Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Қорақалпоғистонда бошланғич синф ўқувчиларига соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича дарслар ўтилмоқда
https://www.uzedu.uz/uz/qoraqalpogiston-isoglom-turmish-aksiyasi

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Forwarded from Laylo Rustamova
Зангиота туманидаги 38-мактаб тўғрисида тарқалган видеолавҳа ўрганилди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Зангиота туманидаги 38-мактабга оид видеолавҳа юзасидан Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Ҳудуддаги кўп қаватли уй қувурларининг ёрилиши натижасида 38-мактаб ҳовлисига оқова сувнинг оқиб келиши салбий ҳолатни юзага келтирган. Бу ҳолатдан Зангиота тумани ҳокимлиги хабардор бўлиб, вилоят ҳокимлиги томонидан 6.7 млрд. сўм ажратилишига эришилган. Айни пайтда мактаб ҳудудидан узоқлаштирилган ҳолда қувур ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
https://www.facebook.com/toshkentvxtb/posts/161118688613511

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси
Joriy yilning 11 noyabr kuni “Mening yurtim” telekanali orqali Xo'jaobod tumani Gara-gura MFY ҳamon “Obod mahalla” dasturidan tushib qolayotgani hamda ushbu hududdagi 13-sonli umumta'lim maktabi ta'mirtalab” mavzusidagi tanqidiy videolavhasi viloyat xalq ta'limi boshqarmasi ishchi guruhi tomonidan o'rganib chiqildi.

https://www.instagram.com/p/B5K2Vc3AIX7/?igshid=swp19lyxoqay
Forwarded from Xorazm viloyati Taʼlim va ilm-fan boşqarmasi (МАЛИКА АҲМЕДОВА)
Жорий йилнинг 19 октябрь куни Урганч туманидаги 6-сонли мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан ҳар бир синфдан обуна учун 250 000 сўмдан пул йиғилаётганлиги тўғрисидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Мазкур маълумот Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди ва ўрганиш натижаси юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 01/7-13-1359-сонли тавсия хатида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг дунёқараши ва интеллектуал салоҳиятини оширишга бевосита хизмат қилувчи болалар ва ўсмирлар учун чиқарилаётган газета ва журналларга ихтиёрий равишда обуна қилиш тавсия қилинган. Тавсия хати асосида умумтаълим мактабларида газета ва журналларга обуна ишлари ихтиёрий равишда амалга оширилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда мажбурий обуна бўйича тарқатилган хабар бўйича Урганч туманидаги 6-сон умумтаълим мактабида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан алоҳида суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида газета ва журналларга обуна бўлиш ихтиёрий равишда амалга оширилганлиги ва маъмурият томонидан ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаганлиги аниқланди.
Бу бўйича мактабда ота-оналари билан йиғилиш ўтказилди ва мактабда газета ва журналларга обуна бўлиш ихтиёрийлиги яна бир марта тушунтирилди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати.
➖➖➖
@OblUNO
Мактабларни етарли миқдорда сифатли кўмир билан таъминлаш мақсадида янги бот ишга туширилди
https://www.uzedu.uz/uz/maktab-komir-yetkazib-berish

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Forwarded from Laylo Rustamova
Joriy yilning 20 noyabr kuni “Sevimli” telekanali orqali “Andijon viloyati, Asaka tumani, Bo’ston mahallasidagi 22-umumta'lim maktabining filialida o’quvchilar uchun sharoitlar yo’qligi, maktab binosi ta'mirtalabligi, qishda isitish muammosi borligi” yuzasidan ko’rsatilgan tanqidiy videolavhasiga munosabat.

https://www.instagram.com/p/B5K6xJKggIQ/?igshid=uddw9wr9l6u0
Шахмат чемпионатининг финал босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади
https://uzedu.uz/uz/shaxmat-chempionati-final-toshkent

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Forwarded from Xorazm viloyati Taʼlim va ilm-fan boşqarmasi (МАЛИКА АҲМЕДОВА)
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Қўшкўпир туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб интернати директори томонидан телевизор сотиб олишлари учун ота оналардан 80 минг сўмдан пул йиғилаётганлиги тўғрисида хабар тарқалди.
Ижтимоий тармоқда тарқатилган маълумот вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Қўшкўпир туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб интернатида Кузатув кенгашининг ташаббуси билан навбатдаги ота-оналар йиғилиши ўтказилган. Йиғилишда мактаб-интернати директори Ў.Рахматуллаев, директор ўринбосарлари, 18 нафар фан ўқитувчилари ва 132 нафар ота- оналар иштирок этишган.
Кун тартибида 2019-2020 ўқув йили 1-чорак якуни ва вояга етмаганларнинг таълим тарбия олишларида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш масалалари кўрилган.
Йиғилиш якунида музокара учун ота-оналар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, мактаб-интернатида ўқувчиларга дарс ўтиш жараёнида замонавий фан техникалардан фойдаланган ҳолда олиб борилса, натижалар бунданда яхши бўлишини, бунинг учун эса синф хоналарига телевизор қўйиш таклифи билдирилган. Ҳозирги кунгача мактаб ҳисоб рақамига ота-оналар томонидан ихтиёрий равишда ҳомийлик ёрдами сифатида маблағ ўтказилиб келинганлиги ва шу бўйича таклифни амалга ошириш лозимлиги таъкидланган.
Йиғилиш якунида ота-оналар томонидан берилган ҳомийлик ёрдамлари синф ота-оналар қўмиталари томонидан амалга оширилиши ва назорати мактаб-интернати Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган.
Ўрганиш давомида мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналардан тушган ҳомийлик маблағларига аралашилмаганлиги, синф хоналарига телевизор қўйиш таклифи мактаб директори томонидан эмас, балки ота-оналар томонидан билдирилганлиги ва директор томонидан телевизор олиш учун ота-оналардан пул йиғимларини амалга ошириш бўйича ҳеч қандай топшириқ бўлмаганлиги аниқланди.

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати.
👇👇👇
@OblUNO
Forwarded from Sirdaryo Xabarlari
Халқ таълими вазири ўринбосари И.Жўраев Сирдарё вилоятидаги мактабларнинг иссиқлик таъминотини ўрганмоқда.

Батафсил: https://telegra.ph/sv-11-23-28

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg
5 ТАШАББУС — ДАСТУРИЛАМАЛИМИЗ!

Болада жиноят ва ҳуқуқбузарликка мойиллик, ахлоқсизлик ва таълим-тарбиясидаги бўшлиқлар қачон пайдо бўлади? Албатта, назоратсиз қолдирилганда, ота-она, таълим муассасаси ва педагогнинг эътиборсизлиги оқибатида унда шундай иллатлар пайдо бўла бошлайди. Ана шундай нохуш ҳолатларни самарали олдини олишга нечоғлик эътибор қаратаяпмиз? Ўқувчи ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил эта оляпмизми?
Самарқанд шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармасининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган “Умумтаълим мактабларида 5 та ташаббус амалда” мавзусидаги вилоят семинарида ана шундай муҳим саволлар ўртага ташланди.
Унда иштирок этган туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари мудир ўринбосарлари, маънавият шўъбаси раҳбарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ўқитувчи ва ўқувчилар, дастлаб, 8-умумтаълим мактабида Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида намунавий тарзда ташкил этилган йўналишлар, тўгаракларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 1 мартдаги 67-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим мактаблари ҳовлисини, бино йўлаклари ҳамда синф хоналарини стентлар билан жиҳозлашнинг намунавий талабларига алоҳида эътибор қаратишди.
—Агар биз ҳар бир мактабларимизда Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусини тўлақонли ҳаётга татбиқ эта олсак, фарзандларимизни қизиқтириб, жалб эта олсак улар ортиқча нарсаларга вақтини сарфламайди, буни исташмайди ҳам, — вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Озод Жангиров. — Шу боис 5 ташаббус доирасида шунчаки тадбир ўтказиб, кўргазма ташкил этиб қўймаслигимиз керак. Уни амалда қўллаб, ўқувчилардаги иқтидорни, қизиқишлари доирасидаги интилишларини қўллаб-қувватлашимиз лозим. Негаки, барча ўқувчимизни бир пайтнинг ўзида китобхон қила олмаймиз. Балки у спорт турларига қизиқар, ёки ахборот технологиялари соҳасида ноёб иқтидори бордир?! Бири ашула айтишга, яна бири бирор чолғу асбобини чалишни истар, бошқа санъат турларига қизиқадиганлари ҳам талайгина. Энг муҳими, биз уни бўш қўймаслигимиз, орзу-умидларини беш ташаббус доирасида амалга оширишга кўмаклашишимиз лозим.
Дарҳақиқат, Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусини тўлақонли ҳаётга татбиқ этиш бўйича вилоятнинг барча умумтаълим мактабларида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.
Семинар умумтаълим мактаблари иқтидорли ўқувчиларининг бадиий чиқишлари билан якунланди.

Самарқанд вилоят халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати
Алишер Умаров Қорақалпоғистон мактаб директорлари билан учрашув ўтказди
https://www.uzedu.uz/uz/alisher-umarov-qoraqalpogiston-noyabr-2019

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Самарқанд: Иншолар танлови ғолиби тақдирланди
https://www.uzedu.uz/uz/samarqand-insholar-tanlovi-2019


Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Наманганда Ўзбек тилим - ифтихорим танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди
https://www.uzedu.uz/uz/namangan-ozbek-tili-tanlovi

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
23-сонли мактаб 2-Б синф ўқитувчиси томонидан 2019 йил 18 ноябрь куни ўқувчининг дарс тайёрламаганлиги ва ота-оналарни бевосита кийим бошларига қарамаганлиги юзасидан ота-оналар томонидан қилган мурожаатлари 2019 йил 19 ноябрь куни “Давр” кўрсатувида эфирга узатилган. Ушбу вазият халқ таълими бўлими томонидан ўрганилди.

https://www.facebook.com/groups/466903910702335/permalink/499746124084780/