Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
OGABEK SOBIROVDAN NOYOB ARXIV | ( )
Og'abek Sobirov
"Пайдоси бўлмас", Оғабек Собиров. 1995 йил, ноёб архив.

Агар ўғлонларинг сақлолмаса эл,
Сўнг мотам тутмасин пайдоси бўлмас.
☝

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Ўзбек" деган номнинг масъулияти.

Париж сиёсий фанлар институтида спорт тўгаракларидан бирига ёзилишимиз керак эди. Менга маъқул спорт турларидан фақат дзюдо спорт турида бўш жойлар қолган экан. "Болалигимиздан кураш тушиб юрганмиз, дзюдони эплаб кетсам керак" деб шу спорт турига ёзилдим...

Спорт залига бордим. Бош тренеримиз 80 ёшларидан ошган собиқ чемпионлардан бири экан. Унга ўзимни таништирсам, у исм-фамилиямни ҳеч тўғри талаффуз қила олмади. Кейин менга "Исминг бошқачароқ, қаерликсан ўзи?" деб сўради. Мен "Ўзбекистонликман, ўзбекман" деб жавоб бердим. Шундан кейин у менга гапириш оҳангини ўзгартирдида, "Мен сенинг давлатингда бўлмаган бўлсам ҳам сиз тарафларнинг инсонлари ҳақида яхши биламан. Сизларнинг одамларингиз болаликдан паҳловон, чидамли ва матонатли инсонлар бўлишлари ҳақида китоблардан ўқиганман. Дзюдо бўйича ҳам сизларнинг курашчиларингиз дунёда энг кучлиларидан ҳисобланадилар. Шунинг учун бугундан бошлаб сени исминг билан чақирмайман. Яхшиси сени "ўзбек" деб чақираман" деди. Бундан мен бениҳоят хурсанд бўлдим. Лекин эндиликда менда "ўзбек" сўзнинг масъулиятини баланд кўтариш вазифаси турар эди. Чунки агар мен яхши қатнаша олмасам, бундан фақат "Дониёр" эмас, балки "Ўзбек", яъни миллатимиз учун уятли бўлар эди.

Залда шуғулланаётган инсонларнинг кўпчилиги залнинг доимий қатнашчилари эди ва уларнинг ораларида чемпионатлар ғолиблари ҳам бор эди. Уларнинг олдида мен аста оқ белбоғни тақиб, машғулотларда қатнаша бошладим...


Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/ozbek-degan-nomning-masuliyati-08-06

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ФОТОҲИСОБОТ!

"Тилло домор" корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган конкурсимизда қуйидаги обуначиларимиз ғолиб бўлган эдилар:

Раҳманов Ҳасан, Тошкент
Умида Каттабоева, Тошкент
Антипова Виктория, Урганч
Маҳфуза Ибадуллаева, Урганч
Зъзоза Атамирзаева, Наманган

Ғолибларимизга совғалар тлпшириш бошланди.

Бугун Урганчдаги ғолибларимизга турли пишлоқлар, қаймоқлар, қатиқлар ва бошқа сут махсулотлари, эсталик совғалар (футболка ва кепка) топширилди.

Тошкентдаги ғолибларимизга ўзларига қулай пайтда совғалар берилади. Водийдаги ғолибимизнинг совғалари ҳам Андижондаги филиалга етказилди ва эгасини кутмоқда.

ҒОЛИБЛАРНИ ЯНА БИР БОР МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ!

Ўзбекистондаги энг сифатли сут махсулотларини ишлаб чиқарувчи "Тилло домор" корхонасига ҳам ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз!

"Уч замон" билан бирга бўлинг ва келгуси конкурсларимизда фаол иштирок этинг.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
⚡️Хозир чуқур таҳлилларга асосланган каналлар жуда кам. Агар сиз геосиёсий ва геоиқтисодий таҳлилларни ўқишни хоҳласангиз @centerasiastudy каналига қўшилинг.

Каналда, муаллифнинг сиёсий, тарихий ва бошқа ижтимоий жараёнлар доирасидаги фикрлари сарказм орқали бериб борилади. Шахсан ўзим кузатиб бораман. Жуда сифатли контент.

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAE__c1wWXzPxoHQ_pQ
РОССИЯ ВА СУРИЯ АВЛИЁ СОФИЯНИНГ НУСХАСИНИ ҚУРМОҚЧИ

Туркиядаги Авлиё София биноси масжидга айлантирилгач, христианларнинг ўз Авлиё Софиялари бўлиши учун Россия ва Сурия унинг нусхасини қуришмоқчи.
Черков Суриянинг Хама вилоятида проваслав христианлар учун қурилиб, у Россия томонидан молиялаштирилади.

Айрим таҳлилчилар бу ташаббус ҳақида "Эрдоган ўзини мусулмонларнинг халифаси" қилиб кўрсатишга уринаётган бўлса, Путин ўзини проваслав христианларнинг ҳимоячиси қилиб кўрсатмоқчи" дейишмоқда.

Иккала ҳолатда ҳам "Султон" ва "Цар" ўйинлари давом этаётганлиги кўринмоқда.

Асосийси, нусха қурилгач, бу муаммолар тинчиб, тарафлар ўртасидаги араз босилса бўлди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Депутатлар СЭС масъулларини ўз ўринларига нолойиқ деб топибдилар.

Энди СЭС масъуллари ҳам депутатларни ўз ўринларига нолойиқ деб топсалар ҳисоб 1-1 бўлади. 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"БИР МИНУТ СУКУТ"НИНГ ТАРИХИ !

Айрим инсонлар билиб-билмай, бир минут сукут сақлаш христианларнинг удуми деб айтадилар ва унга диний тус берадилар. Аксинча, бир минут сукут дунёвий удум ҳисобланиб, дини, тили ва миллатидан қатъий назар барча қила олиши учун у ҳеч бир диннинг урф-одатидан олинмаган.

1919 йилда, 1-Жаҳон урушидан кейин Англияда уруш қурбонларига аталган тантаналар шовқинли эканлиги сабабли дастлаб 5 минут, кейинчалик 2 минут сукут қилиш таклиф қилинади. Бир минут ўлганлар ва бир минут тириклар учун. Қирол ғояни қабул қилади ва 1919 йил 7 ноябрдан бошлаб бу одат қўллана бошлайди.

1922 йил 11 ноябрда Парижда, Зафар Аркасида Франция кенгаши президенти Реймонд Пуанкаренинг ташабууси билан Англиядаги 2 минут сукут расман бир минут қилиб ўтказилади ва шундан бери бутун дунёда бир минут сукут сақланади.

Яна бир версияга кўра, бу одат 1912 йилда Португалияда яралган ва у ҳам диний характерга эга бўлмаган.

👉 https://t.me/uchzamon
ҲАЛИ ИККИ КУН БОР. ПЕТИЦИЯДА ҚАРШИ ОВОЗ БЕРИНГ!

5270 қарши овоз. Ҳаволага ўтинг. Пастга қараган лайкни босиб ( мана буни 👎) қарши овоз беринг.

Петицияга ҳавола: https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4044

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
44 ЙИЛ "ПРАВА"СИЗ МАШИНА ҲАЙДАГАН АЁЛ ҚЎЛГА ТУШДИ.

Францияда 44 йилдан бери ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина ҳайдаб юрган аёл қўлга тушибди.

Унинг машина ҳайдаши ва машинасининг аҳволидан шубҳаланган полиция тўхтатганида унинг гувоҳномаси йўқлиги маълум бўлади. Яхшилаб текширишгач, аёл 1976 йилда гувоҳнома учун имтихонга ёзилиб, имтихонга бормаганлиги, шунга қарамасдан 1980 йилдан бошлаб 3 марта машина сотиб олиб мунтазам машина ҳайдаб келганлиги аниқланади.

Ҳозир аёлнинг иши судга оширилган. "Кўза кунда эмас, кунида синади" деганлари шу бўлса керак.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Audio
"Ёмғир", Саҳар гуруҳи

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, УЧЗАМОНЧИЛАР!

Бугун ҳамма учун байрам. Мушуксеварлар учун бугун "Халқаро мушуклар" куни. Шоколадсеварлар учун бугун Чилида "Шоколадлар куни". Деҳқонлар учун бугун Танзанияда" "қишлоқ хўжалиги" куни. Отасини яхши кўрадиганлар учун бугун Тайванда "Оталар куни".

Кўриб турганингиздай, байрам қиламан деган барчага баҳона бор.

Байрамингиз муборак, Учзомончилар!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"БУДДИСТ ҲИНДЛАР" ЭМАС, "ИНДУИСТ ҲИНДЛАР"!

Ҳиндлар, Ҳиндистондаги энг катта диний эътиқод ҳақида гапира туриб, "Буддист ҳиндлар" деб гапирилганига кўп дуч келаман. Ҳатто ўқимишли, илмли деган кишилар Ҳиндистонни буддист мамлакат деб гапирганларига гувоҳ бўлдим.

Албатта одам янглишади, аммо ёппасига ҳамма янглишадиган бўлса, жамиятнинг "маълумотлар базаси"да нотўғри маълумотлар борлиги аён бўлади ва уни тўғрилаб қўйиш керак бўлади.

Буддизм ҳам Ҳиндистондан келиб чиққан бўлишига қарамасдан, Ҳиндистонда энг катта дин индуизм (ҳиндуизм) дини ҳисобланади. Индуизм динига дунёда 1 миллиард инсон эътиқод қилади ва у дунёда 3-ўринда туради (Буддизм 4-ўринда).

Ҳиндистондаги динларга эътиқод қилувчилар таҳминан қуйидагича :

- Индуистлар - 79,9% (965 миллион)
- Мусулмонлар - 14,2% (172 миллион)
- Христианлар - 2,3% (28 миллион)
- Сикхлар - 1,7% (21 миллион)
- Буддистлар - бор йўғи 0,7% (8,5 миллион)

👉https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!

ЧЎМИЛГАНДА КОРОНАВИРУС ЮҚАДИМИ ?

Мутахассисларнинг айтишига кўра, коронавируснинг сув орқали юқиши ҳолати ҳали кузатилмаган ва тескариси исботланмагунча у сув орқали юқмайди.

Денгиз сувларида шундоқ ҳам йод ва тузлар миқдори сабаб, у ерда вирус яшай олмайди. Бассейнларда ишлатиладиган моддалар хлор, бром ва бошқа химиявий моддалар сабабли, бассейнларда ҳам вирус яшай олмайди. Чучук сув ҳавзалари, кўл ва анҳорларда ҳам сув миқдорининг катталиги ҳамда сув таркибининг вирус яшаши учун имконсизлиги сабабли вирус узоқ яшай олмайди. Ҳатто коронавирус бўлган инсон сувга тупурган тақдирда ҳам сувга тушган вируснинг яшаб қолиши ва бошқаларга юқиш эхтимоли деярли йўқ экан.

Шундай экан, бошқа инсонлар чўмиладиган жойда бошқаларга яқинлашмаган ҳолда бемалол чўмилаверса бўлади.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

ЯПОНИЯЛИК ЭР-ХОТИН ЖАНЖАЛИ

Япониялик эр-хотин жанжаллашяпти.
- Яшимото лами йў те камико
- Кимо шия Мика хачи туми ?

Бу гапдан сўнг хотини ялинишга тушибди :
- Кума яте кулиато мате якии
- Бу ети кимо се конопе
Худди бир нарса тушунадигандай сиз анекдотни охиригача ўқидингиз! 😜🤣

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Иш вақтлари мажлислар самарадорлигини пасайтирар эмиш...

Миш-мишларга қараганда Чуғулистонлик тадқиқотчи олимлар иқтисодиёт фанида сенсацион янгиликни кашф қилган эмишлар. Уларнинг фикрларига кўра, Чуғулистонда иш вақтлари ҳаддан ташқари кўп эмиш ва шу сабабдан раҳбарларнинг мажлислар ўтказишлари учун вақт етмай қолаётган эмиш. Биз бу ҳақда "Иқтисодиёт ва ҳасислик" фанлари доктори, Чулун таппи отадан сўрадик.

Чулун таппи :

- Қирол ака Марксбеков ўзининг "Капитал" китобини ёзаётиб, инсон касбий фаолиятининг битта муҳим жиҳатига алоҳида урғу бериб ўтади. Бу ҳам бўлса, инсон меҳнат самарадорлигини оширишда мажлисларнинг ролидир. Ижозатингиз билан, мен ўзимнинг фан доктори эканлигимни кўз-кўз қилиш учун қўлимдаги мана бу китобдан иқтибослар ўқиб бераман.
"Мажлис - деб ёзади Қирол ака, - истаган корхона ёки ташкилотнинг ўз олдига қўядиган бирламчи мақсадидир. Инсонларни болалик чоғлариданоқ мажлисларга ўргатиб бориш керак, зора уларда борган сари мажлисларда ўтириш маданияти шаклланиб борсин. Корхонада энг муҳим шахс раҳбар ҳисобланадиган бўлса, мажлислар ушбу раҳбарнинг ижод махсулларидир.

Корхоналардаги барча ходимлар мунтазам равишда ўз раҳбарларининг ижод наъмуналари билан яқиндан танишиб боришлари лозим".

Сўнгра Қирол ака мажлисларнинг шакллари ва уларнинг корхоналарнинг ҳаётидаги ўрнига ҳам тўхталиб ўтади :

"Мажлислар шаклан ва моҳиятан қанчалик зерикарли бўлса, шунчалик самарадор бўлади. Чунки зерикарли мажлислар туфайли раҳбарлар ўзларининг ичларидаги ғуборларини тўкиб оладилар ва руҳан енгил тортадилар. "Раҳбар хурсанд - Чуғул руҳи хурсанд" деганларидай, мажлислардан кейин раҳбарларнинг енгил кайфиятлари ходимларга ҳам юқади. Яхши кайфият эса ходимларнинг самарадорлгини оширади.

Мажлисларда раҳбарлар қанчалар кўп мантиқсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган фикрларни ўйлаб топиб гапирсалар, бу нарса албатта ишчи ва ходимларнинг фойдаларига ишлайди. Чунки раҳбарлардаги бундай кескин ва кутилмаган қарашлар оддийгина реал ҳаётга ўрганган оми ходимларни ўйлашга, фикрлашга ва ҳаётга кенгроқ кўз билан қарашга чорлайди.

Агар раҳбарлар ходимларини қаттиқ гаплар айтиб сўксалар ёки урсалар, бу ушбу ходимларнинг саломатликларининг мустаҳкамлашишига ва психологик жиҳатдан бардам бўлишларига сабабчи бўлади. Ҳар ҳолда, раҳбарлар ҳеч қачон ўз ходимларига ёмонликни раво кўрмайдилар. Улар ходимларни урсалар ва сўксалар, бу ишни фақат уларга яхши бўлсин деб қиладилар. Ходимлар бир кун келиб бу калтаклар ва аччиқ сўзлар учун ўз раҳбарларига раҳматлар айтадилар."

Қирол ака Марксбеков ўз қарашларини қуйидаги фикр орқали хулосалайди :

"8 соат иш, 8 соат дам ва 8 соат роҳат" деган шиор дунёда машҳур. Ушбу шиорнинг "дам" ва "роҳат" қисмлари айнан мажлислар пайтига тўғри келиши керак. Яъни ходимлар ўзларининг "дам" ва "роҳат"га бағишланган вақтларини мажлисларда иштирок этишга кетказишлари керак. Акс ҳолда, Чуғулистондаги иш соатларининг вақтлари мажлисларга бағишланган вақтларга нисбатан адолатсиз равишда тескари пропорционал ҳолатга келиб қолади"
Шу ўринда Қирол ака Марксбековнинг энг яқин дўсти, иқтисодчи Одамбой Саматбековнинг куюнчаклик билан айтиб ўтган бир гапини ҳам эслатиб ўтсам :

"Иш корхона фаолиятида имкон қадар кам миқдорда бўлиши керак, чунки акс ҳолда ходимлар ҳам руҳий ҳам жисмоний жиҳатдан чарчаб қолишлари ва натижада улар мажлисларда ўз диққатларини жамлай олмай қолишлари мумкин. Ўз раҳбари уришаётган пайтда чарчаб, уйқусираб ўтириш ходимларга ярашмайдиган ишдир”

Муҳбир :

- Чулун таппи ота, бўлди энди. Китобдан бошингизни кўтариб, охирги саволимда жавоб берсангиз. Сиз "Чуғулистон мажлискор раҳбарлар ташкилот"ининг раисисиз. Ташкилотнинг фаолияти доирасида келажакда режалаштираётган ишлар ҳақидаги фикрингиз билан суҳбатимизни якунласак.

Чулун таппи :

- "Чуғулистон мажлискор раҳбарлар ташкилот"и келажакда мажлисларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида корхоналарда иш соатларини қисқартириш ҳисобига мажлисларнинг сонини янада орттириш ҳамда уларнинг ранг-барангликлари устида кўпроқ ишлар олиб боришни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқариш, пул топиш, ишчи ва ходимларнинг бола-чақаларини боқишлари каби мавзулар бир гап бўлар. Муҳими раҳбарлар соғ-саломат бўлсинлар ва зерикарли мажлислар бардавом бўлсин !

Таҳририят чуғулларга :

- Файзибоғ ижтимоий тармоғини яратган Марксбек Шакарбековнинг исми унинг бобокалони бўлмиш "Капитал" китобинининг муаллифи Қиролбек Марксбековнинг хотирасига қўйилган эканлигини билармидингиз ? Агар "ҳа" десангиз, сиз ҳақиқий Чуғул экансиз !

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛГАН ШИФОКОР ТАВСИЯЛАРИ !

Корея ва Ўзбекисонтда докторлик даражасига эришган, дунёнинг нуфузли ташкилотлари конференция қилиб бериши учун таклиф қиладиган, АҚШ, Европа ва Осиёдаги катта шифохоналар ишга таклиф қилса ҳам ўз фаолиятини Ўзбекистонда юритаётган бир шифокор дўстимиз бор.

Сал аввалроқ у коронавирусга ўхшаган аломатлар сабабли шифохонага ётганлигини айтиб қолган эди. Биз ундан ҳол-аҳвол сўрасак, касал ҳолида ҳам у бизга маслаҳатлар беришга ҳаракат қиларди. Худога шукур, 10 кунларча шифохонада ётиб, тузалиб чиққан эди.

Дўстимиз Ютубдаги Доктор.уз каналида ўзининг бошидан кечирганлари асосида коронавирусга қарши қандай курашиш ҳақида тавсияларини берибди. Кўринглар ва фикрларингизни билдиринглар!

Видеонинг ҳаволаси : https://www.youtube.com/watch?v=OozaiPfo8oY&feature=youtu.be

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"ОЛДИН ЯХШИ ЭДИ" ёхуд СССРни соғинмасликлари учун муаммоларни ҳал қилиш керак !

Ливанда юз берган кучли портлашдан кейин интернетда "Ливанни 10 йил давомида Франциянинг мандати остига қайтариш"ни таклиф қилган петиция пайдо бўлди ва у ҳозирга қадар 60 000 дан ортиқ овоз тўплади. Ливандаги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий қийинчиликлар, порахўрлик, динлараро низолар, терроризм, давлат тизимининг мавжуд эмаслиги каби муаммоларидан норози инсонларнинг Франция мандати остига қайтиш истаклари Ўзбекистондаги муаммолардан умидсизликка тушиб "СССР яхши эди" дейдиган ва Россиянинг "мандати остига қайтиш"ни орзу қиладиган инсонларнинг истакларига ўхшайди.

Мен бу яхши ёки ёмон, тўғри ёки нотўғри демоқчи эмасман. Бу бор йўғи констатация, таъкид холос.

Агар қайси давлат, Ливан ёки Ўзбекистон, ўз фуқаролари мустақилликдан кўра ўзга давлатнинг мустамлакаси бўлишга рози бўлишларини истамаса зудлик билан адолат ва қонунлар устуворлигини ўрнатиши, ички ва ташқи муаммоларини ҳал қилиши керак.

👉https://t.me/uchzamon
#Марсбукликлар !

ДУНЁНИНГ ПОЙТАХТЛАРИ

Сизларда ҳам шунақаси бўлиб турадими?

Масалан, мана бундай пост ёзасиз : "Дунёда ҳар бир давлатнинг пойтахти бўлади. Масалан : АҚШнинг пойтахти Вашингтон шаҳри, Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳри ва ҳоказо!"

Кейин коментлар ёзила бошлайди :

- Тўппа-тўғри айтдингиз. Масалан Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳри!
- Ха, Хитойнинг пойтахти Пекин шаҳри.

Шунда орага биттаси суқуладида :

- Бу одам АКШдан мисол келтиряпти. Ғирт ғарбпараст бу. Профилида кўрдим, ўзи Парижда турар экан.
- Барака топгур, бу ерда ғарбпарастлик ва пост муаллифининг қаерда туришининг нима даҳли бор?
- Бу одам миллатимизга, динимизга қарши. Шунинг учун Американи мисол қилиб кўрсатяпди.
- Ахир у Россияни хам мисол қилиб кўрсатяптику, бу билан у руспараст бўлиб қолмаяптику?

Яна биттаси аралашади:

- Менам шуни айтмоқчи бўлиб турувдим. Бу одам руспараст. Атайин Россияни танлаган...
- Тавба қилдим. Биттаси руспараст дейди, иккинчиси ғарбпараст дейди. У руспарастми ёки ғарбпарастми?
- Руспараст...
- Ғарбпараст...
- Хўп, муаллиф руспараст ёки ғарбпарастлигининг мавзуга нима даҳли бор. Дунё давлатларининг ҳар бирида пойтахт бўладику. Тўғрими ёки йўқми?
- Гапни бурманг...
- Айтгандай, биронта мусулмон давлатни мисол қилиб келтирмабди. Мусулмонларни ёмон кўрса керак...

Бу ёғи кеееетди! Сизнинг "Дунё давлатлари ва пойтахтлари" ҳақидаги постингиз бир четда қолиб кетаверади. Одамлар эса сизни ва шахсингизни "чайнаш" билан овора бўлаверадилар. 😜😂

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon