Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз Ватанимиз ҳимоячилари!
Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.
Ўз ҳаётини Ватанимиз ҳимоясига бағишлаган ҳарбий хизматчиларимизнинг машаққатли меҳнатларини қадрлаймиз. Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлидаги хизматлари учун чуқур миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.
Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз. Машаққатли меҳнатингизда ютуқ ва зафарлар ҳамиша ёр бўлсин!
Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қилишдан ҳеч қачон чарчаманг!
Чексиз эҳтиром билан Халқ таълими вазирлиги жамоаси
****
Дорогие защитники нашей Родины!
Сердечно поздравляем вас с 30-летием Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Отечества.
Выражаем Вам глубокую признательность за Ваши заслуги перед миром и безопасностью нашей страны.
Желаем Вам крепкого здоровья, семейного счастья, мира и спокойствия. Пусть успех и победы всегда будут с вами в вашем нелегком труде!

#Diqqat_Ochiq_muloqot
Ҳурматли синф раҳбарлари ва директорлар!
Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшлар ўртасида ташкил этиладиган тарбиявий жараёнларни янада такомиллаштириш, иқтидорли ўқувчилар билан тизимли ишларни ташкил этишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказмоқда.
Очиқ мулоқотда:
✅Умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда мактаб директорининг ўрни;
✅Ўқувчиларнинг дарс жараёнларида иштирок этиши давоматини самарали ташкил этиш жараёнида синф раҳбарларига юклатиладиган вазифалар юзасидан маълумот берилади.
Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг расмий Фейсбук саҳифасида жонли кузатиш мумкин.
Очиқ мулоқотнинг ўтказилиш вақти:
1️⃣4️⃣ январь, соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ да
Ўтказиб юборманг!
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Forwarded from Rustam Karimjonov
👩🏻💻Respublika bo'ylab 6,5 ming umumta'lim maktablarining Informatika fani o‘qituvchilari - Python, C++ va Scratch dasturlash tillarini o'rganishdi!
💻 O'qitish jarayoni respublikamizning barcha 207 ta tumanlarida tashkil etildi.
🎥 Har bir hudud bo'yicha Siz uchun maxsus video intervyu va lavhalar tayyorlandi.
👇👇👇Videolavhalarni ko'rish uchun hudud nomiga bosing!
🔹Qoraqalpogʻiston Respublikasi
🔹Andijon
🔹Buxoro
🔹Jizzax
🔹Qashqadaryo
🔹Navoiy
🔹Namangan
🔹Samarqand
🔹Sirdaryo
🔹Surxondaryo
🔹Toshkent viloyati
🔹Fargʻona
🔹Xorazm
🔹Toshkent shahri
Facebook | Telegram | Web-site

Замонавий дарсликларни ўқитиш методикаси юзасидан семинар ўтказилмоқда
2022 йилнинг 13-14 январь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да ўқитувчилар учун ўқув-семинари ташкил этилди.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Миллий ўқув дастури асосида тайёрланган дарсликларни тажриба синовдан ўтказиш ҳамда ўтган йили 1-2- синфлар учун яратилган янги дарсликларни ўқитиш методикаси юзасидан маҳорат дарсларини олишга республикамизнинг барча ҳудудларидан пойтахтга келган ўқитувчилар билан учрашди.
Батафсил: https://bit.ly/33Q3Bvm
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
2022 йилнинг 13-14 январь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да ўқитувчилар учун ўқув-семинари ташкил этилди.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Миллий ўқув дастури асосида тайёрланган дарсликларни тажриба синовдан ўтказиш ҳамда ўтган йили 1-2- синфлар учун яратилган янги дарсликларни ўқитиш методикаси юзасидан маҳорат дарсларини олишга республикамизнинг барча ҳудудларидан пойтахтга келган ўқитувчилар билан учрашди.
Батафсил: https://bit.ly/33Q3Bvm
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Ta’lim24.uz
#Хабарнома
ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИ
Ҳурматли ота-оналар!
Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.
Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.
Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.
****
ЗИМНИЕ КАНИКУЛЫ ПРОДЛЕВАЮТСЯ
Уважаемые родители!
Министерство народного образования сообщает, что в целях организации курсов повышения квалификации для руководителей общеобразовательных учебных заведений и педагогов по новой Национальной учебной программе, а также предотвращения распространения сезонного гриппа среди учащихся зимние каникулы продлеваются до 24 января 2022 года.
В эти дни для эффективного использования времени учащихся будут организованы различные онлайн олимпиады, интеллектуальные игры, а также мероприятия, направленные на развитие культуры чтения книг.
Кроме того, в социальных сетях министерства и по телеканалам Национальной телерадиокомпании планируется трансляция различных кружков для школьников.

Forwarded from Laylo Rustamova
Айни вақтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишки таътил 1 мартга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабар ёлғон эканлигини маълум қиламиз.
Қишки таътил муддати ҳақида расмий Хабарнома аввалроқ Халқ таълими вазирлиги томонидан эълон қилинган👇
https://t.me/uzedu/15048
Халқ таълими вазирлигига доир барча хабарларни фақат вазирликнинг расмий саҳифасидан олишингиз мумкин
👉 https://t.me/uzedu

Forwarded from KHISO olimpiada
⚡️ Ta'tilni yangi g‘alabalar bilan o‘tkazing!
🔷 16-yanvar kuni www.khiso.uz olimpiadalar platformasida:
👩🏻🏫 O‘qituvchilar uchun 18 ta fandan attestatsiyaga tayyorgarlik bo‘yicha olimpiada;
🥇 O‘quvchilar uchun matematika-english-IQ test bo‘yicha integratsion medalli olimpiada;
⁉️ Olimpiada haqida batafsil: 👉 bit.ly/3f63Qoj
🔖 Barcha ishtirokchilar soat 23:00 dan so‘ng QR kodli sertifikatlarini yuklab olishlari mumkin!
🥇 Yuqori natija ko‘rsatgan o‘quvchilar diplom va medallar bilan taqdirlanadi.
⚠️ Iltimos, saytdan foydalanish haqidagi yo‘riqnoma bilan batafsil tanishib oling: 👉 YO‘RIQNOMA

#Ишга_марҳамат
Халқ таълими тизимида 104 та ва мактаб директорлиги бўйича 86 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.
✅ Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг 1 та бош, 1 та етакчи мутахассис лавозимига ҳужжат топширган номзодларнинг малака талаби ўрганилиб, 2 та бўлим бошлиғи, 1 та бош ва 1 та етакчи мутахассис лавозимига ариза берган номзодлар билан тест синовлари ҳамда 1 та бўлим бошлиғи, 2 та етакчи мутахассис лавозимларига тестдан ижобий натижа қайд этган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.
✅ Ўтказилган танлов натижаларига кўра, 4 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.
✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан
вазирлик марказий аппаратида 4 та бошқарув ходими лавозимларига номзодларнинг малака талабини ўрганиш ва тест синовларини ўтказиш ҳамда 5 та бошқарув ходимлари, шунингдек, 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари, 5 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.
✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларга ариза топширишлари мумкин:
✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи; ;
✅ Халқ таълими муассасалари мулкидан самарали фойдаланиш ва жихозлашни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи;
✅ Халқ таълими муассасаларини қурилиши ва таъмирланишини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси;
✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Қашқадарё вилояти ҳудудий хизмат бошлиғи (бош мутахассиси);
✅ Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 33 нафар (2021 йилда 1144 нафар) мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 6 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 58 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.

Forwarded from ITSM
☃️📲 Aziz ota-onalar, farzandingiz qishki ta’tilda vaqtini qiziqarli va unumli o‘tkazishi uchun Xalq ta’limi vazirligining onlayn ta'lim resurslari bilan tanishtirishni davom etamiz! 👦🏻👧🏻
🤩Navbatdagi loyihamiz – “Smart Land” interaktiv virtual ta’lim platformasi!
🔸“Smart Land” 15 ta fan boʻyicha rus va oʻzbek tillaridagi 136 ta o‘yin 🎮 hamda 2008 ta mashqlarni o‘z ichiga olgan.
🔸Foydalanuvchi oʻziga qulay boʻlgan til hamda butun oʻyin davomida unga hamroh boʻladigan qahramonni 👦🏻 tanlash imkoniga ega.
🔸U turli mamlakatlar boʻylab 🌏 sayohatga chiqadi ✈️ hamda u yerdagi diqqatga sazovor joylar bilan tanishib, dunyoqarashini kengaytiradi.
🔸Mamlakatlar sinflar boʻyicha taqsimlangan:
➖1-4 sinflarda qahramon Oʻzbekiston🇺🇿 va Italiya🇮🇹 boʻylab;
➖5-9 sinflarda Xitoy🇨🇳 va Buyuk Britaniyaga🇬🇧
➖10-11 sinflarda esa AQSh🇺🇸 boʻylab sayohat qiladi.
Ilovani yuklab oling hamda farzandingiz vaqtini foyda bilan o'tkazishiga hissangizni qo'shing!
📲Yuklab olish uchun:
iOS qurilmalari uchun I Android qurilmalari uchun

МУНОСАБАТ
Куни кеча Самарканд вилояти, Нуробод тумани, 41-мактаб ўқувчисининг "Бир миллион дастурчи" танловида фойдаланилган ноутбук берилгани тўғрисидаги видеомурожаати ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Куни кеча Самарканд вилояти, Нуробод тумани, 41-мактаб ўқувчисининг "Бир миллион дастурчи" танловида фойдаланилган ноутбук берилгани тўғрисидаги видеомурожаати ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактабларда, айниқса ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
—
При Президенте Шавкате Мирзиёеве проходит совещание, посвященное приоритетным задачам кардинального повышения качества школьного образования и воспитания, особенно в специализированных школах.

Президент: "Ихтисослашган мактаблар таълим, илм ва амалиётни ўзига қамраб олган ягона кластер доирасида фаолият юритиши керак"
Президент ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини таҳлил қилар экан, ҳозирги кунда халқ таълими тизимида ихтисослашган мактаблар сони 790 тага етганини таъкидланди. Жумладан, хорижий тиллар бўйича 207 та, математика ва физика бўйича 126 та, IT бўйича 99 та, кимё-биология фанлари бўйича 87 та мактаб.
Ушбу мактабларнинг фақат 135 таси тўлиқ ихтисослашган ва интернат мақомига эга. Қолган 655 та мактабдаги 25 фоиз синфларда у ёки бу фанлар чуқур ўргатилади.
"Шу билан бирга, ушбу 655 та ихтисослашган мактабда таълим дастури, ўқув дарсликлари, ўқитиш методикаси, фан тўгараклари оддий мактаблардан деярли фарқ қилмайди.
Мисол учун, математика ёки чет тилига ихтисослашган синфларда қолганларга нисбатан 2 соат кўпроқ махсус фан ўтилади, холос. 2025 йилга қадар ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард долларга етказишни ва экспорт ҳажмини 30 миллиард доллардан оширишни режа қилганмиз.
Бунинг учун бизга, энг аввало, ҳозирги замон талабларига мос келадиган ва зарур билимлар билан қуролланган, мантиқий фикрлайдиган, лидерлик қобилиятига эга бўлган ватанпарвар ёш авлодни тайёрлашимиз керак", - деди Президентимиз йиғилишда.
Шу муносабат билан соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимларига ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этиш топширилди:
- янги ўқув йилидан бошлаб, вилоят марказларидан, катта шаҳар ва туманлардан 2 тадан, туман ва шаҳарлардан 1 тадан ихтисослашган мактаблар Халқ таълими вазирлигидан Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилади;
- бунда, туман ва шаҳарлардаги саноат ва қишлоқ хўжалигининг ривожланганлиги, бу ҳудудларда азалдан кучли ўқитилган фанлардан келиб чиқиб, мактаблар ихтисослашиши керак;
- бундан буён ихтисослашган мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилади.
Давлатимиз раҳбари ихтисослашган мактаблар фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Жумладан, бундай мактабларда:
- ўқувчилар халқаро таълим дастурлари асосида замонавий ўқув дарсликлари билан таъминланади;
- 9-синфга келиб ўқувчилар камида 1 та хорижий тил бўйича миллий ва халқаро сертификат олишлари таъминланади;
- юқори синф ўқувчиларининг бевосита корхоналарда амалиёт ўташи тизими жорий қилинади;
- мактабларга ихтисослигидан келиб чиқиб Фанлар Академияси илмий-тадқиқот институтлари ва олийгоҳларнинг кафедралари бириктирилади.
"Умуман, ихтисослашган мактаблар таълим, илм ва амалиётни ўзига қамраб олган ягона кластер доирасида фаолият юритиши керак", деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактабларда, айниқса ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Халқ таълими вазири вазирлик муассислигидаги босма нашрлар фаолияти билан танишди
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов мамлакатимиз халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳада жорий қилинаётган янгиликларни кенг тарғиб қилишда самарали фаолият кўрсатаётган Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги “Маърифат”, “Учитель Узбекистана”, “Тонг юлдузи”, “Класс” газеталари, “Халқ таълими”, “Халқ таълими ахборотномаси”, “Бошланғич таълим”, “Тил ва адабиёт таълими”, “Ғунча”, “Гулхан” журналлари босма нашрларининг раҳбарлари билан учрашди.
Вазир босма нашр муҳаррирлари билан миллатимиз келажаги ёшлар қўлида эканлигини, шу боис ўқувчиларга бошланғич синфданоқ газета ва журнал мутолаасини ўргатиб бориш зарурлигини алоҳида қайд этди.
Шу билан бирга, ўқитувчи ва ўқувчиларни газетхонликка қизиқишини орттириш учун ижодкорлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Forwarded from Buxoro viloyati Ta’lim va ilm-fan boşqarmasi | Rasmiy kanal
❇️ONLAYN OLIMPIADA GʻOLIBLARIGA XALQ TA’LIMI VAZIRLIGINING QIMMATBAHO SOVGʻALARI TOPSHIRILDI
🔹Xalq ta’limi vazirligi tashabbusi bilan o‘quvchilarning qishki ta’til davridagi bo‘sh vaqtlarini samarali tashkil etish va ularning intellektual salohiyatini oshirish maqsadida joriy yilning 6-10-yanvar kunlari matematika, fizika, kimyo va biologiya fanlaridan onlayn olimpiada bo‘lib o‘tgan edi.
🔹Ushbu olimpiadada buxorolik o‘quvchilar ham faol ishtirok etib, ulardan 2 nafari g‘oliblikni qo‘lga kiritishdi.
Batafsil👉https://telegra.ph/buxvxtbuz-01-18
✅Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi kanallariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram |Сайт | Facebook |

#Муносабат
“ГЕОГРАФИЯ” ДАРС СОАТЛАРИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ЮЗАСИДАН ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА КЎТАРИЛГАН ЭЪТИРОЗЛАРГА МУНОСАБАТ
Ўқитувчилар нимадан норози?
Миллий ўқув дастурига кўра, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб, 1-6-синфларда ягона “Табиий фанлар” (Science) фани жорий қилиниши белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ 4805-сонли қарори).
Янги фан география, биология, физика, кимё ҳамда астрономия фанлари бўйича ўқувчиларнинг дастлабки кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Эндиликда бу фанларга оид билим ва кўникмалар ўқувчиларда 1-синфдан бошлаб шакллантирилади. Миллий ўқув дастури доирасида ўқувчиларда “Табиий фанлар” фани орқали шаклланиши лозим бўлган билим ва кўникмалар ҳар бир синф кесимида белгиланди.
Ўқувчилар бошланғич синфларда етарли кўникма ва малакага эга бўлишлари учун, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, янги фанга ажратилган дарс соатларини бошланғич синфларда кўпайтиришга эҳтиёж туғилди. Шу муносабат билан, 6-синфда ҳар бири ҳафталик 2 соатдан ўтиладиган (жами 6 соатлик) география, биология ва физика фанлари ўрнига ягона, ҳафтасига 3 соатлик “Табиий фанлар” киритилди.
Ўз навбатида, қолган ҳафталик 3 соат “Табиий фанлар” доирасида 2-, 3-, 4-синфларга ўтказилди. Яъни, бу синфларга ҳафтасига 1 соатдан, жами 3 соат қўшиб берилди.
Мактабда география фанидан берилиши зарур бўлган билим ҳажми ва унга умумий режада ажратилган соатлар ҳажми қисқаргани йўқ.
Бошқа фанлар қатори география фанига оид мавзулар “Табиий фанлар”га сингдирилган, умуман дастурда эса, география фанига оид мавзулар 291 та мавзудан 387 та мавзуга, яъни 96 та мавзуга кўпайган.
Шу нуқтаи назардан, ижтимоий тармоқларда география фани йўқолиш хавфи остидаги хулосалар, асоссиз.
Жаҳон тажрибасида қандай?
“Табиий фанлар” жаҳондаги аксарият ривожланган давлатларда ўқитилади. Хусусан, Буюк Британия тажрибаси ўрганилганида, табиий фанлар 1-6-синфларда интеграция қилинган ҳолда, ягона фан сифатида ўқитилади.
Табиий фанларнинг қуйи синфларда қўшиб ўқитилиши ўқувчига оламни бир бутун тасаввур қилиш, фанларга оид мавзулар кесимида лойиҳа ишларини амалга ошириб, тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш, ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, танқидий фикрлаш қобилиятларини яхшилаш, уларни ижодкорликка йўналтиришга хизмат қилади.
Миллий ўқув дастури доирасида таълим мазмунида амалга оширилаётган бу каби ўзгаришлар иқтисодиёт соҳаларига халқаро андозалар асосида меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган кўникмаларга эга кадрларни тайёрлаши билан ўқувчилар учун манфаатлидир.
Янги фан киритилиши ўқитувчиларга қандай имконият яратади?
Миллий ўқув дастурида айнан География фани ҳафталик 8 соат дарс ўтишлиши белгиланган. Шу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, география фани ўқитувчиларида “Табиий фанлар” йўналиши бўйича қисқа муддатли қайта тайёрлов курсини муваффақиятли тамомлаган тақдирда, 11 соат дарс бериш имконияти пайдо бўлади (натижада, амалдаги ҳафталик 10 соат ўрнига, 11 соат беришлари мумкин).
Шу билан бирга, Вазирлик дастурни халқаро талаблар асосида замонавийлаштириш бўйича ўз олдига қўйилган вазифаларни инобатга олган ҳолда, ўқувчиларда иқтисодий билимларни янада ошириш мақсадида қўшимча соат ажратиш бўйича имкониятларни ўрганмоқда.
Мазкур йўналишда қўшимча дарс жорий қилинса, бу ҳам география ўқитувчилари учун қўшимча имконият бўлади.