Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Яна иккита савол қолди. Давом этамиз !
ДИҚҚАТ, 4 - САВОЛ !

Нима учун дунёдаги фермаларда тайёрланадиган кўплаб пишлоқларнинг шакли тўрт бурчак, уч бурчак ёки бошқа шаклда эмас, балки думалоқ шаклда ?
Стоп. Тўғри жавоб бор.
Umida, кимлигингизни ва ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни ёзиб юборинг. Акс ҳолда, ғолиблигингиз рад этилади. Табриклайман
Чарчамадингизларми ? Якуний саволга ўтамизми ?
Демак, якуний савол! 5-омадли инсонни аниқлаймиз ! 😊🙏
ДИҚҚАТ, 5 - САВОЛ !

Бир чўпон аёлларнинг ортидан чопиб юришни яхши кўрар экан. Бир куни у ғор ичида ўтирганида бир гўзал қизни кўриб қолади ва ортидан чопиб кетади. У қўлидаги еб ўтирган нонини олдидаги қатиқнинг ичига қўйиб кетади-да, бу эсидан чиқиб кетади. Орадан бироз вақтлар ўтганидан кейин ғорнинг ичига қайтиб кирса, қатиқ пишлоққа айланиб қолган бўлади.

Бу ривоят 11 асрда яратилган қайси машхур пишлоқнинг яралишига тегишли ?
Стоп. Тўғри жавоб бор.
Эъзоза Атамирзаева, табриклайман! Конкурс тугагандан кейин ботга бошқатдан ёзиб алоқага чиқинг. Раҳмат.
Сал нафасимни ростлаб олай. Кейин ёзаман! Барчага раҳмат! Кетиб қолманглар!
КОНКУРС ЯКУНИГА ЕТДИ, БУ ОХИРГИСИ ЭМАС !

Азиз обуначилар,

"Тилло домор" корхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилган конкурсимиз ўз ниҳоясига етди. Бот билан боғлиқ муаммоларга қарамасдан, конкурсни юруғ юз билан ўтказиб олдик. Кўриб турганингиздай, саволлар қийин эмас эди.

Конкурсимизнинг ғолибларини чин юракдан муборакбод этамиз! УРА! 👏👏👍

Бу конкурс биринчиси, аммо охиргиси эмас. Насиб қилса, "Тилло домор" корхонаси билан конкурсларни мунтазам давом эттириб боришни мўлжаллаяпмиз. Билмаган ва танимаганлар учун "Тилло домор" корхонаси юртимизда Европадагидан қолишмайдиган сифатдаги пишлоқлар ва сут махсулотларини ишлаб чиқарувчи нуфузли корхона саналади. Шахсан мен уларнинг махсулотларини Парижга олдириб истеъмол қилганман.

Зукко ўқувчиларимизга совғалар тақдим этиш ниятида бўлган тадбиркорларни ҳамкорликка чорлаб қоламан.

"Уч замон"дан узоқлашманг. Барчаси энди бошланяпти!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
5 КУНИ КАМ МАҒЛУБИЯТ МУБОРАК! (ТАРҚАТИНГЛАР)

"Хотира ва қадрлаш куни"ни ғалаба кунига ўзгартириш бўйича петиция ҳақида илк бор хабар берганимда бир ҳаракат билан олдинга ўтиб олган эдик. Орада эътиборсизлик бўлиб ортда қолиб кетгач, яна эслатганимда бир ҳаракат билан ўта олмай, "барибир фойдаси йўқ", "ўтолмаймиз" деб олдиндан ютқазиб бўлганлар пайдо бўлганди.

Мана петиция тугашига 5 кун қолибди. Ёқлаганлар 10 000 га яқинлашибди. Қаршилар бир қадам ҳам силжимаганмиз. 34 миллион ўзбек ичидан 10 000 ватанпарвар топилмагач, биз ғалабага муносиб эмасмиз. Бизга МАҒЛУБИЯТ МУБОРАК.

Шу петиция натижалари сабаб қилиб кўрматилиб, рус оға томон яна бир қадам қўйганимизда гапларимни эслайсизлар.

Агар мағлуб бўлишни хоҳламайдиган ғурурлилар бор бўлса, петициянинг ҳаволаси: https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4044

ОВОЗ БЕРИШДАН ОЛДИН ПЕТИЦИЯ МАТНИНИ ЎҚИНГ ВА 👎 НИ БОСИБ ҚАРШИ ОВОЗ БЕРИНГ. КЎПЧИЛИК ШОШИБ ЎЗИМИЗГА ҚАРШИ ОВОЗ БЕРЯПТИ!

Блогерлар ва зиёлиларни фаолликка чақираман.

👉 https://t.me/uchzamon
Ҳеч ким тўхтатишга журъат этолмайдиган номер. Йўлдан қочинглар! 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Soprano - Le Coach (Paroles)
Paroles Lyrics France
"Le Coach", Soprano

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Чуғулистонда китобкашандаликка қарши кураш авжида эмиш ...

Миш-мишларга қараганда, Чуғулистонда саводсизликни сақлаш борасида жиддий муаммолар юзага келган эмиш. Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда китоб ўқувчиларининг сони хавотирланарли даражада ортиб бораётган эмиш. Шу сабабли, Чуғулистон саводсизликни сақлаш вазирлигида соҳа вакилларининг навбатдан ташкари фавкулотда йиғилиши бўлиб ўтган эмиш. Сизга йиғилишдан кичик репортажни тақдим этмоқчимиз.

Чулун таппи, саводсизликни сақлаш вазири :

— Ўртоқлар! Вазият жиддий. Кеча менга олиб келишган статистик маълумотларга қараганда, юртимизда китобкашандалик иллати анча авж олиб кетган. Сўнгги 10 йил ичида, китоб ўқувчиларининг сони йилига мунтазам 10%га ортиб борган. Хавотирланарли тарафи шундаки, китобкашандалик ёш ва жуда ёш болалар ўртасида ҳам кенг тарқалиб бормоқда. Бу дегани, бизнинг китобкашандаликка қарши олиб бораётган курашимиз бесамара кетмокда. Шу масала юзасидан кимда қандай фикрлар бўлса, марҳамат ўртага ташланглар.