Ta’lim24.uz
99.7K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Edu Kids
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Edukids, #Yangi_dayjest

🔹🎥 Qadrli kuzatuvchilarimiz! Bugun e'tiboringizga O'zbek milliy musiqa san'ati va cholg'u asboblari haqidagi dayjestimizni taqdim etamiz.

🔹🪕Mazkur dayjestda O'zbek musiqa san'atining tarixi, rivojlanish bosqichlari hamda musiqiy instrumentlarning turlari va takomillashuvi haqida qiziqarli ma'lumotlarga ega bo'lasiz!

🔷Yaqinlaringiz bilan bo'lishishni unutmang!

Website | Instagram | YouTube | Telegram
#ХУШХАБАР

Ўзбекистонлик ўқувчилар 18-Халқаро Жаутиков олимпиадасида 8 та медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 15-23 февраль кунлари Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрида математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан 18-Халқаро Жаутиков олимпиадаси масофавий тарзда ташкил этилди. Жорий йилда Халқаро Олимпиадада Монголия, Руминия, Россия, Тожикистон, Украина, Арманистон, Озарбайжон, Белорусия, Болгария, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Қирғизистон, Норвегия, Сербия, Туркманистон, Ветман, Туркия каби дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан 1178 нафар ўқувчи иштирок этди.

Унда ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этиб, якуний натижаларга кўра 2 та кумуш ҳамда 6 та бронза медални қўлга киритди.

18-Халқаро Жаутиков олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик ўқувчилар билан танишинг:

Математика фанидан:

✅ Лазизбек Ражаббоев (кумуш медаль) — Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Халқаро математика мактаби, 11-синф ўқувчиси;

✅ Фаррухжон Ҳамробоев (бронза медаль) — Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, 6-мактаб, 11-синф ўқувчиси;

✅ Сухроб Халелов (бронза медаль) — Навоий вилояти, Қоракўл ИМИ, 10-синф ўқувчиси;

✅ Хумоюн Абдурасулов (бронза медаль) — Бухоро вилояти, Олот тумани, 10-мактаб;

✅ Анварбек Садуллоев (бронза медаль) — Бухоро вилояти, Пешку тумани, 18-мактаб, 10-синф ўқувчиси;

✅ Мадина Суюнова (бронза медаль)— Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, 1-ИДУМИ, 9-синф ўқувчиси;

Физика фанидан:

✅ Мадинабону Хасанжонова (бронза медаль) — Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, S.Sirojiddinov академик лицейи, 2-босқич ўқувчиси;

Информатика ва ахборот технологиялари фанидан:

✅ Дилшодбек Хўжаев (кумуш медаль) — Тошкент шаҳри, АФИДУМ, 10-синф ўқувчиси;


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from IT taʼlim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎮2-sinf Matematika darsligi uchun 7 ta tilda ta'limiy o'yinlar ilovasi yaratildi

📲Ilovani yuklab olish

📌Ushbu video qoʻllanma orqali ilovaning imkoniyatlari bilan tanishishingiz mumkin.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикаси мактаблари фаолияти билан танишди

23 февраль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакӯпир туманидаги «Белтов» ОФЙда жойлашган 15-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ҳамда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Вазир мактаб ӯқувчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг келажакда ким бӯлмоқчи эканлиги тўғрисида гаплашди ва ўқувчиларнинг билимларини синовдан ўтказди.

Маълумот учун: Мактаб “Обод қишлоқ” дастури асосида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Мактаб 624 ӯқувчи ӯринга мўлжалланган бӯлиб, бугунги кунда 167 нафар ӯқувчи билим олмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Шайхонтоҳур туманида “Баркамол авлод” болалар мактаби капитал реконструкциядан сўнг очилди

Жорий йилнинг 24 февраль куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида “Баркамол авлод” болалар мактабининг капитал реконструкциядан сўнг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ таълими вазирлиги мутасадди ходимлари, “Баркамол авлод” болалар мактаби жамоаси, ота-оналар ҳамда ўқувчилар иштирок этди.

350 нафар ўқувчига мўлжалланган “Баркамол авлод” болалар мактабига бугунги кунда 700 нафардан ортиқ ўқувчилар қамраб олинган бўлиб, уларга маҳоратли педагоглар томонидан 28 номдаги тўгаракларда бадиий ижодиёт, техник ижодиёти, ўлкашунослик ва экология, чет тили йўналишлари бўйича мактабдан ташқари таълим бериб борилади.

Бугунги кунда халқ таълими тизимида 217 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари фаолият кўрсатади. Улардаги мавжуд 7527 та тўгаракларга қарийб 217 минг нафар ёшлар жалб этилган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_mahorat_darsi

‼️ Informatika fani o‘qituvchilari uchun maxsus mahorat darslari tashkil etiladi

Hurmatli o‘qituvchilar!

🎯 Barcha informatika fani o‘qituvchilarini Media va Grafik dizayn sohasi bo‘yicha bilimlarini oshirish maqsadida onlayn mahorat darslari tashkil etilmoqda.

🎥 Mahorat darslarini 2️⃣5️⃣-fevral kuni ⏰ 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣da Xalq ta'limi vazirligining Facebookdagi rasmiy sahifasi orqali kuzatishingiz mumkin.

✅ Darslar Media va Grafik dizayn sohasidagi yirik loyihalar asoschilari tomonidan o‘tkaziladi.

✳️ Ushbu darslar orqali o‘qituvchilar o‘zlarining mediasavodxonligini yanada oshirishlari mumkin bo‘ladi.

☝️O‘TKAZIB YUBORMANG!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари мактабларга методик кўмак беришнинг янги механизмларини муҳокама қилди. Тажриба Қорақалпоғистон мактабларидан бошланади (+ВИДЕО)

Жорий йилнинг 24 февраль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирокида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида "Мактабларга методик кўмак бериш" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда икки вазирлик мутасаддилари, ректор ҳамда профессор ўқитувчилар иштирок этди.

Мактабларга методик кўмак беришнинг янги механизми юзасидан Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ҳамда А.Авлоний илмий-тадқиқот институти директори Аюбхон Раджиев томонидан тақдимот ўтказилди. Таклиф этилаётган янги механизмга кўра методик гуруҳларга шахсан олий таълим муассасалари ректорлари раҳбарлик қилиши белгиланган.

Дастлаб ҳар бир гуруҳга таълим сифати оғир бўлган 4 та мактаб бириктирилади. Жорий йилнинг март ойидан бошлаб мобил методик гуруҳлар танлаб олинган ҳар бир мактабда 3 босқичдан иборат ишлар ташкил этилади. Биринчи босқичда ўқитувчиларнинг билими ва педагогик маҳорати баҳоланади. Сўнгра ўқитувчилар янги дастур ва дарсликлар асосида ўқитилади. Параллель равишда мактабнинг бутун жамоаси узлуксиз касбий таълим платформаси ёрдамида 7 та компетенция бўйича диагностика қилиниб, онлайн малака ошириш курслари ҳам ташкил этилади. Сўнгги босқичда бир ойлик методик гуруҳнинг фаолияти қанчалик самара берганини аниқлаш мақсадида мактаб жамоасининг билими яна бир бор ўрганилиб, аввалги натижалар билан таққослаб таҳлил қилинади.

Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида илк бора таълим сифатини ошириш бўйича ўтказилган мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси тажрибасини бошқа вилоятларга татбиқ этиш келишиб олинди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Қорақалпоғистонда “Баскетбол мактаблар лигаси” спорт мусобақасига старт берилди

Жорий йилнинг 24 февраль куни “Мактаб лигасидан Олимпия ўйинлари ғалабаларигача” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги 6-сонли мактаб спорт залида умумтаълим мактаблари ўқувчилар ўртасида “Баскетбол мактаблар лигаси” спорт мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасининг ҳомийлиги остида ўтказилаётган ушбу мусобақада, Нукус шаҳри 31- сонли мактабининг “Жайхун” жамоаси, 46-сонли мактабининг “Прогресс” жамоаси, Хўжайли тумани 6-сонли мактабининг “Тулпар” жамоаси ҳамда 24-сонли мактабининг “Хожа ели” жамоалари аъзоларидан иборат жами 38 нафар ўқувчи иштирок этди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3sfdKey


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Матбуот_анжумани

📢 25 февраль, жума куни ўтказилиши режалаштирилган Матбуот анжумани:

📍Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими вазирлиги Ички аудит хизмати фаолияти бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Халқ таълими вазири Қорақалпоғистондаги махсус мактаблар фаолияти билан танишди

Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманидаги 6-сонли сколиоз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бӯлди.

Мактаб-интернати фаолияти билан танишиб, ӯқувчилар билан суҳбатлашди. Суҳбат чоғида ўз билимларини кўрсатган ӯқувчиларга қимматбаҳо совғалар (планшет) берилди.

Кун давомида, 3-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси, хусусан бошланғич синф хоналари, спорт зали, фаоллар зали, ётоқхона ва ошхонадаги шароитлар, шундан сўнг вазир Нукус шаҳридаги 25-умумтаълим мактабида бўлиб, синф хоналарининг жиҳозланиши кӯздан кечирилди.

Халқ таълими вазири мактаб ўқитувчилари билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди. Шунингдек, ўқитувчиларнинг таълимни самарали ташкил этишдаги таклиф ва тавсияларини ўрганди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар берди.


@uzedu