2001 ЙИЛ 11 СЕНТЯБРЬ
11 сентябрь - Инсоният тарихидаги энг машъум ҳодисалардан бири юз берган кун. 2001 йил шу куни террористлар АҚШдаги эгизак биноларга самолётлар билан ҳужум уюштириб, минглаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган эдилар.
Ушбу кун дунё сиёсатида ҳам кескин бурилиш ясаб, Афғонистон, Ироқдаги урушларга, турли давлатлардаги рангли инқилобларга, динлараро ажралишларга, Ғарб ва бошқа давлатлар ўртасида (айниқса мусулмон давлатлар) ишончсизликнинг юзага келишига сабабчи бўлган эди.
Аслида олдиндан мавжуд бўлган халқаро терроризм ушбу воқеа сабаб дунёда расман тан олинган ва ундан кейин Мали, Сомалия, Ливия ва Суриядаги террорчи ташкилотларнинг ҳаракатларини расман номлашга ва қоралашга асос бўлди.
Ер юзида муаллолар, низолар, қирғинлар, нафрат ва ўлимлар тоқат қилиб бўлмас даражага етди. Бундай кун бошқа бўлмасин! Инсоният тинчлик неъматини асраб, фақат яхшиликлар томон интилсин ! Бало-қазолар, вируслару урушлар Ер юзидан даф бўлсин!
👉https://t.me/uchzamon

ТЎҒРИ ГАПНИ ТЎҒРИ ТУШУНМАСАЛАР НЕТАЙ?
Адлия вазири Руслан Давлетов "Гап коррупция учун ўлим жазоси жорий этишдамас, гап коррупция учун белгиланган жазонинг муқаррарлигида" дебди.
Бу юртимиз учун долзарб бўлган ҳақиқатлардан бирининг энг аниқ, қисқа ва лўнда айтилиши холос. Шундай тушунарли бўлса ҳам вазирнинг гапининг мазмунини айтиб ўтай:
-Коррупцияга қарши курашнинг чораси белгиланган жазонинг муқаррарлиги, яъни қонунларга амал қилинишидадир. Агар ёзилган қонунга амал қилинмайдиган бўлса, ўлим жазосини жорий этиш ҳам ёрдам бермайди. Чунки қонунга амал қилинмаганлиги учун коррупционерлар ўлим жазосидан ҳам қуруқ чиқадилар.
Шу гапни ҳам тушунмаган оломоннинг бир қисми вазирни тупойликда, сафсатабозликда ва ҳоказоларда айблаб ёзиб ётибди.
Одамлар ҳар бир гапни тушунганларидай ёки тушунмаганларидай қабул қилиб, шу асосда фикр билдиришлари бор гап! Аммо барибир кимдир тўғри гапни айтганида одамлар уни тўғри тушуна олмасалар алам қилади.
Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon

ҚИЗ ЎЗИНИ ЗЎРЛАДИ ДЕГАН УЧ ЙИГИТ ТЕЗДА ҲИБСГА ОЛИНИБДИ
Бир балоғатга етмаган қиз ота-онасидан қочиб ўзи яшаб юрганида уч йигитни учратади. Йигитлар қизни меҳмонхонага таклиф қилишади ва қиз уларга қўшилиб боради. Тўрталаси меҳмонхонада ичишади, чекишади. Ва қизнинг версиясига кўра учаласи уни туни билан зўрлайди. Бунинг устига, йигитлар "саҳна"ни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатишади.
Эртаси куни қиз полицияга бориб "Зўрланганлиги ҳақида" ариза ёзади ва полиция "Йигитлар билан меҳмонхонага ўзинг боргансан", "Айб ўзингда, рози бўлиб қилгансан", "Бу ерда жиноят аломатлари йўқ" демасдан қизнинг аризасини қабул қилади ва тез орада учала йигит ҳибсга олинади.
Энди ким ҳақ, ким ноҳақ, аслида нима бўлган ва ҳоказоларни суд ҳал қилади.
Бу воқеа Франциянинг Лион шаҳрида юз берган.
Ўзбекистонда юз берган худди шунга ўхшаш воқеада воқеалар ривожи бошқача кечган!

50 ЙИЛДАН КАМ ВАҚТДА ЕР ЮЗИДАГИ ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАРНИНГ СОНИ 60%ГА КАМАЙИБ КЕТИБДИ
Жаҳон табиат жамғармаси чоп этган ҳисоботда айтилишича, 1974 йилдан бери Ер юзидаги ёввойи ҳайвонларнинг сони 60%га, Жанубий ва Марказий Американинг тропик ҳудудларида 89%гача камайиб кетган. Бу ҳайвонларнинг нормал ҳолатда камайишидан 100 000 марта кўпдир.
Бунинг яккаю-ягона сабабчиси-ИНСОНдир. Ерларнинг ўзлаштирилиши, ўрмонларнинг кечилиши, дунёвий сув ҳавзаларининг ифлосланиши ва инсонларнинг истеъмол турларининг шафқатсилиги сабабли ҳайвонлар, қушлар ва балиқлар қирилиб кетмоқда экан.
Жамғарма, агар ҳайвонлар бутунлай қирилиб кетишини хоҳламасак зудлик билан Инсоният ўз яшаш ва истеъмол тарзларини ўзгартириши керак деб хулоса қилган.

#Коронафакт!
КОВИД-19 ҚАЙТА КЎПАЙМОҚДА
Кузга келиб дунёда коронавирус пандемияси қайта жонланаётганлиги кузатилмоқда. Европа давлатларида пасайиш кузатилаётган пайтда бошқа давлатлар, жумладан Ўзбекистонда ўсиш бўлаётган эди. Ҳозирга келиб, Европанинг Испания, Франция ва Англия давлатларида кунига 10000 лаб янги ҳолатлар қайд этила бошлади.
Буни мутахассислар сентябрда одамларнинг саёҳатлардан қайтишлари билан боғламоқдалар. Ҳозирги кўпайишнинг мартдагисидан фарқи, ҳозир ўлим ҳолатлари кам кузатилмоқда. Шунга қарамасдан хавотирлар юқори.
Барчани кузнинг салқин кунларида одамларда грипп, шамоллаш ва бошқа мавсумий касаллар урчиса, бунинг бошқаруви қандай бўлиши ўйлантирмоқда. Масалан ҳар бир бурни оққан одам ва унинг оила аъзоларидан тест олиб, карантин қилиш керакми ёки ётиб қолмагунча кутиб пандемия қайта жонланишига таваккал қилиш керакми деган саволлар мавжуд.
Биз барчаси яхши бўлишига умид қилиб қоламиз!

2020 ЙИЛДА ДЕЯРЛИ БУТУН ЎЗБЕКИСТОННИ ПИЁДА БОСИБ ЎТИБМАН
Приложениянинг кўрсатишича, 2020 йилда 1 836 806 (бир миллион саккиз юз ўттиз олти минг саккиз юз олти) қадам босибман. Приложения менинг 1,4 қадамимни бир метр деб ҳисоблайди. Шунда мен йил бошидан бери 1 311,6 километр пиёда юрган бўламан.
Баҳорда икки ой карантинда уйда ўтирганимни ҳисобга олсак, деярли ярим йилда пиёдалаб Хоразмдан водийгача бўлган йўлни босиб ўтибман.
2020 йил ҳали тугамади. Ҳозир ҳам бу постни ёзгунча икки километрча юриб қўйдим. Кўрамиз, йилнинг охиригача қанча юрар эканман.
Асосийси, ҳаракатда баракат. Соғлом танда соғ ақл. Ҳаракатдан тўхтамаслик керак.
Дарвоқе, 21 августдан бери 10 кило вазн йўқотдим. Мақсад яна 16 кило йўқотиш. Диетани ҳам давом эттирамиз 😊🤘
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon

Майли, қонуний жазосини беринглар, лекин суд залида қилманглар 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ! "ФРАНЦИЯЛИК" ФИРИБГАРЛАР! ТАРҚАТИНГЛАР!
Кеча ўқувчиларимиздан бири маслаҳат сўраб ёзиб қолди. Франциядаги "HSBC Group" деган банк уч кун ичида 10 000 $ кредит бераркан. Кредит шартлари: 600 ойгача муддатга 2% ли кредит. 10 000 долларни "Western Union"дан жўнатишлари учун уларга 215 доллар пул жўнатиш керак экан.
Айнан шу мавзуда мендан маслаҳат сўраб ёзганлар кўп бўлган ва ҳар сафар "Кредит берувчилар"ни ўрганиб, таҳлил қилиб, уларнинг фирибгар эканликларини 100% исботлаб берганман. Мендан маслаҳат сўраганлар фирибгарларнинг фирибидан қутулиб қолганлар, аммо ишониб пул юборганлар ҳам анча бўлиши мумкин.
Схемалар жуда жўн, аммо ҳар 10 кишидан 1 киши тузоққа тушса ҳам бир юртдошимиз яхшигина пулга тушади. Шу сабабдан, мен бошқалар ҳам бу схемадан хабардор бўлишлари учун огоҳлантириб қўймоқчиман.
1. ФРАНЦИЯДА БАНКЛАР ФЕЙСБУК МЕССЕНЖЕР ОРҚАЛИ МИЖОЗ ҚИДИРМАЙДИ
Юз берган ҳолатларнинг барчасида фирибгарлар Мессенжер орқали алоқага чиқиб, ундан кейин Европа номерли "Ватсап" берганлар ва шу орқали алоқа ўрнатганлар.
Францияда банклар ҳеч қачон Мессенжер орқали мижоз қидирмайдилар ва Ватсап орқали ёзишмайдилар. Ватсап мобил телефон номерга очиладиган ижтимоий тармоқ. Банклар Ватсапда гаплашиш учун мобил телефонларини беришлари ақлга сиғмайдиган иш.
2. ФРАНЦИЯДА БАНКЛАР ЧЕТ ЭЛЛИКЛАРГА КРЕДИТ ТАКЛИФ ҚИЛМАЙДИ
Францияда банкдан кредит олиш учун аввало мижоз Францияда расман истиқомат қилиши, мазкур банкда ҳисоб рақами бўлиши ва ҳисобида етарлича пул бўлиши керак. Чет элдан миллионлаб пуллари билан келиб, Францияда расман турмаганлари учун кредит олиш тугул ҳисоб рақами оча олмаганларни кўп кўрганман. Мобадо Францияга ўрнашиб, ҳисоб рақами очиб, кредит сўрайдиган бўлсангиз ҳам турли шартларни бажаришингизга тўғри келади. Шунда ҳам кредитни бош уриб бориб ўзингиз сўрайсиз. Банк сизга кредит таклиф қилмайди.
3. СОҲТАЛАШТИРИЛГАН ҲУЖЖАТЛАР
Фирибгарлар мавжуд бўлган нуфузли банкларнинг номларини ишлатадилар ва уларнинг сайтларидаги бланкаларни олиб соҳталаштирадилар. Шунда тузоққа тушган одам Гуглдан банкнинг номини қидириб кўрса, банкнинг расмий сайтини кўриши ва Википедиядаги маълумотларни ўқиб, "сеҳрланиб" қолиши мумкин. Биладиган одам бланкаларни бир қарашда аниқлаб олади, аммо билмайдиган одам учун ҳақиқийдай туюлади.
Улар "Франциядаги HSBC Group" дейишяпти. Албатта банкнинг Францияда ҳам филиаллари бор, аммо бу инглиз банки ҳисобланади. "HSBC" асосан "бойларнинг банки" деган нуфузга эга ва у ерда 10 000$ деган пул чақадай бўлиб қолиши мумкин. Бунинг устига улар Франциядан Ўзбекистондаги ўзлари танимаган одамга бор йўғи 10000$ кредит бериш учун алоқага чиқмайдилар. Францияда валюта доллар эмас евро эканлиги ҳам огоҳликка чорлаши керак.
Фирибгарлар "HSBC Group" деб ёзишяпти-да, бланкаларининг орасида "Société Générale" банкининг логотиплари ҳам юрибди. Кимгадир кредит бермоқчи бўлган банк ўзининг рақобатчисининг логотипларини бланкаларда ишлатишини ақлга сиғдириб бўлмайди.
Ундан кейин банклар ҳеч қачон кредитни "Western Union"дан юбормайди. Европа банкларида нақд пул дегани йўқ пул ҳисоби. Кимдир сиз билан "Western Union" орқали олди-берди таклиф қиляптими, демак у "тиниқ, шаффоф" эмас.
4. ФИРИБГАРЛАР ФРАНЦУЗЛАР ЭМАС
Табиийки, фирибгарлар французлар эмас ва улар Францияда эмас. Унда нега барчаси Франциядан деб ёзади ?
Фирибгарлар Франциянинг собиқ колониялари бўлган Африка давлатларидан алоқага чиқадилар. Кечаги мисолда менимча улар Конгодан алоқага чиққанлар. Буни қаердан биламан?
Фирибгарнинг Ватсап номери Белгия номери. Конго Белгиянинг Африкадаги мустамлакаси бўлган ва конголикларнинг кўпчилиги одатда Белгияга бориб жойлашадилар. Конго бундан ташқари Португалия ва Франциянинг ҳам мустамлакаси бўлган. Бланкаларда инглиз, француз тилларидан ташқари португал тиллари ҳам ишлатилган. Хуллас, ишонарли чиқиши учун максимум ҳаракат қилинган.
Фирибгарлар Ватсапни Белгияда сотиб олинган мобил телефони номерига очиб олганлар ва ўзлари Конгодалар. Агар уларнинг фирибгар эканликларини билиб қолиб, судга берсангиз ҳам уларни ҳеч қачон топа олмайсиз. 215$ учун ҳеч ким уларни Конгога бориб қидириб юрмайди.