Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

Тошкент вилоятида Президент арчаси тантаналари қандай ўтди?

Меҳрга чулғанган кўнгиллар, кўзларда порлаган қувончлар...

@toshvilpressa
"Президент қизларимни совға билан сийлаб, табриги билан қалбини ғурурга тўлдирди"

"Олтин Самарқанд" ресторанида ўтказилган "Президент арчаси" байрам тадбирида 452 нафар маҳаллалардаги 3-15 ёшдаги чин етим болалар, Меҳрибонлик уйлари, SOS болалар маҳалласи тарбияланувчилари, она Ватанимиз сарҳадларини мардонавор ҳимоя қилиш, тинчлик ва осойишталигимизни таъминлаш, юртга садоқат билан хизмат қилиш чоғида жасорат кўрсатиб, ҳалок бўлган ўғлонларнинг фарзандларига "Президент совғаси" топширилди. Байрамда вилоят ҳокими Э. Турдимов болажонларни байрам билан қутлаб, эзгу орзу-мақсадларининг рўёбини тилади. Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳ.Нормуродов, Самарқанд шаҳар ҳокими Б. Облоқулов ва бошқа давлат идоралари раҳбарлари Юртбошимизнинг болажонлар учун юборган туҳфасини уларга топширишди.
Президент совғаси, Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонларининг томошалари, эртак-спектакллар ўксик мурғак қалбларга чексиз шодлик улашди. Байрам дастурхонидаги турфа ширинликлар, ўзига хос "болажон" таомлар уларни янада хушнуд этди.
Тантанали тадбир болалар учун бир олам унутилмас таассуротлар билан ниҳоясига етди. Аммо барчасидан кўра ижтимоий тармоқ орқали келган бир нечта сурат ва қисқа фикр менинг ҳам қалбимни тўлқинлантириб юборди:
-Байрамдан сўнг иккала қизалоғим уйга шошилди ва етгач сабрсизлик билан Президентимиз юборган совғага тўла қопчани очишди. Ширинликлар, ўқув қуролларини бирма-бир олиб қўяркан, Шукронахон севиниб, ҳаяжонланганча: Президент менга мактуб ҳам юборибди, мени байрам билан табриклади!.. Опасининг сўзини эшитиб, синглиси Фавқияхон ҳам шошганча нарсаларни қопчадан олиб, Юртбошимизнинг табригини ҳижжалаб ўқиганча кўзларига севинч ёши келди... Улар доим суюкли дадасини соғинади. Ҳар гал ғамхўр ва халқпарвар Президентимиз алоҳида эътибор бераётганини қалбан ҳис этганда соғинч аригандек бўлади. Фарзандларим қувончи менга куч, эртанги кунга ишонч беради. Юртбошимиздан ниҳоятда миннатдормиз. Аллоҳ улуғ бошини омон қилсин!
Мактубда совғалар асраб қўйишга арзигулик қопчада келгани, болаларнинг билими ва қобилиятини ривожлантирувчи ўқув қуроллар, айниқса, шахмат борлигини хурсандчилик билан эътироф этилган.
Абдуҳошим ЗИЁДОВ,
вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари
“ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” ТАНТАНАЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА
Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида бўлиб ўтган Президент арчаси тадбирига вилоятдаги кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда шаҳардаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари таклиф этилди. Уларни Янги йил билан қутлагани эртаклар олами ва мултфилмлар қаҳрамонлари ташриф буюришди.
Томошалардан сўнг болалар арча атрофида йиғилишиб, бундай ҳомийлик тадбирларининг рамзига айланган “Президент арчаси” қўшиғини куйладилар.
Вилоят ҳокими Қ.Турсунов болаларни байрам билан самимий табриклаб, уларнинг тарбияси, таълим олиши, қувончи, соғлиги, комил инсон бўлиб вояга етиши, касб-ҳунарни мустаҳкам эгаллаши ва ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиши давлатимиз сиёсатида энг устувор вазифалардан бирига айлангани, бу борада кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилгани хусусида тўхталди ва болажонларга давлатимиз раҳбарининг совғаларини тантанали равишда топширди.

Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from Xorazm viloyati Taʼlim va ilm-fan boşqarmasi (Tursunbek Nurmetov)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2019 йилда Хоразм вилояти халқ таълими тизимида амалга оширилган ишлар сарҳисоби
@Xorazm_XTB
#бизнингқаҳрамонлар #bizningqahramonlar

Эл орасида обрў топган муаллима
Эл орасида обрў-эътибор топган педагоглардан бири Гулмира Ҳакимова болалигидан ўқитувчилик касбига меҳр қўйган.

https://uzedu.uz/uz/el-orasida-obro-topgan-muallima

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими тизимидаги мактабларнинг 10-11-синфларида фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитилади
https://uzedu.uz/uz/xt-tizimidagi-maktablarning-10-11-sinflarida-fanlar-ixtiyoriy-tanlov-asosida-oqitiladi

Учащиеся 10-11 классов общеобразовательных школ получат возможность выбирать предметы обучения
https://uzedu.uz/ru/xt-tizimidagi-maktablarning-10-11-sinflarida-fanlar-ixtiyoriy-tanlov-asosida-oqitiladi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
405-буйрук 28.12.2019.pdf
1.8 MB
«Умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режаларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирининг буйруғи

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram