Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
"ИНҚИЛОБЛАРДА АЁЛЛАРНИНГ РОЛИ"

Кетиб қолманг. Бироздан кейин шу номдаги янги таҳлилий мақолани эълон қиламан. Мақола тайёр, хатоларини тўғрилаш учун қайта ўқияпман.
ИНҚИЛОБЛАРДА АЁЛЛАРНИНГ РОЛИ

Белоруссияда президентликка номзод Сергей Тихоновский ҳибсга олингач, унинг аёли Светлана Тихоновская эгаллади ва сайловларда муносиб иштирок этди. Светлана Тихоновская, оддий инглиз тили ўқитувчиси, ошхона бекаси сайловларга киришганида кўпчилик жумладан амалдаги Лукашенко ҳукумати уни назарга илмагани бор гап.

Тихоновскаянинг йўқ жойдан бунчалик ишларни эплай олганига ҳайрон бўлаётганлар ҳам, рўй берган шунча ишлардан кейин ҳам "У барибир аёл киши" деб гапираётганлар ҳам аёлларнинг дунёдаги барча инқилобларда ва барча сиёсий-ижтимоий воқеалардаги ролларидан бехабардирлар. Чунки патриархал жамиятларда, яъни бизнинг эркаклар жамиятларимизда аёллар қанча иш қилсалар ҳам, муваффақиятларга қанча ҳисса қўшсалар ҳам ғалаба эркакларга ёзилади. Тарихда ҳам шундай бўлган. Барчаси ҳал бўлгач аёллар ёки унутиладилар ёки атайлаб тушириб қолдириладилар. Шу сабабдан, аёллар ожиз, қўлидан ҳеч нарса келмайдигандай тасаввур яшашда давом этаверади...

... Асосий савол, қандай қилиб эркаклар устун бўлган жамиятлардаги сиёсий ва инқилобий жараёнларда энг асосий ролларни аёллар ўйнайдилар ? Нима сабабдан эркаклар қўя олмаган илк қадамларни уларни қўядилар ва бутун жараён давомида илгари одимлаб, эркакларни ҳам руҳлантириб, олдинга чорлайдилар ? Уларнинг жонлари ўзларига ширин эмасми ? Қаердан уларда бунча жасорат, ташаббускорлик ва мотивация ?...


Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/inqiloblarda-ayollarning-roli-08-14

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўша куни Белоруссиядаги воқеалар ҳақида ёза туриб, ҳарбийларни халққа қарши қўймаслик кераклигини, агар шундай қилинса, ҳарбийлар раҳбариятга бўй сунмасликка ҳақлари борлигини ёзган эдим.

Мана айтганимдай бўлибди. Ҳукумат ҳарбийларни халққа қарши қўйганлиги учун ҳарбийлар ёппасига истеъфо бермоқдалар.

Чунки уларнинг хўжайинлари ҳукумат эмас, халқ бўлади. Уларнинг ўзлари ҳам халқнинг бир бўлаги ҳисобланадилар ва уларни халққа қарши қўймоқчи бўлганлар халққа ҳиёнат қилган бўладилар.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Путин коронавирусга қарши вакцина топдик деганида ишонмаганим учун мени кечиринглар. Мен ноҳақ эканман 😜😂😂😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН-БОКСНИНГ КЕЛАЖАГИ БЎЛИШИ МУМКИН!

DAZN USA шундай сарлавҳа билан ушбу видеони чиқарди. Унда Ўзбекистон харитаси дунё харитасида алоҳида урғу билан кўрсатилиб, келажакни эгаллаши мумкин бўлган боксчиларимизнинг туғилган жойлари ҳам алоҳида кўрсатилган.

Бу икки донгдор боксчимиз, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримовларнинг эртага бўладиган навбатдаги жанглари олдидан берилмоқда.

Шаҳрам ва Исроилга эртага навбатдаги ғалабалари билан бизларни хурсанд қилишларини тилаб қоламан.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
КАШАНДАЛАР

Супермаркетда ярим соат маскада димиқиб юриб, ташқарига чиққач тоза ҳаводан бир тўйиб нафас оламан деб маскани ечганимда маркет олдида қаторлашиб туриб сигаретани пўриллатиб чекиб ичимни тутунга тўлдирадиганларни ўлгудай "яхши кўраман"!

🤦‍♂️🚬😡

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
КЕЧАГИ СЎРОВНОМАЛАР НАТИЖАЛАРИ

Кеча Белоруссияда юз бераётган воқеа ва ҳодисалар юзасидан сўровномалар ташкил қилган эдим.

"Сизнингча Белоруссияда бўлаётган воқеаларни ким ташкиллаштиряпти" деб берган саволимга 31% иштирокчилар "Белорус халқи" деб жавоб берган бўлса, Ғарб деб ишонганлар 10%ни, Россия деб ишонганлар 27%ни ташкил қилган. Номаълум кучлар деб ўйлаганлар 8% ва ким ташкиллаштираётганлигини билмайман деб жавоб берганлар 24%ни ташкил қилган.

"Белоруссиядаги воқеалар сиз учун қанчалар муҳим ва қизиқ" деган савол 83% овоз берувчилар у ерда юз бераётган воқеаларга бефарқ эмасликларини кўрсатди. Улардан 33%и муҳим ва қизиқ деган бўлсалар, 50%и қизиқ, аммо муҳим эмас деб жавоб берганлар. 17% иштирокчи "Менга умуман қизиқ эмас" деб жавоб берган.

Лукашенко президентликдан кетса нима бўлиши ҳақидаги саволда кўпчилик (38%) нима бўлиши унинг қачон кетишига боғлиқ деб жавоб берган бўлса, 29% иштирокчилар Белоруссия ривожланиб кетишини, 15% иштирокчилар оқибатлари ёмон бўлишини таҳмин қилганлар. 18% иштирокчилар эса ҳеч нарса ўзгармайди деб жавоб берганлар.

Бундан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юртдошларимизнинг кўпчилиги воқеаларни белорус халқи ташкил қиляпти деб ҳисоблайдилар. Улар Белоруссиядаги воқеаларга бефарқ эмаслар ва уни кузатиб бормоқдалар. Юртдошларимизнинг Белоруссия келажаги борасидаги таҳминлари ҳам жуда мантиқли.

Шундан келиб чиқиб, Белоруссия воқеалари ҳақида бирон таҳлилий нарса ёзишга ҳаракат қиламан. Жанг пайтида ҳамма нарсани билиш ва бор ҳақиқатни топиб айтиш осон бўлмайди, аммо юз бераётган воқеаларни қиёсий таҳлил қилиш ва тарафларнинг манфаатларини чамалаш орқали ёритувчи элементларни олиш мумкин.

Агар ростдан ҳам арзиса бунга уриниб кўраман. Муносабатларингизни смайликлар ва изоҳлар орқали билдиринглар !

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Футбол муҳлисларига савол : БУГУНГИ ЎЙИНДА ҚАЙСИ ЖАМОАГА МУҲЛИСЛИК ҚИЛАСИЗ ?
Anonymous Poll
62%
Манчестер Сити
38%
Лион
Лиончилар! Биз ютдик! Ғалаба муборак! Ҳайр, Сити! 😜👏⚽🥅
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШАҲРАМ ЯНА БИР РАҚИБИНИ "ҚУЛАТДИ"

Шаҳрам Ғиёсов ўз рақиби никарагуалик Уистон Кампосни 3-раунддаёқ ер тишлатди. Офарин!

Бу унинг 10 та жангда 10-ғалабаси ҳисобланади. Барчамизга ғалаба муборак!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИСРОИЛ ЎЗИНИНГ 6-ҒАЛАБАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Исроил Мадримов Эрик Уолкерга қарши 12 раундлик жанг ўтказиб, очколар ҳисобига ғалаба қозонди.

У рақибини накаутга учратган эди, аммо ҳакамлар Исроил рақибини елкаси билан йиқитди деб уни ҳисобга олмаганлар.

Шунга қарамасдан, Исроил барибир ғалаба қозонди. Машаққатли ва ишончли ғалаба билан Исроилни ва барчангизнм муборакбод этаман.

Энди Исроил Мадримов WBA Жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЛУКАШЕНКОНИНГ НАМОЙИШЛАРГА МУНОСАБАТИ (Менинг эътиборимни тортган 3 та жойи)

1. Уни ташқаридан ташкиллаштириляпти (ажабланмадим)

2. Бизнинг ҳарбийларимиз ўзларини, оилаларини ва юртни ҳимоя қилишга қодирлар (Олдин айтган гапим. Ҳарбийларнинг касби мудофаа, яъни халқнинг ҳимояси. Халққа қарши ҳимоя ёки халққа қарши жанг эмас. Буни президент тушунмаса, у ўз ўрнида эмас)

3. Эркак бўлсанг олдинга чиқ. Олдинга аёлларни қўйиб олма (Ўша куни мақолада ёзганим. Олдин аёлларни писанд қилмаганди, энди аёлларни эплай олмагани учун эркакларнинг ғурурига тегиб, манипуляция қилмоқчи)

Бугун Белоруссиядаги воқеалар ҳақида таҳлилий мақола ёзишга ҳаракат қиламан. Менга омад ва иштиёқ тиланглар. Дангасалик ва бошқа иллатлар енгиб қўймасин 😜.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Кетиб қолманг. Мақола тайёр бўлди. Матнни қайта ўқиб, хатоларини тўғрилаяпман.

Илтимос матнни қўйганимда уни эринмасдан албатта ўқинг, фикрларингизни билдиринг ва уни бошқаларга тарқатинг.

Барчага олдиндан раҳмат !
БЕЛОРУССИЯ : КИМ, НИМА, ҚАНДАЙ ВА БОШҚАЛАР ҲАҚИДА

Белоруссияда юз бераётган воқеалар ҳақида кимдир АҚШни, кимдир Россияни, кимдир Лукашенконинг ўзини, кимдир "кўринмас кучлар"ни айлаяпти. Бировлар Белоруссияда барчаси яхшилигини, шу сабабдан "Каддафийга ўхшаб" уни ҳам йўқотмоқчилигини айтса, яна кимлардир Белоруссия Европадаги энг охирги диктатура эканлигини ва Лукашенко халқнинг жонига тегганлигини айтади. Яқинда бўлиб ўтган сайловларда ҳукумат ва унга хайрихоҳ кучлар президент ҳақли ғалаба қозонган деб ҳисоблайдилар ва айрим давлат раҳбарлари, хусусан собиқ совет республикалари президентлари Лукашенкони "ишончли ғалаба" билан қутладилар. Уларга қарама-қарши равишда бошқалар Лукашенко сайловлар олдидан ўз сиёсий рақибларини ҳибсга олганлигини, сайловларни соҳталаштирганлигини, шунга қарамасдан барибир ютқазганлигини айтадилар.

Хуллас, ҳамма ўзи хоҳлаган версияга ишонади ва ўзиники тўғри деб билади. Аниқ исбот ва далилсиз уларга "Йўқ, ундан эмас, мана бундай" десангиз сизнинг ҳам улардан фарқингиз қолмайди...

... Сайловлар олдидан, Лукашенко халқни "Ташқи кучлар хавфи"дан огоҳлантириб, ҳатто сайловлар пайтида тартибсизликларни юзага келтириш учун юртга келган 37 нафар "Вагнерчилар" қўлга олинганлигини ошкора айтади. "Вагнер" гуруҳи расман хусусий корхона бўлса ҳам амалда Путиннинг одами бўлган Евгений Пригожин томонидан тузилган Россиянинг Украина, Сурия, Ливия ва бошқа уруш ҳудудларидаги яширин ва ошкора буюртмаларини бажарувчи ҳарбий гуруҳ ҳисобланади.

Россия айбловларни расман инкор этган бўлса ҳам амалда Россия Лукашенко номзодига қарши эканлигини зийрак кузатувчилар тушуниб бўлган эдилар. Шу сабабдан, Россия ўзининг "яшил одамлари"ни Белоруссияга юборганлигига бемалол ишониш мумкин.

Яна бошқалар, воқеаларнинг ортида Ғарб турибди деб ишонадилар. Ғарб Белоруссиядаги манфаатларидан воз кечмаслигини ҳисобга олсак, бу версияда ҳам жон борлигига ишониш мумкин....

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/belorussiya-kim-nima-qanday-08-16

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

ЗИРАК ТАҚА БОШЛАБСАНМИ ?

- Ия, дўстим, қулоғинга аёллар зирагини тақишни бошлабсанми ?
- Ҳа, гапирма, дўстим
- Қачондан бери тақяпсан буни ?
- Бу зиракларни хотиним машинамдан топиб олганида "Улар меники, ўзим тақмоқчиман" деганимдан бери 😢😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
#Марсбукликлар!

Бечора қуённинг жойи жаннатда бўлсин!

Сизларда ҳам шунақаси бўлиб турадими? Масалан, мана бундай пост ёзасиз :

"Кеча ўрмонда бури билан қуён учрашиб қолишибди. Улар ўртасида салом алик бўлгандан сўнг, бўри қуённи еб қўйибди ва йўлида давом этибди. Бечора қуённинг жойи жаннатда бўлсин!"

Кейин коментлар ёзила бошлайди :

"Қачон кўришиб қолишибди?"

Сиз жавоб берасиз : "Қаранг, бу ҳақда постда ёзилган!".

Иккинчи комент ёзилади : "Қачон экан?"

Сиз жавоб ёзасиз : "Кеча!"

Унгача навбатдаги комент ёзилиб турган бўлади : "Қаерда учрашишибди?"

Сиз айтасиз : "Барака топгурлар, постни охиригача ўқиб, кейин комент ёзинглар, ўрмонда деб ёзилганку"!

Ундан кейинги комент : "Бу қуён бўлмаса керак, чунки бўри билан куён саломлашмайди. Балки қуён эмас айиқдир?"

Унга биттаси жавоб беради : "Йўғе, айиқ бўлса, бўри уни еёлмаган бўларди"

Навбатдагиси суҳбатга қўшилади : "Қуёнга "жойи жаннатда бўлсин" деб бўлмайди, у мусулмон эмас"

Унга кимдир жавоб беради : "Астағфирулло денг, ҳамма хайвонлар мусулмон, шунинг учун айтса бўлади"

Давом этади : "Ҳамма ҳайвонлар мусулмон бўлса, демак мусулмон мусулмонни ўлдирибдида?"

Унга жавоб : "Ҳозир бутун дунёда шундай бўлиб ётибди. Сурия, Ироқ, Афғонистонни қаранг"

Яна кимдир : "Буларнинг ҳаммасига Америка айбдор..."
Бу ёғи кеееетди! Сизнинг бўри ва қуён ҳақидаги постингиз ва раҳматлик қуён бир четда қолиб кетаверади. 😜

Дониёр Рўзметов

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
УЧ ЗАМОННИНГ КАМЧИЛИКЛАРИ

- Уч замоннинг камчиликлари ҳақида гапириб берсангиз...
- 1. Ғийбат тарқатмайди
2. Миш-миш тарқатмайди
3. Текширилмаган, ўз ваколатига кирмаган маълумотларни бермайди
4. Провакция, гиж-гижлайдиган постларни қўймайди
5. Соҳта ва арзон Пиарлар қилмайди
6. Беҳаё суратлар ва бачкана ҳазиллар чиқармайди
7. Юлдуз Усмонова, Жаҳонгир Отажонов, АМ Али, Қобул Дўсовларнинг жанжалларига аралашмайди, шарҳламайди ва уларнинг орқасидан очко ишламайди
8. Шоу бизнес янгиликлари, ваҳималар, шов-шувларни бермайди...

- Тўхтанг, шошманг, бу канал фақат фойдали ва керакли постларнигина беради деманг тағин?😳

- Тўғрисини айтсам, шундай қилишга ҳаракат қилади. Таҳлилий мақолалар, фойдали маълумотлар, ҳажвия ва латифалар. 😬

- Қўйинг ака, намунча зерикарли канал экан. Ҳалиям ёпилиб кетмаганига ҳайронман. Шундай каналга обуна бўлганлар ҳам борми? 🤔

- Ҳа, жуда муваффақиятли каналлардагидай бўлмаса ҳам обуна бўлиб қўйганлар бор. Асосан билимли, фаросатли, фойдали маълумотлардан зерикмайдиганлар йиғилганлар. ❤

- Бир гала ўзингизга ўхшаганларни йиғиб олибсиз-да. Қўйинг-э... 🤦‍♂️😜😂

- Уч замончиларга тил теккизманг. Улар Телеграмдаги энг зўр ўқувчилардирлар 👍👏🙏

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
🔴Калтак — келажак кушандаси

Батафсил:👉👉👉 https://bong.uz/zhamiyat/1204-1204

Tелеграм каналимизга қўшилинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE7D8rYZSq7PFnUBvw