Ta’lim24.uz
103K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from TA`LIM VA ILM-FAN QAŞQADARYO VILOYAT BOŞQARMASI (+99894-295-4444)
#Янги_ғоя_янги_ташаббус

ҚАШҚАДАРЁЛИК ЎҚУВЧИЛАР ИП ЙИГИРУВ ЦЕХИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Маълумки, Халқ таълими вазирининг ташаббуси билан барча вилоятларда ҳамда Қашқадарёда ҳам умумий ўрта таълим муассасаларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этишда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Қарши туман "Чаман" МФЙ да жойлашган 27-умумий ўрта таълим мактаби 47 нафар 11-синф ўқувчилари билан биргаликда "RAV MATERIALS EXCLUSIVE" МЧЖга саёҳат уюштирилди.

МЧЖ раҳбари маълумотига кўра, бу катта ип йигирув цехида 320 нафардан ортиқ ишчи ходимлар 2 сменада фаолият кўрсатиб келмоқда. Оқ олтинни яъни соф пахта толасини калава ип ҳолатига келтириб жаҳон стандартларига мос келадиган сифатли ип маҳсулоти ишлаб чиқиб экспортга тайёрлайдиган бу цехдаги жараён ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилди.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, келажакдаги ўз касбини севадиган моҳир мутахассис бўлиб етишишларида энг муҳим қадамдир.

t.me/qashqadaryo_vxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#касбим_камоли

Бизнинг суҳбатдош 1000$ ойликка эришган Бағдодлик ўқитувчи

“Ҳам уйда ҳам мактабда икки томонлама мотивация олган бола, ўз-ўзидан ортиқча нарсага вақт сарфламайди” - Улуғбек Мамажонов

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ўқувчиларни касбга йўналтириш, уларга ўз касби орқали жамиятнинг, ўзи ва оиласининг ҳам моддий ҳам маънавий эҳтиёжини таъминлаётган қахрамонлар орқали мотивация бериш мақсадида “Касбим камоли” рукнида видео интервьюлар бериб боришни йўлга қўйди.

“Касбим камоли”нинг биринчи қаҳрамони халқ таълими тизимида 1000$ ойликка фаолият юритаётган, “Ustoz-2021” танлови ғолиби Улуғбек Мамажонов.

Устоз ўз касбининг муваффақият сирлари билан ўртоқлашади.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube
Халқ таълими тизимида 79 та ва мактаб директорлиги бўйича 55 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

✅ Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратида 1 та етакчи мутахассис, 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғи, 1 та бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ва 5 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

✅ Ўтказилган танлов натижаларига кўра вазирлик марказий аппаратига 1 та етакчи мутахассис ҳамда 1 та халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.

✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бошқарма бошлиғи ўринбосари, 1 та бўлим бошлиғи, 1 та бош мутахассис, 2 та етакчи мутахассис лавозимларига номзодларнинг малака талабини ўрганиш ва тест жараёнларини ўтказиш ҳамда 1 та ҳудудий бошқармада бўлим бошлиғи, 4 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларига ариза топширишлари мумкин:

✅ Ижро этувчи аппарат бошлиғи

✅ Инсон ресурсларини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси

✅ Халқ таълими муассасаларини қурилиши ва таъмирланишини мувофиқлаштириш бошқармасиетакчи мутахассиси

✅ Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси

✅ Бундан ташқари, белгиланган тартиб асосида жами 1098 нафар мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 17 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 70 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.
Мирзо Улуғбек туманидаги меҳнат таълимига ихтисослаштирилган мактабга ташриф чоғида Президентимиз мактаб ошхонасига ҳам кириб, бу ерда меҳнат қилаётган ишчилар билан суҳбатлашди. Шу ернинг ўзида журналистлар билан мулоқот бўлди.
—
Во время посещения школы профильного трудового обучения в Мирзо-Улугбекском районе Президент зашел в школьную столовую и побеседовал с ее работниками. Здесь же состоялась встреча с журналистами.
Forwarded from Sirdaryo viloyati Xalq ta'limi boshqarmasi (Sirdaryo viloyati Xalq ta'limi boshqarmasi)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅ Халқ таълим вазирининг ғоя ва ташаббуси Сирдарёда амалда

✒️Халқ таълим вазирининг ташаббуси билан ўқувчилариннинг сифатли таълим олишлари билан бир қаторда уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича янги ғоя ва ташаббуслари илгари сурилмоқда.

Мазкур ташаббусларнинг мантиқий давоми сифатида Янгиер шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари “Устоз-шогирд” тамойили асосида “Касблар ойлиги” доирасида шаҳардаги кичик саноат зонасидаги “SULPAK KOMPUTERS” ва “ELEGANT FIBER” ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюришди.

Мактаб директори З.Жўраев, психологлар Л.Қаршибоева ва Р.Насриддиновлар раҳбарлигида ўқувчилар МДФ ва акрил қопламали панеллар, шунингдек, трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар ҳамда ишчиларининг иш жараёнларини зўр қизиқиш билан кузатдилар.

Битирувчи-ёшларнинг ўз устозлари билан бевосита ишлаб чиқариш жараёнини кузатишлари аксарият йигит-қизлар қалбида келгусида ўзлари учун касб танлашларида муҳим қадам бўлди.

Каналга уланиш 👉@sirdaryo_xtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Таълим тизимидаги ислоҳотлар самараси
#11dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини бориб кўрди.
Давлатимиз раҳбари синфхоналар, спорт зали ва ошхонани кўздан кечирди. Мактаб учун янги бино қуриш, ёшларга ҳунар ўргатиш, амалиёт дарсларини корхоналарда ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам суҳбат бўлиб ўтди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил государственную специализированную общеобразовательную школу профильного трудового обучения в Мирзо-Улугбекском районе столицы.
Глава государства осмотрел классы, спортивный зал и столовую. Даны указания по строительству нового здания для школы, профессиональному обучению учащихся, организации практических занятий на предприятиях.
Здесь же прошла беседа с представителями средств массовой информации.

#Mirziyoyev #tanishuv #talim #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Хоразм вилоятида ўз меҳнати эвазига 10 млн сўмдан ортиқ маош олаётган ўқитувчилар

Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда ўқитувчи нуфузини ошириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ўқитувчининг ойлик маошини 1000$ га етказиш таклифи илгари сурилган эди. Ўша пайтда бу фикрни эшитганлар гоҳида ўйлангани, бу фикр қачон ўз тасдиғини топишини кутганликлари ҳам ҳақиқат. Бу фикр эса узоқ вақт куттирмади. Амалий ҳаракатлар бошланди ва натижада ўқитувчиларимиз ана шундай ютуққа эриша олди.
Хоразм вилоятида 8 нафар ўқитувчи ўз меҳнатлари эвазига бугунги кунда 10 млн сўмдан ортиқ миқдорда ойлик маоши олиб, фаолият юритмоқда.
👉@Xorazm_XTB
Forwarded from KHISO olimpiada
🏆Endi navbat “Ulugʻbek izdoshlari” olimpiadasiga!

▪️Olimpiada Innovatsion rivojlanishi vazirligi, Innovatsiyalar Milliy ofisi va KHISO olimpiada maktabi hamkorligida matematika va fizika fanlaridan o‘tkaziladi.

🗓 2-mavsumning 2-bosqichi 12-dekabr kuni www.khiso.uz onlayn olimpiadalar platformasida oʻtkaziladi.

Olimpiadaga:

👨🏻‍💻 5-11 sinf o‘quvchilari
👨🏻‍🎓 Talabalar
👩🏻‍🏫 O‘qituvchilar

mutlaqo bepul
qatnashishlari mumkin.

📲 Olimpiadaga @khiso_uz1_bot orqali roʻyxatdan oʻtish shart!

✅ Olimpiadaning qoidalari va tartibi haqida batafsil: 👉🏻 bit.ly/3IkID7s

⚠️
Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan tanishing.

👉🏻 @khiso - eng yaxshi olimpiadalar kanali!
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Ҳурматли ўқитувчилар, ота-оналар ва халқ таълими тизимига бефарқ бўлмаган жамоатчилик вакиллари!

Хабарингиз бор Халқ таълими вазири сифатида фаолият бошлаган илк кунларда халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик Миллий дастур ишлаб чиқилаётгани муносабати билан сизлардан халқ таълими тизимини ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар сўраган эдим.

Қувонарлиси, ўтган вақт мобайнида халқ таълими тизимига бефарқ бўлмаган фуқаролардан 7 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди. Таклифларнинг қарийб 25 фоизи ота-оналар, 70 фоизи тизим ходимлари ва 5 фоиздан ортиғи бошқа фуқаролардан келиб тушган. Вазирлик жамоаси билан биргаликда сизлардан келиб тушган ҳар бир таклиф ва мулоҳазаларни ўргандик ва таҳлил қилдик.

Таҳлиллардан маълум бўлдики, ота-оналарнинг аксарият қисми синфларда ўқувчилар сонини камайтириш, педагог ҳодимларнинг сифат даражаси, ўқитувчилар ва синф хоналарнинг етишмаслиги, шу билан бирга дарсликлар сифати ва дарсликларнинг етишмаслиги ҳақида таклиф билдирган. Тизимда фаолият олиб бораётган ходимлар эса асосан ўқитувчи мақомини ошириш, педагогларнинг дарс ставкаларини бошланғич синфларда 18 соатдан 16 соатга тушириш, дарс тақсимоти, ойлик иш ҳақи ва сертификациялаш тизими каби кўплаб таклифларини йўллаган.

Сиз томондан юборилган ҳар бир таклифнинг аҳамиятини инобатга олиб, уларнинг барчаси вазирлик жамоаси томонидан ўрганилиб, 2022-2026 йилларда мактаб таълими ривожлантириш Миллий дастури лойиҳасига киритилди ва яқин йилларда жорий қилинади.

Бугун давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан таълим-тарбия соҳасида янги давр бошланган. Уни янада юксалтириш фақат ва фақат ўзимизга, ҳамжиҳатлигимизга ва келажак авлодни салоҳиятли ва билимли бўлиб улғайиши учун қаттиқ меҳнат қилишимизга боғлиқ.

Ҳаётини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир ва биз бунга эришиш учун барча кучимизни сафарбар этамиз.
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Уважаемые учителя, родители и представители общественности, неравнодушные к системе народного образования!

Как вам известно, в первые дни моего пребывания на посту министра, в связи с разработкой следующей 5-летней Национальной программы развития народного образования, я предложил внести ваши предложения и пожелания по развитию системы народного образования.

За прошедший период поступило более 7000 предложений от граждан, неравнодушных к системе народного образования. Около 25 процентов из них поступило от родителей, 70 процентов - от сотрудников системы и более 5 процентов - от других неравнодушных граждан. Вместе с командой министерства мы изучили и проанализировали каждое ваше предложение.

Анализ показал, что большинство родителей предлагали сократить количество учеников в классах, решить нехватку учителей и классов, улучшить качество преподавательского, а также учебников. Сотрудники системы внесли множество предложений о повышении статуса учителей, снижении ставки учителей в начальных классах с 18 до 16 часов, распределении уроков, о повышении заработной платы и системе аттестации.

Учитывая важность каждого предложения, все они были изучены командой министерства, включены в проект Национальной программы развития школьного образования на 2022-2026 годы и будут реализованы в ближайшие годы.

Сегодня по инициативе главы нашего государства идет новая эра в сфере образования. Дальнейшее ее развитие зависит исключительно от нас самих, нашей сплоченности и упорной работы, направленной на воспитание гармонично и интеллектуально развитого, образованного поколения.
“Ustoz-2020” tanlovi g’oliblari Dubayda “RewirEd” sammitida ishtirok etishmoqda.

Sammit keng miqyosli ta’limga oid tadbir hisoblanadi. Shu bilan birga, sammit davomida yoshlar, ilm-fan, kelajak kasblari, ta’limda innovatsiyalar va moliyalashtirish manbalari mavzularida taqdimotlar, muhokama sessiyalari tashkil etiladi.

Bu ustozlarimiz uchun katta rag’bat. Biz o’qituvchilarimizni rag’batlantirishda va ularni qo’llab-quvvatlashda davom etamiz.

Ayni vaqtda sizning ham qo’llab-quvvatlashingizga muhtojmiz. Kanalimizni ko’proq ustozlarga tavsiya qiling va jamoamizni kengaytirishga hissa qo’shing, toki ko’p ustozlar ajoyib imkoniyatlardan bahramand bo’lishsin!