Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Og'abek Sobirov - Shaydo Dilim (Arxiv 2000-yil)
Og'abek Sobirov
"Шайдо дилим", Оғабек Собиров

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналида кичкина аудиотека вужудга келибди. Каналга қўйилган аудио файллар, қўшиқлар сони 26 та бўлибди.

Аудиотекани шакллантиришда сизнинг фикрларингиз ҳам муҳим. Сизга қандай куй ва мусиқалар кўпроқ ёқади ?
Anonymous Poll
30%
Ўзбек мумтоз куй ва қўшиқлари
35%
Ўзбек эстрадаси (ретро)
6%
Ўзбек эстрадаси замунавий қўшиқлари, ёшларбоп қўшиқлар ("Уммон" қабилида)
15%
Жаҳон мумтоз куй ва қўшиқлари (жумладан Опера)
33%
Жаҳон эстрадаси (турли даврлардаги)
12%
Металл, электроника ва кучли товушли ҳамда ритмли қўшиқлар
17%
Менга куй ва қўшиқлар ёқмайди ва эшитмайман
#Коронафакт!

Қиш ойларида кўпчилик "Иссиқ кунлар" келганда коронавирус йўқолади" деб ишонган бўлса, баҳор ойларида кўпчилик 1-2 ой карантинда бўлсак, вирусдан холи бўламиз деб умид қилганди.

Мана куз ҳам эшик қоқмоқда. Ҳозирга келиб дунёда коронавирусга чалинганларнинг сони 24 миллиондан, вафот этганларнинг сони 820 000 дан ошди.

Франция мактабларни очмоқчи, аммо 11 ёшдан бошлаб ўқувчилар дарсларда ҳам, танаффусда ҳам маска кийиши мажбурий бўларкан. Кеча бир кунда Францияда 5500 янги вирус юқтирганлар аниқланибди. Бу апрел ойидан бери биринчи рекорд. 1 сентябрдан бошлаб Франциядаги барча корхоналарда ҳодимлар маска тақишлари мажбурий бўлади.

Германияда маскаларни тақиш бўйича қарорлар қаттиқлаштирилиб, 25 кишидан ортиқ киши бир жойга йиғилиши тақиқланаркан.

Ҳиндистонда коронавирусдан ўлганларнинг сони 60 000 нафардан, вирусга чалинганларнинг сони 3,3 миллиондан ортибди.

Бу мисли кўрилмаган офат тезроқ даф бўлишини тилаб қоламиз!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КАЛТА ПАЙПОҚ КИЙГАН "ГИЙ" : БУ АЙСБЕРГНИНГ УЧИ ХОЛОС!

Ижтимоий тармоқларда Мансур Мусаев деган мана бу одамнинг "Гийлар" ҳақидаги сўзлари ҳақли норозиликларга сабаб бўлди. Мен унинг сўзларини шарҳламоқчи эмасман. Видеога кўплаб блогерлар муносабатларини билдирдилар. Тролл.уз ишлаган ушбу видео ҳам унинг сўзларига яхши жавоб бўлади.

Мен айтмоқчи бўлганим бошқа. Бу одам шу абсурд гапларни уялмасдан айтаётганлиги асл муаммонинг бизга кўриниб қолган кичик қисми, айсбергнинг учи холос.

Асл муаммо жамиятимизда у ва унга ўхшаган мутаассиб, қолоқ ва чўпчакларга ишонадиганларнинг сони кўплигидадир. Тушунишимча Мусаев ўқимишли инсон. Агар ўқимишли инсон айтаётган абсурд гапларига шунчалик ишониб, телевидения орқали айтаётган бўлса, ижтимоий тармоқларда бундан-да абсурд гапларга ишониб, инсонларни ҳақоратлайдиган ва жамиятимизни орқага тортадиган инсонларнинг саноғини тасаввур қилаверинг.

Бунинг чораси имкон қадар таълимга урғу бериш ва халқимизнинг саводини оширишдир!

👉https://t.me/uchzamon
БИР ОҒИЗ ГАП БИЛАН ЎЗИНИ, МИЛЛАТИНИ ВА ДИНИНИ ШАРМАНДА ҚИЛИШ САНЪАТИ

"Калта пайпоқ кийган гий" энди рус Телеграм каналларида.

"Муаллиф" дастлаб ўзини уятга қўйган бўлса, энди унинг фикрлари Ўзбекистонни ва динни шарманда қиляпти.

Шунинг учун "Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир" дейдилар.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ОҒАБЕК СОБИРОВ "ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ"

Бугун Ўзбекистонда бир адолат қарор топди.

Нафақат юртимизда, балки Марказий Осиё давлатларида севимли санъаткор, "Хоразм булбули" Оғабек Собировга шу пайтгача "Ўзбекистон халқ артисти" унвони берилмай келаётган эди.

Яқинда "Хоразм ва хоразмликлар" жамоаси номидан Маданият вазиримиз Озодбек Назарбековга расман мурожаат қилиб, ундан президентимизга Оғабек Собировнинг номзодини мазкур унвонга тавсия қилишини сўраган эдим. Ижтимоий тармоқларда мурожаатимга минглаб юртдошларимиз қўшилган эдилар.

Мана ниҳоят адолат қарор топди. Оғабек Собировга "Ўзбекистон халқ артисти" унвони берилибди.

Ушбу хушхабар билан аввало халқ артистимизни, қолаверса Оғабек Собировнинг барча муҳлисларини муборакбод этаман!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Xorazm Lazgisi [uzhits.net]
Og'abek Sobirov/Ogabek Sobirov/05
"Хоразм лазгиси", Оғабек Собиров

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
НУРБЕК АЛИМОВ "УЛАР"ДА!

Ижтимоий тармоқларда узоқ йиллардан бери мен ўзаро ҳурмат асосида фикрлар алмашиб келадиган блогерларан бири Нурбек Алимов Ютубдаги "Улар" каналига интервью берибди.

Нурбек Алимов инсоннинг фикрлари билан танишиш ва уни ҳурмат қилиш учун уни албатта кўриш ва унинг шахсий маълумотлари билан танишиш шарт эмаслигини исботлаб берган блогер бўлди. "Улар" дастурида у биринчи марта ўзини, шахсини тўлиқ очиқлади. Фикрлари эса ҳар доимгидек, интеллектуал одамнинг фикрлари.

Интервьюдаги кўплаб фикрларга қўшиламан, айримларига, масалан аёлларнинг ҳуқуқлари борасидаги айрим фикрларига қўшилмайман. Аммо бундай ўйлаш унинг ҳуқуқи.

Интервьюда Нурбекни нима бунчалик кулдирганини ва у муаллиф билан қўл ташлашиб нимага келишиб олганлигини билмоқчи бўлсангиз, қуйидаги ҳавола орқали интервьюни томоша қилишингиз мумкин : https://www.youtube.com/watch?v=R_qak_aXaHk

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ШАФФОФ МАСКАГА НИМА ДЕЙСИЗ ?

Каналда карантиннинг ўзига хос қурбонларидан бири кар-соқовлар эканлиги ҳақида ёзган эдим. Чунки кар-соқовлар асосан лабга қараб ўқиганлари учун бутун дунё маска тақа бошлагач, кар-соқовлар инсонлар билан коммуникациядан бутунлай жудо бўлган эдилар.

Эхтиёжлар кашфиётларни дунёга келтиради. Франциянинг Лион шаҳрида яшовчи кар-соқов аёл, Натали Биро ичида нафас олиш мумкин бўлган шаффоф маскани яратибди. Ҳозирга келиб ушбу маскага нафақат Франциядан, балки бошқа давлатлардан ҳам буюртмалар туша бошлабди. Бу маскаларни асосан корхоналар сотиб олиб, халқ билан тўғридан-тўғри алоқада бўладиган ҳодимларини шундай маскалар билан таъминлашяпти экан. Натижада уларнинг ҳодимлари кар-соқов инсонлар билан мулоқот қилишларига тўғри келса, ўртада қийинчиликлар юзага келмайдиган бўлибди.

Умуман олганда, менимча бу маска фақат кар-соқовлар эмас, барча инсонларга тўғри келади ва оддий маскадан кўра кўримлироқ деб ўйлайман. Ихтирочига офарин!

👉https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти !

ОГОҲЛАНТИРГАНИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !

Бир киши Кремлнинг олдига велосипедини қўйиб кетаётса, милиционер югуриб келиб дебди :

- Кечирасиз, бу ерга велосипедингизни қўя олмайсиз ?
- Нега қўя олмас эканман ?
- Чунки бу ер Кремл. Бу ерга барча вазирлар, депутатлар, губернаторлар ва бошқа амалдорлар, ҳатто Путин ҳам кириб чиқади
- Охоо, огоҳлантирганингиз учун катта раҳмат сизга. Айтмасангиз, мен шунча профессионал ўғрилар кириб чиқадиган жойга велосипедимни қулфламасдан ташлаб кетар эканман...

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon

ПС. Ким хоҳласа мамлакатни алмаштириб тушуниб олиши ҳам мумкин (Масалан АҚШ, Франция, Англия,...)
Baxt o'zi nadur (Topmuzon.net)
Nasiba Abdullayeva
"Бахт ўзи нимадир", Насиба Абдуллаева

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЎЛМАС ВА ЎЗГАРМАС ПУТИН

Синдзо Абэ истеъфога чиқди. Шу билан Путин бошқаруви пайтида Япониянинг 8-Бош вазири алмашди

Бундан ташқари, Путин ҳокимиятдилидан бери :

Германияда 2 та канцлер
Хитойда 3 та раис
АҚШда 4 та президент
Францияда 4 та президент
Испанияда 4 та Бош вазир
Англияда 5 та Бош вазир
Италияда 8 та бош вазир алмашди.

Агар Ўлмас Путин ниятига етиб, 2036 йилгача ҳокимиятда қоладиган бўлса, унинг рекордлари олдида Роналду ва Мессининг рекордлари ҳеч нарса бўлмай қолади.

Тағин сизлар Путинни ёмон кўрасизлар. Хейтер ва ҳасадгўйлар!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти !

МЕНИНГ СОАТИМ ҚАНИ ?

Бир машҳур сиёсатчи ўлибди ва "тепа"га учиб кетиб "савол-жавоб"га навбатга турибди. Навбати келганда у олдидаги фариштадан сўрабди:

- Кечирасиз, нега ҳамма ёққа катта девор соатлар осиб ташланган ?
- Бу ерда ҳар бир инсон учун бир девор соати бор. Инсон ҳар сафар ёлғон гапирганида унинг соатининг мили бир марта айланиб жойига келади. Масалан мана бу одам умрида юз марта ёлғон гапирган ва унинг соати юз марта айланган. Буниси эса 1000 марта ёлғон гапирган ва унинг соати минг марта айланган. Хўўўв ановиниси...
- Тўхтанг, шошманг. Тушундим. Уларни қўйиб туринг. Менинг соатим қани ? Меники неча марта айланган ?
- Сенинг соатинг бу ерда эмас. Уни фаришталарга вентилятор қилиб бериб қўйганмиз. Чунки, соатингнинг миллари айланганда чиққан кучли шамолдан ҳатто дўзахнинг ҳам ўти ўчиб қолай дейди...

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Ey Do'st (www.Marvarid.net)
Sherali Juraev
"Эй дўст", Шерали Жўраев

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Ёмон кўряпсизми? Демак қўрқяпсиз!

Жанубий Африканинг “оқ танли” ҳукумати Нелсон Манделани озодликка чиқаргач, ундан кўчаларда оқ танлиларга қарши урушаётган қора танлиларни тинчлантириш учун ёрдам сўрайди. Нелсон Мандела эса уларга ҳукуматни қора танлиларга беришни таклиф қилади. Шунда оқ танли масъуллар унга “Нималар деяпсиз? Агар ҳукумат тепасига қора танлилар келса, оқ танлиларни не кўйларга солишларини биласизми ? Чунки бу давлатда қора танлилар кўпчиликни ташкил қиладилар” деб хавотир билан жавоб берадилар. Шунда Нелсон Мандела уларга донишмандлик билан бир ҳақиқатни айтади. У таҳминан шундай дейди...

... Европа ҳудудларида ҳукмронлик қилган христиан динида бўлган давлатлар ўрта асрларда Ислом динининг ўз ҳудудларига тарқалишидан жуда қўрққанлар. Шу сабабдан уларнинг бир нечта қиролликлари ўз кучларини бир жойга тўплаб мусулмонлларга қарши салб юришларини ташкил қилиб турадилар. Узоқ йиллар давомида бир неча марта уюштирилган салб юришларининг мақсади ўзларига хавфли деб ишонилган ўзга диндаги инсонларни ўлдириш ва шу орқали улардан холос бўлиш эди...

... Исломофобия, русофобия, синофобия ва ўзбекофобия ва бошқа фобиялар ҳақида гапирилганда кўплаб инсонлар ислом динини, русларни, хитойликларни ва ўзбекларниёмон кўрувчилар” ҳақида гап кетяпти деб ўйлайдилар.

Аслида, ...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Yomon-koryamsizmi-demak-qorqyapsiz-08-30

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
СЎХЛИК БЛОГЕРНИНГ ЙЎҚОЛИБ ҚОЛИШИГА МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда сўхлик блогер Дадахон Хайдаровнинг "йўқолиб қолиши" хавотирларни юзага келтирган эди. Кўплаб блогерлар #Ғаниевишданкетсин хештегини ҳам оммалаштирдилар. Кейинчалик блогернинг ота-онаси ўғилларини вертолётда келиб бошига қоп кийдириб олиб кетилганлигини айтдилар. Бугун Бош прокуратура баёнот билан чиқиб, "6 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 244-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган"лигини маълум қилди.

Мен блогерни танимайман ва у ҳақда мана шу хабар туфайли билиб олдим. Унга симпатия ёки антипатиям йўқ. Бўлиб ўтган воқеалар юзасидан эса воқеа деталларидан хабардор бўлмай туриб, фикр билдиришни хоҳламаган эдим. Чунки билиб-билмай, текширмай туриб асоссиз ёзилган гап учун юридик томондан жавор беришга тўғри келиш мумкин. Менда эса аниқ ва текширилган маълумот олиш имкони йўқ эди.

Мана энди воқеалар ривожида кўп маълумотлар ойдинлашди ва Бош прокуратуранинг расмий баёноти ҳам чиқди. Мен блогернинг айбдор ёки айбдор эмаслиги борасида, яъни масаланинг юридик қисмига фикр билдира олмайман. Бунинг учун менда маълумотлар йўқ ва буни тегишли органлар адолат тамойилларига асосланган ҳолда ҳал қиладилар деб умид қиламан.

Менинг тамойилларим қабул қабул қила олмаётган нарса бошқа. Бош прокуратура 30 август куни баёнот берди. Блогернинг йўқолганлиги ҳақида Баҳодир Аҳмедов канали 28 август куни хабат берган ва ижтимоий тармоқларда "қидирув" бошланган. Яъни жиноят иши доирасида "йўқолиб қолган" инсон ҳақида орадан 3 кун ўтиб, блогерларнинг босими остида маълумот бериляпти.

Бу эса Ўзбекистон қонунчилигига кўра ноқонуний ҳисобланади ва бу ишни қилган инсонлар ҳам жиноятчи сифатида ўз қилмишларига яраша жазо олишлари керак.

Ким бўлишидан (ҳатто у энг хавфли жиноятчи бўлса ҳам) ҳеч бир фуқаро "йўқолиб қолиши" керак эмас. Унга нисбатан расмий ордер бўлиши, унга ҳуқуқлари эслатилиши ва ўзини ҳимоя қилишга имкон берилиши, унинг қаерга олиб кетилганлиги ва айби ҳақида оила аъзоларига, яқинларига хабар берилиши керак. Ундан кейин янглишмасам айблов эълон қилинмаган бўлса, 24 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас.

Ҳозирги вазиятда бир инсон бошига қоп кийдириб, вертолётларда олиб кетиляпти-да, 3 кун давомида унинг дом дараги йўқ. У одамни давлат органлари вакиллари олиб кетдими, мафиялар ёки террористлар ўғрилаб кетдими, умуман маълумот йўқ. У ўликми, тирикми, у қаерда ва қандай ҳолатда ушлаб турилибди, бу ҳақда ҳам маълумот йўқ.

Бундай ишлар қонун устувор, ҳуқуқлар таъминланган давлатларда юз берадиган бўлса, камида ўша ҳудуд ҳокимининг ва бу ишнинг ташаббускор ва ижрочилари ишдан кетиб, уларга қарши жиноий иш қўзғатилган бўлар эди.

Блогернинг ўрнида орамизда ҳар биримиз бўлиши мумкин эди. Блогерни қидиришга блогерлар бош-қош бўлдилар. Блогерлар ҳар бир йўқолган одамнинг йўқолганлигидан хабардор бўла олмайдилар ва ҳар сафар органларнинг ортидан қувиб юра олмайдилар.

Ўзбекистон ҳуқуқий давлат экан ва блогер жиноятчи экан, уни қонуний йўл билан ҳибсга олиш наҳотки шунчалар қийин бўлса ? Уни расман ордер билан олиб кетиб, қаердалигини айтиб, ўзини ҳимоя қилишига адвокат бериб, тергов қилиб адолатли суд қилса бўлмасмиди ? Айби бўлса жазосини олсин, айби бўлмаса қайтадан қўйиб юборилсин. Ахир бу қилишга қийин иш эмаску.

Мана шундай нўноқликлар ҳозирги "Янги Ўзбекистон" яратаётган имиджни дабдала қилиб, жамиятимизни орқага тортади. Энг ачинарлиси, бу ишларнинг айбдорлари жазоланишнинг ўрнига мукофотланадилар.

Хуллас, индамадим...

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЯХШИЛИК ҚИЛСАНГ ЎНГ ҚЎЛИНГ ҲАМ, ЧАП ҚЎЛИНГ ҲАМ, АЙНИҚСА ХЎЖАЙИН КЎРСИН!

Хива тумани матбуот хизмати тарқатган бир хабарни ўқиб, кўнглим чоғ бўлди. Унда шундай дейилади:

"О.Матякубов бошчилигида “темир дафтар” га киритилган 410 нафар оилаларга бир марталик, кундалик озиқ овқатлар жамланмаси 10 кг ун, гўшт, ёғ, тухум, асал, ва яна бир қанча озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди"

Бу хабардан ҳар бир инсон хурсанд бўлиши табиий. Аммо... Аммоси ҳам бор.

Ҳоким бува яхшилик қилибди экан (умуман олганда бу унинг бурчи), буни "темир дафтарчи"ларни бир жойга қаторлаштириб қўйиб, хоразмча айтганда "элга мовот" (кўз-кўз) қилиб қилиш керакми?

Матбуот хизмати гапларнинг олдини олиб, "карантин қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда" дебди. Ҳаммани қаторлаштириб қўйиб, уларни суратга олиб, карантин қоидаларига риоя қилгандан кўра, оддийгина тарқатиб қўя қолса бўлмасмиди?

Менимча бўлмасди, чунки Хўжа кўрмаса қилинган ишлар ҳисобга ўтмайди. Тағин билмадим.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon