Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШПАРГАЛКА ШОУ-2.

Узоқ йиллардан бери биринчи марта 1 август куни Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтихонлари бўлмади.

Имтихонлар бўлганида қандай ўтган бўларди. Буни французлар кўрсатиб берган. Эринмай охиригача кўринглар.Тўғрироғи, бошини кўрсангиз охиригача кўрмагунча тўхтай олмайсиз 😜👍.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
БАРҲАЁТ СИЙМОЛАР!

Ким айтди сизларга уларни ўтиб кетди деб? Улар ҳозир бошқа қиёфаларда ҳаёт кечирмоқдалар. 😜😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
АВЛИЁ СОФИЯ МУЗЕЙИ ВА БОБУР МАСЖИДИ : МУТААСИБЛИКНИНГ ДУНЁВИЙЛИК ВА ИНСОНИЙЛИК УСТИДАН ҒАЛАБАСИ !

Сўнгги йилларда дунёда миллатчилик иллати илдиз отиб, неоколониализм ва неоимпериализм ғоялари урфга кира бошлади. АҚШ, Бразилия, Англия, Венгрия, Польша, Россия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон каби давлатларда миллатчи ва консерваторлар давлат тепасига келганлиги бунга исбот бўла олади.

Урушлар ёки сиёсий сабабларга кўра тарихдаги мавқеларидан айрилган, қудратли давлатлар томонидан ерга урилган Россияда Путин Евроосиё иттифоқи баҳонасида Рус империясини (СССРни эмас), Туркияда Эрдоган Усмонлилар султонлигини қайта барпо этишга уринмоқдалар. Ҳар ҳолда, номлари бошқача айтилса-да, шуларнинг муқобилини яратиш ҳаракатлари бор. Бу йўлда популист раҳбарлар халқнинг фаол, ҳиссиётларга бериладиган қатлами бўлмиш миллатчилар ва диний консерваторларни жалб қилиб, улар орқали ўз мақсадларига эришишга интилмоқдалар.
Худди шундай анъана Ҳиндистонда ҳам мавжуд бўлиб, у ерда миллатчи партия вакили бўлмиш, Ҳиндистоннинг бош вазири Нарендра Моди Ҳиндистонда ҳиндуист бўлган ҳинд миллатига мансублар устун деган ақидага асосланган ҳолда сиёсат олиб бормоқда. Масалан, у Ҳиндистоннинг рамзига айланиб бўлган Тож маҳални туристик гид китоблардан олдириб ташлатди. Чунки унинг фикрига кўра Тож маҳал "мустамлакачи" мусулмонлар шоҳи бўлмиш Бобур авлодларига тегишлидир ва унинг Ҳиндистонга даҳли йўқ. Буни биз, балки бутун дунё мантиқсиз ва аҳмоқона фикр деб топсак ҳам улар шундай ҳисоблайдилар.

Моди Уттар Прадеш штатидаги Айодхья шаҳрида Рам худосига атаб қуриладиган ҳиндулар ибодатхонасининг тамал тошини қўйишга қарор қилди. "Нима бўлибди, қўйса қўяверсин ?" дейишингиз мумкин.

Барча гап шунда-да. Бу ибодатхона, Ҳиндистондаги, Уттар Прадеш штатидаги ва бутун дунёдаги мусулмонларнинг норозиликларига қарамасдан, дунёдаги дунёвийлик, инсонийлик тарафдорларининг хавотирларига қарамасдан, собиқ "Бобур масжиди" ўрнига қуриляпти. Бу худди Туркиядаги Авлиё София музейи билан бўлган воқеага ўхшайди, фақат Айодхья ибодатхонаси мисолида мусулмонлар "ғолиб" эмас, жабрланувчи ҳисобланадилар.

Авлиё София мисолида Эрдоган ва унинг тарафдорлари христианлар ва дунёвий инсонларнинг қарашларини ҳисобга олмаганидай, Айодхья ибодатхонаси мисолида Моди ва унинг тарафдорлари мусулмонлар ва дунёвий инсонларнинг қарашларини ҳисобга олмаяптилар.

Иккала бинонинг тарихида ҳам диний ва миллий манфаатлар чалкашиб кетган. Авлиё София 6 асрдан 15 асргача христианлар ибодатхонаси, 15 асрдан 20 асргача мусулмонлар масжиди бўлган. 1934 йилда иккала тарафни қониқтирадиган консенсус топилиб, "Сизникиям эмас, Бизникиям эмас, Иккаламизники" деган қарорга келинган бўлган. Эндиликда бу келишув бузилди ва манфаатлар тўқнашувига бошқатдан "старт" берилди. Инсонийлик, дунёвийлик, тинчлик тимсоли бўлган бино бошқатдан "ғолиб" ва "мағлуб" тарафларнинг адоват манбаига айланди.

Ҳиндлар Айодхья шаҳрини ҳиндларнинг энг катта худоси Рамнинг туғилган жойи деб айтилади. Ҳозирги ибодатхона қурилаётган жойда олимлар қадимий 6 асрга оид ҳиндулар ибодатхонаси қолдиқларини топганлар. 1527 йилда Бобур қўшинлари ибодатхоналарни бузиб ташлайдилар ва унинг ўрнига катта масжид қурадилар. "Бабри масжиди", аниқроғи "Бобур масжиди" номи билан машхур бўлган масжид 20 асрда ҳам штатдаги энг катта масжид бўлиб келган. 1992 йилда ҳинд радикал миллатчилари мусулмонларга қарши намойишлар қилган пайтида масжидни бузиб ташлайдилар ва унинг ўрнида "Рам ибодатхонаси"ни қуришни талаб қиладилар.

2000 йилда Момбай ва Деҳли шаҳарларида ибодатхона қурилишига қарши намойишларда 2000 ва 2002 йилда Гужоротда бўлиб ўтган намойишларда яна 2000 мусулмон ўлган. Шундан кейин бу жой мусулмонлар ва ҳиндулар ўртасида талашга айланади.

2014 йилда ҳокимиятга келган миллатчи Нарендра Моди худди Эрдоган ва Путинга ўхшаб ўз давлатидаги миллатчи ва диндор консерваторларнинг қўлловига эришиш учун уларга "Бобур масжиди"нинг ўрнига "Рам ибодатхонаси" қуришга ваъда беради. 2019 йил 9 ноябрь куни Ҳиндистон Олий суди масжид Рам ибодатхонаси ўрнига қурилган бўлган деб қарор чиқаради ва ибодатхонани қуришга рухсат беради.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур, айниқса унинг набираси Акбаршоҳ Ҳиндистонда адолат ўрнатган, турли миллат ва дин вакилларини бирга яшаттириш моделини яратган, инсонийлик ва дунёвийлик рамзи ҳисобланади. Уларнинг 400 йиллик ҳукмронлиги уларнинг ота юрти, ҳозирги Ўзбекистоннинг эмас, балки Ҳиндистоннинг ва ҳиндларнинг манфаатларига хизмат қилмоқда. Тож Маҳални кўришга борадиган миллионлаб туристлар Ҳиндистоннинг ғазнасига пул тўлаб, Ҳиндистоннинг шаънига чиройли гапларни айтадилар. Шунга қарамасдан, мақсади фақатгина сайловларда ғолиб бўлиш ҳокимиятда қолиш бўлган популист Моди Ҳиндистондаги сон жиҳатдан кўп бўлган ҳинду аҳолига ёқадиган ишларни қилиш билан овора.
Авлиё София мисолида ҳам Бобур масжиди мисолида ҳам ким ғолиб ёки ким мағлуб бўлишидан қатъий назар яққол мағлубият афсуски дунёвийликнинг ва инсонийликнинг ҳисобига ёзилади. Иккала ҳолатда ҳам миллатчи популист раҳбарлар тинчлик ва бирликни эмас, балки айириш ва провакация қилиш вариантини танлаганлар. Иккала ҳолатда ҳам улар ўзлари ва тарафдорларининг ЭГОЛАРИни устун билиб, бошқаларнинг қарашларига, манфаатларига тупурилганлар.

Бундай вазиятлар қисқа муддатларда кимларгадир ғалабадай туюлади. Бу худди Путин "Қирим ороли"ни аннекция қилиб олган пайтида барча руслар уни худодай яхши кўриб кетганларига ўхшайди. Аммо кимларнидир тахқирлаш, ерга уриш ва яралаш орқали эришилган ғалаба ерга адоват ва қасос уруғини қадаб, узоқ муддатларда низоларни, қарши жавобларни, салбий оқибатларни келтириб чиқариш эхтимоли юқори.

Мутаассибликнинг дунёвийлик ва инсонийлик устидан ғалабаси шундай кўринишда юз беради. Вақтинчалик шуҳратни, ҳокимиятни ушлаб туришни мўлжаллаётган популист сиёсатчилар ўтиб кетади. Ўтиб кетмаса, бир кун келиб ўлиб кетади. Аммо уларнинг қилмишларининг оқибатлари йўқолмайди. Уларнинг жабрини шу юртда биргаликда яшаши керак бўлган турли миллат, дин ва қарашларга эга бўлган инсонлар ўз қонлари билан тўлашларига тўғри келиши мумкин.

Шунинг учун бундай салбий ҳолатлар юз берганда ҳиссётларга ва алдамчи тасаввурларга ишониб байрам қилиш эмас, балки шошмасдан 7 марта ўйлаб, имкон қадар ҳолис бўлиб, тарафларни инсофга ва эзгуликка чақириш керак.

ПС. Маълумот учун, суратдаги "Бобур масжиди" ҳозир йўқ. У 1992 йилда бузиб ташланган ва унинг ўрнига "Рам ибодатхонаси" қуриляпти.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ФРАНЦИЯ ПРЕЗИДЕНТИ АЁЛИНИНГ ҲАРАЖАТЛАРИ ФРАНЦИЯГА ҚИММАТГА ТУШМОҚДА.

Бу ҳақда Франция ҳисоб палатаси маълум қилган. Францияда президент, унинг аёли, президент саройи ва ҳоказоларнинг ҳаражат ва даромадларини Франция ҳисоб палатаси назорат қилиб ҳар йили тавсиялар бериб боради.

2018 йилда Эммануэль ва Брижит Макронларнинг иккаласининг ҳам ҳаражатларидан меёрдан ошиб кетганлиги танқид қилинган эди. Ушбу йили Брижит Макрон 278 750 евро сарфлаган. 2019 йилда у ҳаражатларни камайтиришнинг ўрнига 282 476 евро ҳаражат қилган.

Елисей саройи, яъни президент ва унинг жамоаси эса 2019 йилда 2018 йилга нисбатан ҳаражатларни 3,26% га пасайтириб, 105,33 миллион евро сарфлаган.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Audio
"Чайхана", Ялла

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ТАРИХИМИЗДАН!

Ўзбекистон ССР мадҳиясининг «шонли-шармандали» сўзлари. Сталин ўлгандан кейингиси :

Ассалом, рус халқи, буюк оғамиз,
Барҳаёт доҳиймиз Ленин, жонажон!
Озодлик йўлини Сиз кўрсатдингиз,
Советлар юртида ўзбек топди шон!

Серқуёш ўлкада кўрмасдик зиё,
Дарёлар бўйида эдик сувга зор.
Тонг отди, Инқилоб, Ленин раҳнамо,
Раҳнамо Лениндан халқлар миннатдор!

Коммунизм гулбоғи мангу навбаҳор,
Тоабад қардошлик – дўстлик барҳаёт!
Советлар байроғи ғолиб, барқарор,
Бу байроқ нуридан порлар коинот!

Нақорати :

Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон,
Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол!
Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон,
Советлар юртида сенга ёр иқбол!

Матн муаллифлари : Т.Фаттах, Т.Тула, 1947
Басталовчи : Мутал Бурхонов

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
- Азизам, сен кўрпачангни палатканинг олдига ташлаб ётақол. Кўзларим сени кўриб турса, ўзимни жуда бахтли ҳис қиламан.
- Палатканинг олдига ? Ахир палаткада иккита жой бор деган эдингизку ? 😳
- Ҳа-да, бор йўғи иккита жой бор. Огоҳлантирган эдим-ку 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

СЕН ИШДАН БЎШАДИНГ.

50 этажлик бинода қурилиш бўляпти экан. Қурилишнинг бошлиғи бинонинг олдига келиб, машинасидан тушибди. У тепага қараб 50-этаждаги биринчи кўринган ишчига бақирибди :

- Анвааааар, сен ишдан бўшадииииинг

Анвар жавоб берибди :

- Нимааааа?
- Сен ишдан бўшадинг деймаааан. Эртадан сени кўзим кўрмасииииин
- Нимааааа? Эшитилмаяптиииии
- Сееен энди бу ерда ишламайсааааан
- Нимаааааа?

Бошлиқнинг ҳафсаласи пир бўлибди :

- Майли, қўявеееер, мана бу 10-этаждаги Рустамни ҳайдаймаааан! 😜😂😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ТАВСИЯ ҚИЛИНГЛАР, ТАВСИЯ ҚИЛАМАН.

Азиз обуначилар!

Яқинда француз тили ўқитувчилари учун ташкил қилинган журналнинг Телеграм каналини тавсия қилган эдим. Уни ўзим ҳам ташаббускор алоқага чиққанидан кейин ўзим учун кашф қилган эдим.

Шундан кейин, ўқувчилардан инглиз тилига қизиқувчилар учун канал бор ёки йўқлигини сўраб мурожаат келиб тушди.

Каналда ЎзДЖТУ ёки бошқа "ИнЯз"чилар бор, тиллар бўйича ўқитувчилар бор. Инглиз тили бўйича бошқалар ҳам билишлари мумкин.

Билсангиз менга ботга ёзиб тавсия қилинг. Арзиса, ўқувчиларга тавсия қиламан. Немис ёки бошқа тиллардан бўлса ҳам айтаверинглар. Раҳмат.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
David Guetta Feat. Akon - Sexy Chick (Official Video)
David Guetta
"Sexy chick", David Guetta, Akon.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ФРАНЦИЯДАН АНГЛИЯГА УЧИБ БОРГАН ФРАНЦУЗ !

Ўтган асрларда кашфиётчилар кетма-кет кашфиётлар қилиб, инсонларни ҳайратда қолдирганларини биламиз. Бугунги кундаги кашфиётлар асосан информатика ва электионика соҳасида бўлганлиги ва улар тез орада махсулотга айланиб, истеъмол бўлиб кетаётгани учун уларнинг кашфиёт эканлиги билинмай қолаяпти.

Француз спортчиси, сув мотоцикли спорти бўйича бир неча бор жаҳон чемпиони Франки Запатанинг кашфиёти оламшумул кашфиётлар рўйхатига қўшилди десам хато бўлмайди.

У осмонда учадиган "флайборд"ни кашф қилиб, Жюль Верннинг орзуларидан яна бирини рўёбга чиқарди.

Флайборд ҳозирга келиб француз армиясига қабул қилинган ва эндиликда Францияда осмонда учар солдатлар ҳам патруллик қилади. Франциянинг миллий байрамларидаги ҳарбий парадларда флайбордли аскарлар тепада учиб бордилар.
2019 йил 25 июль куни Запата ўзининг навбатдаги орзусини амалга оширишга уриниб кўрди. У Ла-Манш кўрфази усти орқали Франциядан Англияга учиб борган илк инсон бўлмокчи эди. Аммо ўша куни насиб қилмаган экан, у бироз учгандан кейин сувга йиқилиб тушган эди.

Аммо барча кашфиётчилар сингари у ҳам таслим бўлгани йўқ. 2019 йил 4 август куни у орзусини амалга оширишга қайта уриниб кўрди ва ниҳоят унинг орзуси амалга ошди. У Франциядан Ангияга 22 минутда учиб бориб, дунёдаги бу ишни қилган илк одамзод бўлди. Маълумот учун учиб ўтилган масофа 35 километр. Яъни, соатига 190 км тезликда учиб борган. У Ла-Маншнинг энг қисқа жойи орқали учиб борган.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚИММАТ ПИШЛОҚ!

Франция, Италия, Голландия каби давлатлар ўзларининг пишлоқлари билан машхур. Сигир, қўй ёки эчки сутидан тайёрланган юмшоқ, қаттиқ ёки кўкариб кетган пишлоқларини бутун дунёда севиб истеъмол қиладиган инсонлар бор. Аммо бу пишлоқларнинг ҳеч бири дунёнинг қиммат пишлоқлари ҳисобланмайди.

Дунёдаги энг қиммат пишлоқ, Сербиянинг "Пуле" пишлоғи бўлиб, унинг бир килоси 1000 евро туради. Килосининг нархи 5000 еврогача чиқиши мумкин бўлган ушбу пишлоқни ишлаб чиқарувчи бир фирманинг барча пишлоқларини машхур теннисчи Новак Жокович ўз ресторанлари учун сотиб олмоқчи бўлган.

Пуле пишлоғининг ўзига ҳослиги - у эшак сутидан тайёрланади. Эшак сути бошқа ҳайвонларнинг сутлари каби оммалашмаганлиги учун унинг нархи литрига 40 еврогача боради. Натижада бу ундан тайёрланган пишлоқнинг нархига ҳам таъсир қилади. Шимолий Европа давлатларидаги буғу сутидан қилинадиган пишлоқлар ҳам шу сабабга кўра машхур француз пишлоқларидан анча қиммат туради.

👉 https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ! "УЧ ЗАМОН" ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИДА КОНКУРС! Иштирок этинг ва бошқаларга ҳам тарқатинг !

Бугун, яъни 2020 йил соат 20:00 да (Ўзбекистон вақти билан) Телеграмдаги
@uchzamon каналида "Тилло Домор" компанияси билан ҳамкорликда КОНКУРС ташкил қилинади.

Конкурс жуда оддий ва осон! Бор йўғи 5 та савол берилади ва энг тўғри жавобни берган илк 5 киши ғолиб бўлади.

Конкурсда иштирок этиш учун :

1. @uchzamon каналига аъзо бўлишингиз керак.
2. Саволга жавобингизни @Uchzamongamaktub_bot га юборишингиз керак. Агар бир нечта тўғри жавоблар келса, ботга биринчи бўлиб келган тўғри жавоб эгаси ғолиб деб топилади.
3. Ким ғолиб бўлганини аниқ билиш учун (тушунарсиз никлар эмас) жавоб билан бирга тўғри исм-шарифингиз, қаерданлигингиз, ёшингизни ёзиб юборишингиз керак.

Бир киши фақат бир марта ғолиб бўлиши мумкин. Агар танишларингиз, оила аъзоларингиз, дўстларингиз ҳам ғолиб бўлишини истасангиз уларни @uchzamon каналига аъзо бўлишга чақиринг.

Конкурс барча саволларга жавоблар топилгунча давом этади.

Ғолибларнинг ҳар бирига "ТИЛЛО ДОМОР" корхонасининг эсталик совғаси (махсус корхона логотипли "кепкаси") ва "Сут ва пишлоқ махсулотлари" фирма дўконидан махсус совга (сут махсулотлари ассоритменти) берилади!

БАРЧАНИ КОНКУРСГА ТАКЛИФ ЭТАМАН! "Уч замон"да кўришгунча!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
КОНКУРС БОШЛАНИШИГА 5 МИНУТ ҚОЛДИ.

Эслатма
!

1. @uchzamon каналига аъзо бўлишингиз керак.
2. Саволга жавобингизни @Uchzamongamaktub_bot га юборишингиз керак. Агар бир нечта тўғри жавоблар келса, ботга биринчи бўлиб келган тўғри жавоб эгаси ғолиб деб топилади.
3. Ким ғолиб бўлганини аниқ билиш учун (тушунарсиз никлар эмас) жавоб билан бирга тўғри исм-шарифингиз, қаерданлигингиз, ёшингизни ёзиб юборишингиз керак.
ДИҚҚАТ, 1 - САВОЛ !

"Тилло домор" сут махсулотлари корхонасининг республикада кўплаб дўконлари бор. Корхонанинг Урганч шаҳрида нечта дўкони бор ?


Эслатма
!

1. @uchzamon каналига аъзо бўлишингиз керак.
2. Саволга жавобингизни @Uchzamongamaktub_bot га юборишингиз керак. Агар бир нечта тўғри жавоблар келса, ботга биринчи бўлиб келган тўғри жавоб эгаси ғолиб деб топилади.
3. Ким ғолиб бўлганини аниқ билиш учун (тушунарсиз никлар эмас) жавоб билан бирга тўғри исм-шарифингиз, қаерданлигингиз, ёшингизни ёзиб юборишингиз керак.
Менга "Ботга ёздик" дейишяпти, аммо менга келмади. Ботда муаммо бормикан ? Сиз ботга ёздингизми ?

Ҳа - 👍
Йўқ - 👎