Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Масалан таълим соҳаси соғлиқни сақлаш соҳасидан баттар эди. Шерзод Шерматов таълим вазири бўлиб келгач, барчаси яхши бўлиб кетди ва унинг барча қилган ишлари тўғри бўлди дея олмайман, аммо у нималардир қилди. Унинг фаолиятида яхши ёки ёмон, тўғри ёки нотўғри дейиш учун етарли ишлар бор. У ўқитувчиларнинг хашар қилишлари, пахта теришлари ватанпарварлик демади, аксинча уларнинг тарафини олди. Мактаблар етарли демади, имкони қадар мактабларда яхшиланишлар қилди. Энг асосийси, у келгач ўқитувчиларнинг маошлари оширилди. Буни у тепага пахта қўйиб амалга оширдими, шаллақилилик, ўзбошимчалик қилиб амалга оширдими ёки бошқа йўл билан қилдими, фарқи йўқ. У шу ишларни амалга оширди ва ҳатто уни ёқтирмайдиганлар ҳам буни инкор этолмайди.

Соғлиқни сақлаш борасида эса яхши ёки ёмон, ёқди ёки ёқмади дейиш учун ҳам бирон қилинган ишни эслай олмаймиз. Бу гапларга жавоб сифатида албатта вазирлик ўзларининг статистикаларидаги "гўзал муваффақиятлар"ни кўрсатишларига шубҳа қилмайман. Худди "Сен кўзларинг билан кўриб турган" ёлғонлар"га ишонасанми ёки биз айтаётган "ҳақиқатлар"гами? дегандай гап. Аммо менга ва халққа статистикалар эмас амалий натижалар керак.

Ҳозир коронавирус инқирозини бошқаришда нўноқликлар юз беряпти. На очиқ ошкора маълумотлар бор, на шаффоф бошқарув бор, вазирлик берган маълумотлар билан оддий халқ, ҳатто шифокорлар айтаётган маълумотлар бир-бирига тўғри келмайди. Пуллар ўмарилган, шифокорларга пуллари берилмаган, аппаратлар ва дорилар йўқ, кароватлар сони аниқ эмас.

Одатда бошқарувда ҳамма нарса шахмат доскасидай барчаси кўриниб туриши керак ва доналар қандай сурилаётганлигини ва ўйиннинг боришини ҳамма кўриб туриши керак. Бизда эса худди шахмат доскасини қоронғу хонага олиб кириб, билса билмаса дона суриб ётгандай тасаввур пайдо бўлмоқда. Агар шахмат доскасининг ўзи мавжуд бўлса албатта.

Мен "Отлар кечувда алмашилмайди" деган мақолни қўллайман, аммо отдан умуман умид бўлмаса, йўлни давом эттириш ва манзилга етиш учун отни алмаштиришдан бошқа илож қолмайди.

Ақлли менежер учун, айниқса олдин имконият берилмаган менежер бўлса, унинг соҳасида юз берадиган инқироз ўзини, нималарга қодирлигини кўрсатиш, кўплаб муаммоларни ҳал қилиб олиш, барчани қутқариб пировардида қаҳрамонга айланиш имконияти ҳисобланади.

Бизнинг вазиримиз эса илиқ сувдай турган жойида тиниб туришдан нарига ўтмаяпти. Унинг бори ҳам, йўғи ҳам билинмайди. Соҳа "Титаник" кемасига ўхшаб чўкиб боряпти, у бўлса бошқалар берган кўрсатмага биноан статистикаларни тарқатиш билан овора.

Хуллас, бошида айтганимдай, менинг вазирга қарши адоватим ёки ғаразим йўқ. Мен унинг кимлишини ҳам билмайман. Билганим у ҳозир фақат инқирознинг бошқарувидаги муваффақиятсизликларнинг, нўноқликларнинг балогардони, русча айтганда "козёл отпущения"си бўляпти холос. Бир кун келиб, хатолар учун жавоб бериш керак бўлганида кимнидир айблаб йўқотиш керак бўлса, шу жавобгар ҳозирги вазир бўлса керак деб ўйлайман. Фақат унда кеч бўлади.

Мен ҳаммаси дабдала бўлишини кутиб, ундан кейин уни ишдан олгандан кўра, яхшиси ҳозироқ уни ишдан олиб ўрнига қудратли, президентга яқин ва кучли салоҳиятли кимнидир вазир қилиб тайинлаш керак деб ўйлайман. Янги вазир нафақат яхши бошқарувчи, балки сўзи ҳаммага ўтадиган, иложи бўлса ёшлардан кимдир бўлиши керак. Шифокор бўлиши шарт эмас.

Мен масъул раҳбарларга илтимос қиламан. Охирги умидлар ҳам дабдала бўлмасидан олдин бу мансабга муносиб бирон кишини қўйинглар ва инқироздан яхши натижалар билан чиқинглар. Акс ҳолда, сизларнинг муваффафиятсизликларингизни халқимиз ўз жонлари билан тўлашда давом этаверади.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
АНА СИЗГА ХРЕН !

Март ойларида саримсоқ қидириб юрганлар энди хрен қидириб юрибдилар. Ўз вақтида саримсоқнинг донаси 10 минг сўмга чиққан бўлса, хрен деган нарсанинг нархи 300 минг сўмга чиқибди. Жон ширин, ваҳима касали ёмон. Олдирмаса қўймайди. Ваҳоланки, касал бўлмасангиз сизга хреннинг ҳожат йўқ, касал бўлсангиз унинг фойдаси йўқ.

Хрен бу ўзбекчасига "ерқалампир", русча горчица олинадиган ўсимлик билан бир оилага кирувчи ўсимликнинг аччиқ томири. Тушунишимча уни истеъмол қилсангиз аччиғидан ичингиз қизийди ва шамоллашларни йўқотади. Лекин бу ишни қилиш учун хрен шарт эмас. Оддий ўзбек томорқасидаги аччиқ қалампир, пиёз, саримсоқлар ҳам худди шу ишни қилади. Масалан қишда грипп бўлиб қолганингизда аччиқ шўрвани ичиб, кўрпага ўраниб ётиб, терлаб, шамоллашни чиқариладику.

Коронавирус энди чиққан пайтларда коммуникация, инсонларга маълумот бериш яхши бошланган эди. Барчаси содда, тушунарли ва қилишга осон ишлар эди. Ҳозирга келиб, худди ҳамма унга амал қила бошлагандай, улар ҳақида гапирилмай қўйди. Мен уларни эслатаман :

- кўчага чиқманг, ҳеч ким билан кўришманг,
- қўлларингизни мунтазам совунлаб ювинг,
- ташқарига чиқсангиз юзингизга маска тақинг ва қўлингизга қўлқоп кийинг,
- одамлар билан қўл бериб кўришманг
- одамлар йиғилган жойларга, бозорларга борманг...

Энг асосийси, ваҳимага берилманг. Ваҳима, қўрқув нафақат касалларнинг, балки соғларнинг ҳам биринчи душмани ҳисобланади.

Коронавирус юққан тақдирда, у иммунитети паст инсонларда оғир ва иммунитети юқори инсонларда енгил ўтяпти. Демак вирусга қарши курашнинг энг яхши йўли бу хрен ейиш эмас, балки иммунитетни оширишдир.

Ҳозир ёз фасли. Дала, полиз ва боғларда мевалар, сабзавотлар, кўкатлар, ҳатто қовун тарвузлар чиқиб кетди. Дунёдаги ҳеч қайси дори ва витамин улар сизга берадиган табиий иммунитетни бера олмайди. Улардан тўйиб-тўйиб енг, ана сизга хрен. Шулар унча бунча хреннинг ўрнини босади. Жуда хреннинг аччиғи керак бўлса, қалампир, пиёз, саримсоқларни енг. Хреннинг бир килосига бир тонна пиёз беради.

Хуллас, гапнинг хулосаси, ваҳима қилманг, уйда қолинг, гигиена-санитария қоидаларига амал қилинг ва тўйиб-тўйиб овқатланинг ва табиат неъматларини истеъмол қилинг. Саломат бўлинг !

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаббат қудратли кучга эга. Уни кўтара олмаганлар мана бундай кўйга тушади 😜😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ГАП СОНДА ЭМАС СИФАТДА ЭКАНЛИГИГА ИСБОТ ☝️🤦‍♂️😊

124 000 обуначиси бор канал маълумотни текшириб, ўрганиб, аниқлаштириб, кейин ўқувчиларига етказишнинг ўрнига "ўзбеклар" деб уларга ёқадиган қилиб пост қиляпти.

"Уч замон" бу маълумотни беришдан олдин яхшилаб ўрганиб, маълумотларни тўплаб кейин пост қилган эди.

Ўрни келганда қўшимча қилай. Ҳозирда болаларнинг ота-оналари уларни қаровсиз қолдирганлари учун судга тортилган.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЭРТАГА "ЖАМИЯТ" ГАЗЕТАСИНИ ОЛИБ ЎҚИНГ !

Унда жумладан қуйидаги мавзулар ёритилади :

• “Ўсиш”ни билмайдиган кадр”. Ёзувчи Ҳабиб Сиддиқ ҳалол, изланувчан, аммо лавозими ошмайдиган мутахассисларнинг “айби”ни айтди.
• “Ўзимизники — бу кимники?” Карим Бахриевнинг навбатдаги мақоласи еб тўймас монополлар ҳақида.
• “Саломга ярашмаган алик”. “Мобиўз”ни танқид қилгандик, бунга жавобан компания ўзини мақтаб таҳририятга мақола юборди.
• “Мактабда ўқимаса ҳам бўлаверади...ми” Куюнчак муштарийнинг мактаб таълимидан кўнгли тўлмаётгани хусусида.
• “Ёмон одам бўлса керакки, тинмай ёзади!..”. Журналист Ҳалим Саидов матбуот душманлари ва Агидулинлар ҳақидаги фикрини Хуршид Дўстмуҳаммад ижодига бағишланган мақоласида ўртоқлашади.
• “Тенгдошларимни ёмон кўраман!”. Ўқувчи қиз бугунги ёшларнинг юриш-туришидан ёзғирди.

Булардан ташқари каминанинг “Биз ҳаммамиз касалмиз” номли жамиятимиздаги бир ижтимоий муаммога бағишланган мақолам чоп этилади.

Газетага обуна бўлиб қўйсангиз янада яхши!

👉https://t.me/uchzamon
МЕН ЁЗИШГА ЭРИНМАЙМАН. СИЗ ЎҚИШГА ЭРИНМАНГ.

Айримлар баъзан мени узун матнлар ёзишимни айтиб, ўқишга эринишларини айтадилар.

Сизлар-ку уларни фақат ўқийсизлар. Мен уларнинг аксариятини, ҳатто 4-5 варақлик таҳлилий мақолаларни телефонда ёзиб, қайта-қайта ўқиб, хатоларини тўғрилаб, шаклга солиб, кейин каналда пост қилишимни билганингизда эди, менимча эринмаган бўлардингиз. 😜

Ҳатто мана шу ёзаётган постимни ҳам телефонда ёзяпман. Чунки мияга илҳом келиб қолганда "компьютер топганда ёзаман" деб кейинга қолдирсам фикрларимни йўқотиб қўяман. 😊🙏

Шунинг учун, мен ёзишга эринмайман, иложи бўлса сиз ҳам ўқишга эринманг! 🤝🙏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Тан берган мағлуб, ҳаракат қилган ғолиб !

... Болалигимдан Францияда ўқишни орзу қилганман. Мактабда, лицейда, Университетда ўқиган пайтларимда ҳам шу мақсад ҳар доим ҳаёлимда бўлган. Бу мақсад йўлида ҳаётда бошқа нарсаларни қурбон қилишимга тўғри келган пайтлари ҳам бўлган. Бу ҳақда бошқа сафар айтиб бераман. Хуллас, Француз филологияси факультетида ўқиган пайтларимиз барча талабалар каби мен ҳам "Француз Маданият маркази"да таклиф қиладиган ўқув грантларига қатнашишни бошлаганман. Бир неча йиллар ҳаракатларим самарасиз кетган. Яъни имтихонлардан ўта олмаганман. Шунга қарамасдан ҳаракат қилиб, маданий марказнинг барча тадбирларида иштирок этиб, билимларимни оширишда давом этаверганман.

Албатта ҳар сафар имтихондан ўта олмаганда хафа бўлар эдим, лекин охирги сафарги имтихон менинг ҳафсаламни жуда пир қилган. Олдиндан "Маданият маркази Жаҳон тиллари университетининг талабаларини Францияга юбормайди, чунки французларга француз тили мутахассислари керак эмас, улар фақат Дипломатия университети, Юридик институт ва Иқтисодиёт университети талабаларини юборадилар" деган гаплар юрар эди. Бу гапларга ишонсам ҳам, умидни узмасдан ҳаракат қилаверар эдим. Ўша йили Францияга кетадиган 11 та ўрин учун 54 нафар талаба давогарлик қилган эди. Биринчи босқичдан 16 киши саралаб олинди. 16 кишининг ичида мен ҳам бор эдим. Иккинчи босқичда биз Қозоғистоннинг Олмота шаҳрига бориб, суҳбатдан ўтишимиз керак эди ва ушбу суҳбат асосида 11 киши сараланиб олиши керак эди. Биз Олмотага қачон кетишимиз ҳақида хабарни кутиб юрсам, бир куни Маданият марказидан э-мейл келди. Унга кура, Францияга кетадиган 11 нафар талаба саралаб олинганлиги ва мен уларнинг орасида йўқ эканлигим айтилган эди.

Иккинчи босқич ўтмасдан туриб, қандай қилиб, рўйхатдан тушиб қолганлигимни билиш учун маданият марказига борсам...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Tan-bergan-maglub-harakat-qilgan-golib-07-24

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЙИҒЛАМА БОЛАМ, ЙИҒЛАМА!

Хоразмда "Йиғлама болам, йиғлама, Чаққа чақиб бараман" деган халқ қўшиғи бор.

АҚШда қора рўйхатга тушиб, йиғлаган "боласи"га Путин шу қўшиқни айтиб берибди 😜🤣

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ-ЭРОН: ЎЙИН ДАВОМ ЭТАДИ.

Сурия осмонида учиб бораётган фуқаролик самолёти унга жуда яқин келга ҳарбий самолётлар томонидан ўраб олиниши натижасида катта ваҳима юзага келган.

Ҳарбий самолётлар билан тўқнашиб кетмаслик учун эронлик учувчилар самолёт тезлигини кескин пасайтиришларига тўғри келган ва юзага келган силталаниш ва ваҳима оқибатида 4 йўловчи яраланган. Кейин самолёт Либанга эсон омон қўниб олган.

Эрон дастлаб Исроилни ўз фуқаролик самолётини қўлга олишга уринишда айблаган. Кейин АҚШ бу ўзининг самолётлари эканлигини, улар бор йўғи назорат ўтказганликларини айтган.

Гап шундаки, АҚШ Сурия осмонида назорат ўтказишга ҳақли эмас.

Қуйида Эрон самолёти йўловчиси олгани видеони юклаяпман.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Jamiyat gazetasi.pdf
9.8 MB
МАҚОЛАНИ "БОНГ.УЗ" КАНАЛИДА ЎҚИШИНГИЗ МУМКИН !

Кеча "Жамият" газетасида "Биз ҳаммамиз касалмиз" номли мақолам чиққанлигини ёзганимда мендан "Газетанинг сайти борми? Мақолани ўқимоқчимиз" деб ёзганлар бўлди. Сизларга газетанинг Телеграмдаги канали - "bong.uz"ни тавсия қиламан. Газетада чоп этилган мақолалар шу каналда қўйиб борилади.

Газетанинг бугунги сонини PDF версиясида очиб, барча мақолаларни бепул ўқишингиз мумкин 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE7D8rYZSq7PFnUBvw

@uchzamon
4 ой карантиндан кейин чўмилишга борманг деса ҳам барибир чўмилишга борибди. Ҳой қулоқсиз йигит, юзингиз кўринмаган бўлса ҳам биз сизни танидик. Чиқаверинг! 😜😂😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Чуғулистонда пора бериш ва олишга рухсат берилган эмиш…!

Бизга етиб келган миш-мишларга қараганда, Чуғулистонда пора бериш ва олишга рухсат берилган эмиш. Бундай мавзуларда бизга ҳар доим энг ишончли манба бўлиб хизмат қилиб келган Чулун таппи бизга яна бир марта ас қотди.

Чулун таппи:

— Мен бу хабарни минг йилликнинг энг катта ҳушхабари деб атаган бўлар эдим. Ўзингиз биласиз, минг йиллар давомида улкан давлатлар, дунёвий динлар, буюк файласуфлар пора деган неъматнинг қадрига етмасдан, уни таъқиқлаб, ўз фарзандларининг ризқини қирқиб келганлар. Чуғул руҳи худосига минг қатла шукрлар бўлсинки, мана 21-асрга келиб, инсоният поранинг аҳамиятини тўғри англаб ета бошлади.
Билсангиз пора олди-бердисига рухсат бериш билан аввало қоғозбозлик деган иллатга чек қўйилади.
Масалан, тўйдан олдин келин-куёвлар касалхонага шифокорнинг олдига назоратдан ўтишга боришса, овора бўлиб, анализларни топшириб, қоғоз тўплаб юришмайди. Шундай докторга порани беришади қўйишади. Докторнинг ҳам вақти тежалади, келин-куёвларнинг ҳам. Нима дейишингизни биламан. «Тўйдан кейин касалликлари чиқиб қолсачи» дейсиз. Чиқаверсин. Бошқатдан докторга боришадида яна пора беришади. Доктор эса бир зумда соппа-соғ деган справка ёзиб беради, шу билан олам гулистон.

Ундан кейин яна бир катта муаммо — навбатга туриш муаммосини ҳам пора орқали ҳал қилиш мумкин. Масалан, ким кўп пора берса навбатда олдинда туради, ким кам пора берса орқада. Жуда кўп пора берганлар эса навбатга турмасликлари ҳам мумкин бўлади. Бунинг отини интизом дейишади.

Поранинг навбатдаги ижобий хусусияти шундан иборатки, у жамиятда тартиб ўрнатишга ёрдам беради. Масалан ўқишга ёки ишга киришда, мансабларга кўтарилишда пора бериш амали қўлланса, анча оворагарчиликларнинг олди олинади. Бекорга имтихонлар ўтказилмайди, раҳбарлар минглаб номзодлар ичидан кимни ишга олишни билмай бош оғриқ бўлиб юришмайди. Барча инсонлар берган ёки бера олмаган пораларига қараб, тақдирларини ўзлари тан олиб кетаверишади. Халқимизда «порага қараб қўл узат» деган мақол бор. Бу бежизга айтилмаган.
Ва ниҳоят поранинг охирги ижобий тарафи шундаки, у иқтисодиётнинг тараққиётига улкан ҳисса қўшади. Ҳозирги кунда дунёда поранинг бир йиллик миқдори таҳминан 1 триллион чумни, яъни дунё ялпи ички махсулоти миқдорининг 5 дан бирини ташкил қилмоқда. Мана шунча пуллар яширин қўлларда юрибди. Энди тасаввур қилиб кўринг, агар мана шунча миқдордаги пул реал иқтисодиётга олиб кирилса, инсонларнинг иқтисодий аҳволлари қанчалар яхшиланган бўлар эди. Менга бунақа қараб ўтиришингиздан, менда гапларимга тушунаётганлигингизга шубҳа уйғонмоқда, лекин ҳечқиси йўқ. Давом этамиз.

Мана шу санаб ўтилган ижобий омилларни ҳисобга олиб, биз Чуғулистонда пора олди-бердисини қонунийлаштиришга қарор қилдик. Мана қонун қабул қилинганига бир ҳафта ҳам бўлгани йўқ, аллақачон инсонлар уни амалда қўллашга ёппасига киришиб кетишган. Барча хурсанд. Килмардир университетларнинг деканатларида, кимлардир шифокорларнинг қабулида. Яна кимлардир эса банклардан кредит ундириш билан овора.

Муҳбир:

- Демак Чуғулистонда ҳамма нарса изига тушиб кетибдида?

Чулун таппи:

— Тан оламан, поранинг қонунийлаштирилиши кўп инсонлар учун азалий орзуларига эришиш учун ажойиб восита бўлди. Лекин мен барчаси изига тушиб кетди демаган бўлар эдим. Ҳозирда биз қонунни қабул қилишда ҳисобга олишни унутган бир-иккита майда муаммоларгина қолган. Масалан, пора тўғрисидаги қонундан ўғрилар, каззоблар, аферистлар, фоҳиша ва қўшмачилар ҳам барча қатори баҳраманд бўлмоқдалар. Кеча қарасам, улар ҳам қўлларида пул кўтариб, миршабларнинг, судяларнинг эшиклари олдида навбатга туришибди. Лекин ҳечқиси йўқ, ҳозирча бу муаммолар биз учун муҳим эмас. Иш бор жойда камчилик бўлади дейдилар. Эътиборни бунақа майда муаммоларга эмас, фақатгина юқорида санаб ўтилган ижобий жиҳатларга қаратишимиз керак. Нима дедингиз, а лаббай? …

Дониёр Рўзметов

Карикатура муаллифи : Маҳмуджон ака Эшонқулов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Диққат, коронавируснинг янги оқибати кашф этилганмиш.

Карантин пайтида "Уйда қолинг, мусиқа тингланг" деган тавсияларга меёридан ортиқ амал қилган инсонларда ғалати асоратлар пайдо бўлаётган эмиш. Минг марта гапиргандан кўра бир марта кўрган маъқул деб сизларга суратни тақдим қилмоқдаман.

Уйда қолинг, қўшиқ эшитинг ва бошингизни асранг, азизлар! 😜😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎРҚИНЧЛИ ТЕҲРОН...УЗР, ЎЗБЕКИСТОН !

Бугун бошқа пост қўймоқчи эмас эдим. Аммо ушбу видеодаги опанинг нигоҳлари, ичидаги ҳадиклари, сукутидаги маъноларга жим қараб тура олмадим.

Гидрохлорокин билан боғлиқ мунозаралар Францияда февраль ойида бошланган эди. Франциядаги доктор Раулт уни коронавирусга даво деб таклиф қилганидаёқ Франция илмий кенгаши бунга қарши чиққан эди. У дори мобадо коронавирусни даволаса ҳам унинг иккинчи даражали таъсирлари инсонларни ўлдириши мумкинлиги айтилди.

Бизнинг олимларимиз, шифокорларимиз бошиданоқ гидрохлорокинни бефойда деб айтиб келмоқдалар. Шунга қарамасдан уни кимлардир (кўринмас кучлар) ДАВЛАТ ТАСДИҚЛАГАН ДОРИЛАР рўйхатига киритиш учун мутахассисларга босим ўтказганлар.

Ўзбекистонда касалланганлар сони кўплиги, ўлаётганлар сони кўплиги, вилоятлар соҳта ҳисоботлар бераётганлигини ҳамма билиб турибди, лекин ҳамма айтишга қўрқади. Чунки "кўринмас кучлар" юртимизни эгаллаб олган. 😢🤦‍♂️

👉 https://t.me/uchzamon
Shaytanat [Tarona.net]
Azim Mullahonov
"Шайтанат", Азим Муллахонов.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Битта Ўзбекистон бўлиб бирлашайлик !

Берлин кўчаларида сайр қилиб юрсам, узоқдан бир киши кўзимга иссиқ кўринди. Ўзи икки кундан бери ёлғиз юравериб, зерикиб кетган эдим. Қараб турсам кўриниши ўзбекка ўхшайди. Қўлида фотоаппарат. Ўтиб кетаётган одамларга термулиб турадида, бир нарса дейишга журъат эта олмай орқаларидан қараб қолади. Мен томонга қараб юриб келяптида, яна одам қидиряпти. Бу амаки аниқ ўзбек бўлса керак дедимда, атайин кетмасдан кутиб турдим. Унинг кийиниши, ўзини тутиши, одамларни безовта қилишга тортиниб турган одоби ва юзидан ёғилиб турган қандайдир ижобий нурдан бунга ишончим комил бўлган эди. Амаки менинг тўғримга келида, менга тортиниб русчалаб гапира бошлади. У мендан олдимизда турган немис парламент биноси билан ўзини суратга олиб қўйишимни сўради.

Мен эса таваккал қилиб, тўғридан тўғри "Ассалому алайкум" деб салом бердим. Амаки "Ва алайкум ассалом" дедида хурсанд бўлиб кетди. "Ўзбекмисиз ?" деб сўради ? "Ҳа, ўзбекман !" деб жавоб берган эдим амаки "Э, борингизга шукур, битта ўзим юравериб, Берлин жонимга тегиб кетган эди" деб бошқатдан мен билан қучоқлашиб кўришди...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Bitta-ozbekiston-bolib-birmashaylik-07-25

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
Audio
"Parle à ta tête", Индила. (Француз тилида)

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon