Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Калтак – келажакнинг кушандаси.

Мактабда бор йўғи икки марта (кичкина синфларда) калтак еганман ва иккала ҳолатни ҳам ҳозиргача унутганим йўқ. Биринчи ҳолатда мени уриш шундоғам шарт эмас эди, чунки айбимни тушуниб етиб, афсусланиб бўлган эдим. Агар мақсад менга шу ишни бошқа қилдирмаслик бўлган бўлса, мен у ишни бошқа қилмаслик кераклигини аллақачон тушуниб бўлган эдим. Иккинчи ҳолатда мен ёнимдаги ўқувчи билан тўполон қилиб ўтирган эдим. Тўғрироғи, тўполончироқ ўқувчи мени чалғитганига берилиб, бирга ўйнаб ўтирган эдим. Бир маҳал қаердандир бир шаполоқ келиб юзимга тегди ва кўзларимдан ўт чақнаб кетди. Мен дастлаб нима бўлганини ҳам англай олмадим...

... Бир синфдошимиз катта синфларда мактабга кечикиб келар эди. Унга “кечикиб келма” деб минг марта айтилса ҳам барибир кечикиб келаверар эди. Ўқитувчиларимиз уни ҳар сафар уриб жазолар эдилар. “Яхши отга бир қамчи, ёмон отга минг қамчи” деганларидай неча марта калтак еган бўлса ҳам синфдошимиз кеч қолишни канда қилмади ва бора-бора ўқитувчиларимиз учун уни уриш одатий машғулотга айланиб қолди. Ўқитувчиларимиз уни урганларида бу синфдошимизга ёқмаслиги ва унинг калтакдан қўрқиб туриши шундоқ кўриниб турар эди...

...Тошкентда мен ишлаган мактаб энг кўп калтак ишлатиладиган мактаблардан бири эди. У ерда ўқувчилар қанчалик бетартиб бўлсалар, ўқитувчилар ҳам шунчалик қаттиққўл бўлишга ҳаракат қилар эдилар.

Мен ишга борганимда менга “бу ерда бешафқат бўлиш керак, буларни уриб қаттиққўллик билан ушлаб турмасангиз, булар одам бўладиган ўқувчилар эмас” деб маслаҳатлар берган эдилар. Мен уларга “болаларни уриш бефойда, уларни урмасдан педогогик методлар ёрдамида дарслар ўтиш мумкинку” десам, менга “Сиз ҳали иш бошлайверинг, ундан кейин гаплашамиз” деб жавоб бердилар...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/kaltak-kelajak-kushandasi-08-01

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Чуғулистон шпаргалкачиларининг имтихонолди шартлари !

Дунёнинг кўплаб давлатларида бўлгани каби Чуғулистонда ҳам Олий таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонлар ўтказилиб турилади. Албатта "имтиҳон бор жойда муаммолар ҳам бўлиб туради" деган чуғулча мақолга биноан Чуғулистонда бу борада камчиликлар учраб туради. Ана шундай камичиликлардан безиганлар Имтихонлар комиссияси раҳбари Чулун таппига ўзларининг шикоятлари ва имтиҳонолди шартларини юборишибди деган миш-мишларни эшитгач, биз ушбу шартлар билан танишиш мақсадида ўз муҳбиримизни Чулун таппининг офисига юбордик.

Чулун таппи :

- Ҳа, жуда тўғри эшитибсизлар, бизга шикоятлар ва имтиҳон олди шартлари келиб тушди. Уларни тўғри тушунаман. Улар кунни кун, тунни тун демасдан имтиҳон кунига қадар тайёргарлик кўрсалар, юракда минг ҳавотирлар билан имтиҳонларга кирсаларда охирида айнан уларнинг ўзлари адолатсизлик қурбони бўлсалар. Яхши эмасда...

Муҳбир :

- Ўзи, шикоятлар ва шартлар кимлардан келиб тушган, Чулун таппи ота?
Чулун таппи :

- Кимдан бўлар эди? Албатта шпаргалкачи абитуриентларимиздан-да! Уларнинг бир йил давомида кутиб, тайёрланганлари айрим калла билан кирувчиларни деб саробга айланиб кетмоқда. Хуллас, кўп гапирмасдан, сизларга уларнинг шартларини ўқиб бера қолай :

1 - шарт. Илтимос, имтиҳон пайтида калла билан киришга ҳаракат қилаётган абитуриентлар қаттиқ назорат остига олинсинлар. Агар қайсидир абитуриентлар имтиҳонга шпаргалкасиз келган бўлсалар, ўша абитуриентлар дарҳол имтиҳондан чиқариб юборилсинлар.

2 - шарт. Биз шпаргалкачилар ҳар сафар бор фантазияларимизни ишга солиб, шпаргалкаларимизни чуғултопмайдиган жойларга яшириб кирамиз. Баъзан шпаргалкаларни махсус одамлардан қиммат нархларда сотиб оламиз. Аммо сизларнинг тажрибали кузатувчиларингиз шпаргалкаларимизни дарров топиб қўйишмоқда ва бизга имтиҳонларнинг қизиғи қолмай қолмоқда. Илтимос, кузатувчилар шпаргалкаларнинг қаерда турганлигини билиб турсалар ҳам бироз вақтгача ўзларини шпаргалкаларни топа олмаганга солиб турсинлар.

3 - шарт. Энг муҳим шартимиз, имтиҳонларингиздаги савол-жавоблар бизнинг шпаргалкаларимиздаги маълумотлар билан бир хил бўлиб чиқиши таъминлансин. Шундай ҳолатлар бўлмоқдаки, баъзан имтиҳон қоғозларидаги савол-жавоблар шпаргалкаларимизга тўғри келмай қолмоқда ва сизларнинг мутасаддиларингиз бизнинг олдимизда уялиб қолмоқдалар.

Агар олий таълим соҳангизнинг таназзулини истасангиз, илтимос, навбатдаги имтиҳонларда бизнинг ушбу шартларимизни эътиборга олсангиз ! Биз эса сизнинг мақсадларингизни амалга ошириш учун қўлимиздан келган барча ишларни қиламиз.

Муҳбир :

- Юқоридаги шартларни бажариш учун қандай ишларни амалга оширмоқчисизлар ?

Чулун таппи :

- Албатта биз адолат тарафдоримиз. Шунинг учун, калла билан кирувчи шпаргалка душманларини қўлга тушириш мақсадида имтиҳон хоналарини кузатув камералари билан жиҳозлаймиз. Камига кузатувчиларнинг сонини ҳам икки баробар оширамиз. Бундан ташқари, имтиҳон хоналарида тайёр шпаргалкаларни сотишни йўлга қўямиз, имтиҳонларни ечишга ёрдам берувчи виждонсиз инсонларни ўзимиз бино ичкарисига олиб кириб қўямиз. Абитуриентларнинг ихтиёрларига антенна яхши ушлайдиган телефонларни ижарага қўйиб қўямиз...

Муҳбир :

- Барибир ўзингиз ёрдам бериб, имтиҳонга олиб кириб қўяр экансизлар, нима қиласизлар овора бўлиб бундай имтиҳонларни ўтказиб ?

Чулун таппи :

- Сиз буни барибир тушуна олмайсиз. Чуғулистонда бундай имтиҳонлар бўлғуси талабаларга келажакда ўқув йиллари қандай бўлишини кўрсатиб беради. Шпаргалкаларни маҳорат билан ишлата олган абитуриентлар олийгохларда домлалар бирон нарса таъма қилса, уларни бир кўз қарашидан тушуниб оладиган талабалар бўлиб етишадилар. Айтгандай бераётган саволларингизга қараганда сиз ҳам имтиҳонга калла билан кирганлардан кўринасиз ?...

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ФРАНЦУЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЖУРНАЛИНИНГ КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ!

Менга француз тилини ўрганиш бўйича ва китоблар борасида маслаҳатлар сўраб ёзганлар бўлган эди. Демак обуначилар орасида француз тилига берфарқ бўлмаган инсонлар бор.

Сизларга республикамизнинг француз тили ўқитувчилари учун чиқариладиган ойлик журнал "Le français en Ouzbékistan"ни тавсия қиламан. Журналнинг бугунги сонида менинг "Франция президентининг соҳибқирон юртини кўриш орзуси номли мақолам чиқарилди. Журналда француз ва ўзбек тилларида мураккаб ва осон матнли мақолалар бор экан.

Журналнинг Телеграм каналига обуна бўлиб қўйинг ва у ерда қўйиладиган мақолаларни ўқиб боринг. Каналнинг ҳаволаси : https://t.me/joinchat/AAAAAEe_OUhzlliZqSM6Vg

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Tanatos palas otel.pdf
555.5 KB
СЎРАГАНЛАР УЧУН : "Танатос Палас Отел" (рус тилида)!

Яқинда "СУИЦИД, ЁХУД ОДАМ ЎЗИНИ НЕГА ЎЛДИРАДИ ?" номли мақолада француз ёзувчиси Андре Моруанинг "Танатос Палас Отел" новелласи ҳақида ёзганимдан кейин кўпчилик бу новелла ҳақида менга саволлар бера бошлади. (Эх, Андре Моруа тирик бўлганида реклама учун гонорар сўраган бўлардим 😜)

Кўплаб саволлар новелланинг қандай тугагани ва охирида банкирнинг ўлган ёки тирик қолганлиги ҳақида бўлди. "Ўлди" ёки "Ўлмай қолди" демаслик учун новелланинг русчасини топиб ПДФга айлантирдим. Матн катта эмас, Бемалол бир неча минутда ўқиб чиқиш мумкин. Баҳонада новелладаги барча тафсилотларни билиб оласизлар.

Марҳамат, "Танатос Палас Отел"ни юклаб олинг, ўқинг ва тарқатинг !

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН ТУРИСТИК САЛОҲИЯТИ АМЕРИКАЛИК ВЛОГЕР НИГОҲИДА!

📹 «Mystery box» компанияси асосчиси, таниқли америкалик влоггер Жакоб Шварц томонидан 8К форматида суратга олинган Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисидаги видеоролик.

🇺🇿 Мамлакатимизнинг архитектура ва тарихий-маданий меросига бағишланган ушбу ноёб лавҳанинг суратга олиниши 2019 йил апрел-май ойларида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмаги билан амалга оширилди ва кейинчалик ноёб материал Youtube тармоғидаги «Jacob + Katie Schwarz» расмий каналида жойлаштирилди.

Манба: @uzbbenelux

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШПАРГАЛКА ШОУ-1.

Узоқ йиллардан бери биринчи марта 1 август куни Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтихонлари бўлмади.

Имтихонлар бўлганида қандай ўтган бўларди. Буни французлар кўрсатиб берган. Эринмай охиригача кўринглар.Тўғрироғи, бошини кўрсангиз охиригача кўрмагунча тўхтай олмайсиз 😜👍.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола
👉https://t.me/uchzamon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШПАРГАЛКА ШОУ-2.

Узоқ йиллардан бери биринчи марта 1 август куни Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтихонлари бўлмади.

Имтихонлар бўлганида қандай ўтган бўларди. Буни французлар кўрсатиб берган. Эринмай охиригача кўринглар.Тўғрироғи, бошини кўрсангиз охиригача кўрмагунча тўхтай олмайсиз 😜👍.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
БАРҲАЁТ СИЙМОЛАР!

Ким айтди сизларга уларни ўтиб кетди деб? Улар ҳозир бошқа қиёфаларда ҳаёт кечирмоқдалар. 😜😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
АВЛИЁ СОФИЯ МУЗЕЙИ ВА БОБУР МАСЖИДИ : МУТААСИБЛИКНИНГ ДУНЁВИЙЛИК ВА ИНСОНИЙЛИК УСТИДАН ҒАЛАБАСИ !

Сўнгги йилларда дунёда миллатчилик иллати илдиз отиб, неоколониализм ва неоимпериализм ғоялари урфга кира бошлади. АҚШ, Бразилия, Англия, Венгрия, Польша, Россия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон каби давлатларда миллатчи ва консерваторлар давлат тепасига келганлиги бунга исбот бўла олади.

Урушлар ёки сиёсий сабабларга кўра тарихдаги мавқеларидан айрилган, қудратли давлатлар томонидан ерга урилган Россияда Путин Евроосиё иттифоқи баҳонасида Рус империясини (СССРни эмас), Туркияда Эрдоган Усмонлилар султонлигини қайта барпо этишга уринмоқдалар. Ҳар ҳолда, номлари бошқача айтилса-да, шуларнинг муқобилини яратиш ҳаракатлари бор. Бу йўлда популист раҳбарлар халқнинг фаол, ҳиссиётларга бериладиган қатлами бўлмиш миллатчилар ва диний консерваторларни жалб қилиб, улар орқали ўз мақсадларига эришишга интилмоқдалар.
Худди шундай анъана Ҳиндистонда ҳам мавжуд бўлиб, у ерда миллатчи партия вакили бўлмиш, Ҳиндистоннинг бош вазири Нарендра Моди Ҳиндистонда ҳиндуист бўлган ҳинд миллатига мансублар устун деган ақидага асосланган ҳолда сиёсат олиб бормоқда. Масалан, у Ҳиндистоннинг рамзига айланиб бўлган Тож маҳални туристик гид китоблардан олдириб ташлатди. Чунки унинг фикрига кўра Тож маҳал "мустамлакачи" мусулмонлар шоҳи бўлмиш Бобур авлодларига тегишлидир ва унинг Ҳиндистонга даҳли йўқ. Буни биз, балки бутун дунё мантиқсиз ва аҳмоқона фикр деб топсак ҳам улар шундай ҳисоблайдилар.

Моди Уттар Прадеш штатидаги Айодхья шаҳрида Рам худосига атаб қуриладиган ҳиндулар ибодатхонасининг тамал тошини қўйишга қарор қилди. "Нима бўлибди, қўйса қўяверсин ?" дейишингиз мумкин.

Барча гап шунда-да. Бу ибодатхона, Ҳиндистондаги, Уттар Прадеш штатидаги ва бутун дунёдаги мусулмонларнинг норозиликларига қарамасдан, дунёдаги дунёвийлик, инсонийлик тарафдорларининг хавотирларига қарамасдан, собиқ "Бобур масжиди" ўрнига қуриляпти. Бу худди Туркиядаги Авлиё София музейи билан бўлган воқеага ўхшайди, фақат Айодхья ибодатхонаси мисолида мусулмонлар "ғолиб" эмас, жабрланувчи ҳисобланадилар.

Авлиё София мисолида Эрдоган ва унинг тарафдорлари христианлар ва дунёвий инсонларнинг қарашларини ҳисобга олмаганидай, Айодхья ибодатхонаси мисолида Моди ва унинг тарафдорлари мусулмонлар ва дунёвий инсонларнинг қарашларини ҳисобга олмаяптилар.

Иккала бинонинг тарихида ҳам диний ва миллий манфаатлар чалкашиб кетган. Авлиё София 6 асрдан 15 асргача христианлар ибодатхонаси, 15 асрдан 20 асргача мусулмонлар масжиди бўлган. 1934 йилда иккала тарафни қониқтирадиган консенсус топилиб, "Сизникиям эмас, Бизникиям эмас, Иккаламизники" деган қарорга келинган бўлган. Эндиликда бу келишув бузилди ва манфаатлар тўқнашувига бошқатдан "старт" берилди. Инсонийлик, дунёвийлик, тинчлик тимсоли бўлган бино бошқатдан "ғолиб" ва "мағлуб" тарафларнинг адоват манбаига айланди.

Ҳиндлар Айодхья шаҳрини ҳиндларнинг энг катта худоси Рамнинг туғилган жойи деб айтилади. Ҳозирги ибодатхона қурилаётган жойда олимлар қадимий 6 асрга оид ҳиндулар ибодатхонаси қолдиқларини топганлар. 1527 йилда Бобур қўшинлари ибодатхоналарни бузиб ташлайдилар ва унинг ўрнига катта масжид қурадилар. "Бабри масжиди", аниқроғи "Бобур масжиди" номи билан машхур бўлган масжид 20 асрда ҳам штатдаги энг катта масжид бўлиб келган. 1992 йилда ҳинд радикал миллатчилари мусулмонларга қарши намойишлар қилган пайтида масжидни бузиб ташлайдилар ва унинг ўрнида "Рам ибодатхонаси"ни қуришни талаб қиладилар.

2000 йилда Момбай ва Деҳли шаҳарларида ибодатхона қурилишига қарши намойишларда 2000 ва 2002 йилда Гужоротда бўлиб ўтган намойишларда яна 2000 мусулмон ўлган. Шундан кейин бу жой мусулмонлар ва ҳиндулар ўртасида талашга айланади.

2014 йилда ҳокимиятга келган миллатчи Нарендра Моди худди Эрдоган ва Путинга ўхшаб ўз давлатидаги миллатчи ва диндор консерваторларнинг қўлловига эришиш учун уларга "Бобур масжиди"нинг ўрнига "Рам ибодатхонаси" қуришга ваъда беради. 2019 йил 9 ноябрь куни Ҳиндистон Олий суди масжид Рам ибодатхонаси ўрнига қурилган бўлган деб қарор чиқаради ва ибодатхонани қуришга рухсат беради.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур, айниқса унинг набираси Акбаршоҳ Ҳиндистонда адолат ўрнатган, турли миллат ва дин вакилларини бирга яшаттириш моделини яратган, инсонийлик ва дунёвийлик рамзи ҳисобланади. Уларнинг 400 йиллик ҳукмронлиги уларнинг ота юрти, ҳозирги Ўзбекистоннинг эмас, балки Ҳиндистоннинг ва ҳиндларнинг манфаатларига хизмат қилмоқда. Тож Маҳални кўришга борадиган миллионлаб туристлар Ҳиндистоннинг ғазнасига пул тўлаб, Ҳиндистоннинг шаънига чиройли гапларни айтадилар. Шунга қарамасдан, мақсади фақатгина сайловларда ғолиб бўлиш ҳокимиятда қолиш бўлган популист Моди Ҳиндистондаги сон жиҳатдан кўп бўлган ҳинду аҳолига ёқадиган ишларни қилиш билан овора.
Авлиё София мисолида ҳам Бобур масжиди мисолида ҳам ким ғолиб ёки ким мағлуб бўлишидан қатъий назар яққол мағлубият афсуски дунёвийликнинг ва инсонийликнинг ҳисобига ёзилади. Иккала ҳолатда ҳам миллатчи популист раҳбарлар тинчлик ва бирликни эмас, балки айириш ва провакация қилиш вариантини танлаганлар. Иккала ҳолатда ҳам улар ўзлари ва тарафдорларининг ЭГОЛАРИни устун билиб, бошқаларнинг қарашларига, манфаатларига тупурилганлар.

Бундай вазиятлар қисқа муддатларда кимларгадир ғалабадай туюлади. Бу худди Путин "Қирим ороли"ни аннекция қилиб олган пайтида барча руслар уни худодай яхши кўриб кетганларига ўхшайди. Аммо кимларнидир тахқирлаш, ерга уриш ва яралаш орқали эришилган ғалаба ерга адоват ва қасос уруғини қадаб, узоқ муддатларда низоларни, қарши жавобларни, салбий оқибатларни келтириб чиқариш эхтимоли юқори.

Мутаассибликнинг дунёвийлик ва инсонийлик устидан ғалабаси шундай кўринишда юз беради. Вақтинчалик шуҳратни, ҳокимиятни ушлаб туришни мўлжаллаётган популист сиёсатчилар ўтиб кетади. Ўтиб кетмаса, бир кун келиб ўлиб кетади. Аммо уларнинг қилмишларининг оқибатлари йўқолмайди. Уларнинг жабрини шу юртда биргаликда яшаши керак бўлган турли миллат, дин ва қарашларга эга бўлган инсонлар ўз қонлари билан тўлашларига тўғри келиши мумкин.

Шунинг учун бундай салбий ҳолатлар юз берганда ҳиссётларга ва алдамчи тасаввурларга ишониб байрам қилиш эмас, балки шошмасдан 7 марта ўйлаб, имкон қадар ҳолис бўлиб, тарафларни инсофга ва эзгуликка чақириш керак.

ПС. Маълумот учун, суратдаги "Бобур масжиди" ҳозир йўқ. У 1992 йилда бузиб ташланган ва унинг ўрнига "Рам ибодатхонаси" қуриляпти.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ФРАНЦИЯ ПРЕЗИДЕНТИ АЁЛИНИНГ ҲАРАЖАТЛАРИ ФРАНЦИЯГА ҚИММАТГА ТУШМОҚДА.

Бу ҳақда Франция ҳисоб палатаси маълум қилган. Францияда президент, унинг аёли, президент саройи ва ҳоказоларнинг ҳаражат ва даромадларини Франция ҳисоб палатаси назорат қилиб ҳар йили тавсиялар бериб боради.

2018 йилда Эммануэль ва Брижит Макронларнинг иккаласининг ҳам ҳаражатларидан меёрдан ошиб кетганлиги танқид қилинган эди. Ушбу йили Брижит Макрон 278 750 евро сарфлаган. 2019 йилда у ҳаражатларни камайтиришнинг ўрнига 282 476 евро ҳаражат қилган.

Елисей саройи, яъни президент ва унинг жамоаси эса 2019 йилда 2018 йилга нисбатан ҳаражатларни 3,26% га пасайтириб, 105,33 миллион евро сарфлаган.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Audio
"Чайхана", Ялла

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ТАРИХИМИЗДАН!

Ўзбекистон ССР мадҳиясининг «шонли-шармандали» сўзлари. Сталин ўлгандан кейингиси :

Ассалом, рус халқи, буюк оғамиз,
Барҳаёт доҳиймиз Ленин, жонажон!
Озодлик йўлини Сиз кўрсатдингиз,
Советлар юртида ўзбек топди шон!

Серқуёш ўлкада кўрмасдик зиё,
Дарёлар бўйида эдик сувга зор.
Тонг отди, Инқилоб, Ленин раҳнамо,
Раҳнамо Лениндан халқлар миннатдор!

Коммунизм гулбоғи мангу навбаҳор,
Тоабад қардошлик – дўстлик барҳаёт!
Советлар байроғи ғолиб, барқарор,
Бу байроқ нуридан порлар коинот!

Нақорати :

Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон,
Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол!
Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон,
Советлар юртида сенга ёр иқбол!

Матн муаллифлари : Т.Фаттах, Т.Тула, 1947
Басталовчи : Мутал Бурхонов

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
- Азизам, сен кўрпачангни палатканинг олдига ташлаб ётақол. Кўзларим сени кўриб турса, ўзимни жуда бахтли ҳис қиламан.
- Палатканинг олдига ? Ахир палаткада иккита жой бор деган эдингизку ? 😳
- Ҳа-да, бор йўғи иккита жой бор. Огоҳлантирган эдим-ку 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

СЕН ИШДАН БЎШАДИНГ.

50 этажлик бинода қурилиш бўляпти экан. Қурилишнинг бошлиғи бинонинг олдига келиб, машинасидан тушибди. У тепага қараб 50-этаждаги биринчи кўринган ишчига бақирибди :

- Анвааааар, сен ишдан бўшадииииинг

Анвар жавоб берибди :

- Нимааааа?
- Сен ишдан бўшадинг деймаааан. Эртадан сени кўзим кўрмасииииин
- Нимааааа? Эшитилмаяптиииии
- Сееен энди бу ерда ишламайсааааан
- Нимаааааа?

Бошлиқнинг ҳафсаласи пир бўлибди :

- Майли, қўявеееер, мана бу 10-этаждаги Рустамни ҳайдаймаааан! 😜😂😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ТАВСИЯ ҚИЛИНГЛАР, ТАВСИЯ ҚИЛАМАН.

Азиз обуначилар!

Яқинда француз тили ўқитувчилари учун ташкил қилинган журналнинг Телеграм каналини тавсия қилган эдим. Уни ўзим ҳам ташаббускор алоқага чиққанидан кейин ўзим учун кашф қилган эдим.

Шундан кейин, ўқувчилардан инглиз тилига қизиқувчилар учун канал бор ёки йўқлигини сўраб мурожаат келиб тушди.

Каналда ЎзДЖТУ ёки бошқа "ИнЯз"чилар бор, тиллар бўйича ўқитувчилар бор. Инглиз тили бўйича бошқалар ҳам билишлари мумкин.

Билсангиз менга ботга ёзиб тавсия қилинг. Арзиса, ўқувчиларга тавсия қиламан. Немис ёки бошқа тиллардан бўлса ҳам айтаверинглар. Раҳмат.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon