллардан сўзма-сўз таржима қилганда таҳминан "Камчилик комплекси", "Пастлик комплекси", ёки рус тилидан ўзбек тилига таржима қилиниб, қабул қилинган версиясига кўра, "Тўлиқсизлик комплекси" деган ибора бор. Бунинг фанда балки чиройлироқ таржимаси ҳам бордир, асосийси таржима эмас, балки унинг нима эканлигини тушуниб олиш. "Камчилик комплекси" бу...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Kamchilik-kompleksi-07-14

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
14 июль, Франция миллий байрами муносабати билан болалар билан паркка бориб келдик. Йўлда бир кўчадан ўтдик.

Бутун бир кўчани соябонлар билан чиройли қилиб безашибди ва бу ажойиб манзара ҳосил қилибди. Суратни сизлар билан улашгим келди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"КУФ-СУФ" МАСАЛАСИ ҲАЛ БЎЛДИ.

Бугун "Uchzamon" каналида УзА расмий сайтида Фарғона вилояти ҳокимининг сурати фотошоп қилиниб, ёнидаги одамлар суратдан олиб ташланганлигини ҳажвия қилган эдим.

Постни Фейсбукда ҳам қўйганимдан кейин унга муносабат билдирилиб, бироздан кейин агентликнинг расмий сайтига оригинал суратлар жойлаб қўйилди.

Бироздан кейин, УзАнинг янги директор ўринбосари Ҳушнудбек Худойбердиев ўз блогида "фокус-мокус" учун узр сўраган ва эртага бу ишни қилганларга чора кўрилишини ёзган.

Ҳушнудбек ишни узр сўрашдан бошлашига тўғри келганлигини ҳисобга олмаса, унинг агентликка келиши яхши бўлганлиги кузатилмоқда. Агентлик фаолиятидаги камчилик танқид қилинганида унга муносиб муносабат билдирилиб, хато зудлик билан тўриланди.

Мен Ҳушнудбек ва УзАнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилайман.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"УЧ ЗАМОН"НИНГ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАЕРДАН ?

Ўзимга қизиқ бўлганлиги учун кеча каналда "Сиз қаердансиз ?" деб савол қўйган эдим. Саволга доимгидек энг фаоллар, жаъми 485 киши жавоб бердилар. Шу сабабдан уларнинг жавобларини "Каналнинг ўқувчилари" деб эмас, балки "Каналнинг энг фаол ўқувчилари" деб ҳисоблаб, уларнинг қаерданлигини билиб олдим. Дарвоқе, вариантлар сўровномага сиғиши учун вилоятларни бирлаштириб ёзишимга тўғри келганди.
Жавоблар қуйидагича :

1. Андижон-Фарғона-Наманган : 25%
2. Хоразм Қорақалпоғистон : 19%
3. Қашқадарё-Сурхондарё : 17%
3. Тошкент шаҳри ва вилояти : 17%
4. Бухоро-Самарқанд-Навоий : 13%
5. Сирдарё-Жуззах : 7%

6. Туркманистон : 1%
7. Тожикистон : 1%
8. Қозоғистон : 0%
9. Қирғизистон : 0%

Мен сўровномада жавоб берган барча фаол ўқувчиларимча миннатдорчилик билдираман. Бошқаларни ҳам фаолликка чорлаб қоламан. Ўқувчилар сони ва фаоллар сони кам бўлган вилоят ва республикалардан бўлган ўқувчиларни канални ўз дўстлари ва танишларига тавсия қилишларини сўрайман.

Олдин айтганимдай, менга "Сизнинг каналингизни кўпчилик ўқиши керак" деб ботдан кўп ёзишади. Мен каналимни кўпчилик ўқиши учун барча ишни қилмоқдаман. Ижод қиляпман, постлар қўйяпман ва тарқатяпман. Аммо Телеграмнинг алгоритми Фейсбукка ўхшаган эмас. Оммалашган пост олдинга чиқиб кўриниб бормайди. Пост энг зўри бўлса ҳам каналнинг ичида қолади ва ташқаридагилар кўра олмайдилар.

Канални кўпроқ одам ўқишининг йўли, фақат канални бошқаларга тавсия қилиш ва постларни улашишдир. Шунинг учун фаол ёки фаол эмаслигингизга қарамасдан каналга ўзингизга маъқул пост қўйилганда фақат смайлик қўйиш билан чекланмасдан, уни ўзингиз аъзо бўлган гуруҳларга тарқатинглар. Чунки "Уч замончилар", яъни СИЗЛАР, камчилик эмас кўпчилик бўлишга муносибсизлар!

Олға, Уч замончилар!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ШИФОКОРЛАРГА РАҲМАТ, АКМАЛ БУРХОНОВГА ОМАД !

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланибди.

Бу инсон бир интервьюси билан машхур бўлган эди. У "Ўзбекистонда коронавируснинг устидан ғалаба тиббиётники эмас, давлатники" дегандай гап айтиб, танқидларга қолган эди.

Мана ҳозир, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият давлатнинг қўлидан чиқиб, ҳамма бир-бирини, амалдорлар халқни, халқ амалдорларни айблайдиган давр бошланди. Амалдор эндиги муваффақиятсизликлар тиббиётники деб билармикан ёки давлатники дебми ?

Индамасдан беморларни даволашда давом этаётган ягона касб эгалари шифокорлар бўлиб қолмоқдалар. Мен фурсатдан фойдаланиб, фидокор шифокорларга минг бор ташаккур айтаман.

Мен Акмал Бурҳоновга вазиятлардан тўғри хулосалар чиқаришини ва тўғри маънода муваффақиятларга эришишини тилаб қоламан.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ПАРИЖДАГИ "МЕН СЕНИ СЕВАМАН"ЛАР ДЕВОРИ

Париж-модалар шаҳри, зиёлилар шаҳри, орзулар шаҳри, маданият ва гастрономия шаҳри. Ва Париж-севги ва романтика шаҳри. Ушбу номга муносиб бўлиш учун 2000 йилда Парижда "Мен сени севаман"лар девори очилган.

Деворда дунёнинг 250 та тилида "Мен сени севаман" сўзи ёзилган. Оддий 40 м² жойга ёзилган сўзлар ҳозир бутун дунёдаги севишганлар, бахтлилар, жуфтликларни ўзига жалб этади. Ўзи топиб бориш мушкул бўлган жойда жойлашган деворнинг атрофи нафақат ёшлар, балки барча ёшдаги жуфтликлар билан доим гавжум бўлади. Энг асосийси, барча инсонлар ўзларининг тилларида ёзилган "Мен сени севаман" сўзи олдида суратга тушадилар.

Табиийки, деворнинг олдида менинг ҳам суратларим бор, чунки деворда "Мен сени севаман" сўзи ўзбек тилида ҳам ёзилган. Мана бу суратни ўзим туширганман!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
КОРОНАВИРУС - КАМТАРЛИК ВИРУСИ

Коронавирусни 2020 йилнинг офати деб аташ мумкин. Унинг кўпчилик эътибор бермаган бир жиҳати бор. Унинг олдида ҳозирча шоҳу гадо бир бўлиб турибди. Дунёдаги миллиардерлар, давлат раҳбарлари ва бошқалар ҳам бу касалга чалиниб, улар орасида вафот этганлари бўлмоқда. Одамларнинг дини, жинси, ирқи, ижтимоий келиб чиқишига қарамасдан юқавергани учун унга "демократик вирус" деб ном ҳам беришди.

Мен бу номга қўшимча сифатида коронавирусни "Камтарлик вируси" деб атаган бўлардим. Чунки бу вирус ИНСОНИЯТнинг қанчалар ожиз эканлгини барчага англатиб қўйди. Ўлим хавф солганида одамлар тилла, қимматбаҳо машиналар, кўп қаватли уйларни эмас, балки макарон, ҳожатхона қоғози, маска, дезинфекция қиладиган гел каби арзимас пулга ҳам ҳеч ким олмайдиган нарсаларни излаб қолишлари маълум бўлди.

Пандемия қанча давом этади билмайман. Аммо вирус ўтиб кетгандан кейин ҳам биз ким бўлишимиздан қатъий назар ожиз бир инсонлар эканлигимизни унутмаслигимиз керак.

👉 https://t.me/uchzamon
Биттаси "Мол бассейнни орзу қилибди" дейди.

Ўша кишига, ўзи ҳеч балони тушунмасаям любой мавзуда шоҳини қайрайверадиган "крутой" моллардан жавоб 😜

Мўўўўўўў...😂🤘


"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
16 ИЮЛЬ - ХАЛҚАРО ИЛОНЛАР КУНИ !

"16 июль - халқаро илонлар куни" деб хабар беряпти, @hujayrauz канали.

Мен унга қўшимча сифатида, дунёдаги бўйи энг узун аёл ҳам илон эканлигини айтиб ўтмоқчиман. Гап шундаки, ҳиндистонлик бир йигит бир мабуда кобра илонининг қиёфасига кириб олганини ва у билан турмуш қурмоқчилигини айтган. Шундан кейин у 3 метрлик кобра илон билан турмуш қурган. Шунинг учун ҳозирда дунёдаги энг бўйи узун хотин кобра илон бўлади.

Агар ораларингизда бўйи ундан узуни бўлса, ёзиб юборишларингиз мумкин 😜

Хулоса ўрнида, @hujayrauz канали ҳар бир инсон албатта аъзо бўлиши керак бўлган канал эканлигини айтиб ўтмоқчиман. Чунки у канал ўз соҳасининг жуда кучли мутахассиси бўлган Бахтиёр Шералиев томонидан очилган ва юритилади. Каналда биология, ботаника, анатомия, ихтиология, вирусология ва бошқа кўплаб соҳалар бўйича аниқ ва илмий томондан асосланган маълумотлар бериб борилади.

Барчани @hujayrauz каналига аъзо бўлишга таклиф этаман !

ПС. Барча илонларга, илонлар куни муборак бўлсин 😜🐍.
ТУЯИТ

- Келинг, ака, туяитда айлантириб келаман.
- Нимада айлантириб келасан?
- Туяитда
- Вуахахаха, шунақаси ҳам бўлар эканми?
- Албатта. Туяқуш бўладию, туяит бўлмайдими? Мана қаранг. Иккита ўркачли ит. Айлантириб келайми? 😜😂🤘

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"ЖАМИЯТ"-ЗАР ҚАДРИНИ БИЛАДИГАН ЗАРГАР ГАЗЕТА!

Мен Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий соҳаларни жасорат ва ҳолислик билан ёритиб келаётган "Жамият" газетасини доим улуғлаб, тавсия қилиб келганман. Чунки мазкур соҳаларнинг мутахассиси сифатида мен ушбу газетанинг аҳамияти олтинга тенг эканлигини яхши биламан.

Ўз навбатида, "Жамият"нинг ўзи ҳам зар қадрини биладиган заргар газета эканлигини эътироф этиш керак. Чунки Мақсуд Жонихонов оға бошлиқ жамоа доим сара мақолаларни жамлаб, уларни ўз ўқувчиларига етказиб берадилар.

Газетанинг бугунги сонида каминанинг бирданига икки мақоласи, ижтимоий-гуманитар соҳаларнинг аҳамиятига бағишланган "Ибн Сино, аввало, файласуф бўлган ёхуд ижтимоий-гуманитар фанлар ўгай эмас" сарлавҳали мақолам ва "Французлар аҳмоқ, улар дарахт кесишни билмайдилар" номли саркастик сатирам чоп этилибди.

Барчага газетани сотиб олишни ва келгусида сара мақолаларни ўқиш учун газетага обуна бўлишни тавсия қиламан!

ПС. Илтимос, постни татқатинглар!

👉https://t.me/uchzamon
Ўзбек халқи ўзининг тадбиркорлиги, сўзамоллиги билан машхур.

Мана исботи. Россиядаги юртдошларимиз ўйлаб топган реклама:

"ДАХШАТ ҚОВУНЛАР!
ҚЎШНИ ЖУВОНДАЙ ШИРИН!" 😜😂🤘

Бундай реклама қилса, каналимдаги барча эркаклар уйларига қовун кўтариб борган бўлар эдилар менимча. А, лаббай? 😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
#Маҳаллийтуризм! #Mahalliyturizm !

ХОРАЗМДА "БАЛИҚ ТУРИЗМИ ЙЎНАЛИШЛАРИ"

Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикади Амударёнинг қуйи ҳавзасида жойлашган бўлиб, Орол денгизи қуриб кетмасдан олдин мазкур ҳудуд бутун собиқ совет республикасида энг мазали балиқларни етиштириши билан машхур бўлган.

Ҳозирда Орол денгиз деярли қуриб битган бўлса ҳам ҳудуднинг шўрланган ер ва сувларида катта бўлган балиқларнинг довруғи республикамизда машхур. Кўпчилик "Хоразм балиғи мазали бўлади" деган гапларни эшитган, аммо географик сабабларга кўра Хоразмга бормагунча бунга гувоҳ бўлишининг имкони йўқ.

Туризм қўмитаси Хоразм вилояти янги "Балиқ туризми"га ихтисослашган йўналишларни ташкил қилаытоганлиги ҳақида хабар берибди. Агар бу хушхабар амалга оширилса, Хоразмга ташриф буюрган сайёҳлар энди фақат Хивани томоша қилиб, йимирта барак еб қайтмасдан Хоразмнинг ширин балиқларидан ҳам еб кела оладилар.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ФРАНЦИЯДА ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

- Жаъми 61 860 ўрта ва махсус таълим муассасаларида қарийб 12,5 миллионга яқин ўқувчилар таълим оладилар. Уларга 870 000 дан ортиқ ўқитувчилар дарс берадилар.
- Жаъми 3500 дан ортиқ олий таълим муассасаларда 2,7 миллиондан ортиқ талабалар тахсил оладилар.
- Давлат мактаблари ва олийгоҳлари 100% давлат томонидан молиялаштирилади.
- Давлат олийгоҳларининг улуши 80% ва хусусий олийгоҳлар 20%ни ташкил этади.
- Ҳар 8 талабадан бири чет эллик талаба ҳисобланади ва уларнинг 75%и давлат муассасаларини танлайдилар. Яъни Франция давлати ҳисобидан бепул тахсил оладилар.
- Ўрта ва махсус таълумни тугатиб, олий таълимда тахсил олишни давом эттиришни хоҳлаган барча ўқувчилар "йиқилмасдан" ўқишга киришлари мумкин.
- 2018 йилда Франция ЯИМсининг 6,7%и, яъни 157 миллиард еврони таълим соҳасига сарфлаган.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon