Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЛАБ ТАҚИНЧОҚЛАРИ !

Дунёда халқлар кўп ва уларнинг ўзларига ҳос урф-офатлари бор. Айрим урф-одатлар уларга амал қилувчилар учун табиий, қилмаса бўлмайдигандай туюлса, бошқалар учун ғалати ва аҳмоқликдай туюлиши мумкин.

Африка халқларида "Лаб тақинчоқлари" бошқалар учун тушунарсиз бўлган удумлардан биридир. Ушбу тақинчоқлар метал, ёғоч, фил суяги ёки бошқа материаллардан ясалиб, улар инсоннинг лабига тешиб ёки шу ҳолида тақилади. Йиллар ўтган сайин тақинчоқлар катталаштириб борилади ва инсоннинг лаблари унга мослашиб боради. Одатда тақинчоқлар пастки лабларга тақилади, аммо тепа лабларга тақилган ҳолатлари ҳам кузатилган. Уларни шу усулда қулоқларига тақадиган халқлар ҳам бор.

Бу тақинчоқларни тақувчилар у инсоннинг оғзига ёвуз руҳлар киришидан сақлайди деб ишонадилар. Бир замонлар бу усул қулдорларнинг зулмидан сақланиш учун ҳам ишлатилган деб айтадилар.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
- Сўнгги пайтларда соқол мода бўлиб кетди. Футболчилар, артистлар, спортчиларнинг кўпчилиги соқол қўядиган бўлди. Сабабини билмайсизми ?
- Биламан ?
- Нега экан ?
- Мана бу суратга қара. Ўзинг тушуниб оласан 😜😂😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
БЕРМУД ОРОЛИДА ИШЛАШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Бермуд ороли ўзининг гўзал табиати ва манзаралари билан машхур. Коронавирус сабабли туристлардан мосуво бўлган орол янги инсонларни жалб қилиш учун бир йиллик визаларни жорий қилибди.

Агар бюрода ўтириб ишлашга мажбур бўлмасангиз ва узоқдан туриб онлайн ишлайверадиган бўлсангиз 227 еврога бир йиллик виза олиб, Бермудга учиб кетишингиз мумкин. Ва у ердан туриб, сўлим жойларда, пляж ёнида ишлаш орзуингизни амалга оширасиз.

Баҳонада "Бермуд учбурчаги" хавфлими ёки йўқми, шуни ҳам текшириб келасиз. 😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
#Коронамуттаҳамлик!

ДАВЛАТНИНГ ПУЛИГА ЛАМБОРЖИНИ

Уни буни қўйинглар. Дунёдаги кўплаб давлатлар қатори АҚШ ҳам ўз фуқаролари ва компанияларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун пуллар берди.

"Катта давлатларда ҳам кичкина кўнгилсизликлар бўлиб туради" деганларидек 29 ёшли америкалик давлатдан шундоғам ойлигини олаётган ишчиларига ўзи ойлик бериши керак деб кўрсатиб, давлатдан 4 миллион $ га яқин пул ва кредитлар олади. Олган пулини эса ўзи айтганидай компанияга эмас, Ламборжини машина, тақинчоқлар сотиб олишга, отелларга сарфлайди. Давлат ҳали буларни билмаслиги мумкин эди, аммо "қаҳрамонимиз" янги машинасида тезликни ошириб қўлга тушади ва барчаси чиқиб келади. Энди у 70 йилгача қамалиши мумкин экан.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Audio
"Ўзбегим", Шерали Жўраев.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
БАЛИҚ ТУТИШ ФАЛСАФАСИ

Ўғрилар, муттахамлар ва порахўрларни ушлаш балиқ тутишга ўхшайди. Қармоқни олдинроқ тортсангиз ҳам кейинроқ тортсангиз ҳам уларни қўлдан чиқарасиз. Хўракнинг атрофида айланиб, тегиб қочиб юриб, хўракни тишлаган пайтида хушёрликни йўқотмасдан қармоқни тортиш керак бўлади. Қармоққа илингандан кейин ҳам дарров тортмаслик керак, акс ҳолда, жон талвасасида типирчилаб ётганида қармоқни узиб қочиб кетиши мумкин.

Қармоққа илинадиганларини ушлаш учун қармоққа ерқурт, хамир, қурбақаларни ва баъзан майда балиқларни илиш керак бўлади. Агар майдон имкон берса, бемалол тўр билан ушласа ҳам бўлади. Лекин айрим наҳанг ёки китга ўхшаганлари бор. Уларни қармоқ ёки тўр билан ушлаб бўлмайди. Уларни ушлаш учун японларнинг кит овлаш усулидан фойдаланилади. Уларни ушлашга маскали балиқчиларни юбориш керак бўлади.

Қармоқларни сувга ташлаб қўйиб, вақтни ўтказиш учун одам фалсафа сўқиса мана шундай постларни ёзади. Майли мен қармоғимга қарай, хўрак қимирлаяпти. 😜🐠

👉https://t.me/uchzamon
АРАФА МУБОРАК, АЗИЗЛАР !

Биз ҳам арафа муносабати билан бўғирсоқлар пиширдик. Барчангизга Францияда байрам табриги йўллаймиз !

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
АЙТАВЕРИБ, ОХИРИ ЭРИШЯПМИЗ!

Дастлаб, кам таъминланган 1,7 миллион аҳолига пул шаклида ёрдам кўрсатилиши ҳақида хабар чиққан эди. Энди шифокор, ўрта тиббиёт ҳодимлари ва ҳайдовчиларга ҳам моддий рағбатлантириш тўловлари бериладиган бўлибди.

ОАВдаги хабарларда шундай дейилади :

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№458, 30.07.2020й) кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш учун жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларига қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий рағбатлантириш тўловлари берилади:

• врач ходимларга - 5 млн сўм;
• ўрта тиббиёт ходимларига (фельдшер ва санитарлар) - 4 млн сўм;
• ҳайдовчиларга - 3 млн сўм.

Ушбу тўловлар 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан қўлланилади.

ТЎҒРИ ЙЎЛГА ТУШАЁТГАНЛАРИ РОСТ БЎЛСИН !

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ҚУРБОН ҲАЙИТ МУБОРАК, АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!

Бу йилги Қурбон ҳайит "ўзига ҳос", инсоният учун синов бўлиб ўтмоқда.

Шу сабабдан, бу йилги байрам табриги асосан барчамиз синовлардан эсон-омон, соғ-саломат ўтиб олишимиз ҳақида бўлади.

Тезроқ бу пандемия ўтиб кетиб, саломатлик ва фаровон кунлар келсин.

Қурбон ҳайит муборак бўлсин!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЎЗБЕКОНА ТАБРИКЛАР! Ўзингизга маъқулини юклаб олинг ва дўстларингизга юбораверинг! (Суратлар навбатдаги постда)

Табрик учун бир хил сурат ва видеоларни олишимиз одат тусига кириб бўлган.

Агар "копи-паст" табригингиздан бирон маъно ва фойда чиқсин десангиз мана бу Ўзбекистон шаҳарлари тасвири бор табрикларни юборинг. Ҳам гўзал, ҳам маъноли, ҳам файзли.

Яна бир бор, Ҳайит муборак!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon