Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ЖАМИЯТ ГАЗТЕАСИ : "Сиртлон ўзинг, жайрон ўзинг".

Азиз ўқувчилар!

Кўпчилигингизга маъқул бўлган суицид ҳақидаги мақолам бугун "Жамият" газетасида чоп этилибди. Газетада ҳар доимгидай жамиятимиздаги энг долзарб мавзулар кўтарилган. Карантин сабаб газетани топиш имкони йўқлар учун мақола газетанинг сайти "Бонг.уз"га қўйилди. У қуйидаги ҳаволада жойлаштирлиган:

https://bong.uz/zhamiyat/1174-1174

Ўқимаганлар ўқишлари, ўқиганлар қайта ўқиб, бошқарларга ҳам тарқатишлари мумкин.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЎЛМАГУНЧА ҚУТУЛИБ БЎЛИБДИ.

Ҳар фарзандимиз бир лаптоп ва бир неча телефонларимизни у дунёга раво қилган. Каттамиз янги Макбукка бир стакан апельсин шарбати қуйиб юборган эди. Шундан кейин ҳам бир икки ойдан кейин ширага ёпишиб ётган лаптопни жони узилгунча ишлатган эдим.

Иккинчи қизимиз Сони Ваио лаптопнинг клавиатурасининг ҳарфларини юлиб чиққач, устида сакраган эди. Уни ҳам биздан кечса ҳам ундан кечмай анча ишлатгандим.

Бу лаптопни ҳам 1200 еврога олгандим. Кўп ўтмай кичик ўғлимиз устидан сув қуйиб юборди. Кейин унинг клавиатураси ишламай қолганди қўшимча клавиатура олдим, сичқончаси ишламай қолганди қўшимча сичқонча олдим. Энди овози чиқмай қолди, қўшимча колонкалар олдим. Агар экран ишламай қолса, экранни телевизорга уламоқчиман. Қарабсизки, бир лаптоп 4 алоҳида қисмдан иборат бўлар экан. Ишқилиб буни ҳам жони узилмагунча ишлатаман.

Ўзбек ҳеч нарсани осонгина ташлаб юбормайди. 😜😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Audio
"Taki Taki Rumba", DJ Snake, Selena Gomez

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
#Маҳаллийтуризм! #Mahalliyturizm !

ДОНИЁР ПАЙҒАМБАР ҚАБРИ БАҒРИКЕНГЛИК РАМЗИ !

Дунёда бир неча дин вакиллари томонидан талашиладиган ёдгорликлар ёки сиёратгоҳлар бор, аммо бир неча даин вакиллари ҳамжиҳатликда бир жойга зиёратга борадиган жойлар кам ёки деярли мавжуд эмас. Самарқанддаги "Хўжа Дониёр" зиёратгоҳига бир вақтнинг ўзида мусулмонлар, христианлар ва еврейлар зиёратга борадилар.

Ривоятларга кўра, Амир Темур Дамашқ шаҳрини забт этишда қаттиқ қаршиликка дуч келади. Суриштирса, бу шаҳарни Дониёр пайғамбарнинг ҳоки ҳимоя қилади дейишади. Шунда Амир Темур жосусларни юбориб, шаҳардан Дониёр пайғамбарнинг жасадини (балки қисмларини) олдиради ва кейин шаҳарни забт этади. Сўнгра жасадни ўз пойтахтини ҳимоя қилиши Самарқандга юбортиради ва Самарқанд шаҳрининг ташқари қисми, қадимий Афросиёб шаҳри қолдиқлари ёнига дафн эттиради.

Зиёратгоҳда 5 гумбазли мақбара ичида 18 метрлик қабр бор ва Дониёр пайғамбарнинг жасади узайиб боради деб ишонилади.

👉https://t.me/uchzamon
Айниқса, кучлисидан чекиб олиб қарорлар чиқаралиганларини 😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Калтак – келажакнинг кушандаси.

Мактабда бор йўғи икки марта (кичкина синфларда) калтак еганман ва иккала ҳолатни ҳам ҳозиргача унутганим йўқ. Биринчи ҳолатда мени уриш шундоғам шарт эмас эди, чунки айбимни тушуниб етиб, афсусланиб бўлган эдим. Агар мақсад менга шу ишни бошқа қилдирмаслик бўлган бўлса, мен у ишни бошқа қилмаслик кераклигини аллақачон тушуниб бўлган эдим. Иккинчи ҳолатда мен ёнимдаги ўқувчи билан тўполон қилиб ўтирган эдим. Тўғрироғи, тўполончироқ ўқувчи мени чалғитганига берилиб, бирга ўйнаб ўтирган эдим. Бир маҳал қаердандир бир шаполоқ келиб юзимга тегди ва кўзларимдан ўт чақнаб кетди. Мен дастлаб нима бўлганини ҳам англай олмадим...

... Бир синфдошимиз катта синфларда мактабга кечикиб келар эди. Унга “кечикиб келма” деб минг марта айтилса ҳам барибир кечикиб келаверар эди. Ўқитувчиларимиз уни ҳар сафар уриб жазолар эдилар. “Яхши отга бир қамчи, ёмон отга минг қамчи” деганларидай неча марта калтак еган бўлса ҳам синфдошимиз кеч қолишни канда қилмади ва бора-бора ўқитувчиларимиз учун уни уриш одатий машғулотга айланиб қолди. Ўқитувчиларимиз уни урганларида бу синфдошимизга ёқмаслиги ва унинг калтакдан қўрқиб туриши шундоқ кўриниб турар эди...

...Тошкентда мен ишлаган мактаб энг кўп калтак ишлатиладиган мактаблардан бири эди. У ерда ўқувчилар қанчалик бетартиб бўлсалар, ўқитувчилар ҳам шунчалик қаттиққўл бўлишга ҳаракат қилар эдилар.

Мен ишга борганимда менга “бу ерда бешафқат бўлиш керак, буларни уриб қаттиққўллик билан ушлаб турмасангиз, булар одам бўладиган ўқувчилар эмас” деб маслаҳатлар берган эдилар. Мен уларга “болаларни уриш бефойда, уларни урмасдан педогогик методлар ёрдамида дарслар ўтиш мумкинку” десам, менга “Сиз ҳали иш бошлайверинг, ундан кейин гаплашамиз” деб жавоб бердилар...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/kaltak-kelajak-kushandasi-08-01

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon