Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
"Маҳалла" фондининг сўровномасини ким ташкил қилганини билмадим-у, ким бўлсаям "Пиар"нинг "Пир"и экан. 😜

Белорусдаги сайловлар, Бейрутдаги портлаш, аммамнинг бузоғи ва бошқаларни муҳокама қилиб ётган барчани фонд ҳақида гапиришга мажбур қилди. Ҳатто Юлдуз Усмонова ҳам бунчалик тез натижага эриша олмаган бўларди.

"Уч замон"гаям шундай бир пиарчи керак эди. Кўрсангизлар айтиб қўйинглар. Бошидаги ғоялари билан бир ўртоқлашсин. 😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ГОЛЛАНДИЯ "ID КАРТА"СИДА ЖИНСНИ КЎРСАТМАСЛИККА ҚАРОР ҚИЛДИ.

Голландия ҳукумати берган хабарларга кўра, 2024-2025 йиллардан бошлаб, фуқароларга бериладиган"ID карта"ларда жинс кўрсатилмайдиган бўлади.

Бу амалиёт 2013 йилда аллақачон Германияда қўлланиб келинади.

"ID карта"ларда кўрсатилмагани билан Европа иттифоқининг талабларига биноан Голландлар паспортида жинсни кўрсатишда давом этадилар.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

СССРДА ЮМОРИСТЛАР КОНКУРСИ

Бир куни Сталин совет иттифоқида фикр эркинлиги борлиги, демократия ҳукм сураётганлиги ва сатирачиларга кенг йўл очилганлигини кўрсатгиси келиб қолибди.

У бутун иттифоқ бўйлаб юмористлар ўртасида «Сталин ва совет иттифоқининг устидан куламиз» номли нуфузли конкурс эълон қилибди. Конкурсда бутун иттифоқдош республиклардан энг кучли қизиқчилар, юмористлар, сатирачилар иштирок этибдилар.

Конкурс очиқ, шаффоф ва эркин руҳда ўтибди. Биронта юмористга ўзи хоҳлаган анекдотларини айтишига тўсқинлик қилинмабди. Ҳатто Сталинни қаттиқ танқид қилган ва совет иттифоқининг устидан кулиб ташлаган анекдотларни айтганларга ҳам бемалол сўз берилибди.

Конкурс ўз якунига етгач, конкурсда иштирок этган юмористларнинг барчалари истисносиз тақдирланибдилар. Уларнинг орасидан фақат энг охирги ўринни олган юмористгина 30 йил қамоқ мукофоти билан қутулибди. Бошқаларнинг мукофотларини тасаввур қилиб олаверинглар ! 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ЗУЛУК - ҒАРОЙИБ МАВЖУДОТ !

Зулукни кўпчилик тиббиётда фойдали нарса эканлигини билади ёки эшитган. Зулукнинг физиологик ўзига ҳосликларини билгач, ҳайратингиз янада ортиши табиий.

Зулукда 2 та юрак, 32 та мия, 10 та кўз, 300 та тиш бўлади. У бир вақтнинг ўзида эркаклик ва аёллик жинсий органларига эга бўлсада (грмофрадит) уларнинг жойлашишлари сабабли ўз-ўзидан кўпая олмайди. Шу сабабли ўзига ўхшаган иккита жинсий органи бор бошқа зулук билан қўшилиш орқали кўпаяди.

Зулук ҳавосиз ва озиқсиз қолиб кетса ҳам ўртача 60 кун яшай олади ва кислородга тўйинтирилган сувга солинса ҳам узоқ вақт чидай олади. Зулук ўртача 6 йил умр кўради дейилади, лекин узоқроқ умр кўриши ҳам мумкин.

Бундай хусусиятлари билан Ер юзида нега зулуклар эмас одамлар ҳукмрон экан деб ўйлаб қоламан!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ФРАНЦИЯДА 2050 ЙИЛ КЕЛДИ !

2014 йилда Франция телевиденияси "Об-ҳаво" маълумтоларини таништирадиган бошловчи инсонларнинг эътиборини иқлим ўзгаришлари муаммосига қаратиш учун ярим ҳазил тариқасида "Франциянинг 2050 йилдаги об-ҳаво маълумотлари"ни таништиради.

Унда кўрсатилган ҳароратлар Франция учун тасаввурга сиғмайдиган даражада юқори бўлганлиги учун инсонлар бу чиқишдан мазза қилиб кулганлар. Шу билан бирга, агар дунё давлатлари ҳаракат қилмасалар 2050 йилда ростдан ҳам шундай об-ҳаво кузатилади деган совуқ хабардан огоҳлантирилганлар.

Ачинарлиси шундаки, иқлим ўзгаришларининг оқибатларини кўриш учун 2050 йилни кутиш шарт бўлмай қолди. 2019 йил ва бу йил ёзда Францияда ушбу харитада кўрсатилган ҳароратлар мунтазам кузатилмоқда. Бундан инсоният иқлим ўзгаришлари ва атмосфера исиши муаммосига жиддий қараши кераклиги, акс ҳолда 2050 йилга бориб кулгули бўлмаган оқибатлар кузатилиши мумкинлиги аён бўлади.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Белоруссия областининг навбатдаги губернатори :

ВЛАДЕКСАНДР ПУТАШЕНКО !

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Кетиб қолманг !!! ☝️☝️☝️

Бироздан сўнг, шифокорлар ва ўқитувчиларимизнинг қандай қилиб жамиятнинг паст табақа вакилларига айланиб қолганликлари ҳақидаги таҳлилий мақоламни қўяман.
Ўқитувчи ва шифокор : жамиятнинг паст табақа вакилларими ?

Бир пайтлар мактабларда ўқувчиларнинг кўплари, айниқса аълочилари репетиторларга бориб, химия, биология ва ўзбек тили фанларидан тайёрланиб юришарди. Улар "Мед Институт", ҳозирги "Тиббиёт академияси"га ўқишга киришни орзу қилар эдилар. Шифокор бўлиш учун 7 ва ҳатто 10 йил ўқиш кераклиги ҳам уларни қўркитмас эди. Чунки шифокорлик касби обрўли, элда ҳурматли ва даромадли касблардан бири эди...

Орадан 30 йил ўтиб, нималардир юз бердики, ўқитувчилар ҳамда шифокорлар жамиятнинг пастки қатлами вакилларига айланиб қолдилар. Уларнинг ҳурматлари йўқолди, уларнинг обрўлари йўқолди, уларнинг даромадлари етарли бўлмай қолди. Уларга каттадан кичик мансабдаги инсонларнинг барчалари буйруқ бера оладиган ва ҳатто уларни кўча тозалашгача мажбур қила оладиган бўлдилар.

Ўша "нималардир" нималардан иборат ? Қуйидаги таҳлил давомида шуларни кўриб чиқишга ҳаракат қиламан...

...Баъзан "Ўқитувчилар ва шифокорларнинг кўча тозалашларига ўзлари айбдорлар. "Чиқ, кўча тозала" деса, чиқиб кўча тозалаб кетаверадиларми ? Ўзларида ғурур йўқми ?" деган гапларни эшитиб қоламиз.

Ҳақиқатда ҳам шундайми ? Масалан ўқитувчи ва шифокорлар "Чиқмаймиз, кўча тозаламаймиз" десалар бунинг иложи борми ?

Ушбу саволга жавоб бериш учун юқоридаги "Карта ўйини" мавзусига қайтамиз...


... Агар бирон жойингиз оғриса ёки болангиз оғирроқ касалга чалинадиган бўлса, бор умидингизни шифокорларга боғлайсиз. Агар ўшанда шифокор саводсиз бўлса ёки шанбаликка олиб чиқиб кетилган бўлса, аҳволингиз қандай кечади ? Жуда бой бўлсангиз, бир амаллаб Ҳиндистонга ёки ғарб шифохоналарига бориб келасиз. Агар бой бўлмасангизчи ? Республикадаги Ҳиндистонга ёки ғарбга бориб кела олмайдиган миллионлаган аҳоли нима қила олади ?

Жавоб оддий : ҳеч нарса қила олмайди. ЎЛИБ КЕТАДИ !...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/oqituvchi-va-shifokor-jamiyatning-past-tabaqa-vakillarimi-08-11

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
КОНКУРСНИНГ СЎНГГИ ҒОЛИБЛАРИГА МУКОФОТЛАР ЕТКАЗИЛДИ

"ТИЛЛО ДОМОР" корхонаси билан ҳамкорликда ўтказган конкурсимизда ғолиб бўлган инсонларнинг вақтлари ва бошқа вилоятларда турганликларига қараб, совғалар етказилишини кутаётган эдик. Ниҳоят, Тошкент шаҳридаги ва Наманган вилоятидидаги ғолибларимизга ҳам совғалар етказилди.

Ғолибларимизнинг хурсандчиликларини кўриб, ўзим совға олгандай хурсанд бўлдим.

"Тилло домор" сут махсулотлари корхонасига яна бир бор миннатдорчилик билдирамиз.

Каналимизни кузатиб боринг ва навбатдаги конкурсларимизда ғолиб бўлинг!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Qora Tun (Topmuzon.net)
Bonu
"Қора тун", Бону

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ИТАЛИЯДА БИР АЁЛ 703 КМ/СОАТ ТЕЗЛИК БИЛАН РАДАРГА ТУШДИ

Бу сал кам самолёт тезлиги. Италияда соатига 70 кмга чекланган йўлда соатига 703 км тезликда радарга тушган аёл суратдагига ўхшаган машинада тушган деб ўйлайсизми ? Йўқ. У оддийгина Форд Фокус машинада тушган.

Аёлни супервуман ёки жонидан тўйган эктремал спортчидай тасаввур қилаётгандирсиз. Асло ундай эмас. Барча айб радарда. Бу тезлик бузилиб қолган радар сабабли қайд этилган ва шу асосда аёлга 850 евро жарима ёзилган.

Энди аёл жаримани тўлаши ва сўнгра шикоят қилиши мумкин бўлади. Чунки радарнинг хатоси туфайли нотўғри жарима ёзилганда унга қарши шикоят қилиш учун ҳайдовчи дастлаб жаримани тўлаши керак бўлади. Ундан кейин шикоят ўрганиб чиқилиб, у ҳақ бўлса, тўлаган пули қайтиб берилади.

Менимча Италия полицияси ҳеч қанақасига аёлнинг соатига 703 км тезликда ҳайдаганлигини исботлаб бера олмаса керак, шунинг учун у пулини қайтиб олишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ЎЗБЕГИМ
(қасида)

Тарихингдир минг асрлар
Ичра пинҳон, ўзбегим,
Сенга тенгдош Помиру
Оксоч Тиёншон, ўзбегим.

Сўйласин Афросиёбу
Сўйласин Ўрхун хати,
Кўҳна тарих шодасида
Битта маржон, ўзбегим.

Ал Беруний, Ал Хоразмий,
Ал Фороб авлодидан,
Асли насли балки Ўзлуқ,
Балки Тархон, ўзбегим.

Ўтдилар шўрлик бошингдан
Ўйнатиб шамширларин
Неча коон, неча султон,
Неча минг хон, ўзбегим.

Тоғларинг тегрангда гўё
Бўғма аждар бўлди-ю,
Икки дарё — икки чашминг,
Чашми гирён, ўзбегим.

Қайсари Рум найзасидан
Бағрида доғ узра доғ,
Чингизу Боту тиғига
Кўкси қалкон, ўзбегим.

Ёғди тўрт ёндин асрлар
Бошингга тийри камон,
Умри курбон, мулки торож,
Юрти вайрон, ўзбегим.

Давр зулмига ва лекин
Бир умр бош эгмадинг,
Сен — Муканна, сарбадор — сен,
Эрксевар кон, ўзбегим.

Сен на зардушт, сен на буддий,
Сенга на оташ, санам,
Одамийлик дини бирла
Тоза имон, ўзбегим.

Маърифатнинг шуъласига
Талпиниб зулмат аро,
Кўзларингдан окди тунлар
Кавкабистон, ўзбегим.

Тузди-ю Мирзо Улуғбек
Кўрагоний жадвалин,
Сирли осмон тоқига илк —
Қўйди нарвон ўзбегим.

Мир Алишер наърасига
Акс-садо берди жаҳон,
Шеърият мулкида бўлди
Шоҳу султон ўзбегим.

Илму шеърда шоҳу султон,
Лек тақдирига кул,
Ўз элида чекди ғурбат,
Зору нолон ўзбегим.

Мирза Бобур — сен, фиғонинг
Солди олам узра ўт,
Шоҳ Машраб қони сенда
Урди туғён, ўзбегим.

Шеъриятнинг гулшанида
Сўлди маҳзун Нодира,
Сийм танни ювди кўз ёш,
Кўмди армон, ўзбегим.

Йиғлади фурқатда Фурқат
Ҳам муқимликда Мукийм,
Нолишингдан Ҳинду Афғон
Қилди афғон, ўзбегим.

Тарихинг битмакка, халким,
Мингта Фирдавсий керак,
Чунки бир бор чеккан оҳинг
Мингта достон, ўзбегим.

Ортда колди кўҳна тарих,
Ортда колди дард, ситам,
Кетди ваҳминг, битди заҳминг,
Топди дармон, ўзбегим.

Бўлди осмонинг чароғон
Толе хуршиди билан,
Бўлди асрий тийра шоминг
Шуълаафшон, ўзбегим.

Мен Ватанни боғ деб айтсам,
Сенсан унда битта гул.
Мен Ватанни кўз деб айтсам,
Битта мужгон ўзбегим.

Фахр этарман, она халқим,
Кўкрагимни тоғ қилиб,
Кўкрагида тоғ кўтарган
Танти деҳқон ўзбегим.

Ўзбегим деб кенг жаҳонга
Не учун мадҳ этмайин!
Ўзлигим билмоққа даврим
Берди имкон, ўзбегим.

Мен буюк юрт ўғлидурман,
Мен башар фарзандиман,
Лекин аввал сенга бўлсам
Содиқ ўғлон, ўзбегим.

Менга Пушкин бир жаҳону
Менга Байрон бир жаҳон,
Лек Навоийдек бобом бор,
Кўксим осмон, ўзбегим.

Қайга бормай, бошда дўппим,
Ғоз юрарман гердайиб,
Олам узра номи кетган
Ўзбекистон, ўзбегим.

Бу қасидам сенга, халқим,
Оқ суту туз ҳурмати,
Эркин ўғлингман, қабул эт,
Ўзбегим, жон ўзбегим.

Эркин ВОҲИДОВ
1968 йил

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
#Марсбукликлар !

ОСМОН КЎМ-КЎК !

Сизларда ҳам шунақаси бўлиб турадими?

Масалан, мана бундай пост ёзасиз : "Осмон кўм-кўк !"

Кейин коментлар ёзила бошлайди :

- Ҳа, нимасини айтасиз.
- Тўғри, осмон жудда мусаффо...
- Яшанг, жуда ёқимли ҳаво бўляпти...

Шунда битта "ақлли" чиқади :

- Ёлғон, осмон дегани ҳар доим ҳам кўк булавермайди. Масалан кечқурун қараснгиз қоп-қора бўлади...

Унга жавоб беришади :

- Кимдир кечқурун ундай, кундузи бундай деяптими? Муаллиф фақат "Осмон кўм-кўк" деяпти.
- Сиз менга ақл ўргатманг. Ўзингиз осмон нималигини кўрганмисиз? Олдин бир кечқурун чиқиб осмонга қараб кўринг. Сиз билан ундан кейин гаплашамиз...
- Барака топгур, бунинг учун кечқурунни кутишим шарт эмас. Кечқурунги осмонни эсимни билганимдан бери ҳар куни кўраман. Лекин гап бу ҳақда эмас...
- Хўп осмон кечқурун қора эканлигини тан олдингизми ? Тан олдингизми деяпман ? Айтинг, буни ҳамма билиб қўйсин...
- Тушунмадим қаёқларга ўтлаб кетдингиз ? Мен фақат "мавзу бу эмас" деяпман. Бунинг тан олишга нима даҳли бор?
- Ҳалиям тан олмабди. Ҳалойиқ, қаранглар бу юзсизни. Бу одамга исботлар келтириб исботлаб берсам ҳам ўз айбини тан олмас экан. Мен ҳали "булутли осмон" ҳақида гапирмадим. Булутларнинг оқ ёки қора бўлишига қараб осмоннинг ранги ҳар хил булишини ҳам айтганим йўқ. Космосга литосфера, стратосферага чиқиб, Озон қатламидан ўтганингиздан кейин бутун коинот зангори рангда кўринишинику билмаслигингизни аллақачон тушуниб етдим. Ҳа, ҳа, балки энди тан берарсиз ? Сизга яна қандай исботлар керак ?
- Ҳой инсон, мен тан бердим нима, тан бермадим нима? Осмон ҳақидаги гапларингизнинг мавзуга нима даҳли бор деяпман холос. Ахир мавзу бу ҳақда эмаску...
- Тавбаа, бунақа одамни умримда биринчи марта кўришим. Тан олишингиз учун яна нима қилишим керак. Ҳа, билдим. Сиз кетмай туринг. Мен ҳозир бориб бобомдан қолган энциклопедияларимни олиб келай. Кейин сиз билан бир бемалол баҳслашамиз. Тан бермай қаёққа ҳам борар эдингиз...
- Барака топгур, мен сиз билан тортишмоқчи эмасман. Ҳайр, мен бу мавзудан чиқдим...

Энди кеч ! У аллақачон бобосидан қолган энциклопедияларни олиб келиб бўлди. Сиз баҳсдан чиққан ёки чиқмаганлигингизнинг энди аҳамияти йўқ. У сиз билан ҳақиқий баҳсга ҳали энди киришади...! 😜😂

Дониёр Рўзметов

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Коронавирусга қарши аёвсиз жанг қилаётган интизомли аскарларга бағишланади 😜😂👏

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОВОЗИНГИЗГА ОВОЗ, САЪАТИНГИЗГА САНЪААААТ!

Жонли айтиш мажбурий бўлгандан кейин унвонларни пулга сотиб олган айрим фонограммачиларнинг "санъати" 😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
БУЛАК - ФРАНЦИЯДАГИ "МАРКАЗИЙ ОСИЁ" ФОНДИ БОР ЯГОНА КУТУБХОНА

Мендан ўзим ишлаган Париждаги "Булак" кутубхонаси ҳақида маълумот беришимни сўраганлар кўп бўлди. Шунинг учун имкон қадар қисқароқ маълумот беришга ҳаракат қиламан, чунки кутубхона ҳақида узоқ гапириш мумкин.

"Булак" кутубхонаси ғарбий Европадан ташқари дунёнинг барча тиллари ва цивилизацияларига оид гуманитар ва ижтимоий фанларга ихтисослашган. Кутубхонада 350 дан ортиқ тилларда, 80 та алифбодаги 1,5 миллиондан ортиқ ҳужжатлар (китоб, журнал, диссертациялар, қўлёзмалар ва ҳоказолар) мавжуд.

Кутубхонанинг биноси кейинчалик қурилиб, янги мақом билан қайта очилган бўлишига қарамасдан у тарихий муассасалар ва кутубхоналарнинг меросхўри бўлганлиги учун уни бемалол қадимий кутубхона деб аташ мумкин.
1669 йилда Францияда "Ёшлар учун тиллар мактаби" очилади. 1795 йилда эса Шарқ тиллари махсус мактаби ташкил қилинади. Мактабнинг мақсади ўша даврда шарқдаги энг асосий уч тил - турк, форс ва араб тилларини ўрганиш ва шу тилларда сўзлашувчи давлатлардаги Франция ваколатхоналарига дипломатлар, таржимонлар етказиб бериш бўлади. Шарқдаги илмларни ўзлаштириш ва французларга етказиб бериш учун таржимонлар ўша давлатлардан келтирилган ноёб қўлёзмалар ва китобларни лотин ва француз тилларига таржима қилишга киришадилар.

Кейинчалик Шарқ тиллари ва цивилизациялари миллий институти ташкил қилингач, асрлар давомида йиғилган ёзма бойликлар мазкур олийгоҳнинг тасарруфига берилади.

2011 йилда 100 миллион евродан ортиқ ҳаражатлар сарфланиб, йилига 2,5 миллион евро билан фаолият юритадиган катта давлат кутубхонаси қуришади. Кутубхонага махсус мақом берилади ва унга Франциянинг бир неча нуфузли олий таълим ва илмий муассасалар ўз кутубхоналари ва фондларини бутунлай ёки қисман берадилар. Муассасалар орасида Илмий тадқиқотлар миллий маркази (Биздаги Фанлар академиясининг муқобили), Сорбонна университетлари, Шарқ тиллари ва цивилизациялари институти, Ижтимоий фанлар олий мактаби сингари 9 та олийгоҳнинг борлигидан "Булак" кутубхонаси Франциянинг энг нуфузли кутубхоналаридан бири эканлигини билиш мумкин.

Бу кутубхона французларга ва бутун дунёдан келган ўқувчиларга мазкур тилларда китоблар ўқиш, тилларни ўрганиш ва цивилизациялар билан танишиш имконини бепул тақдим этади. Кутубхонбада "асосий тиллар" (хитой, рус, япон, форс, турк, корейц ва табиийки инглиз ва француз)дан ташқари дунёнинг кўплаб тилларида кўп китоблар ва маълумотлар бор.

Менга ўхшаб сизларни ҳам дарров Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга оид маълумотлар қизиқтирган бўлиши табиий деб ўйлайман. Аввало "Булак" Франциядаги "Марказий Осиё" фондига эга ягона кутубхона ҳисобланади. Тўғри, бир неча кутубхоналарда Марказий Осиёга оид ҳужжатлар бор, аммо уларда айнан "Марказий Осиё" учун алоҳида фонд очилиб, залда Марказий Осиё давлатлари учун токчалар ажратилмаган.

Хуллас, кутубхонанинг Марказий Осиёга оид маълумотларни мен қуйидагича тақсимлаган бўлар эдим :
- 19 асргача бўлган қўлёзмалар ва босма китоблар
- 19 аср шарқшуносларига оид китоблар
- 20 аср совет ва славян фондига оид китоблар
- 20 аср шарқ (араб, турк, форс) ва ғарб давлатларида чоп этилган китоблар
- 21 асрдаги Ғарб, шарқ ва Марказий Осиёнинг ўзида чоп этилган китоблар.

Кутубхонада Марказий Осиёга оид кўплаб нодир китоблар бор. Улардан Алишер Навоийнинг 15 асрдаги қўлёзмаси, Ибн Сино китобларининг қўлёзма ва турли даврдаги нашлари, Амир Темур ҳақидаги 16 асрда французлар ёзган китоблардан тортиб, Ал Хоразмий, Ал Беруний, Ал Бухорий, Аз Замахшарий ва бошқа барча боболаримизнинг лотин ва ғарб тилларига таржималарини алоҳида кўрсатишим мумкин.

Совет даврида чоп этилган ноёб китоблар, хусусан Марказий Осиё лотин алифбосида чоп этилган китоблар, Мустафо Чўқайнинг шахсий кутубхонаси, жадидларимизнинг китоблари таржималари ва ҳоказолар.

Кутубхонадаги фаолиятим давомида менга "Марказий Осиё фонди"ни шакллантириш, уни ривожлантириш ва бойитиш, мендан кейин ҳам кутубхона Марказий Осиё билан алоқаларни давом эттира олишлари учун Марказий Осиёдаги муассасалар билан ҳамокорликларни йўлга қўйиш, кутубхонани Францияда ва Марказий Осиёда танитиш каби ишларни амалга ошириш насиб этди. Бу борада айниқса Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси ва Ўзбекистондаги бир нечта нашриёт ва муассасалар мен билан яқиндан ҳамкорлик қилдилар.

Парижга йўлингиз тушса, "Булак" кутубхонасига боринг, паспортингизни олиб бориб аъзо бўлинг ва китобларни бепул мутоала қилинг. Ўзингиз билан ўзбек тилидаги адабиётлар, ижтимоий-гуманитар соҳаларга оид сара китоблардан олиб бориб совға қилсангиз, кутубхонанинг фондига ўз ҳиссангизни қўшасиз !

Кутубхонанинг сайти : https://www.bulac.fr/
Кутубхонанинг каталоги : https://koha.bulac.fr/

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ! Азиз Уч замончилар!

Яқин қисқа вақт ичида (дақиқалар, балки соатлар) ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида каналнинг мундарижасини тартибга соламан. Мундарижа постлар қўйилса ҳайрон бўлманглар. Аксинча, уларга кириб, илгари чоп этилган барча постларни очиб кўраверишларингиз мумкин.

Техник ноқулайлик (балки қулайлик) учун олдиндан узр !