Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Кўчабезорилардан жабр кўрсангиз улардан катталарига духингиз етмасдан энг заифини сўкасиз.

Бизнинг депутатларга осилишимиз ҳам худди шундай нарса! ☝😉

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
КОРРУПЦИОНЕРЛАР КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ РАҲБАРИГА КОРРУПЦИЯ ТАКЛИФ ҚИЛИБДИЛАР

Акмал Бурхонов Газета.узга берган интервьюсида «Юқори амалдорлардан кўп қўнғироқлар бўлди» дебди.

Яъни юқори амалдорлар қўрқмасдан "Коррупцияга қарши кураш агентлигининг раҳбарига "Фалончини ишга ол" деб қўнғироқлар қилишган. Бу эса коррупция, таниш-билишчиликнинг ўзгинаси.

Агар Акмал Бурхоновда ҳақиқатдан ваколат ва ўз ишини сидқидилдан адо этиш истаги бор бўлса, ишни ўша телефон қилганларни "Коррупция" айблови билан жазога тортишдан бошлаши керак. Акс ҳолда, "Менга телефон қилишди, мен йўқ деб айтдим" деб интервью беришдан фойда йўқ.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
УЧ ЗАМОН ЭНДИ ИНСТАГРАМДА ҲАМ БОР

Ван Гогнинг автопортретида нега қулоғи кесилган биласизми?

Чунки у ҳамма Инстаграмда профил очган пайтда Инстаграмда профили бўлмаган.

Мен ҳам қулоғим кесилиб, қолмаслиги учун Инстаграмда профил очдим.

Инстграмда борларни зудлик билан мени фоллов қилиб қўйишга чақираман. 😜

Ҳаволаси: www.instagram.com/uchzamon

ПС. Диета яхши ўтса, балки ўзимнинг расмларимни ҳам қўйиб борарман 😜 Постни тарқатишларингиз мумкин.😊🙏

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Covid-19 дан фойдаланиб бизнес қиладиганлар ҳам бор 🤦‍♂️.

Тарқатишга ёрдам беринг деб ёзган экан мана тарқатдим 😜😂

Сиз ҳам савоб учун ушбу постни тарқатинг 😜.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мелания Трамп ўгай қизи Иванка Трампни қанчалар яхши кўришини ўзингиз гувоҳи бўлинг 😜😂

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Хулио Иглесиас
<unknown>
"Ностальжи", Хулио Иглесиас

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ҲОКИМ ВА МАЖЛИСЛАР КЕРАКМИ?

2015-2016 йилларда Хива тумани ҳокимсиз қолади. Ҳоким бўлмагач, мажлислар ҳам бўлмайди ва ҳар ким ўз ишини билиб қилаверади. Ўтган 10 йилларда бирон марта пахта режасини тўлдирмаган Хива тумани ўша йили режани ошиғи билан бажаради.

Шунда халқ хулоса қилади:

ПАХТА РЕЖАСИНИ ТЎЛДИРИШГА ҲОКИМЛАР ВА МАЖЛИСЛАР ХАЛАҚИТ БЕРАР ЭКАН.

Бу Ўзбекистондаги барча ҳудудлар ва барча соҳаларга тегишли хулоса десам муболаға бўлмайди!

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕК ТИЛИНИ БИР ЙИЛДА МУСТАҚИЛ ЎРГАНГАН ВЛАДИСЛАВ

Шифокор ва тилшунос, ўзбек ва қозоқ тилларини мустақил ўрганган дўстимиз Владислав Тен ўзбек тилида интервью берибди.

Унинг ўзбек тилида қандай гўзал ва равон гапиришини кўринг. Нафақат юртимиздаги бошқа миллат вакиллари, балки ўзбек бўла туриб ўзбек тилида гапирмайдиган миллатдошларимиз ҳам ўрнак олса бўлади.

Владислав айтган сўзлар орасида аччиқ ҳақиқатлар ҳам бор. Бу ўзбек тилини ўрганаман деган чет элликлар учун шароитлар деярли йўқ ҳисоби.

"Шароитлар бор ва китоблар чиққан" дейдиганлар инглиз, француз, немис тилларини ўрганиш учун яратилган шароитлар ва чиққан китоблардан бехабардирлар деб ўйлайман.

Бу ишни қачондир ҳукумат ва саҳий бойлар раҳнамолигида албатта амалга оширишлари керак бўлади.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Россия ва Белоруссия кино ижодкрорлари томонидан "Титаник ҳам киноми?" номли янги кино суратга олинган эмиш.

Кўрганлар бўлса, кўришга арзийдими йўқми, айтиб қўярсизлар 😜😂

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Телеграмга қандай аппарат орқали кирасиз ? (Бир нечта жавобни белгилай оласиз)
Anonymous Poll
97%
Телефон орқали
4%
Планшет орқали
31%
Компьютер орқали
Тарихни билмаган инсон уни бошқатдан яшаб кўришга маҳкумдир ! (Карл Маркс)

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Сизларга ушбу ажойиб канални тавсия қилмоқчиман!

Бу "Historical Posts" канали бўлиб, у барчага тарих бўйича энг керакли маълумотларни беради.

Ушбу каналда барча мақолалар тарих ҳақида бўлиб, тарихга қизиқадиган ҳар бир инсонга ёқиши аниқ! Тарихий воқеалар, ҳукмдорлар ислоҳотлари ва шахсий ҳаёти, қадимги шаҳарлар цивилизацияларидан тортиб то уларнинг инқирозигача барчаси батафсил ёритиб бериб борилади. Каналда чуқур таҳлил қилинган тарихий-илмий мавзулар ҳам мунтазам чоп этилади.

"Historical Posts" каналига обуна бўлиш учун ҳавола 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE7IcRoOAegEzTN7ZQ
(Tohir Sodiqov) Bolalar - Unutganim
Jocer Focus
"Унутганим йўқ", Тоҳир Содиқов (Болалар)

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЗЎРОВОН ҚИЗГА ЖИНОЯТ ИШИ ОЧИЛИБДИ, АММО...

Бугун интернет нашрларида Наманган вилоятида 23 ёшли бир қиз 33 ёшли ва 30 ёшли икки нафар эркакни дўппослаганлиги ва зўровон қизга жиноят иши очилганлиги ҳақида хабарлар чиқди. Бу хабарни ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти берган.

Зўровон қизга иш очилгани яхши бўлибди. Умуман, қонун устуворлиги ва гендер тенглиги дегани шу бўлади. Зўровонлик қилдими қонун олдида тегишли жазосини олсин. Аёлми, эркакми, аҳамияти йўқ. Агар бунинг тескариси бўлиб, эркак киши икки нафар аёлни дўппослаганида ҳам шундай деган бўлар эдим.

Шу еригача ҳаммаси жойида.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти тарқатган хабардаги бошқа бир жумлалар менинг эътиборимни тортди. Демартамент ёзяпти :

"23 ёшли Г.А. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан" ва "ҳеч бир сабабсиз қасддан қўллари билан уриб, оёқлари билан тепиб, дўппослаб тан жароҳати етказган".
Юқорида гендер тенглиги таъминланганлигини мақтагандим. "Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан"и нима бўлди энди ? Гап айнан қайси қоидалар ҳақида кетмоқда ? Масалан, гап унинг кийимлари ҳақидами ? Агар у суратдаги кийимларда юрган бўлса, унинг кийимлари жойида. Ўзбекистонда шортик ва футболка кийиш тақиқланмаган.

Дарвоқе, Ўзбекистонда жамиятнинг ёзилмаган қоидалари эмас, ёзилган қонунлар амал қилади. Агар зўровон эркак киши бўлганида, хабарда зўровон икки аёлни дўппослаганлиги ёзилган бўлармиди ёки унинг "жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаганлиги" ҳам ёзилармиди ?

Наманганда юз берган бир-иккита видеоларда калта кийган ёки шим кийган қизларни сазойи қилинганлиги, уларга кун бермай одамлар гапирганларининг гувоҳи бўлгандим.

Шу ерида "ҳеч бир сабабсиз қасддан" деган жойига келамиз. Аёл жинними, мастми ёки наркоманми ? Нега ҳеч бир сабабсиз, икки нафар эркакни дўппослайди ? Балки орада бирон гап-сўз бўлгандир. Балки у дўппослашига нимадир сабаб бўлгандир. Қўли қичигани учун урмагандир.

Бу хабарнинг берилиш тони ИИВнинг тергов департаментининг ҳисоботини эмас кўпроқ Қундуз бобонинг эртакларини эслатиб юборяпти. Департамент ҳолислик юзасидан, иккинчи тараф, "зўровон қиз"нинг версиясини ҳам берса яхши бўларди. Албатта уни олдиндан "тайёрлаб", "Ўзимдан ўзим урдим" деб узр сўраттирмаган ҳолда.

Хулоса ўрнида, қонунлар барчага тенг ва зўровон ким бўлишидан қатъий назар жазосини олиши керак. Аммо берилаётган хабарда аёлнинг "жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаганлиги"га урғу берилиши бу одамларнинг ҳиссиётларини жунбушга келтиришга қаратилган мачолик аргументидир.

ИИВ тартибни сақловчи орган, маънавият полицияси эмас. Шундай экан, улар гапни айлантирмасдан, ўз ишларини сидқидилдан бажарсалар, жамиятимизда юриш-туриш ўз-ўзидан изига тушиб кетган бўлар эди.

ПС. Самарқанддаги келинни дўппослаган ва памперс едирган зўровон эркакнинг "жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган қилмаганлиги" ҳақида бир оғиз гап эшитмадик. Аксинча, унга нисбатан қонуний чора кўрилишининг ўрнига уни қамоқдан қутқариб қолиш учун "келин билан яраштириш"га уринишлар бўлаётганлигини ўқимоқдамиз.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ОСМОНДА УЧАР АВТОМОБИЛ ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНИШГА ЯҚИН

Осмонда учадиган флайбордни ихтиро қилган Франки Запата ҳақида у рекорд ўрнатган пайтда хабар берган эдим. Яъни, 2019 йилда бир неча омадсизликлардан кейин Франки ўзининг флайбордида Ла-Манш бўғози устидан учиб ўтиб, расман "Учар одам"га айланган эди.

Шундан кейин Франция армияси Франкининг флайбордларини сотиб олиб, патрул қилувчи учар аскарлар отрядини тузган эди.

Энди Франки Запата ўзининг навбатдаги орзусини амалга оширмоқчи экан. У яратаётган учар автомобил 2020 йилнинг декабрь ойларига тайёр бўлар экан. Агар унинг режалари амалга ошадиган бўлса, инсоният 2020 йилдаёқ учар автомобилни кўриши мумкин бўлади.

Франкига бу йўлда омадлар тилаб қоламиз!

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Сизнингча аёл билан эркакнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тенг бўлиши керакми ? (Сўровномани тарқатинг. Имкон қадар кўпроқ одамлар овоз берсин)
Anonymous Poll
47%
Ҳа, иккаласи ҳам одам. Албатта тенг бўлиши керак
32%
Йўқ, аёл доим эркакдан паст туриши керак
1%
Йўқ, аёл доим эркакдан устун туриши керак
20%
Йўқ, бундай бўлишини диним тақиқлайди
Каналда аёллар кўпми ёки эркаклар кўпми билмайман. Умуман олганда, менга бунинг аҳамияти йўқ. Барчани бирдай ҳурмат қиламан. Аммо барибир билиб қўйишга қизиқ. Сиз аёл кишимисиз ёки эркак кишими ?
Anonymous Poll
24%
Мен аёл кишиман
76%
Мен эркак кишиман