Ta’lim24.uz
103K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Laylo Rustamova
#Матбуот_анжумани

📢 Бугун, 20 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) "Таълим мазмунидаги туб ислоҳотлар: замонавий дастур ва дарсликлар таҳлили" мавзусида Матбуот анжумани ўтказилади:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Таълим мазмунидаги туб ислоҳотлар: замонавий дастур ва дарсликлар таҳлили
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Барча ОАВ вакилларини мазкур тадбирга таклиф қиламиз.
#Online

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Таълим мазмунидаги туб ислоҳотлар: замонавий дастур ва дарсликлар таҳлили" мавзусида Матбуот анжумани жонли эфирда:

https://youtu.be/_8o4iPqY-WE
“Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти: ўқувчи ва ўқитувчилардан мажбурий аъзолик бадали йиғилишига йўл қўйилмайди

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият бошлаган.

Спорт жамият маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилоятида, Сирдарё вилоятида, Тошкент шаҳарда, Навоий вилоятида жами 4 та мактабда сунъий қопламали стадионлар қурилиб фойдаланишга топширилган.

2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида 1 тадан умумтаълим мактабига сунъий қопламали футбол стадиони қурилиши режалаштирилган.

Ушбу спорт тадбирлари ҳамда таъминланган спорт жиҳозлари спорт жамиятининг аъзолик бадаллари маблағлари хисобига амалга ошириб келинмоқда.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3sqkwPn


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Баёнот

Умумтаълим мактабларида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар йўқ

Мактабларда янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ хабарномага қўшимча изоҳ

Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларига Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ чеклов юзасидан тегишли хати нотўғри талқин қилинганини маълум қиламиз.

Умумтаълим мактаблари ҳудудида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмаслигини билдирамиз.

Шу билан бирга мактабларда пул йиғимлари ҳамда ота-оналарнинг эътирозларини олдини олиш мақсадида ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шаҳобчаларида мактаб ўқувчиларига Янги йил байрамини ўтказиш тавсия этилмайди.

Республика махсус комиссиясининг турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ тақиқлар вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотларига татбиқ этилганлигини маълум қиламиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Заявление

Никаких ограничений на празднование Нового года в общеобразовательных школах нет

Дополнительный комментарий к информационному сообщению о праздновании Нового года в общеобразовательных школах

Сообщаем Вам, что было неправильно истолковано письмо Министерство народного образования общеобразовательным школам относительно планирования и проведения новогодних праздников.

Доводим до вашего сведения, что никаких ограничений на празднование Нового года на территориях общеобразовательных школ нет.

При этом в целях предотвращение сбора денег в школах и недовольства родителей отмечать Новогодний праздник в ресторанах, кафе и других заведениях общепита не рекомендуется.

Сообщаем Вам, что запреты, связанные с организацией различных корпоративных праздников и развлекательных мероприятий Республиканской специальной комиссией, распространены на министерства, ведомства и другие государственные органы.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
#янги_ғоя_янги_ташаббус

❇️MAKTAB BITIRUVCHILARI BUXORO SHAHRIDAGI “ISHGA MARHAMAT” MONOMARKAZIDA BO‘LISHDI

🔹Buxoro tumanidagi 35-umumta’lim maktabining 9-va 11-sinf bitiruvchilari Buxoro shahridagi “Ishga marhamat” monomarkazi faoliyati bilan yaqindan tanishishdi.

Batafsil👉https://telegra.ph/buxvxtbuz-12-20

✅Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi kanallariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram |Сайт | Facebook |
#ХУШХАБАР

Ўзбекистонлик ўқувчилар Дубайда ўтган халқаро табиий фанлар олимпиадасида 4 та бронзани қўлга киритди

Аввалроқ БААнинг Дубай шаҳрида 18-Ўсмирлар ўртасида халқаро табиий фанлар олимпиадаси (18-IJSO) ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Дунёнинг 59 мамлакатидан 280 нафар ўсмир иштирок этган ушбу Олимпиаданинг якуний натижалари эълон қилинди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси 4 та бронза медални кўлга киритди:

🥉Абдуллоҳ Махмудов
– Тошкент шаҳридаги 81-ихтисослашган мактаб ўқувчиси;
🥉Ахрор Баҳодиров — Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар мактаби ўқувчиси;
🥉Соҳибжон Дилмуродов — Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси;
🥉Шахзода Ҳакимова — Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар мактаби ўқувчиси.

Мазкур олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси илк бор 2019 йилда битта бронза медални қўлга киритган эди.

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларимиз ва уларнинг устозларини ғалаба билан муборакбод этади.

👉 Халқаро Олимпиада ғолиблари қандай рағбатлантирилиши ҳақида


@Uzedu
#Yoshlarforumi_2021

Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов "Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” ёшлар ҳафталиги доирасида “Замонавий таълим болалар нигоҳида – Z avlod” форумида спикер сифатида иштирок этди.

Мазкур форумда 14 та Президент, 6 та ижод, 3 та ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари, халқаро фан олимпиада ғолиблари, “Камалак” болалар ташкилотининг сардорлари, Россия Федерациясида Сунъий интеллект ва маълумотлар таҳлили бўйича ўтказилган онлайн конференцияси доирасида ташкил этилган “Artificial Intelligence Journey” танловининг “Data Lady” номинацияси ғолиблари бўлган “IT Queens” қизлар жамоаси иштирок этди.

Форум иштирокчилари экология, таълим, IТ, инклюзив таълим, лидерлик кўникмаларини шакллантириш каби йўналиш шўъбаларига бўлиниб, ўзларининг таклиф ва тақдимотлари билан қатнашди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram