Ta’lim24.uz
103K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқ таълими тизимида 92 та ва мактаб директорлиги бўйича 76 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

✅ Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг 1 та бошқарма бошлиғи ўринбосари, 1 та бош мутахассис, 1 та етакчи мутахассис лавозимларига тест синовлари ўтказилиб, 2 та етакчи мутахассис, 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари, 1 та бўлим бошлиғи ва 4 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

✅ Ўтказилган танлов натижаларига кўра вазирлик марказий аппаратига 2 та етакчи мутахассис, 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғи ҳамда 4 та халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.

✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан
вазирлик марказий аппаратида 1 та бўлим бошлиғи, 1 та бош мутахассис, 5 та етакчи мутахассис лавозимларига номзодларнинг малака талабини ўрганиш ва тест жараёнларини ўтказиш ва 1 та бошқарма бошлиғи ўринбосари, 2 та етакчи мутахасис ҳамда 2 та ҳудудий бошқармада бўлим бошлиғи, 6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларига ариза топширишлари мумкин:

✅ Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўлими бошлиғи;

✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Самарқанд вилояти ҳудудий хизмат аудитори;

✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Андижон вилояти ҳудудий аудитори;

✅ Прогрессив педагогик технологиялар ва таълим соҳасида янги ташаббусларни жорий этиш бўлими етакчи мутахассиси;

✅ Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахасисси;

✅ Бундан ташқари, белгиланган тартиб асосида жами 1120 нафар мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 22 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 43 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Янги_ғоя_янги_ташаббус

ЗАРАФШОНЛИК ЎҚУВЧИЛАР ТИКУВЧИЛИК КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИЛАР

Халқ таълими вазирининг ташаббуси билан Навоий вилоятидаги ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Халқ таълими вазирлигининг ташаббуслари муҳим аҳамият касб этяпти.

Зарафшон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 11-, 12-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари Зарафшон шаҳри ҳудудида жойлашган "OREANNA" тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди.

Ўқувчилар касблар оламига саёҳат давомида тикувчилик-бичувчиликнинг сир-асрорлари ва корхонадаги кийим-кечакларни тайёрлаш жараёнларини ўрганиб чиқди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга саёҳат давомида жавоб ҳамда касбга нисбатан қизиқиш билан қайтди.
Forwarded from IT taʼlim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Jajji_iqtisodchi
Shokolad olish uchun qancha ishlash kerak?

Qadrli oʻquvchilar, bugun Sizlar bilan katta-kichik xarxashalarimiz ortidagi mehnat haqida gaplashamiz.

Ushbu video iqtisodiy bilimlaringizni shakllantirishga xizmat qilishi uchun oʻzingiz ham Sizga kerakli narsani olib qilib berishlariga ota-onangiz qancha mehnat qilishlari kerakligini hisoblab koʻring.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Бахтиёр Саидов Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш марказида ўқитувчилар билан учрашди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳудудий марказида бўлди. Марказда вилоятнинг 22 та туман ва шаҳар мактабларида фаолият юритадиган педагог ходимлар ўзларининг фанлари доирасида малака оширадилар.

Бахтиёр Саидов дастлаб марказ ётоқхонаси билан танишди. 60 ўринли мазкур ётоқхона бир қадар таъмир талаб бўлганлиги боис, қилиниши керак бўлган муҳим ишларни тезликда амалга ошириш айтди. Шундан сўнг, марказнинг тингловчилари- педагог ходимлар билан учрашди. Дарс жараёнлари билан танишди.

Батафсил: https://bit.ly/3mfWgeW


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири қурилиш-таъмираш ишлари олиб борилаётган Бўстонлиқ туманидаги мактабда бўлди

Бугунги кунда Тошкент вилоятида 884 та мактаб мавжуд бўлиб, уларда 503617 нафар ўқувчи таълим олади.

Жорий йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган мактабларинг 90 фоизи тайёр ҳолда янги ўқув йилида фойдаланишга топширилди. Қолган мактабларда ҳам ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Бўстонлиқ туманидаги қурилиш-таъмираш ишлари олиб борилаётган 11-сонли умумтаълим мактабида бўлди. Маҳаллий бюджет маблағи асосида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган таълим масканида бугун ишлар авжида. Пудратчиларнинг таъкидлашича, Наврўз байрамида мактаб фойдаланишга топширилади.

Бахтиёр Саидов мактаб раҳбарияти ва қурувчилар билан суҳбат жараёнида керакли тавсияларни берди. Хусусан, мактаб жиҳозланиши борасида маълум стандартларга амал қилиш, ҳар бир фан учун ажратилган хоналарига махсус жиҳозлар ўрнатилиши заруратини қайд этди.


@Uzedu
Forwarded from KHISO olimpiada
👩🏻‍🏫 O‘qituvchilar uchun ilk marta reytingli olimpiada!

🔷 www.khiso.uz saytimizda 19-dekabr soat 14:00 dan 22:00 ga qadar quyidagi fanlardan o‘qituvchilar uchun attestatsiyaga tayyorgarlik testlari o‘tkaziladi:

📐 Matematika
🧲 Fizika
🧪 Kimyo
🦠 Biologiya
🌍 Geografiya
🇺🇿 Ona tili va adabiyot
🇬🇧 Ingliz tili
🇷🇺 Rus tili
⚔️ Tarix
🕵🏻‍♀️ Boshlang‘ich ta’lim
⚖️ Huquq
🛖 Qoraqalpoq tili
✏️ Tasviriy san’at va chizmachilik
📖 Tarbiya
⚙️ Texnologiya
🖥 Informatika

🔖 Soat 22:00 dan keyin barcha ishtirokchilar QR kodli sertifikat yuklab olishadi.

🔠 Testlar soni 40 ta bo‘lib, oson-o‘rtacha-qiyin tartibda tuzilgan.

📈 Ishtirokingizga mos reyting ballariga ham ega bo‘lasiz.

💡Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan tanishib chiqing: 👉🏻 t.me/khiso/3072
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИЛАР ТЎҚИЁТГАН ГИЛАМЛАР ТУРКИЯ ВА АРАБИСТОНГА СОТИЛМОҚДА

Наманган туманидаги 23-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Шаҳрибону Адашалиева ва унинг 8-синфда таҳсил олаётган синглиси Меҳрибон Адашева гиламдўзликни пухта эгаллаганлар. Уларнинг оиласига мазкур касб сир-асрорлари 20 йилдан буён таниш. Ҳақиқий ипакдан тўқиладиган санъат асарининг биттаси 8-9 ой давомида тўқиб битказилади. Айни пайтда уларнинг тўқиган гиламлари Туркия ҳамда Арабистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ҲУРМАТЛИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИНИНГ ФИДОИЙЛАРИ, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

🧾Сизлар учун ажойиб янгилик!

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти малака оширишдаги қулайликларни янада кенгайтирмоқда.

Яъни, Сиз қишки таътил даврида қисқа давр мобайнида онлайн курслар орқали тизимдаги энг сўнги ислоҳотлардан хабардор бўлишингиз, янги билим ва кўникмага эга бўлишингиз мумкин!

✅Ташкил этилаётган курслар:

- Фанни ўқитишнинг замонавий методлари;

- “Узлуксиз касбий таълим” платформасида малака ошириш имкониятлари;

- Пандемия шароитида иммунизация масалалари;

Азиз устозлар, Сиз ва биз мамлакат келажаги пойдевори бўлмиш ёшларга таълим-тарбия беришдек масъулятли фаолиятдамиз!

Бутун мамлакат, халқимиз таълим тизимига катта ишонч билан хотиржам!

Ҳурматли устозлар!

Сиз учун қулайликлар яратишда давом этамиз. Марҳамат, имкониятлардан тўлиқ фойдаланинг! Касбингиздаги янгиликларни билишдан чарчаманг!

Ҳурмат билан,

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори Аюбхон Раджиев