Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқ таълими вазирлиги томонидан халқаро ҳамкорлар билан биргаликда “Ҳаётга қўшил” тренинги ўтказилди

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14152

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев:
Ўзбекистон тараққиёти ҳамда барқарорлигида Давлат рамзларининг ўрни беқиёс. Ватанимиз Байроғи, Герби, Мадҳияси - катта бир дарслик, кучли тарбия воситасидир. Инсоният тарихида Ватан рамзлари доимо ғурур ва ифтихор, улуғ ва муқаддас саналганки, улар учун одамлар жонларини фидо қилганлар. Улар фуқароларни бир мақсад йўлида бирлашишга ундаган. Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ҳисобланган. Чунки улар миллатнинг тарихи, бугуни ва келажагини ўзида акс этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир.
Халқ таълими вазирлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиши бўйича тавсияси бугун жамиятимизда вужудга келган маънавий эҳтиёжни ўз вақтида қондиришга қаратилгандир. Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда маънавият ўчоқлари, зиё маскани бўлмиш – мактабларнинг аҳамияти жуда катта эканлиги бу бугунги кун ҳақиқатидир.
Жамиятнинг барча аъзоларини ягона байроқ остига бирлаштирувчи воситалар бор. Ўзбекистон мадҳияси ҳам ана шундай асосий ва бирламчи воситалардан биридир.
Бугун кўплаб мамлакатларда давлат мадҳияси айнан мактабдан бошлаб ўргатилади ва куйланади.
Масалан, Туркия Республикасида мактабларда машғулотлар давлат мадҳиясини куйлаш ва давлат байроғини кўтариш билан бошланади, Ҳиндистонда эса ҳар куни соат 9:00 да ўқувчилар саф тортишиб давлат мадҳиясини куйлашади ва давлатга содиқлиги бўйича қасамёд қилишади.
Қўшни Қозоғистон Республикасининг шарқий ва ғарбий ҳудудларидаги давлат мактабларида бир неча йиллардан буён машғулотлар ўқувчиларнинг жўр бўлиб мадҳия куйлашидан бошланади.
Канада миллий мадҳияси ҳар куни барча давлат мактабларида ва кўплаб хусусий мактабларда, шунингдек болалар боғчаларида янграйди. Болалар тик турган ҳолда мадҳияни куйлаши ёки тинглаши мумкин.
Хитой Халқ Республикасида ҳар душанба куни соат 8:00 да ўқувчилар стадионга давлат байроғини тантанали кўтариш маросимига саф тортиб, миллий мадҳияни куйлашади.
АҚШда аксарият мактаб ва болалар боғчаларида ҳар куни давлат ва штат байроғини кўтариш бўйича тантанали тадбир бўлиб ўтади, тадбир жараёнида давлат мадҳиясини айтиш мажбурий бўлмасада, ўқувчилар мадҳия куйлашади, айрим штатларда эса байроққа содиқлиқ бўйича қасамёд ҳам ўқишади. 2005 йилда Мусиқий таълим миллий ассоциацияси мактабларда ватанпарварлик қўшиқларини кенг тарқатиш мақсадида “Миллий мадҳия” лойиҳасини амалга ошира бошлади, ушбу кампанияни ўтказишга асосий сабаб ижтимоий сўровномлар натижасида 61% америкалик миллий мадҳиянинг барча сўзларини билмаслиги аниқланганлиги бўлди.
Россия Федерациясининг кўплаб регионларида машғулотлар олдидан ўқувчилар давлат мадҳиясини куйлашади ва бу жараённи фуқаролар ўқувчиларнинг мадҳия матнини билишига кафолат ҳамда ватанпарварлик туйғусини сингдиршнинг энг гўзал наъмунаси деб билишади.
Японияда ҳам гарчи мадҳия айтиш мажбурий бўлмасада айрим мактабларда машғулотлар бошланишидан аввал давлат байроғи миллий мадҳия садолари остида кўтарилади. Албатта, бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Ўқувчилар онгига ватанпарварлик туйғуларини сингдириш - Давлат мадҳиясини куйлатиш билангина чекланмайди, таълим-тарбия жараёнида кўплаб бошқа воситалар ва усуллар қўлланилади. Аммо, Давлат рамзларига ҳурмат ватанпарварлик тарбиясининг пойдевори ҳисобланади.
Мирзо Улуғбек номидаги республика математика олимпиадаси ғолиблари аниқланди

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14153

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
БУНЁДКОРЛИК ЙЎЛИДА ЯНГИ ҚАДАМ
илм масканларининг замонавий, кўркам ва тараққиёт асри талаблари даражасида бўлишига хизмат қилади


Мамлакат равнақи ва истиқболи ёшлар қўлида. Шунинг учун ҳам юртимизда келажагимиз эгалари камолига юксак эътибор қаратилиб, бу борадаги саъй-ҳаракатлар, янгиланиш одимлари тобора кенг миқёс касб этмоқда.
Президентимизнинг “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида“ги қарори ҳам айни шу мақсадга қаратилган бўлиб, соҳадаги бунёдкорлик одимларига янги имкониятлар яратмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида халқ таълими бўлимлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларида улар бўйсунувидаги ташкилот ва муассасаларнинг бино ва иншоотларини тегишлича эксплуатация қилиш, сув, электр энергияси, газдан тежамкорлик билан фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш асбоб-ускуналари ҳолатини мониторинг қилиш учун мобил ҳаракатдаги бўлинмалари билан бирга ихтисослашган таъмирлаш-эксплуатация бўлимларини ташкил этиш кўзда тутилган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани халқ таълими бўлими қошида махсус-таъмирлаш эксплуатация хизмати биноси ташкил этилди.
Замонавий давлат стандартлар асосида 270 млн. сўм давлат маблағлари ҳисобига барпо этилган махсус-таъмирлаш эксплуатация хизмати мажмуасида ҳозирги кунда иншоотлар,  коммунал хизмати, қозонхоналар,  чилангар- сантехник ишлари бўйича мутахассислар,  диспетчер, электромонтёр каби йўналишларда 20 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда.  Иншоотнинг тантанали очилиш маросимида вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
 Улар таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва янгиланишларга тўхталиш баробарида унинг яна бир ёрқин ифодаси бўлган ташкилот фаолиятига омад тиладилар.  
Тадбир жараёнида қурилиш ҳамда техник воситаларининг намойиши ҳам бўлиб ўтди.

 
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
Балиқчи туманида смарт-синфларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди

https://www.uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14154

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Forwarded from Laylo Rustamova
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида мактабларнинг ёмон аҳволда эканлиги ҳақида маълумотлар эълон қилинмоқда.
“Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябридаги фармонининг 3-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга масъул этиб белгиланган. Улар халқ таълими муассасаларидаги мавжуд муаммоларни тез ва самарали ҳал қилиш бўйича чора кўрилишини ташкил этиш учун шахсан жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари мактабларни хатловдан ўтказган. Мазкур жараёнда умумтаълим мактабларининг 2 840 тасида янги ўқув биноларини қуриш, мавжуд биноларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга эҳтиёж борлиги аниқланган.
Умумтаълим мактаблардаги шароитларни яхшилаш учун дастлабки ҳисоб-китоблар ҳам қилинган. Жорий йилда Давлат инвестиция дастури, “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурлари ҳамда Президентимизнинг ҳудудларга ташрифи доирасида қўшимча маблағлар ажратилиши ҳисобига мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун йўналтирилган маблағлар ҳажми 2 бараварга ошди. Аммо, ҳозирда талаб қилинадиган маблағ катта бўлгани боис мактаблардаги аҳволни ўнглаш учун бир неча йил керак.
Мактаб инфратузилмасини қисқа вақт ичида яхшилаш учун қўшимча маблағ жалб этиш лозим. Бу қандай амалга оширилиши мумкин?
Биринчидан, давлат бюджетидан мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш мумкин. Аммо буни амалга ошириш учун давлат бюджети имкониятлари чекланган.
Иккинчидан, мактаб биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ҳомийлар маблағини жалб қилиш мумкин. Бунда бизга корхона, тадбиркор ва аҳолининг ёрдами керак бўлади.
Учинчидан, мамлакатимизда мактаб инфратузилмасини молиялашнинг янги механизмларини жорий этиш керак. Аввал хабар берганимиздек, Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки янги мактаблар қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича давлат-хусусий шерикчилик лойиҳасини ишлаб чиқишни муҳокама қилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида хусусий шерикчилик (инвесторлар) ҳисобига давлат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда сақлаш ишлари амалга оширилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
STEAM FEST 2019

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/uzedu
Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси расмий каналларига уланинг ва сўнгги янгиликлар билан танишиб боринг:

Website: http://belgium.mfa.uz
Facebook: https://www.facebook.com/UzEmbBenelux
Twitter: https://www.twitter.com/UzEmBenelux
Telegram: @uzbbenelux
Odnoklassnikik: ok.ru/posolstvo.uzbbenelux2019
Ўқувчилар ўртасида “Ёшлик спорт жамоалари” мусобақасининг республика босқичи ўтказилади
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14156

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Навоийда "Қувноқлар ва зукколар" беллашуви ўтказилди
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14157

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учтепа туманидаги 116-умумий ўрта таълим мактабида “Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлашимиз керак ” мавзусидаги ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

👉Унда тумандаги умумтаълим мактабларнинг табиий фанлар ўқитувчилари ҳамда методистлари иштирок этди. Жанубий Африкадан ташриф буюрган Президент мактабининг биология фани ўқитувчиси Кесиган Говендер маҳорат дарси ўтди.

👉Семинар шўъбаларга бўлинган ҳолда, дарс жараёнидаги муаммолар, уларнинг ечимини топишда қандай усул ва манбалардан фойдаланиш тўғрисидаги муҳокамаларга бағишланди.

👉Шунингдек, давлат таълим стандартлари талабларини бажаришда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ижодий ҳамкорлигини оширишга доир амалий машғулотлар ташкил этилди.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрь куни бошланади

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14158

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Ижтимоий тармоқларда 2019 йил 29 октябрь куни берилган “1-синф ўқувчиларига ҳар ҳафта катталар ҳам билмайдиган, тушунмайдиган тестлар берилмоқда. Яна мажбурий минг сўмдан йиғиб олади. Йиғди-йиғдилар жонга тегди” номли мақола юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими ҳамкорлигида тайёрлаган
РАСМИЙ БАЁНОТИ

https://telegra.ph/RASMIJ-BAYONOT-10-30

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси расмий канали ⤵️⤵️⤵️

https://t.me/FargonaviloyatXTB
Forwarded from Markaziy bank
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Низамутдинов Шахзод
Forwarded from Markaziy bank
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамшедова Райхон