Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
НУРБЕК АЛИМОВНИ КЎРМАГАНЛАР УЧУН

Блогер Нурбек Алимовнинг ким эканлиги ва қандай кўринишга эга эканлиги кўпчиликни қизиқтириб келаётган саволлардан бири эди.

"Заковат" интеллектуал ўйинининг навбатдаги сонида Нурбек "Блогерлар жамоаси" аъзоси сафида кўриниш берди.

Уни суратда кўришингиз мумкин. 5 сентябрь куни эфирга кетадиган "Заковат" ўйинида унинг овозини эшитишингиз ва гапиришини ҳам кўришингиз мумкин бўлади.

Суратда Доктор Хаусни қидираётганлар учун Доктор Хаус Нурбек эмас ва Нурбек Доктор Хаус эмас.

Сиз Нурбекни қандай тасаввур қилган эдингиз?

ПС. Топишга озгина ёрдам: Нурбек аёллардан бири эмас. У Хушнудбек Худойбердиев ёки Нозим Сафари ҳам эмас. Энди топингларчи 😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Кечаги Самарқандда 25 ёшли аёлини дўппослаган "Герой"нинг башараси.

Уни ўйнаши билан қочиб кетди деган гаплар чиққанди. Бугун ИИВ уни ушлаганлиги ойдинлашди.

Мен унга Жиноят кодексидаги тегишли моддада (105-модда) назарда тутилган энг оғир жазони берилиши керак деб ҳисоблайман. Нафақат унга, балки унга ўхшаган барча зўровонларга.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЛУКАШЕНКО ЎЗ ХАЛҚИГА ҚАРШИ ҚУРОЛ ОЛИБДИ

Белорусдаги воқеалар ҳал қилувчи паллага яқинлашяпти. Барчаси ҳал бўлганда ёки давлат раҳбари алмашган бўлиши ёки Украина сценарийси бўйича давлатда қисман ёки тотал хаос юзага келиши мумкин.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз легитимлигини йўқотган Лукашенко энди халқ душманига айланяпти. Олдинроқ, халққа қарши ҳарбийларни қўймаслик кераклиги ҳақида ёзгандим. Ундан бери Лукашенко аллақачон ўз халқига қарши армияни ишлатиб бўлди. Эндиликда тинч намойишчиларга қарши ўзи қўлига қурол олибди.

Агар воқеалар ривожида у халққа қарши урушга кирадиган бўлса ёки ўлдирилиши ёки келажакда халқаро трибуналга тортилиши мумкин.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Audio
"Аждодлар руҳи", Сетора гуруҳи

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ФРАНЦИЯДА МАКТАБЛАР ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ ?

Коронавирус сабабли, дунё давлатларининг олдида сентябрь ойида мактабларни очиш керакми ёки йўқми деган савол кўндаланг турибди. Вируснинг қайта тарқалиб бораётганлиги сабабли, Францияда ҳам мактабларни сентябрда очиш керакми ёки йўқми, "ҳа" бўлса, буни қандай ташкиллаштириш керак деган саволлар ўртага чиқди.

Ўтказилган сўровномаларга кўра, 80% ота-оналар мактабларнинг 1 сентябрдан очилишини ёқлаганлар ва 9%и қарши бўлганлар. Ва розилар ва қаршилар орасида ҳам хавотирланаётганлар кўп.

Шундай бўлса-да, Франция таълим вазири боғчалардан тортиб барча мактаблар 1 сентябрдан тўлиқ очилишини ва 12 миллион нафар ўқувчилар дарсларга тўлиқ қатнашишларини билдирган.

Фақат мактабларда ижтимоий масофа сақланиши, синф хоналари тез-тез шамоллатиб турилиши, қўллар совунлаб ювиб турилиши керак. Барча ўқитувчилар дарсларни маска таққан ҳолда ўтадилар.

11 ёшдан катта синфлардаги барча ўқувчиларнинг ҳам маска тақишлари мажбурий бўлади ва улар ҳар икки соатда маскаларини алмаштириб туришлари керак бўлади. Маскаларни ўқувчилар ўзлари билан уйларидан олиб келадилар.

Европанинг коронавирус кенг тарқалган яна бир давлати Италия ҳам мактабларни 14 сентябрдан очилишини билдирган.

Маълумотларга кўра, АҚШда ҳам вазият оғирлигига қарамасдан преиздент Трамп мактабларнинг очилишини истамоқда, аммо кўплаб ота-оналар ва мактаблар ҳодимлари бу қарордан хавотир билдирмоқдалар.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Бритни Спирс, Никки Минаж, Шакира, Ариана Гранде, Раянна, Леди Гага ва бошқалар Ўзбекистонда ижод қилганларида ижтимоий тармоқлар зерикмаган бўларди, менимча. Ҳар куни янги янги тренд мавзулар. ОАВлар ҳар куни улардан бирининг лицензияси олинганлиги ҳақида мақола ёзган бўларди. Эххх, маҳалла қатга қаравотти? 😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
⚡️ Баъзи телеграм каналлари Марказий Осиё давлатлари бўйича турли ҳил ноаниқ маълумотлар бериб боришади. Лекин, минтақа бўйича махсус канал мавжуд.

Каналда сиз геосиёсий ва геоиқтисодий таҳлилларни ўқишингиз мумкин 👉 @centerasiastudy

Каналда, муаллифнинг сиёсий, тарихий ва бошқа ижтимоий жараёнлар доирасидаги фикрлари сарказм орқали бериб борилади. Шахсан ўзим кузатиб бораман. Жуда сифатли контент.

Каналга қўшилинг: @centerasiastudy
"САМАРҚАНД" ФРАНЦИЯДА

Дўстимиз Айжамал Франциянинг машҳур Нормандия вилоятига, Атлантика океани соҳилларига саёҳатга мана шу "Самарқанд" сумкаси билан борибди.

Ярашганини қаранг. Гўзаллигини қаранг 😍👏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Ўзбекистон халқ артисти, каттаю-кичикка "Сотти" образи билан таниш бўлган актриса, Дилбар Икромова вафот этибди.

Жойлари жаннатда бўлсин. Яқинларига сабр тилайман 😢🙏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Cline Dion - Pour que tu m'aimes encore (Clip officiel)
CelineDionVEVO
"Pour que tu m'aimes encore", Celine Dion

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ХАЛҚ СОВҒАСИ : ШОИР, СПОРТЧИ ВА УЧ ЭГИЗАКЛАРДА АЙБ ЙЎҚ

Шоирларга, 3 эгизак фарзандли бўлганларга, спортчиларга автомобиллар совға қилинганида ёки қўшни тожик ва қирғиз халқларига "Президент ёрдамлари" юборилганида халқимиз орасида ҳақли равишда норозиликлар юзага келади. Бу жуда яхши. Чунки халқ нимадир тўғри эмаслигини ҳис қиляпти.

Ҳис қилади-ю, норозиликларнинг манзили одатда совғани берганлардан кўра кўпроқ совғани олганларга қаратилади. Ҳамма шоирни, спортчини, уч эгизакларнинг ота-отанларини сўкиб ёки киноя қилиб юраверади. Баҳслар асосан "совғани олганлар шу совғага лойиқмиди ёки йўқмиди ?" деган савол устида боради ва тарафлар бир-бирларига "лойиқ ёки нолойиқлик" борасида ўз нуқтаи назарини исботлашга уриниб юраверадилар ва барчаси туган, унут бўлиб кетади.

Халқ, халқнинг пули, давлат, давлат хизматчилари деган тушунчаларнинг асл моҳиятини тушунадиганлар гап нимадагилигини англаб етадилар. Бу ҳақда мен бир неча бор таҳлилий мақолаларимда ёзганман.

Республика тузумида, хусусан Ўзбекистон танлаган республика тузумида "Президентнинг пули", "Президентнинг совға"си, "Ҳоким совға қилди", "Прокурор совға қилди" деган тушунчалар бўлиши мумкин эмас. Бўлиши мумкин, фақатгина улар ўз чўнтакларидан, оиласи, болаларининг рисқидан олиб шу совғани қилсаларгина бўлиши мумкин.

Республикада фақатгина "ХАЛҚНИНГ ПУЛИ" бор ва мобадо президент ва ҳокимлар кимларгадир давлатнинг бюджетидан совға ёки ёрдам берсалар, бу "ХАЛҚНИНГ СОВҒАСИ" ёки "ХАЛҚНИНГ ЁРДАМИ" бўлади.

Халқнинг пулига берилган совғани ҳокимники ёки президентники деб айтиш камида коммукинация томондан нотўғри ва бу президентнинг ҳамда ҳокимларнинг шаънига тескари самара беради ва бундай ишлар президент ва ҳокимларни халқнинг кўзига муттаҳам қилиб кўрсатиб, халқнинг уларга нисбатан ишончини сўндиради. Шу сабабдан, бундай ишларнинг ташаббускорлари бўлмиш маслаҳатчилар, матбуот котиблари ва бошқалар "Тилла балиқча"га ўхшаб фикрламасдан, ўз раҳбарларига душманлик қилмасдан кенгроқ ўйлашлари керак бўлади.

Тасаввур қилинг, кимдир сизнинг пулингизни олиб, бировга "Малибу" машинаси олиб берса ва совға ўзининг номидан деса, сизга қандай таъсир қилади ? Табиийки, сизда иккита норозилик юзага келади :
1. Сиз пулингизга шу "Малибу"нинг совға қилинишига розимисиз ? Нега "Малибу" ? Нега бошқа бировга эмас, айнан у кишига ?
2. Нега сизнинг номингиздан эмас, сиз маошини тўлаб ишлатаётган ҳодимингизнинг номидан ? Ахир пул сизники-ку.

Шоирга, спортчиларга, уч эгизак фарзанд кўрганларга бериладиган совғалар ҳам худди шундай. Пул сизники ва уни ҲЕЧ КИМ сиздан сўрамасдан кимгадир совға қилишга ва айниқса ЎЗИНИНГ СОВҒАСИ деб айтишга ҳаққи йўқ. Ва сиз совғалар ва ёрдамлар юзасидан улардан ҳисоб сўрашга ҳақлисиз.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу собиқ СССР республикларидаги катта муаммолардан бири. Номард, ноинсофига тушсангиз дардингизни кимга айтасиз? Ҳамма ҳам генерал эмас...

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Og'abek Sobirov - Shaydo Dilim (Arxiv 2000-yil)
Og'abek Sobirov
"Шайдо дилим", Оғабек Собиров

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналида кичкина аудиотека вужудга келибди. Каналга қўйилган аудио файллар, қўшиқлар сони 26 та бўлибди.

Аудиотекани шакллантиришда сизнинг фикрларингиз ҳам муҳим. Сизга қандай куй ва мусиқалар кўпроқ ёқади ?
Anonymous Poll
30%
Ўзбек мумтоз куй ва қўшиқлари
35%
Ўзбек эстрадаси (ретро)
6%
Ўзбек эстрадаси замунавий қўшиқлари, ёшларбоп қўшиқлар ("Уммон" қабилида)
15%
Жаҳон мумтоз куй ва қўшиқлари (жумладан Опера)
33%
Жаҳон эстрадаси (турли даврлардаги)
12%
Металл, электроника ва кучли товушли ҳамда ритмли қўшиқлар
17%
Менга куй ва қўшиқлар ёқмайди ва эшитмайман
#Коронафакт!

Қиш ойларида кўпчилик "Иссиқ кунлар" келганда коронавирус йўқолади" деб ишонган бўлса, баҳор ойларида кўпчилик 1-2 ой карантинда бўлсак, вирусдан холи бўламиз деб умид қилганди.

Мана куз ҳам эшик қоқмоқда. Ҳозирга келиб дунёда коронавирусга чалинганларнинг сони 24 миллиондан, вафот этганларнинг сони 820 000 дан ошди.

Франция мактабларни очмоқчи, аммо 11 ёшдан бошлаб ўқувчилар дарсларда ҳам, танаффусда ҳам маска кийиши мажбурий бўларкан. Кеча бир кунда Францияда 5500 янги вирус юқтирганлар аниқланибди. Бу апрел ойидан бери биринчи рекорд. 1 сентябрдан бошлаб Франциядаги барча корхоналарда ҳодимлар маска тақишлари мажбурий бўлади.

Германияда маскаларни тақиш бўйича қарорлар қаттиқлаштирилиб, 25 кишидан ортиқ киши бир жойга йиғилиши тақиқланаркан.

Ҳиндистонда коронавирусдан ўлганларнинг сони 60 000 нафардан, вирусга чалинганларнинг сони 3,3 миллиондан ортибди.

Бу мисли кўрилмаган офат тезроқ даф бўлишини тилаб қоламиз!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КАЛТА ПАЙПОҚ КИЙГАН "ГИЙ" : БУ АЙСБЕРГНИНГ УЧИ ХОЛОС!

Ижтимоий тармоқларда Мансур Мусаев деган мана бу одамнинг "Гийлар" ҳақидаги сўзлари ҳақли норозиликларга сабаб бўлди. Мен унинг сўзларини шарҳламоқчи эмасман. Видеога кўплаб блогерлар муносабатларини билдирдилар. Тролл.уз ишлаган ушбу видео ҳам унинг сўзларига яхши жавоб бўлади.

Мен айтмоқчи бўлганим бошқа. Бу одам шу абсурд гапларни уялмасдан айтаётганлиги асл муаммонинг бизга кўриниб қолган кичик қисми, айсбергнинг учи холос.

Асл муаммо жамиятимизда у ва унга ўхшаган мутаассиб, қолоқ ва чўпчакларга ишонадиганларнинг сони кўплигидадир. Тушунишимча Мусаев ўқимишли инсон. Агар ўқимишли инсон айтаётган абсурд гапларига шунчалик ишониб, телевидения орқали айтаётган бўлса, ижтимоий тармоқларда бундан-да абсурд гапларга ишониб, инсонларни ҳақоратлайдиган ва жамиятимизни орқага тортадиган инсонларнинг саноғини тасаввур қилаверинг.

Бунинг чораси имкон қадар таълимга урғу бериш ва халқимизнинг саводини оширишдир!

👉https://t.me/uchzamon
БИР ОҒИЗ ГАП БИЛАН ЎЗИНИ, МИЛЛАТИНИ ВА ДИНИНИ ШАРМАНДА ҚИЛИШ САНЪАТИ

"Калта пайпоқ кийган гий" энди рус Телеграм каналларида.

"Муаллиф" дастлаб ўзини уятга қўйган бўлса, энди унинг фикрлари Ўзбекистонни ва динни шарманда қиляпти.

Шунинг учун "Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир" дейдилар.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ОҒАБЕК СОБИРОВ "ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ"

Бугун Ўзбекистонда бир адолат қарор топди.

Нафақат юртимизда, балки Марказий Осиё давлатларида севимли санъаткор, "Хоразм булбули" Оғабек Собировга шу пайтгача "Ўзбекистон халқ артисти" унвони берилмай келаётган эди.

Яқинда "Хоразм ва хоразмликлар" жамоаси номидан Маданият вазиримиз Озодбек Назарбековга расман мурожаат қилиб, ундан президентимизга Оғабек Собировнинг номзодини мазкур унвонга тавсия қилишини сўраган эдим. Ижтимоий тармоқларда мурожаатимга минглаб юртдошларимиз қўшилган эдилар.

Мана ниҳоят адолат қарор топди. Оғабек Собировга "Ўзбекистон халқ артисти" унвони берилибди.

Ушбу хушхабар билан аввало халқ артистимизни, қолаверса Оғабек Собировнинг барча муҳлисларини муборакбод этаман!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Xorazm Lazgisi [uzhits.net]
Og'abek Sobirov/Ogabek Sobirov/05
"Хоразм лазгиси", Оғабек Собиров

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon