Ta’lim24.uz
99.7K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини кўтариш масалаларини муҳокама қилди

Халқ таълими вазирлиги ва Касаба уюшмалари ҳамкорлигида мактаб ўқитувчиларини жамиятдаги мавқеини кўтаришга қаратилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда республикамиздаги барча мактаб ўқитувчиларнинг мақомини улуғлаш, обрўсини ҳимоя қилиш, уларга шарт-шароит яратиб бериш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, ўқитувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар тингланди.

Мактабларда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланишида кўмаклашиш, уларнинг саводхонлигини ошириш бўйича туманлараро тренинг ва конференциялар ташкил этилиши режага киритилди. Мазкур масалалар юзасидан ҳар бир туман ва шаҳарларда суҳбат олиб борилгани таъкидлаб ўтилди.

Ўтказилган йиғилиш якунида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Касаба уюшмаси ўртасида туман, шаҳар, вилоят, республика даражасида коммуникацияни йўлга қўйилиши келишиб олинди.


@Uzedu
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ МАСЛАҲАТЧИСИ ИШТИРОКИДА "ХАЛҚ ҚАБУЛИ КУНИ" ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 18 февраль куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири маслаҳатчиси Ғайрат Шоумаров бошчилигида "Халқ қабули куни" ўтказилди.

Қабул давомида вазир маслаҳатчиси томонидан фуқаролар ва педагоглар томонидан билдирилган мурожаатлар ўрганилиб, таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар тингланди.

Таъкидлаш жоизки, вилоятда мана шундай қабул кунларини нафақат халқ таълими бошқармаси балки барча туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида мудирлар бошчилигида, умумтаълим мактабларида эса мактаб раҳбарияти бошчилигида мунтазам ташкил этиш тажрибасини йўлга қўйилганлиги таълим тизимини янада шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади деган умиддамиз.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Forwarded from OLTIN KITOB AKADEMIYASI
Xalq ta'limi vaziri o'rinbosari Toshkent viloyatidagi "Barkamol avlod" bolalar maktablari faoliyati bilan tanishdi

📌 Bugun, 18-fevral kuni Xalq ta'limi vaziri o'rinbosari Voxobjon Rajapov
hamda Xalq ta'limi vazirligi huzuridagi Respublika “Barkamol avlod” bolalar maktabining mas'ul xodimlari Toshkent viloyatidagi “Barkamol avlod” bolalar maktablarida bo'lib, maktab binosining bugungi holati, moddiy texnik bazasi va ish faoliyati bilan yaqindan tanishdi.

☝️ Vazir o'rinbosari maktabdan tashqari ta'lim tizimini yuqori bosqichga olib chiqish va byudjetdan tashqari mablag' topish bo'yicha o'z tavsiyalarini berib o'tdi.

✅ Shuningdek, Respublika “Barkamol avlod” bolalar maktabining mas'ul xodimlari tomonidan toʻgaraklarga oʻquvchi-yoshlar qamrovini oshirish, turli madaniy-ommaviy tadbirlarni samarali tarzda o'tkazish, ta'lim jarayonini innovatsion metodlardan foydalangan holda tashkil etish bo'yicha amaliy va uslubiy yordam ko'rsatildi.

🔗Web-site|Telegram|Facebook|Instagram|YouTUBE
Forwarded from Bilim va ko'nikmalarni baholash markazi
Endilikda Rus tili o'qituvchilari ham "Bilim va ko'nikmalarni baholash markazi"da ro'yxatdan o'tib, "Тест по русскому языку как иностранному" (ТРКИ) testini topshirish va oylik maoshiga 50 foiz ustama haq olish imkoniyatiga ega.

🔹
A.S.Pushkin nomidagi rus tili davlat instituti bilan shartnoma imzolandi! 11-fevral kuni test markazimiz va A.S.Pushkin nomidagi rus tili davlat instituti o‘rtasida "Тест по русскому языку как иностранному" (ТРКИ) testini o‘tkazish bo‘yicha shartnoma rasman imzolandi.

"ТРКИ" testi birinchi bor 24-fevral soat 10:00 da bo'lib o'tadi.

"ТРКИ" testini topshirish uchun bizning saytda ro‘yxatdan o‘tishingiz mumkin. Ro'yxatdan o'tish uchun video ko'rsatmani havola orqali ko'rish mumkin.


Теперь учителя русского языка тоже могут зарегистрироваться в Assessment Centre, пройти "Тест по русскому языку как иностранному" (ТРКИ) и получить 50-процентную прибавку к своей месячной зарплате.

🔹
Подписан договор с Государственным институтом русского языка имени А.С Пушкина! 11 февраля Assessment Center и Государственный институт русского языка имени А.С Пушкина официально подписали договор по проведению теста "ТРКИ".

Первая сессия пройдёт 24го февраля в 10:00.

Зарегистрироваться на тест "ТРКИ" можно на нашем сайте. Видео инструкцию на регистрацию можно найти по ссылке.

Facebook | Telegram | Instagram
Халқ таълими тизими ва мактаб директорлиги вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

✅ Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг 1 та бош мутахассиси ва 5 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан
вазирлик марказий аппаратида 4 та бошқарув ходими лавозимларига номзодларнинг малака талабини ўрганиш ва тест синовларини ўтказиш ҳамда 1 та бошқарув ходими, шунингдек, 5 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларга ариза топширишлари мумкин:

✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Сирдарё вилояти ҳудудий хизмат бошлиғи;

✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Қашқадарё вилояти ҳудудий хизмат бошлиғи;

✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Андижон вилояти ҳудудий аудитори;

✅ Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 97 нафар (2021 йилда 1144 нафар) мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 10 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 40 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.
#Эълон

Ҳурматли ўқитувчилар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ жорий йилнинг
1 мартига қадар малака тоифаларини ошириш (ҳимоя қилиш) мақсадида аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда.

Рўйхатдан ўтиш бевосита ўқитувчи томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси электрон порталларида онлайн амалга оширилади.

‼️Мазкур аттестация жараёнларига мактабларда фаолият олиб бораётган, айниқса малака тоифасига эга бўлмаган ўқитувчиларни фаол бўлишларини сўраб қоламиз.
Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан мактабларни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди

Жорий йилнинг 19 февраль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Сирдарё вилоятига борди.

Вазир вилоят ҳокими билан биргаликда Сайхунобод туманидаги "Сирдарё-Политех" пахта тўқимачилик кластерида бўлиб, ип ва калава ишлаб чиқариш фабрикасининг очилиш маросимида иштирок этди. Мазкур жараёнда Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан мактабларни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Корхонанинг очилиш маросимида ҳоким томонидан мактабларга техника воситалари ва мусиқа чолғу асбоблари тақдим этилди.

Сўнгра Гулистон шаҳридаги 8-мактабда дзюдо спорт тури билан шуғулланиш учун ихтисослаштирилган замонавий спорт залининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда маҳаллий ҳокимлик, вазирлик ҳамда Дзюдо федерацияси масъуллари иштирок этди.

Шунингдек, вазирлик мутасаддилари кўзи ожиз болалар мактаб-интернатида бўлиб, янги бинода яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Шу куни янги қуриб таъмирдан чиқарилган таълим муассасасининг топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун: 2021 йил давомида Сирдарё вилоятидаги 313 та мактаб маҳаллий бюджет ҳисобидан 1796,1 млрд. сўм маблағ ҳисобига спорт жиҳозлари билан таъминланган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги мактабларни хорижий тилларни ўқитиш учун зарур бўлган адабиётлар, асбоб-ускуналар, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетдан 1 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Маҳаллий бюджетдан 250 млн. сўм маблағ доираси Сайхунобод туманидаги 41 та мактабига турли мусиқа асбоблари етказиб берилган. 2,6 млрд. сўм маблағ доираси 26 та мактаб компьютер синф жамланмалари билан таъминланган.

Халқ таълими вазирлигидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан мактабларни ривожлантириш борасида амалга оширилган ижобий ишлари учун вилоят ҳокимига "Халқ таълими ҳомийси" кўкрак нишони топширилди.