Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣📣Диққат!

❗️Ҳурматли халқ таълими тизими ходимлари “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасининг биринчи талқини ишга туширилди.

✅Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги ПҚ-4963-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 март санасидан бошлаб туман халқ таълими бўлимлари фан методистлари А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформаси орқали малака ошириши йўлга қўйилди.

✅Мазкур платформа ёрдамида ҳар бир ходимнинг ўз индивидуал траекторияси бўйича малака ошириш имконияти яратилди.

❓Хўш, электрон платформага қандай кирилади?

❇️Мазкур видеода электрон платформадан фойдаланиш бўйича йўриқнома билан танишинг.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
Forwarded from Ta'lim nazorati
Тошкент шаҳридаги олий ва биринчи малака тоифали ҳамда мазкур малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синовларини ўтказиш жадвали

Жараёнлар 9-16 март кунлари Таълим инспекцияси биносида (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21 уй) ўтказилади.

📌 Аттестацияга жалб қилинган педагогларни белгиланган муддатларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан иштирок этишлари лозим бўлади (талаб қилинади).

❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓Ҳудудларда, чекка туманларда АҚШлик ўқитувчилар иш фаолиятини нимадан бошлади?

Халқ таълими вазирлигининг Республикамизда инглиз тилини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган “English Speaking Nation” лойиҳаси доирасида Америкадан юртимизга етиб келган мутахассислар Республикамиз ҳудудларига тақсимлангани тўғрисида маълум қилган эдик.
Хўш, ҳудудларда, чекка туманларда АҚШлик ўқитувчилар иш фаолиятини нимадан бошлади?

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва вилоят халқ таълими бошқармалари кўмагида АҚШлик мутахассислар маҳаллий ўқитувчиларнинг инглиз тилини билиш даражасини аниқлаб, уларга ўз тажрибасини улашмоқда.

Сараланган мактабларда ўқувчилар
эса ўз она тили бўлган педагогдан инглиз тили бўйича янгича методда билим олишмоқда.

🎬Мазкур видеолавҳада ҳудудлардаги иш жараёнлар билан танишамиз!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
Халк таьлими вазири ўринбосари Темур Комилов Сурхондарё вилояти Узун тумани, Боботоғ тизмаси ҳудудида жойлашган
32-33-36-35-63-45-46-сонли мактабларга ташриф буюрди.

2021 йил Инвестиция дастурига асосан мазкур ҳудудда қўшимча бино қуриладиган ва мукаммал таъмирланадиган 5 та мактабларнинг амалдаги моддий-техника базаси, шароитлари ҳамда замонавий талаблар бўйича тақдим этиладиган техник топшириқлар ва лойиҳа ҳужжатлари ҳолати ўрганилди.

Мактабларнинг юқори синф ўқувчилари билан ўқув жараёни ва уларнинг келажакдаги мақсадлари тўғрисида суҳбатлашилди.

Шу билан бирга, мактаб ходимларига таълим соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Forwarded from Sherzod Shermatov
ЮНИСЕФ фейсбук саҳифасида ушбу маълумотга кўзим тушди. Дунёда ҳозирги кунда, Пандемия сабабли 168 миллион ўқувчилар мактабга бора олмаётган экан. Худога шукр, мамлакатимизда ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида мактабларимизни тўлиқ очишга эришдик. Президентимиз топшириқларига кўра, барча ўқитувчиларга бепул дорилар тарқатилгани ва гриппга қарши барча ўқитувчилар бепул вакцина қилинишига шароит яратилгани ҳамда мактабларда тегишли санитария-гигиена чоралари кўрилгани ҳам бунда ўз ижобий натижасини берди, албатта.

Коронавирусга қарши барча мактаб ходимлари бепул вакцина қилиниши бўйича қарор эса ушбу натижани бардавом бўлишига хизмат қилади деб умид қиламиз.

https://t.me/shshermatov
https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
https://www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Forwarded from "TA'LIM" TVTIFB🇺🇿
✅Халқ таълими вазири Янгийўл туманидаги таълим сифати паст бўлган мактабларга борди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Янгийўл туманидаги таълим сифати ва самарадорлиги кўрсаткичлари паст бўлган умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Батафсил👉https://bit.ly/306Etvb

➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook | Youtube
Халқ таълими вазирининг ўринбосари ҳудудлардаги мактаблар қурилиш ишларини кўздан кечирди

Жумладан айрим мактаб биноларини таъмирлаш ва қўшимча бинолар қуриш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3rd4m8k


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Беш нафар ўқувчи-қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди

3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Қарорга кўра, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Мукофотни қўлга киритганлар орасида Халқ таълими тасарруфига кирадиган 5 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда бир нафар «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари ҳам бор:

Каримбоева Шаҳзода Камоладдин қизи - Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;

Оразбаева Гулсанем Жалғасбай қизи - Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси;

Салимова Амира Суннатжон қизи - Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;

Жумабоева Шахзода Неъматжон қизи - Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 10-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси;

Каримова Мадина Жуманазаровна - Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;

Назарова Зилола Эргашбой қизи - Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари.

Барча ғолибларни мукофот билан муборакбод этамиз!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт олишни сўрайди

Хабарингиз бор, ўтган ўқув йилида барчага қўлай бўлиши учун олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинди. Абитуриентлар энди аввалгидек олий таълим муассасаларига овора бўлиб боришлари, узундан-узоқ навбатга туришларига хожат қолмади.

Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт маълумотлари (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами -ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарур.

Бу жараёнда Халқ таълими вазирлиги ДТМ билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, ОТМга ҳужжат топшириш учун битирувчиларга янада қўлайлик яратиш мақсадида attestat.uzedu.uz электрон базаси ДТМ abitur.dtm.uz сайти билан интеграция қилинган.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида мактабларни 437 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Бугунги кунда битирувчиларнинг электрон маълумотлар базаси attestat.uzedu.uz сайтида 16 ёшга тўлган 153 мингдан ортиқ битирувчилар (35%) паспорт олмаган.

Ҳурматли ота-оналар, азиз битирувчи ёшлар!

Фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт олишини таъминлашингизни сўраймиз.

Мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт маълумотларини attestat.uzedu.uz сайтига киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжатларини топширишда кўмаклашишга чақирамиз.

Эслатиб ўтамиз, 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари учун ўзлари доимий рўйхатда турган ҳудуддаги Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.
‼️Бугун соат 16:15да Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда мактаб директорлари иштирокида ZOOM дастури орқали йиғилиш ташкил этилмоқда.

Йиғилишда ҳудудий халқ таълими тизими раҳбарларининг 2021 йилда таълим сифатини оширишга қаратилган мақсадли кўрсаткичларга (KPI) эришишда шахсий масъулиятларини ошириш ҳамда таълим сифати паст бўлган мактабларга юқори малакали ўқитувчиларни жалб қилиш ва уларни рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинади.

Мазкур йиғилиш жараёнларини вазирликнинг фейсбук тармоғидаги расмий саҳифаси https://www.facebook.com/events/970398093493336 орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram