Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
7-17 ёшдаги ўқувчилар ўртасида ўтказилаётган шахмат чемпионатига старт берилди
http://uzedu.uz/uz/7-17-esdagi-ukuvcilar-urtasida-utkazilaetgan-sahmat-cempionatiga-start-berildi
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
"Беғубор диллар қувончи"

Қамаши туман халқ таълими бўлими ва туман прокуратураси ҳамкорлигида Қамаши туманидаги 4-сонли меҳрибонлик уйида бўлиб ўтган “Меҳр билан олам мунаввар” учрашуви мазкур даргоҳдаги тарбияланувчиларда катта таассурот қолдирди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Ш.Юсупов очди ва йиғилганларга ўзининг эзгу тилакларини билдирди. Қамаши туман халқ таълими бўлими ва туман прокуратураси томонидан олиб келинган китоблар тарбияланувчиларга топширилди.
-Юртбошимиз томонидан янгиланаётган Ўзбекистонда китоб ва китобхонликни юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши қилиб белгиланиши бугун ўзининг ҳаётбахш ва эзгу самарасини бермоқда, - дейди туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Бекмурзаев. –Ўтаётган 2019 йилда туманимиздаги барча мактабларда ана шундай китобхонлик ва хайрия тадбирлари бўлиб ўтди. Бу тадбирларда тумандаги барча ташкилот ва корхоналар, мактаб жамоалари, ўқитувчи ва ўқувчилар фаол иштирок этди.

Давоми 👇
Мамлакатимизда “Замонавий мактаблар"ни ташкил этишга 4,05 трлн. сўм маблағ ажратилади
https://uzedu.uz/uz/ozbekiston-maktablar-qurilishi-2020-2022
————-
Узбекистан направит 4,05 трлн. сумов на создание «Современных школ»
https://uzedu.uz/ru/ozbekiston-maktablar-qurilishi-2020-2022

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқувчиларининг Конституцияга бағишланган иншолар танлови

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Maktabda olgan bilimim bilan talaba bo‘ldim!

Ko‘pchilikda “repetitorsiz OTMga kirib bo‘lmaydi”, degan fikr bor. Bu kabi o‘y-xayollar “maktabdagi darslar sifati va o‘qituvchilar malakasi yetarli emas, maktab o‘quvchini OTM talab darajasida tayyorlab berolmaydi” kabi umumiy qarashni shakllantirmoqda. Ammo hamma maktabda ham ilm va ta’lim muhiti bir xil emas.

👉 http://marifat.uz/marifat/ruknlar/umumii-urta-talim/3869.htm

✅ https://t.me/marifatziyo
Ўқувчилар ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаларининг мактаб босқичи ўтказилмоқда
https://uzedu.uz/uz/quvnoq-startlar-maktab

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Самарқандда “Таълим адолат учун” ташаббуси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди
https://uzedu.uz/uz/samarqand-seminar

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Forwarded from Xorazm viloyati Taʼlim va ilm-fan boşqarmasi (МАЛИКА АҲМЕДОВА)
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Ишонч газетасининг №141- сонида “Олти ойда ҳам олинмаган сертификат ёхуд ҳужжатлар Тошкентдан Хоразмга қачон етиб келади?” сарлавҳали мақола элон қилинган эди. Ушбу маълумот юзасидан вилоят таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Ишонч газетасининг 26 ноябрь №141-сонида “Олти ойда ҳам олинмаган сертификат ёхуд ҳужжатлар Тошкентдан Хоразмга қачон етиб келади?” сарлавҳали мақоласида Урганч шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда меҳнат қилаётган 312 нафар ўқитувчилар жорий йилнинг 20-21 май кунлари малака тоифаси олиш учун аттестациядан ўтказилиб, Урганч шаҳар халқ таълими бўлимининг 2019 йил 21 майдаги 68/1-сонли буйруғи мактабларга етказилган бўлса-да, орадан олти ой ўтганига қарамай буйруқ ижроси таъминланмаётганидан ўқитувчилар томонидан норозилик билдирилганлиги айтилган.
Мазкур маълумот Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди ва ўрганиш натижаси юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
2019 йил март-июль ойларида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси тест натижаларига кўра сертификатга буюртмалар шакллантирилиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига берилган ва берилган буюртма бўйича ўқитувчилар малака тоифаси сертификатларига эга бўлганлар. Бугунги кунда мазкур тоифа бўйича сертификатлар биринчи ва олий тоифага эга бўлган 1524 нафар педагогларга тарқатилган бўлиб, белгиланган тоифаси бўйича тарификация ишланиб, ҳақ тўланмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 64-бандида ўқув фани бўйича малака синовига оид ёзма ва ижодий иш ҳамда иккинчи малака тоифасига ва катта ўқитувчи лавозимига талабгор педагог кадрларнинг тест синовларини ўтказиш Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Таълим муассасаларида тузилган эксперт гуруҳлари томонидан иккинчи малака тоифасига талабгор ўқитувчиларнинг меҳнат самарадорлиги ва дарс ўтиш маҳорати ўрганилиб, тегишли тавсиялар тайёрланган. Халқ таълими вазирлиги томонидан тест синовларини ўтказиш чоралари кўрилмоқда.
Маълумот ўрнида серитификат олинган санасидан 5 йил муддат тугагунига қадар амал қилишини маълум қиламиз.

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
➖➖➖
@OblUNO
«ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР» ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

https://uzedu.uz/uz/kuvnoklar-va-zukkolar-tanlovining-respublika-boskic


Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Forwarded from Laylo Rustamova
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига мамлакатимизнинг турли туманларида мактаблар иситилмаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.
“Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги фармонининг 3-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлиги учун масъул ҳисобланади.
Мактабнинг иситиш тизимига боғлиқ муаммолар бўлса, маҳаллий ҳокимиятлар тузган ишчи гуруҳларга хабар беришингизни сўраймиз.
#5tatashabbus #5tashabbus

Жиззах вилояти ҳокими ташаббуси билан 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 54 та умумтаълим мактаб ўқувчилари учун 100 млн.сўмлик спорт анжомлари ҳамда Болалар мусиқа ва санъат мактабларига 150 млн.сўмлик мусиқа асбоблари топширилди.

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг Республика босқичидан ФОТОЛАВҲАЛАР


Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu