Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, давлат (ўзбек) тили ўқитувчилари курси тингловчилари билан Гулистон давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори Қ.Ҳусанбоева билан кенгайтирилган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир доирасида бугунги кун умумий ўрта таълим тизимида қўлланилаётган дарсликларнинг мазмун-моҳияти, машқ ва савол-топшириқлари, яратилаётган услубий қўлланмалар билан дарсликлар мазмун-моҳиятининг ўзаро боғлиқлиги, услубий тавсияларга эҳтиёжнинг юқорилиги, адабий таълимда бадиий таҳлилнинг устуворлиги каби масалалар муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида иштирокчи ўқитувчи ва профессор-ўқитувчилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Қ.Ҳусанбоева ўзининг “Адабиёт ўқитиш методикаси” ва “Бошланғич синфларда адабий таълим методикаси” Олий таълим учун мўлжалланган дарсликларини, “Таҳлил – адабиётни англаш йўли”, “Адабиёт – маънавият ва мустақил фикрни шакиллантириш омили” монографияларини иштирокчиларга тавсия этди.
Forwarded from Саидазим
"Kenguru" Matematika hamma uchun!
2020 yil 29 mart kuni O‘zbekistonda uchinchi marotaba maktab o‘quvchilari uchun "Kenguru" xalqaro matematik tanlovi bo‘lib o'tadi. Tanlovda har yili 80 ta mamlakatdan 6 milliondan ortiq o‘quvchilar qatnashadi. 2-11-sinf o‘quvchilarining bilim darajasidan qat'iy nazar tanlovda ishtirok etishlari mumkin. Bundan tashqari, har bir ishtirokchi xalqaro sertifikat va esdalik sovg‘alarga ega bo‘ladi.
Ro‘yxatdan o‘tish 👉Olympia.uz sayti orqali amalga oshiriladi.
Tanlovda qatnashish ixtiyoriy.
👇👇👇
Ma'lumot uchun telefon:
📞+ 998 (90) 346 88 27 (o'zb)
📞+ 998 (99) 831 97 70 (rus)
📞+ 998 (99) 994 11 34 (o'zb)
📞+ 998 (93) 376 67 77 (o'zb)
Forwarded from Laylo Rustamova
2019-2020 ўқув йили бошланганидан сўнг мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги баъзи мактаблар реконструкция ва таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ёпилди.
Эслатиб ўтамиз, “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги фармонининг 3-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга масъул этиб белгиланган.
Маҳаллий ҳокимиятлар мактабларда реконструкция ва таъмирлаш ишларини молиялаш ва пудрат ташкилотлари тасдиқланганидан кейин олиб боради. Реконструкция ва таъмирлаш ишлари исталган вақт бошланиши мумкин ва бу албатта ўқитувчи, ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига ноқулайликлар туғдиради.
Forwarded from Laylo Rustamova
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларнинг компьютер саводхонлиги бўйича тест топширганлиги ҳақида пост чоп этилган эди. Унда тестлар қандай ҳужжат асосида ўтказилганлиги ҳақида сўралган.
Аввал хабар берилганидек, Президентимиз томонидан илгари сурилган таълим сифати бўйича Сирдарё вилоятини намунали ҳудудга айлантириш ташаббуси доирасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ташаббус доирасида вилоятдаги таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ошириш бўйича “Йўл хариталари”да кўзда тутилган мактаблардаги реал ҳолат ва ўқитувчиларнинг билим даражаларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Давлат тест маркази билан ҳамкорликда вилоят халқ таълими бошқарув органлари ходимлари, методистлар ва мактаб ўқитувчиларининг менежерлик, тегишли фан ва давлат тили бўйича билимларини аниқлаш бўйича тест синовлари ўтказилди.
Шу билан бирга, Сирдарё вилоятида рақамлаштириш орқали намунали ҳудудга айлантириш лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда. Мазкур режаларни амалга ошириш учун биринчи ўринда тизим ходимларининг компьютер саводхонлиги даражасини аниқлаш лозим.
Тестлар натижасига кўра, халқ таълими тизими ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тренинглар ташкил этиш режалаштирилган.
Ўқитувчи бўлишни истовчи ёшлар сони ортмоқда

https://www.uzedu.uz/uz/oqituvchi-sorov-natijalari
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

Мамлакатимизнинг Давлат байроғи халқаро майдонда, Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ватанимиз тимсоли бўлиб ҳилпирайди. Байроқда акс этган рамзлар халқимизнинг ўтмиши ва бугуни, мустақиллиги, тинчлиги ва барқарорлигини ифодалайди.
Халқ таълими вазирлиги жамоаси барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан муборакбод этади. Жаннатмакон юртимиз доимо тинч ва осойишта, хонадонингиз эса обод бўлишини тилаб қолади!
Forwarded from Laylo Rustamova
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги янги миллий таълим стандартларини ишлаб чиқмоқда. Миллий таълим стандартлари асосида дарслик ва ўқув қўлланмалар, ўқитиш услублари ҳамда баҳолаш тизими яратилади. Мазкур жараёнга маҳаллий ва хорижлик экспертлар жалб этилган.
Умумий ўрта таълим стандартлари лойиҳалари йил якунига қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши режалаштирилган. Кейинги босқичда амалга ошириладиган вазифалар ҳар бир фан ва синф учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда 2020 йил ўқув материалларини тайёрлашдан иборат бўлади.
Янги стандартлар асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари мактабларда 2021-2022 йилларда апробациядан ўтади ва келаси беш йилда босқичма-босқич жорий этиб борилади.
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ўзбек тилим – ифтихорим” мавзусида иншолар ва видеолавҳалар танлови ғолиблари тақдирланди
https://www.uzedu.uz/uz/ozbek-tilim-iftixorim-2019

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Қашқадарёда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани самарадорлигини ошириш мақсадида йиғилиш ўтказилди
https://www.uzedu.uz/uz/qashqadaryo-chqbt-fani

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Фарғонада республика ишчи гуруҳи иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда

https://www.uzedu.uz/uz/ferghana-qabul-2019
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Халқ таълими тизимида шахмат чемпионати ўтказилмоқда
https://www.uzedu.uz/uz/xtv-shaxmat-chempionati

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/uzedu
ДАВЛАТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗЛИГАН ВЕЛОМАРАФОНДА ТУМАН ҲОКИМИ ҲАМ ИШТИРОК ЭТДИ

Давлатни давлат, миллатни миллат сифатида мустақиллигини ифодаловчи рамзларимиздан бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги бутун мамлакатимиз бўйлаб, Ватанга муҳаббат, уни севиб-ардоқлаш, давлат рамзларига юксак эъзоз ва эҳтиромнинг ёрқин ифодаси сифатида кенг нишонланди.
Қутлуғ сана муносабати билан Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ҳам катта байрам тантаналари, хайрли ташаббуслар бўлиб ўтди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан 18 ноябрь куни Косонсой туманида юксакларда ҳилпираб турадиган 60 метрлик давлатимиз байроғи ўрнатилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанада Косонсой тумани ҳокимлиги, туман ИИБ, туман халқ таълими бўлими, “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши каби кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни тантанали кириш сўзи билан очган туман ҳокими Б. Юсупов миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат, она юртни, унинг тимсолларини асраб-авайлаш, ардоқлаш ҳақида сўзлади. Истеъдоди санъаткорлар, умумтаълим мактаблари, мусиқа ва санъат масканларининг иқтидорли ўқувчилари ижросидаги куй-қўшиқлар байрам шодиёнасига янада тантанавор тус бағишлади.
Аҳамиятлиси сана муносабати билан “Ҳамиша чўққида бўл, Ватан байроғи!” шиори остида 12 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар ўртасида веломарафон ўтказилиб, улар орасида тумандаги умумтаълим мактабларидан жами 370 нафар ўқувчилар ҳам иштирок этдилар. Мусобақада туман ҳокими Баҳодир Юсупов ҳам ўқувчилар билан бирга иштирок этгани беллашув руҳини янада кўтариб, барча-барча иштирокчиларга юксак иштиёқ бағишлади. Миллий ифтихоримиз, фахримиз ва ғуруримиз бўлган байроғимиз қабул қилинган сана муносабати билан ўтказилган танбир ва мусобақалар барчага кўтаринкилик бағишлаб, соғлом турмуш-тарзига чорлаш баробарида қалблардаги ватанпарварлик туйғусини янада юксалтирди.


Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати