Ta’lim24.uz
100K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Беш йиллик янги Тараққиёт стратегиямизни эълон қилдик.

Олдимизга ялпи ички маҳсулот ва экспортни карра-карра ошириш, саноатни ва ахборот технологияларини кескин ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича улкан марраларни олдик.

Бу вазифаларни ким уддалайди? Албатта, мактабда замонавий билимларни эгаллаган, рақобатбардош ёшлар.

Умуман, республика бўйича 10 минг 130 та мактабни ислоҳ қилиш 6 миллиондан зиёд ўқувчи, 500 мингдан ортиқ муаллим, умуман, жамиятимизнинг барча қатламлари, ҳар бир оиланинг келажаги билан чамбарчас боғлиқ.

Шу боис, бизга сифатли таълим тизими, замон талабларига жавоб берадиган ва барча шарт-шароитларга эга мактаблар, уларда малакали педагог-кадрлар, бошқарувчилик ва лидерлик қобилиятига эга мактаб директорлари керак.

Тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш ҳам, “Инсон қадри учун – 100 та мақсад”нинг 5 та мақсади ҳамда ундаги 18 та вазифалар ҳам бевосита мактаб таълими билан боғлиқ".
Давлатимиз раҳбари мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтди.

Бугунги кунда республика бўйича 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинди. Бундан ташқари:

- янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор;

- ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас;

- таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган;

- мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган;

- миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжуд.
Президент мактаблардаги таълим сифати ва мазмунига ҳам кескин баҳо берди.

Хусусан, фойдаланиб келинаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари фақатгина назарий билим беришга йўналтирилган бўлиб, уларни мантиқий фикрлашга, амалий кўникмаларни шакллантириш, бир сўз билан айтганда, уларни ҳаётга тайёрлашга ўргатмаётгани қайд этилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ.

"Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Улар ўқувчиларга фақатгина ўзи "чала билган” нарсаларни ўргата олади, холос. Сабаби, ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади", деди Президент.

Мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш каби барча жараёнлар “ҳаддан ташқари қолипга солинган”.
Юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилади. Уларнинг иш ҳақи ҳам сезиларли даражада оширилади.

"
Бундай фидойи, ўзининг ўқитиш услубига, маҳорат мактабига, халқ орасида обрў-эътиборга эга ўқитувчилар ҳар бир туманда бор.

Улар ичида Учтепа тумани 81-мактаб математика ўқитувчиси Рахматилла Каримов, Каттақўрғон тумани 11-мактаб физика ўқитувчиси Сайёра Имомова, Хатирчи тумани 22-мактаб биология ўқитувчиси Шохида Йўлдошева каби “халқ ўқитувчилари”ни барчамиз яхши биламиз", деди Президент ва ушбу педагогларнинг бой тажрибасидан самарали фойдаланиб, ўқитиш методикасини кенг оммалаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Бундай педагогларни фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш учун Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади
ва унга дастлаб бюджетдан 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Президент мактаб таълими ислоҳотининг асосий йўналишларини белгилаб берди.

Энг аввало, келгуси беш йилда 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилиши лозим. Ушбу мақсадлар учун жорий йилнинг ўзида 527 та мактабни қуриш ва реконструкция қилишга 2,5 триллион сўм ажратилди. Бу маблағ янада кўпайтирилади.

"Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Янги қурилаётган ва таъмирланаётган мактаблар ҳам ўқувчилар, ҳам педагоглар учун қулай ва мослашувчан бўлиши керак. Янги қурилаётган мактабларда қуёш панели ва иссиқ сув коллектори албатта бўлиши шарт.

Бу ишлар билан энди жойларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари шуғулланади. Бугундан бошлаб Халқ таълим вазирлигининг қурилишга буюртмачи бўлиш ваколати тугатилади.

Мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига бир ой муддатда янги талаблардан келиб чиқиб, “намунавий мактаб” лойиҳаларини тақдимот қилиш топширилди.

"Энди янги мактаблар маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида қурилади ва фойдаланишга қабул қилинади", деди давлатимиз раҳбари.
"Ўқувчилар билимини баҳолаш ҳам дарсликлардаги вазифаларни бажариш, у ёки бу формулани ёд олиш даражаси билан чегараланмаслиги керак.

Ўқувчининг дунёқараши, мантиқий ва ижодий фикрлаши, берилган масала бўйича ўқув дастури билан чекланган қоидалардан ташқари, ностандарт ечимлар беришини ҳам инобатга олиш зарур", деди Президент йиғилишда.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлигига келгуси икки йилда барча мактаб ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиб, дарсликларни илғор тажрибалар асосида, тўлиқ янгилаш вазифаси қўйилди.

Жорий йилда дарсликларни янгилашга ўтган йилга нисбатан 4 баробар кўп - 605 миллиард сўм ажратилмоқда. Ушбу маблағлардан самарали фойдаланиб, жорий йилда 4 та синфнинг фан дарсликлари ҳамда барча синфларда инглиз, рус, немис тиллари ҳамда IT фанлари бўйича ўқув дарсликларини тўлиқ янгилашни таъминлаш топшириғи берилди.
"Мактаблардаги таълим ва тарбия миллий руҳ ва ватанпарварлик ғоялари билан уйғун бўлиши зарур" - Президент.

Йиғилишда барча мактабларда ватанпарварлик дарсларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Ҳарбий таълим муассасалари, “Темурбеклар мактаблари”, ҳарбий қисм офицер ва сержантларини барча мактабларга, биринчи навбатда ижтимоий-маънавий муҳити оғир бўлган 400 та мактабга бириктириш топширилди.

Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спорт, маданият ва санъат тўгаракларини ҳам фаоллаштириш зарур. Ҳар бир мактабда жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузилади ҳамда мунтазам равишда мактаблар ўртасида мусобақалар ўтказилади. Туман ва вилоят ғолиблари учун ҳоким соврини таъсис этилади.

Шунингдек, ҳар бир мактабда бахшичилик, мақом, эстрада, театр, рассомчилик йўналишларида тўгараклар ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этилиши белгиланди.

Мактабни битирган бола камида битта касб билан бирга битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида мактаб таълимини комплекс ривожлантириш ва ислоҳ қилишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда
Тошкент шаҳридаги 300-мактаб директори Президент Фармонига асосан «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан тақдирланди

Тошкент шаҳри Сергели тумани 300-мактаб директори Нигора Саидходжаева Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан тақдирланди.

Фахрий унвон халқ таълими соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлодни эзгу ғоялар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, жонажон Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар қалбида илм-фан ва билимга интилиш, меҳнатсеварлик ва бағрикенглик кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун берилди.

Халқ таълими вазирлиги Нигора Саидходжаевани юксак унвон билан муборакбод этади.
Assalomu alaykum, hurmatli respondent!

Mahallalarda yoshlarning bo‘sh vaqtini mazmunli tashkil etish imkoniyatlarini o‘rganish bo'yicha so'rovnoma o'tkazilmoqda.

Barcha savollarni diqqat bilan o‘qib, o‘zingizga maʼqul kelgan javoblarni tanlashingizni so'raymiz.

P.S. Ishtirokingiz qaror qabul qilishimizda muhim ahamiyatga ega.


So'rovnomada ishtirok etish:
👇https://forms.gle/WZwkCQhpaJWgRTXj9
Forwarded from IT taʼlim
​​Oʻqituvchilikdan chiqqan milliarder

“Mening badavlat otam boʻlmagan. Uch yil urinib universitetga kira olmaganman. Harvardga kirish uchun oʻn yil urindim, ular meni xohlashmadi. Oxir-oqibat oʻqituvchilar tayyorlaydigan kollej talabasi boʻldim. Oʻsha kezlarda ish topish muammo edi. 1994-yillarda oʻqituvchilar oʻn dollar evaziga bir oy ishlashga rozi edilar. Oʻttizta idoraning eshigini qoqib bordim. Birortasi meni ishga qabul qilmadi. Maktabda ingliz tilidan saboq berar ekanman, hayotimni oʻzgartirishga boʻlgan orzular menga tinchlik bermas edi. Shunda internet degan yangilik haqida eshitib qoldim. Koʻpchilik uning nimaligini bilmas edi. Men esa kun-tun oʻrgandim, unga oid manbalarni oʻqidim, istiqbolini oʻrgandim.

Shunda menda internet orqali buyurtma olib, Xitoyda ishlab chiqarilayotgan mahsulotlarni yetkazib berishda vositachilik qiladigan kompaniya ochish fikri tugʻildi. Atrofimdagilar mening ustimdan kulishar, gʻalati va boʻlmagʻur fikrlar xayolimga qayerdan kelishini aytib, kalaka qilishar edi.

Ish boshlashim uchun bankdan uch ming dollar olishga uch oy vaqtim ketdi. “Alibaba” kompaniyasi toʻgʻrisidagi maqsadlarim xomxayol ekanini aytib, koʻplab sarmoyadorlar meni rad etishdi. Men oldinda meni ulkan muvaffaqiyat kutib turganini sezar edim. Qattiq mehnat qildim. Oxir-oqibat ming mashaqqat bilan oʻn sakkizta sarmoyadordan ellik ming AQSH dollari toʻplashga erishdim.

“Alibaba” uch yil mobaynida hattoki bir dollar ham foyda keltirmagan. Ammo meni nima ruhlantirgani qiziq boʻlsa kerak? Bu — bizga maktub yoʻllayotgan mijozlar edi. Ular hozircha bizga katta miqdorda toʻlov toʻlay olmasliklari, ammo bu ishimiz ulkan gʻoya ekani, kelajagimiz oldindaligini yozishar edi. Ular koʻpincha “Hozir bizga yordam bersangiz, biz kun kelib rivojlanamiz, oʻshanda biz sizga yordam beramiz, siz ham kuchli kompaniyaga aylanasiz”, deb yozishar edi. Kichik foydamiz, sekin-asta kattalasha boshladi.
Chindan ham, oʻn olti yil oʻtib, bizda hamma narsa bor edi: savdo platformalaridan tortib, elektron toʻlov tizimlari va dunyo boʻylab millionlab mijozlar va yetakchi mahsulot ishlab chiqaruvchilar.

Muvaffaqiyatli insonlardagi bosh umumiylik nima? Ijobiylik! Ular kelajak sari doimo ijobiy kayfiyatda borishadi. Ijobiylik odamga imkoniyatni yorqinroq koʻrishga yordam beradi. Bugungi yoshlarning koʻpi ish topa olmasligini pesh qilib nolishadi. Bu — xato! Atrofga qarang — biz imkoniyatlar asrida yashayapmiz! Sizning eng kuchli jihatingiz bor — siz yoshsiz! Bu imkoniyatlar orasida nimanidir boshqacha qila olishingizga ishonsangiz, bu toʻgʻrisida oʻqib-oʻrganishdan erinmang.

Haqiqiy tadbirkorlik — mehnat degani. Muvaffaqiyat qozonishni istasangiz, boshqalar uxlab yotganda siz oʻrganing, tong saharda shahar uyqudaligida siz imkoniyatlaringizni kengaytirish uchun ertaroq uygʻoning. Hayotda yiqilishdan qoʻrqmaslik kerak. Ayniqsa, yoshlikda! Yiqilasiz, yana oyoqqa turasiz. Har qanday xato — beqiyos foyda!

Har bir inson uchun erta — bu zabt etilmagan kelajak. Olgʻa borish kerak, harakat qilish kerak. Atrofdagilar sizga ishonsa-ishonmasalar, siz oʻz orzularingiz roʻyobiga ishoning, jamoani bunga ishontiring!
Yashashni ham unutmang. Biz hayotga ishlash uchun emas, baxtiyor boʻlish uchun kelganmiz. Puldan qaygʻurmang! Agar siz orzularingiz ortidan quvsangiz, pul sizning ortingizdan quvadi!”

©️Maroqli suhbat va muvaffaqiyat sirlarini “Biz gʻalaba qozonamiz” kitobida oʻqing.

Kanalga obuna bo'lish:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Халқ таълими тизимида 59 та ва мактаб директорлиги бўйича 69 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

✅ Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг 1 та бўлим бошлиғи ва 3 та бош мутахассис лавозимига ҳужжат топширган ва малака талабига мос келган номзодлар тест синовидан ўтказилиб, 6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

✅ Ўтказилган танлов натижаларига кўра вазирлик марказий аппаратига 1 та бўлим бошлиғи ҳамда 1 та етакчи мутахассис лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.

✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 2 та бошқарув лавозимларига номзодларнинг малака талабини ўрганиш ва малака талабига мос келган номзодларни тест синовидан ўтказиш ҳамда 7 та бошқарув ходимлари, шунингдек, 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, 6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларга ариза топширишлари мумкин:

✅ Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 57 нафар (2021 йилда 1144 нафар) мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 18 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 35 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.
Утилизация қилиниши лозим бўлган дарсликлар рўйхати тасдиқланди

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 25 январдаги буйруғига асосан 2020-2021 ўқув йили якуни бўйича умумтаълим мактаблари ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари фойдаланиш муддати тугаган, яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли кутубхона жамғармалари ҳисобидан чиқарилиши ва утилизация қилиниши лозим бўлган дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмалар рўйхати тасдиқланди.

Бундан кўзланган асосий мақсад таълим муассасаларининг кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни хатловдан ўтказишдан иборат.

👉 Утилизация қилиниши лозим бўлган дарсликлар рўйхати


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИНФОГРАФИКА
#Тараққиёт_стратегияси

Ҳаракатлар стратегиясидан - тараққиёт стратегияси сари

Аҳолининг фикр ва таклифлари асосида 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди.

Ушбу дастурий ҳужжатда яқин ва ўрта истиқболда мамлакатимизнинг ривожланиш тенденциялари қандай бўлиши, бу борадаги устувор вазифалар белгиланган. “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосида ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Zamonamiz_qahramonlari

"МИНГ ДОЛЛАР МАОШ ОЛИШНИНГ ЎЗИГА ЯРАША МАСЪУЛИЯТИ БОР" — Бухоролик олий тоифали инглиз тили фани ўқитувчиси Гулмира Тўраева

Ромитан туманидаги 12-умумтаълим мактабининг олий тоифали инглиз тили фани ўқитувчиси Гулмира Тўраева 16 йиллик педагогик фаолияти давомида ўз касбига бўлган садоқати, билими ва педагогик салоҳиятини ошириш йўлидаги интилишлари натижасида қатор ютуқларни қўлга киритаётган ва меҳнатига муносиб қадр топиб, минг доллар маош олаётган фидойи устозларимиздан бири.

Батафсил👉https://bit.ly/3rc8LLh

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Жорий йилнинг 28 январь куни Давлатимиз Раҳбари мактаб таълимини ривожлантириш масалаларига бағишланган мамлакатимиз келажаги учун юксак аҳамиятга молик йиғилиш ўтказди. Йиғилишда муҳим қарорлар қабул қилингани ва кўплаб вазифалар белгилаб берилгани бугун халқ таълим тизимининг давлат сиёсати даражасидаги асосий масалаларидан бири эканлигини ифодалади. Қайд этиш жоизки, мактаблар инфратузилмасини яхшилаш, қурилиш ишларини олиб бориш Халқ таълими вазирлиги зиммасидан ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгани бизга барча эътиборни таълим-тарбияга, мактабда таълим сифатини оширишга қаратиш учун яна бир имкониятлар эшигини очиб берди. Зеро, келажак авлоднинг таълим-тарбияси пойдевори айнан мактаб саналади.

Таълим сифатини юксалтиришда иккита асосий йўналиш мавжуд. Биринчиси, ўқитувчиларнинг билим савияси, касб маҳоратини ошириш. Давлатимиз Раҳбари эндиликда юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш, маҳоратли педагоглар тажрибасидан самарали фойдаланиб, уларнинг ўқитиш методикасини оммалаштириш каби вазифаларни илгари сурди. Президентимиз ўқитувчи билимли бўлмаса келажак авлодга ҳеч нарса бера олмаслигини куюниб қайд этар экан, бугун айрим педагоглар сифатли дарс ўтишга эмас, кўпроқ соат олишга интилишини алоҳида қайд этиб ўтди. Дарҳақиқат, шундай, афсуски, бугун ўқитувчиларни болаларнинг таълим олиши эмас, кўпроқ ўз манфаати қайғуга солади, гўё. Шу сабабли, ҳар биримизга таълимга бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқиш вазифаси топширилди. Шу билан бирга халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга барча вазирлик ва идоралар бирдек масъуллиги алоҳида таъкидланди. Эндиликда мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилиши ва уларга шахсан Президентимизнинг ўзлари раҳбарлик қилишлари соҳада кескин бурилиш кутилаётганидан дарак беради.

Давлатимиз Раҳбари топшириғига кўра, бой тажрибага эга педагоглар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган Халқ таълими вазирининг махсус жамғармаси ўқитувчиларнинг иш фаолиятини янада ривожлантириш учун ўзига хос мотивация беради.

Иккинчи асосий йўналиш бу ўқувчилар учун замонавий дарсликлар яратиш. Давлатимиз Раҳбари томонидан яна бир муҳим топшириқ бўлди-ки, унда дарсликларни янгилаш кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Айни вақтда янги авлод дарсликларини илғор тажрибалар асосида тўлиқ янгилаш учун Англия, Франция, Германия каби давлатлардан қирққа яқин халқаро экспертлар жалб қилинган. Мазкур дарсликлар ўқувчиларнинг назарий билимларини ошириб, фикрлашга чорлайдиган методикалар сирасига киради.

Келгуси беш йилда 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилиши юзасидан берилган топшириқ ҳам таълимда амалга оширилиши кутилаётган туб ислоҳотлардан бири. Нимага айнан 1 млн. 200 нафар ўқувчи ўрни? Бу дегани яқин беш йилликда аҳоли сони ўсиши билан бир қаторда мактаб ўқувчиларининг сони ҳам ўсади. 2025 йилга бориб, ўқувчи сони 7 млн.дан кўпроқни ташкил этади. Табиийки, мактабларда шунча ўқувчи ўрни ҳам бўлиши керак. Шуларни инобатга олган ҳолда ҳурматли Президентимиз 2022 йилнинг ўзида 527 та янги ва таъмирталаб мактабларни реконструкция қилиш йўли билан керакли ўқувчи ўрни яратилишини режага киритиш бўйича топшириқ берди.

Бир сўз билан айтганда, мактаб таълимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш учун улкан ислоҳотлар сари дадил қадам қўйилди. Галдаги марра ушбу қадамларни жадал суратларда босиб ўтиш! Зеро, Давлатимиз Раҳбарининг таъбири билан айтганда, ушбу ислоҳотлар Ватанимиз келажаги ва бу йўлда шошқалоқлик қилиш ярамайди. Шундай экан, мазкур масъулиятли йўлда барчамиз стратегик мақсадларни тўғри белгилаб олишимиз лозим.
#Брифинг

📢 1 февраль, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинг:

📍Мавзу
: Масофавий таълим даврида электрон Кундалик платформасидан фойдаланиш юзасидан ота-оналар ва ўқитувчилардан келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан

● Вақти: 16:00

● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмат раҳбари

〰️〰️〰️
✏️Мавзу юзасидан саволларни @Rasmiy_aloqabot'га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.